Банкир
СтатистикаСизнинг банкирингиз. Instagram — instagram.com/Bankirnews YouTube — youtube.com/@Bankirnews Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot 360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
- Последний пост
- 15 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 39
- Всего постов
- 41
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Видео
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 16 766
- 1/48двое суток
- 18 206
- 1/72трое суток
- 19 635
Медиана по постам, которые мы застали свежими и померили через сутки.
Посты
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
Тошкентда оммавий баҳолаш натижалари эълон қилинди Тошкентда ўтказилган оммавий баҳолашдан сўнг квартиралар нархи кадастр баҳосига нисбатан ўртача 7,4 марта, якка тартибдаги уйлар нархи эса 14 марта ошган. 600 мингдан ортиқ квартиранинг умумий қиймати 426,7 трлн.сўм, ўртача нархи 711,2 млн.сўм этиб белгиланган. 213 мингдан ортиқ ҳовли уйнинг қиймати 548,4 трлн.сўмни, ўртача нархи эса 2,6 млрд.сўмни ташкил этган. Дастлабки натижалар 60 кун давомида жамоатчилик муҳокамасига қўйилади, мулк ва ер солиғи ставкалари кейин пасайтирилиши кутилмоқда. @bankir
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
Бугун Тошкент вилоятида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан “Лойиҳалар ярмарка”си ташкил этилди. Ушбу тадбирда қатор тижорат банклари фаол иштирок этди. Тадбир доирасида тижорат банклари томонидан тадбиркорлар учун яратилган имкониятлар, молиявий хизматлар ва амалдаги банк маҳсулотлари тақдим этилмоқда. Шунингдек, тадбиркорлар ўзларининг истиқболли лойиҳалари, ишлаб чиқараётган маҳсулотлари ҳамда бизнес ташаббуслари билан иштирок этмоқда. Мазкур мулоқот ва кўргазма тадбиркорлар ҳамда тижорат банклари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва бизнес учун яратилаётган имкониятларни кенг тарғиб этишга хизмат қилмоқда. @bankir
Доллар тушди 17 август учун долларнинг расмий курси 11 891,18 сўмдан🔽(-46,71 сўм) ҳисобланади. @bankir
Ўзбекистонликлар банкларга 12,3 миллиард доллар сотди Марказий банкнинг сўнгги таҳлилий шарҳига кўра, 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида жисмоний шахслар ва банклар ўртасидаги валюта айрибошлаш амалиётлари айланмаси 19,1 миллиард долларга етди. Бу ўтган йилга нисбатан 31 фоизга кўпдир. Эътиборли жиҳат шундаки, банклар томонидан аҳолидан 12,3 миллиард долларлик хорижий валюта харид қилинган бўлса, аҳолига сотилган валюта ҳажми 6,8 миллиард долларни ташкил этди. Соф фарқ 5,5 миллиард долларни ташкил қилиб, аҳоли банклардан доллар харид қилишига нисбатан қарийб 2 баравар кўпроқ валютани сўмга айрибошламоқда. Бундан ташқари, валюта олди-сотди амалиётларининг 39 фоизи (7,5 млрд доллар) онлайн тарзда банк иловалари орқали ва 404 миллион долларлик қисми 24/7 режимдаги банкоматлар орқали бажарилди. Аҳолининг ички валюта бозорида соф таклифни шакллантиришдаги улуши 29 фоизга етгани бозордаги барқарорликни таъминлашга хизмат қилмоқда. @bankir
🏦 «Ўзсаноатқурилишбанк» UZCARD KIDS лойиҳасига 13-эмитент банк сифатида қўшилди «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ (SQB) болалар учун мўлжалланган UZCARD KIDS карталарини чиқаришни бошлади. Шу орқали ушбу лойиҳада иштирок этаётган тижорат банклари сони 13 тага етди. 💳 Болалар учун мўлжалланган бундай карталарга талаб юқори. Лойиҳа оммалашиб бораётганини рақамлар ҳам тасдиқлайди: 2026 йил бошидан бери 50 мингга яқин карта чиқарилди вa ўсиш ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 46 фоизни ташкил этди. ✅Эндиликда SQB мижозлари ҳам мобил илова орқали фарзандларининг харажатларига лимит белгилаши, транзакцияларни кузатиши ва оператив хавфсизликни таъминлаши мумкин. Эмитентлар тармоғи кенгайиши билан бир қаторда, UZCARD яқин орада ушбу карта эгалари учун алоҳида эксклюзив таклиф ҳам тақдим этишини маълум қилди. Реклама
Ўзбекистонга қаердан кўпроқ пул юбориляпти? 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида хориждан Ўзбекистонга келиб тушган пул ўтказмалари 9,3 миллиард долларга етди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13 фоизга ёки 1,1 миллиард долларга кўп деганидир. Энг қизиқарли жараён пуллар келаётган ва жўнатилаётган йўналишларнинг кескин ўзгараётганида намоён бўлмоқда. МДҲ давлатларининг умумий улуши 29 фоизга камайган бўлса, Ғарб ва Осиё мамлакатларидан келаётган маблағлар ҳажми жадал ўсмоқда. Айтиш жоизки, пул ўтказмалари ҳажми Буюк Британиядан 62 фоизга, Европадаги мамлакатлардан 27 фоизга (хyсусан Ирландиядан 86 фоизга) ва АҚШдан 19 фоизга ошган. Шу билан бирга, банк назарияси ва амалиётида P2P, яъни карточкадан карточкага тўғридан-тўғри пул ўтказиш тизими оммалашиб, 32 фоизлик ўсиш билан 4,8 миллиард долларни ташкил этди. Одамлар энди банк навбатларида турмасдан, мобил иловалар орқали маблағ юборишни афзал кўришмоқда. @bankir
Ташкилотларга нисбатан тизимли киберҳужумлар кузатилмоқда UZCERT киберхавфсизлик маркази маълумотларига кўра, кибержиноятчилар давлат органлари номидан сохта хатлар ва мессенжер хабарларини юбориш орқали ташкилотларга мақсадли ҳужумлар уюштирмоқда. Фишинг — бу жиноятчиларнинг ўзини ишончли ташкилот қилиб кўрсатиб, алдов йўли билан махфий маълумотларни ўғирлаш усули. 📌Ҳужумлардан асосий мақсад — компютерларни масофадан бошқариш, ЭРИ (электрон рақамли имзо) калитларини қўлга киритиш ва ташкилотлар ҳисобидан ноқонуний банк операцияларини амалга ошириш. ⚠️Шу сабабли, айниқса ЭРИ калитларидан фойдаланувчи ходимлар иш компьютерларини зудлик билан зарарли дастурларга текширишлари ва номаълум ҳаволаларга кирмасликлари тавсия этилади. Агар тизимда хавф аниқланса, муҳим маълумотларнинг заҳиравий нусхасини (backup) яратиш, операцион тизимни қайта ўрнатиш ва албатта лицензияланган антивирус дастуридан фойдаланиш зарур. 📹Видеода компютерингизда зарарли дастурлар мавжудлигини қандай текшириш бўйича билиб олишингиз мумкин. @bankir
HUMO карталари орқали Қозоғистон банкоматларидан нақд пул ечиб олиш мумкин Ўзбекистоннинг HUMO миллий тўлов тизими ва Қозоғистондаги Halyk Bank ўзаро ҳамкорлик доирасини янада кенгайтирмоқда. Эндиликда HUMO карталари эгалари Қозоғистон бўйлаб Halyk Bank терминаллари орқали харидлар учун тўлов қилиш билан бир қаторда, ушбу банкнинг банкоматларидан нақд пул ҳам ечиб олишлари мумкин. Ушбу хизмат Halyk Bank эквайринг тармоғига уланган Қозоғистоннинг барча ҳудудларидаги савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарида амал қилади. Лойиҳанинг дастлабки босқичида тегишли ахборот ва тарғибот материаллари Туркистон вилояти, шунингдек, Шимкент ва Тараз шаҳарларида жойлаштирилди.
Доллар тушади 17 август куни амал қиладиган доллар курси 🔽40-41 сўм атрофида пасайиши кутилмоқда. Кун давомида курс ўзгариши мумкин. Аниқ курс учун банкларнинг расмий сайтига ташриф буюринг. @bankir
Paynet Xolisда электрон счет-фактура имконияти пайдо бўлди Paynet Xolis тизимида тадбиркорлар энди юридик шахслар ва бошқа тадбиркорлар билан шартнома асосида ишлашлари мумкин бўлди. Бунинг учун электрон счет-фактура (ЭСФ) расмийлаштириш имконияти қўшилди. Ҳужжат ЭЦПсиз, биометрик идентификация орқали имзоланади. Чиқувчи ва кирувчи ЭСФлар «Ҳужжатлар» бўлимида расмийлаштирилиб, тўлов бизнес-ҳамён ёки ҳисоб рақамига амалга оширилиши мумкин. @bankir
Ўзбекистонда бизнес муҳитига нималар тўсқинлик қиляпти? Марказий банк 2000 дан ортиқ тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровнома асосида 2026 йилнинг II чораги учун “Бизнес кайфияти шарҳи”ни эълон қилди. Натижаларга кўра, бизнес шароитлари яхшиланганини айтганлар улуши 64 фоизга етди (ўтган йили 61% эди), 82 фоиз респондент эса келгуси 3 йилда иқтисодий муҳит янада яхшиланишига ишонади. Бизнеснинг кенгайиши ортидан 48 фоиз тадбиркор янги ходимларни ишга олишни (айниқса қурилиш, туризм ва ишлаб чиқаришда), 45 фоизи эса қўшимча кредит олишни режалаштирмоқда. Тадбиркорлар банк хизматлари ва лицензиялаш соддалашганини ижобий баҳолашган бўлса-да, электр ва газ узилишлари, ички талабнинг пастлиги ҳамда логистика муаммолари ҳали ҳам асосий тўсиқ бўлиб қолаётганини айтишмоқда. Ҳудудлар орасида энг юқори оптимизм Бухоро, Навоий ва Самарқандда (69 фоиз), водий вилоятларида эса 66 фоизни ташкил этди. @bankir
Доллар тушди 14 август учун долларнинг расмий курси 11 937, 89 сўмдан🔽 (-10,69 сўм) ҳисобланади. @bankir
Микрокредитбанк ва Агробанк чорвачилик учун 20 миллиард сўмгача кредит ажратишни бошлади Кредитнинг асосий шартлари: 🔹Чорвачилик мажмуалари ва наслдор қорамол хариди учун — 5 млрд сўмгача 🔹Наслли буқалар уруғини етиштириш корхоналарини ташкил этиш учун — 20 млрд сўмгача 🔹Фоизи: йиллик 10% 🔹Муддати: 10 йилгача (48 ой имтиёзли давр) ⚠️Кредит чорвачилик соҳасида фаолият юритувчи ёки юритишни режалаштираётган тадбиркорлик субъектлари, якка тартибдаги тадбиркорлар, фермер ва деҳқон хўжаликларига йирик чорва лойиҳаларини амалга ошириш учун берилади. Иккала банкда (1, 2) ҳам шартлар деярли бир хил. @bankir
Қандай қилиб смартфонни зарарли APK файллардан ҳимоя қилиш мумкин? 1. Ишончсиз манбалардан файл юкламанг. Дастур ва ўйинларни фақат расмий дўконлардан (Google Play Store, Galaxy Store) юклаб олинг. Telegram каналлар ёки номаълум сайтлардаги "Premuim бепул" деб ваъда қилинган APK файлларни асло ўрнатманг; 2. Google Play Protect тизимини ёқиб қўйинг. Play Market созламаларидан Play Protect функцияси фаол эканига ва қурилмангиздаги иловалар мунтазам сканерланаётганига ишонч ҳосил қилинг. @bankir
Доллар тушади 14 август куни амал қиладиган доллар курси 🔽16-17 сўм атрофида пасайиши кутилмоқда. Кун давомида курс ўзгариши мумкин. Аниқ курс учун банкларнинг расмий сайтига ташриф буюринг. @bankir
Эски ёки шикастланган долларни нима қилиш керак? 🤑Миллий валютага айирбошлаш. Эски ва муомалада бўлган банкноталарни миллий валютага алмаштириш энг тезкор ечим ҳисобланади. Шикастланиш даражасига қараб, банклар томонидан амалдаги қоидаларга мувофиқ воситачилик ҳақи (комиссия) ушлаб қолинaди; 🧻Хорижий давлатларда фойдаланиш. АҚШ, Канада ва Европа Иттифоқи ҳудудида исталган йилда чиқарилган доллар банкноталари чеклавларсиз қабул қилинади. Туркия, БАА ҳамда бир қатор Осиё ва Лотин Америкаси мамлакатларида эса эски намунадаги банкноталар учун айирбошлаш курси пастроқ белгиланиши ёки қўшимча талаблар қўйилиши мумкин; 🔒АҚШ Федерал Захира Тизими (ФРС) орқали алмаштириш. Банкнота сезиларли даражада шикастланган, аммо унинг умумий майдонининг 50 фоиздан ортиқ қисми сақланиб қолган бўлса, у тўғридан-тўғри АҚШ ФРС тизими орқали номинал қийматида алмаштириб берилади. Ушбу хизмат асосан АҚШга ташриф буюрувчилар учун қулай; 🗳Жамғарма сифатида сақлаш. АҚШ доллари банкноталарининг амал қилиш муддати чегараланмаган бўлиб, улар расман муомаладан чиқарилмайди. Шунга қарамай, вақт ўтиши билан тижорат банклари ҳамда айирбошлаш шохобчаларида эски серияларни мақбул курсда топшириш талаблари қатъийлашиб бориши мумкин. @bankir