Bankxabar
СтатистикаБанк ва молия янгиликлари — биринчи бизда! Мурожаат учун: @Bankxabarbot Тижорат масалалари бўйича: @bankxabar_ads_bot Рус тилидаги канал: @Bankxabar_Ru
- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 27
- Всего постов
- 33
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Экономика (по похожим)
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 15 369
- 1/48двое суток
- 17 308
- 1/72трое суток
- 18 667
Медиана по постам, которые мы застали свежими и померили через сутки.
Посты
💰 МИКРОҚАРЗЛАР (14.08.2026 ҳолатига) 🏦 Ориент Финанс Банк ● Банкка бориб олинадиган: ◦ Фоизи - 24% дан 28% гача ◦ Муддати - 36 ойгача ◦ Миқдори - 100 млн сўмгача ● Онлайн: ◦ Фоизи - 30% ◦ Муддати - 24 ойгача ◦ Миқдори - 50 млн сўмгача Батафсил ☎️4004 🏦 Халқ банки ● Банкка бориб олинадиган: Мавжуд эмас ● Онлайн: ◦ Фоизи - 25% дан 29% гача ◦ Муддати - 48 ойгача ◦ Миқдори - 100 млн сўмгача Батафсил ☎️1106 🏦МКБанк ● Онлайн: Вақтинча тўхтатилган ● Банкка бориб олинадиган: ◦ Фоизи - 24% дан 28% гача ◦ Муддати - 60 ойгача ◦ Миқдори - 100 млн сўмгача Батафсил ☎️1285 👍 Азия Альянс Банк ● Онлайн: ◦ Фоизи - 25% дан 38% гача ◦ Муддати - 36 ойгача ◦ Миқдори - 100 млн сўмгача Батафсил ● Банкка бориб олинадиган: ◦ Фоизи - 21% дан 26%гача ◦ Муддати - 60 ойгача ◦ Миқдори - 100 млн сўмгача Батафсил ☎️1270 🏦 Туронбанк ● Онлайн: Вақтинча тўхтатилган ● Банкка бориб олинадиган: ◦ Фоизи - 27.9% дан 30.9% гача ◦ Муддати - 48 ойгача ◦ Миқдори - 100 млн сўмгача Батафсил ☎️1220 🏦 Тенге Банк ● Банкка бориб олинадиган: Мавжуд эмас ● Онлайн: ◦ Фоизи – 24.6% дан 49% гача ◦ Муддати – 36 ойгача ◦ Миқдори – 90 млн.сўмгача Батафсил ☎️ 1245 🏦 БРБ ● Онлайн вақтинча тўхтатилган: ● Банкка бориб олинадиган: ◦ Фоизи - 25% дан - 30% гача ◦ Муддати - 48 ойгача ◦ Миқдори - 100 млн сўмгача Батафсил ☎️1254 🏦Ўзмиллийбанк ● Онлайн: ◦ Фоизи - 25% ◦ Муддати - 60 ойгача ◦ Миқдори - 100 млн сўмгача Батафсил ● Банкка бориб олинадиган: ◦ Фоизи - 24% дан 28% гача ◦ Муддати - 60 ойгача ◦ Миқдори - 100 млн сўмгача Батафсил ☎️1344 🏦 ТБС Банк ● Банкка бориб олинадиган: мавжуд эмас ● Онлайн: ◦ Фоизи - 28% дан 49% гача ◦ Муддати - 3 ойдан 36 ойгача ◦ Миқдори - 100 млн сўмгача Батафсил ☎️1150 🏦 Пойтахт банк ● Онлайн: Мавжуд эмас ● Банкка бориб олинадиган: ◦ Фоизи - 25% дан 28% гача ◦ Муддати - 36 ойгача ◦ Миқдори - 100 млн сўмгача Батафсил ☎️(71) 214 20 00 🏦 Ипак Йўли Банки ● Онлайн: ◦ Фоизи - 32,81% дан 48,65% гача ◦ Муддати - 48 ойгача ◦ Миқдори - 100 млн сўмгача Батафсил ● Банкка бориб олинадиган: (гаров асосида) ◦ Фоизи - 21,9%дан 24,9%гача ◦ Муддати - 60 ойгача ◦ Миқдори - 100 млн сўмгача Батафсил ☎️ 1296 🏦 ЎзСҚБ ● Банкка бориб олинадиган: ◦ Фоизи - 23% дан 30% гача ◦ Муддати - 48 ойгача ◦ Миқдори - 100 млн сўмгача Батафсил ● Онлайн: ◦ Фоизи - 24% дан 29% гача ◦ Муддати - 48 ойгача ◦ Миқдори - 100 млн сўмгача Батафсил ☎️1180 🏦 Гарант банк ● Онлайн: ◦ Фоизи - 28% дан 42% гача ◦ Муддати - 48 ойгача ◦ Миқдори - 100 млн сўмгача Батафсил ● Банкка бориб олинадиган: ◦ Фоизи - 28% дан 34% гача ◦ Муддати - 48 ойгача ◦ Миқдори - 100 млн сўмгача Батафсил ☎️1326 🏦 Апекс банк ● Онлайн: ◦ Фоизи - 22% дан 35% гача ◦ Муддати - 36 ойгача ◦ Миқдори - 100 млн сўмгача Батафсил ● Банкка бориб олинадиган: ◦ Фоизи - 22% дан 35% гача ◦ Муддати - 36 ойгача ◦ Миқдори - 100 млн сўмгача Батафсил ☎️1881 🏦 Трастбанк ● Онлайн миқроқарз вақтинча тўхтатилган. ● Банкка бориб олинадиган: ◦ Фоизи - 24 % дан 31,9 % гача ◦ Муддати - 60 ойгача ◦ Миқдори - 100 млн сўмгача Батафсил ☎️1287 🏦 Алоқабанк ● Банкка бориб олинадиган: мавжуд эмас ● Онлайн: ◦ Фоизи - 23% ◦ Муддати - 2-60 ойгача ◦ Миқдори - 100 млн сўмгача Батафсил ☎️+998 71 230-77-77 🏦 Анорбанк ● Банкка бориб олинадиган: мавжуд эмас ● Онлайн: ◦ Фоизи - 27% дан 49% гача ◦ Муддати - 36 ойгача ◦ Миқдори - 100 млн сўмгача Батафсил ☎️1290 🏦Агробанк ● Банкка бориб олинадиган: ◦ Фоизи - 28-30% гача ◦ Муддати - 4 йилгача ◦ Миқдори - 100 млн сўмгача Батафсил ● Онлайн: ◦ Фоизи - 31% дан 34% гача ◦ Муддати - 1 йилдан 4 йилгача ◦ Миқдори - 100 млн сўмгача Батафсил ☎️1216 🏦 Универсалбанк ● Банкка бориб олинадиган: "Микроқарз бюджет" ◦ Фоизи - 24% ◦ Муддати - 12 ойгача ◦ Миқдори - 50 млн сўмгача Батафсил "Микроқарз" ◦ Фоизи - 25% дан 26% гача ◦ Муддати - 60 ойгача ◦ Миқдори - 100 млн сўмгача Батафсил ☎️1355 👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
⏳КРЕДИТ ТАРИХИ ✔️Скоринг—инглизча "score" сўзидан олинган бўлиб, балл ёки баҳо деган маънони билдиради. Скоринг молиявий секторда қарз олувчининг тўлов қобилиятини баҳолашда қўлланилади. Скоринг балл қарз олувчининг кредит тарихи маълумотлари асосида ҳисоблаб чиқилади ҳамда кредит қарзини ўз вақтида тўлай олиш эҳтимолини баҳолайди. Яъни скоринг бали қанча юқори бўлса, сизнинг кредит олиш учун берган аризангиз ижобий ҳал бўлиш эҳтимоли шунча юқори бўлади. ❓"Қора рўйхат"га тушганимни қаердан билсам бўлади? ✔️Жисмоний шахслар ўзлари ҳақидаги кредит ҳисоботини бир йилда(365кун) бир марта бепул ва тўлов асосида эса чекланмаган миқдорда олишлари мумкин. Ҳозирда кредит тарихини усуллар орқали олиш мумкин: ☑️ portal.infokredit.uz/reports (хизмат нархи 16 480 сўм); ☑️ my.gov.uz портали орқали (хизмат нархи 14 832 сўм); ☑️ xazna иловаси орқали (хизмат нархи 16 480 сўм - БҲМ 5 фоизи); ☑️ КАТМ мобил иловаси орқали (хизмат нархи 16 480 сўм). ❗️Кредит бюросининг скоринг бали қуйидагича тавсифланади: 🟢 400-500 балл(А ГУРУҲ). Аъло кредит тарихи. Хавф даражаси минимал. Қарз олувчи бемалол кредит олиши мумкин. 🫥300-399 балл(Б ГУРУҲ). Хавф даражаси паст. Яхши кредит тарихи. Қарз олувчига стандарт шартлар асосида кредитлар ажратилиш мумкин. 🟡 200-299 балл(С ГУРУҲ). Хавф даражаси ўртача. Қарз берувчига кредит тарихини ўрганиши тавсия этилади. Чунки бу гуруҳдагиларда салбий ва ижобий омиллар мавжуд. 🟠 100-199 балл(Д ГУРУҲ). Скоринг бали ўртачадан паст. Қарз олувчига кичик миқдордаги кредитлар ажратилиш мумкин. 🔴 0-99 балл(Э ГУРУҲ). Қониқарсиз балл. Қарз олувчининг муддати ўтган қарзи ёки салбий кредит тарихи мавжуд. Бу қарзни кечиктириш хавфи юқори эканлигини кўрсатади. ⏳ Эслатиб ўтамиз, кредит тарихи қарздорнинг сўнгги беш йил ичидаги мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. Демак, қарзингизни ҳар бир кечиктириб тўлаган пайтларнинг ҳаммаси 5 йилгача сақланиб қолади. Бу эса, 5 йилгача кредит ололмаслигингизга сабаб бўлиши мумкин дегани! 👉 Кредит тарихини бошқалар билишига таъқиқ қўйиш👈 👉Банкдан кредит олган фуқаро хорижга чиқса бўладими👈 👉Кредит тарихидаги скоринг баллардаги ўзгаришларни кузатиб бориш хизмати👈 👉Кредит тарихи олинганда унинг эгасига огоҳлантурвчи СМС-хабарнома юбориш хизмати👈 👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Endi orzuingizni ortga surishga hojat yo‘q! 🚗 Aziz anchadan beri o‘z avtomobiliga ega bo‘lishni orzu qilardi. Ammo kredit foizlari yuqoriligi sababli bu niyatini ortga surib kelardi. 📗 Nihoyat, Aziz kutishni bas qildi. Agrobankning 0 foizli avtokrediti orqali Chevrolet Onix avtomobilini rasmiylashtirib, yangi avtomobil egasiga aylandi. ✅ Siz ham kutmang! Agrobankning 0 foizli avtokrediti orqali Chevrolet Onix yoki Chevrolet Tracker 2 avtomobilini rasmiylashtiring va orzuingizni kechiktirmang! 📌 Asosiy shartlar: 🔵 Boshlang‘ich to‘lov — 25%; 🔵Kredit muddati — 60 oygacha; 🔵Foiz stavkasi — 0%. ℹ️ Batafsil ma’lumot uchun agrobank.uz saytiga tashrif buyuring yoki 1216 raqamiga qo‘ng‘iroq qiling!
🏦 Туронбанк метро бекатларидаги китоб жавонларини яна 2 мингта янги китоб билан бойитди 📚 Бугун эътиборимни тортган яхши ташаббуслардан бири — Туронбанкнинг “Турон китоб бекати” лойиҳаси бўлди. Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан метро бекатларида ташкил этилган китоб жавонларига яна 2 000 дона янги китоб жойлаштирилибди. Янги китобларга байрам руҳини акс эттирувчи махсус стикерлар ҳам қўйилган. Менимча, бу лойиҳанинг энг яхши томони шундаки, китоб одамларга янада яқинлашяпти. Метродан ҳар куни минглаб инсон фойдаланади. Йўлда ёки поезд кутаётганда кўзи китобга тушган одам уни қўлига олиб варақлаши, қизиқиб ўқиши мумкин. Баъзан китобхонликка қизиқиш ҳам айнан шундай оддий ҳолатдан бошланади. Туронбанкнинг ушбу лойиҳани давом эттириб, китоб жавонларини мунтазам янги адабиётлар билан бойитиб бораётгани ҳам эътиборга лойиқ. Бу шунчаки метро бекатига китоб қўйиш эмас, одамлар ҳар куни ўтадиган жойда китобхонлик муҳитини шакллантиришга ҳаракат. Айниқса, Мустақиллик байрами арафасида бундай ташаббуснинг амалий мазмун билан бойитилгани яхши. Байрам кайфияти ҳам бор, одамларга фойдаси тегадиган китоблар ҳам. Қисқаси, “Турон китоб бекати” яхши ғоя бўлган ва унинг давом этаётгани янада қувонарли. 👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Ўз уйингиз – ўз муҳитингиз, ўз манзилингиз Оилавий кечалар, болалар кулгиси, яқинлар жам бўладиган хонадон… Буларнинг барчаси ўз уйингиздан бошланади. SQB «Мулк ипотека» кредити билан ўзингизга мос уй-жой харид қилинг. 🔵 Кредит миқдори: • Тошкент шаҳрида – 1,5 млрд сўмгача • бошқа ҳудудлар ва Қорақалпоғистон Республикасида – 800 млн сўмгача 🔵 Кредит муддати ва фоиз ставкаси: • 10 йилгача – 21% дан • 15 йилгача – 22% дан • 20 йилгача – 24% дан • иш ҳақи лойиҳаси доирасида 20 йилгача – 22% 🔵 Бошланғич тўлов: • бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун – камида 20% • иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун – камида 30% 🔵 Имтиёзли давр – 12 ойгача. Янги манзилингиз сари қадамни SQB билан бошланг. Батафсил: sqb.uz | ☎️ 1180 Реклама
🏦 Octobank халқаро пул ўтказмалари географиясини кенгайтириб, Туркия, Хитой, Исроил ва Тожикистон йўналишларини ҳам йўлга қўйди Octobank ҳамкор молия ташкилотлари мижозлари учун халқаро пул ўтказмалари имкониятларини кенгайтирмоқда. Эндиликда фойдаланувчилар Ўзбекистондан Туркия, Хитой, Исроил ва Тожикистонга пул ўтказмаларини банклар ва тўлов ташкилотларининг одатий мобил иловалари орқали бевосита амалга оширишлари мумкин. Сўнгги бир неча ой давомида Octobank бир қатор банк ва тўлов ташкилотларининг инфратузилмавий ҳамкорига айланиб, уларга ўз мижозлари учун халқаро пул ўтказмалари хизматларини йўлга қўйиш ва географиясини кенгайтиришда ёрдам бермоқда. Бугунги кунда Paynet, Mikrokreditbank, Asia Alliance Bank, BRB, Anorbank, Исроилнинг Monox+ финтех хизмати ва Тожикистон тараққиёт банки Octobankнинг ушбу йўналишдаги ҳамкорлари қаторига киради. Натижада мижозлар алоҳида платформа ёки янги хизматдан фойдаланиши шарт эмас. Халқаро пул ўтказмаларини ўзлари фойдаланиб келаётган банк ёки тўлов ташкилотининг мобил иловаси орқали амалга ошириш имконияти яратилмоқда. Octobank матбуот хизматининг таъкидлашича, банкнинг асосий вазифаси ҳамкорларга бундай имкониятларни тезроқ ишга туширишга ёрдам берадиган тўлов инфратузилмасини яратиш бўлиб, бу халқаро пул ўтказмаларини янада тез, қулай ва арзон амалга ошириш имкониятларини кенгайтиради. 👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
⚡️MKBANK ва Agrobank чорвачилик лойиҳалари учун 10 йилгача муддатга 20 млрд сўмгача 10 фоизли кредит ажратишни бошлади Чорвачилик соҳасида янги лойиҳа бошлаш ёки мавжуд бизнесни кенгайтиришни режалаштираётган тадбиркорлар учун MKBANK ва Agrobankда имтиёзли кредит имкониятлари мавжуд. Ҳар икки банкда ҳам молиялаштириш миқдори лойиҳа йўналишига қараб 20 млрд сўмгача етади. 🏦 MKBANKнинг “Chorva” кредит модули орқали чорвачилик мажмуаларини ташкил этиш ва наслдор қорамол харид қилиш учун 5 млрд сўмгача, наслли буқалар уруғини етиштириш корхоналарини ташкил этиш учун эса 20 млрд сўмгача кредит ажратилади. ▪️Кредит йиллик 10 фоиз ставкада, 10 йилгача муддатга берилади ва 48 ойгача имтиёзли давр тақдим этилади. 👉 MKBANK кредити ҳақида батафсил маълумот 🏦 Agrobankнинг чорвачилик лойиҳалари учун кредити доирасида чорвачилик мажмуаларини ташкил этиш ҳамда наслдор йирик ва майда шохли қорамолларни сотиб олиш учун 5 млрд сўмгача маблағ ажратилади. Наслли буқалар уруғини етиштирувчи тадбиркорлик субъектларига қурилиш, асбоб-ускуналар ва наслли қорамоллар хариди учун эса 20 млрд сўмгача кредит олиш имконияти мавжуд. ▪️Кредит йиллик 10 фоиз ставкада, 120 ойгача муддатга ва 48 ойгача имтиёзли давр билан ажратилади. Тўловларни аннуитет ёки дифференциал график асосида амалга ошириш мумкин. Кредит юридик шахс мақомига эга тадбиркорлик субъектлари учун мўлжалланган. 👉 Agrobank кредити ҳақида батафсил маълумот 👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🏦 ЎЗСҚБ БОШҚАРУВИ РАИСИ АЗИЗ АКБАРЖОНОВ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ САМАРАДОРЛИГИ БЎЙИЧА PhD ДИССЕРТАЦИЯСИНИ ҲИМОЯ ҚИЛАДИ ЎзСҚБ бошқаруви Раиси Азиз Акбаржоновнинг «Тижорат банклари самарадорлигига таъсир қилувчи омилларни баҳолаш йўналишлари» мавзусидаги диссертация иши ҳимояси бўлиб ўтади. Мазкур илмий иш иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган бўлиб, унда тижорат банклари самарадорлигига таъсир қилувчи омилларни баҳолаш масалалари тадқиқ этилган. Диссертация ҳимояси 2026 йил 15 август куни соат 12:00 да Tashkent International University ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш мажлисида бўлиб ўтади. Азиз Акбаржоновга илмий иши ҳимоясида муваффақият ва омад тилаймиз! 👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
❗️Кредит тўлашда қийналсангиз банкдан тўловни кечиктириш ёки кредит муддатини узайтиришни расмий равишда сўраш мумкинлигини биласизми? Ўзбекистонда 3030-сонли низомга киритилган янги талаб 30 январдан кучга кирган ва унга кўра банклар кредит тўлашда қийналган мижозлар учун кредит шартларини енгиллаштириш (реструктуризация) тартибини расмий сайтларида жойлаштириши шарт. Бу дегани, мижозлар кредит тўловида қийналса, банкдан кредит шартларини қайта кўриб чиқишни расмий тартиб асосида сўраши мумкин. ☑️ Реструктуризация — оддий қилиб айтганда, мижознинг молиявий аҳволи ёмонлашганда банк томонидан кредит шартларини енгиллаштириш ҳисобланади. Бунда банк кредит муддатини узайтириши, тўловни маълум муддатга кечиктириши, ойлик тўлов миқдорини камайтириши, фоизларни қайта ҳисоблаши ёки жарималарни камайтириши мумкин. Энг муҳими, ушбу тартиб банкларнинг расмий сайтларида жойлаштирилиши шарт, шу сабабли мижозлар уни ўзлари очиб кўриб чиқишлари ва шу асосда банкка расмий мурожаат қилишлари мумкин. Қонунчиликка кўра, агар мижоз ишдан айрилса, даромади камида 30 фоизга камайса, узоқ муддат касал бўлса, ногиронлик ҳолати юзага келса, турмуш ўртоғи вафот этса, фавқулодда ҳолатлар содир бўлса ёки ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқса, кредит тўловларини енгиллаштириш учун асос бўлиши мумкин. Шунингдек, жисмоний шахс банкка ариза билан мурожаат қилса, банк уни 3 иш куни ичида кўриб чиқиши шарт. Агар аризадаги сабаблар асосли деб топилса, банк яна 3 банк иш куни ичида кредит шартномасига ўзгартиш киритиб, мижоз билан қўшимча келишув тузади. Мижознинг ҳолатига қараб кредит тўловлари 6 ойгача кечиктирилиши ёки кредит муддати узайтирилиши мумкин. Агар мижоз ҳомиладорлик ёки туғиш таътилида бўлса, кредит тўловлари 10 ойгача кечиктирилиши мумкин. ⏺Агар сиз қуйидаги банклардан кредит олган бўлсангиз ва асосли сабаб билан тўловда қийналаётган бўлсангиз, банк сайтидаги реструктуризация тартибини кўриб чиқиб расмий равишда ариза беришингиз мумкин: 🏦 Agrobank 🏦 Aloqabank 🏦 Anorbank 🏦 Apexbank 🏦 Asakabank 🏦 Asia Alliance Bank 🏦 AVO bank 🏦 BRB 🏦 Davrbank 🏦 Garant bank 🏦 Hamkorbank 🏦 Hayot bank 🏦 InFinBank 🏦 Ipak Yo‘li banki 🏦I potekabank 🏦 Kapital bank 🏦 KDB Bank O'zbekiston 🏦 Madad Invest Bank 🏦 Milliy bank (NBU) 🏦 MKBank 🏦 Octobank 🏦 OFB 🏦 Openbank 🏦 Poytaxt bank 🏦 Saderat bank 🏦 SQB 🏦 TBC Bank 🏦 Tenge Bank 🏦 Trastbank 🏦 Turonbank 🏦 Universalbank 💳 Uzumbank 🏦 Xalq banki 🏦 Ziraatbank (Тўлиқ маълумот олиш учун юқорида кўрсатилган банклар номи устига босинг) ☝️Муҳим жиҳати шундаки, бу тартиб аллақачон кучга кирган бўлса-да, ҳали ҳам кўпчилик бу ҳақда билмайди. Шу сабабли кредит тўловида қийналаётган фуқаролар банк сайтидаги реструктуризация тартибини кўриб чиқиб, расмий равишда мурожаат қилишлари мумкин. 👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Фирибгарлар номингизга кредит олиб қўйишидан қўрқсангиз, кредит расмийлаштиришни ўзингиз олдиндан блоклаб қўйишингиз мумкин ☑️ Фирибгарлар томонидан ўзга шахс номига кредит расмийлаштириш ҳолатларининг олдини олиш учун муҳим яхши имконият ишга туширилган. Энди фуқаролар my.gov.uz портали орқали кредит битимини тузишга тақиқ қўйиши ёки уни исталган вақтда бекор қилиши мумкин. Агар сиз ушбу хизматни фаоллаштирсангиз, банклар ва бошқа кредит ташкилотлари кредит ажратишдан олдин махсус базадаги маълумотни текширади. Тақиқ мавжуд бўлса, номингизга кредит расмийлаштирилмайди. ☑️ Кўпчиликка яхши таниш бўлган “Кредит тарихини музлатиш” (Freeze) хизмати эса бошқача тартибда ишлайди. Унда кредит ташкилоти фуқаронинг кредит тарихини ола олмайди ва бу ҳам кредит расмийлаштириш хавфини камайтиради. ☝️Асосий фарқ шундаки, Freeze хизмати кредит тарихига киришни чекласа, таъқиқ хизмати эса кредит битимининг ўзини расмийлаштиришга тўсқинлик қилади. Шу боис мутахассислар бу механизмни шахсий маълумотларни ҳимоя қилишда янада самарали восита сифатида баҳоламоқда. 👉 Кредит битимини тузишга тақиқ қўйиш хизмати ва Freeze хизмати орқали ўзингизни молиявий фирибгарликлардан ҳимоя қилинг. 👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
APEX BANK Samarqandda yangi bank xizmatlari markazini ochdi 10 avgust kuni APEX BANK Samarqand shahrida yangi bank xizmatlari markazini ochdi. Yangi markaz shahar aholisi va biznes vakillariga zamonaviy bank xizmatlaridan o‘zlariga qulay joyda foydalanish imkoniyatini kengaytiradi. 📍 Manzil: Samarqand shahri, Saydrizo Alizoda MFY, Amir Temur ko‘chasi, 154a. Yangi markaz jismoniy va korporativ mijozlarga xizmat ko‘rsatadi. Jismoniy shaxslar uchun: • bank kartalarini rasmiylashtirish; • hisobvaraqlar ochish; • kredit va omonat mahsulotlaridan foydalanish; • boshqa bank xizmatlarini olish imkoniyati mavjud. Tadbirkorlar va korporativ mijozlar uchun: • hisobvaraqlar ochish va yuritish; • hisob-kitob-kassa xizmatlari; • to‘lovlarni amalga oshirish; • kreditlash; • biznes faoliyati uchun boshqa moliyaviy yechimlar taqdim etiladi. Batafsil ma’lumot bank saytida yoki 1881 telefon raqami orqali taqdim etiladi.
“Dolzarb 40 kunlik” tashabbusi: NBU Navoiy viloyatida NBU vakillari “Dolzarb 40 kunlik” tashabbusi doirasida Nurota tumanidagi G‘afur G‘ulom mahallasida olib borilayotgan ishlarni o‘rgandi. ◽️ “Govsuvorlar” MCHJning kredit olish murojaati ko‘rib chiqildi; ◽️ “ALK-SOFDIL” oilaviy korxonasi faoliyati o‘rganildi; ◽️ Faoliyatni kengaytirish uchun imtiyozli kreditlar bo‘yicha takliflar berildi. NBU — doimo siz bilan birga! Instagram | Facebook | YouTube
❗️Кредит рекламасида хавфлар кўрсатилади, шартномада қарзни тўламаслик оқибатлари ҳақида йирик огоҳлантириш берилади ва чалғитувчи кредит маҳсулотлари учун банкларга санкция қўлланилади Марказий банк банк хизматлари истеъмолчиларини ҳимоя қилишга қаратилган янги талабларни жорий этишни режалаштирмоқда. Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қарор лойиҳасига кўра, кредит рекламаси ва кредит шартномаларига мижозни қарз олишдан олдин молиявий хавфлар ҳақида аниқ огоҳлантирувчи янги талаблар киритилмоқда. ☑️ Амалдаги тартибда реклама тусидаги ахборот истеъмолчини бевосита ёки билвосита чалғитмаслиги, маълумотлар икки хил маънода қўлланилмаслиги ёки ошириб кўрсатилмаслиги ҳамда банк хизмати шартлари бўйича мижознинг танловига нотўғри таъсир қилмаслиги белгиланган. 👉 Энди ушбу талабни кучайтириш таклиф қилинмоқда. Лойиҳага кўра, банк кредит рекламасида кредит бўйича мажбуриятларни бажармаслик молиявий хатарларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш бериши шарт бўлади. Эътиборлиси, бундай огоҳлантириш шунчаки майда ёзув сифатида қолиб кетмаслиги керак — у рекламанинг асосий майдони ва вақтининг камида 10 фоизини эгаллаши лозим. ☑️ Кредит шартномаларида ҳам мижоз учун алоҳида ва кўзга ташланадиган огоҳлантириш пайдо бўлиши кутилмоқда. Ҳозир амалдаги талабларга кўра, жисмоний шахс билан тузиладиган кредит шартномасида кредитнинг тўлиқ қиймати биринчи варақнинг ўнг юқори бурчагида махсус рамка ичида кўрсатилиши шарт. Шунингдек, шартномада кредитни бериш муддати, шартлари ва ундан фойдаланиш тартиби каби маълумотлар аниқ акс эттирилиши лозим. 👉 Янги лойиҳа эса бунга қўшимча равишда кредит шартномаси матни бошланишидан олдин, дастлабки қисм асосий юзасининг камида 30 фоизини эгаллайдиган огоҳлантириш жойлаштиришни назарда тутмоқда. Унда кредит бўйича мажбуриятларни ўз вақтида бажармаслик умумий қарздорлик миқдорининг ошишига, қарзни мажбурий ундириш чоралари кўрилишига, қарздорликни қоплаш учун мол-мулк ундирувга қаратилишига, ҳисобварақлардаги маблағлар хатланишига ҳамда кредит тарихига салбий таъсир қилиб, келажакда кредит олиш имконияти чекланишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида мижоз олдиндан огоҳлантирилади. 👉 Бу маълумотни фақат матн шаклида бериш шарт эмас. Огоҳлантириш мазмуни тўлиқ сақланган ҳолда график, инфографика ёки бошқа визуал шаклда ҳам тақдим этилиши мумкин. Лекин унинг жойлашуви ва ўлчами лойиҳада белгиланаётган талабларга мос бўлиши керак. ☑️ Яна бир муҳим ўзгариш банкларга нисбатан қўлланиладиган санкциялар билан боғлиқ. Амалдаги тартибда Марказий банк молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганда банкнинг айрим молиявий операцияларини ёки инфратузилмаси кенгайишини олти ойгача чеклаши ёки тақиқлаши мумкин. 👉 Энди ушбу асослар қаторига яна бир ҳолат қўшилиши таклиф қилинмоқда — банк томонидан таклиф этилаётган кредит маҳсулоти истеъмолчини чалғитувчи деб топилса, Марказий банк унга нисбатан тегишли чеклов ёки тақиқ чораларини қўллаши мумкин бўлади. 👍Каналга уланиш: @Bankxabar
⚡️Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кунгача дам олади Мустақиллик байрами арафасида дам олиш кунлари бўйича тартиб аввалдан белгиланган. Президентнинг ПФ–257-сон фармонига мувофиқ, 2026 йилда 31 август (душанба) барча ходимлар учун, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, қўшимча ишланмайдиган кун этиб белгиланган. ☑️ Шу тариқа, ҳафтасига 5 кун ишловчилар 29 август (шанба), 30 август (якшанба), 31 август (душанба) ва 1 сентябрь (сешанба) кунлари кетма-кет 4 кун дам олади. ☑️ Ҳафтасига 6 кун ишловчилар эса 30 август (якшанба), 31 август (душанба) ва 1 сентябрь (сешанба) кунлари кетма-кет 3 кун дам олади. 👍Каналга уланиш: @Bankxabar