23.5° бурчак остида
Статистика@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг! Алоқа (реклама): @burchakostidaadmin
- Последний пост
- 15 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 128
- Всего постов
- 130
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Новости и СМИ (по похожим)
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 4 761
- 1/48двое суток
- 5 456
- 1/72трое суток
- 5 884
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
🇺🇸🇮🇷 Трамп Яқинда Ҳўрмуз бўғозини АҚШ ҳудуди деб эълон қилмоқчилигини айтди Нью-Йорк штати полиция академиясидаги учрашувда сўзга чиққан Оқ уй раҳбари ҳозирда ушбу сув йўлини Эрон портларини тўсиб турган америкалик ҳарбийлар назорат қилаётганини билдирди.…
🇺🇸🇮🇷 Трамп Яқинда Ҳўрмуз бўғозини АҚШ ҳудуди деб эълон қилмоқчилигини айтди Нью-Йорк штати полиция академиясидаги учрашувда сўзга чиққан Оқ уй раҳбари ҳозирда ушбу сув йўлини Эрон портларини тўсиб турган америкалик ҳарбийлар назорат қилаётганини билдирди.…
🇺🇸🇮🇷 Трамп Яқинда Ҳўрмуз бўғозини АҚШ ҳудуди деб эълон қилмоқчилигини айтди Нью-Йорк штати полиция академиясидаги учрашувда сўзга чиққан Оқ уй раҳбари ҳозирда ушбу сув йўлини Эрон портларини тўсиб турган америкалик ҳарбийлар назорат қилаётганини билдирди. "Эрон устидан ғалабани якунига етказганимиздан сўнг, яқин орада Ҳўрмуз бўғозини Қўшма Штатлар ҳудуди деб эълон қиламан. Аслида ҳозирнинг ўзида вазият шундай. Блокада назорати бизда. Биз истамасак, ҳеч бир кема у ердан ўта олмайди. Эрон ҳозир жуда қаттиқ мағлубиятга учраяпти", —деди Трамп. Бунгача Трамп Вашингтон Гренландия ва Панама канали устидан назорат ўрнатмоқчи эканини таъкидлаган, шунингдек, Венесуэлани “АҚШнинг 51-штати” деб атаган эди. 🔥 @burchakostida
🇺🇦🇷🇺 Украина Россияга Қора денгиз акваториясида ўзаро ҳужумларни тўхтатиб туришни таклиф қилди Бу ҳақда Reuters украиналик юқори мартабали манбасига таяниб хабар бермоқда. Агентлик манбасига кўра, таклиф Москвага учинчи томон орқали етказилган, бироқ Киев…
🇰🇿🇹🇯🇰🇬🇺🇿 Марказий Осиёда black out: Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида электр энергияси ўчди 14 август куни кундузи Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида оммавий равишда чироқ ўчди.…
🇰🇿🇹🇯🇰🇬🇺🇿 Марказий Осиёда black out: Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида электр энергияси ўчди 14 август куни кундузи Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида оммавий равишда чироқ ўчди.…
🇬🇧🇮🇱 Нетаняҳу Буюк Британияни "ядро қуролига эга бўлган биринчи ислом республикаси" деб атади — The Guardian Нашрнинг хабар беришича, Бинямин Нетаняҳу Исроил армия радиоси учун берган интервюсида бундан ярим аср аввал собиқ бош вазир Уинстон Черчиллнинг ўғли, журналист Рендолф Черчилл Исроилни ижобий ёритганини мақтади. Сўнгра у: "Буни бугунги Британиядан, яъни Британия Ислом Республикаси деб аталаётган жойдан излаб кўринг-чи", — деди. Бошловчи Нетаняҳунинг гапларига эътироз билдирмади. Аксинча, у бош вазирдан Буюк Британияга нисбатан адолациз ёндашмаётганини сўраб: "Бутун Европа шундай эмасми?", дея савол берди. Нетаняҳу ўз фикрида қатъий туриб жавоб берди. "Ҳа, лекин биласизми, кимдир биринчи ядровий қуролга эга бўлган Ислом Республикаси бу Британия Ислом Республикаси бўлади деган эди", —деди Исроил бош вазири. Сўнгги ойларда Буюк Британия ва Исроил ўртасидаги муносабатлар, айниқса, Энди Бурнҳем Буюк Британия бош вазири лавозимига келганидан бери тобора таранглашиб бормоқда. У бош вазир бўлишидан сал аввал Лейбористлар партиясининг Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий ҳаракатларига дастлабки муносабати учун узр сўраган эди. Июн ойида у Исроил ҳукуматига босим ўтказиш учун кўпроқ иш қилишини, жумладан, жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан қўшимча санкциялар киритиш ҳамда ноқонуний аҳоли пунктлари билан маҳсулот савдосини тақиқлаш эҳтимоли борлигини маълум қилган. 🔥 @burchakostida
🇺🇸 Оқ уй АҚШ давлат котиби Рубионинг туғилган кунига унинг иштирокидаги 68 та мемдан иборат коллаж совға қилди Мемларга 2025 йил 28 феврал куни Оқ уйнинг Овал кабинетида бўлиб ўтган учрашувдаги сурат асос бўлган. Ўшанда президент Трамп ва вице-президент Вэнс Украина етакчиси Зеленскийни танқид қилган, Рубио эса диванда жим ўтирган эди. Ўшандан бери ижтимоий тармоқларда АҚШ давлат котибининг турли образлардаги мемлари тарқала бошлаганди. 🔥 @burchakostida
🇰🇬🇺🇿🇨🇳🇷🇺Мен Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши учун Путиннинг розилигини олганман – Садир Жапаров Қирғизистон президенти Садир Жапаров 2020 йилда ҳокимиятга келгач дарҳол Хитой элчисини чақириб, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳасини…
🇰🇬🇺🇿🇨🇳🇷🇺Мен Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши учун Путиннинг розилигини олганман – Садир Жапаров Қирғизистон президенти Садир Жапаров 2020 йилда ҳокимиятга келгач дарҳол Хитой элчисини чақириб, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳасини бошлашни таклиф қилган. Аммо, Хитой элчиси Қирғизистон – Евросиё ҳудудида жойлашгани, КХШТга аъзо экани, шунинг учун Россия рози бўлмаса, Хитой томони лойиҳани бошлай олмаслигини тушунтирган. "Мен ҳайрон қолдим. Шундан сўнг, мен Владимир Путин билан амалий учрашув ташкил қилиб беришларини сўрадим. Эртасигаёқ у мени қабул қилишга рози бўлди. Россияга ўзим ёлғиз учиб бордим. Владимир Владимирович билан бир-биримизга қараб, тахминан 35-40 дақиқа давомида айнан шу мавзуни жуда жиддий муҳокама қилдик", — деди Жапаров. "Якунда Путиннинг розилигини олдим. Қайтиб келиб: “Бўлди, келинг, бошлаймиз”, дедим. Шундай қилиб, бу лойиҳа бошланди. Хитойнинг позициясини ҳам тушуниш мумкин. Улар буюк давлатлар. Жаҳоннинг энг йирик давлатлари ҳақида гапирадиган бўлсак, булар – Хитой, Россия ва Америка. Улар бир-бирларининг позицияларини ҳисобга олмаслиги мумкин эмас", — дея қўшимча қилди президент. 🔥 @burchakostida
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
🇧🇪 Белгияда эски уй ертўласидан олтин хазина топилди Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Дендермонд шаҳрида қурилиш ишчилари бино ертўласидаги девор орасига яширилган, қиймати қарийб 9 млн еврога баҳоланаётган олтин тангалар ва қуймаларни топди. Белгия прокуратураси хазинанинг бу жойга қандай келиб қолганини аниқлаш учун тергов олиб бормоқда. Бино эгаси вакилининнг таъкидлашича, олтиннинг яширилиши қандайдир фирибгарлик фаолияти билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Айни пайтда топилманинг қонуний эгаси ким экани ва ишчиларга мукофот бериладими ёки йўқми номаълум. Бу масалалар тергов якунлари ва қонуний тартиблар асосида ҳал қилинади. 🔥 @burchakostida
🇺🇸🇺🇿🇰🇿🇨🇳 АҚШ 40 дан ортиқ давлатни, жумладан, Ўзбекистон ва Қозоғистонни ҳам божларни четлаб ўтишда Хитойга ёрдам берганликда айблади Бу ҳақда Америка ҳукуматининг “Юкларни қайта ортиш бўйича катта фирибгарлик” номли ҳисоботида маълум қилинди. Ҳисобот муқовасига “Троя оти” расми жойлаштирилган. Ҳужжатга кўра, Хитой ўз маҳсулотларини божлар арзонроқ бўлган мамлакатлар орқали ўтказиб, Қўшма Штатларнинг юқори божхона тўловларини четлаб ўтган. Хитой маҳсулотларига арзимаган ишлов бериш, уларни қайта маркалаш, қадоқлаш ёки бошқа кичик ўзгартиришлар киритиш учун учинчи мамлакатлардан фойдаланган. Шу тариқа, маҳсулотлар гўёки Хитойда ишлаб чиқарилмагандек кўрсатилиб, юқори божлардан холи бўлган. Ҳисоботда “фирибгарлик иштирокчилари” учта тоифага бўлинган: 1-тоифага йирик етакчилар киради. Улар қаторидан Канада, Европа Иттифоқи, Ҳиндистон, Исроил, Япония, Мексика, Жанубий Корея ва Тайван ўрин олган. 2-тоифага Хитой билан сезиларли иқтисодий интеграцияга эга йирик етакчилар киритилган. Бразилия, Индонезия, Малайзия, Таиланд, Туркия ва Вьетнам шулар жумласидандир. 3-тоифада АҚШ бозорига имтиёзли кириш имкониятига эга ёки божхона назорати чекланган давлатлар жой олган. Хитой бу давлатлардаги арзон ишчи кучи, эркин иқтисодий зоналар, порт ва чегара ҳудудларига кириш имконияти, божхона омборлари ва махсус йиғиш қувватларидан фойдаланиш афзалликларига эга. Буларга Аргентина, Озарбайжон, Бангладеш, Камбоджа, Чили, Колумбия, Коста Рика, Доминикан Республикаси, Грузия, Иордания, Қозоғистон, Кения, Лаос, Марокаш, Мянма, Уммон, Панама, Перу, Филиппин, Сингапур, Шри Ланка, Швейтсария, Бирлашган Араб Амирликлари ва Ўзбекистон киради. Шунингдек, ҳисоботда Ўзбекистон, Қозоғистон, Озарбайжон ва Грузия Хитойнинг “Бир макон — бир йўл” ташаббуси доирасидаги қуруқликдаги транзит йўналишлари учун муҳим логистика нуқталари сифатида кўрсатилган. "Асосий сценарийга кўра, йилига 75 миллиард долларлик юкларни ноқонуний қайта юклаш натижасида қарийб 450 минг иш ўрни йўқотилади. Бунинг оқибатида федерал даромадлар 19 миллиард доллардан 26 миллиард долларгача камаяди", дейилади ҳужжатда. 🔥 @burchakostida
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
🇰🇿🇹🇯🇰🇬🇺🇿 Марказий Осиёда black out: Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида электр энергияси ўчди 14 август куни кундузи Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида оммавий равишда чироқ ўчди. Қозоғистонда узилишлар Олмаота шаҳри, Олмаота ва Жетису вилоятлари, шунингдек, Чимкентга таъсир кўрсатди. Таъкидлаш жоизки, бугун Олмаотанинг Бостандиқ туманида жойлашган Марказий стадионда америкалик рэпер Кане Уэстнинг концерти бўлиб ўтиши режалаштирилган. Электр энергиясидаги узилишлар ҳақида Бишкек аҳолиси ҳам хабар берди. "Kaktus Media" маълумотларига кўра, соат 15:00 дан бошлаб Қирғизистон пойтахтининг турли туманлари аҳолиси чироқ ўчиши ва узилишлардан шикоят қила бошлаган. Шунингдек, Душанбе ва Тожикистоннинг бошқа ҳудудларидан ҳам чироқ ўчгани ҳақида хабарлар келиб тушди. Аҳоли деярли бир вақтда чироқ тўсатдан ўчиб қолганини маълум қилди. Pressa uz нашрининг ёзишича, Ўзбекистонда аварияга қарши автоматик тизим ишга тушиши оқибатида деярли бутун Сурхондарё вилояти электрсиз қолган. Узилишлар мамлакатнинг бошқа вилоятларидаги айрим туманларда ҳам қайд этилган. 🔥 @burchakostida
🇪🇸 Испания ҳукумати мамлакатдаги энг йирик атом электр станцияси бўлмиш "Алмарас" АЭСнинг фойдаланиш муддатини 2030 йилгача узайтиришни маъқуллади — фармон. 🔥 @burchakostida
🇬🇧 Буюк Британия қатор Африка мамлакатлари ва Сурияга тўғридан-тўғри иқтисодий ёрдамни 40 фоиздан ортиқроққа камайтиради — Financial Times Нашр маълумотларига кўра, Британиянинг Африка ва бошқа давлатлар дастурларига ажратадиган умумий ёрдам ҳажми 43 фоизга — 2024-2025 молия йилидаги 3,14 миллиард фунтдан (4,24 миллиард доллар) 2028-2029 йилга келиб 1,79 миллиард фунтгача (2,42 миллиард доллар) қисқаради. Бу, айниқса, Сьерра-Леоне (83 фоизга), Сомали (49 фоизга) ва Жанубий Судан (46 фоизга) каби Африка мамлакатларига кўпроқ таъсир қилади. Сурияга ёрдам 55 фоизга, Афғонистонга эса 39 фоизга камаяди. 🔥 @burchakostida
🇫🇮🇫🇷🇪🇺 Хелсинки Франциянинг "ядро соябони"ни бутун Европага кенгайтириш масаласини муҳокама қилишдан манфаатдор — Финляндия ТИВ раҳбари Элина Валтонен Унинг сўзларига кўра, Хелсинки узоқ муддатли истиқболда тийиб туриш мақсадида Франциянинг ядро арсеналидан фойдаланишни муҳокама қилиш учун очиқ. 🔥 @burchakostida