platforma.uz
СтатистикаЭнг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
- Последний пост
- 06:26
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 53
- Всего постов
- 55
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Новости и СМИ (по похожим)
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 26 662
- 1/48двое суток
- 27 953
- 1/72трое суток
- 30 148
Медиана по постам, которые мы застали свежими и померили через сутки.
Посты
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
Мандат чиқди 2026/2027-ўқув йили учун якуний танлов натижалари (мандат) эълон қилинди. Натижаларни қуйидаги 3 усул орқали билиш мумкин: 1️⃣ my.uzbmb.uz сайти орқали Абитуриент паспорт серияси ва рақами ҳамда ЖШШИР маълумотларини киритади. 2️⃣ mandat.uzbmb.uz сайти орқали Абитуриентнинг ID рақамини киритиш орқали натижани кўриш мумкин. 3️⃣ Тест натижалари қайдномаси орқали Тест натижалари қайдномаси тегишли олий таълим муассасаларига тақдим этилади. @platformauzb
Миллий банк Андижон вилояти бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари 40 минг доллар олгани учун 10 йилга қамалди. @platformauzb
❗️Мандат эртага, 15 август куни соат 08:00 да эълон қилинади. @platformauzb
Эндиликда pm.gov.uz сайти орқали Президент Халқ қабулхонасига мурожаат қолдирган фуқаро шахсий кабинетида барча жараённи кузатиб туриши, ҳал этилиш ҳолатини ўзи баҳолаши мумкин: розиман ёки эътирозим бор деб. @platformauzb
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
Давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун имкониятлар кенгаймоқда Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги томонидан Тошкент шаҳрида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқот ўтказилди. Унда пойтахтдан 70 нафар, ҳудудлардан эса 120 нафардан ортиқ тадбиркор онлайн иштирок этди. Умумий ҳисобда мулоқот 200 га яқин бизнес вакилларини бир майдонга жамлади. Қизиғи, бундай учрашувлар фақат пойтахт билан чекланиб қолмаяпти. Май–август ойларида Агентлик томонидан ҳудудларда ўтказилган очиқ мулоқотларда 3 мингга яқин тадбиркор қатнашган. Улар томонидан 447 та муаммо ва таклиф кўтарилган бўлса, 155 таси жойида ҳал этилган. 75 та масала бўйича ҳуқуқий ва амалий тушунтириш берилган, яна 214 та масала бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси назоратга олинган. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун давлат харидларида ҳам бир қатор янги имкониятлар пайдо бўлмоқда. Хусусан, бюджет буюртмачиларининг харидларида хорижий етказиб берувчилар билан бирга маҳаллий ишлаб чиқарувчилар қатнашганда, уларнинг сонига қараб 8 фоиздан 15 фоизгача нарх преференцияси қўлланилади. Бундан ташқари, юқори ва ўрта барқарорлик рейтингига эга ишлаб чиқарувчилар учун харидлардаги воситачилик йиғимига 50 фоиз чегирма берилиши ва қўшимча закалат талаб этилмаслиги белгиланган. Бюджет буюртмачилари билан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида алоҳида «маҳаллий аукцион» савдоларини ўтказиш имконияти ҳам яратилган. Рақамларга қарасак, 2026 йилнинг биринчи ярмида давлат харидлари ҳажми 188,4 трлн сўмни ташкил этган. Шундан қарийб 113 трлн сўми рақобатли харидлар ҳиссасига тўғри келган. Рақобатли механизмлар натижасида эса 7,8 трлн сўм маблағ иқтисод қилинган. Умуман, маҳаллий бизнес учун давлат харидлари шунчаки товар сотиш бозори эмас, балки ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва янги буюртмалар олиш имкониятига айланиб бораётганини кўриш мумкин. @platformauzb
Тошкент шаҳридаги “Радиссон Блу Ташкент” меҳмонхонасида Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлик субектлари билан навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Очиқ мулоқотда 70 нафар, ҳудудлардан 120 ортиқ (онлайн) жами 200 га яқин тадбиркор ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этди. Ҳудудларда ўтказилган очиқ мулоқотлар давомида жами 447 та муаммо ва таклиф кўтарилди. Шундан 155 таси жойида ҳал этилди, 75 та масала бўйича ҳуқуқий ва амалий тушунтиришлар берилди, яна 214 та масала юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди ва уларнинг ижроси назоратга олинди. Бюджет буюртмачиларининг давлат харидларида хорижий етказиб берувчилар билан бир қаторда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирок этганда, уларнинг сонидан келиб чиқиб 8 фоиздан 15 фоизгача нарх преференсияси бериш механизми жорий этилди. Шунингдек, юқори ва ўрта барқарорлик рейтингига эга ишлаб чиқарувчилар учун харидларда иштирок этишдаги воситачилик йиғимига 50 фоиз чегирма бериш ва қўшимча закалат киритмаслик, буджет буюртмачилари ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида “маҳаллий ауцион” савдоларини ўтказиш имконияти яратилди. 2026 йилнинг биринчи ярмида давлат харидлари ҳажми 188,4 триллион сўмни ташкил этди. Шундан рақобатли харидлар ҳажми қарийб 113 триллион сўмга етди ва харидлар натижасида 7,8 триллион сўм маблағ иқтисод қилинди. @platformauzb
80 фоиз такланибди. @platformauzb
Бишкек, Олмаота, Душанбе ва Сурхондарё шаҳарларида электр узилишлари қайд этилди. Бугун, 14 август куни соат 15:00 дан бошлаб Бишкекнинг турли туманлари аҳолиси электр узилишлари ёки узилишлар ҳақида шикоят қилишмоқда. Tengrinews хабар беришича, Олмаотанинг тўртта туманида ва Олмаота вилоятининг ўнта туманида электр узилишлари содир бўлган. Шунингдек, Душанбе ва Тожикистоннинг турли вилоятларида электр узилишлари қайд этилган. Сурхондарёнинг катта қисмида чироқ йўқлиги айтилмоқда. Шунга ўхшаш ҳолат 2022 йил январь ойида ҳам содир бўлганди, ўшанда Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон шаҳар ва қишлоқлари электрсиз қолган эди. @platformauzb
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи