tgindex
Геосиёсат | Politics

Геосиёсат | Politics

Статистика

@GeoPolitico - Жаҳонда ва минтақамизда юз бераётган сиёсий воқеаларни аниқ ва тезкор ёритадиган канал! Сиёсий мақолалар, янгиликлар, статистикалар, тарих - ҳаммаси бизда! Реклама: @manager2_robot

Последний пост
15 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
42
Всего постов
42
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Политика
В каталоге с
12 авг.
Подписчики
27 228
−56 за 3 дн.
Сутки
−11
−0,04%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
6 097
40 постов
Вовлечённость
22,4%
к подписчикам
Постов в день
6,0
всего 42
Упоминаний
5
каналов
Охват размещения
по 9 постам
1/24сутки в ленте
7 044
1/48двое суток
7 630
1/72трое суток
8 229

Медиана по постам, которые мы застали свежими и померили через сутки.

Посты

  • 🇺🇸 Трамп: «Эрон — дунёдаги ягона давлатки, у ерда ҳеч ким президент бўлишни истамайди». 👉 @GeoPolitico

  • 🇪🇪🇪🇺🇦🇲 Эстония ҳукумати Европа Иттифоқи бозорига етказиб берилаётган арман товарлари учун вақтинчалик савдо имтиёзларини назарда тутувчи Европа Иттифоқи регламенти лойиҳасини қўллаб-қувватлашга қарор қилди. 👉 @GeoPolitico

  • 14 авг.4 3811

    🇺🇸🇨🇳 АҚШ Япония, Мексика ва Канада каби Вашингтоннинг иттифоқчилари ҳам кирган 40 дан ортиқ давлат Хитойга Америка божларини четлаб ўтишда ёрдам бераётганига ишонч билдирмоқда. 👉 @GeoPolitico

  • 14 авг.5 5874

    🇺🇸⚡️ Жей Ди Вэнс: «Биринчи рақамли мақсад — бутун мамлакат бўйлаб америкаликлар учун нефть ва газ ҳамёнбоп нархларда бўлишини таъминлаш. Албатта, иккинчи мақсад эса Эрон ҳеч қачон ядровий қуролга эга бўлмаслигини кафолатлашдан иборат». 👉 @GeoPolitico

  • 14 авг.5 5645

    🇩🇪 Германия саноати бир йил ичида 144 мингта иш ўрнини йўқотди. Автомобильсозлик соҳасида эса иш билан таъминланганлар сони 2005 йилдан буёнги энг паст даражага тушди, деб хабар берди Германия Федерал статистика идораси. 2026 йил биринчи ярим йиллиги якунига кўра, автомобильсозлик соҳасида бир йил аввалгига нисбатан 42,3 минг нафарга кам одам ишлаган. Бу 5,8 фоизлик қисқаришни англатади. Бу кўрсаткич 200 мингдан ортиқ ходим ишлайдиган Германиядаги бошқа йирик саноат тармоқларига қараганда юқорироқ қисқариш ҳисобланади. 👉 @GeoPolitico

  • 14 авг.5 8111

    🇺🇸 Трамп дронлар ва уларнинг таркибий қисмлари импортига 100 фоизгача бож жорий қилади. Бунга айрим АҚШнинг асосий иттифоқчилари ҳам тушади. Трамп маъмуриятининг таъкидлашича, АҚШ дронларни хорижий етказиб берувчиларга ҳаддан ташқари боғланиб қолган ва шу сабабли ички ишлаб чиқаришни кучайтириш зарур. 👉 @GeoPolitivo

  • 14 авг.5 9901

    🇺🇦 Украина Мудофаа вазирлиги янги бронетранспортёр — «Сова-БТР»ни қуролланишга қабул қилганини маълум қилди. 👉 @GeoPolitico

  • 14 авг.6 2568

    🇸🇦 Саудия Арабистони Мудофаа вазирлиги кўп миллатли ҳарбий-денгиз коалициясини тузиш бўйича тайёргарлик ишлари якунланганини маълум қилди. Ҳозир коалицияга аъзо давлатлардан офицерлар ва ҳарбий хизматчиларни қабул қилишга тайёргарлик кўрилмоқда. Улар ягона қўмондонлик тузилмаси, Қўшма ҳарбий-денгиз операциялари ва мувофиқлаштириш маркази, шунингдек, иттифоқнинг разведка маркази таркибига киритилади. 👉 @GeoPolitico

  • 14 авг.6 3764

    🇺🇸❗️ Reuters: Трамп кундан-кунга тобора мураккаблашиб бораётган урушга аралашиб қолди ва, кўринишича, яқин вақт ичида бу уруш унга тинчлик бермайди. 👉 @GeoPolitico

  • 13 авг.6 8355

    🇺🇸🇮🇷 🇺🇸🇮🇷 «Washington Post» нашрининг вазиятдан хабардор уч нафар америкалик амалдорга таяниб хабар беришича, Эрон билан можаро бошланганидан буён АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари MQ-9 «Reaper» русумли учувчисиз самолётлар флотининг қарийб 25 фоизини йўқотган. Гап камида 45 та дрон ҳақида кетмоқда. Уларнинг ҳар бирининг нархи жиҳозланишига қараб 30 миллиондан 50 миллион долларгача баҳоланади. 👉 @GeoPolitico

  • 13 авг.6 6952

    🇵🇱🇷🇺 Польша ҳукумати Россия фуқаросини ҳибсга олди Тергов версиясига кўра, у Москва томонидан Варшавада Украина ва АҚШ фуқаросини ўлдириш учун ёлланган. Бу ҳақда Reuters Польша бош вазири Дональд Тускка таяниб хабар берди. Ҳибсга олинган шахс — Донбассда туғилган 29 ёшли Россия фуқароси. 👉 @GeoPolitico

  • 13 авг.7 0501

    🇺🇦🇷🇺 Украина Россияга Қора денгиздаги фуқаролик объектларига зарба беришни ўзаро тўхтатишни таклиф қилди, деб ёзмоқда Reuters. Таклиф Москвага учинчи томон орқали етказилган. Бироқ Киев ҳозирча Россиядан жавоб олмаган. 👉 @GeoPolitico

  • 🇮🇷 Эрон Қуролли кучлари «Хотам ал-Анбиё» штаби вакили: «Эроннинг рухсати ва назоратисиз ҳеч бир кема Ҳўрмуз бўғози орқали хавфсиз тарзда ўта олмайди. АҚШнинг кемалар Ҳўрмуз бўғози орқали мунтазам равишда ўтиб бораётгани ҳақидаги ёлғон баёнотлари Америка армиясининг ожизлиги ва қийин аҳволда қолаётганини кўрсатади. Бундай даъволар фақат ёлғон ва алдашдан иборат». 👉 @GeoPolitico

  • 13 авг.7 1754

    ❗️🇪🇺 5 августдан Европа Иттифоқида ҳарбий хизматга чақирилиш ёшидаги украиналик эркакларга бошпана бериш тақиқланди. Фақат Чехиянинг ўзидаёқ Украинадан келган ўнлаб «бошпана сўровчилар»га рад жавоби берилган. 👉 @GeoPolitico

  • 13 авг.7 1484

    🇵🇱🇺🇦 Украина вакиллари Польша тарихидаги энг йирик ҳарбий парадга таклиф қилинмади, — деди Украина Мудофаа вазирлиги. Парад 15 август куни Варшавада бўлиб ўтади. Унда АҚШ, Канада, Австралия, Литва, Эстония, Швеция, Руминия ва бошқа давлатларнинг ҳарбий хизматчилари иштирок этади. 👉 @GeoPolitico

  • 13 авг.7 3067

    🇮🇷«New York Times»: Эрон Иорданиядаги Америка ҳаво мудофааси тизимини яксон қилган. «New York Times» маълумотларига кўра: Беш кун давомида Эрон Иорданиядаги АҚШнинг учта ҳарбий базасига узлуксиз равишда ракета ва учувчисиз қурилмалар орқали зарбалар берган. Эрон манёвр қилувчи ракеталар ва оммавий ҳужум тактикасидан фойдаланиб, Америка ҳаво мудофааси тизимига жиддий босим ўтказган ва Patriot ракета тутиб қолувчи тизимларини ишдан чиқарган. Бешинчи куни Эрон ракетаcи Муваффақ ас-Салти ҳаво базасига теккан. Ҳужум натижасида уч нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ киши яраланган, шунингдек, бир нечта самолётга зарар етган. 👉 @GeoPolitico

  • 13 авг.6 7516

    ❗️🇺🇸 АҚШ Кубага нисбатан барча эҳтимолий чораларни, жумладан ҳарбий ҳаракатларни ҳам кўриб чиқмоқда, — деди Пентагон раҳбари Пит Хегсет. 👉 @GeoPolitico

  • 13 авг.8 02781

    🇨🇳 Хитойдаги сунъий интеллект компаниялари мактаб ўқувчилари учун курашмоқда. Ота-оналар фарзандларининг нуфузли олийгоҳларга киришини орзу қилаётган бир пайтда, ByteDance ва Tencent каби Хитой технологик гигантлари ўрта мактабларга эътибор қаратмоқда. Улар ҳатто 13 ёшга ҳам тўлмаган ўқувчиларга таълим олиш учун шартномалар таклиф қилмоқда. Бу оддий истеъдод излаш эмас, балки «хом интеллект» учун шафқатсиз рақобатга айланмоқда. Бунда болалик даври ҳам инвестиция объектига айланиб бормоқда. 2030 йилга бориб Хитойда 5 миллион нафар мутахассис етишмаслиги кутилмоқда. Шу сабабли корпорациялар кадрларни тайёрлаб беришини таълим тизими кутиб ўтиришни истамаяпти. Geely каби компаниялар ўсмирларни мактабни битириши биланоқ ишга қабул қилишга тайёр. Уларга ҳатто университет битирувчилари даражасида маош таклиф қилинмоқда. Шундай қилиб, сунъий интеллект саноатида бола паспорт олишга улгурмасидан олдинёқ қимматли ресурсга айланадиган янги давр бошланмоқда. 👉 @GeoPolitico

  • 13 авг.6 9953

    🇱🇧 Reuters хабарига кўра, Исроил ва Ливан «Ҳизбуллоҳ»ни қуролсизлантириш жараёнини текшириш ва назорат қилиш бўйича халқаро механизмда Буюк Британия, Италия, Швейцария ва Индонезия иштирок этиши мумкинлиги ҳақида келишиб олган. Маълумотларга кўра, ушбу давлатлар механизм кўламини белгилашда ёрдам бериши, унинг амалга оширилишини назорат қилиш учун ходимлар ажратиши ёки текширувларни кузатиш ва уларда иштирок этиш учун ҳарбий хизматчиларини юбориши мумкин. Бунинг мақсади «Ҳизбуллоҳ»нинг қуролсизланганини тасдиқлашдан иборат. 👉 @GeoPolitico

  • 13 авг.7 1761

    🇺🇸🇺🇦 АҚШнинг General Dynamics компанияси Пентагондан Украина учун ўқ-дорилар ишлаб чиқариш бўйича 533 миллион долларлик шартнома олган. Аммо бир неча йил давомида янги заводдаги ускуналарнинг доимий бузилиб қолиши сабабли бирорта ҳам снаряд ишлаб чиқарилмаган. 👉 @GeoPolitico