Shamsiddinov | Blog
СтатистикаҲуқуқшунос Мухриддин Шамсиддиновнинг телеграм каналига хуш келибсиз. Маслаҳат олиш: @advokat_shamsiddinov
- Последний пост
- 8 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 29
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 2 961
- 1/48двое суток
- 3 393
- 1/72трое суток
- 3 659
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
#суд_амалиёти Гаровдаги мулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич нархини тўғри белгилашнинг ҳуқуқий аҳамияти Яқинда кассация инстанцияси судида банк ва қарздор ўртасидаги кредит низоси бўйича муҳим қарор қабул қилинишига эришдик. Бу ҳолат ўз кўчмас мулкини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйган фуқаролар учун жуда фойдали маълумот ҳисобланади. Ишнинг моҳияти: Биринчи инстанция суди даъвогар банк фойдасига кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни жавобгарга тегишли гаровдаги уй-жойга қаратиш ҳақида ҳал қилув қарори чиқарган. Бироқ, биринчи инстанция суди томонидан гаров мулкининг бошланғич сотиш баҳоси кўрсатилмаган эди. Оқибатда, Мажбурий ижро бюроси (МИБ) мулкнинг бошланғич нархини эски шартномавий баҳо асосида, яъни бозор қийматидан анча паст этиб белгилаб, мулкни аукционга чиқариш ҳақида қарор қабул қилган. Бизнинг процессуал ҳаракатларимиз: Мазкур ҳал қилув қарори устидан кассация шикояти киритдик. Шикоятда «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 54-моддасига асосан, ундирув гаровга қўйилган мулкка қаратилганда, кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархи айнан суд қарори билан белгиланиши шартлигини кўрсатиб ўтдик. Кассация инстанциясидаги натижа: Кассация инстанцияси шикоятимизни кўриб чиқиб, қуйидаги қонуний тўхтамга келди: Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди гаров мулкининг бошланғич сотиш баҳосини кўрсатмаганлигини қайд этди ва мулкнинг ҳақиқий бозор қийматини аниқлаш учун Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказига экспертиза тайинлади. Экспертиза хулосасига асосан, суд қарорига ўзгартириш киритилиб, гаровдаги уй-жойнинг бошланғич сотув баҳоси 709 507 500 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, қарздорнинг мулкий аҳволи оғирлиги ва қарамоғида ногирон фарзанди борлиги инобатга олиниб, жавобгардан давлат фойдасига ундирилиши лозим бўлган давлат божи миқдори 13 800 000 сўмдан 3 000 000 сўмгача камайтирилди. Агар кредит қарздорлиги сабабли ундирув сизни гаровдаги мулкингизга қаратилаётган бўлса, суд қарорида мулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич нархи амалдаги бозор қийматига мос ҳолда аниқ белгиланишига эътибор қаратинг. Акс ҳолда, мулк МИБ томонидан шартномада кўрсатилган эски ва арзон қийматда сотувга чиқарилиб кетиши мумкин. Бундай тоифадаги ишларда мулк ҳуқуқларингизни ҳимоя қилиш учун жараёнга ўз вақтида малакали адвокатни жалб қилиш мақсадга мувофиқдир. Мурожаат учун: @advokat_shamsiddinov 👉@yurist_shamsiddinov 👈
⚖️ Суд амалиёти: Жисмоний шахсларни тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топиш Хабарингиз бор, яқинда Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан мижозимизга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилиб, молиявий бошқарувчи тайинланган эди. Бугун навбатдаги мурожаатчининг манфаатини кўзлаб, худди шу мазмундаги ариза тайёрланди ва судга тақдим этилмоқда. Қарздорнинг ҳолати: Қарамоғида 4 нафар вояга етмаган фарзанди бор; Тошкент шаҳрида ижара шартномаси асосида яшайди; Номида ҳеч қандай кўчмас мулк ёки автотранспорт воситаси рўйхатга олинмаган; Тижорат банкларидаги ҳисобрақамларида маблағ мавжуд эмас (қолдиқ 0 сўм); Расмий даромад манбаига эга эмас. Шу билан бирга, кредиторлар (банк ва суғурта) олдида катта миқдорда бажарилмаган пуллик мажбуриятлари мавжуд. Амалдаги қонунчиликка кўра, агар фуқаро ўзининг пуллик мажбуриятларини тўлиқ ҳажмда бажаришга қодир бўлмаса ва бу ҳолат ҳужжатлар билан асослантирилса, суд тартибида уни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва мол-мулкини сотиш тартиб-таомилини бошлаш мумкин. Бу жараён қарздор учун тўлаб бўлмайдиган мажбуриятларни юридик жиҳатдан тўғри ҳал этишнинг қонуний воситаси ҳисобланади. Кредит, гаров, аукцион ва бошқа масалаларда юридик хизмат учун: @advokat_shamsiddinov 👉@yurist_shamsiddinov 👈
📢 Расмий хабар: Иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдори ошмоқда! Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 23 июндаги ПФ-115-сонли Фармонига асосан аҳолининг даромадлари ва ижтимоий тўловлар миқдори оширилмоқда. Ўзгаришлар икки босқичда амалга оширилади. 🗓 2026 йил 1 июлдан бошлаб (Пенсия ва нафақалар 7 фоизга ошади). Ушбу санадан эътиборан пенсия ва ижтимоий нафақалар қуйидаги миқдорларда белгиланади: Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — ойига 504 000 сўм. Ёшга доир энг кам пенсия миқдори — ойига 983 000 сўм. Ногиронлик пенсиялари ва нафақаларининг энг кам миқдори — ойига 1 083 000 сўм. Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсия ва нафақа миқдори — ойига 878 000 сўм. Боқувчисини йўқотганлик нафақаси ва пенсияси (бир нафар оила аъзоси учун) — ойига 878 000 сўм. Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилга бериладиган нафақа — ойига 878 000 сўм. 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронлари учун энг кам пенсия миқдори (устамалар билан) — ойига 4 775 000 сўм. Ижтимоий реестрга киритилган оилалар учун тўловлар (1 июлдан): Моддий ёрдамнинг ойлик миқдори — 450 000 сўм. 3 ёшгача бўлган 1 та кичик фарзанд учун нафақа — 386 000 сўм. 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган 1 та фарзанд учун нафақа — 295 000 сўм. Оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча — 177 000 сўм. Оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча — 118 000 сўм. 🗓 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб (Иш ҳақи ва стипендиялар 7 фоизга ошади) Кузнинг биринчи кунидан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва талабаларнинг стипендиялари 7 фоизга оширилади. Ушбу санадан эътиборансосий базавий ҳисоблаш миқдорлари эса қуйидагича ўзгаради: Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲТЭКМ) — ойига 1 360 000 сўм. Базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) — 440 000 сўм. Мурожаат учун: @advokat_shamsiddinov 👉@yurist_shamsiddinov 👈
видео или голосовое, без подписи
ОЛИЙ СУД РАИСИ ҚАБУЛИДА Тасаввур қилинг: Банк юристи ва МИБ ижрочиси суд ҳужжатини сохталаштириб, аукционда мулкни сотиш ҳақида қарорини маълум қилмасдан, тадбиркорнинг мулкини ноқонуний равишда аукционда сотиб юборган. Бу жиноят суд ҳукми билан ўз тасдиғини топиб, айбдорлар жазоланган. Қолаверса, тадбиркор банк олдидаги кредитини тўлиқ ёпган ва умуман қарзи йўқ. Лекин шунга қарамай, МИБнинг аукцион қарори ҳақиқий эмас деб топилмаган ва харидор тадбиркорни ўз биносидан мажбурий чиқаришга уринмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан бугун бевосита Олий суд раиси Робахон Махмудованинг шахсий қабулида бўлдик. Қабул давомида Олий суд раисига вазиятнинг асл моҳиятини қонуний асослар билан тушунтириб ўтдик. Муҳтарама Раис вазиятни диққат билан эшитиб, “делони” чақиртириб, тўлиқ ўрганиб чиқилишни маълум қилдилар. Эътиборимизни тортган яна бир муҳим жиҳат — раисга ҳолат юзасидан ахборот берувчи масъул суд ходимининг холислиги бўлди. Сир эмас, олдинги айрим қабулларда бундай ходимлар раисга гўёки аризачи қайсидир талабни бузгани ёки шикоят муддатини ўтказиб юборганини уқдириб, вазиятни бошиданоқ бизга қарши бирёқлама кўрсатишга уринар эди. Бу сафар эса масъул ходим фақат ишнинг умумий ҳолатини таништирди ва реал вазиятни баён қилишни тўлиқ ўзимизга қўйиб берди. Натижада биз Олий суднинг янги раисига муаммони ҳеч қандай тўсиқларсиз, борича тушунтириб бера олдик. 👉 @yuristlar_maslahati 👈
видео или голосовое, без подписи
⚖️ 338 миллион сўмлик кредит қарзи: судда банкротлик иши қандай бошланди? (Реал кейс) Менга мурожаат қилган фуқаронинг банклар олдида жами 350 млн сўм миқдорида кредит қарзи йиғилиб қолган эди. Қарзларини қайтаришга реал имконияти йўқлиги сабабли, вазиятни ҳуқуқий таҳлил қилиб, туманлараро иқтисодий судига фуқарони банкрот (тўловга қобилиятсиз) деб топиш бўйича ариза киритдик. Суд жараёнида фуқаронинг манфаатларини вакил сифатида ҳимоя қилиб, тўловга қобилиятсизлик фактларини ҳуқуқий асослаб бердик. Суд қарори билан қандай натижага эришдик? Суд аризани қаноатлантириб, фуқарони расман банкрот деб топди ва унинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомилини бошлади. Ушбу жараённи қонуний ҳамда шаффоф олиб бориш учун суд томонидан махсус молиявий бошқарувчи тайинланди. Эътиборли жиҳати, қонунчиликка асосан, фуқаронинг ҳаёти учун энг зарур бўлган (ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган) мол-мулки тугатиш массасига киритилмаслиги суд қарорида алоҳида қайд этилди. Бу жараённинг якуни эмас, балки қарз муаммосини қонуний йўл билан ҳал қилишнинг бошланишидир. Эндиликда фуқарога нисбатан қарзни ундириш жараёни тартибсиз эмас, балки қатъий қонуний доирада, суд ва молиявий бошқарувчи назоратида олиб борилади. Агар сизда ҳам тўлаб бўлмайдиган катта миқдорда кредит қарзи муаммоси бўлса, жараённи қонуний тартибга солиш ва ортиқча йўқотишларнинг олдини олиш учун мурожаат қилишингиз мумкин. Мурожаат учун: @advokat_shamsiddinov 👉@yurist_shamsiddinov 👈
Роппа-роса 10 йил олдин... Худди шу соатларда! Августнинг жазирама тонги. 2016 йилнинг 1 август куни. Хаёлим яна 10 йил ортга кетди... Худди шу вақтда Тошкент давлат юридик университетининг (ТДЮУ) кириш имтиҳонида, қўлимда тест дафтарчаси билан, ҳаяжондан юрагим қинидан чиққудек бўлиб ўтирган эдим. Бу мен учун шунчаки имтиҳон эмас, балки ҳаёт-мамот жанги эди. Чунки мен бу партагача осонликча етиб келмаганман. Битта мақсад йўлида нақ 3 йил тинимсиз тайёрланганман! Биринчи йили қаттиқ тайёрланиб, имтиҳондан 168,3 балл олганман. Лекин йиқилганман. Аммо мен таслим бўлмадим. Иккинчи йили (2016 йилда) янада қаттиқроқ курашдим ва 168,4 балл билан ўқишга қабул қилиндим! Тасаввур қиляпсизми, бор-йўғи 0,1 балл фарқ! Агар ўшанда фанларнинг бирортасидан биттагина кам жавоб топганимда ёки битта саволда хато қилганимда... тамом, яна йиқилардим. Пичоқнинг дамида юргандек гап эди. Ўша даврларни эсласангиз... У пайтлари тестлар ҳозиргидек эмас, жуда мураккаб, Юридик университетга кириш эса даҳшатли даражада қийин эди. Одамлар орасида ишончсизлик шу даражага бориб етгандики, таниш-билишга "ТДЮУга кирдим!" десам, табриклашдан олдин "Қанча пул бердинг? Қанча билан ҳал қилдинг?" деб сўрашарди. Худди ўз билиминг билан кириб бўлмайдигандек. Лекин мен бунга 3 йиллик уйқусиз тунларим, минглаб ечилган тестлар, пешона терим ва албатта, устозларим, яқинларимнинг қўллаб-қувватлови билан эришгандим! Мана, орадан 10 йил ўтибди. Бугун мен ўша пайтдаги ўзимга — тест варақасига тикилиб, келажагидан хавотир олиб ўтирган, лекин ортга чекинмаган ўша йигитга қараб: "Қўрқма, ҳаммаси зўр бўлади! Сен тўғри йўлдасан!" дегим келади. Ҳозир мен суд залларида инсонларнинг тақдирини, ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи адвокатман. Лекин бугунги барча ютуқларимнинг пойдевори — ўша машаққатли йиллардан ва адолатсизликларга қарамай таслим бўлмаслик қароримдан бошланган. Агар сиз ҳозир қандайдир мақсад йўлида қийналаётган бўлсангиз, 1-2 марта мағлубиятга учраган бўлсангиз ёки атрофдагилар "бунинг иложи йўқ" деяётган бўлса — АСЛО ТАСЛИМ БЎЛМАНГ! Орзуларингиз учун охиригача курашинг, чунки йиллар ўтиб, сиз ҳам ортга қараб, ўзингизнинг қатъиятингиз билан чексиз фахрланасиз! 👉 @yurist_shamsiddinov 👈
#суд_амалиёти Йиллар давомида бировнинг уйида яшаб, уни қонуний ўз номига ўтказиш мумкинми? Навбатдаги суд ишимиз муваффақиятли якунланди! Бу сафарги касбий ғалабамиз фуқароларни йиллар давомида қийнаб келадиган — ҳужжатсиз уй-жойга эгалик қилиш муаммосига бағишланади. Ушбу низоли ишда даъвогарнинг ишончли вакили (адвокати) сифатида қатнашиб, мижозимнинг ҳуқуқларини тўлиқ тиклашга эришдик. Қандай ҳолат юз берган эди? Мижозим ва унинг оила аъзолари 2000 йилдан бери Тошкент шаҳридаги хонадонда яшаб келишган. Уйнинг асл эгаси 2000 йилда оилани бу уйга киритиб, ўзи Ўзбекистондан чиқиб кетган ва шундан бери қайтиб келмаган. Орадан 25 йил ўтди. Мижозим шунча вақт давомида уйни ўз мулкидек асраб-авайлаган, таъмирлаган, солиқ ва барча коммунал тўловларни ўз вақтида тўлаб келган. Бироқ, уйни қонуний тасарруф этиш, ўзини ва бошқа оила аъзоларини доимий рўйхатга қўйш, сотиш ёки мерос қилиб қолдириш учун унинг номида ҳеч қандай эгалик ҳужжати йўқ эди. Биз қандай йўл тутдик? Мижозимнинг манфаатларини ҳимоя қилиб, Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судига мурожаат қилдик. Даъвомизнинг асосий пойдевори — Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 187-моддаси (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат) эди. Суд мажлислари давомида биз мижозим ушбу уй-жойга 15 йилдан ортиқ вақт (амалда 25 йил) давомида: Ҳалол (қонунни бузмаган ҳолда); Ошкора (яширинмай, ҳамманинг кўз ўнгида); Узлуксиз (бошқа жойга кўчиб кетмасдан) эгалик қилганини тўлиқ исботлаб бердик. Бунинг учун кўп йиллик коммунал квитанциялар, маҳалладан маълумотномалар ва қўшниларнинг кўргазмаларини судга тақдим этдик. Натижа қандай бўлди? Яқинда кучга кирган суд ҳал қилув қарори билан бизнинг даъво талабимиз тўлиқ қаноатлантирилди! Суд низоли уй-жойга нисбатан мижозимнинг эгалик ҳуқуқини белгилаб берди. Эндиликда ушбу хонадон мижозимнинг тўлақонли ва қонуний хусусий мулки ҳисобланади. Кўпчилик фуқароларимиз йиллар давомида бирор ер участкаси ёки уйда яшаб келса-да, "ҳужжати йўқ-ку, барибир меники бўлмайди" деб хавотирда юришади. Билиб қўйинг, қонунчилигимизда «Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат» деган тушунча бор. Агар сиз мулкдор бўлмасангиз ҳам, лекин кўчмас мулкка (уй, ер) 15 + 3 (даъво муддати) йил давомида ўзингизни мулкингиз каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилиб келаётган бўлсангиз — суд орқали бу мулкка нисбатан қонуний эгалик ҳуқуқини олишингиз мумкин! Асосийси, шу фактларни судда тўғри ва асосли исботлаб бера оладиган малакали адвокат билан ишлашдир. Мулк низолари, уй-жой масалалари ва судда вакиллик қилиш бўйича мурожаат учун: @advokat_shamsiddinov 👉@yurist_shamsiddinov 👈
⚡️Бизнесни бошлашдан олдин ҳуқуқий кўмак сўрайдиган тадбиркорлар кўпаяётгани қувонарли ҳолат. Куни кеча янги лойиҳа — соғломлаштирувчи маҳсулотлар (БАДлар) савдоси билан шуғулланувчи Call-марказ очаётган тадбиркор мурожаат қилди. Фаолият эндигина бошланяпти, лекин тадбиркор эртага чиқиши мумкин бўлган муаммоларни (мижозларнинг эътирозлари, ходимларнинг базани ўғирлаши ёки давлат органлари текшируви) олдини бугуноқ олишга қарор қилган. Бизнес жараёнларини ўрганиб чиқиб, фаолиятни қонуний томондан 100% хавфсиз қиладиган 5 та муҳим ҳужжатни тайёрлаб бердик: 1. Оммавий оферта — эртага мижоз "маҳсулот ёқмади, пулимни қайтаринг" деб муаммо қила олмайди. Пул қайтариш масаласини юридик жиҳатдан қатъий чегаралаб қўйдик. 2. Махфийлик сиёсати — мижозларнинг шахсий ва тиббий маълумотларини ҳимояга олдик. Бу ҳужжат эртага тегишли ташкилот текшириб келса, тадбиркорни катта жарималардан сақлаб қолади. 3. Операторлар скрипти — ходимлар сотув қиламан деб "100 фоиз даволайди" каби ёлғонларни ишлатмаслиги керак. Акс ҳолда корхонага "лицензиясиз тиббий фаолият" деган жиддий айб қўйилиши мумкин. Айнан шу хавфнинг олди олинди. 4. Ички меҳнат тартиб-қоидалари — офисдаги асосий ходимларнинг тартиб-интизомини изга солиш учун. Муаммо келиб чиққандан кейин судма-суд юриш ва катта харажат қилишдан кўра, ишнинг бошиданоқ юридик пойдеворни мустаҳкам қилиб қўйиш минг карра арзон ва хавфсизроқдир. Сизнинг бизнесингизда-чи, ҳужжатлар жойидами? Эртага текширув ёки низо чиқса, сизни ҳимоя қиладиган шартномаларингиз борми? Бизнесни юридик ҳимоя қилиш ва шартномалар тузиш бўйича Мурожаат учун: @advokat_shamsiddinov 👉@yurist_shamsiddinov 👈
видео или голосовое, без подписи
❗️Ушбу видеода қуйи инстанция судининг ажрими шикоятимиз билан шаҳар суди томонидан бекор қилингани ва шу қуйи суд энди аёлнинг никоҳи бўлса-да, аммо бирга яшамаган даврда уй сотиб олгани учун ушбу мулкни шахсий мулк деб топиш ҳақидаги даъво талабимизни кўриб чиқади. 👉 @yurist_shamsiddinov 👈
видео или голосовое, без подписи
Уй-жойини сотмоқчи бўлган ёки яқинда сотган фуқаролар энг кўп берадиган саволлардан бири: «Уйни сотсам, давлатга солиқ тўлайманми? Тўласам, қанча тўлайман?» Бу масалада Солиқ кодексининг 378-моддасида жуда аниқ ва фуқаролар фойдасига ишлайдиган қоидалар бор. Келинг, ҳаммасини оддий ва тушунарли тилда тушунтириб бераман. Қачон солиқ тўланмайди? Агар сиз ўзингизга тегишли бўлган турар жойни (уй, квартира, дача) сотсангиз ва ушбу мулк сизнинг номингизда камида 36 ой (3 йил) давомида турган бўлса, олинган даромаддан умуман солиқ тўламайсиз. Бу ерда уйнинг қанчага сотилгани ёки қанча фойда кўрилганининг умуман аҳамияти йўқ. 3 йил ўтдими — тамом, солиқ ҳақида ўйламасангиз ҳам бўлади. Қачон солиқ тўлаш мажбурияти юзага келади? Агар сиз уйни сотиб олганингизга ёки номингизга расмийлаштирилганига 3 йил тўлмасдан туриб қайта сотсангиз, бу ерда солиқ масаласи ўртага чиқади. Лекин бунда ҳам бутун сотилган суммадан эмас балки фақат кўрилган соф фойдадан (яъни уйнинг олинган нархи ва сотилган нархи ўртасидаги ижобий фарқдан) 12 фоиз даромад солиғи ҳисобланади. Масалан, уйни 200 миллион сўмга олгандингиз, орадан 1 йил ўтиб 250 миллион сўмга сотдингиз. Ўртадаги соф фойда — 50 миллион сўм. Мана шу 50 миллион сўмдан 12 фоиз (6 миллион сўм) солиқ тўланади. Агар уйни олган нархингиздан арзонга ёки фойда кўрмасдан сотган бўлсангиз, барибир солиқ чиқмайди. Мерос ёки ҳадя бўлиб қолган уйлар қандай бўлади? Агар уй сизга мерос бўлиб қолган ёки яқин қариндошингиз томонидан ҳадя қилинган бўлса уни сотишда ҳам юқоридаги 3 йиллик қоида амал қилади. Мулк номингизга ўтган кундан бошлаб 3 йил ўтиб сотсангиз — солиқ йўқ. Агар 3 йил ичида сотсангиз, уйнинг ҳужжатдаги (кадастр) қиймати ва сотилган нархи ўртасидаги фарқдан солиқ ҳисобланиши мумкин. Уй-жой олди-сотди шартномаларини расмийлаштиришдан олдин албатта мулкнинг номингизда қанча вақт турганини ва ҳужжатлардаги аниқ суммаларни текширинг. Биттагина сана ёки хато кўрсатилган рақам сабаб беҳудага солиқ қарздорлиги бўйнингизга илиниб қолиши мумкин. Агар сизда ҳам уй-жой низолари, мулкни расмийлаштириш ёки солиқ масалаларида тушунмовчиликлар бўлса, вазиятни чигаллаштирмасдан, олдиндан ҳуқуқий маслаҳат олишни тавсия қиламан. ©️Адвокат Мухриддин Шамсидднов Мурожаат учун: @advokat_shamsiddinov 👉@yurist_shamsiddinov 👈
Банк ходими қўнғироқ қилса, ваҳимага тушманг... Кўпинча кредит тўлови бироз кечикса, банк ходимларининг тинимсиз қўнғироқлари, "судга берамиз", "уйингизни тортиб оламиз" деган гаплари одамни стрессга туширади. Кўпчилик шу қўрқув остида қаердан бўлса ҳам қарз топиб, катта миқдордаги пеняларни ҳам қўшиб тўлашга мажбур бўлади. Аслида эса вазият умуман бошқача. Банк — бу шунчаки хизмат кўрсатувчи ташкилот, қарор чиқврувчи орган эмас. Сизда молиявий қийинчилик бўлса, "кредит таътили" олиш, ҳисобланган пеняларни камайтириш ёки гаровдаги мулкни сақлаб қолишнинг аниқ қонуний ечимлари бор. Фақат буни билиш ва банкка тўғри ёзма ариза киритиш керак. Айнан шу муаммолардан қийналаётганлар учун тайёр юридик ечимлар ва судга бериладиган ариза намуналарини жамлаб, яқинда "Қалқон" қўлланмасини чиқарган эдим. Бугун Asaxiy.uz платформасига кириб, кичик бир статистикага кўзим тушди. Дастлабки чиқарилган китобдан аллақачон 92 таси ўз эгасини топибди, ҳозирда сотувда кам қолган. Бу мен учун нимани англатади? Демак, камида 92 та оила энди банк олдида ўзини қандай ҳимоя қилишни билади. Улар бошқаларнинг қарзи учун кафилликдан қандай қутулишни ўрганмоқда ва ҳар бир қўнғироқдан чўчиб яшамайди. Меҳнатим шунча инсонга реал фойда келтираётганидан хурсандман. Агар сизни ёки яқинларингизни ҳам кредит, гаров ва асоссиз жарималар билан боғлиқ муаммолар ўйлантираётган бўлса, вақтни ва асабларни йўқотманг. Бу шунчаки мутолаа учун эмас, сизни ортиқча харажатдан асровчи юридик ёрдамчидир. Китобни Ўзбекистон бўйлаб тезкор етказиб бериш хизмати орқали харид қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг: https://asaxiy.uz/product/shamsiddinov-muhriddin-husniddin-ugli-qalqon-kredit-garov-va-penyadan-qonuniy-foydalanish 👉@yurist_shamsiddinov 👈
Табассумингиз — сизни танитадиган рамз. Феъл-атворингиз — сизнинг визит карточкангиз. Одамларда қолдирадиган таассуротингиз эса — сизнинг энг ноёб брендингиздир. 👉 @yurist_shamsiddinov 👈
Автомобил ва кўчмас мулкни сотиш ё гаровга қўйишни MyGov орқали тақиқлаш имконияти яратилади Ўзбекистонда автомобил ва кўчмас мулк эгалари ўз мулкининг сотилиши ёки гаровга қўйилишига MyGov портали орқали тақиқ ўрнатиш мумкин бўлади. Президент қарорига кўра, мазкур хизмат 2026 йил 1 октябрдан ишга туширилиши керак. 👉 @yurist_shamsiddinov
🏭 Тадбиркорнинг мулки арзон гаровга кетяптими? Сиртдан чиқарилган қарорни бекор қилдик! Кўпинча тадбиркорларимиз банк билан боғлиқ суд жараёнларидан бехабар қолишади. Натижада суд сиртдан ҳал қилув қарори чиқаради ва тадбиркорнинг миллионлаб маблағ эвазига қурган бинолари ёки заводлари арзимаган нархда аукционга чиқариб юборилади. Яқинда қабулимга айнан шундай муаммо билан бир тадбиркор мурожаат қилди. Ундан банк фойдасига катта миқдордаги қарздорликни ундириш ва ундирувни гаровдаги мулкка қаратиш ҳақида суд қарори чиққан. 📉Муаммо нимада эди? Гаровдаги мулкнинг суд қарорида белгиланган бошланғич сотиш нархи бозор қийматидан анча паст қилиб белгиланган. Агар бу қарор ижро этилса, тадбиркор ҳам мулкидан айрилар, ҳам қарзи тўлиқ ёпилмай қолаверар эди. ⚖️Биз нима қилдик? Тадбиркор суд мажлиси ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинмаганини ва ишда унинг иштирокисиз нотўғри хулосаларга келинганини асослантириб, ариза бердик. Суд аризамизни қаноатлантириб, сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини бекор қилди ва ишни мазмунан қайта кўришни бошлади. Суд жараёнида мулкнинг қиймати асоссиз паст эканлигини таъкидлаб, суд-баҳолаш экспертизасини тайинлаш ҳақида илтимоснома киритдик. Суд илтимосимизни қаноатлантирди ва мулкнинг ҳақиқий бозор қийматини аниқлаш учун экспертиза тайинлади. Бу тадбиркорга нима беради? Энди мулкнинг нархи бозордаги реал ҳолатдан келиб чиқиб белгиланади. Бу эса қарздорликнинг мулк ҳисобидан тўлиқ ёпилишига, тадбиркорнинг асоссиз зарар кўришининг олди олинишига хизмат қилади. Агар Сизнинг иштирокингизсиз суд қарори чиққан бўлса ёки мулкингиз паст нархда баҳоланган бўлса, умидсизликка тушманг. Қонунчиликда бундай қарорларни бекор қилиш ва мулкнинг реал бозор баҳосини белгилаш барча имкониятлар мавжуд. Банк ва гаров мулки билан боғлиқ низоларингиз бўлса, профессионал адвокат хизматидан фойдаланинг. Мулкингизни нотўғри баҳоланишидан ҳимоя қилинг! Мурожаат учун: @advokat_shamsiddinov 👉@yurist_shamsiddinov 👈
🏗Пулни бердингиз, аммо на уй бор, на пул? Қурувчи билан низони қандай ҳал қиламиз? Кеча қабулимга бир фуқаро келиб, қурилиш фирмасига 500 млн сўмга яқин пул тўлаганини, лекин бугунги кунда ваъда қилинган хонадонни ҳам ололмай, пулини ҳам қайтара олмай сарсон бўлаётганини айтди. Биз дарҳол шартнома тузиб, ишни бошладик. Кўпчилик бундай вазиятда нима қилишни билмай вақт йўқотади. Келинг, адвокат сифатида мен бундай ҳолларда қандай стратегик қадамлар ташлашимни тушунтириб бераман: 1-қадам: Судгача ҳал қилиш (Талабнома юбориш) Агар шартномада низони судгача ҳал қилиш тартиби кўрсатилган бўлса, бу босқичдан ўтиш шарт. Биз фирмага расмий талабнома юборамиз. Унда: ➖пулни (масалан, 15 кун ичида) тўлиқ қайтариш; ➖акс ҳолда, асосий қарздан ташқари пеня, фоиз ва суд харажатларини ҳам ундириш учун судга мурожаат қилиш талабини қўямиз. 2-қадам: Мол-мулкларни қидириш Талабнома юбориш билан бир вақтда, мен адвокат сифатида фирма номидаги активларни аниқлайман. Республика ДЙҲХХ (ГАИ) ва Кадастр органлари орқали фирманинг машиналари, ерлари ва бинолари бор-йўқлигини текшираман. Бу бизга «эртага фирма пули йўқлигини айтса, нимани сотиб пул ундирамиз?» деган саволга жавоб беради. 3-қадам: Даъво аризаси ва даъвони таъминлаш Агар талабномага жавоб келмаса, судга даъво аризаси киритамиз. Энг муҳими: даъво билан бирга, фирманинг аниқланган мулкларини хатлаб қўйиш (сотиб юбормаслиги учун) ҳақида даъвони таъминлаш аризасини берамиз. Фуқаролик процессуал кодексининг 106-моддасига асосан суд жавобгарга тегишли бўлган мол-мулк ёки пул маблағларини хатлаб қўйиши мумкин. Бу — эртага суд қарори чиққанда, ижро жараёнида мулклар аукционда сотилиб, мижозимга пуллари қайтиб келишининг кафолатидир. 🏠 Қурувчи фирма билан муаммонгиз бўлса, уларнинг «эрта-индин берамиз» деган ваъдаларига ишониб вақт ўтказманг. Вақт ўтиши фирманинг мулкларини яширишига имкон беради. Ҳуқуқингизни ҳимоя қилишда профессионал ёрдам керак бўлса, мурожаат қилишингиз мумкин. Кейинги постларда: бундай талаб билан судга чиққанда, давлат божини тўламасдан даъво киритишнинг қонуний йўлларини ўргатаман. Кимда шундай муаммо бор? Изоҳларда ёзиб қолдиринг. Мурожаат учун: @advokat_shamsiddinov 👉@yurist_shamsiddinov 👈
❗️Пулли парковкага ҳақ тўламаганлик учун жарима жорий этилиши мумкин Тошкент шаҳар ҳокимлиги таклифига кўра, йўл бўйидаги пулли автотураргоҳлар учун ҳақни ўз вақтида тўламаслик ёки тўлашдан бўйин товлаган ҳайдовчиларга БҲМнинг 2 баравари миқдорида (824 000 сўм) жарима белгиланиши режалаштирилмоқда. 📊 Ҳокимлик маълумотига кўра: ➖ кунига пулли парковкалардан 15 мингга яқин ҳайдовчи фойдаланади; ➖ уларнинг атиги 2–3 фоизи (300–450 нафар) тўловни амалга оширади. 📄 Мазкур қонун лойиҳаси ҳозирда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. "Лойиҳаси" устига босиб ўз фикрингизни қолдиришингиз мумкин. 👉 @yurist_shamsiddinov 👈