YURIST MASLAHATI
СтатистикаМурожаат учун: @yuristgamurojaat Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган. Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.
- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 27
- Всего постов
- 874
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 13 204
- 1/48двое суток
- 18 100
- 1/72трое суток
- 19 521
Медиана по постам, которые мы застали свежими и померили через сутки.
Посты
Президент олдидаги бугунги тақдимотдан, суд тизимида нималар ўзгариши кутилмоқда? — 2027 йил 1 июлдан 5 та ҳудудлараро суд ташкил этилади. Бу бир суднинг ўз қарорини ўзи қайта кўриб чиқиши амалиётига чек қўйиши ва фуқароларнинг адолат излаб пойтахтга бориш заруратини камайтириши керак. — Фуқаролик судлари аҳолига янада яқинлаштирилади. 2030 йилгача заруратга қараб деярли барча туман ва шаҳарларда фуқаролик судлари фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилади. — Фуқаро нотўғри судга мурожаат қилса, ариза унга қайтарилмайди — суднинг ўзи уни тегишли судга юборади. Аризада жузъий камчилик бўлса, уни бартараф этишда суд фуқарога фаол кўмаклашади. — Тадбиркорларнинг идорама-идора сарсон бўлишига чек қўйиш учун “иқтисодий ишларни проактив бошқариш” стандарти жорий этилади. — Жиноят ишларида инсон ҳуқуқлари кафолатини кучайтириш учун “асосли гумон” (prima facie) стандарти жорий қилинади. Тергов судьяси шахсни ушлаб туриш қонунийлигини ва гумон ёки айблов учун асослар етарлилигини текширади. — Олий суд Раёсати қарорларини қамраб олувчи очиқ “Прецедентлар реестри” юритилади. Мақсад — ягона суд амалиётини таъминлаш. — 2028 йилдан “суд маъмурчилиги” институти жорий этилиб, судьялар одил судловга дахлдор бўлмаган ташкилий вазифалардан озод қилинади. — “Рақамли суд” тўлиқ ишга туширилади. Судларга мурожаатларнинг камида 50 фоизи электрон шаклда берилиши, суд мажлисларининг 100 фоизи аудиозапис орқали қайд этилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, медиация ва ярашув механизмлари кенгайтирилади, ноқонуний деб топилган маъмурий ҳужжатларнинг очиқ реестри юритилади. “Халқ вакиллари ҳайъати” иштирокида кўриладиган жиноят турлари камида 3 тага етказилади. Президент стратегия лойиҳасини маъқуллаб, унда назарда тутилган ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган тегишли фармонни имзолади. Яъни янги босқичнинг асосий мезони битта: фуқаро судга мурожаат қилганда сарсон бўлмаслиги, бузилган ҳуқуқи ўз вақтида тикланиши ва суд қарорининг адолатли эканига ишонч ҳосил қилиши керак. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
❗️2027-йил 1-июлдан 5 та ҳудудлараро суд ташкил этилади. Вилоят судларида апеллятсия ва кассатсия инстансиялари сақланиб, тафтиш инстансиясининг ваколатлари ҳудудлараро судларга берилади. Суд тизими учун буни янгилик деса бўлади, аввал бир неча бор мазкур таклифни бериб, постлар ёзгандик. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
🎓 GRANT IMTIHONI — TOSHKENT METROPOLITAN UNIVERSITY Eng yuqori natija ko‘rsatgan 100 nafar abituriyent grant bilan taqdirlanadi! 🏆 🎁 100% lik grantlar mavjud — natijangiz qanchalik yuqori bo‘lsa, grant miqdori shunchalik katta bo‘ladi. 📝 Imtihon fanlari: ingliz tili + matematika 📅 Sana: 21-avgust ⏰ Vaqt: 11:00 (kelish — 10:30) ⏳ Ro‘yxatdan o‘tish: 20-avgustgacha 📍 Manzil: Usta shirin ko'chasi, Toshkent 📚 Yo‘nalishlar: • Yurisprudensiya • Kompyuter injiniringi • Xalqaro biznes • Buxgalteriya va moliya • Iqtisodiyot • Menejment • Marketing • Ingliz filologiyasi • Maktabgacha va boshlang‘ich ta’lim ✅ Grant barcha yo‘nalishlar uchun amal qiladi. 🆓 Imtihon bepul. ℹ️ Ishtirok etish hech qanday majburiyat yuklamaydi. 📲 Ro‘yxatdan o‘tish: @tmuqabulbot 💬 Savollar: @tmunibot ☎️ +998712000123
❗️«Солиқ-сервис» АЖ томонидан фермер хўжаликларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида Солиқ қўмитасининг қарори, 11.08.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3921 #Янги_ҳужжат 👉 @yuristlar_maslahati 👈
#Бизнес_солиқ ҚҚСга ўтишда янги чегара қандай қўлланилади? Кўпчиликни қизиқтираётган саволларга аниқ жавоб 2026 йил 1 июндан бошлаб умумбелгиланган солиқ солиш тартибига ўтиш учун белгиланган чегаравий миқдор БҲМнинг 12 минг баравари, яъни 4 млрд 944 млн сўм этиб белгиланди. Амалиётда бу ўзгариш икки муҳим масала бўйича турлича талқинларга сабаб бўлмоқда. Биринчиси, йил бошидан айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси сифатида фаолият юритаётган корхоналар учун мазкур чегара йилнинг қолган қисмига мутаносиб ҳисобланадими ёки тўлиқ миқдорда қўлланиладими? Расмий изоҳга кўра, чегаравий миқдор ойлар сонига қараб қисқартирилмайди. Демак, 2026 йил давомида йил бошидан АОСда ишлаётган корхона йиллик жами даромади 4 млрд 944 млн сўмдан ошмаган тақдирда, ҚҚС ва фойда солиғини тўлаш тартибига ўтиш мажбурияти юзага келмайди. Иккинчи масала, 2026 йил 1 июндан кейин давлат рўйхатидан ўтган янги ташкил этилган юридик шахсларга ҳам тегишли. Солиқ кодексининг 462-моддаси талаблари уларга нисбатан ҳам айнан БҲМнинг 12 минг бараваридан келиб чиқиб қўлланилади. Масалан, корхона 2026 йил июль ойида давлат рўйхатидан ўтди ва йил охиригача тушуми 4 млрд сўмни ташкил қилди. Бу ҳолатда тушум белгиланган 4 млрд 944 млн сўмлик чегарадан ошмагани учун, мазкур корхонага Солиқ кодексининг 462-моддасида назарда тутилган ҚҚСга ўтиш бўйича талаблар фақат чегара оширилган тақдирдагина татбиқ этилади. Шунинг учун 2026 йил учун ҚҚСга ўтиш чегараси ҳам йил бошидан фаолият юритаётган корхоналарга, ҳам 1 июндан кейин янги ташкил этилган юридик шахсларга нисбатан бир хил — 4 млрд 944 млн сўм миқдорида қўлланилади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
☄️ Kia Carens — ҳар бир оилавий сафар учун мукаммал танлов! Ҳозирда Kia Carens махсус шартлар асосида тақдим этилмоқда: ▪️ Бошланғич тўлов — 40% (135 960 000 сўмдан); ▪️ Ойлик тўлов — 3 399 000 сўмдан ▪️ Муддат — 5 йилгача ▪️ Йиллик ставка — 0%. 🔥 Афзалликлари: - 6 ўриндиқли кенг салон - Иккинчи қаторда капитан ўриндиқлар - Ишончли двигател - Замонавий дизайн 📞 Батафсил маълумот: +998555001331
#Кадровик Агар ходим ишга тикланса, унинг ўрнига келган ходим ишдан бўшатиладими? Меҳнат кодексининг 168-моддаси меҳнат шартномасини тарафларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра бекор қилиш тартибини белгилайди, мазкур модданинг биринчи қисми 2-бандига асосан шу ишни илгари бажариб келган ходимнинг аввалги ишга тикланганлиги муносабати билан ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш белгиланган. Яъни суднинг қарорига кўра ўз ишига тикланган ходимнинг ўрнига қабул қилинган шахс МКнинг 168-м 1-қ 2-банди билан ишдан бўшатилади. Бироқ МКнинг 144-моддасига биринчи қисмига асосан агар меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат вазифасига доир ишни холисона сабабларга кўра давом эттириш имкони бўлмаса, иш берувчи ходимга унинг мутахассислиги ва малакасига мувофиқ келадиган бошқа ишга ўтказишни, бундай иш бўлмаган тақдирда эса иш берувчида мавжуд бўлган бошқа ишни таклиф этиши шарт. Мазкур модданинг 2-қисмига кўра Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси ушбу Кодекс 143-моддасининг иккинчи қисмида, 161-моддаси иккинчи қисмининг 2 ва 3-бандларида, 168-моддаси биринчи қисмининг 2, 4, 5 ва 9-бандларида, 489-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида назарда тутилган асосларга кўра бекор қилинган тақдирда, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган мажбурият иш берувчининг зиммасига юклатилади. Яъни бу дегани, агар ходим МКнинг 168-м 1-қ 2-банди билан ишдан бўшатилаётган бўлса, иш берувчида уни бошқа иш билан таъминлаш мажбурияти ётади. Ишдан бўшатилаётган ходимга бошқа иш таклиф қилишга мажбур. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
#Савол_беринг_жавоб_берамиз Таълим ташкилоти рахбарлари "Декрет" дан қайтган ўқитувчиларни ишга қўймай жиддий хатолик қилмоқда Assalom alaykum men maktabda Uqtuvchiman 2025 yilda ta'tilga chiqan edim bir yil ta'tilda hozir avgustdan ishga qaytib borayabman men avgustdan ishga qabul qilmayabdi sentabrdan deb. Мактаб маъмуриятининг сизни август ойидан ишга қабул қилмаслик ва сентябргача кутиш ҳақидаги талаби мутлақо ноқонуний ва асоссиздир. Сиз бола парваришлаш таътилидан (ижтимоий таътилдан) исталган вақтда, жумладан август ойида ҳам ўз иш жойингизга қайтишга тўлиқ ҳақлисиз. Масаланинг ҳуқуқий жиҳатига бирма бир тўхталадиган бўлсак, Биричидан, Кодекснинг 215-моддасига ва 239-моддаси иккинчи қисмига асосан, ходим таътилда (жумладан, бола парваришлаш таътили каби ижтимоий таътилларда) бўлган даврда унинг иш ўрни (лавозими) қатъий сақланиб қолади. Иккинчидан, МКнинг 25-моддаси иккинчи хатбошисига мувофиқ, иш берувчи ходимларни меҳнат шартномасида шартлашилган иш билан таъминлаши шарт. Мактаб раҳбарияти «ҳозир дарс йўқ» ёки «иш сентябрдан бошланади» деган баҳона билан сизни августда ишга чиқармасликка ҳақли эмас. Август ойида ҳам мактабда ўқув йилига тайёргарлик, ташкилий ишлар олиб борилади ва сиз ушбу кунлар учун тўлиқ маош олиш ҳуқуқига эгасиз. Учинчидан, МКнинг 405-моддасига аосан, Бола парваришлаш таътили — бу ходимнинг қонуний ҳуқуқидир. Қонунчиликка кўра, ходим ушбу таътилдан ўз хоҳиши билан исталган вақтда (муддатидан олдин ҳам) чиқиб, ишга қайтиши мумкин. Бунинг учун иш берувчининг «рухсати» талаб этилмайди, улар фақат сизнинг аризангизга асосан ишга қайтиш ва таътилни тугатиш ҳақида буйруқ чиқаришга мажбурдирлар. Нима қилиш керак? 1. Мактаб директори номига: «Мени 2026 йил август ойининг Х-санасидан бошлаб бола парваришлаш таътилидан қайтиб, ўз лавозимимда иш фаолиятимни бошлашимга рухсат беришингизни сўрайман» деб ёзма ариза топширинг. Аризани топширганда унинг иккинчи нусхасига мактаб котибидан қабул қилинганлиги ҳақида сана ва имзо қўйдириб олинг. 2. Раҳбариятга Меҳнат кодексининг 25, 215, 239 ва 405-моддаларини эслатинг. Сизни асоссиз равишда ишга қўймаслик меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни қўпол равишда бузиш ҳисобланиши ва маъмурий жавобгарликка тортилишга сабаб бўлишини тушунтиринг. 3. Агар барибир рад этишда давом этишса, дарҳол яшаш ҳудудингиздаги Давлат меҳнат инспекциясига ёки прокуратурага мурожаат қилинг. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Бизнес учун электр энергиясига 50%лик олдиндан тўловга қачон қайтилади? 2 йил олдин ҳукумат қарори билан юридик шахсларга табиий газ ва электр энергияси учун 100 фоиз олдиндан тўлов тизими қайтадан жорий қилинганди. Ваҳоланки юридик шахслар учун 50 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида асосида иш юритиш тартибини белгилаган Президент фармони ўшандаям кучда эди, ҳалиям кучда. Бу орада тадбиркорлар билан учрашувда Давлат раҳбари тадбиркорлик рейтингида “юқори”, “ўрта” тоифадаги корхоналарга электр учун олдиндан тўловни бир ойда иккига бўлиб тўлашга рухсат бериш бўйича топшириқ берганди ҳам. Топшириқ, афсуски, ҳалигача юридик ҳужжатга айланмаган. Ўтган ҳафтада ҳукумат комиссиясининг Хоразмдаги учрашувларида тадбиркорлар бу масалани яна кўтаришган. Бош вазир ўринбосари Ходжаев бу бўйича таклиф киритишни сўраган. Эҳтимолки, 10 кундан кейин тадбиркорлар билан ўтадиган катта учрашувда бу масала яна кўтарилади. Ҳуқуқий тарафдан қаралса, масаланинг ечими жуда оддий — Президент фармони ҳукумат қароридан устун туради. Буни амалда қўллаш кифоя. Манба Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
❗️Кредит рекламалари ва шартномаларида қўшимча огоҳлантиришлар киритилиши мумкин Марказий банк кредит рекламалари ва кредит шартномаларида қарз олувчилар учун молиявий хатарлар ҳақидаги огоҳлантиришларни мажбурий жойлаштиришни таклиф қилмоқда. Лойиҳага кўра, кредит рекламасида «кредит бўйича мажбуриятларни бажармаслик молиявий хатарларни юзага келтириши мумкин» деган мазмундаги огоҳлантириш бўлиши керак. У реклама майдони ёки вақтининг камида 10 фоизини эгаллаши лозим. Кредит шартномасида эса огоҳлантириш учун янада катта жой ажратилади – у шартнома биринчи қисмининг асосий юзасини камида 30 фоизини эгаллаши лозим. Огоҳлантиришда кредитни ўз вақтида тўламаслик қарз миқдорининг ошиши, мажбурий ундирув чоралари, мол-мулкка ундирув қаратилиши, ҳисобварақлардаги маблағларни хатлаш ҳамда кредит тарихига салбий таъсир қилиши мумкинлиги кўрсатилади. Яна бир муҳим таклиф, агар банк таклиф этаётган кредит маҳсулоти истеъмолчини чалғитувчи деб топилса, Марказий банк банкнинг айрим молиявий операцияларини ёки инфратузилмасини кенгайтиришни 6 ойгача чеклаши ёки тақиқлаши мумкин. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
❗️ Фермер хўжаликларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби белгиланди Адлия вазирлиги фермер хўжаликларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3921, 2026 йил 11 август). 🔰 Ушбу Низом “Soliq-servis” АЖнинг ҳудудий бўлимлари томонидан фермер хўжаликларига бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди. 🔎 Ҳудудий бўлимлар томонидан қонунчиликда белгиланган қуйидаги тадбиркорлик субъектларига тегишли хизматлар бепул амалга оширилади: ➖ пахта ва ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларига бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш хизматлари; ➖ янги ташкил этилган фермер хўжаликларига уларнинг ихтиёрига кўра дастлабки 6 ой давомида солиқ ва молиявий ҳисоботларни юбориш хизматлари; ➖ бошлиғи ёшлар бўлган янги ташкил этилган фермер хўжаликларига 2 йил давомида кўрсатиладиган хизматлар. ✅ Ҳудудий бўлимлар томонидан фермер хўжаликларига қуйидаги хизматлар кўрсатилади: ➖ фермер хўжалигини бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш хизматини кўрсатиш тизимига қабул қилиш; ➖ бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритиш; ➖ фермер хўжалиги ходимлари учун иш ҳақи, солиқлар ва бошқа тўловларни ҳисоблаш; ➖ фермер хўжалигининг солиқлари ва йиғимлари ҳисобини юритиш; ➖ солиқ ва молиявий ҳамда статистика ҳисоботларини тузиш; ➖ инвентаризациядан ўтказишда иштирок этиш. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Мустақиллик байрами муносабати билан неча кун дам оламиз? Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.12.2025-йилдаги ПФ-257-сон Фармонига асосан “31-август” қўшимча дам олиш куни ҳисобланади. Шу сабабли: 5 иш кунида ишловчилар 4 кун дам олади: 29-август – (шанба) дам олиш куни; 30-август – (якшанба) дам олиш куни; 31-август – (душанба) қўшимча дам олиш куни; 1-сентабр – (сешанба) байрам; 6 иш кунида ишловчилар 3 кун дам олади: 30-август – (якшанба) дам олиш куни; 31-август – (душанба) қўшимча дам олиш куни; 1-сентабр – (сешанба) байрам. 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Қўшимча хона қурдингизми? Уни бузиш шарт эмас! Кўпчилик уйига қўшимча хона ёки айвон қуриб олгач, кейинчалик кадастр ёки қурилиш идоралари томонидан муаммо чиқиб қолса, уни мажбурий равишда бузиш керак деб ўйлайди. Аслида эса қонунчиликда ҳар қандай қўшимча қурилмани дарҳол бузиш талаби мавжуд эмас. Энг аввало, қурилган объект ер участкангиз чегарасидан чиқиб кетмаганми ва у мавжуд бинога реконструкция сифатида таъсир қилганми, шуни аниқлаш лозим. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган маъмурий регламентларга кўра, мавжуд турар жойни кенгайтириш, қўшимча хоналар қуриш ёки реконструкция қилиш ишлари белгиланган тартибда лойиҳалаштирилиши ҳамда тегишли рухсатнома асосида амалга оширилиши керак. Агар қўшимча қурилма аллақачон барпо этилган бўлса, биринчи навбатда кадастр муҳандиси орқали ер майдонининг аниқ ўлчовини чиқартириш мақсадга мувофиқ. Бу орқали қурилиш ўзингизга ажратилган ер чегараси ичида жойлашган-жойлашмагани маълум бўлади. Масалан, фуқаро ўз ҳовлисида 20 квадрат метрли қўшимча хона қурган. Текширув натижасида қурилма қўшни ерга чиқмагани ва муҳандислик хавфсизлиги талабларига зид эмаслиги аниқланса, бундай ҳолатда уни расмийлаштириш имконияти мавжуд бўлади. Бунинг учун лойиҳа ҳужжатлари тайёрланади, ваколатли органларга мурожаат қилинади ва қонунчиликда назарда тутилган тартибда ҳужжатлаштириш ишлари амалга оширилади. Агар ҳокимлик ёки бошқа ваколатли орган томонидан бузиш ҳақида қарор қабул қилинган бўлса, қарор нусхасини олиш, техник хулоса тайёрлатиш ва қурилмани қонунийлаштириш имконияти мавжудлигини асос қилиб, қарор устидан суд тартибида шикоят қилиш мумкин. Муҳим жиҳати шундаки, Вазирлар Маҳкамасининг 200-сон қарорида қўшимча қурилиш аниқланган ҳар бир ҳолатда уни мажбурий бузиш ҳақида норма белгиланмаган. Аксинча, объектни белгиланган тартибда расмийлаштириш ва ваколатли органлар томонидан кўриб чиқиш механизми назарда тутилган. Шунинг учун бундай вазиятда энг тўғри йўл қурилмани бузишга шошилиш эмас, балки уни қонунийлаштириш имкониятларини ўрганиш ва тегишли тартиб-таомилларни амалга ошириш ҳисобланади. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
#Кадровик Иш берувчилар учун. Хизмат сафари ёхуд малака ошириш – иш берувчи қайси ҳолларда пул тўлаши шарт? Иш жойидан узоқлашиш билан боғлиқ икки турдаги сафар бор: хизмат сафари ва малака ошириш. Улар ўхшаш туйилса-да, меҳнат қонунчилигида алоҳида-алоҳида тартибга солинади. Тушуниш учун асосий қонун меъёрларига ва ҳаётий мисолга назар ташлаймиз. Меҳнат кодексининг 280 ва 286-моддаларига кўра, ходим хизмат сафарида бўлган вақтда ҳам, иш берувчининг йўлланмаси билан қайта тайёрлаш ёки малака оширишдан ўтганда ҳам ўртача иш ҳақи сақланади ва кафолатли тўловлар амалга оширилади. Малака ошириш нима? МКнинг 367-моддасида малака ошириш ходимнинг мавжуд касбий билим ва кўникмаларини чуқурлаштириш, янгилаш жараёни деб таърифланади. Агар бу жараён муҳтож ҳудудда ўтса, 290-модда иш берувчини ўқиш манзилига бориш ва қайтиш, яшаш учун уй-жой ижараси, зарур бўлса ичида суткалик тўлов ҳам белгиланиши мумкин (жамоа шартномаси ёки ички ҳужжатда) каби харажатларни қоплашга мажбур қилади. Хизмат сафари нима? МКнинг 287-моддадасига кўра хизмат сафари – иш берувчи фармойишига биноан доимий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун белгиланган муддатга амалга ошириладиган сафар, деб белгиланган. Унга тегишли компенсациялар мажбурий тарзда тўланади. Даврий кўчиб ишлайдиган ёки сайёр иш табиатига эга шахслар бундай сафарга тааллуқли эмас. Агар ходим малакасини ўз хоҳиши билан ошираётган бўлса, Кодекснинг 370-моддасига мувофиқ, иш берувчи лавозимни сақлашга мажбур, иш ҳақини сақлаш масаласи эса жамоа шартномаси ёки ички меъёрий хужжат билан ҳал этилади. Масалан, Бухорода фаолият юритувчи “Навбаҳор” МЧЖ муҳандиси Фарҳод корхона йўлланмаси асосида Тошкентдаги беш кунлик малака ошириш курсларига жўнатилди. Юл харажатлари ва меҳмонхона пулини иш берувчи тўлаб берди, сафар даврида Фарҳоднинг ўртача иш ҳақи тўлиқ сақланди. Хизмат сафари ҳисобланмаган, чунки сафарнинг мақсади – малака ошириш, лекин харажатларни қоплаш 290-моддага кўра амалга оширилди. Яъни хизмат сафари ва малака ошириш алоҳида ҳуқуқий асосга эга. Бунда, Икки ҳолатда ҳам ўртача иш ҳақи кафолат билан сақланади. Малака ошириш бошқа жойга кўчишни талаб қилса, йўл ва уй-жой харажатлари иш берувчи ҳисобидан қопланади. Ихтиёрий ўқишда иш берувчи лавозимни сақлайди, иш ҳақи тўлови эса ички ҳужжатлар билан тартибга солинади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Шундай хабарларни ҳар ўқиганимда давлат хизматчиларининг моль-мулкини декларация қилиш тўғрисидаги қонун ёдимга тушаверади. Афсуски, шу қонунни қабул қилиб, амалда ишлатишга ҳалигача куч топа олмадик. 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Қурилиш фирмаларига янги санксия жорий қилинмоқда Янги қонун лойиҳасига кўра, энди лойиҳасиз, рухсатсиз ёки функционал мақсадни бузган ҳолда қурилиш қилган юридик шахсларга ҳар бир квадрат метр учун БҲМнинг 5 баравари миқдорида молиявий санкция қўлланилади! Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги солиқ имтиёзлари ҚҚС Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рўйхатига киритилган товарларни реализация қилишдан олинган айланмага 0% ставкада ҚҚС солинади. 👉 Солиқ кодекси 264-модда Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига (пахта ва ғалладан ташқари) ҚҚС тезлаштирилган тартибда – 3 кун ичида қайтарилади. 👉 Солиқ кодекси 274-модда Фойда солиғи Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ҳамда балиқчилик хўжалиги корхоналари фойда солиғини 0% ставкада тўлайди. 👉 Солиқ кодекси 337-модда 👉 Солиқ кодексида белгиланган мезонлар ЖШОДС Қуйидаги даромадлар солиққа тортилмайди: 🔹пахта хомашёсини йиғиб-териб олиш бўйича мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига жалб этилган солиқ тўловчиларнинг ушбу ишларни бажаришдан олган даромадлари; 🔹уй хўжалигида, шу жумладан деҳқон хўжалигида етиштирилган ҳайвонларни (қорамолларни, паррандаларни, мўйнали ва бошқа ҳайвонларни, балиқлар ва ҳоказоларни) тирик ҳолда ҳамда уларни сўйиб маҳсулотларини хом ёки қайта ишланган ҳолда сотишдан (бундан саноатда қайта ишлаш мустасно) чорвачилик, асаларичилик ва деҳқончилик маҳсулотларини табиий ва қайта ишланган ҳолда сотишдан олинадиган даромадлар, бундан манзарали боғдорчилик (гулчилик) маҳсулотлари мустасно. 👉 Солиқ кодекси 378-модда Ижтимоий солиқ Пахта терими бўйича мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига жалб этилган жисмоний шахсларга ушбу ишларни бажаргани учун меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларига ижтимоий солиқ солинмайди. 👉 Солиқ кодекси 403-модда Мол-мулк солиғи Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг балансида бўлган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сақлаш, шунингдек, ипак қурти етиштиришда фойдаланиладиган мол-мулкка мол-мулк солиғи солинмайди. 👉 Солиқ кодекси 414-модда Ер солиғи Қишлоқ хўжалиги мақсадларида янгидан ўзлаштирилаётган ерлар ваколатли орган томонидан тасдиқланган лойиҳага мувофиқ уларни ўзлаштириш ишлари олиб борилаётган даврда ҳамда ўзлаштирилганидан кейин 5 йил давомида ер солиғидан озод қилинади. Янги боғлар, токзорлар Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
#Кадровик Ички ўриндошлик ва ижтимоий суғурта: кадровиклар энг кўп йўл қўядиган хатолар 2026 йилдан бошлаб Вазирлар Маҳкамасининг 796-сон қарори асосида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари «Ижтимоий суғурта» ахборот модули орқали автоматик тайинланмоқда. Бу эса кадрлар хизмати ва бухгалтериядан ҳужжатларни эмас, балки ахборотларни аниқ ва тўғри юритишни талаб қилади. Амалиётда энг кўп баҳс уйғотаётган масалалардан бири – ички ўриндошликдир. Кўпчилик ички ўриндошлик учун меҳнат шартномасини ЯММТда алоҳида рўйхатдан ўтказиш шарт, деб ҳисоблайди. Аслида ходим шу ташкилотнинг ўзида ишлаётгани учун унинг асосий меҳнат муносабатлари тизимда мавжуд бўлади. Шунинг учун ички ўриндошлик меҳнат шартномаси ва буйруғи ташкилотда расмийлаштирилиши муҳим, аммо асосий эътибор солиқ ҳисоботларида даромадларнинг тўлиқ акс эттирилишига қаратилиши лозим. Масалан, ўқитувчи асосий лавозими учун 6 миллион, ички ўриндошлик учун яна 2 миллион сўм иш ҳақи олса, «Ижтимоий суғурта» тизими нафақани фақат 6 миллиондан эмас, балки умумий 8 миллион сўмлик даромаддан ҳисоблайди. Демак, ички ўриндошлик нафақа миқдорига бевосита таъсир қилади. Яна бир муҳим жиҳат – касаллик нафақаси. Айрим ташкилотлар уни фақат асосий лавозим бўйича ҳисоблайди. Бу нотўғри ёндашув. Низомга мувофиқ, иш берувчи ҳисобидан тўланадиган қисм ички ўриндошлик бўйича ҳам ҳисобланиши шарт. Суғурта стажига келсак, ички ўриндошлик бир ойни икки ойга айлантирмайди. Бироқ кам ставкада ишловчи ходимнинг умумий даромади белгиланган меъёрга етса, ушбу ой суғурта стажи сифатида ҳисобланишига хизмат қилади. Энг муҳими, 796-сон қарорга мувофиқ, ахборот тизимларига киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгарлик иш берувчи зиммасида. Демак, ички ўриндошликни тўғри расмийлаштириш, иш ҳақини тўлиқ акс эттириш ва маълумотларни ўз вақтида киритиш нафақат ходимнинг ҳуқуқини, балки ташкилотнинг молиявий хавфсизлигини ҳам таъминлайди. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
❗️Денов туманида фуқаронинг уй-жойи бузилиши юзасидан Олий суд расмий баёнот берди. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Солиқ қўмитаси чекларни соддалаштирилган шаклда кўриш имкониятини яратди Энди QR-кодни смартфон камераси орқали сканерлаб, электрон чекни очиш, ҳар бир товар нархи ва чекнинг умумий суммасини кўриш мумкин. Бу ҳисоб-китобларни тўғри текшириш учун қулай усул. Чунки суммани қўлда қайта ҳисоблаганда чегирмалар ва якуний суммага таъсир қилувчи бошқа параметрлар инобатга олинмай қолиши мумкин. Шунинг учун Солиқ қўмитаси харидлар бўйича ҳисоб-китобларни расмий электрон хизматлар орқали текширишни тавсия этмоқда. Батафсил — Солиқ қўмитаси хабарида. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈