tgindex
Асанов формати

Асанов формати

Статистика

Канал муаллифи, тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асанов тиллар, тарих, антропология мавзуларида таҳлилий ва оммабоп материаллар бериб боради. Канални қўллаб-қувватлаш: tirikchilik.uz/AsanovEldar Тижорий ҳамкорлик учун: @AshiVanghuhi

Последний пост
18:10
Последнее чтение
09:30
Постов за неделю
12
Всего постов
58
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Новости и СМИ (по похожим)
В каталоге с
12 авг.
Подписчики
12 505
−12 за 4 дн.
Сутки
−4
−0,03%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
4 502
40 постов
Вовлечённость
36,0%
к подписчикам
Постов в день
1,7
всего 58
Упоминаний
19
каналов
Охват размещения
по 5 постам
1/24сутки в ленте
2 150
1/48двое суток
2 157
1/72трое суток
2 326

Медиана по постам, которые мы застали свежими и померили через сутки.

Посты

  • 18:101 160

    15 август — Археологлар куни билан ушбу касб эгаларини табриклайман. Бу байрам жаҳон миқёсида нишонланмайди, аммо собиқ совет муҳитида археологлар ўртасида ўзига хос кичик анъана ўлароқ эсга олинади. Беш-олти йилдан буён археологлар билан бирга ишлаб келаман. Бу давр ичида соҳа билан анча танишдим. Археологик топилмалар минтақа ҳақидаги тасаввурларимизни ўзгартириб юбораётганига гувоҳ бўлдим. Эски устозлар қаторида жуда кўп ёш ва истеъдодли, соҳасига қизиқадиган мутахассислар билан танишдим. Гуманитар билим соҳалари ичида археология Ўзбекистонда энг яхши ривожланаётганларидан биридир. Биринчидан, соҳанинг ўзи тинимсиз технологик ўсишни талаб қилади — бугунги археологияни замонавий технологияларсиз, таҳлил лабораторияларисиз, сканер, радар, лидар ва бошқа ускуналарсиз тасаввур қилиб бўлмайди; иккинчидан, соҳа конкрет топилмаларга асосланиб ишлайди, шу жиҳатдан унинг илмий ҳиссаси яхшироқ кўринади; ниҳоят, археологлар хорижлик ҳамкасблар билан яқиндан ҳамкорлик қилади, қўшма экспедициялар ўтказади, тадқиқотлари натижалари халқаро кўламда тақдим эта олади. Муаммолар ҳам кўп — кўпгина замонавий воситалар, лабораториялар ҳозирча Ўзбекистонда йўқ ёки жуда кам. Шунга қарамай, ҳаракатчан археологлар ҳар йил кўплаб топилмаларни, илмий янгиликларни тақдим этиб келмоқда. Археологларимизга касбий муваффақиятлар ва янги ютуқлар тилайман. @AsanovEldar

  • 16:391 380

    Сиёсий иммунитет аслида имтиёз эмас, ҳимоя механизми бўлганини биласизми? Замонавий конституционализмнинг асосий тамойилларидан бири ҳокимият тармоқлари ўртасида ваколатларни тақсимлаш ва уларни ўзаро тийиб туришдир. Бу уч ҳокимият ўртасида мувозанатни сақловчи механизмлар бор. Ижро ҳокимияти одатда осон кучайиб кетади ва ваколатларини кенгайтира бошлайди — бевосита ижро билан шуғулланган органларда одатда реал куч, ресурслар, алоқалар шаклланиб боради. Бунга қарши чора ўлароқ қонун чиқарувчи орган вакиллари — депутатларга парламент иммунитети берилган. Бирор ёқмаган депутатни осонликча бирор нарсада айблаб, қамаб юбормасликлари учун. Кейинчалик иммунитет бериладиган институтлар кўпайиб борган. Биринчи галда давлат раҳбарига иммунитет берилиши кўп учрайди, аммо ҳамма давлатда ҳар хил даражада. Ижро ҳокимияти вакилларига ҳам иммунитет берилади, лекин иммунитетнинг турлари ҳам кўп: функционал, дипломатик ва ҳ.к. Хуллас, сиёсий иммунитетнинг дастлабки ва асосий маъноси турли ҳокимият тармоқларининг бир-бирига нисбатан сиёсий таъқиби ва босимига қарши ҳимоя бўлган. Иммунитетларнинг ҳар хил турлари ҳар хил мантиқ ва ҳуқуқий анъаналардан келиб чиққан. Аммо иммунитет ўзининг дастлабки вазифасидан узоқлашган сари ҳимоя механизмидан имтиёзга айланади. У органнинг мустақил фаолиятини қай даражада ҳимоя қилса, шу даражада ўзини оқлайди, акс ҳолда жавобгарликдан қочиш механизмига айланади. @AsanovEldar

  • 14 авг.1 2643321

    Oyina.uz топ10 китоблар рўйхатини беришимни сўраганида, узоқ ўйладим. Ўнта аниқ китобни ажратиб кўрсата олмас эканман. Шунга маълум бир дунёқараш қуришга етадиган минимал тўпламни беришга ҳаракат қилдим. Рўйхат бу ерда. PS: ўзиям 92-тавсиягир бўлибман. Анча йиллардан бери бор шекилли бу рукн, ўзим чиқмагунимча борлигини билмабман. @AsanovEldar

  • 14 авг.2 6976850

    Устоз Олимжон Давлатов Qurultoy мухлисларига етук навоийшунос олим, Шарқ мумтоз адабиёти бўйича мутахассис сифатида таниш. Кеча у киши Ўзбекистон Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинлангани ҳақида хабар чиқди. Олимжон акага янги масъулиятли лавозимда муваффақиятлар тилайман. У киши билан суҳбатларда узоқ истиқболда яна бир қанча мавзу юзасидан подкастлар қилишни ўйлаган эдик. Хусусан, Саъдий Шерозий ва Абдураҳмон Жомий ижоди бўйича суҳбатлар қилиш ниятимиз бор эди. Аммо яқин вақтлар ичида устознинг подкастга вақти бўладими, йўқми, билмадим. Шунинг учун ҳозирча эски сонларни қайта кўриб турамиз азизлар: - Навоийнинг феъл-атвори ва шахсий ҳаёти; - Навоий меросининг аҳамияти; - Жалолиддин Румий; - Ҳофиз Шерозий. @AsanovEldar

  • 13 авг.2 5471214

    Сунъий интеллект соҳасидаги стартаплар учун President AI Award 2026 танловига аризалар қабул қилиш муддати 15 августгача узайтирилди. Танловда шунчаки концепция эмас, камида ишлайдиган MVP талаб қилинади. Яъни жамоа маҳсулотни амалда кўрсата олиши керак. Дастлаб 25 та стартап акселерация дастурига сараланади. У ерда жамоалар менторлар билан ишлаб, маҳсулотини ривожлантиради ва инвесторлар олдида тақдимотга тайёрланади. Якунда 15 та ғолиб аниқланади. Танловнинг умумий инвестиция жамғармаси — 1 млн доллар. Ҳар бир йўналишда биринчи ўринга 100 минг, иккинчи ўринга 60 минг, учинчи ўринга 40 минг доллар инвестиция ажратилади. Бундай дастурларнинг аҳамияти маблағнинг ўзида эмас. Стартап учун акселерациядан ўтиш, ташқи экспертиза олиш ва инвестор билан ишлаш тажрибаси ҳам маҳсулотнинг кейинги тақдирига жиддий таъсир қилиши мумкин. Ишлайдиган AI маҳсулоти бор жамоалар 15 августгача 👉awards.gov.uz орқали ариза топшириши мумкин. Реклама @AsanovEldar

  • 13 авг.2 392459

    Мана бу мавзунинг давоми. Худди шу атеист-диндор баҳсларида машҳур бир иқтибос келтирилади: "Агар ҳўкизлар, отлар ва шерларнинг қўллари бўлиб, одамлар каби расм чиза олганида ва асарлар ярата олганида эди, отлар худоларни отларга ўхшатиб, ҳўкизлар эса ҳўкизларга…

  • 12 авг.3 1258240

    Илмий нашрларни кўздан кечирар эканман, бир мақолага кўзим тушди. Ва бир баҳсни эсладим. Интернетда турли сиёсий, маданий, диний баҳсларда кўп айтиладиган аргумент бор: "200 нечтадир яҳудий Нобель олган. Нечта мусулмон Нобель олган?" Буни эслашимга сабаб — 2023 йилда Scientometrics журналида чоп этилган мақолага кўзим тушди. Унда физика, кимё ва тиббиёт бўйича Нобель "ишлаб чиқарувчи" институтлар таҳлил қилинган. Гап шундаки, Нобель мукофотини фақат мусулмонлар эмас, Жанубий Америка, Шарқий Европа ҳам кам олади; Африкани айтмаса ҳам бўлади. Нобелни олувчи илмий марказлар асосан АҚШда ва Ғарбий Европада жойлашган. Нобель беришда бу марказлар ишланмаларининг инобатга олиниш ҳолатлари сони: Шимолий Америка — 315, шундан 306 таси АҚШга тўғри келади; Британия — 92 та; Германия — 70 та; Франция — 37 та. Шунингдек, Япония (20), Австралия (7), Аргентина (2) ва ЖАР (1) бор. Гап шундаки, илм-фан алоҳида даҳоларнинг тасодифий ишланмалари натижасида ривожланмайди. Бу соҳа кумулятив эффект, яъни авлодлар давомида билим тўпланиб бориши ҳисобига ривожланади. Маълум давлатларда илм-фан инфраструктураси яратилган, етарлича маблағ ажратилади, таълим яхши йўлга қўйилган, янги авлод эски авлоднинг ишини давом эттиради, натижага тезроқ эришади. Чекка давлатларда бундай имконият йўқ: илм-фан янгиликлари кеч етиб келади, авлоддан авлодга ўтадиган мактаб йўқ, илм-фан етарли молиялаштирилмайди. Жуда истеъдодли олим ҳам бундай муҳитда ҳеч нарса қила олмайди: илғор техникага, замонавий лабораторияга эга эмас, грант берадиган жамғармалар йўқ. Билими жуда кучли бўлсаям, тилни етарли даражада билмайди, адабиётлар билан етарли даражада таниш эмас, лаборатор тажрибага шароит йўқ, кўпинча маоши ҳам етарли эмас. Замонавий фанда ютуққа эришиш учун инфратузилма, таълим, замонавий технологиялар, билим тўпланиб бориши учун шароит керак. Одатда олимлар беш-ўн кишилик жамоа тузиб, яхши грант олиб, барча шароитларни яратиб, узоқ йиллар давомида бир масала устида ишлайди. Дарс беришга, қўшимча ишга кучи кетиб қолмайди; тадқиқот намуналарини хорижлик ҳамкасбларга юбориб, лабораториясидан фойдаланишга рухсат сўраб ўтирмайди; грант чиқишини ва молиялаштиришни икки йиллаб кутмайди. Бу жиҳатдан Нобель, бир киши ё бир гуруҳга берилса ҳам, аслида илмий марказнинг тўплаган тажрибасини акс эттиради. Бундай марказлар эса дунёда саноқли. Lingche Zhang & Qiuju Zhang. Mapping the scientific and technological landscape: an analysis of Nobel Prize-producing institutions @AsanovEldar

  • 12 авг.3 4584048

    Ўзбек тилидаги хатолар ҳақида махсус бот орқали хабар бериш мумкин Кўча пешлавҳалари, реклама баннерлари ёки бошқа жойларда ўзбек тилида хато ёзилган сўзларга дуч келиб қоламиз. Энди бундай хатолар ҳақида махсус бот орқали хабар бериш мумкин. Республика Маънавият ва маърифат марказининг "Соф тил" лойиҳаси доирасида ишга туширилган ботга хато ёзилган сўз, гап ёки матнни юбориш кифоя. Ҳозиргача ботга 300 та мурожаат келиб тушган. Улар асосида аниқланган хатолар тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда тўғриланмоқда. Яна бир жиҳати, фаол фойдаланувчилар рағбатлантирилади. Ўтган ой энг фаол иштирокчилар тақдирланган, бу ой ҳам пул мукофотлари берилади. Ботдан қандай фойдаланиш юқоридаги роликда кўрсатилган. @AsanovEldar

  • 12 авг.2 1324310

    Усмонли салтанатининг XIX аср ва XX аср бошидаги тарихига икки хил ёндашув кенг тарқалган: - унинг собиқ мустамлакалари ва айрим Европа идеалистлари орасида — "турклар асрлар давомида Болқон ва ёндош ҳудудларни эзиб келган, Россия ва Ғарбий Европа давлатларининг ёрдами билан улар озодликка эришди"; - Туркиянинг ўзида — "биз буюк империя эдик, Ғарб бизга қарши иш юритиб, парчалаб юборди". Британиялик эски тарихчи Уильям Миллерни ўқисангиз, қизиқ нарсага гувоҳ бўласиз: бир томондан, у ҳам шундай ёндашувни қисман қўллайди, лекин у келтирган фактлар бошқача картинани кўрсатади. Миллернинг мумтоз асари — Ottoman Empire and its Successors 1801–1927 китобини ўқиб, менда қуйидагича тасаввур ҳосил бўлди: - Усмонли салтанати жуда катта, ички низолар кўп, салтанат элитаси тинимсиз модернизацияга интилмоқда ва бу борада муваффақиятга эришмоқда, лекин юз бераётган ўзгаришлар мамлакатнинг барча ҳудудларини ушлаб қолишга етарли эмас; - Ғарбий Европа империялари Усмонли салтанатининг кучсизланиб бораётганига гувоҳ бўлмоқда ва унинг парчаланишига тайёргарлик кўрмоқда; - уларнинг мантиқи "туркларни парчалаб ташлаймиз, Шарқий Европани озод қиламиз" эмас, "Усмонли бу кетишда парчаланади, бу геосиёсий фожиага айланмаслиги керак". Миллернинг ўзида қизиқ ёндашув сезилади: унинг учун Усмонли, Россия ва Болқондаги янги давлатлар — Шарқ, тўлақонли Ғарб эмас, қолоқ, ярим ёввойи ҳудуд. Яъни Европанинг катта империялари бу ўз ичидаги Шарқни биқинидаги муаммо деб билган ва у портлаб кетиб, ўзига зарар етказишидан қўрққан. Шу боис Болқондаги воқеаларга ёндашув ҳар хил бўлган: Британия, Франция, Австро-Венгрия, кейинчалик Германия ичида турли лагерлар бўлган: филэллинлар Қадимги Юнонистон ҳурмати юнон давлатини яратиб, уни қўллаб-қувватлашни хоҳлаган; туркофиллар Усмонлини сақлаб қолиш керак деб ҳисоблаган, тўлиқ йўқ бўлиб кетиши бошқа империялар учун хавфли прецедент деб ҳисоблаган. Европа давлатлари доимо Усмонлини парчалашга уриниб, болқонликларни қўлламаган: қаердадир туркларни қўллаган, қаердадир юнонларни ёки болгарларни, қаердадир русларни; баъзилари, айниқса Австро-Венгрия ва Британия Болқондаги ерларни мустақил қилишни эмас, аксинча, ўз протекторатига ёки мухториятига айлантиришга уринган, бунга эришган ҳам. Ўз навбатида, Болқон давлатлари доимо озодлик йўлида курашувчи жабрдийдалар бўлмаган: манфаатга қараб ё туркларга, ё бошқа кучларга бўйсунишни истаган, бир-бирининг ерларига даъво қилган, ўзаро урушлар қилган, юнонлар болгарларга ҳужум қилган, серблар каттароқ ерларга даъво қилган ва ҳ.к. Хуллас, бу замон ва маконда ниҳоятда мураккаб жараёнлар юз берган. Миллер кўп воқеаларга ўзи гувоҳ бўлгани билан диққатга сазовор, воқеаларни анча жонли ёритиб берган. @AsanovEldar

  • 12 авг.2 383375

    Россиялик-исроиллик тарихчи Артём Кирпичёнок ҳибсга олинибди. Кирпичёнок — тарих фанлари номзоди, сионизм тарихини ўрганади. Исроилнинг замонавий тарихи бўйича танқидий ёндашувлари билан машҳур. У 2 август куни Еревандан Тель-Авивга учиб келганида қўлга олинган. Танишларининг билдиришича, бу операцияни Исроилнинг умумий хавфсизлик хизмати — ШАБАК амалга оширган. Ҳозирча Кирпичёнок адвокат билан учраштирилмади, дейишяпти. Шунинг учун ҳибсга олиниш сабаблари ҳақида бир нарса дейиш қийин. Балки биз билмаган бирор гаплар бордир. Айтилаётган тахминлардан бири — нотинчлик вазиятида ўз давлатининг тарихи ва сиёсатига танқидий қарашлари туфайли олим хавфли деб топилган. Бу тахмин асосли бўлса, уруш ҳолатида давлатнинг мантиқини тушунса бўлади — ҳарбий цензура одатда жуда ҳассос бўлади. Лекин, умуман олганда, тарихни сиёсатга боғлашнинг салбий жиҳати шунда кўринади — баъзи вазиятларда нафақат бугунги кун, балки ўтмиш ҳақида ҳам муқобил фикр айтиш хавфли бўлиб қолади. @AsanovEldar

  • 11 авг.2 6683622

    O‘zlik лойиҳасининг муваффақиятли стартидан сўнг яна бир маърифий лойиҳа стартида қатнашаётганимдан хурсандман. Gazeta.uz нашри 18 ёшга тўлган кунда унинг янги лойиҳасида иштирок этишимни маълум қиламан. Нашр Yangi O‘zbekiston университети билан ҳамкорликда Lektorium лойиҳасини бошламоқда. Унинг доирасида турли соҳа мутахассислари қизиқарли илмий мавзуларда очиқ маърузалар ўтказади. Биринчи маърузачи мен бўламан. Мавзу — туркий тилларнинг келиб чиқиши ҳақида охирги 150-200 йилда илгари сурилган турли фаразлар. Илмий асосланган фаразлардан бошлаб, энг фантастик қарашларгача таҳлил қиламиз. Маъруза 16 август куни соат 17:00 да Yangi O‘zbekiston университетида бўлиб ўтади. Кириш бепул, фақат олдиндан рўйхатдан ўтиш керак. @AsanovEldar

  • 10 авг.3 107213

    ❗️Бир машҳур фикр бор: Арзон нарса тез унутилади, сифат эса узоқ эсда қолади. Шу тамойил асосида сиз учун Телеграмдаги ишончли, обрўли ва аниқ маълумот берадиган сифатли каналларни бир папкага йиғдик. Банклар, иқтисодиёт, сиёсат, таҳлил ва долзарб кузатувлар — ҳаммаси бир жойда. 📌 Папкани очинг ва сараланган контентни кузатинг. 👇👇👇 https://t.me/addlist/MwsLcnH1LQ5lMThi https://t.me/addlist/MwsLcnH1LQ5lMThi

  • 8 авг.6 1646932

    Qurultoy'нинг янги сони уч соат давом этди ва барибир мавзуни тугата олмадик. Имомқулихон — Аштархонийлар сулоласининг энг катта вакили. Узоқ ҳукм сурган ва катта ғалабаларга эришган. Шунга қарамай, унинг фаолияти яхши ёритилмаган. Бу камчиликни тўлдириш учун Аштархонийлар даври бўйича мутахассис Азизбек Мусаев билан суҳбат қурдик. Салкам уч соат давом этган суҳбатда фақат Имомқулихоннинг тахтга чиқишидан олдинги йиллари, тахтга чиқиши ва ундан кейин қозоқларга қарши курашиб, Тошкент ва Фарғонани қайтариб олиши ҳақида гаплашишга улгурдик. Демак, навбатдаги сонлардан бирида Имомқулихоннинг Сафавийларга қарши кураши ва ички сиёсати ҳақида гаплашамиз. Унгача эса шу ёғини эшитиб туринглар. @AsanovEldar

  • 8 авг.11,9 тыс22860

    Эрталабдан Ўзбекистон журналистлари уюшмаси ҳузурида Блогерлар кенгаши тузилди ва унга Эльдар Асанов раис бўлди, деган хабарлар тарқалди. Шу масалада тушунтириш бериб ўтишни лозим топдим. Кеча, 7 август куни Уюшма бир гуруҳ блогерларни йиғиб, Блогерлар кенгаши тузиш мақсадини эълон қилди ва унда раисликни менга таклиф қилди. Мен кенгаш ўрнига клуб тузишни, клуб орқали блогерлар билан мулоқот қилиб туришни, уларни қўллаб-қувватлашни ва бундай клубга раҳбар керак эмаслигини айтдим. Шунга қарамай, Уюшма вакиллари албатта кенгаш кераклигини ва унга бир раис кераклигини айтиб, ёрдам беришимни илтимос қилишди. Минг андиша билан майли, нима қилиш мумкин, маслаҳатлашиб кўрайлик аввал, бу масалани кенг ёритмай туринглар, албатта нотўғри талқинлар бўлади, деб айтдим. Шунга қарамай, янгилик тарқалди ва кутилгандек реакция бўлди. Бир гуруҳ бу кенгашни расмий ташкилот, кўп иш қила олади деб ўйлаяпти, бир гуруҳ эса янги цензор ташкилот деб тушуняпти. Аслида давлат ташкилотлари, нодавлат ташкилотлари ҳузурида турли (жамоатчилик, васийлик, экспертлик, ижодий ва ҳ.к.) кенгашлар бор. Улар ҳар замонда йиғилиб, жамоатчилик фикрини ташкилот вакилларига етказиб туради, таклифлар беради. Кенгаш аъзолари одатда жамоатчилик асосида ишлайди, яъни ўртада моддий манфаат ҳам йўқ. Бу ҳам шу каби бир оддий кенгаш эди. Эрталабдан бир дунё хейт ва ортиқча гап эшитиб олдим. Воқеалар кутганимдек ривожлангани учун кенгашнинг келажакдаги фаолияти ҳам нотўғри талқинлар гирдобида қолишини тахмин қилдим. Биринчи кунданоқ мен берган таклифга риоя этилмагани айниқса кўнглимни хира қилди. Шу боис Уюшма раҳбариятига телефон қилиб, раисликдан воз кечганимни хабар қилдим. Кўрсатилган ишонч учун миннатдорман, ташкилот фаолиятини компетенциям доирасида доим қўллаб-қувватлайман, аммо бундай ташаббуслар қандай кутиб олинишини ва бунинг оқибатини яхши билганим учун шундай қарорга келдим. Менга ортиқча босим керак эмас, асосий фаолиятим билан боғлиқ муаммоларим етарли. Кенгаш фаолияти эса фойдали ва самарали бўлади деб умид қиламан, Уюшмага бу ташаббусда омад тилайман. Буни расмий баёнот ўлароқ қабул қилиб қўясизлар. Эътиборингиз учун раҳмат. @AsanovEldar

  • 4 авг.6 2395215

    XIII-XIV асрлар адабиёти ҳақида сўз кетганида, асосан шеърият ва диний китоблар, баъзи таржималар тилга олинади. Қорахонийлар ва Темурийлар орасидаги бу даврда фақат диний адабиёт ва лирика бўлгандай. Аммо кундан кунга янги қўлёзмалар ўрганилиб, истеъмолга киритилмоқда. Бир неча йил олдин XIII асрга оид туркий тилли илмий матн ўрганилди. Қоҳирадаги ал-Азҳар архивларидан топилган қўлёзма каталогларда форс тилли "Китоб фил-жуғрофия ва Кашуфнома" деб ёзилганига узоқ вақт эътиборсиз қолган. Аммо қўлёзмани ўрганган олимлар у туркий тилдаги илмий матнлигини аниқлаган. Матн — Носируддин Тусийнинг "Тансуқномаи Элхоний" китобининг туркий тилга таржимаси. Тусий ўзи XIII асрда яшаган; туркий таржима ҳам ўша асрда амалга оширилган. Ҳатто Тусий тириклигида, унинг хабардорлигида ўгирилган бўлиши мумкин. "Тансуқнома" маъданлар, қимматбаҳо тошлар, металлар ва қоришмалар, уларнинг тиббиётда қўлланилиши, ҳақиқий ва сохта қимматбаҳо тошларни фарқлаш каби масалаларга бағишланган. Бир сўз билан айтганда, минералогия жанри ва мавзусидаги китоб. Таржима Эронда амалга оширилганига қарамай, тили хоқонийя ва қадимги уйғурчанинг давоми, Хоразм қарлуқ анъанасига бориб тақалади. Батафсил бу ерда. @AsanovEldar

  • 1 авг.6 2044913

    Атеистлар ва турли дин адептлари ўртасида интернетда учраб турадиган дебатларда кўп айтиладиган бир аргумент бор: Худо (ёки худолар) нега бунчалик бешафқат, ёвуз? Нега улар одамларни қириб юборади ёки қирғинга чақиради? Тўфон қилиб, шунча нарса қирон келтириб…

  • 31 июл.5 8536660

    Qurultoy'нинг янги сони мен кутганимдан-да зўр бўлди. Амир Темур — ўзбек тарихчилигида машҳур шахс, темуршунослар кўп, умуман бу ҳақда кўп ёзилган ва гапирилганидан ҳамма нарсани биламиз, янгилик йўқ, деган тасаввур мавжуд. Шунга меҳмонимиз, темуршунос олим Баҳриддин Усмоновга Темур тарихининг энг мавҳум даври — фаолиятининг бошланишидан тахтга чиқишига қадар бўлган давр бўйича савол бердим. Берилган жавобдан ҳайратда қолдим. Шунча тафсилот, шунча қизиқ воқеалар, шунча интригалар. Тахтлар ўйини интригалари йўлда қолиб кетди. Бек ва амирлар бир-бирини сотавериб, у томондан бу томонга ўтавериб эзворишди (ҳикоя давомида албатта). Суҳбат асносида Темур бизга бошқа томондан очилди. Одатда ўзбек тарихчилари ё кўкларга кўтариб мақтаб, қусурсиз инсон қилиб кўрсатади; ўзбекларни ёқтирмайдиган қўшни давлатлар вакиллари имкон қадар ёмонлаб, ер билан битта қилишга, бор ютуқлариниям тан олмасликка ҳаракат қилади. Лекин ҳақиқий олим барибир олим, бундайлардан кескин фарқ қилиб туради. Баҳриддин ака бизга ҳақиқий Темурни кўрсатиб берди — жасур, қатъиятли инсон, лекин камчиликлардан холимас; керагида томон алмаштиради, керагида қочади, керагида кимларнидир алдайди, сиёсий фитна ишлатади. Шу билан бирга, ўзиям жуда кўп қийналган, жуда кўп мағлуб бўлган, одамсиз, пулсиз, овқатсиз кўчаларда қолган, зиндонларга кириб чиққан. Ҳокимиятга эришиш жараёнидаям, ундан кейин тахтда ўрнашиб олиш учун ҳам жуда кўп айёрликка, муросага борган одам. Хуллас, чинакам интрига ва бешафқат сиёсатга бой ҳикояни подкастимизнинг янги сонида тингланг. Ортиқча ижобий ёки салбий буёқларсиз ўша замон ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўласиз. Ҳикоямиз 1346 йилдан бошланиб, 1366 йилда тўхтаб қолди. Бутун қийинчиликлардан ўтиб, ташқи душманларни енгган Темур ва Ҳусайн ўртасида душманлик бошланган йилда. Озгина интрига қолдирдик бизам. Кейинги подкастлар учун. @AsanovEldar

  • 30 июл.5 5188943

    Атеистлар ва турли дин адептлари ўртасида интернетда учраб турадиган дебатларда кўп айтиладиган бир аргумент бор: Худо (ёки худолар) нега бунчалик бешафқат, ёвуз? Нега улар одамларни қириб юборади ёки қирғинга чақиради? Тўфон қилиб, шунча нарса қирон келтириб нима керак? Наҳотки бутун тириклик бирдай гуноҳкор бўлса? Бу масала аслида янги эмас. Энг қадимги дин ва мифологияларда худоларни олийжаноб сифатлар билан улуғлашдан кўра уларнинг дунёнинг яралиши, коинот қонуниятларининг юришидаги ролига кўпроқ урғу берилган. Шунингдек, илоҳий олам реал оламнинг кенгайтирилган истиораси деб кўрилган. Бунинг натижасида қадимги жамиятларда ўнлаб, юзлаб худолар ва худосимон мавжудотлардан иборат олам, у оламнинг тарихи, бу тарих жараёнида турли персонажларнинг ўзаро кураши ва одамлар билан муносабати тасаввур қилинган. Реал ўлчам истиораси ўлароқ илоҳий ўлчам ҳам уруш-жанжал, можаро, хиёнат, алдов ва бошқа иллатларга тўла қилиб тасвирланган. Буни биринчилардан бўлиб юнон рационалистлари танқид остига олган. Милетлик илк файласуфларни, масалан, Ксенофанни ўқисангиз, улар юнон мифологиясидаги сюжетларга норозилик билдиради, "асл илоҳий мавжудотлар бундай иллатлардан холи бўлиши керак" деган қарашни илгари суради. Айтмоқчиманки, тизимли рационал фикрлаш шаклланиши билан бу муаммога эътибор қаратилган. Юнонистон — бир мисол, аслида дунёнинг турли четларида ва, қизиғи, деярли бир пайтда, Юнонистондан ташқари, Ҳиндистонда, Хитойда, Марказий Осиёда ва бошқа минтақаларда ўхшаш жараён — диний-фалсафий тафаккурнинг ўсиши, муҳокамалар ва янги диний-фалсафий қарашларнинг вужудга келиши кузатилган. Буддавийлик, зардуштийлик, юнон фалсафаси, конфуцийлик, даосизм, бугун бизга таниш шаклдаги яҳудийлик деярли бир пайтда — м.ав. VII-IV асрлар орасида шаклланиб, ривожланиб боргани бежиз эмас. Бу жараёнлар натижасида ҳамда ундан кейин шаклланган кўпгина диний қарашларда, биринчидан, яккахудоликка мойиллик кучли; иккинчидан, кўп ҳолларда худоларни одамсимон тасаввур қилишдан қочилиб, уларни кўриб, ушлаб бўлмайдиган, инсон ақлига сиғмайдиган номоддий субстанция деб тасаввур қилиш ёки умуман худо тушунчасидан воз кечиб, аллақандай илоҳий ўлчамлар, таърифлаб бўлмайдиган борлиқлар борасидаги мушоҳадалар учрайди; учинчидан, худоларга ижобий сифатлар кўпроқ нисбат берилади. Бу янгича қарашлар эски анъанавий, антроморф политеизмни бутунлай йўқ қилмади — у сақланиб қолди ва ҳатто бошланишида кенгроқ тарқалишда давом этди, лекин узоқ асрлар давом этган кураш натижада пировардида айнан шундай қарашлар ғалаба қозониб борди ва бугун дунёнинг каттароқ қисмини қоплайди. Динлар тарихини ўргансанг, инсон тафаккурининг тарихини ҳам ўргангандай бўласан ва бугунги ўз дунёқарашингни яхшироқ тушунасан. @AsanovEldar

  • 26 июл.5 372329

    Qurultoy'нинг навбатдаги сони чиқди. Унда археология янгиликлари — янги топилмалар, янги технологиялар ҳақида гаплашдик. Албатта, доимгидек, археологлар ҳаётидан қизиқарли воқеалар айтиб берилди. Меҳмонларимиз — Зафар Раҳмонов ва Оллоберган Асқаров. Кўринг. @AsanovEldar

  • 25 июл.6 54227

    видео или голосовое, без подписи

Асанов формати — tgindex