tgindex
Зикр аҳлидан сўранг

Зикр аҳлидан сўранг

Статистика
@savollarislomuzузбекский

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Последний пост
18 февр.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
0
Всего постов
21
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
12 авг.
Подписчики
91 196
−156 за 5 дн.
Сутки
−29
−0,03%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
59,6 тыс
21 постов
Вовлечённость
65,3%
к подписчикам
Постов в день
0,0
всего 21
Упоминаний
8
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
1/48двое суток
1/72трое суток

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 18 февр.106 тыс363371

    Таровеҳ тасбеҳи - тарвийҳа -савол Ассалому алайкум, устоз. Менинг саволим қуйидагича: рўзада таровеҳ намозини тўрт ракъат ўқиганимиздан кейин ўтириб, «субҳана зил мулки» ўқилади. Шунда «Лаа илааҳа иллаллоҳ», дейилганда жамоатдаги ҳамма бу калимани қайтаради. Менинг узтозим шундай ўргатган. Энди бир одам «Буни ҳамма айтмайди», деб айткизмай қўйди. «Лаа илааҳа иллаллоҳ», дейишнинг нимаси ёмон? Лекин илмий далил, ҳужжатим ҳам йўқ. Устоз, шу борада ёрдам беришингизни сўрайман. ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бу илмий далил ва ҳужжат талаб қиладиган нарса эмас. Сиз айтаётган тасбеҳни ўқиш – одамлар ўйлаб чиқарган одат. Уни қай шаклда айтса ҳам бўлаверади. Агар айтилмаса ҳам, ҳечқиси йўқ. Таровеҳ намозидан тўрт ракъат ўқиб бўлгандан кейин тасбеҳ ўқиб ўтириш роҳат олиш учун ўтириш маъносида «тарвийҳа» дейилади. Таровеҳ намозининг номи ҳам шу маънодан олинган. Бу ҳам намозхонларнинг ўзлари келишиб қилган ишларидандир. Бу каби ишларда хилоф чиқариш дуруст эмас. Валлоҳу аълам. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077 ©️ @savollarislomuz ✅ Манба ➡️ Каналга уланиш

  • 8 февр.102 тыс125337

    Сеҳр туфайли эр-xотин ўртасида фарзанд бўлмаслиги мумкинми? 14751-савол Ассалому алайкум. Сеҳр туфайли эр-xотин ўртасида фарзанд бўлмаслиги мумкинми? Агар шундай бўлса, уни қайтаришнинг қандай йўли бор? Сеҳр-жоду беш маҳал намоз ўқийдиган одам-га ҳам таъсир қиладими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. СЕҲР Аллоҳ таоло Тоҳо сурасида марҳамат қилади: وَلَا يُفْلِحُ السَّاحِرُ حَيْثُ أَتَىٰ «...сеҳргар қаерда бўлса ҳам нажот топмас» (69-оят). Ушбу жумла ояти кариманинг бир бўлагидир. Ояти карима Мусо алайҳиссалом ва Фиръавннинг сеҳргарлари орасида бўлиб ўтган муборазани васф қилувчи ояти карималар сиёқида келган бир оят бўлиб, унинг тўлиғи қуйидагича: «Қўлингдаги нарсани ташлагин, уларнинг қилган ҳунарини ютиб юборур. Уларнинг қилган ҳунари сеҳргарнинг ҳийласи, холос. Сеҳргар қаерда бўлса ҳам нажот топмас». Ўша пайт Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломни қўллади. У Зот Мусо алайҳиссаломга нима қилиш кераклигини ўргатди: «Қўлингдаги нарсани ташлагин, уларнинг қилган ҳунарини ютиб юборур». «Қўлингдаги асони ерга ташлагин, сеҳргарлар кўрсатаётган сеҳрни ютиб юборади», деди. «Уларнинг қилган ҳунари сеҳргарнинг ҳийласи, холос». Ундан бошқа нарса эмас. Уларнинг ишлари фақат ҳийла-найранг, холос. «Сеҳргар қаерда бўлса ҳам нажот топмас». Ҳийла-найранг билан ҳеч ким ҳеч қачон нажот топмаган. Бу сафар ҳам нажот топмас. Фиръавн-лар ва уларнинг гумашта сеҳргарлари доимо ҳийла-найранглар ила халқнинг кўзини бўяб келган-лар. Уларнинг ботили ҳақ кўринмаган пайтда ўтади, холос. Ҳақ келганида ботил йўқ бўлади. Сен Роббингдан ҳақни келтирдинг, энди уларнинг ботили йўқолади. Сеҳрнинг Қуръони Каримдаги маъносини яхшироқ билиб олиш учун Бақара сурасидаги қуйидаги ояти каримани ҳам ўрганиб олайлик: (Батафсил) Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077 ©️ @savollarislomuz ✅ Манба ➡️ Каналга уланиш

  • 8 февр.82,1 тыс165239

    Ашъарий ва имом Мотуридий ҳақида маълумот бергансиз 14750-савол Ассалому алайкум. Устоз, саволимнинг мавзусини ўқиб, «Сунний ақийдалар» номли китобимни ўқисанг бўлмайдими?» дейишингиз мумкин, лекин ушбу китобда келган маълумотлар орқали ашъария ва мотуридия ҳақида, тўғриси, жуда кам маълумот олдим. Асосан имом Ашъарий ва имом Мотуридий ҳақида маълумот бергансиз. Ҳозирча араб тилини мукаммал билмаганлигим сабабли ашъарийлар ва мотуридийлар ақийдасини ўрганиб чиқишга имконим йўқ (Ақийда китобларнинг аксари араб тилида). Шунинг учун сиздан имкон қадар, қисқа бўлса ҳам, ашъарийлар ва мотуридийлар ақийдасини тушунтириб беришингизни сўрайман. Гап шундаки, Саудия Арабистони Дин ишлари вазирлиги қошидаги имомлар ва хатиблар кенгаши (адашмасам, вазирлик ва кенгаш номини тўғри келтирдим) томонидан чиқарилган «Усусул ақийда» номли китобни шарҳ қилиш жараёнида ашъария ва мотуридия адашган секта сифатида зикр қилинганини эшитдим (аудио дарсни эшитиш вақтида). Шунинг учун масала ақийда бобида кетаётганлиги сабабли сиздан ашъария ва мотуридия ҳақида тўлиқ маълумот сўраяпман. Агар ашъария ва мотуридия ақийдасида адашган жойлари бўлса, нимада адашган, агар адашмаган бўлса, ҳужжати қандай ва ниҳоят, ўзи қайси масалаларда улар адашишган деб ҳисобланади? Илтимос, кўп саволларга қисқа жавоб берганингиздек, менинг саволимга ҳам қисқа эмас, балки тўлиқроқ жавоб қайтарсангиз. Имкон қадар мени қийнаётган саволни тўғри шакллантиришга ҳаракат қилдим, агар савол тузишда камчилигим бўлса, умид қиламанки, Аллоҳ учун камина биродарингиз ҳақида яхши гумонга боргайсиз. Агар бу маълумотни қаердан олганимни билишни истасангиз, китобнинг номи «Усусул ақийда», Саудия Арабистони Дин ишлари буйича вазирлик қошидаги имом ва хатиблар кенгаши ва «Иброҳим ибн Абдулазиз ал Иброҳим» фонди томонидан нашр қилинган. ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Одатда сизга ўхшаб шикоят қиладиган ва шарт қўядиганларнинг саволларига жавоб бермайман. Аммо сиз кўтарган масала ўта муҳим бўлгани учун қисқароқ бўлса-да, жавоб беришга қарор қилдим. Мен айтмаган гапда нима учун мени айблайсиз? Ҳали менга савол берганингиз ва мен сизга «Сунний ақийдалар» номли китобимни ўқисанг бўлмайдими?» деганим йўқ, шекилли?! Савол беришнинг одоби шунақа бўладими? «Сунний ақийдалар» китобидан бу саволга жавоб топа олмаслигингиз аниқ. Чунки у китоб бу каби масалаларни ёритиш учун ёзилган эмас. Мен бировга «Фалон китобни ўқинг» десам, мазкур саволга ўша китобда жавоб бўлади. Шунинг учун ўша гапни айтган бўламан. Ёзган китобларимда жавоби бўлмаган саволларга қўлдан келганича жавоб бераман. Лекин мен ҳам бир ожиз бандаман. Ҳамма нарса, жумладан, ҳар бир саволга тўлиқ жавоб бериш қўлимдан келмайди. Бунинг учун вақтим, кучим ва илмим ҳам етмайди. Бунинг устига, сизга ўхшаганлар таъна ва дашном беришини ўйлаб кўрмай, islom.uz сайтидаги саволларга жавоб беришдан бошқа ишларни ҳам бўйнимга илиб олганман. Ўзимча китоб ёзаман дейман, уларни рус тилига таржима қиламан дейман, овоз ва суратли дисклар чиқараман дейман, ҳафтада тўрт кун дарс ўтаман дейман, турли радиоларга маълумот бераман дейман, ҳар куни асрдан шомгача уйимда одамларни қабул қилиб, саволларига жавоб бераман дейман, одамлар хафа бўлмасин дея маросимларига боришга ҳам мажбурман, бунинг устига, бир неча халқаро ташкилотларга ҳам аъзо бўлганим учун уларнинг ҳам хизматлари чиқиб туради. Шунинг учун баъзи кишиларга китобларимда бор маълумотларни ўқиб олишни тавсия қилишга мажбур бўлиб қоламан. (Батафсил) Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077 ©️ @savollarislomuz ✅ Манба ➡️ Каналга уланиш

  • 7 февр.52,1 тыс7461

    «Кўзлар Уни идрок эта олмас, У кўзларни идрок этар» 14749-савол Алихонтўра Соғунийнинг «Тарихи Мухаммадийя» китобида «Меърож кеча»да – «Шу кечада Жаббори Аъзамнинг жамоли покига мушарраф бўлишларидур», деб ёзилган. Бундан шу кечада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг жамолини кўрганлар деган хулоса чиқар-са бўладими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Бу саволнинг жавобида Аҳли сунна вал жамоа уламолари икки хил фикр айтганлар. Биринчиси: Оиша онамиз розияллоҳу анҳо бошлиқ бир гуруҳ саҳобалар: «Одамлардан бирортаси ҳам ўлимидан олдин Аллоҳ таолони кўриши мумкин эмас», дейдилар. Уларнинг ҳужжати имом Аҳмад Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси ша-риф бўлиб, унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «وَأَنَّكُمْ لَنْ تَرَوْا رَبَّكُمْ تَبَارَكَ وَتَعَالَى حَتَّى تَمُوتُوا». رَوَاهُ أَحْمَدُ عَنْ عُبَادَةَ بْنِ الصَّامِتِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ. «Билингларки, сизлар ўлмасингиздан олдин Роббингизни зинҳор кўрмассиз», деганлар. عَنْ مَسْرُوقٍ قَالَ: قُلْتُ لِعَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: يَا أُمَّتَاهْ، هَلْ رَأَى مُحَمَّدٌ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَبَّهُ؟ فَقَالَتْ: لَقَدْ قَفَّ شَعَرِي مِمَّا قُلْتَ، أَيْنَ أَنْتَ مِنْ ثَلَاثٍ؟ مَنْ حَدَّثَكَهُنَّ فَقَدْ كَذَبَ، مَنْ حَدَّثَكَ أَنَّ مُحَمَّدًا صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَأَى رَبَّهُ فَقَدْ كَذَبَ. ثُمَّ قَرَأَتْ لَّا تُدْرِكُهُ الْأَبْصَارُ وَهُوَ يُدْرِكُ الْأَبْصَارَ ۖ وَهُوَ اللَّطِيفُ الْخَبِيرُ، وَمَا كَانَ لِبَشَرٍ أَن يُكَلِّمَهُ اللَّهُ إِلَّا وَحْيًا أَوْ مِن وَرَاءِ حِجَابٍ .وَمَنْ حَدَّثَكَ أَنَّهُ يَعْلَمُ مَا فِي غَدٍ فَقَدْ كَذَبَ، ثُمَّ قَرَأَتْ، وَمَا تَدْرِي نَفْسٌ مَّاذَا تَكْسِبُ غَدًا . وَمَنْ حَدَّثَكَ أَنَّهُ كَتَمَ فَقَدْ كَذَبَ، ثُمَّ قَرَأَتْ يَا أَيُّهَا الرَّسُولُ بَلِّغْ مَا أُنزِلَ إِلَيْكَ مِن رَّبِّكَ الْآيَةَ، وَلَكِنَّهُ رَأَى جِبْرِيلَ عَلَيْهِ السَّلَامُ فِي صُورَتِهِ مَرَّتَيْنِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَغَيْرُهُ. Имом Бухорий ва бошқа муҳаддислар келтирган ривоятда Масруқ розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айта-дилар: (Батафсил) Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077 ©️ @savollarislomuz ✅ Манба ➡️ Каналга уланиш

  • 7 февр.50,4 тыс112109

    Осий мусулмон жаннатга кирадими? 14748-савол Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни айтадилар: «Шаҳидлик омонатдан бошқа ҳамма гуноҳларни ювиб юборади. Қиёмат куни, агар Аллоҳнинг йўлида қатл этилган бўлса ҳам, одамни келтириб, «Омонатни адо қил», дейилади. У эса: «Қандай қилиб уни адо этаман, ахир дунё тугадику!» дейди. Шунда унга омонат жаҳаннамнинг қаъридан кўринади. У тушиб, елкасига кўтариб чиқади. Энди чиқай деганда, елкасидан тушиб кетади. У ҳам омонатнинг изидан тушади. Шу ҳолат абадий давом этади». Осий мусулмон кофирдан фарқли ўлароқ, жаҳаннамда маълум муддат қолгандан сўнг жаннатга киритилишини уламолар айтиб ўтишган. 1. Юқоридаги ҳадисдаги «абадий давом этади» лафзини қандай тушунишимиз лозим? 2. Ўз жонига қасд қилган мусулмон ҳам охир-оқибат жаннатга кирадими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ширкда ўтмагандан бошқанинг охир-оқибат жаннатга киришидан умидворлик бор. Бу ҳақда «Талхийсу шарҳи ақийдатит-Таҳовия»да қуйидагилар айтилган: «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидан бўлган гуноҳи кабира аҳллари, агар муваҳҳид ҳолда ўлсалар, гарчи тавба қилувчи бўлмасалар ҳам, Аллоҳга У Зотни таниган ҳолларида рўбарў бўлганларидан кейин дўзахда абадий қолмаслар. Улар Аллоҳнинг хоҳиши ва ҳукмидадирлар. Агар хоҳласа, уларни мағфират қилади ва Ўз фазли ила афв этади. Аллоҳ Ўз Китобида: «Ундан (ширкдан) бошқа гуноҳни кимдан хоҳласа, кечирадир», деган (Нисо сураси, 48-оят). Агар хоҳласа, уларни Ўз адли ила дўзахда азоблайди. Сўнгра уларни Ўз раҳмати, аҳли тоатнинг шафоати ила у ердан чиқаради. Кейин эса жаннатига юборади. Бу Аллоҳ таоло Ўз аҳли маърифатини дўст тутгани учундир. Уларни икки дунёда Ўзини инкор қилувчиларга, Унинг ҳидоятидан ноумид бўлганларга ва дўстлигига сазовор бўлмаганларга ўхшатмагани учундир. Аллоҳим, Ислом ва унинг аҳлининг дўсти, бизни Исломда собит қил, токи Сенга у билан рўбарў бўлайлик. Шарҳ: Агар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматидан бўлган гуноҳи кабира қилган одам тавҳидга эътиқод қилган ҳолида ўлса, дўзахда абадий қолмас. Яъни дўзахда абадий азобланмас. Гарчи ўлимидан олдин қилган гуноҳи кабирасига тавба қилмаган бўлса ҳам. Аммо Роббига рўбарў бўлганда иймонли бўлган одамлар Аллоҳ таолонинг хоҳиши ва ҳукми остидадирлар. Агар У Зот хоҳласа, Нисо сурасининг 48-ояти далолат қилганидек, уларни мағфират қилиб, Ўз фазли ила афв этади. Агар хоҳласа, уларни дўзахда азоблайди. Бу эса Унинг адлидандир. Сўнгра уларни Ўз раҳмати ва фазли ила шафоатсиз ёки аҳли тоатнинг шафоатларидан кейин дўзахдан чиқаради. Гуноҳкорлар эса ҳеч кимни шафоат қила олмайдилар. Мағфират ёки шафоатдан кейин уларни жаннатга юборади. Бу эса Аллоҳ таоло иймон аҳлини яхши кўрганидан, уларга нусрат берганидан, уларни икки дунёда кофирларга ўхшатмаганидандир. Чунки кофирлар Аллоҳнинг ҳидоятидан ноумид бўлган, У Зотнинг муҳаббатига ва нусратига сазовор бўлмаганлардир. Муаллифнинг «Дўзахда абадий қолмаслар» деганидан хаворижларнинг «Гуноҳи кабира қилганлар дўзахда абадий қолурлар» деган гаплари ботил экани билинади. Валлоҳу аълам. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077 ©️ @savollarislomuz ✅ Манба ➡️ Каналга уланиш

  • 7 февр.48,7 тыс94121

    Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат 14747-савол Ассалому алайкум, муҳтарам устоз. Авваламбор сизга соғлик-саломатлик ва узоқ умр тилаймиз. Ижозатингиз билан сизга қуйидаги масалани йўлламоқдамиз. Агар бу савол такрорий бўлса, узр сўраймиз. Аллоҳ таоло билан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга қилинадиган муҳаббат орасидаги фарқ ҳамда ушбу муҳаббатлар қандай бўлиши кераклиги ҳақида маълумот берсангиз. Яъни мусулмон одамнинг бу икки муҳаббат тўғрисидаги ақийдаси қандай бўлиши кераклигини билмоқчи эдик. ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳга муҳаббат, аслини олганда, Ҳақ таолони танимоқ ва У Зот тақдир қилган қазои қадарга рози бўлмоқдир. «Муҳаббат» сўзининг истилоҳий маъноси ҳам шунга далолат қилади. Гарчи умумий маънода бу сўз севгини, яхши кўришни англатса ҳам, аслида «муҳаббат» сўзи араб тилида жуда кўп маъноларда қўлланилади. Масалан, «ёқтирмоқ», «афзал билмоқ», «қадрламоқ», «хоҳламоқ», «кўнгил қўймоқ», «суймоқ», «мойил бўлмоқ», «меҳри тушмоқ», «истамоқ», «талпинмоқ» ва шу каби кўплаб маънолар «муҳаббат» сўзи орқали ифодаланаверади. Аммо бу маъноларни бирлаштириб турувчи умумий бир маъно ҳам борки, бу ҳақда уламоларимиз атрофлича баҳс юритганлар. Хусусан, Роғиб Асфаҳоний ва Абдул Бақо Кафавийнинг таърифлари бу сўзнинг Қуръони Каримда келган маъноларига мослиги билан диққатга сазовордир. Роғиб Асфаҳонийнинг таърифига кўра: «Муҳаббат нафснинг ўзи яхши деб билган ва гумон қилган нарсага мойил бўлишидир. Бири табиий (онгсиз) бўлиб, у инсонда ҳам, ҳайвонда ҳам ва ҳатто баъзан жонсиз нарсада ҳам бўлади. Бошқаси ихтиёрий (онгли) бўлиб, у фақат инсонга хос бўлади». Абдул Бақо Кафавийнинг таърифига кўра: «Муҳаббат ҳаддан ошган розиликдир. У икки қисмдан иборат. (Батафсил) Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077 ©️ @savollarislomuz ✅ Манба ➡️ Каналга уланиш

  • 28 янв.63,1 тыс142200

    Авлиёларнинг кароматлари ҳақида 14746-савол Ассалому алайкум. Тариқат машойихлари каромат кўрсатиб, ҳар куни бомдод намозини Маккага бориб ўқиб келар эмишлар, шу нарса бўлиши мумкинми? Уйлари Маккадан анча узоқ. Жавоб учун олдиндан раҳмат. ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Тариқат машойихлари эмас, Аллоҳ таолонинг валийлари, яъни дўстлари каромат соҳиблари бўладилар. Иймону ихлосида заррача шубҳа бўлмаган, тоат-ибодатларни адо этиш чоғида хушуъ-хузуъни маромига етказа олган, нафсини буткул енгиб, қалбини барча маънавий хасталиклардан поклай олган ва энг муҳими, Расулуллоҳ, Ҳабибуллоҳ Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва-салламнинг ахлоқлари билан хулқланган ҳамда динда у зотга тўлиқ эргашган ҳар бир мўмин-мусулмон Аллоҳ таолонинг валийси – дўсти бўла олади, иншааллоҳ. Тариқат машойихларидан ҳам баъзилари, аниқроғи, камолга етганлари валий бўлишлари бор гап. Уларга Аллоҳ таоло каромат фазлини бериши мумкин. Аҳли сунна вал жамоа ақийдавий мазҳабимизнинг каромат ҳақидаги ту-шунчаси эса қуйидагича: АВЛИЁЛАРНИНГ КАРОМАТЛАРИ Уларнинг кароматларига ва ишончли кишилардан тўғри қилинган ривоятларига ишона-миз. Шарҳ: Уларнинг икроми учун содир бўлган кароматларини тасдиқлаймиз. Аммо Дажжол ва унга ўхшаганларга синов учун берилган одатдан ташқари ишларни тасдиқ қилмаймиз. Шунингдек, ва-лийлардан адолатли, ишончли йўллар билан собит бўлган ривоятларни тасдиқлаймиз. Ҳар бир жоҳил ва ёлғончи қилган ривоятни эмас. Ёки уларга нисбат берилган расул ва набийларнинг шаъни-га лойиқ нарсаларни эмас. Аллоҳ таолонинг элчилари бўлмиш расуллар ва набийлардан одатдан ташқари иш содир бўлса, одамлар ўшанга ўхшаш нарсани қилишдан ожиз қолсалар, мўъжиза бўлади. Аллоҳ таолонинг элчилари бўлмиш расуллар ва набийлардан бошқа, аҳли тақво ва солиҳ одамдан одатдан ташқари иш содир бўлса, каромат бўлади. Аммо нотўғри йўлда юрган одамдан шундай иш содир бўлса, сеҳр ёки синов бўлади. Демак, сиз айтган ишлар ҳам ҳаётда содир бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077 ©️ @savollarislomuz ✅ Манба ➡️ Каналга уланиш

  • 28 янв.55,8 тыс131109

    Қиёмат куни уларнинг ҳоли нима бўлади? 14745-савол «Ибодати Исломия» китобида «Шийъа ва мўътазила мазҳабида бўлган киши мусулмонми ёки йўқми?» деган саволга қуйидагича жавоб берилган: «Ислом динининг ҳақлигига иймон келтириб, қибла томонга қараб намоз ўқиганлари мусулмондир. Баъзи масалаларда хато эътиқод қилганлиги учун гуноҳкордир. Уларни бесабаб «кофир» дейиш яхши эмас. Чунки улар Аллоҳ таолонинг борлигига ва бирлигига ишонишади. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг ҳақ пайғамбари эканлигига, Каломи шарифга иймон келтиришади». Устоз, ақоид китобларида қадария, мўътазила каби фирқаларнинг буткул кофирлигига фатво берилганми? Ёки улар кофир эмасми? Қиёмат куни уларнинг ҳоли нима бўлади? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Сиз келтирган китобда айтилган гаплар тўғри. Мўътазилийларнинг кофир бўлиб, диндан чиқиб кетганлари ҳақида гап йўқ. Хато тушунчалари, куфрга кетган гаплари ҳақида сўзлар бор. Қадариянинг кофирлиги эса ҳадис ила собит бўлган. عَنِ ابْنِ عُمَرَ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الْقَدَرِيَّةُ مَجُوسُ هَذِهِ الْأُمَّةِ، إِنْ مَرِضُوا فَلَا تَعُودُوهُمْ، وَإِنْ مَاتُوا فَلَا تَشْهَدُوهُمْ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадария ушбу умматнинг мажусийларидир. Улар касал бўлса, кўргани борманглар, ўлса (жанозасига) ҳозир бўлманглар», дедилар». Абу Довуд ривоят қилган. Бу ҳадис мусулмонлар ичидан чиқадиган маълум бир тоифа – қадария ҳақидадир. Бу тоифа қадар масаласида адашгани сабабли ушбу номни олган. Аниқроғи, қадарни инкор қилганлари учун шундай аталган. Бу тоифага мансуб одамлар қадарга ишонмайдиган кишилардир. Улар: «Дунёдаги бандага хос ишлар банданинг ихтиёри билан бўлади, банда ўз амалини ўзи халқ қилади», дейишади. Қадария тоифаси бошқа мазҳаблар каби алоҳида бир тоифа бўлиб ажралмаган, имомлари бўлмаган, давомчилари маълум минтақаларга тарқалган эмас. Балки ким юқоридаги эътиқодда бўлса, ўшанга «қадария» дейилаверган. Қадария мазҳабининг энг кўзга кўринган тамсилчилари мўътазилийлардир. Мўътазилийлар алоҳида ақийдавий мазҳаб, йўналиш соҳиблари бўлиб, бошқа баъзи бир ақийдавий масалаларда ҳам Аҳли сунна вал жамоа мазҳабига хилофлари мавжуд. Жумладан, қадар масаласида ўзига хос эътиқодда бўлганлари учун уларни «қадария» ҳам дейилади. Қадария мазҳабига юрганларнинг асосий хатоси инсонга берилган ихтиёрга муболаға билан қараб, Аллоҳнинг шомил ихтиёрини чеклашга уринишдир. Улар инсонда ихтиёр борлигига далолат қилувчи оят ва ҳадисларни ҳаддан ошириб, унинг ихтиёри чеклангани ва Аллоҳнинг ихтиёрига тобелиги ҳақидаги далилларни ўз фикрларига мослаб таъвил қилиш билан овора бўлишган ва оқибатда залолатга кетишган. Ушбу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадария ушбу умматнинг мажусийларидир», демоқдалар, яъни қадария мазҳабига юрганлар Ислом умматининг мажусийлари эканини эълон қилмоқдалар. Нима учун? Бу саволга уламоларимиз қуйидагича жавоб берадилар: «Маълумки, мажусийлар оташпарастлардир. Улар қуёшга ёки оловга ибодат қилишади. Уларнинг эътиқодлари бўйича икки асл илоҳ бор: нур худоси ва зулмат худоси, яъни яхшилик худоси ва ёмонлик худоси. Ҳамма яхшиликларни нур худоси, барча ёмонликларни эса зулмат худоси қилади. Қадария мусулмонлардан бир тоифа бўлиб, «Қадар йўқ», дейишади. Улар: «Банда ўзининг ихтиёрий амалларини ўзи яратади», дейишади. Шу эътиқодларига биноан, уларнинг фикрича, Холиқ иккита бўлади: Аллоҳ таоло ва ўз ихтиёрий амаллари бўйича инсон. Шунинг учун, яъни «икки холиқ бор» деб эътиқод қилганлари учун ҳам қадария «иккита илоҳ бор» деб эътиқод қилувчи мажусийларга ўхшатилган». Қадариянинг фикри ўта хатарли бўлгани учун ҳам бу ҳадиснинг давомида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни уларга умуман яқинлашмасликка амр қилмоқдалар. Валлоҳу аълам. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077 ©️ @savollarislomuz ✅ Манба ➡️ Каналга уланиш

  • 27 янв.41,9 тыс71116

    Қалбдаги ниятга боғлик бўлган гуноҳлар ва бошқа масалалар 14744-савол 1. Имом Ғаззолийнинг «Иҳёу улумид-дийн» асаридаги «Қалб ажойиботлари китоби»нинг «Банданинг жазоланишига олиб келадиган қалб васвасалари, хоҳишлари, ўй-хаёллари, қасдлари ва булардан афв қилиниб кечириладиганлари» боби охирида қуйидагилар айтилган: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яхшилик қалб таскин топган нарсадир, гарчи сенга фатво беришса ҳам, фатво беришса ҳам», дедилар. (Табароний ривояти). Айтамизки, фатво берувчи қалб бир нарсанинг ижобийлигига ҳукм қилса, унда хато қилган бўлса ҳам, савоб олади. Ҳаттоки агар бир инсон «таҳорат қилдим» деб ўйлайдиган бўлса, унга намоз лозим бўлади. Агар намоз ўқиб бўлганидан сўнг таҳорат қилмагани эсига тушиб қолса, ўқиган намозига савоб олади. Агар эсига тушганидан кейин уни тарк қилса (яъни қайтадан ўқимаса), бу иши туфайли жазоланади. Яна ким тўшагида бир аёлни ўзининг хотини деб ўйлаб, у билан бирга бўлса, осий бўлмайди, гарчи у ёт аёл бўлса ҳам. Агар уни ёт хотин деб ўйлаб туриб, у билан бирга бўлса, гарчи хотини бўлса ҳам, осий бўлади. Буларнинг ҳаммаси аъзолар эътибори билан эмас, балки қалбга эътиборан бўлади». (Иқтибос тугади). Мазкур нозик масалани батафсил тушунтириб берсангиз. 2. Яна ўша бобда шундай дейилган: «Агар бир сабаб билан гуноҳ ишдан тўсилиб қолса ёки Аллоҳдан қўрққанидан эмас, балки бир узр туфайли тарк қилса, унга бир гуноҳ ёзилади, чунки ишни қилишга қасди қалбидан ихтиёрий бир ишдир». Бир киши кечаси ёки тонг отганда бир мусулмонни ўлдиришга ёхуд бир аёл билан зино қилишга азм этса-ю, лекин ўша кечаси ўлиб қолса, шу фикрида қатъий турган ҳолда ўлиб, шу ниятда тирилади, деб ҳисобланади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадис бунга қатъий далилдир. У зот: «Икки мусулмон қиличлари билан бир-бирига йўлиқса, ўлдирувчи ҳам, ўлдирилган ҳам дўзахдадир», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, буку ўлдирувчи, ўлдирилганнинг ҳоли нега бундай?» дейишди. «Чунки у ҳам шеригини ўлдиришни хоҳлаганди», дедилар. Энди қандай қилиб «Аллоҳ таоло ният ва қасд сабабли жазоламайди» деб гумон қилинади?» (Иқтибос тугади). Инсон қалбидаги гуноҳга етаклайдиган қатъий ният ва қасд масаласида барча уламоларнинг фикрлари ҳам шундайми? Инсон юқоридаги ҳолатда қалбидаги қасди учун жазоланадими? Агар жазоланадиган бўлса, бу ўша гуноҳни қилгандаги гуноҳ билан баробар бўладими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Имом Ғаззолийнинг мазкур китоби тасаввуфга оидлиги маълум. Унда кўпроқ олиймақом бўлиш-га ҳаракат қилаётганларга боғлиқ гаплар айтилади. Мисол учун, «Ғийбат қилса, рўзаси очилади» деган гапларга ўхшаш. Сиз келтирган гаплар ҳам ўшанга ўхшаш гаплардир. Яъни улар омма учун эмас, олий мақомларга эришишга ҳаракат қилаётган хос кишилар учундир. Чунки бошқа уламолар умумий тарзда айтган гапларда бу маънолар йўқ. Аввало сиз мисол келтирган ҳадиснинг тўлиқ матни билан танишиб олсак. عَنْ وَابِصَةَ بْنِ مَعْبَدٍ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «الْبِرُّ مَا اطْمَأَنَّتْ إِلَيْهِ النَّفْسُ، وَالْإِثْمُ مَا حَاكَ فِي النَّفْسِ وَتَرَدَّدَ فِي الصَّدْرِ وَإِنْ أَفْتَاكَ النَّاسُ وَأَفْتَوْكَ». رَوَاهُ أَحْمَدُ وَالطَّبَرَانِيُّ. Вобиса ибн Маъбад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яхшилик кўнглинг тўлган ва қалбинг рози бўлган нарсадир. Ёмонлик кўнглингда тўқилган, кўксингда тараддудланган нарсадир. Агар одамлар сенга фатво берсалар ҳам», дедилар». Аҳмад ва Табароний ривоят қилишган. Имом Ғаззолийнинг гапларини тўғри тушуниш учун аввало ушбу ҳадиснинг маъносини яхши билиб олиш лозим бўлади. Сизга янада яхшироқ тушунарли бўлиши учун гапни узоқроқдан бошлаймиз. (Батафсил) Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077 ©️ @savollarislomuz ✅ Манба ➡️ Каналга уланиш

  • 27 янв.42,6 тыс141121

    Ўлганларга савобни бағишлаш 14743-савол Муҳтарам устоз! Сизга айрим саволларим бор эди. Ижозатингиз билан уларни ҳавола қиламан. «Сунний ақийдалар» китобида ўлганларга савобни бағишлаш бобида «Ақийдатут-Таховийя» китобининг шарҳидан иқтибос келтирилган: «Тирикларнинг дуо ва садақаларидан ўлганларга манфаат бордир». Дуонинг ўтганларга манфаат бериши тўғрисида Қуръондан, Суннатдан, ижмоъдан ва қиёсдан далил келтирилганидан сўнг: «Баданий ибодат бўлмиш дуо ўлганга манфаат берганидан кейин, рўза, намоз каби бошқа баданий ибодатлар ҳам манфаат бериши турган гап. Чунки орада фарқ йўқ», дейилган. Устоз, ўлганга тирикларнинг дуоларидан, садақа, рўза, ҳаж, Қуръон қироати каби амалларидан манфаат етиши ҳақида маълумотга эга бўлдим. Ўлганларга намоз ўқиб, савобини бағишлаш масаласида батафсил тўхталиб ўтсангиз. Мазкур бағишлаш қай тарзда бўлади? Намоз ўқиб, охирида ўлганларга Аллоҳдан мағрифат ва омонлик сўраладими ёки бўлмаса, ўша намоздан ҳосил бўлган савобнинг ўзи уларга бағишланадими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Бизнинг мазҳабимизда ўтганларга намоз ўқиш йўқ бўлгани учун, сиз ўқиган ва бошқа китобларимизда бу гап айтилмаган. Шунинг учун намоздан кейин дуо қабул бўлиши эътиборидан, намозни ўқиб бўлгандан кейин ўтганларнинг ҳаққига дуо қилса бўлади. Валлоҳу аълам. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077 ©️ @savollarislomuz ✅ Манба ➡️ Каналга уланиш

  • 27 янв.39,6 тыс11594

    "Ҳадис ва Ҳаёт" китобларида эса "Эй бор Худоё" жумласи ишлатилган. 14742-савол Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх ҳазратлари! Тафсири Ҳилол китоби 6-жузида "Тангри, Худо, Парвардигор" каби сўзлар Аллоҳ таолонинг исмлари бўлмаганлиги учун қўлланилмаган. "Ҳадис ва Ҳаёт" китобларида эса "Эй бор Худоё" жумласи ишлатилган. Савол: Бу жумла нима учун ишлатилган? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Эски ўзбек тилида борлиги учун. Худо сўзи форсча бўлиб, Аллоҳ лафзи Жалоласи маъносини ифода қилади. Ҳозирда мазкур лафзни ишлатмай қўйганмиз. Валлоҳу аълам. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077 ©️ @savollarislomuz ✅ Манба ➡️ Каналга уланиш

  • 25 янв.51,6 тыс115105

    «Такфир» деган ҳукм ҳақида ўқидим. Бу ҳукм нима? 14741-савол Ассаламу алайкум. Бир жойда «такфир» деган ҳукм ҳақида ўқидим. Бу ҳукм нима? Кимга нисбатан чиқарилади ва нима учун чиқарилади? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур. ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. «Такфир» дегани кофирга чиқариш дегани. Яъни бир одам бошқа бир киши ҳақида «иймондан чиқиб, кофир бўлди» деган гапни айтишидир. Динда ғулувга кетиш – ҳаддан ошиш оқибатида асримизнинг долзарб масаласига айланган муа-ммолардан бири мусулмонларни «кофир» деб фатво чиқаришнинг кўпайганидир. Бу масала кейин чиққан масалалардандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вақтларида бирор кишини кофир деб ҳукм чиқарилганини ҳеч ким билмайди. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васал-ламнинг ўзлари мусулмонларни бу ишдан қаттиқ қайтарар эдилар. عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «ثَلَاثٌ مِنْ أَصْلِ الْإِيمَانِ: الْكَفُّ عَمَّنْ قَالَ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَلَا نُكَفِّرُهُ بِذَنْبٍ، وَلَا نُخْرِجُهُ مِنَ الْإِسْلَامِ بِعَمَلٍ...». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч нарса иймоннинг аслидир: «Лаа илааҳа иллаллоҳ» деган кишига тегмаслик; гуноҳи туфайли уни кофирга чиқармаймиз; амали ту-файли уни Исломдан чиқармаймиз...» дедилар». Абу Довуд ривоят қилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Уч нарса иймоннинг аслидир», демоқдалар. Бу масалани баён қилишнинг энг кучли усулларидан биридир. Аввал баён этиладиган нарсалар-нинг ададини, аҳамиятини айтиб, кейин бирин-кетин улар васф қилинади. (Батафсил) Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077 ©️ @savollarislomuz ✅ Манба ➡️ Каналга уланиш

  • 12 янв.79,5 тыс442202

    Нимага аёл кишилар бошлаган иш яxши бўлмайди? 14740-савол Ассалому алайкум! Бизда айрим одамларнинг олдидан аёл киши кесиб ўтса, ўша аёлни тортиб, орқасига қайта-риб, яна у аёлни сўкадиганлар учраб туради. Йўлда кетаётган эркакларнинг олдидан аёл киши кесиб ўтса, баъзи эркакларнинг сўкиниб, орқасига қайтиб кетиши, машинада йўлдаги ўтиш жойларида «Ўт-ўт», деб сўкиниб туриши ҳолларини кўп учратганман. Бундай кишилардан айримларининг айтишича, аёл киши эркак одамнинг олдидан кесиб ўтса, иши юришмай қолармиш. Xудди қора мушукнинг йўлни кесиб ўтиши сингари. Бизда совчиликка аёллар эркаклардан олдин боришмайди. Аёллар бошлаган иш яxши бўлмас эмиш. Бундай дейдиган одамларга: «Сизни ҳам аёл туққан-ку, онангиз аёл-ку», дейишса, бироз ўйланиб, бунга жа-вобан ота-боболаримизни рўкач қилишади. Мен ҳайронман: 1. Нимага аёл киши йўлни кесиб ўтса бўлмайди? 2. Нимага аёл кишилар бошлаган иш яxши бўлмайди? 3. Қора мушук йўлни кесиб ўтса, нима бўлади? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат, илоҳим умрингиз, илмингиз янада зиёда бўлаверсин. ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Бу гапларнинг барчаси илмсизлик ила айтилган беҳуда гаплар. Уларга эътибор бермаслик керак. Инсоннинг қадри аёл ёки эркаклигига қараб эмас, иймони, ибодати ва тақвосига қараб белгиланади. Валлоҳу аълам. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077 ©️ @savollarislomuz ✅ Манба ➡️ Каналга уланиш

  • 12 янв.64,6 тыс179263

    Пайгамбаримиз алайҳиссалом исмлари эсланганда, тилга олинганда салавот айтилади 14739-савол Биз сизнинг мухлисларингиз Тожикистондан, Душанбе шаҳридан бўламиз. Сиздан илтимос қиламиз, бизнинг ушбу саволимизга жавоб беринг. Намоз ўқилгандан кейин дуо қилаётган пайтда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари тилга олинганда эгилиб, таъзим қилинади, шу амал Ислом ша-риатида жоизми ёки йўқ? Бизда шу амал ман этилмоқда. Илтимос, бу саволимизга далиллар билан жавоб беринг. ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари эсланганда, тилга олинганда салавот айтилади, эгилмайди. Валлоҳу аълам. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077 ©️ @savollarislomuz ✅ Манба ➡️ Каналга уланиш

  • 12 янв.64,2 тыс112146

    Сиз айтган ҳолат «васваса» дейилади. 14738-савол Кишининг ақлига ақийдасига шубҳа соладиган фикрлар келганда ва ҳар гал «Астағфируллоҳал Азим» деса ҳам, шубҳали фикрлар безовта қилаверса, киши бироз тўxталиб, ана шу шубҳалар-дан халос бўлиш учун бироз фикрларига эрк бериб, баъзи чегаралардан чиқиб тафаккур қилса бўладими? Масалан, ақийдага хилоф фикрлаб, сўнг «Сен шундай ҳисоблаб тур, лекин мана бу-ларни рад қилолмайсан-ку. Буни ҳам рад қилдинг, аммо мана буни-чи? Хўп, буни ҳам рад қилдинг, мана бу илмий ҳақиқатни-чи?» дея фикр юритса ва шу тариқа натижа чиққанидан кейин дарҳол тавба қилса, кофир бўлмайдими? Яъни киши ақлидаги ақийдага хилоф фикрлар учун ко-фир бўлмайдими? Киши бу шубҳаларга юқоридагидек фикрларга эрк бериш йўли билан ечим то-пишга ҳаракат қилса, тўғри бўладими ёки бундай фикрлар келганда истиғфор ёки бошқа бирон калимани айтиш дурустроқ бўладими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ақийдаги оид нарсалар ўйлаш билан эмас, олимлардан, устозлардан илм олиш, ўқиб-ўрганиш билан шакллантирилади. Сиз айтган ҳолат «васваса» дейилади. ВАСВАСА Араб тилида паст овозга далолат қилиш учун «васваса» сўзи ишлатилади. Арабларда «нафси васваса қилди» деган ибора ҳам бор. Васвасанинг яна бир маъноси «аралаш-қуралаш махфий гап» деганидир. Демак, бир нарсанинг қалбда қарор ва хотиржамлик топмай, қайта-қайта такрорланишига «васваса» дейилади. Уламолар истилоҳида: «Васваса – шайтон қалбга соладиган нарсадир». Роғиб: «Васваса – хотирага келган ёмон нарса», деган. Кафавий: «Васваса – адаштириш учун айтилган махфий гап», деган. Савдо ғолиб келиб, зеҳни алғов-далғов бўлиб қолиши хасталиги ҳам «васваса» дейилади. Ибн Қайюм: «Васваса – нафсга махфий ташланган нарсадир. У фақат ташланган одамга эшити-ладиган даражадаги махфий овоз бўлиши ёки шайтоннинг бандага қиладиган васвасаси каби овоз-сиз бўлиши мумкин», деган. Нафсда воқе бўладиган ёмон нарса васвасадир. Нафсда воқе бўладиган яхши нарса илҳомдир. Нафсда воқе бўладиган қўрқинч ийжасдир (яъни ваҳима). Нафсда воқе бўладиган яхшилик режаси умиддир. Васваса учун жазо йўқ. Фақат у жазмга айланмаслиги керак. Васваса тилдаги гапга ва жисмдаги амалга айлангандагина жавобгарлик ҳам юзага чиқади. (Батафсил) Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077 ©️ @savollarislomuz ✅ Манба ➡️ Каналга уланиш

  • 9 янв.61,9 тыс219108

    Диндан чиққанлар кейинчалик астойдил тавба қилса 14737-савол Ассалому алайкум, устоз. Сизга яна бир саволим бор эди. Ҳозирги кунда кўпайиб кетган миссионерлик ҳара-кати таъсирида диндан чиққан муртадлар кейинчалик астойдил тавба қилиб, Аллоҳнинг бирлигига иймон келтирсалар, тавбалари қабул қилинадими? Бир биродаримиз: «Бундай кимсалар тавба қилсалар ҳам, уларнинг дўзахийлиги аниқ, чунки Аллоҳ ширкни кечирмайди», деб айтиб қолдилар. Бу фикр қанчалик тўғри? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Бу масалага жуда ҳам диққат билан қараш керак. Аллоҳ таоло ширкни кечирмаслигини Қуръони Каримда очиқ айтиб қўйган. Лекин бу гап ширк келтирган ва ширкдан тавба қилмай ўтиб кетган одамларга тегишли. Аммо ширкдан кейин тавба қилинса, Аллоҳ кечиради. «Аллоҳ таоло ширкдан бошқа ҳамма гуноҳни кечиради, фақат ширкни кечирмайди» дегани «тавба қилмаса» деганидир. Яъни бу Аллоҳнинг хоҳишига боғлиқ, истаса ширк кел-тирмаганларнинг гуноҳини улар тавба қилмасалар ҳам кечириши мумкин. Аммо ширк келтирганларникини фақат тавба қилганларидагина кечириши мумкин. Бинобарин, адашиб, бошқа динга ўтиб қолганлар тавба қилсалар, Аллоҳ таоло уларни кечириши бор. Валлоҳу аълам. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077 ©️ @savollarislomuz ✅ Манба ➡️ Каналга уланиш

  • 9 янв.45,8 тыс13156

    Забур китоби ҳақида 14736-савол Ассалому алайкум, Шайx ҳазратлари! Менга муқаддас китоблардан Забур ҳақида маълумот беришингизни илтимос қиламан. Қуръони Каримда у ҳақда маълумот берилмаган. Мен у ҳақда жуда оз маълумотга эга эдим. Жавобингиз учун олдиндан ташаккур! ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. «Забур ҳақида Қуръони Каримда маълумот берилмаган» деган гапни қаердан олдингиз? Аксинча, Қуръони Каримда бу китоб бир неча марта зикр қилинган. Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга Забурни нозил қилган. «Забур»нинг луғавий маъноси «мак-туб», яъни «ёзилган» деганидир. وَلَقَدْ كَتَبْنَا فِي الزَّبُورِ مِن بَعْدِ الذِّكْرِ أَنَّ الْأَرْضَ يَرِثُهَا عِبَادِيَ الصَّالِحُونَ «Батаҳқиқ, Зикрдан сўнг Забурда ҳам «Албатта, ерга солиҳ бандаларим меросхўр бўлурлар», деб ёзган эдик» (Анбиё сураси, 105-оят). Уламоларимиз ушбу ояти каримадаги «зикр» ва «ер» сўзларидан кўзланган мақсад ҳақида икки хил фикр билдирганлар. Баъзилари: «Зикр»дан мурод Тавротдир, шунга кўра оятнинг маъноси: «Ба-таҳқиқ, Тавротдан сўнг Забурда ҳам «Албатта, ерга солиҳ бандаларим меросхўр бўлурлар», деб ёзган эдик» бўлади», дейдилар. Бошқалари эса: «Зикр»дан мурод – Лавҳул Маҳфуз, бинобарин, «Аввал ўша маънони Лавҳул маҳфузга ёзиб, кейин Забурга ҳам ёзган эдик» маъноси келиб чиқади», деганлар. Аллоҳ таоло бошқа бир оятда қуйидагиларни айтади: إِنَّا أَوْحَيْنَا إِلَيْكَ كَمَا أَوْحَيْنَا إِلَى نُوحٍ وَالنَّبِيِّينَ مِن بَعْدِهِ وَأَوْحَيْنَا إِلَى إِبْرَاهِيمَ وَإِسْمَاعِيلَ وَإِسْحَاقَ وَيَعْقُوبَ وَالْأَسْبَاطِ وَعِيسَى وَأَيُّوبَ وَيُونُسَ وَهَارُونَ وَسُلَيْمَانَ وَآتَيْنَا دَاوُودَ زَبُورًا «Биз сенга худди Нуҳ ва ундан кейинги набийларга ваҳий юборганимиздек ваҳий юбордик. Биз Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва унинг авлодлари, Ийсо, Айюб, Юнус, Ҳорун ва Сулаймонга ваҳий юбордик. Довудга эса Забурни бердик» (Нисо сураси, 163-оят). Аллоҳ таолодан Забур берилиб, набий бўлган вақтларида Довуд алайҳиссаломнинг ёшлари қирқда эди, дейдилар тарихчилар. Забур тўрт илоҳий китобнинг бири экани ҳаммага маълум. Унда мавъизалар, ибратлар, кўнгилни юмшатадиган ва зикр қилинадиган нарсалар бўлган. Довуд алайҳиссаломнинг овозлари жуда ҳам ширали бўлган. Яхши овозлар у зотнинг овозларига ўхшатилиши ҳамма халқларда одатга айланган. Довуд алайҳиссалом Забурни тиловат қилганларида осмондаги қушлар ҳам тўхтаб қолар экан. Ҳозирда аҳли Забур қолмаган. Мўмин-мусулмон одам Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга Забур номли китобни нозил қилгани-га жазм ила иймон келтириши лозим. Валлоҳу аълам. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077 ©️ @savollarislomuz ✅ Манба ➡️ Каналга уланиш

  • 9 янв.45,5 тыс13548

    Пайғамбаримиз алайҳиссаломга ғайб илми берилганми? 14735-савол Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ғайб илми берилганми? Ёки фақат Жаброил алайҳиссалом орқали ваҳий қилинганми? Хандақ урушида хандақ қазилганда, катта ҳарсанг тош чиқади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалам уни синдириш учун уч марта урадилар, ҳар урганларида келажакда бўладиган уч хил ишларнинг хабарини берадилар. Бунга қандай изоҳ берасиз? Саволларимизга вақтингизни кетказиб, жавоб бераётганингиз учун ташаккур. Аллоҳ таоло сиздан рози бўлсин. ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳ таоло Жин сурасида айтади: عَالِمُ الْغَيْبِ فَلَا يُظْهِرُ عَلَى غَيْبِهِ أَحَدًا - إِلَّا مَنِ ارْتَضَى مِن رَّسُولٍ فَإِنَّهُ يَسْلُكُ مِن بَيْنِ يَدَيْهِ وَمِنْ خَلْفِهِ رَصَدًا «У ғайбни билувчидир ва ҳеч кимни Ўз ғайбидан хабардор қилмас. Ўзи рози бўлган Расул мустасно. Аллоҳ унинг олдидан ҳам, ортидан ҳам кузатиб юрувчи йўллаб қўяди…» (26-27-оятлар). Бу икки оятнинг умумий маъноси қуйидагича: Ғайб, яъни бандаларнинг илми етмаган нарсани фақат Аллоҳ таолонинг Ўзигина билади ҳамда уни ҳеч кимга билдирмайди. Аммо баъзи ғайб нарсаларни Ўзи хоҳлаган набийларига билдириши мумкин. Шунда ҳам баъзи гап-сўзлар аралашиб, адашиб кетишининг олдини олиб, ўша расулининг олдидан ҳам, ортидан ҳам муҳофаза қилиб юрувчи фаришталарни қўйиб қўяди. Демак, ғайб илмини фақат Аллоҳ таолонинг Ўзию, баъзисини Аллоҳнинг билдириши ила Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам билишлари мумкин. Сиз айтган уч нарса ҳам ўшандай нарсалардандир. Валлоҳу аълам. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077 ©️ @savollarislomuz ✅ Манба ➡️ Каналга уланиш

  • 8 янв.45,5 тыс13282

    Мўъжизага ишонишнинг иймонга зарари йўқми? 14734-савол Мўъжизага ишонишнинг иймонга зарари йўқми? Инсон мўъжизага (Ой мўъжизаси, Қуръон мўъжизаси ва ҳоказоларга) ишониб, кейин иймон келтирса бўладими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. «Мўъжиза» сўзи луғатда «ожиз қолдирувчи» деган маънони англатади, чунки мўъжиза берилган-лардан бошқалар уни қилишдан ожиз бўлади. Истилоҳда мўъжиза деб Аллоҳнинг изни ила набийларга Яратувчининг элчилари эканликларини тасдиқлаш учун берилган, одатдан ташқари, бошқаларнинг қўлидан келмайдиган ишга айтилади. Кофирлар одатда расулларни инкор қилиш билан бирга, доимо ўз номаъқулчиликларини хаспўшлаш мақсадида турли баҳона, таклифлар қилиб, мўъжиза кўрсатишни талаб этиб туришади. Аввалги ўтган барча набийларга худди шундай таклифлар қилганлар. Аллоҳ Ўз набийларининг ҳақлигини тасдиқлаш, кофирларни ожиз қолдириш, мўминларнинг иймонини мустаҳкамлаш учун набийларга ўз замонаси ва қавмига мос мўъжизаларни берган. Мисол учун, сеҳргарлик авж олган бир замонда пайғамбар этиб юборилган Мусо алайҳиссаломга Аллоҳ таоло уларнинг сеҳридан бир неча марта устун турувчи мўъжизаларни берган. Моддапарастлик авж олиб, «Ҳар бир нарса моддий асосга эга» деган эътиқодда бўлган қавмга юборилган Ийсо алайҳиссаломга Аллоҳ таоло турли тузалмайдиган беморликларни тузатиш, ўлик-ни тирилтириш каби мўъжизаларни берган. Ўтган набийлар ўзларига берилган мазкур моддий мўъжизаларни ўз ўрнида ишлатганлар. Лекин уларнинг вафотлари билан барча мўъжизалари ҳам амалдан қолган. Чунки уларнинг элчиликлари маълум бир қавмга, маълум бир маконга ва маълум бир замонга боғлиқ бўлган. Муҳаммад алайҳиссаломга эса абадий ва улкан мўъжиза қилиб Қуръони Карим берилган. Чунки у зотнинг набийликлари қиёмат қоим бўлгунча барча халқлар, маконлар ва замонлар учун барда-вомдир. Шунинг учун у зотга моддий эмас, маънавий ва боқий мўъжиза – Қуръони Карим асосий мўъжиза қилиб берилгандир. (Батафсил) Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077 ©️ @savollarislomuz ✅ Манба ➡️ Каналга уланиш

  • 8 янв.49 тыс143124

    Зулқарнайн бу Александр Македонский эмасми? 14733-савол Шайx ҳазратлари, мен бир сайтда «Ислом динининг пайғамбарлари» деган мавзуни очдим, ичида ҳамма пайғамбарлар ҳақида маълумотлар бор экан. У ерда «Зулқарнайн деган пайғамбар бор» деб ёзилган. Зулқарнайн бу Александр Македонский эмасми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Йўқ. У эмас. Зулқарнайннинг шахси, қаерда ва қачон яшагани, борган жойлари, қилган ишлари ҳақида жуда кўп гаплар бор. Турли-туман фикрлар, фаразлар ва тахминлар ҳам кўп. Улардан айримлари тафсир китобларимизда ҳам келтирилган. Бу гап-сўзлар қиссачи ва тарихчи одамларнинг ўрганиб топган маълумотларидир. Уларни ҳеч ким айнан Қуръонда зикр этилган Зулқарнайн ҳақида, деб узил-кесил айта олмайди. Айтса ҳам, асоссиз, тахмин ила айтган бўлади. Мисол учун, баъзилар қиссадаги Зулқарнайндан мурод македониялик Искандар дейишган. Бу гап тўғри эмас. Чунки македониялик Искандар Аллоҳнинг ягоналигига ишонган мўмин бўлган эмас. Қуръондаги Зулқарнайн эса мўмин одамдир. Аммо у набий ҳам, расул ҳам эмас. Бу борада сиз сайтда топган маълумот нотўғри. Валлоҳу аълам. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077 ©️ @savollarislomuz ✅ Манба ➡️ Каналга уланиш