Zafarbek Solijonov
СтатистикаФақат реклама, пиар:👉 @Proekt_PR 😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello
- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 15
- Всего постов
- 23
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Новости и СМИ (по похожим)
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 2 451
- 1/48двое суток
- 3 059
- 1/72трое суток
- 3 299
Медиана по постам, которые мы застали свежими и померили через сутки.
Посты
Президент интервю берибди, Қирғизистонники https://youtu.be/m8xcakFR0Ak?si=AYAPBZYW2oXYHpcH 👉 @Zafarbek_Solijonov
Мусаев ва атрофи ҳақида тепадагилар қанча кўп сукут сақласа, жамоатчилик орасидаги нафрат шунча кучаяверади. Айниқса, ҳукумат собиқ миграциячиларни ишга тикламаётгани шунча қилинган, қилинаётган ислоҳотларга соя солади. 👉 @Zafarbek_Solijonov
Сенат ялпи мажлисида экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган қонун муҳокама қилиниб, сенаторлар томонидан маъқулланди. Ҳужжат билан Жиноят кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда бошқа қатор қонунларга муҳим ўзгаришлар киритилмоқда. Амалдаги тартибга кўра, экстремистик мазмундаги материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш билан боғлиқ айрим қилмишлар тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка сабаб бўлиб келаётган эди. Сенатда муҳокама қилинган янги қонунга мувофиқ, экстремизм, сепаратизм ёки ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни тайёрлаш, уларни тарқатиш мақсадида сақлаш, шунингдек, экстремистик ва террорчилик ташкилотларининг атрибутлари ёки рамзий белгиларини тарқатиш ёхуд намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ва сақлаш ҳолати биринчи марта содир этилганда эндиликда маъмурий жавобгарликка тортилади. Жиноий жавобгарлик фақат қилмиш маъмурий жазо қўллангандан кейин такроран содир этилгандагина юзага келади. Бу ёндашув адашган фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаган ҳолда, уларни тўғри йўлга қайтариш ва қайта ижтимоийлаштиришга хизмат қилиши таъкидланди. Ҳужжат билан “диний экстремизм” атамаси “экстремизм” атамаси билан алмаштирилмоқда. Сенат мажлисида қайд этилишича, мазкур ёндашув экстремизмни муайян дин билан боғлаш амалиётига қатъий чек қўйиш ҳамда қонунчиликда ягона ҳуқуқий ёндашувни таъминлашга хизмат қилади. Шунингдек, амалдаги қонунчиликда турлича талқинларга йўл қўйиб келган “экстремизм” тушунчасининг чегаралари аниқлаштирилмоқда. Шу пайтгача умумий ва мавҳум иборалар билан ифодаланган бу тушунчага эндиликда аниқ саккизта хатти-ҳаракат доираси асосида қатъий таъриф белгиланмоқда. Бу ҳуқуқни қўллаш амалиётида уни кенгайтирилган ҳолда субъектив талқин қилишнинг олдини олишга хизмат қилиши таъкидланди. Батафсил 👉 @Zafarbek_Solijonov
"Қонунбузар" перемен ждал. И получил) Материал 👉 @Zafarbek_Solijonov
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
+2
Президентимиз бошчилигида мамлакатимизда яшил энергетикани ривожлантириш ва хусусий секторни қўллаб-қувватлаш устувор вазифага айланди. “Ўзбекгидроэнерго” АЖ раҳбарияти Тошкент вилоятида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказиб, кичик ва микро ГЭСлар қуриш бўйича янги имкониятларни тақдим этди. Учрашувда хусусий инвесторларни соҳага фаол жалб қилиш ва уларга ҳар томонлама шароит яратиш масалалари кўриб чиқилди. Мулоқотда “UzHydroPower” заводининг маҳаллийлаштириш салоҳияти ва “Туронбанк”нинг имтиёзли кредит ажратиш шартлари алоҳида тушунтирилди. Заводда ишлаб чиқарилаётган замонавий гидроагрегатлар лойиҳаларни арзон ва тез ишга тушириш имконини беради. Соҳа мутахассислари тадбиркорларга лойиҳалашдан тортиб қурилишгача бўлган сиклга доир аниқ ва содда жавоблар беришди. Давлат ва бизнес ўртасидаги бундай тўғридан-тўғри мулоқот ҳудудларда энергетик мустақилликни таъминлашга хизмат қилади. Масъуллар тадбиркорларнинг ҳар бир ташаббусини охиригача қўллаб-қувватлаш бўйича муҳим вазифаларни белгилаб олишди. Бу каби лойиҳалар янги иш ўринлари ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлайди. 👉 @Zafarbek_Solijonov
35 йил олдинги Ўзбекистон билан бугунгисини солиштириб бўладими? Жуда кўп нарса ўзгарди. Шу кунларда Тошкентда катта халқаро анжуман бўлади. Чет элданам экспертлар келаркан. Энг асосийси - муҳокамада эртанги кунимиз, фарзандларимизнинг келажаги, экология ва иқтисодиёт туради. Муҳим тадбир, ҳамма эътибор бериши керак. 👉 @Zafarbek_Solijonov
AI стартапингиз MVP босқичига етган бўлса, бу имкониятни ўтказиб юборманг. Presidentв AI Award 2026 танловига аризалар ҳали ҳам қабул қилинмоқда. Аввал 25 та AI стартап акселерация дастурига сараланади. Кейин улар орасидан 15 та жамоа танланиб, ҳар бир йўналиш бўйича 100 минг, 60 минг ва 40 минг долларгача инвестиция олиши мумкин. Танловнинг умумий жамғармаси 1 миллион долларни ташкил қилади. Ариза топшириш учун MVP, 3 дақиқагача видеотақдимот, лойиҳа презентацияси ва жамоа ҳақидаги маълумотлар талаб қилинади. Ҳужжатлар 15 августгача awards.gov.uz орқали қабул қилинади. Менимча, бизда кўпчилик стартаплар танловларда қатнашишдан олдин ўзини ўзи чиқариб ташлайди. "Ютмайман" демасдан, қатнашиб кўриш керак. Энг камида акселерация, менторлар ва инвесторлар билан ишлаш тажрибаси ҳам катта ютуқ ҳисобланади. 👉 Ариза топшириш: awards.gov.uz 👉 @Zafarbek_Solijonov
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
+3
Навоийда СИ орқали «ободонлаштирилган» маҳалла бўйича ҳокимлик узр сўради Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларга материалларни тайёрлаш ва жойлаштириш жараёнида масъул ходимлар томонидан «эътиборсизликка йўл қўйилган». Навоий шаҳри ҳокимлиги «Ҳаёт» маҳалласида амалга оширилган ободонлаштириш ишлари ҳақидаги суратларда сунъий интеллект технологиясидан фойдаланилганини тан олди ва узр сўради. 👉 @Zafarbek_Solijonov
"Менинг уйимда ҳамма нарса бор, фақат..." Замонавий ремонт, сўнгги русумдаги ТВ, смарт-гаджетлар... Лекин уйга ҳақиқий "фаросат ва файз" берадиган нарса-чи? Болаликда уйдаги жавонда сақланган китоблар ҳиди ва уларни варақлаш завқи ёдингиздами? Шу муҳитни ўз фарзандларингизга ҳам ҳадя этинг. Asaxiy "Кутубхона тўплами" — бу шунчаки 50 та китоб эмас, бу: Нобель лауреатлари асарлари; Вақт синовидан ўтган классика; Бутун оила учун умумий суҳбат мавзулари. Шунча бойлик ортиқча чиқимсиз: ойига 200 000 сўмдан 6 ой давомида. Топ-жамланма — топ-нархда! Уйингизда китоб иси анқиб турсин ✨ 👉 Buyurtма бериш: asaxiy.uz/u/6a5e0f49ccf93
Халқ ишончи амалий натижаларда намоён бўлади Ҳар қандай тизимда ишонч бир кунда шаклланмайди. Айниқса, аҳоли билан ишлайдиган тузилмалар учун одамларнинг ишончини қозонишнинг энг тўғри йўли — ваъдадан кўра натижани кўрсатиш. Бугун ҳудудларда бундай натижаларни кўриш мумкин. Хусусан, Бухорода Шайхон маҳалласида 80 дан ортиқ эски ёритиш чироғи янгиланди. Сурхондарёда Қўнғирот маҳалласида электр тармоқлари янгиланмоқда. Қорақалпоғистонда эса эҳтиёжманд оила учун қурилган янги 4 хонали уй фойдаланишга топширилди. Бу ишларда ЎзЛиДеП депутатларининг аҳоли билан учрашуви ва ташаббуси муҳим ўрин тутган. Уларнинг бариси партиянинг «Халқ билан бирга» деган ёндашуви амалда ҳам сезилаётганини кўрсатади. Аслида халқ ишончини мустаҳкамлайдиган энг яхши аргумент ҳам шу — натижа. 👉 @Zafarbek_Solijonov
Мен танқид қилмасам ҳам, қилсам ҳам ўзгармайсизлар. Ҳаммангиз. 👉 @Zafarbek_Solijonov
Ўзбекнефтгаз собиқ раҳбари Баҳодиржон Сиддиқов барча айбловларни рад қилди. Молодец. Ундан шу позицияни кутгандим. Барча айбловларга қарасангиз, олди-бердилар тепадаги каттаконларнинг хоҳиши билан бўлган, уларсиз битта имзоям бўлмаслигини саводсиз инсонам тушунади. "Майда балиқларам" тизимдан чарчагани кўриниб турибди. Менга бир жойи қизиқ туюляпти: Адвокатнинг айтишича, Сидиқов январь ойида, депутатлик ваколатлари ҳали сақланиб турган пайтда ҳибсга олинган. Унинг сўзларига кўра, тегишли қарор сессияда кейинроқ кўриб чиқилган, Сидиқовнинг депутатлик ваколатлари эса 15 июнга келибгина расман тугатилган. Ҳимоя томони бу даврда ушлаб туриш ва кўрсатмалар олиш депутатлик дахлсизлигини бузган ҳолда амалга оширилган, деб ҳисоблайди. Шу муносабат билан адвокат дахлсизлик бекор қилингунига қадар тўпланган далилларни номақбул деб топишни сўради. Судья бу далилларнинг мақбуллиги тўғрисидаги масала тегишли материаллар ўрганиб чиқилгач, кейинроқ кўриб чиқилишини маълум қилди. Суд жараённинг бу босқичида илтимоснома юзасидан қарор чиқармади. Жуда қизиқ ишлар. Халқ депутати унвонига ўзлари тупуришганми шунда? 👉 @Zafarbek_Solijonov
Эрталабдан Ўзбекистон журналистлари уюшмаси ҳузурида Блогерлар кенгаши тузилди ва унга Эльдар Асанов раис бўлди, деган хабарлар тарқалди. Шу масалада тушунтириш бериб ўтишни лозим топдим. Кеча, 7 август куни Уюшма бир гуруҳ блогерларни йиғиб, Блогерлар кенгаши тузиш мақсадини эълон қилди ва унда раисликни менга таклиф қилди. Мен кенгаш ўрнига клуб тузишни, клуб орқали журналистлар билан мулоқот қилиб туришни, уларгни қўллаб-қувватлашни ва бундай клубга раҳбар керак эмаслигини айтдим. Шунга қарамай, Уюшма вакиллари албатта кенгаш кераклигини ва унга бир раис кераклигини айтиб, ёрдам беришимни илтимос қилишди. Минг андиша билан майли, нима қилиш мумкин, маслаҳатлашиб кўрайлик аввал, бу масалани кенг ёритмай туринглар, албатта нотўғри талқинлар бўлади, деб айтдим. Шунга қарамай, янгилик тарқалди ва кутилгандек реакция бўлди. Бир гуруҳ бу кенгашни расмий ташкилот, кўп иш қила олади деб ўйлаяпти, бир гуруҳ эса янги цензор ташкилот деб тушуняпти. Аслида давлат ташкилотлари, нодавлат ташкилотлари ҳузурида турли (жамоатчилик, васийлик, экспертлик, ижодий ва ҳ.к.) кенгашлар бор. Улар ҳар замонда йиғилиб, жамоатчилик фикрини ташкилот вакилларига етказиб туради, таклифлар беради. Кенгаш аъзолари одатда жамоатчилик асосида ишлайди, яъни ўртада моддий манфаат ҳам йўқ. Бу ҳам шу каби бир оддий кенгаш эди. Эрталабдан бир дунё хейт ва ортиқча гап эшитиб олдим. Воқеалар кутганимдек ривожлангани учун кенгашнинг келажакдаги фаолияти ҳам нотўғри талқинлар гирдобида қолишини тахмин қилдим. Биринчи кунданоқ мен берган таклифга риоя этилмагани айниқса кўнглимни хира қилди. Шу боис Уюшма раҳбариятига телефон қилиб, раисликдан воз кечганимни хабар қилдим. Кўрсатилган ишонч учун миннатдорман, ташкилот фаолиятини компетенциям доирасида доим қўллаб-қувватлайман, аммо бундай ташаббуслар қандай кутиб олинишини ва бунинг оқибатини яхши билганим учун шундай қарорга келдим. Менга ортиқча босим керак эмас, асосий фаолиятим билан боғлиқ муаммоларим етарли. Кенгаш фаолияти эса фойдали ва самарали бўлади деб умид қиламан, Уюшмага бу ташаббусда омад тилайман. Буни расмий баёнот ўлароқ қабул қилиб қўясизлар. Эътиборингиз учун раҳмат. @AsanovEldar
Депутатлар "тезкор ўтказилган" қонун лойиҳасини бунақа муҳокама қилмайди. Энг хавфсиз мавзуларда мингта савол беради. Парламентнинг шунақа юзи бўлиб ишлаш виждонингизга оғирлик қилмайдими? Ёки муддат тугаб, эски иш жойингиздан пенсия чиққанингизда ҳукумат ёмон деб танқид қилишни режалаяпсизми? 👉 @Zafarbek_Solijonov
Анави гап юз миллионлаб ойлик кўринишида ўғрилик қилаётганларга тегишли экан: "Ўғри бўл, сал инсоф билан бўл". Ягона тариф сеткаси қайси ташкилот учун? Премияни хоҳлагандек ошириб олишса, хоҳлаган суммани ўзаро келишиб белгилашса, унда бу сетка нега керак? Ёки миллиард ўғирлаётганда миллион ўғирлашларига кўз юмасизларми? 👉 @Zafarbek_Solijonov