tgindex
🇺🇿Банкир кундалиги

🇺🇿Банкир кундалиги

Статистика

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Последний пост
14 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
13
Всего постов
25
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Экономика (по похожим)
В каталоге с
12 авг.
Подписчики
67 172
−39 за 3 дн.
Сутки
−30
−0,04%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
21,3 тыс
25 постов
Вовлечённость
31,7%
к подписчикам
Постов в день
1,9
всего 25
Упоминаний
20
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
19 344
1/48двое суток
22 168
1/72трое суток
23 909

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 14 авг.3 43539

    Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки АЖ Андижон вилояти бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари 40 минг доллар олгани учун 10 йилга қамалибди. Ушбу мансабдор ушлангани ҳақида жорий йил 22 апрелда маълум қилинган эди. 👉 @bankirkundaligi 👈

  • 14 авг.11,5 тыс33

    🏦 UZCARD KIDS лойиҳаси SQB билан ўз қамровини кенгайтирмоқда «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ (SQB) болалар учун мўлжалланган UZCARD KIDS карталарининг навбатдаги эмитентига айланди. Шу тариқа лойиҳага қўшилган банклар сони 13 тага етди. Эмитентлар сонининг ортиши бежиз эмас. 2026 йил бошидан бери 50 мингга яқин UZCARD KIDS муомалага чиқарилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига қараганда 46 фоизга кўп бўлиб, маҳсулотга талаб изчил ортаётганини кўрсатади. Карта қандай афзалликларга эга? ➖ Фарзандлар мустақил харид қилиш ва ўз бюджетини режалаштиришни ўрганади. ➖ Ота-оналар мобил илова орқали ҳар бир тўловни назорат қилади ҳамда кунлик лимитлар ўрнатади. ➖Кутилмаган ҳолатларда картани биргина тугма орқали тезкор блоклаш мумкин. 💳 Шунингдек, UZCARD тез орада фақат UZCARD KIDS карта эгалари учун мўлжалланган янги йирик таклифни тақдим этади. Батафсил маълумот яқин кунларда эълон қилинади. 👉 @bankirkundaligi 👈

  • 14 авг.15,4 тыс490

    АДМИНИСТРАЦИЯ ВАКОЛАТЛАРИ КЕНГАЙТИРИЛДИ ▪️Энди у вазирлик, идора, ҳокимлик ва бошқа давлат ташкилотлари учун бажарилиши мажбурий бўлган фармойишлар чиқариши мумкин. ▪️Администрация мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатиш, тергов ҳаракатлари ўтказиш ёки маъмурий қамоқ қўллаш мумкин эмас. Улар бу иммунитетни ишдан кетганидан кейин ҳам умрбод сақлаб қолади. Администрациядаги бошқарув ходимларига нисбатан эса бундай чоралар Президентнинг ёзма розилигисиз қўлланмайди. Улар ишдан кетгач, иммунитет 5 йил давомида сақланади. ▪️Президент Администрацияси ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига дипломатик паспорт берилади. Мансабдор шахслар, шунингдек уларнинг турмуш ўртоғи, фарзандлари ва ота-онасига биометрик дипломатик паспорт умрбод берилиши белгиланди. Администрациядаги бошқарув ходимлари эса бундай паспортдан Администрацияда ишлаётган даврида фойдаланади. ▪️Администрациянинг мансабдор шахслари ва бошқарув ходимлари Администрациядаги лавозимидан озод этилган ҳолларда уларга Администрацияга ишга келгунига қадар эгаллаб турган аввалги лавозимидан камида бир поғона юқори даражадаги лавозим берилади, аввалги лавозимидан юқори лавозим мавжуд (бўш) бўлмаганда эса аввалги лавозимига тенг лавозими ёки уларнинг мутахассислиги ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва ташкилотларидаги камида бир поғона юқори ёки тенг даражадаги лавозим биринчи навбатда берилади, бундан сайланадиган ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари билан тайинланадиган лавозимлардан Администрацияга ишга ўтганлик, меҳнат интизомини бузганлик учун ишдан бўшатилиш ҳоллари мустасно. ▪️Президент Администрацияси раҳбари барча давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар бажариши шарт бўлган фармойишлар чиқариши мумкин. Президент эса бу фармойишларни тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш ҳуқуқига эга. ▪️Президент топшириқлари ижросини назорат қилиш учун барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотларида Администрация раҳбарининг вакили лавозими жорий этилиши мумкин. Бундай вакиллар ҳатто Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик муассасаларида ҳам ишлаши мумкин. Уларни Администрация раҳбари тайинлайди ва лавозимидан озод этади. ▪️Администрация барча давлат органларининг маълумотлар базаларидан фойдалана олади. Шунингдек, улардан зарур маълумот ва материалларни талаб қилиб олиши мумкин. ▪️Администрация Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш ҳамда давлат сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши фаолиятига кўмаклашади, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари фаолиятини мувофиқлаштиради, мониторинг ва назорат қилади. ▪️Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш, манфаатлар тўқнашувининг ҳамда коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш чораларини кучайтириш мақсадида ташкил этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти Администрациянинг Комплаенс хизмати томонидан мувофиқлаштирилади. ▪️Тезкор-қидирув органлари Администрация ходимларини махфий ҳамкорликка жалб қила олмайди. Бу тақиқ улар ишдан кетганидан кейин ҳам амал қилади. ▪️Президент топшириқлари қаторида Администрация раҳбари фармойиш ва топшириқларини лозим даражада бажармаган давлат идораси мансабдорини ҳам лавозимидан озод этиш масаласи кўтарилиши мумкин. ☝🏻Юқоридаги масалалар юзасидан қабул қилинган қонун ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз. 👉 @bankirkundaligi 👈

  • 14 авг.13,4 тыс116

    ПРЕЗИДЕНТ АДМИНИСТРАЦИЯСИ ТЎҒРИСИДА КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҚОНУН ИМЗОЛАНДИ Президент Шавкат Мирзиёев томонидан «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида»ги Конституциявий қонун имзоланди. Администрация Президент фаолияти ва Конституциявий ваколатларини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан таъминловчи ягона конституциявий институт ҳисоблансада, давлат органлари билан муносабатларда унинг фаолиятини қонун билан тартибга солиш бўйича ҳуқуқий бўшлиқ мавжуд эди. Эндиликда янги қонун билан ушбу масалалар тартибга солинди. Президентнинг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижросини ташкил этишда Администрациянинг амалдаги ваколатлари доирасидаги фаолияти қонун билан тартибга солиниши Президентлик институтининг ҳуқуқий асосларини кучайтиради. Халқаро амалиётда Президент фаолиятини таъминловчи институтнинг ҳуқуқий мақоми қонун даражасида белгиланиши Президентлик бошқарувининг институционал стандарти ҳисобланади. ☑️Қонун 4 та боб ва 34 та моддадан иборат бўлиб, Администрациянинг амалдаги ваколатлари доирасида Президент фаолиятини таъминлашнинг конституциявий механизмлари қонунда ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштирилди. Хусусан: ▪️Администрация Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатлари амалга оширилишини ташкилий, ҳуқуқий, таҳлилий жиҳатдан таъминлайдиган давлат органи сифатида белгиланди; ▪️Администрацияни Президент шакллантиради, Президент белгилаган асосий йўналишларда фаолият юритади, Президентга бўйсунади ва ҳисобдор бўлади. ☑️Администрациянинг асосий вазифалари белгиланди: ▪️Ўзбекистон Республикаси Президентининг конституциявий ваколатларини амалга оширилишини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий таъминлаш; ▪️Президентнинг фармон, қарор ва фармойишлари лойиҳаларини ҳамда топшириқларини тайёрлаш, уларнинг ижросини ташкил этиш, назоратини олиб бориш ҳамда уларни амалга оширишга кўмаклашиш; ▪️Президентнинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожлантиришга оид янги ташаббусларини ишлаб чиқиш; ▪️аҳоли ва тадбиркорлар билан очиқ ва тўғридан тўғри мулоқотларни ташкил этиш ва уларни қийнаётган масалаларга ечимларни ишлаб чиқиш; ▪️қонунларни имзога ёки қайтаришга тайёрлаш; ▪️Президентнинг Олий Мажлисга мурожаатномасини ташкил этиш; ▪️Президентга бевосита бўйсунувчи (ҳисобдор) давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқалар. ☝🏻Шунингдек, қонунда Администрация раҳбарининг ҳуқуқий мақоми ва вазифалари, Администрациянинг мансабдор ва бошқарув шахсларини лавозимга тайинлаш ҳамда озод этишга оид нормалар белгиланган, Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши фаолиятини ташкил этишнинг қонуний асослари яратилган. Администрация Президент фаолиятини ташкил этиш доирасида парламент, Ҳукумат, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар, суд ҳокимияти ва судьялар ҳамжамияти органлари билан ҳамкорлик қилади. Администрация Президентга бевосита бўйсунувчи давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштиради, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди ва Президентга киритади. Администрация ходимлари учун уларга юклатилган вазифаларни бажаришда ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимоя чоралари назарда тутилмоқда. Президент Администрацияси тўғрисида Конституциявий қонуннинг қабул қилиниши Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш, давлат органларини халққа хизмат қиладиган, очиқ ва ҳисобдор тизимга айлантириш, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни янги босқичга кўтаришга хизмат қилади. 👉 @bankirkundaligi 👈

  • 13 авг.18,6 тыс12

    ⚡️ТЕЗКОР ТЎЛОВЛАР ТИЗИМИ ОРҚАЛИ БИР ОЙДА ҚАРИЙБ 195 ТРЛН СЎМ ЎТКАЗИЛДИ ▪️2026 йил июль ойида Марказий банкнинг Тезкор тўловлар тизими орқали жами 6,8 млн та операция амалга оширилиб, уларнинг умумий қиймати 194,6 трлн сўмни ташкил этди. Шундан 2,6 млн та операция бюджет тўловлари ҳиссасига тўғри келиб, улар орқали 18,6 трлн сўм ўтказилган. Бюджет тўловлари барча операцияларнинг 38,6%ини, маблағлар ҳажмининг эса 9,6%ини ташкил этган. ▪️Операциялар сони бўйича банклар орасида Алоқабанк етакчи — қарийб 2,2 млн та транзакция. Кейинги ўринларда Марказий банк — 965,6 мингта ва ТБС Банк — 955,9 мингта операция билан қайд этилган. Ўтказилган маблағлар ҳажми бўйича эса Капиталбанк биринчи ўринда — 36,4 трлн сўм. Кейинги ўринларни Марказий банк — 27,3 трлн сўм, Миллий банк — 25,7 трлн сўм ва Азия Альянс Банк — 15,1 трлн сўм билан эгаллаган. Қизиғи, операциялар сони бўйича Алоқабанк етакчилик қилган бўлса, пул айланмаси ҳажми бўйича Капиталбанк биринчи ўринни эгаллаган. Бу эса банклардаги транзакциялар сони билан улар орқали ҳаракатланаётган маблағлар ҳажми ўртасида сезиларли фарқ мавжудлигини кўрсатади. 👉 @bankirkundaligi 👈

  • 12 авг.22,3 тыс338

    12 август — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ хизмати ходимлари куни Ушбу сана муносабати билан юртимиздаги барча солиқ тизими раҳбарлари ва фидоий ходимларини самимий табриклаймиз. 👉 @bankirkundaligi 👈

  • 11 авг.26,6 тыс368

    ⚡️Мустақиллик байрами муносабати билан 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар кетма-кет 4 кун дам олади Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет бир неча кун дам олади. Бу масала ўтган 2025 йили 24 декабрдаги ПФ-257-сонли фармонда кўрсатиб ўтилган, ☑️Ҳафтасига 5 кун ишловчилар 29 август (шанба), 30 август (якшанба), 31 август (душанба) ва 1 сентябрь (сешанба) кунлари, яъни кетма-кет 4 кун дам олиш кунлари бўлади. ☑️Ҳафтасига 6 кун ишловчилар учун эса 30 август (якшанба), 31 август (душанба) ва 1 сентябрь (сешанба) кунлари кетма-кет 3 кун дам олиш куни бўлади. Юқоридаги фармонда 31 август - душанба барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) қўшимча дам олиш куни деб белгилаб қўйилган. Бу айни кундаги расмий хабар. Агар Президент яна қайсидир кунни қўшимча дам олиш қилиб белгиласа, шунга қўшилади. Тақвим 👉мана бу ерда.👈 👉 @bankirkundaligi 👈

  • 11 авг.21,8 тыс55

    видео или голосовое, без подписи

  • 10 авг.30,4 тыс720

    ЧОРВАЧИЛИК ВА БАЛИҚЧИЛИК ЛОЙИҲАЛАРИ УЧУН — 10 ЙИЛГАЧА ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 6 августдаги 435-сон қарори билан чорвачилик ва балиқчилик соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш бўйича янги тартиб белгиланди. Қарорга кўра, давлат ресурси ҳисобидан ажратиладиган кредитларни тижорат банклари орқали узоқ муддат ва имтиёзли шартларда молиялаштириш механизми жорий этилди. ▪️Кредит муддати — 10 йилгача ▪️Имтиёзли давр — 4 йил ▪️Кредит фоизи — йиллик 10% ▪️Шундан банк маржаси — 4 фоиз ▪️Қолган даврда кредит ойма-ой тенг улушларда қайтарилади. ☑️КРЕДИТ МИҚДОРИ ҚАНЧА? Тижорат банклари қуйидаги лойиҳаларни молиялаштириши мумкин: ▪️5 млрд сўмгача — чорвачилик ва балиқчилик мажмуаларини ташкил этиш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш, наслдор йирик ва майда шохли моллар ҳамда наслли балиқлар хариди учун; ▪️20 млрд сўмгача — наслли буқалар уруғини етиштириш корхоналарини ташкил этиш, қурилиш, асбоб-ускуналар, наслли қорамоллар хариди ҳамда балиқчилик лойиҳалари, жумладан наслли балиқ етиштириш учун. Мазкур механизмда кредит ресурсларининг манбаи — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси. Жамғарма ресурсларни тижорат банкларига йиллик 6% ставкада, 10 йил муддатга ва 4 йиллик имтиёзли давр билан жойлаштиради. Шу билан бирга, кредит беришда банк қарз олувчининг тўлов интизоми, молиявий ҳолати ва кредит тарихини инобатга олади. Таъминот сифатида мол-мулк гарови, кредитни қайтармаслик хавфини суғурталаш, учинчи шахс кафиллиги ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа таъминот турлари қабул қилиниши мумкин. Яна бир муҳим жиҳат: кредит олиш учун ариза «Агроплатформа» ахборот тизими орқали электрон шаклда тақдим этилади. ☝🏻Аввалроқ, паррандачилик лойиҳалари учун 10 йил муддатга 10 фоизли кредит ажратилиши тўғрисидаги янги қарор ҳақида 👉 мана бу ерда 👈 тўхталиб ўтган эдик. 👉 @bankirkundaligi 👈

  • 10 авг.21 тыс38

    ⚡️Бугун, 2026 йил 10 август куни банкларда тўловлар 18:00 гача узайтирилди. Тўловларни ўтказишга улгуриб олинг. 👉 @bankirkundaligi 👈

  • 10 авг.22,4 тыс10

    AVO bank мижозлар учун янги имкониятларни кенгайтириб, ягона мобил иловада кредит таклифларини изчил ривожлантираётган рақамли банк экотизимини такомиллаштирмоқда. Бугунги кунда AVO bank турли ҳаётий эҳтиёжларга мос замонавий кредит ечимларини — кредит карта ва микрокарзни, шунингдек бошқа оммабоп молиявий хизматларни ягона рақамли платформа орқали тақдим этади. Барча маҳсулотлардан фойдаланиш, уларни расмийлаштириш ва бошқариш тўлиқ онлайн амалга оширилади. Замонавий технологик ечимлар банкка тезкор қарорлар қабул қилиш, хизматларнинг барқарор ишлаши ҳамда мижозлар учун содда ва қулай фойдаланувчи тажрибасини таъминлаш имконини беради. Экотизимни ривожлантириш орқали банк мижозларнинг кундалик эҳтиёжларига мос молиявий маҳсулотларни таклиф этмоқда. Натижада зарур кредит ва молиявий ечимлардан ортиқча вақт ва мураккаб жараёнларсиз фойдаланиш имконияти яратилмоқда. AVO bankнинг реклама кампанияси банкнинг кредит таклифларига бағишланган бўлиб, замонавий рақамли ечимлар орқали мижозлар зарур молиявий воситалардан тез ва қулай фойдаланишлари мумкинлигини намойиш этади. Батафсил avobank.uz 👉 @bankirkundaligi 👈

  • 10 авг.22 тыс17

    «ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯНИНГ АСОСИ, ПОЙДЕВОРИ БУ — МАКТАБ» — ПРЕЗИДЕНТ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ Давлат раҳбарининг ушбу сўзлари замирида катта маъно мужассам: таълим ва ёш авлодга тикилган сармоя — мамлакат келажаги ва инсон капиталига киритилган энг оқилона инвестициядир. Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманидаги янги хусусий мактаб ҳам айнан шу мақсадга хизмат қилмоқда. Бу ерда гап шунчаки янги бино ҳақида эмас, балки сифатли таълим, иқтидорларни қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринлари ҳақида бормоқда. Лойиҳа Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси ҳамда Асакабанк ҳамкорлигида молиялаштирилиб, замонавий шароитлар яратиш ва ўқувчилар қамровини кенгайтириш имконини берди. Нaтижалар ҳам узоқ куттирмади: ўқувчилар фан олимпиадаларида, жумладан, Қирғизистондаги халқаро беллашувда 1-ўринни эгаллашди. Бу муносиб таълим муҳити яратилганда, маҳаллий ёшлар халқаро майдонда ҳам юқори чўққиларни забт эта олишини исботлайди. Лойиҳанинг яна бир муҳим ютуғи — ижтимоий нафидир. Мактаб раҳбарияти ҳатто чет элга кетмоқчи бўлган айрим малакали педагогларни ҳам жалб қилиб, уларни ўз ҳудудида муносиб иш ва даромад билан таъминлади. Шу тариқа, битта ташаббус орқали таълим сифати оширилмоқда, ёшлар имкониятлари кенгаймоқда ва янги иш ўринлари яратилмоқда. Асакабанк ва Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси ҳамкорлигида тайёрланган видеолавҳада ушбу мактабнинг муваффақият тарихи ва ҳудуд ривожидаги ўрни билан танишишингиз мумкин. 👉 @bankirkundaligi 👈

  • 9 авг.22,9 тыс60

    Эрталаб 07:00 даги "жуда керакли" мажлисга шошаётган ходим ҳолати… *Кимга юборишни жуда яхши биласиз... 👉 @bankirkundaligi 👈

  • 8 авг.29,8 тыс180

    ⚡️БАНКЛАР УЧУН ЯНГИ ТАЛАБЛАР: БАНКОМАТДАГИ ҚОИДАБУЗАРЛИК УЧУН 123,6 МЛН СЎМГАЧА ЖАРИМА ▪️Банк хизматларида мижозлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича талаблар кучайтирилмоқда. Янги тартиб банклардан энди нафақат алоҳида муаммони ҳал қилишни, балки унинг такрорланишига сабаб бўлаётган тизимли камчиликларни ҳам бартараф этишни талаб қилади. Бугун, 7 августдан Марказий банкнинг банклар ва нобанк кредит ташкилотларига чора ва санкциялар қўллаш тартибига киритилган ўзгартишлар кучга кирди. ▪️Энди банкомат ва ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи қурилмаларда белгиланган талаблар бузилса, банкка ҳар бир аниқланган ҳолат учун 2 млн 60 минг сўм — БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима қўлланилиши мумкин. Бир нечта қоидабузарлик бўйича умумий жарима 123,6 млн сўмгача — БҲМнинг 300 бараваригача етиши мумкин. Бу, жумладан, картадан маблағ ечилиб, банкомат нақд пул бермаслиги, карта қурилма ичида қолиб кетиши ёки операция амалга ошмаган бўлса-да, маблағ ёхуд комиссия ушлаб қолиниши каби ҳолатларга тааллуқли. ▪️Яна бир муҳим ўзгариш — Марказий банк тижорат банклари раҳбарларига нисбатан қўлланилган санкциялар ҳақидаги маълумотларни уларнинг тўлиқ Ф.И.Ш. билан очиқ эълон қилиш ҳуқуқига эга бўлди. Бу банк бошқаруви, риск-менежмент, ички назорат, қонунга зид қарорлар, қоидабузарликларни яшириш ва манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатларга ҳам татбиқ этилиши мумкин. Шу билан бирга, 1 сентябрдан банкларда мижозлар мурожаатлари билан ишлашга оид яна бир янги тартиб кучга киради. ▪️Унга кўра, банк мижознинг шикоятини шунчаки ҳал қилиб қўйиш билан чекланмайди. Агар муаммо банк фаолиятидаги тизимли камчилик натижасида юзага келган бўлса, банк унинг сабабини аниқлаши ва бартараф этиши шарт бўлади. Банк бошқаруви ва ички аудит хизматининг бу борадаги ҳисобдорлиги ҳам кучайтирилади. Тизимли камчиликларни бартараф этиш бўйича махсус ҳаракатлар режаси юритилади ва қандай ҳолатларда банк томонидан етарли чора кўрилмаган деб ҳисобланиши ҳам аниқ белгиланади. *Мижозлар эса банк ва бошқа молиявий хизматлар бўйича савол, шикоят ва мурожаатларини Марказий банкнинг 1800 қисқа рақамли Алоқа маркази орқали ҳам юбориши мумкин. 👉 @bankirkundaligi 👈

  • 7 авг.25 тыс28

    ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ ҚАЕРДА ВАЛЮТА АЙИРБОШЛАШ ЁКИ ПУЛ ЎТКАЗМАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ МУМКИН? Бу ҳақида Марказий банк маълумот берди. Дам олиш кунлари айрим банклар томонидан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилмоқда. Булар, Agrobank, APEX BANK, O'zmilliybank, Tenge bank, Hamkorbank, ANOR BANK, Garant bank, Hayot bank, O'zsanoatqurilishbank, Trastbank, Ipoteka-bank, InFinBank, Biznesni rivojlantirish banki, Ipak Yuli bank, Xalq banki, Orient Finans bank, Saderat bank, Mikrokreditbank, Poytaxt bank, Asakabank, ASIA ALLIANCE BANK, Kapitalbank. Банк номи устига босиб, аниқ манзилни кўришингиз мумкин. 👉 @bankirkundaligi 👈

  • 7 авг.24,4 тыс24

    видео или голосовое, без подписи

  • 7 авг.23,3 тыс36

    МУРОЖААТЛАР БЎЙИЧА ЭНГ САЛБИЙ КЎРСАТКИЧГА ЭГА ТОП 10 БАНКЛАР (4 та давлат 6 та хусусий банк) Марказий банк 2026 йил II чорак якунлари бўйича банк хизматлари сифатини ошириш ва мижозлар манфаатларини таъминлаш мақсадида банклар фаолияти юзасидан келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилди. ▪️2026 йил II чорак давомида Марказий банкка тўғридан-тўғри ва бошқа давлат органлари орқали банклар фаолияти юзасидан жами 11 331 та мурожаат келиб тушган. ☑️Мижозлар сонига нисбатан мурожаатлар улушининг юқори бўлиши қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини кўрсатади: ▪️мижозларга банк маҳсулотлари ва хизматлари бўйича етарли тушунтириш бериш; ▪️мурожаатларга ўз вақтида ва сифатли жавоб тақдим этиш; ▪️такрорий мурожаатларга сабаб бўлаётган тизимли камчиликларни бартараф этиш; ▪️мижозларга хизмат кўрсатиш сифати ва ички назорат механизмларини кучайтириш. ☝️🏻Шу муносабат билан банкларга кўриб чиқиш учун келиб тушган мурожаатлар сабабларини чуқур таҳлил қилиш, уларни кўриб чиқиш жараёнларини такомиллаштириш ҳамда мижозлар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чораларни кучайтириш тавсия этилади. 👉 @bankirkundaligi 👈

  • 7 авг.22,7 тыс24

    ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИ 8,5% ГА ЎСДИ, ЯИМ 1 КВАДРИЛЛИОН СЎМДАН ОШДИ ▪️2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистон иқтисодиёти 8,5% га ўсди. Бу сўнгги 5 йилдаги энг юқори иқтисодий ўсиш суръати бўлди. Ярим йил якунига кўра, мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 1,073 квадриллион сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос давридаги 7,2%лик ўсишдан юқори. Иқтисодий ўсишга энг катта ҳиссани қуйидаги тармоқлар қўшди: Саноат — 2 фоиз пункт; Савдо, яшаш ва овқатланиш хизматлари — 1,8 фоиз пункт; Ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа — 1,5 фоиз пункт; Қурилиш — 1 фоиз пункт. Тармоқлар кесимида: Қурилиш — 13,7%; Хизматлар соҳаси — 9,2%; Саноат — 8%; Қишлоқ хўжалиги — 4,7% ўсди. Хизматлар соҳасида энг юқори ўсиш: Ахборот ва алоқа — 23,2%; Ташиш ва сақлаш — 15,8%; Савдо — 15% ҳиссасига тўғри келди. ▪️Шунингдек, аҳоли жон бошига ЯИМ 27,95 млн сўмни ташкил этиб, реал ҳисобда 6,6%га ўсди. Бу ҳам 2022 йилдан буёнги энг юқори кўрсаткич бўлди. ЯИМнинг 8,5%га ўсиши банк сектори учун ҳам муҳим кўрсаткич ҳисобланади. Чунки иқтисодиёт қанчалик тез ўсса, кредитлаш, инвестициялар ва тўлов айланмаси ҳам шунчалик фаоллашади. Бу эса банклар молиявий натижаларига бевосита таъсир қилади. Банклар томонидан ярим йилда қайд этилган 10,99 трлн сўмлик соф фойда ҳам иқтисодиётдаги ушбу юқори фаолликнинг амалий натижаларидан бири сифатида баҳоланиши мумкин. 👉 @bankirkundaligi 👈

  • 7 авг.24 тыс28

    видео или голосовое, без подписи

  • 7 авг.24,8 тыс28

    СОХТА БАНК, МАРКАЗИЙ БАНК МУНОСАБАТИ Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки номидан тайёрланган сохта лицензия тарқатилаётгани аниқланди. Марказий банкка кўра, Ҳужжатда кўрсатилган "Олтин Ой Кредит" акциядорлик-тижорат банки мавжуд эмаслиги, шунингдек Марказий банк томонидан ушбу ташкилотга ҳеч қандай лицензия расмийлаштирилмаганлиги маълум қилинади. Фуқаролар ва ташкилотлар бундай фирибгарлик ҳаракатларидан огоҳ бўлинг. ☝🏻Лицензияга эга банклар рўйхатини ушбу ҳавола орқали Марказий банкнинг расмий веб-сайтидан текшириб олишингиз мумкин. 👉 @bankirkundaligi 👈