Bank va Mijoz
СтатистикаМолиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар. Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot Реклама учун: @meenov
- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 14
- Всего постов
- 25
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Экономика (по похожим)
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 10 807
- 1/48двое суток
- 12 254
- 1/72трое суток
- 13 216
Медиана по постам, которые мы застали свежими и померили через сутки.
Посты
Халқаро пул ўтказмаларининг ярмидан кўпи тўғридан-тўғри банк карталарига келиб тушмоқда 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида хориждан жисмоний шахсларга келиб тушган маблағларнинг 4,8 млрд доллари ёки 51,7 фоизи банк карталарига тўғридан-тўғри P2P ўтказмалари орқали амалга оширилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 32 фоизга кўп. Анъанавий халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали 4,3 млрд доллар ёки 46,7 фоиз, SWIFT орқали эса 142 млн доллар ёки 1,6 фоиз маблағ келиб тушган. Валюта айирбошлашда ҳам масофавий хизматлар улуши сезиларли. Жисмоний шахсларнинг валюта олди-сотди операцияларининг 7,5 млрд доллари ёки 39 фоизи онлайн амалга оширилган. Бу кўрсаткич бир йилда 27 фоизга ошган. Қолган валюта айирбошлаш операцияларининг 11,2 млрд доллари (59 фоиз) айирбошлаш шохобчалари, 404 млн доллари эса 24/7 режимдаги банкоматлар орқали амалга оширилган. @bankmijoz
Энди орзуингизни ортга суришга ҳожат йўқ! 🚗 Азиз анчадан бери ўз автомобилига эга бўлишни орзу қиларди. Аммо кредит фоизлари юқорилиги сабабли бу ниятини ортга суриб келарди. 📗 Ниҳоят, Азиз кутишни бас қилди. Агробанкнинг 0 фоизли автокредити орқали Chevrolet Onix автомобилини расмийлаштириб, янги автомобил эгасига айланди. ✅ Сиз ҳам кутманг! Агробанкнинг 0 фоизли автокредити орқали Chevrolet Onix ёки Чевролет Tracker 2 автомобилини расмийлаштиринг ва орзуингизни кечиктирманг! 📌Асосий шартлар: 🔵 Бошланғич тўлов — 25%; 🔵Кредит муддати — 60 ойгача; 🔵Фоиз ставкаси — 0%. ℹ️Батафсил маълумот учун agrobank.uz сайтига ташриф буюринг ёки 1216 рақамига қўнғироқ қилинг! Реклама
Кредитдан қарздорлик хорижга чиқишни автоматик чекламайди Кредит бўйича қарздорлик мавжудлигининг ўзи фуқаронинг хорижга чиқишига автоматик равишда чеклов қўйилиши учун асос бўлмайди. Чеклов суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда узрсиз сабабларга кўра бажарилмаган тақдирда қўлланилиши мумкин. Бундай ҳолатда давлат ижрочиси ундирувчининг аризасига кўра ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистондан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли. Хорижга чиқишга вақтинча чеклов мавжуд ёки йўқлигини my.gov.uz, МИБнинг mib.uz сайти ёки xazna иловаси орқали ҳам текшириш мумкин. Қисқаси, кредит олганингиз хорижга чиқишингизга тўсқинлик қилмайди. Лекин барибир кредит тўловларини ўз вақтида тўлаб боринг – масалани МИБгача олиб бормаган маъқул. @bankmijoz
Йил бошидан бери карталар сони 7,4 млнтага ошди 2026 йил 1 август ҳолатига Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони 75,7 млнтага етди. Йил бошига нисбатан уларнинг сони 7,4 млнтага кўпайган. Шу даврда тўлов инфратузилмаси ҳам сезиларли кенгайди. Тўлов терминаллари сони 22,7 мингтага ошиб, 453,5 мингтага, банкомат ва инфокиосклар сони эса 6,9 мингтага кўпайиб, 47,0 мингтага етди. Январь–июль ойларида POS-терминаллар орқали амалга оширилган нақдсиз тўловлар ҳажми 387,4 трлн сўмни ташкил қилди. 💳 Муомаладаги банк карталари бўйича топ-5 банк: • Халқ банки – 12,1 млнта; • Uzum Bank – 7,2 млнта; • Агробанк – 6,8 млнта; • Ипотека-банк – 5,7 млнта; • Hamkorbank – 5,2 млнта. 🏧 Банкомат ва инфокиосклар бўйича топ-5 банк: • Халқ банки – 3 136 та; • Агробанк – 1 823 та; • Капиталбанк – 1 669 та; • InFinBank – 1 426 та; • Миллий банк – 1 164 та. 📈 Январь–июль ойларида энг кўп банк карталари эмиссия қилган банклар: • Uzum Bank – 2,1 млнта; • Anor Bank – 1,6 млнта; • Hamkorbank – 1,4 млнта; • Халқ банки – 1,4 млнта; • Ипотека-банк – 316 мингта. Етти ойлик рақамлар банк карталарининг кўпайиши билан бирга, улардан фойдаланиш учун зарур тўлов инфратузилмаси ҳам босқичма-босқич кенгайиб бораётганини кўрсатмоқда. @bankmijoz
🏦 Халқ банки уй-жойни таъмирлаш учун қулай шартларда ипотека кредити таклиф этмоқда. Кредит шартлари: • муддати – 10 йилгача; • фоиз ставкаси – 24%; • миқдори – Тошкент шаҳрида 300 млн сўмгача, ҳудудларда 200 млн сўмгача. • бошланғич бадал – талаб этилмайди. ❗️Ушбу ипотека кредити маблағлари Халқ банкида очилган банк картасига ўтказиб берилади. Мазкур кредит расмий даромадга эга ва ўзини-ўзи банд қилган жисмоний шахсларга ажратилади. 👉 Батафсил. @bankmijoz
Расмий даромадга эга бўлмаганлар учун микроқарзлар Ўзини-ўзи банд қилган (расмий даромадсиз) жисмоний шахслар учун айрим банклар томонидан микроқарз ва микрокредитлар ажратилиши йўлга қўйилган. Мазкур кредитлар нақд пул ёки банк картасига ўтказиб бериш орқали ажратилади. Уларнинг қисқа шартлари билан қуйида танишишингиз мумкин. 💚 Ipak Yuli Bank • муддати ва фоиз ставкаси: – 12 ойгача йиллик 22,9%; – 36 ойгача йиллик 23,9%; – 60 ойгача йиллик 24,9%; • миқдори – 100 млн сўмгача. 🏦 Асакабанк • муддати – 36 ойгача; • фоиз ставкаси – 25%; • миқдори – 100 млн сўмгача*. 🏦 Халқ банки • муддати – 36 ойгача; • фоиз ставкаси – 27%; • миқдори – 30 млн сўмгача. 🏦 Туронбанк • муддати – 48 ойгача; • фоиз ставкаси – 26%; • миқдори – 300 млн сўмгача. 🏦Ziraatbank • муддати ва фоиз ставкаси: – 24 ойгача йиллик 26%; – 36 ойгача йиллик 26,5%; • миқдори – 100 млн сўмгача. 🏦 InfinBANK • муддати – 9 ойдан 36 ойгача; • фоиз ставкаси – 26,99%; • миқдори – 300 млн сўмгача. 🏦 ЎзСҚБ • муддати ва фоиз ставкаси: – 36 ойгача йиллик 26,9%; – 48 ойгача йиллик 27,9%; – 60 ойгача йиллик 28,9%; • миқдори – 50 млн сўмдан 300 млн сўмгача. 🏦 БРБ • муддати ва фоиз ставкаси: – 12 ойгача йиллик 27%; – 24 ойгача йиллик 28%; – 36 ойгача йиллик 29%; – 48 ойгача йиллик 30%; • миқдори – 100 млн сўмгача. 🏦 Трастбанк • муддати ва фоиз ставкаси: – 12 ойгача йиллик 28%; – 24 ойгача йиллик 29%; – 36 ойгача йиллик 30%; • миқдори – 50 млн сўмгача. Микроқарз ва микрокредитлар банкларнинг ички талабларига мувофиқ келадиган кафиллик ёки ликвидли гаров (автотранспорт, кўчмас мулк) асосида банк офислари орқали ажратилади. @bankmijoz
Кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари қандай шаклланмоқда? Марказий банкнинг 10 август ҳолатига тақдим этган маълумотларига кўра, сўнгги 10 иш кунида кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари қуйидагича шаклланган. Микроқарз ва кредит карталарини ҳисобга олмаганда, жисмоний шахсларга ажратилган кредитларнинг умумий ўртача фоиз ставкаси 22,2%, юридик шахсларга ажратилган кредитларда эса 22,3%ни ташкил этган. Бунда, жисмоний шахслар учун: • микроқарзлар – 29,4%; • автокредитлар – 21,3%; • ипотека кредитлари – 21,7%. юридик шахслар учун: • асосий воситалар хариди учун кредитлар – 22,9%; • айланма маблағларни тўлдириш учун кредитлар – 22,5%. @bankmijoz
❗️Кредит рекламалари ва шартномаларида қўшимча огоҳлантиришлар киритилиши мумкин Марказий банк кредит рекламалари ва кредит шартномаларида қарз олувчилар учун молиявий хатарлар ҳақидаги огоҳлантиришларни мажбурий жойлаштиришни таклиф қилмоқда. Лойиҳага кўра, кредит рекламасида «кредит бўйича мажбуриятларни бажармаслик молиявий хатарларни юзага келтириши мумкин» деган мазмундаги огоҳлантириш бўлиши керак. У реклама майдони ёки вақтининг камида 10 фоизини эгаллаши лозим. Кредит шартномасида эса огоҳлантириш учун янада катта жой ажратилади – у шартнома биринчи қисмининг асосий юзасини камида 30 фоизини эгаллаши лозим. Огоҳлантиришда кредитни ўз вақтида тўламаслик қарз миқдорининг ошиши, мажбурий ундирув чоралари, мол-мулкка ундирув қаратилиши, ҳисобварақлардаги маблағларни хатлаш ҳамда кредит тарихига салбий таъсир қилиши мумкинлиги кўрсатилади. Яна бир муҳим таклиф: агар банк таклиф этаётган кредит маҳсулоти истеъмолчини чалғитувчи деб топилса, Марказий банк банкнинг айрим молиявий операцияларини ёки инфратузилмасини кенгайтиришни 6 ойгача чеклаши ёки тақиқлаши мумкин. @bankmijoz
18,8 мингдан ортиқ кибер-жиноятга алоқадор банк карталари блокланган 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида ИИВ ва Марказий банк ҳамкорлигидаги махсус тизим орқали 29 трлн сўм маблағнинг ноқонуний равишда четга чиқиб кетишининг олди олинган. Шунингдек, жиноятларга алоқадор 18 838 та банк картаси блокланган. Ҳисобот даврида 9 282 та кибержиноят фош этилган, яна 4 011 та жиноят ташаббус асосида аниқланган. Кибержиноятлар оқибатида 13 мингдан ортиқ фуқарога етказилган қарийб 120,5 млрд сўм миқдоридаги зарар қайтарилган. ИИВ маълумотига кўра, 2026 йил вазирлик тизимида «Кибержиноятларга қарши курашиш йили» деб эълон қилинган. @bankmijoz
Банкларда шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг электрон шакли ҳам қабул қилиниши керак Обуначиларимиздан банкларда, жумладан валюта айирбошлашда, шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг электрон шаклини қабул қилиш билан боғлиқ саволлар келиб тушмоқда. Шу ўринда эслатиб ўтамиз: банк хизматларидан фойдаланишда шахсни тасдиқлаш учун паспорт ёки ID-картанинг аслини тақдим этиш шарт эмас. Амалдаги тартибга кўра, тижорат банклари мижозни идентификация қилишда шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг асли ёки электрон шакли билан танишиб чиқиши лозим. Электрон ҳужжатни Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали тақдим этиш мумкин. Яъни банкда шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинса, унинг белгиланган тартибдаги электрон шакли ҳам қабул қилиниши керак. @bankmijoz
AVO bank мижозлар учун янги имкониятларни кенгайтириб, ягона мобил иловада кредит таклифларини изчил ривожлантираётган рақамли банк экотизимини такомиллаштирмоқда. Бугунги кунда AVO bank турли ҳаётий эҳтиёжларга мос замонавий кредит ечимларини — кредит карта ва микрокарзни, шунингдек бошқа оммабоп молиявий хизматларни ягона рақамли платформа орқали тақдим этади. Барча маҳсулотлардан фойдаланиш, уларни расмийлаштириш ва бошқариш тўлиқ онлайн амалга оширилади. Замонавий технологик ечимлар банкка тезкор қарорлар қабул қилиш, хизматларнинг барқарор ишлаши ҳамда мижозлар учун содда ва қулай фойдаланувчи тажрибасини таъминлаш имконини беради. Экотизимни ривожлантириш орқали банк мижозларнинг кундалик эҳтиёжларига мос молиявий маҳсулотларни таклиф этмоқда. Натижада зарур кредит ва молиявий ечимлардан ортиқча вақт ва мураккаб жараёнларсиз фойдаланиш имконияти яратилмоқда. AVO bankнинг реклама кампанияси банкнинг кредит таклифларига бағишланган бўлиб, замонавий рақамли ечимлар орқали мижозлар зарур молиявий воситалардан тез ва қулай фойдаланишлари мумкинлигини намойиш этади. Батафсил avobank.uz Реклама
Имтиёзли таълим кредитлари Тижорат банклари томонидан таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан йиллик 14% ставкада имтиёзли таълим кредитлари ажратиб келинмоқда. 🔘Бунда хотин-қизлар фоиз тўловларини тўлашдан озод этилади. Имтиёзли таълим кредити: ✔️ ажратилиши шартлари ҳақида батафсил бу ерда; ✔️ кредит ажратаётган банклар рўйхати билан бу ерда танишишингиз мумкин. Талабалар имтиёзли таълим кредитини банкларга ташриф буюрмасдан, онлайн равишда xazna иловаси орқали ҳам олишлари мумкин. @bankmijoz
Энди банклардан 500 долларгача нақд валютани паспортсиз сотиб олиш мумкин 9 августдан бошлаб жисмоний шахслар тижорат банкларидан эквиваленти 500 АҚШ долларигача бўлган чет эл валютасини нақд сотиб олишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ID-карта ёки б.лар) тақдим этиши талаб этилмайди. Аввал мазкур лимит 100 АҚШ долларини ташкил этар эди. Эквиваленти 500 АҚШ долларидан юқори миқдорда нақд валюта сотиб олишда эса шахсни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этиш талаби сақланиб қолади. @bankmijoz
Kia Sportage билан ҳаётингизни ёрқинроқ қилинг! Ёрқин ва замонавий кроссовер муддатли тўлов дастури орқали харид килишга улгуринг! ▪️ Йиллик ставка — 0 фоиз ▪️ Тўлов муддати — 5 йилгача ▪️ Бошланғич тўлов — 30 фоиздан Kia rasmiy dilerlik markazlarida test-drayvga yoziling! 📞 Батафсил маълумот +998555001331 рақами орқали. Реклама
Банклар ва кредит ташкилотлари учун жарималар рўйхати Жорий йилнинг 6 август санасидан банклар ва нобанк кредит ташкилотларига нисбатан чоралар ҳамда санкциялар қўллаш тартибига оид низомга ўзгартириш ва қўшимчалар кучга кирди. Юқоридаги ҳужжатда банклар, нобанк кредит ташкилотлари ва кредит бюроларига нисбатан қоидабузарликлар учун қўлланиладиган янги чоралар ҳамда жарималар рўйхати билан танишишингиз мумкин. @bankmijoz
Мижозлар мурожаатлари бўйича банклар индекси эълон қилинди Марказий банк 2026 йилнинг II чораги якунлари бўйича банклар фаолияти юзасидан келиб тушган мурожаатлар таҳлилини эълон қилди. Ҳисобот даврида Марказий банкка тўғридан-тўғри ва бошқа давлат органлари орқали банклар фаолиятига оид 11 331 та мурожаат келиб тушган. Мижозлар сонига нисбатан мурожаатлар улуши бўйича энг юқори индекс қуйидаги банкларда қайд этилди: • AVO Bank – 4,42; • БРБ – 2,78; • МКБанк – 2,69. Марказий банкнинг қайд этишича, мазкур индекс банкнинг молиявий барқарорлиги ёки ишончлилигини эмас, балки фаол мижозлар сонига нисбатан келиб тушган мурожаатлар улушини акс эттиради. Шунингдек, банкларга мурожаатлар сабабларини чуқур таҳлил қилиш, такрорий мурожаатларга олиб келаётган тизимли камчиликларни бартараф этиш ҳамда мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш тавсия этилди. @bankmijoz
🏦 Халқ банки Alibaba Group билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди Халқ банкида дунёнинг етакчи технология компанияларидан бири – Alibaba Group вакиллари билан учрашув ўтказилди. Учрашувда томонлар: • сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш; • рақамли трансформация жараёнларини жадаллаштириш; • банк хизматларига инновацион ечимларни жорий этиш ҳамда истиқболдаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди. Ушбу ҳамкорлик келгусида банкнинг рақамли хизматлари ва технологик ечимларини янада такомиллаштиришга хизмат қилиши кутилмоқда. 👉 Батафсил. @bankmijoz
📞 Марказий банкка мурожаат қилиш учун 1800 қисқа рақами ишга туширилди Энди банк хизматлари бўйича саволлар ёки мурожаатлар билан Марказий банкнинг Алоқа марказига 1800 қисқа рақами орқали боғланиш мумкин. Алоқа маркази мутахассислари банк ва молиявий хизматларга оид саволлар бўйича маълумот беради, шунингдек, мурожаатларни қабул қилиб, уларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун расмийлаштиради. @bankmijoz
24–26 август кунлари Тошкент шаҳрида турли мамлакатларнинг молия ва технология соҳасидаги етакчи вакилларини бирлаштирадиган илк Silk Road Finance & Technology Forum форуми бўлиб ўтади. Уч кун давомида иштирокчилар рақамли тўлов инфратузилмасини ривожлантириш, сунъий интеллект, трансчегаравий тўловлар, Open Banking ҳамда бугуннинг ўзидаёқ молия бозорини ўзгартираётган бошқа йўналишларни муҳокама қиладилар. Форумнинг асосий ҳамкори сифатида иштирок этаётган UZCARD тўлов тизими учун бундай мулоқотда қатнашиш — халқаро экспертлар билан биргаликда эртанги кун молиявий технологияларининг ривожланишини белгилаб берадиган ечимларни муҳокама қилиш имкониятидир. UZCARD. Қулай яшанг. Реклама
⚡️ Комиссиясиз P2P ўтказмалари Uzcard карталари (Uzcard–Uzcard, Uzcard–Humo ва Humo–Uzcard) ўртасида қуйидаги банк иловалари орқали бир ойлик лимит доирасида комиссиясиз пул ўтказиш мумкин: 🏦 Alliance Pay – 10 млн сўм; 💰 xazna – 10 млн сўм (Халқ банки карталари ўртасида); 🏦 Trastpay – 10 млн сўм (Трастбанк карталари ўртасида; 🏦 Openbank – 6 млн сўм; 🏦 BRB – 5 млн сўм; 🏦 Hamkor – 5 млн сўм; 📱 Mavrid – 5 млн сўм; 🏦 Davr Mobile – 3,5 млн сўм; 🏦 Milliy – 3 млн сўм; 🏦 MyTuron – 3 млн сўм. ❗️Humo карталари ўртасида ўтказмаларни Alliance Pay иловасида 100 млн сўмгача бепул амалга ошириш мумкин. @bankmijoz