tgindex
Файзбоғ (ТемурМалик)

Файзбоғ (ТемурМалик)

Статистика

Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ) Алоқа: @SivasgaXat_bot Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/+hzJqLUtVL1swMzc

Последний пост
13 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
13
Всего постов
39
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Развлечения
В каталоге с
12 авг.
Подписчики
17 133
−16 за 3 дн.
Сутки
−5
−0,03%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
13,8 тыс
38 постов
Вовлечённость
80,4%
к подписчикам
Постов в день
1,9
всего 39
Упоминаний
6
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
11 980
1/48двое суток
13 729
1/72трое суток
14 807

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 13 авг.4 68316620

    Евгений Петросян иштирокидаги эски бир кулгили лавҳа эсимга тушди. Журналист савол беряпти: “Сиз бир кўрсатувингизда давлат тизими ҳақида гапириб туриб, “Бизда аҳмоқлар кўп”, деган жумлани ишлатган эдингиз. Бироқ айнан шу жойини кейинчалик ТВдан кесиб ташлашган. Нима деб ўйлайсиз, нима учун бундай қилишган?” Петросян: “Чунки бизда давлат сири оммага ошкор этилмайди…” Афтидан, Чиноз ҳокими ҳам юқоридагилар ҳақидаги маълумот “давлат сири” даражасида қолиши учун ҳамма айбни ўз бўйнига олишни лозим топган) 🔥@fayzboguz

  • 13 авг.3 29513222

    Чиноз тумани ҳокими «Шармандали маҳалла» ёзувли плакатларни илиш топшириғи ўзининг ташаббуси бўлганини айтди Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳокими Шерзод Салиҳов яхши қаралмаган уйлар ва маҳаллаларга «Уятли хонадон» ва «Шармандали маҳалла» плакатини илиш кўрсатмасини берганди. Топшириқ акс этган видео 27 июль куни ҳокимлик каналига жойланиб, тармоқлардаги эътирозлардан сўнг ўчириб ташланган. Ҳокимнинг билдиришича, унга бу ҳақда ҳеч ким топшириқ бермаган. «Бу — ўзимнинг ташаббусим. Йиғилиш охирида агар айтилган вазифаларни бажармасаларинг, шунақа қилинади, деб айтганман. Лекин бу ҳеч қаерда жорий қилинмади. “Шармандали маҳалла“ деган баннер ёпиштирилиб, яна ўша заҳоти кўчириб олиб кетилган. Фақат ижтимоий тармоққа чиқариш учун видеога олинган. Лекин бирорта хонадонга, бирорта маҳаллага осмаганман. Шунақа бўлади деган мақсадда илиб, кўрсатиб, яна қайтариб олиб қўйганмиз», — деди ҳоким. Унинг билдиришича, буни нотўғри талқин қилаётганлар «ҳоким бўлиб, халқ билан ишласа, вазиятни тушунади». «Балки қайсидир жойда сал қўполлашиб кетгандирман. Беайб парвардигор. Айбимиз бўлса, узримизни сўраймиз. Тўғри йўлда бўлсак, тўғримиз, деб ишимизни давом эттирамиз», — деди ҳоким. 🔥@fayzboguz

  • 13 авг.3 5222615

    Давлатдаги юқори қатламни қайси соҳа вакиллари кўпроқ эгаллаши ҳар доим қизиқ мавзу бўлиб келган. Кўпчилик иқтисодчилар ва юристлар давлат бошқарувида асосий ўрин эгаллайди деб ҳисоблайди. Лекин бу турли давлатларда турли хил. АҚШ — ҳуқуқшунослар (юристлар) АҚШ парламенти таркибини таҳлил қилган Ник Робинсон Америка элитасининг катта қисмини юристлар ташкил қилишини таъкидлайди. Уларнинг “олтин даври” ХIХ аср ўрталарида бўлган: бу пайтда Конгрессдаги ҳуқуқшуносларнинг улуши 80 фоизга етган. 2020 йил ҳолатига кўра эса, АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоларининг 36,6 фоизи ва сенаторларнинг 53 фоизи юридик маълумотга эга инсонлар. Масалан, вице-президент Венс, Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон маълумоти бўйича юрист. Европа — ўқитувчилар/зиёлилар ва бизнес вакиллари Европа мамлакатлари парламентларида ҳам юристлар устун эди, бироқ ҳозир уларнинг роли пасайиб бормоқда. 19 та Европа давлати парламенти таркибини таҳлил қилиш натижаларига кўра, ўқитувчилар ва университет профессорлари – 16 фоиз, ишбилармонлар ва тадбиркорлар эса 13 фоиз улушни ташкил этган. Масалан, Макрон иқтисодчи, Урсула фон дер Ляйен шифокор, Мелони журналист, Мерц юрист. Хитой — ҳуқуқшунослар ва давлат бизнесменлари Негизи “Ишчи, деҳқон, аскар иттифоқи” ҳисобланувчи коммунистик Хитойда охирги пайтлар “ишчилар” улуши тобора камайиб бормоқда. ХVI чақириқдаги Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси таркибидаги “кўк ёқалар” (техниклар, ишчилар) улуши 75 фоизга етганди, ХVII чақириқда эса уларнинг улуши 40 фоизга камайди ва ўринларни профессионал ҳуқуқшунослар, давлат компаниялари тадбиркорлари эгаллади. Россия — иқтисодчилар ва инженерлар Россия доимгидек СССР меросини йўқотмай келяпти. Федерал даражадаги (барча федерал ҳудудлардаги) депутатлар орасида ҳали ҳам “ишчилар” (инженер, техниклар) етакчи — 30-40 фоиз. Бироқ ижро ҳокимиятида хусусий ва давлат бизнесменлари яққол устун. Бунга йирик корпорацияларда (Газпром, Сбер, Алфа-банк, ВТБ) ижро ҳокимиятига ўз вакилларини қўйиш учун етарлича ресусрлари борлиги сабаб бўлмоқда. Қолаверса, давлат олигархлари ва давлат тизимининг аралашиб кетиши ҳам ижро ҳокимиятида иқтисодчилар улуши катта бўлишига ҳисса қўшмоқда. 🔥@fayzboguz

  • 11 авг.12,9 тыс8514

    Россияда “Яблоко” мухолифат партияси парламент сайловларидан четлатилди Россия олий суди мамлакатда урушга қарши позицияси билан танилган «Яблоко» партиясини Давлат думаси учун сайловдан четлатиш тўғрисидаги даъвони қаноатлантирди. Бундай даъво жума куни «Родина» партияси томонидан киритилганди. Ушбу рақобатчи партия «Яблоко»нинг урушга қарши позициясини экстремизм ҳамда Россиянинг ҳудудий яхлитлигини бузишга даъват сифатида талқин қилган. «Яблоко» турли қонунбузарликлар, жумладан, муаллифлик ҳуқуқига риоя қилмаслик, ноқонуний сайловолди ташвиқоти олиб бориш ҳамда экстремизмни қўллаб-қувватлашда айбланган. Суд қарори қонуний кучга кирмаган, «Яблоко» апелляция беради. «Яблоко» етакчиси Николай Рибаков барча айбловларни рад этди. У «Родина» «Яблоко»ни сиёсий позицияси ва сайловолди дастури амалдаги ҳокимият йўналишидан фарқ қилиши туфайли айблашга ҳаракат қилаётганини таъкидлаган. «Турли партиялар бир хил жамоатчилик фикрини шакллантира олмайди. Фуқароларнинг қарашлари турлича ва уларни турли партиялар ифода этиши керак. <...> Даъвогарнинг вакилига бизни ўлдирилишни истамайдиган одамлар қўллаб-қувватлаётганини қандай тушунтиришни билмайман», – дея хулоса қилди Рибаков. 🔥@fayzboguz

  • 11 авг.11,5 тыс479

    Moody's Ratings Марказий Осиё ва Кавказда банк секторини тартибга солиш бўйича таҳлилий ҳисоботини эълон қилди Қайд этилишича, Ўзбекистон минтақа мамлакатлари ичида тартибга солиш даражаси бўйича «оралиқ» босқичда, институционал салоҳияти эса b1 даражасида баҳоланган — бу Қозоғистон, Грузия, Арманистон ва Озарбайжондан паст. Ўзбекистонга тегишли прогноз алоҳида берилган: агентликнинг фикрича, институционал такомиллашув ҳисобига Ўзбекистон ва Озарбайжон Қозоғистон, Арманистон ва Грузия каби минтақа шерикларига яқинлашиб боради. “Ислоҳотлар тезкор, бироқ имтиёзли кредитлаш ва давлат таъсири сақланиб қолмоқда”, дейилади ҳисоботда. Эслатиб ўтамиз, Moody's июнь ойида Ўзбекистоннинг суверен рейтингини Ba3 дан Ba2 га кўтариб, прогнозни «барқарор»га ўзгартирганди. 🔥@fayzboguz

  • 10 авг.21,6 тыс228

    ❗️Бир машҳур фикр бор: Арзон нарса тез унутилади, сифат эса узоқ эсда қолади. Шу тамойил асосида сиз учун Телеграмдаги ишончли, обрўли ва аниқ маълумот берадиган сифатли каналларни бир папкага йиғдик. Банклар, иқтисодиёт, сиёсат, таҳлил ва долзарб кузатувлар — ҳаммаси бир жойда. 📌 Папкани очинг ва сараланган контентни кузатинг. 👇👇👇 https://t.me/addlist/MwsLcnH1LQ5lMThi https://t.me/addlist/MwsLcnH1LQ5lMThi

  • 10 авг.13,5 тыс16

    видео или голосовое, без подписи

  • 10 авг.13,9 тыс16

    видео или голосовое, без подписи

  • 10 авг.14 тыс16

    видео или голосовое, без подписи

  • 10 авг.13,5 тыс6116

    Украинанинг Татаристонга ҳужумида 13 киши ҳалок бўлди, улардан 7 нафари Ўзбекистон фуқаролари Украина дронлари 10 август тонгида Татаристоннинг Нижнекамск шаҳрига ҳужум қилди. Татаристон раҳбари Рустам Минниханов ҳужум оқибатида 13 киши ҳалок бўлганини билдирди ва республикада мотам эълон қилди. Маҳаллий расмийларга кўра, жами 75 киши тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган, шундан 21 киши шифохонага ётқизилган. Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги бош консулхонаси қурбонлардан 7 нафари ўзбекистонликлар эканини маълум қилди. Ҳозирда жабрланган ўнлаб кишилар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор ё йўқлиги бўйича маълумот берилмади. Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари айнан қаерда ва қандай ҳолатда ҳалок бўлганига аниқлик киритилмаган. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларига кўра, 10 август тонгида Нижнекамск шаҳридаги бир неча саноат корхоналари ҳужумга учраган. Хусусан, Нижнекамскдаги нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин чиққани акс этган кадрлар тарқалган. Бундан ташқари, “Нижнекамскнефтехим” нефт-кимё комплексига ҳужум қилингани ҳақида хабарлар ҳам бор, ушбу корхонани ўз ичига олган саноат зонасида “Татнефт” нефтни қайта ишлаш заводи ҳамда “ТАИФ-НК” нефтни қайта ишлаш комплекси ҳам жойлашган. 🔥@fayzboguz

  • 10 авг.12,5 тыс13025

    «Ҳудудий электр тармоқлари»нинг янги раҳбари Сардор Исақулов келаётган куз-қиш мавсуми тизим учун синов бўлишини билдирди Унинг айтишича, аҳоли ва бизнесни электр энергияси билан барқарор таъминлаш асосий вазифа бўлиб, бу мавсумда энергетика соҳаси корхоналари масъулияти икки баробар ошади. Қўшимча қилинишича, куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида «қизил» тоифага киритилган муаммоли трансформаторларни 1 сентябрга қадар таъмирлаш режалаштирилмоқда. 🔥@fayzboguz

  • 10 авг.14 тыс13756

    Россия ўзининг кгбча – қўрқув асосида қурилган сиёсати сабаб, йилдан йилга ўзига душман орттириб келяпти. МДҲ давлатлари ҳам улардан безиб кетди. Ва ҳатто русларнинг ўзлари ҳам бундан жабр кўрмоқда. Россия қўрқув билан давлатларни бўйсундириб бўлмаслигини ҳалигача тушунмаяпти, тўғри нарсалар, масалан, демократия, сўз эркинлиги, иқтисодий ривожланишлар таклиф этилсагина атрофдагилар унга талпинишни бошлашлари мумкин. 2000-йиллар бошларида бутун МДҲ, қолаверса Болтиқбўйи мамлакатлари, айниқса Латвия жуда яқин эди Россия билан. Ҳозир буни тасаввур қилиш қийин, лекин Россия ўз вақтида тўғри сиёсати билан ўз атрофида давлатларни бирлаштира олган эди, энди бўлса ўзининг аччиқ башараси ва қош-қовоғи билан бутун дунёни бездириб ташлади. Видеода айтилаётган гаплар: “Ҳамманинг ички ишларига аралашишни тўхтатишимиз керак. Бошқа давлатлар ҳудудларини босиб олишни, агрессив сиёсат олиб боришни, ҳаммани душман деб аташни бас қилишимиз лозим. Ўзимиз билан шуғулланишимиз керак энг биринчи навбатда. Биз ўзимизча буюк бўлмоқчи эканлигимизни айтамиз, буюклик эса тоза ва равон кўчалардан, тоза ахлоқ ва подездлардан бошланади. Биз бу империализм ғояси сабаб нафақат қўшниларни, балки ўз фуқароларимизни ҳам ўлдиряпмиз. Минглаб ёш аскарлар жанг майдонларида нобуд бўлмоқда. Тушунинглар ахир, рус империализми ғоясидан ҳаммадан кўп русларнинг ўзлари жабр кўрмоқда”. 🔥@fayzboguz

  • 9 авг.17,1 тыс14326

    Шаҳрисабз ҳокимининг хатти-ҳаракатлари элга овоза бўлганига ҳам, мана, Худо хоҳласа, 72 соат бўляпти, шекилли. Буёқдан яна янги-янги шармандалар, уятсизлар чиқиб турибди. Эс-ҳуши жойида бор ҳамма бу валломатларнинг қилаётган ишлари одамгарчиликка ҳам, қонунчиликка ҳам тўғри келмаслигини айтяпти. Бошида давлатга алоқадор бир-икки тузилма ҳам нимадир дегандек бўлди, аммо “юқори”дан бошқа реакция бўлгани йўқ. Бўладиганга ҳам ўхшамаяпти. Жойлардаги давлат хизматчиларининг бундай чидаб бўлмас ҳаракатлари — шунча шовқин-сурон ва эътирозларга қарамай — ҳозиргидек жим кузатиб турилаверса, демак, “бу давлат сиёсати экан”, “бу қуйи бўғиндаги уқувсиз ижрочиларнинг яна бир фаросатсизлиги эмас, балки бутун ҳокимият тизимининг онгли қарори ва ҳаракати экан”, деган хулосага келиш мумкинми? Умуман, Мустақиллик байрами арафасида шу байрам номи билан қилинаётган бу ишлар қандайдир яккам-дуккам ҳолатлар ё хусусий ташаббуслар эмас, балки умуммиллий кампания эканини кўпчилик англаб бўлди. Лекин бу ишлар қанчалик қонуний? Аҳолини “уйингни тозаламасанг, фалон млн сўм жаримага тортиласан”, деб террор қилиш учун қонуний асослар борми? Бу жараёнда аҳолининг ҳақ-ҳуқуқлари қанчалик бузиляпти? Давлатимизда бу саволларга жавоб бера оладиган дунё жаҳон тузилмалар бор: Инсон ҳуқуқлари бўйича марказ (энг зўри шу ўзи — раҳбари Сенат раиси Сенат раислигидан бошқа ишни қилишга умуман мажбур эмаслигини исботлаб берган ахир!), Бош прокуратура (қонунийлик бўйича қандайдир баҳо бериши мумкин-ку), охир-оқибат, бутун бошли Адлия вазирлиги. Тўғрими? Бирор муносабат билдиринг сиз ҳам. Иложи бўлса, бўлаётган ишлар тўғри ё нотўғри, деб дангалроқ айтинг. Сиз ҳам уйма-уй юриб, ҳожатхона, ҳаммом ва ошхоналарни текшириб юрган бўлмасангиз агар. 🔥@fayzboguz

  • 6 авг.18 тыс11914

    Миграция агентлигида икки ходимга амалда ишламаган даври учун 930 млн сўм ойлик тўланган Миграция агентлигининг масъул шахслари агентликнинг икки ходимига улар амалда ишламаган давр учун 931,6 млн сўм иш ҳақи тўлагани ойдинлашди. Бундан ташқари, интизомий жазо олган 8 нафар ходимга 88,5 млн сўм тўлаб берилган. Ҳолат юзасидан талон-торож моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Аввалроқ Миграция агентлиги Кореяга борувчилардан 20 млн сўмдан ортиқ хизмат ҳақи ундираётгани маълум бўлганди. 🔥@fayzboguz

  • 6 авг.17,9 тыс13733

    ​​Украинанинг Россияга дрон зарбалари, ўзбекчасига айтганда, “Долзарб 40 кунлик” деган тадбир доирасида бўлганини куни кеча билиб қолдим (аслида “40 кунлик таъсир операцияси”). 40 кун Россияни дронлар билан шундай урамизки, биринчидан, россияликларнинг ўзи ҳам ҳис қилсин урушни, иккинчидан, бутун дунё кўрсин Россиянинг аҳволини ва бизнинг қудратимизни, дегандек мақсадлар бўлган, деб ёзишибди, қаердадир. Тан бериш керак, Россиянинг жиғини анча эзиб қўйди украин тушмагурлар. Нефть заводларини ишдан чиқаришлар, бензин шохобчаларидаги километрлик навбатлар, улкан логистика марказларининг кулга айлантирилиши — тўрт йил аввал Россия шу аҳволга тушади деса биров ишонмасди. Ҳозир эса бутун дунё Россиянинг ачинарли аҳволи ҳақида гапиряпти. Энди, Украинадаги “Долзарб 40 кунлик” тугаган вақтда, бизнинг жонажон Ватанимизда бошқа бир “Долзарб 40 кунлик” бошланиб қолди. Бу 40 кунликнинг қуроли — инновацион дронлар эмас, балки ўзимизнинг эски, қўпол, дағал ҳокимбуваю раисбувалар. Украинанинг “Долзарб 40 кунлиги” бу мамлакат қудратини дунёга қандай кўз-кўз қилган бўлса, биздаги “Долзарб 40 кунлик” ҳам тез орада қандайдир донғимизни чиқаради. Чунки аллақачон русча нашрлар бу долзарб мавзу ҳақида ёзиб бўлди, улардан ҳали бошқалар ҳам олади, ижтимоий тармоқлар кулгига тўляпти ва тўлишида давом этади, эҳ-ҳе, ишқилиб, Сирдарёдаги мадҳия вақти қўлини қаерга қўйишни билмаган офицерлардек машҳурлик кутяпти. Худди шу вақтда Қашқадарёдан бир киши ёзяпти: Қуйидаги суратда кўрсатилган эслатма варақасини ташлаб кетган маҳалла ходимининг айтишича, агар уйнинг ҳожатхона, ҳаммом, ошхона қисмлари тозалиги қониқарсиз бўлса, бизга 5,2 млн сўм жарима солинаркан. Ходим бу ҳақда оғзаки огоҳлантирди, аммо Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг қайси моддасига асосланаётганини сўрасам, тайинли жавоб бера олмади. Энг қизиғи, бу талаблар қандай қонуний асосга кўра илгари сурилаётганини сўрасам, у ҳадисдан мисол келтирди. Маҳалла ходимининг расмий фаолиятига ҳадиснинг нима алоқаси борлигини сўраганимда эса: “Ҳадис — Ўзбекистонда иккинчи асосий китоб”, деб жавоб берди”. Мана шунақа аҳвол. Украинанинг Россияга қарши “Долзарб 40 кунлиги”ни ҳавас билан томоша қилиб, ўзимизнинг ҳокимбуваю раисбуваларнинг фуқароларга қарши “Долзарб 40 кунлиги”дан эсон-омон чиқиб олиш ҳаммамизга насиб қилсин! Мустақиллигимизнинг 35 йиллигини зўр кайфиятда кутиб олайлик! (с) Муҳрим 🔥@fayzboguz

  • 5 авг.15,7 тыс23763

    "Ҳудудларда ҳокимларнинг уйма-уй юриб "тозалик рейдлари" ўтказиш ташаббуси Қаҳрамон Қуранбоевнинг топшириғи бўлган", деб ёзмоқда “Uzdiplomat” нашри. “Ҳудудлардаги «тозалик рейдлари» Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоевнинг 2026 йил 30 июндаги 116-сонли буйруғидан кейин бошланган. Ҳар бир ҳудудда буйруқ ижроси бўйича «Йўл ҳариталари», ижро режалари қилиниб, тасдиқланган. Жараёнга ҳокимликлар, маҳалла раислари ва «маҳалла еттилиги» аъзолари жалб қилинган. Бу Қуронбоев номи билан боғлиқ биринчи баҳсли ташаббус эмас. Аввалроқ у маҳалла ходимларига эрталаб мадҳия куйлаш, мактабларда давоматни текшириш ва кечқурун ҳисобот беришни топширгани билан танилган эди”, дейилади мақолада. Бу одам ҳалиям “тирикми”? 🔥@fayzboguz

  • 5 авг.13,8 тыс24934

    Фикрлаши тош асридан бери ўзгармаган ҳокимларнинг оддий фуқаролар уйига кириб, уларни ерга уриши бўйича менам бир чимдим фикримни айтсам. Ҳокимларнинг ўзлари одамларнинг уйлари ташқарисидаги, туманлардаги шароитларни тузатиб қўйишганми? Тошкентдан узоқ бўлмаган бир туманга яна яқинда бордим - у ерда ҳокимликнинг ёнгинасидаги йўллар ўнқир-чўнқир, қуруқ ҳавода чанг, ёмғирда кўлмак ва лой бўлиб ётибди. Бозор бир аҳвол, ариқлар ахлатга тўла, баъзи маҳаллаларда сув йўқ, бутун туманда тўхтамай свет ўчади, туппа-тузук ўсиб турган дарахтлар кесиб ташланган, ўғирлик орқали ўрнатилган арчалар қуриб ётибди. Оч-наҳор дайди итлар ҳам кўзимга термулиб, ока обкетинг мени бу ердан дейди. Атом бомбаси тушганга ўхшаш ҳудудлар президентнинг катта шиорлари билан ўраб тўсиб қўйилган. Бундай туманлар юзлаб топилади. Қанийди, мен ҳам шундай бир ҳокимни ёнимга олиб, туманини айлантирсам-да, уни ўз халқини шу ҳолатга солиб қўйгани учун молга қиёсласам. Шу мақсадга мувофиқроқ бўларди. Бир ночор ўз уйини саранжом ушламаганига сабаб бордир, лекин халқ пулини еб, катта маош олиб, ўзи учун сарой қуриб яшаётган ҳокимларнинг баҳонаси нима? Ўзбекистон Конституциясига биноан, ҳар бир фуқаро уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга. Унинг уйида ўтказилаётган бу каби тинтув фақат суд қарори асосида ўтқазилиши мумкин. Ибрат Сафо 🔥@fayzboguz

  • 4 авг.18 тыс237104

    Шаҳрисабз ҳокими фуқаронинг уйига кириб бориб, уни жаримага тортишни буюрди Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ҳокими фуқаронинг уйига кириб борган видеоси тарқалди. Видеотасвирда туман ҳокими хонадонга кириб, уй эгасига яшаш жойини қандай тутиш кераклигини уқтиргани, уйнинг санитария ҳолатини танқид қилиб, видеотасвир маҳалланинг Telegram гуруҳига ташланишини айтгани кўринади. Шунингдек, ҳоким хонадондаги шароитни ўз рўзғори билан солиштирган ва бу уйдан ҳеч ким келин олмаслигини таъкидлаган. “Эртага шу рўзғорга, масалан, ‘нормални’ одам келин бермайди. Бугун каналга қўйилади ҳозир. Мана шу маҳалла каналида ўзингизни кўрасиз. Анави қўшнингизни ҳам олдик”, дейди ҳоким. “Ҳозир жаримани урасиз. Кўча, уйини, яшаш, ахлат, ҳаммаси учун жарима урасиз. Менга биронтасидан мен илтимос қилдим, кечирим сўради деган гап керак эмас”, дейди ҳоким. Янги Ўзбекистон сиёсати колхозникларга костюм шимлар кийдириб қўйиб катта хато иш қилиб қўйди-да… 🔥@fayzboguz

  • 3 авг.17,9 тыс38

    видео или голосовое, без подписи

  • 3 авг.18,1 тыс14139

    Дунёнинг ишлари қизиқ, вақтида бутун бошли клубнинг ҳатто заҳира ўрнидан Абдуқодир Ҳусановга жой топилмаган жамоанинг бугун йўлкирагаям пули йўқ. Айни кунларда эса Абдуқодир ушбу ёпилиб кетиш ҳавфи остидаги клубни бир ўзи қутқариб қолиши мумкин. Кунларни айлантириб турилиши ҳақидаги эслатма қанчалар ҳақиқат, а… (с) 🔥@fayzboguz

Файзбоғ (ТемурМалик) — tgindex