tgindex
bakiroo

Ўйиндан ташқари фикрлар Реклама учун: @bakiroo_reklama_bot Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo Инстаграм: https://www.instagram.com/the_bakiroo?igsh=MTZ0YXo0cmRtaHM2Yg== Youtube: https://youtube.com/@thebakiroo?si=VAN-I4yAp3zZBUcS

Последний пост
14 авг.
Последнее чтение
13 авг.
Постов за неделю
33
Всего постов
35
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Новости и СМИ (по похожим)
В каталоге с
12 авг.
Подписчики
60 567
−50 за 3 дн.
Сутки
−13
−0,02%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
12,3 тыс
34 постов
Вовлечённость
20,2%
к подписчикам
Постов в день
4,7
всего 35
Упоминаний
54
каналов
Охват размещения
по 9 постам
1/24сутки в ленте
12 769
1/48двое суток
14 039
1/72трое суток
15 141

Медиана по постам, которые мы застали свежими и померили через сутки.

Посты

  • 14 авг.8 95129

    видео или голосовое, без подписи

  • 14 авг.8 65612

    видео или голосовое, без подписи

  • 14 авг.8 54012

    видео или голосовое, без подписи

  • 14 авг.7 93612

    видео или голосовое, без подписи

  • 14 авг.8 32912

    видео или голосовое, без подписи

  • 14 авг.10,1 тыс80

    видео или голосовое, без подписи

  • 14 авг.10,9 тыс28

    видео или голосовое, без подписи

  • 14 авг.12,1 тыс14

    видео или голосовое, без подписи

  • 14 авг.13,1 тыс38

    видео или голосовое, без подписи

  • 13 авг.13,5 тыс10

    ​II чоракда ҳам энергетикадаги узилишлар фаолият тўхтаб қолишининг бош сабаби бўлиб қолган 2026 йилнинг II чорагида сўровномада иштирок этган тадбиркорларнинг 64%и бизнес шароитлар яхшилангани қайд этган (I чоракда ҳам 64%, ўтган йилнинг шу даврида 61% бўлган). Лекин қишдан эсон-омон чиқиб олган бизнес вакилларининг муаммолари, айниқса, фаолияти тўхташига олиб келаётган сабаблар ўзгаришсиз қолган. Нафақат ўзгаришсиз қолган, газ ва электр таъминоти масаласида вазият янада ёмонлашган ҳам. Демак, фаолият юритмасликнинг асосий сабаби ўлароқ Тошкент минтақасида ва шимолда 35%, воҳада, водийда ва жанубда 30%дан зиёд, Бухоро, Навоий ва Самарқандда 30%гача тадбиркорлар айнан газ ва электрдаги узилишларни кўрсатишган. Барча ҳудудларда бу муаммони кўрсатганлар улуши нафақат ўтган йилнинг шу даври, I чоракка нисбатан ҳам кескин ошган. Шунингдек, бизнесни тўхтатишга сабаб бўлаётган муаммолар қаторида автоёқилғи нархининг ошиши, логистикадаги узилишлар ва талабнинг етарли эмаслиги кабилар кўрсатилган. Келаси ҳафтада тадбиркорлар билан бўлиб ўтадиган катта учрашувда мазкур муаммоларга алоҳида тўхталинса ва юмшатиш билан боғлиқ ечимлар таклифлари ҳам илгари сурилса керак. Яхшиланган йўналишлар ҳам йўқ эмас. Масалан, аксарият ҳудудларда солиқ тизимидаги қийинчиликлар ва маъмурий текширувлар муаммоларини кўрсатган тадбиркорлар улуши кескин қисқарган.

  • 13 авг.14 тыс40

    Бошқа таъсир чоралари либераллаштириши зарур! Регулятор тижорат банклар томонидан кечиктирилган тўлов суммаси учун ҳисобланадиган фоиз шартномада белгиланган йиллик ставкага нисбатан 1,5−3 баробарга, баъзи ҳолатларда эса йиллик 150−180 фоизгача оширилаётгани…

  • 13 авг.13,6 тыс35

    ​Туркманистондан қардошларнинг келиши қисқара бошлаган, Хитойдан эса каррасига ортмоқда Статқўм маълумотига кўра, 2026 йилнинг январь-июль ойларида жами 7 749 308 нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан туристлар оқими 1,4 млн нафарга ёки 22,6 фоизга ошган. Энг кўп туристлар келган ТОП-10 давлат рўйхати ўзгаришсиз қолган (июнда топ рўйхатга қўшилган Германия яна чиқиб кетган). Энг кўп туристлар худди ўтган йиллардагидек қўшни Қирғизистондан ташриф буюришмоқда. Қирғизистон Ўзбекистон билан ID карта орқали ташрифларни йўлга қўйган ҳозирча ягона давлат, агар шундай енгиллик, аҳолиси кўпроқ қардош Қозоғистон ва Тожикистон билан йўлга қўйилса, улардан ҳам ташрифлар кескин ортиши табиий бўлади. Қардош Туркманистондан эса, афсуски, ташрифлар яна қисқара бошлаган. Шовот-Тошҳовуз савдо зонаси ишга тушгач, қардош Туркманистондан 15 кунлик визасиз ташрифлар каррасига ортган эди. Қисқаришларнинг сабаблари қандай, бу савдо зонаси билан боғлиқми ёки виза бериш камайгани биланми, аниқлик киритилса, яхши бўларди. Туркманистонлик қардошларга, турли асосларга кўра, хусусан, ОТМларда ўқиш учун виза бериш талабларини янада енгиллаштириш керак. Туристлар оқими кўпайган давлатлар қаторида Хитой ва Россияни санаш керак бўлади. Хитойдан туристлар келиши 2,6 карра ошган бўлса, шимолдан келаётган туристлар сони 32,4%га кўпайган. Афғонистон ва Кореядан ташрифлар сони барқарорлигича қолмоқда. Топ-10га яна Европа ва Яқин шарқнинг бой давлатларидан биронта давлат кирмаган. Биз энди мана шу йўналишга эътибор қаратишимиз керак. Давлат раҳбари туристлар оқимини 20 млн нафаргача етказишни тўлов қобилияти юқори бўлган туристлар оқимини кўпайтириш орқали амалга оширишни вазифа қилиб қўйганини эсдан чиқармаслик лозим.

  • 13 авг.14,8 тыс35

    Маҳалла марказлари бўйича ёпиқ қарорлар очиладими? Лолазор маҳалласида болалар майдончаси ўрнидаги ноқонуний қурилиш юзасидан тадбиркорга жиноят иши қўзғатилган. Ёзилишича, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди балансида бўлган ҳудуд кейинчалик "Al-Latif Hearts…

  • 12 авг.14,5 тыс23

    Микрофирмалар 5 млрд.сўмгача бўлган корхоналар эмасми? Сенатимиз “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатларини мустаҳкамлашга ҳамда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонунни маъқуллаб беришган. Албатта, ҳар доимгидек қўлимизда лойиҳанинг ҳам, қонуннинг ҳам матни йўқ (бу ҳақда депутат ва сентаорларимизга гапирилмаган гап қолмади ўзи). Лекин трансляциянинг 1:34 дақиқасидан бошлаб айтилган шарҳ ва тушунтиришларга келсак, микрофирмалар — муассислари жисмоний шахслар бўлган, йиллик даромади 1 млрд сўмгача бўлган корхоналар этиб белгиланмоқда. Назаримизда, бу қонун ҳали қуйи палатада кўрилган пайтда, айланмадан солиқлар учун 12 минг БҲМ чегараси эълон қилинмаганди. 2026 йил 1 июндан бошлаб солиқ солишнинг умумбелгиланган тартибига ўтиш учун белгиланган чегаравий миқдор базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн икки минг баравари этиб белгиланганидан келиб чиқилса, микрофирмалар учун йиллик даромад таснифи 5 млрд.сўмгача ўрнатилиши тўғри бўлмайдими? Шундай экан, Микрофирмалар ва айланмадан солиқ тўловчилар ўртасида тенглик қўйиб тасниф белгилашимиз мантиқли ва асосли эмасми?

  • 12 авг.13,8 тыс20

    Кичик бизнесга имтиёздан кўра имконият ва бозор керак Маҳсулот ишлаб чиқариш ишнинг ярми. Уни сотиш, янги харидор топиш ва ташқи бозорга олиб чиқиш иккинчи, кўпинча мураккаброқ ярми ҳисобланади. Маҳаллий кичик тадбиркорларимизнинг маҳсулоти сифатли бўлиши мумкин. Лекин уларнинг хорижий ҳамкор қидириш, музокара ўтказиш, сертификат олиш, логистика ва экспорт талабларини мустақил ҳал қилиш имконияти доим ҳам етарли эмас. Катта компаниялар бунинг учун алоҳида мутахассисларни ёллайди. Кичик бизнесда эса бундай ресурс йўқ. Шу нуқтада Кичик бизнес уюшмасининг бизнес-миссиялари муҳим аҳамият касб этади. Маҳаллий ишлаб чиқарувчини аниқ харидор, дистрибьютор, инвестор ва савдо тармоқлари билан боғлаш уларнинг вазифаси этиб белгиланган. Бизнес-миссиялар кўргазма томоша қилиш ёки протокол учрашувлари билан чекланмаслиги керак. Уларнинг натижаси янги шартномалар, экспорт географиясининг кенгайиши ва тадбиркорнинг ташқи бозорда доимий ўрин эгаллаши билан ўлчанади. Унутмайлик, кичик бизнесга доимий равишда имтиёз бериш шарт эмас, улар имтиёз сўрамайди ҳам. Уларга имконият, тенг шароит ва маҳсулотини сота оладиган бозор яратиб бериш керак. Чунки бозор топган тадбиркор давлатдан ёрдам сўрамайди. Аксинча, янги иш ўринлари яратади, экспорт қилади ва иқтисодиётга даромад олиб келади. Шунинг учун Кичик бизнес уюшмасидан бу йўналишдаги амалий ва ижобий қадамларни янада кўпайтириш кутилади.

  • 12 авг.13,2 тыс75

    ​Кўмир нархи кескин ошди, сифати ҳам ошадими, танлов-чи? 2026 йил 1 июндан бошлаб кўмир нархларини давлат томонидан тартибга солиш амалиёти бекор қилиниб, нархлар бирданига 2,1 карра оширилганидан кейин кўмирнинг маиший истеъмолчиларида туғилаётган асосий савол шу бўлиб қолмоқда. Кўмир нархининг бозор белгилашидан кейин қабул қилинган қарорга қарасак, ижобий ва ишончли жавобдан кўра, бўшлиқлар кўпроқдек. Биринчидан, жорий куз-қиш мавсуми давомида таъминотчини танлаш имкониятига эга бўлмаган аҳоли ва бюджет ташкилотларига «Кўмир таъминот» МЧЖ томонидан кўмир кафолатланган тарзда етказиб берилади ва сотилади. Гарчи юқори даражада коррупциялашган (1, 2, 3, 4, 5...) "Кўмир таъминот» МЧЖни белгиланган тартибда тугатиш режалаштирилаётганига қарамай, бу ҳали бери рўй бермайдиган кўринади. Бу куз ҳам миллионлаб ўзбекистонликлар ўзининг пулига Кўмир таъминотнинг эшигида сарсон бўлиши эҳтимоли юқори, фақат каррасига қимматроқ тўлаб. Иккинчидан, ҳар бир вилоятда ҳокимлар воситачилигижа аҳолига кўмир етказувчи камида 3та тадбиркорлар жараёнга жалб этилиши айтилмоқда. Бу тадбиркорлар ўзаро аффилланган ва боғланган бўлиши, ҳудудларда ёмон давлат тақсимотчиси ўрнига янада ёмон хусусий монополист пайдо бўлмаслигининг эҳтимоли қандай? Учинчидан, қамровни кенгайтириш учун Порталга қўшиладиган кўмир сотувчиларга қўйиладиган қаттиқ талаблар (темир йўли борларга устунлик, омбор, автотарози, автоюклагич) талабгорлар сонини кескин камайтиради. Бозордаги ўрта ва кичик ўйинчилар жараёндан яна четда қолади. Нархлар барқарорлиги ва рақобат бўлиши учун айнан ўрта ва кичик ўйинчиларнинг мавжуд бўлиши (қўпол қилиб айтганда, рақобатли ва сифатли кўмир сотувчилар) ҳаддан ташқари муҳимлиги яна эсдан чиқиб қолган.

  • 12 авг.14 тыс43

    🏦 Тадбиркорлар маҳсулот тўловини кутмасдан, ўз маблағларини BRB факторинг хизмати орқали олишлари мумкин Бизнесда маҳсулот етказиб берилгандан кейин тўловнинг кечикиши айланма маблағлар занжирини узиб қўяди. BRB банкининг «Universal factoring» хизмати ушбу муаммони ҳал қилиб, маблағларни олдиндан олиш ва ишни тўхтатмаслик имконини беради. Асосий шартлар: ▫️Сумма – 10 млрд сўмгача; ▫️ Муддат – 180 кунгача (экспорт шартномаларида 120 кунгача); ▫️ Хизмат ҳақи (кредит эмас, фақат комиссия): миллий валютада 2,5–15%, хорижий валютада 1,5–6%. Мазкур хизмат маҳаллий ва экспорт шартномалари билан ишлайдиган барча тадбиркорлар учун очиқ. 🔽Батафсил маълумот: brb.uz ёки алоқа учун қисқа рақам: 1254 Реклама

  • 12 авг.14,5 тыс21

    Нархлар сапчигани туфайли ёқилғи сотувидан тушумлар сезиларли ошган Июнь ойида автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида жами 3 579 млрд.сўмлик тушум қайд этилган. Бу кунига ўртача 119,3 млрд.сўм дегани. Май ойига нисбатан солиштирганда кунлик сотувлар ҳажми…

  • 12 авг.15,6 тыс33

    Бизнес учун электр энергиясига 50%лик олдиндан тўловга қачон қайтилади? 2 йил олдин ҳукумат қарори билан юридик шахсларга табиий газ ва электр энергияси учун 100 фоиз олдиндан тўлов тизими қайтадан жорий қилинганди. Ваҳоланки юридик шахслар учун 50 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида асосида иш юритиш тартибини белгилаган Президент фармони ўшандаям кучда эди, ҳалиям кучда. Бу орада тадбиркорлар билан учрашувда Давлат раҳбари тадбиркорлик рейтингида “юқори”, “ўрта” тоифадаги корхоналарга электр учун олдиндан тўловни бир ойда иккига бўлиб тўлашга рухсат бериш бўйича топшириқ берганди ҳам. Топшириқ, афсуски, ҳалигача юридик ҳужжатга айланмаган. Ўтган ҳафтада ҳукумат комиссиясининг Хоразмдаги учрашувларида тадбиркорлар бу масалани яна кўтаришган. Бош вазир ўринбосари Ходжаев бу бўйича таклиф киритишни сўраган. Эҳтимолки, 10 кундан кейин тадбиркорлар билан ўтадиган катта учрашувда бу масала яна кўтарилади. Ҳуқуқий тарафдан қаралса, масаланинг ечими жуда оддий — Президент фармони ҳукумат қароридан устун туради. Буни амалда қўллаш кифоя.

  • 12 авг.14,8 тыс24

    видео или голосовое, без подписи