tgindex
Alimoff
@nurbekalimovЭротикаузбекский

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича маълумотлар ва фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Барча тармоқларим: taplink.cc/alimoff Реклама - @Proekt_PR Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Последний пост
14 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
8
Всего постов
24
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Эротика
В каталоге с
12 авг.
Подписчики
18 199
−29 за 3 дн.
Сутки
−8
−0,04%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
5 750
24 постов
Вовлечённость
31,6%
к подписчикам
Постов в день
1,1
всего 24
Упоминаний
15
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
3 727
1/48двое суток
4 271
1/72трое суток
4 606

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 14 авг.4 61150

    📜 Абдулҳамид II — қотилми ёки халоскор? Европа матбуоти уни 30 йил давомида «қонли султон» деб атади. Аммо орадан йиллар ўтиб, ислом дунёсида уни халифаликни ёлғиз ўзи сақлаб қолган сўнгги ҳақиқий халифа деб аташяпи. Қандай қилиб бир одам тарих назарида ҳам золим, ҳам ислоҳотчи бўлиши мумкин? 🎬 Янги видеомизда: — Абдулҳамиднинг болалигидан то тахтга келишигача бўлган йўли — Нега уни «параноик» деб аташган ва бунинг ортида қандай ҳақиқий хавфлар бор эди? — У қурган мактаблар қандай қилиб ўзига қарши турадиган авлодни тарбиялади? — Теодор Герцль билан музокаралар: Фаластин ҳақидаги машҳур иқтибос ростми ёки афсонами? — 1905 йилги суиқасд, Ҳижоз темирйўли ва империянинг сўнгги кунлари Бир томонни танламаймиз. Фактлар, гипотезалар ва афсоналарни бирма-бир ажратамиз. 👉 Видео каналимизда — кўришни унутманг! 🔔 Обуна бўлинг, изоҳларда фикрингизни қолдиринг https://youtu.be/gtl3qchL_cI?si=h8c6KC2BRX1vpUw_

  • 14 авг.3 07317

    Қашқадарё вилоятида 31 ёшли фуқаро экстремистик фаолиятда иштирок этиш, терроризмни молиялаштириш ҳамда тақиқланган ташкилотлар билан боғлиқ жиноятларда айбдор деб топилиб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди Тергов маълумотларига кўра, у хорижда таҳсил олган вақтда ижтимоий тармоқлар орқали радикал мазмундаги материаллар таъсирига тушган, кейинчалик тақиқланган гуруҳлар аъзолари билан алоқа ўрнатган ва уларга маблағ юборган. Шунингдек, Суриядаги жангарилар сафига қўшилишга урингани ҳам маълум қилинган. Суд уни экстремизм ва терроризм билан боғлиқ бир нечта моддалар бўйича айбдор деб топди. Радикал ғоялар кўпинча интернет орқали тарқалади. Турли каналлар, ёпиқ гуруҳлар ёки шахсларнинг чақириқларига ишониш нафақат инсон тақдирини, балки унинг эркинлигини ҳам йўқотишига олиб келиши мумкин. Ҳар қандай шубҳали диний ёки экстремистик мазмундаги тарғиботдан йироқ бўлиш энг тўғри танлов. 🌟@nurbekalimov

  • 13 авг.3 3939

    Бундан 100 йил аввал Куба тарихини бутунлай ўзгартирган шахс — Фидель Кастро таваллуд топган эди Ёшлигида камбағаллик ва ижтимоий тенгсизликни кўриб ўсган Фидель ҳуқуқшуносликни ўрганади, кейин эса қуролли инқилоб йўлини танлайди. 1959 йилда Куба инқилоби ғалаба қозонгач, у мамлакатнинг амалдаги раҳбарига айланади ва қарийб ярим аср давомида давлатни бошқаради. Ҳокимиятга келгач: • Ер ислоҳотини амалга оширади; • Йирик корхоналарни миллийлаштиради; • Бепул таълим ва тиббиёт тизимини кенгайтиради. Аммо бу даврнинг иккинчи томони ҳам бор эди: • Эркин сайловлар бекор қилинади; • Конституция тўлиқ амал қилмайди; • Мухолифат ва танқидчиларга қарши қаттиқ репрессиялар ўтказилади. Совет Иттифоқининг энг яқин иттифоқчиларидан бирига айланган Куба Кариб инқирози ва Совуқ урушнинг энг кескин воқеалари марказида бўлади. Фидель Кастро ҳақида баҳслар ҳали ҳам тўхтамаган. Кимдир уни мустақиллик ва инқилоб рамзи деб билади, бошқалар эса авторитар бошқарув ва сиёсий эркинликларни чеклаган раҳбар сифатида баҳолайди. Лекин бир нарса аниқ. Фидель Кастро XX асрнинг энг таъсирли ва энг баҳсли сиёсий арбобларидан бири ҳисобланади. Уни баҳолашда фақат ютуқлари ёки камчиликларига эмас, балки у яшаган тарихий давр ва шароитга ҳам назар ташлаш муҳим. Инстаграмда унинг Тошкентга келгани ҳақида видео қилдим. Кўрворадиган ери. 🌟@nurbekalimov

  • 12 авг.4 06626

    Ўзбекистонликларнинг қарийб учдан икки қисми ортиқча вазнга эга Янги статистикага кўра, мамлакатимизда 18 ёшдан катта аҳолининг 64 фоизи ортиқча вазн ёки семизлик билан яшамоқда. Бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида энг юқори ўринда қайд этилган. Мутахассислар эслатади: ▪️ Тана массаси индекси (ТМИ) 25 дан юқори бўлса — ортиқча вазн; ▪️ 30 дан юқори бўлса — семизлик ҳисобланади. Ортиқча вазн эса юрак-қон томир касалликлари, 2-тур қандли диабет, гипертония ва бошқа сурункали хасталиклар хавфини сезиларли даражада оширади. Соғлиқни сақлашнинг энг оддий йўли: ✅ Кўпроқ ҳаракат қилиш; ✅ Ширинлик ва тезтайёр таомларни чеклаш; ✅ Меъёрда овқатланиш; ✅ Вазнни мунтазам назорат қилиш. Энг хавфли касалликлар кўпинча бир кунда эмас, йиллар давомида нотўғри одатлар орқали келади. Соғлиқни бугун асраш эртанги ҳаётингизни сақлаш демак. 🫡 🌟@nurbekalimov

  • 12 авг.3 9847

    Ноқонуний қурилиш энди миллиардлаб сўмга тушиши мумкин Олий Мажлисда биринчи ўқишдан ўтган қонун лойиҳасига кўра, шаҳарсозлик қоидаларини қўпол бузган юридик шахсларга қурилган ҳар бир квадрат метр учун 2,2 миллион сўмгача молиявий санкция қўллаш таклиф этилмоқда. Бу қандай ҳолатларга тегишли? ▪️ Рухсатсиз қурилиш; ▪️ Бош режа ва лойиҳа талабларини бузиш; ▪️ Ваколатли органни хабардор қилмасдан қурилиш ишларини бошлаш; ▪️ Ердан мақсадсиз фойдаланиш. Ҳисоб-китобларга кўра, 500 кв.м объект учун санкция 1,1 миллиард сўм, айрим йирик турар жой мажмуаларида эса 10–12 миллиард сўмгача етиши мумкин. Бироқ барча депутатлар ҳам бу таклифни қўллаб-қувватлагани йўқ. Айримлар жазо ҳаддан ташқари оғирлигини, бу эса қурилиш компанияларига босим ўтказиб, охир-оқибат уй-жой нархининг ошишига сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Қонун ҳали кучга киргани йўқ у фақат биринчи ўқишдан ўтди. Лекин қабул қилинса, қурилиш соҳасидаги энг қаттиқ молиявий жазолардан бирига айланиши мумкин. Ва албатта бунга қарши депутатларни қурилиш компанияларига алоқаларини текширворишам фойдадан холи иш бўлмайди😁 🌟@nurbekalimov

  • 11 авг.4 33824

    Нега бугунги қонунларнинг катта қисми Римдан бошланган? Замонавий ҳуқуқ тизимининг асосий пойдевори айнан Қадимги Рим ҳуқуқи ҳисобланади. Бугун бизга оддий туюладиган хусусий мулк, ипотека, гаров, васийлик, шартнома, сервитут ва бошқа кўплаб ҳуқуқий тушунчалар илдизи икки минг йилдан ортиқ тарихга эга. Милоддан аввалги V асрда қабул қилинган «XII жадвал қонунлари» Римнинг биринчи ёзма қонунлар тўплами эди. Кейинчалик преторлар ва машҳур рим ҳуқуқшунослари қонунларни ҳаёт талабига мослаштириб, ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштиради. Рим ҳуқуқининг энг муҳим ғояларидан бири — адолат (aequitas) эди. Қонун инсонга хизмат қилиши, зарур ҳолларда эса адолат қонуннинг ўта қаттиқ талабларидан устун туриши керак, деган тамойил шаклланади. Рим империяси йўқ бўлиб кетганига қарийб 1500 йил бўлди. Аммо унинг ҳуқуқий мероси ҳали ҳам яшаб келмоқда. Европа кодекслари, Наполеон кодекси ва дунёнинг кўплаб давлатлари қонунчилиги айнан шу анъаналар асосида шаклланган. Немис ҳуқуқшуноси Рудольф фон Иеринг буни бир жумла билан ифодалаган: «Рим дунёни уч марта забт этди: биринчи марта — қурол билан, иккинчи марта — дин билан, учинчи марта — ҳуқуқ билан.» Империялар қулаши мумкин. Аммо кучли қонун ва адолат тамойиллари асрлар давомида яшашда давом этади. 🫡 Сиз бугун Рим империяси ҳақида ўйладингизми? 🌟@nurbekalimov

  • 10 авг.5 65010

    Остона - маладес! Қозоғистон пойтахти Остона 25 августдан бошлаб электр самокатлар учун янги қоидаларни жорий қилмоқда. Энг муҳим янгилик — тротуарларда самокат ҳайдаш тақиқланади. Энди самокатчилар фақат велойўлакларда ҳаракатланади. Агар велойўлак бўлмаса, йўлнинг ўнг чеккаси ёки йўл ёқасидан юришга рухсат берилади. Лекин бунинг ҳам ўз шартлари бор: 🔹 ҳайдовчи 18 ёшдан катта бўлиши; 🔹 ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши; 🔹 шлем тақиши; 🔹 қоронғида ёруғлик қайтарувчи элементлардан фойдаланиши шарт. Бундан 3 ҳафта олдин шунга дойир фикрларимни мана бу видеода айтган эдим. Қозоқ мутасаддилар эшитибди шекилли ўзимизникилар бировни уйни тозалигини текшириб юрганда🤭 🌟@nurbekalimov

  • 10 авг.5 7299

    Жанна д’Арк — қаҳрамонми ёки муқаддас аёл? Франция тарихида Жанна д’Арк фақатгина жасур қўмондон сифатида эмас, балки вақт ўтиши билан муқаддаслик рамзи сифатида ҳам қабул қилина бошлади. Ўрта асрларда муқаддас деб тан олиниши учун инсон ҳақидаги ҳикоя муайян қоидалар асосида ёзиларди: унинг ноёб фазилатлари, ҳаётидаги муҳим бурилишлар, халқ учун қилган хизмати ва илоҳий белгилар албатта қайд этилар эди. Жанна д’Арк ҳақида ҳам йиллар ўтиб айнан шундай тасаввур шаклланди. XVI–XVII асрларга келиб, унинг қиличи, зирҳи ва ҳатто кийимлари “муқаддас ёдгорлик” сифатида қидирила бошланди. Уларнинг ҳақиқийлиги исботланмаган бўлса-да, бу француз жамияти Жаннани оддий тарихий шахс эмас, балки миллий муқаддас қаҳрамон сифатида кўра бошлаганини англатарди. Қизиғи шундаки, унинг расмий “ҳаёти” авлиёлар услубида ёзилмаган бўлса ҳам, Жанна ҳақидаги ҳикоялар аста-секин тарихчиларнинг асарларида ҳам айнан муқаддас авлиёлар ҳақидаги ривоятларга хос услубда баён қилина бошланди. Баъзан инсонни афсонага айлантирадиган нарса унинг қуроли эмас, балки халқ хотирасида қолдирган изидир. Жанна д’Арк ҳам ана шундай шахслардан бири эди. 🌟@nurbekalimov

  • 8 авг.6 2558

    Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон мудофаа соҳасида уч томонлама келишув имзолади Макка шаҳрида имзоланган келишувга кўра, уч давлатдан бирига қилинган ҳужум барчасига қилинган ҳужум сифатида баҳоланиши мумкин. Ҳужжатда: ▪️ мудофаа соҳасида ҳамкорликни кучайтириш; ▪️ ҳарбий технологиялар алмашинуви; ▪️ хавфсизлик бўйича мувофиқлаштиришни кенгайтириш назарда тутилган. Бироқ ҳозирча келишувда қўшин юбориш ёки қурол-яроғ билан таъминлаш бўйича аниқ мажбуриятлар оммага очиқланмаган. Туркия келишув ҳеч қайси давлатга қарши қаратилмагани, фақат мудофаа хусусиятига эга эканини таъкидлади. Саудия Арабистони эса бу янги ҳарбий блок ёки диний иттифоқ эмаслиги, шунингдек мавжуд халқаро шерикликларга таъсир қилмаслигини билдирди. Таҳлилчилар фикрича, мазкур келишув энг аввало Эрон учун сиёсий сигнал сифатида қабул қилиниши мумкин. Гарчи Эрон ҳужжатда тилга олинмаган бўлса-да, Ар-Риёдга эҳтимолий ҳужумни олдини олишга қаратилган қадам сифатида баҳоланмоқда. Эрон парламенти депутати Иброҳим Резоий эса: “Қоғоздаги келишув Саудияга хавфсизлик бермайди,” дея муносабат билдирди. Шу билан бирга, экспертлар Вашингтон учун ҳам бу муҳим сигнал эканини айтмоқда. Яқин Шарқдаги айрим давлатлар энди хавфсизлик кафолатларини фақат АҚШга боғлаб қўймасдан, қўшимча таянч механизмларини шакллантиришга ҳаракат қилмоқда. Бу келишувнинг ҳақиқий аҳамияти эса унинг қоғозда эмас, амалда қандай ишлаши билан ўлчанади. Кузатамиз. 🌟@nurbekalimov

  • 8 авг.4 80710

    Архангельскни сақлаб қолган икки оддий инсон: тарихни ўзгартирган жасорат 325 йил аввал, Шимолий урушнинг энг оғир палласида Россия учун ҳал қилувчи воқеалардан бири содир бўлди. Нарвадаги мағлубиятдан кейин мамлакат оғир аҳволда эди. Швеция эса Россиянинг ягона денгиз дарвозаси — Архангельскни қўлга киритишни режалаштираётганди. 1701 йилда шведлар томонидан асирга олинган кемачи Иван Рябов ва таржимон Дмитрий Поповга танлов қўйилади: ё ҳамкорлик, ё ўлим. Улар ташқи томондан рози бўлгандай кўринишди, аммо амалда швед кемаларини Новодвинск қалъаси тўплари қаршисидаги қумликка олиб бориб қолдиришади. Натижада икки ҳарбий кема ҳаракатсиз қолади ва ўн соатлик артиллерия жангидан кейин йўқ қилинади. Бу Россиянинг Швеция устидан Шимолий урушдаги илк муҳим ғалабаларидан бири бўлади. Шведлар икки лоцманни отиб ташлайди. Дмитрий Попов ҳалок бўлади. Иван Рябов эса ўзини ўликка солиб, кемадан сувга ташлайди ва қирғоққача сузиб чиқишга муваффақ бўлади. Аммо уни ҳатто ўз томонида ҳам аввал ишончсизлик билан қарши олишади. Кейинроқ Пётр I воқеадан хабар топгач, Рябовни озод қилиш ва мукофотлаш ҳақида шахсан буйруқ беради. Бу кечаги видеога қўшимча маълумот. Баъзан тарихни минглаб аскарлар эмас, балки икки оддий инсоннинг жасорати ҳам ўзгартириб юбориши мумкин. 🌟@nurbekalimov

  • 7 авг.8 91838

    🪓 БУЮК ПЁТР — ислоҳотчими ёки қонхўр? 1697 йил. Голландиянинг Заандам шаҳарчасидаги кемасозлик заводида бўйи икки метру тўрт сантиметр келадиган ғалати бир ажнабий ишларди. Қўллари қадоқ боғлаган, эртадан-кечгача қўлидан болта тушмайди. У ўзини «урядник Пётр Михайлов» деб таништирганди. Орадан бир йил ўтиб, ўша қўллар яна болта тутади. Лекин бу сафар кема қуриш учун эмас — бошларни чопиш учун. Бугунги кўрсатувимизда: ▪️ Ўн ёшли бола кўз ўнгида қандай қирғин бўлган ва бу уни умрбод қандай ўзгартирган ▪️ Нега «Пётргача Россия қоронғи қолоқ мамлакат эди» деган гап юради? ▪️ Санкт-Петербург ростдан ҳам суяклар устига қурилган шаҳарми? ▪️ Бекович-Черкасскийнинг Хивага юриши — Россиянинг Марказий Осиёга биринчи қадами ▪️ Ва энг оғири: ота ўз ўғлини нега ўлимга ҳукм қилди? Амалдорларнинг соқолларини қирган, бояр-вазирларини жаллодликка мажбурлаган, хотинини монастирга қамаган ва ўша қўллари билан ўзи учун мутлақо бегона денгизчиларни қутқарган одам. Демак бугунги мазу Пётр I - У ким эди? 🎬 Тўлиқ кўриш👇 https://youtu.be/iwnjVmA2EAw

  • 7 авг.5 96914

    Тошкентда коттеж савдоси ортидан товламачиликка чек қўйилди Тергов маълумотларига кўра, аввал судланган шахс ва унинг укаси ўзаро тил бириктириб, Тошкент туманида қурилган коттежни 66 минг АҚШ долларига сотиб олишга келишган. Дастлаб улар 30 минг доллар тўлаб, қолган 36 минг долларни 6 ой ичида беришга ваъда қилган. Шундан сўнг уй нотариал тартибда расмийлаштирилган. Бироқ кейинчалик ака-ука қолган маблағни тўламаслигини айтган ҳамда пул талаб қилинса, уй эгасига нисбатан тазйиқ ўтказиш билан қўрқитган. ДХХ ва ИИББ ходимлари ўтказган тезкор тадбир давомида гумонланувчилар қўлга олинди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Кўчмас мулк олди-сотдисида барча келишувлар ва тўловлар қонуний тартибда ва тўлиқ расмийлаштирилиши шарт. Қўрқитиш ва босим орқали мажбурлаш эса оғир жиноят ҳисобланади. 🌟@nurbekalimov

  • 6 авг.10,9 тыс80

    “Уйма-уй киринг”, деган топшириқ бўлмаган экан😇 Ижтимоий тармоқларда Шаҳрисабз тумани ҳокимининг хонадонга кириб, уй эгасини танқид қилгани ва жарима солишни буюргани акс этган видео катта муҳокамага сабаб бўлди. Бу ҳолатга Маҳаллалар уюшмаси муносабат билдирибди: Масъулларга хонадонларга кириш, аҳолини сўроқ қилиш ёки уй ичида текширув ўтказиш бўйича ҳеч қандай топшириқ берилмаган. Уюшмага кўра, бундай ҳаракатлар қонунчиликка зид ҳисобланади. Ҳа, маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари ва кўнгиллилар иштирокида ҳашарлар ўтказиляпти. Аммо бу ҳеч кимга фуқароларнинг шахсий ҳудудига рухсатсиз кириш ҳуқуқини бермайди. "Шармандали маҳалла"ни нима қиламиз?🤣 🌟@nurbekalimov

  • 6 авг.6 7917

    Россияга ишлаш учун кетаётган ўзбекистонликлар сони камаймоқда 2026 йилнинг биринчи ярмида Россияга меҳнат қилиш мақсадида борган Ўзбекистон фуқаролари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13,2 фоизга қисқарган. Шунга қарамай, Ўзбекистон Россияга энг кўп меҳнат мигрантларини юборувчи давлат бўлиб қолмоқда. Мутахассислар бунинг асосий сабаблари сифатида: — миграция қоидаларининг кучайтирилиши; — патент нархларининг ошиши; — тиббий кўрик, ижара ва йўл харажатларининг қимматлашиши; — шунингдек, меҳнат муҳожирларининг Жанубий Корея, Хитой, Яқин Шарқ ва Европа давлатларига кўпроқ йўналиш олаётганини келтирмоқда. Шу билан бирга, Украинадаги уруш туфайли хавфсизлик билан боғлиқ хавотирлар ҳам Россияга бориш истагига таъсир қилаётгани қайд этилмоқда. 🌟@nurbekalimov

  • 5 авг.6 41913

    Миграция агентлигида 1 миллиард сўмдан ортиқ бюджет маблағи талон-торож қилингани аниқланди Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилишича, текширув давомида амалда ишламаган икки нафар ходимга 931,6 миллион сўм маош ҳисобланиб тўлангани аниқланган. Шунингдек, интизомий жазоси амал қилиб турган 8 нафар ходимга ҳам қонунга зид равишда 88,5 миллион сўм тўлаб берилган. Натижада давлат бюджетига 1 миллиард 20,1 миллион сўм зарар етказилгани қайд этилмоқда. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Гўш қимматда. 🌟@nurbekalimov

  • 5 авг.7 09110

    видео или голосовое, без подписи

  • 5 авг.7 14110

    видео или голосовое, без подписи

  • 5 авг.4 45711

    Болалар орқали олтин ва 40 минг долларни яширинча олиб чиқишга уриниш фош этилди Тошкент вилоятидаги “Навоий” чегара-божхона постида икки шов-шувли қонунбузарлик аниқланди. Биринчи ҳолатда аёл гўдак фарзандининг таглигига яширилган қарийб 200 граммлик 2 дона олтин қуймани четга олиб чиқишга уринган. Шунингдек, унинг ёнидан божхона назоратидан яширилган 70 граммлик заргарлик буюмлари ҳам топилган. Уларнинг умумий қиймати 450 миллион сўм деб баҳоланган. Иккинчи ҳолатда эса қўшни давлат фуқароси 14 ёшли қизининг кийими остига 40 минг АҚШ долларини яширган ҳолда чегарадан олиб чиқишга уринган. Ҳар икки ҳолат бўйича божхона суриштируви олиб борилмоқда. Қонунни четлаб ўтиш учун болалардан фойдаланиш нафақат ноқонуний, балки жавобгарликни янада оғирлаштирувчи ҳолат ҳисобланади. Тоба болалари нимани кўриб катта бўлишяпти☹️ 🌟@nurbekalimov

  • 4 авг.5 5804

    Энди айрим қўпол қоидабузарликлар учун автомобил 1 йилгача олиб қўйилиши мумкин Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биринчи ўқишда кўриб чиққан қонун лойиҳасига кўра, айрим ҳолатларда автомототранспорт воситасини 6 ойдан 1 йилгача вақтинча олиб қўйиш тартиби жорий этилиши таклиф қилинмоқда. Бу чора, хусусан, ҳайдовчилик ҳуқуқисиз ёки ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахс маст ҳолда рульга ўтирса, текширувдан бош тортса, йўл безорилиги қилса ёки ноқонуний пойгада қатнашса қўлланиши мумкин. Шунингдек, лойиҳада тезликни 80 км/соатдан ортиқ ошириш, вояга етмаганларга автомобил бошқаришни топшириш ва бошқа қатор қўпол қоидабузарликлар учун ҳам жавобгарликни кучайтириш назарда тутилган. Мен тушунмадим шунга. Нима қилади давлат бир йилга опқўйиб, машинани нархини тушуриб, сақлаб? Кейин қайтарберадими? Юқоридаги ўта қўпол қоидани бузганлардан машинасини мусодара қивориб, аукционда сотиб, пулини ижтимоий лойиҳаларга сарфлаш керак. Так вижу. 🌟@nurbekalimov

  • 4 авг.5 84020

    Тошкент марказида 5 та турар жой ноқонуний қурилгани аниқланди Тошкентнинг Яккасарой туманидаги New Port турар жой мажмуаси атрофидаги ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Тергов маълумотларига кўра, масъуллар фуқароларни мажбурий кўчириш жараёни қонуний якунланмасидан туриб, уйни бузиб ташлаган. Шунингдек, тегишли рухсатномаларсиз 1 та 20 қаватли, 2 та 19 қаватли, 1 та 12 қаватли ва 1 та 2 қаватли турар жой биноси қурилгани аниқланган. Ҳозирда мансабдор шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Тошкент шаҳар прокуратураси дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бормоқда. Шунча нарса қурилиб бўгандан кейин ноқонунийлигини билиб қолишганига мазза қивораманда😁 🌟@nurbekalimov

Alimoff — tgindex