tgindex
Bahodir Ahmedov

Bahodir Ahmedov

Статистика
@bahodirahmedoffПравоузбекский

Адвокат Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз! Адвокатлик хизмати: @ABarizabot Телефон: (95)1044349 Инстаграм: https://instagram.com/huquqiy_boho Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav

Последний пост
14 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
40
Всего постов
80
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Право
В каталоге с
12 авг.
Подписчики
12 366
−1 за 3 дн.
Сутки
−4
−0,03%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
1 156
40 постов
Вовлечённость
9,3%
к подписчикам
Постов в день
5,7
всего 80
Упоминаний
18
каналов
Охват размещения
по 11 постам
1/24сутки в ленте
1 319
1/48двое суток
1 477
1/72трое суток
1 592

Медиана по постам, которые мы застали свежими и померили через сутки.

Посты

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одил судлов – 2030”: Янги Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилувчи халқчил ва адолатли суд тизимини барпо этиш стратегияси тўғрисида“ги Фармони 👉@bahodirahmedoff👈

  • Бизни яқин келажакда суд тизимида қандай янгиликлар кутмоқда? “Одил судлов – 2030” стратегияси бўйича ролик 👉@bahodirahmedoff👈

  • Конституциявий суд ишлари янада такомиллаштирилади Президент ва суд тизими раҳбарлари ўртасидаги учрашувда конституциявий суд ишларини юритишни янада такомиллаштириш, судьялар ҳамжамияти органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, суд мустақиллигини мустаҳкамлаш ҳамда тизимдаги кадрларнинг хорижда малакасини ошириш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди. 👉@bahodirahmedoff👈

  • "Тақдимотда суд аппарати ходимлари учун махсус хизмат кийими намунаси ҳам кўриб чиқилди. Бу фуқароларга суд ходимларини осон таниб олиш, уларнинг касбий масъулиятини оширишга хизмат қилади" дейилади хабарда. Суд ёрдамчилари, девонхона ходимлари ҳам демак махсус кийимда юришадикан келажакда 👉@bahodirahmedoff👈

  • Судьяларни одил судловга дахлдор бўлмаган ташкилий вазифалардан озод этиш учун 2028 йилдан “суд маъмурчилиги” институти жорий этилади. 👉@bahodirahmedoff👈

  • Ягона суд амалиётини таъминлаш мақсадида Олий суд Раёсати қарорларини қамраб оладиган очиқ “Прецедентлар реестри” юритиларкан. Менга жуда маъқул келди мана шу ислоҳот. Раёсат қарорларини ўқиганман юридик интеллектуал лаззат олади одам 👉@bahodirahmedoff👈

  • Тергов: санкция беришда "prima facie" Инсон эрки – олий қадрият эканлигидан келиб чиқиб, тергов, суриштирув босқичида инсон ҳуқуқлари кафолатларини кучайтириш учун “асосли гумон” (prima facie) стандарти жорий этилади. Тергов судьяси санкция бериш масаласини кўриб чиқишда шахсни ушлаб туришнинг қонунийлиги, гумон ёки айблов учун асослар етарлилигини текшириш ва зарур қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш имконига эга бўлади. Бу эса шахснинг эркинлиги асоссиз чекланишининг олдини олади. 👉@bahodirahmedoff👈

  • Иқтисодий судларда проактив бошқариш Иқтисодий низоларни тезкор ҳал этиш учун “иқтисодий ишларни проактив бошқариш” стандарти жорий этилади. Бу тадбиркорларнинг идорама-идора сарсон бўлиши ва ҳужжатларни қайта-қайта топширишига чек қўяди. 👉@bahodirahmedoff👈

  • 14 авг.1 32114

    Туман ва шаҳар фуқаролик судлари фаолияти йўлга қўйилади Кундалик ҳаётий муаммоларни ҳал этувчи, одамларнинг иши кўпроқ тушадиган судлар фуқаролик ишлари бўйича судлар эканлигини инобатга олиб, уларни халққа яқинлаштириш мақсадида 2030 йилга қадар заруратга қараб қарийб барча туман ва шаҳарларда фуқаролик судларининг фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилади. Барча судларда ахборот олиш, мурожаат топшириш ва рақамли хизматлардан фойдаланиш “ягона дарча” тамойили асосида таъминланади. 👉@bahodirahmedoff👈

  • 14 авг.1 40521

    видео или голосовое, без подписи

  • 14 авг.1 41420

    видео или голосовое, без подписи

  • 14 авг.1 38719

    видео или голосовое, без подписи

  • 14 авг.1 24320

    5 та ҳудудлараро тафтиш инстанция судлари ташкил этилади Президент Шавкат Мирзиёев суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг натижалари ва соҳадаги устувор вазифаларни муҳокама қилиш юзасидан суд тизими раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Мулоқотда судлар фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантиришга қаратилган “Одил судлов – 2030” стратегияси лойиҳаси тақдимот қилинди. “Одил судлов – 2030” стратегияси аҳолининг таклифлари, олимлар, амалиётчи юристлар ва адвокатлар билан мулоқотлар, шунингдек, илғор хорижий тажриба асосида ишлаб чиқилган. Стратегияда 57 та вазифа, уни амалга ошириш бўйича 2026-2028 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар дастурида 160 та аниқ чора-тадбир ҳамда 2030 йилга қадар эришилиши лозим бўлган 33 та мақсад белгиланган. Жумладан, қуйи судлар қарорларини қайта кўриб чиқиш холислигини ошириш мақсадида 2027 йил 1 июлдан 5 та ҳудудлараро суд ташкил этилади. Вилоят судларида апелляция ва кассация инстанциялари сақланиб, тафтиш инстанциясининг ваколатлари ҳудудлараро судларга берилади. Бу бир суднинг ўз қарорини ўзи қайта кўриб чиқиши амалиётига чек қўяди ва фуқароларнинг адолат излаб пойтахтга бориш заруратини камайтиради. 👉@bahodirahmedoff👈

  • 14 авг.1 1235

    МЧЖ: йиғилиш ҳақида хабардор қилиш тартиби соддалашди Эски таҳрир (33-модда, 2-қисм) қандай эди: "Жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақирувчи орган ёки шахслар уни ўтказишдан камида ўттиз кун олдин бу ҳақда жамиятнинг ҳар бир иштирокчисини жамият иштирокчиларининг рўйхатида кўрсатилган манзил бўйича буюртма хат билан ёки жамиятнинг уставида назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилиши шарт". Янги таҳрир (34-модда): "Жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақирувчи орган ёки шахслар уни ўтказишдан камида ўттиз кун олдин бу ҳақда жамиятнинг ҳар бир иштирокчисини жамият иштирокчиларининг рўйхатида кўрсатилган манзил бўйича топширилганлиги маълум қилинадиган тилхат асосида ёки хабарнома олинганлигини тасдиқлайдиган алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда ёхуд жамиятнинг уставида назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилиши шарт". Хулоса: Эски таҳрирда фақат буюртма хат (почта орқали расмий хат) назарда тутилган эди. Янги таҳрирда эса электрон почта, Telegram каби алоқа воситалари орқали хабарнома юбориб, унинг олинганлиги тасдиқланса ҳам етарли — демак тартиб аслида соддалашган ва замонавийлашган. Тадбиркорлар ҳисобга олиб қўйинглар #korporativ 👉@bahodirahmedoff👈

  • Балки, меҳнат соҳаси бўйича ҳам низоларни судгача ҳал қилувчи махсус апелляция кенгашларини ташкил этиш вақти келгандир.

  • 14 авг.1 2656

    Туман ҳокими ўринбосари адвокат сўровига жавоб бермаган ва жаримага тортилган Жиноят ишлари бўйича Ховос туман судининг қарорида келтирилишича, туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Мирзабеков Президентнинг чорвачилик, картошкачилик ва пахтачиликка оид қарорлари ижросини таъминламаган. Хусусан, 72 та ташаббускор фермер хўжалигидан 43 тасининг ҳужжатлари тасдиқланган бўлса-да, бирортасида ҳам чорва боқиш учун қурилиш ишлари бошланмаган, такрорий экин учун белгиланган 700 гектар ўрнига атиги 103 гектарга картошка экилгани ҳолати эса ҳисоботларда кўпайтириб кўрсатилган. Шунингдек, пахта майдонларининг 13 фоизи ривожланишдан орқада қолган, ўғитлаш ва суғориш ишлари якунланмаган, 25 та фермер хўжалигига ажратилган 1,3 миллиард сўмлик кредит эса қайтарилмаган. Бундан ташқари, А.Мирзабеков "Бастион" адвокатлик фирмаси адвокати Ў.Нурматовнинг ер майдони эгаси ҳақида маълумот сўраб икки марта юборган адвокатлик сўровномасига белгиланган муддатда жавоб бермасдан унинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилган. Суд мажлисида А.Мирзабеков айбига иқрор бўлиб, жавоб хати тайёрланган бўлса-да, юборилишини назорат қилмаганини айтган ҳамда оилада якка боқувчи эканини, уч нафар вояга етмаган фарзанди борлигини айтиб енгиллик сўраган. Суд Мирзабековни МЖтКнинг 197-1-моддаси ва 198-моддаси 1-қисми бўйича айбдор деб топиб, мос равишда 824 минг ва 1 миллион 236 минг сўм жарима белгилаган, МЖтКнинг 34-моддасини қўллаб, 1 миллион 236 минг сўм жарима ундириш тўғрисида якуний хулосага келган. 👉 @bahodirahmedoff 👈

  • 13 авг.1 4987

    Ярашув институтини кенгайтириш вақти келди Жиноят қонунчилигида "ярашув" деган институт бор — айбдор шахс жабрланувчи билан ярашса, зарарни қоплаб берса, жабрланувчи ҳам розилигини билдирса, суд жиноий жавобгарликдан озод қилиши мумкин. ЖК 66¹-моддаси шунга бағишланган. Муаммо — рўйхат чегараланган, ва кўп ҳолларда фақат жиноятнинг энг енгил (биринчи қисм) кўринишига нисбатан амал қилади. Масалан, растрата (167), фирибгарлик (168), ўғрилик (169) — фақат биринчи қисм бўйича ярашиш мумкин. Агар айнан шу жиноят гуруҳ бўлиб содир этилган ёки миқдори каттароқ бўлса (иккинчи-учинчи қисм) — зарар тўлиқ қопланган, жабрланувчи ҳам кечирган тақдирда ҳам ярашув имконияти йўқ. Амалиётда бу нимани англатади? Иккита ёш йигит гуруҳ бўлиб бир нарсани ўғирлаган, зарарни тўлиқ қоплаган, жабрланувчи ҳам "менга даъвом йўқ" деб айтган тақдирда ҳам — фақат "гуруҳ бўлиб" деган оғирлаштирувчи белги борлиги учун ярашув йўли ёпиқ. Натижада давлат жабрланувчи манфаатидан кўра, шаклий белгига кўпроқ эътибор беради. Менимча, оғирлаштирувчи ҳолат зўравонлик ёки такрорий хавфли хатти-ҳаракат билан боғлиқ бўлмаган, фақат миқдор ёки гуруҳ белгисидан иборат бўлган ҳолларда — зарар тўлиқ қопланиб, жабрланувчи розилик берса, ярашув имконияти берилиши керак. Бу давлат бюджетига ҳам, судлар юкламасига ҳам, айниқса биринчи марта хато қилган ёшларнинг келажагига ҳам фойдали бўлар эди. Сизнингча, рўйхатни кенгайтириш керакми, ёки чегарада ўзига хос сабаб борми? Фикрингизни: @ABarizabot гa қолдиринг #jinoyat 👉@bahodirahmedoff👈

  • 13 авг.1 4535

    Ўзбекистонда ЯТТлар сони 375 мингдан ошди Маълумотларга кўра, 2026 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) сони 375 071 нафарни ташкил этган. 🇺🇿 Ҳудудлар кесимида ЯТТлар сони: Тошкент шаҳри — 58 088 нафар; Фарғона вилояти — 40 259 нафар; Самарқанд вилояти — 37 365 нафар; Тошкент вилояти — 35 173 нафар; Андижон вилояти — 31 683 нафар; Қашқадарё вилояти — 27 542 нафар; Наманган вилояти — 27 003 нафар; Бухоро вилояти — 22 383 нафар; Қорақалпоғистон Республикаси — 22 053 нафар; Сурхондарё вилояти — 20 302 нафар; Хоразм вилояти — 18 965 нафар; Жиззах вилояти — 14 339 нафар; Сирдарё вилояти — 10 286 нафар; Навоий вилояти — 9 630 нафар. Савдо-саноат палатаси 👉@bahodirahmedoff👈

  • 13 авг.1 3736

    Суд кетаётганда уставга ўзгартириш киритилмайди МЧЖ тўғрисидаги қонун янги таҳрирдаги 16-моддада янги тартиб киритилмоқда. Мисол учун, "Оқбилак қурилиш" МЧЖда икки шерик ўртасида улуш юзасидан низо келиб чиқади — бир шерик иккинчисининг унинг розилигисиз улушини камайтириб юборганини даъво қилиб судга мурожаат қилади. Иш кўрилаётган пайтда жавобгар тараф шошилинч равишда янги иштирокчини жамиятга қабул қилиб, устав жамғармасини оширишга ҳаракат қилади — бу эса даъвогарнинг улушини янада кичиклаштириб юбориши ва суд қарори чиққанда ҳам уни амалда ижро этиб бўлмай қолиш хавфини туғдиради. Суд бундай ҳаракатнинг олдини олиш учун иш кўрилаётган давр мобайнида жамиятнинг устав фондига ўзгартириш киритишни чеклаб қўяди. Айнан шу ҳолатни МЧЖ тўғрисидаги қонуннинг янги таҳриридаги 16-моддаси тартибга солади — эски қонунда (15-модда) бундай чеклов механизми назарда тутилмаганди. #korporativ 👉@bahodirahmedoff👈

  • 13 авг.1 4445

    Жиззах қурилиш назорати инспекцияси бошлиғи жаримага тортилган Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг қарорида келтирилишича, вилоят ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорати инспекцияси бошлиғи Л.Муқумов, "White-Pigeon Legal Servise" адвокатлик бюроси адвокати Б.Қудратовнинг йўллаган икки адвокатлик сўровига ҳужжатларни тақдим этмасдан унинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилган. Суд бу ҳолатни адвокатнинг сўровлари ва бошқа далиллар билан исботини топган деб топиб, Муқумовни МЖтКнинг 197-1-моддаси билан айбдор деб топган ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари, яъни 824 минг сўм миқдорида жарима тайинлаган. 👉 @bahodirahmedoff 👈

Bahodir Ahmedov — tgindex