- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 7
- Всего постов
- 21
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 14 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 1 544
- 1/48двое суток
- 1 769
- 1/72трое суток
- 1 908
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Иккита ишда ишлаш ҳам осон эмас…🤣 @bankirnolasi
Бошида: “Кредитни бериш керак”, дейишади. Берганингдан кейин эса: “Қарамабсан, менга унақалигини айтмагандинг-ку”, дейишади…😄 Хуллас, берсанг ҳам, бермасанг ҳам тренддасан…😂 @bankirnolasi
Биз ҳам бир тижорат банкига раис бўлиб олсак бўларди-да ома…🤨 @bankirnolasi
Авансга 3 кун қолганда:) @bankirnolasi
❗️Кредит рекламасида хавфлар кўрсатилади, шартномада қарзни тўламаслик оқибатлари ҳақида йирик огоҳлантириш берилади ва чалғитувчи кредит маҳсулотлари учун банкларга санкция қўлланилади Марказий банк банк хизматлари истеъмолчиларини ҳимоя қилишга қаратилган янги талабларни жорий этишни режалаштирмоқда. Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қарор лойиҳасига кўра, кредит рекламаси ва кредит шартномаларига мижозни қарз олишдан олдин молиявий хавфлар ҳақида аниқ огоҳлантирувчи янги талаблар киритилмоқда. ☑️ Амалдаги тартибда реклама тусидаги ахборот истеъмолчини бевосита ёки билвосита чалғитмаслиги, маълумотлар икки хил маънода қўлланилмаслиги ёки ошириб кўрсатилмаслиги ҳамда банк хизмати шартлари бўйича мижознинг танловига нотўғри таъсир қилмаслиги белгиланган. 👉 Энди ушбу талабни кучайтириш таклиф қилинмоқда. Лойиҳага кўра, банк кредит рекламасида кредит бўйича мажбуриятларни бажармаслик молиявий хатарларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш бериши шарт бўлади. Эътиборлиси, бундай огоҳлантириш шунчаки майда ёзув сифатида қолиб кетмаслиги керак — у рекламанинг асосий майдони ва вақтининг камида 10 фоизини эгаллаши лозим. ☑️ Кредит шартномаларида ҳам мижоз учун алоҳида ва кўзга ташланадиган огоҳлантириш пайдо бўлиши кутилмоқда. Ҳозир амалдаги талабларга кўра, жисмоний шахс билан тузиладиган кредит шартномасида кредитнинг тўлиқ қиймати биринчи варақнинг ўнг юқори бурчагида махсус рамка ичида кўрсатилиши шарт. Шунингдек, шартномада кредитни бериш муддати, шартлари ва ундан фойдаланиш тартиби каби маълумотлар аниқ акс эттирилиши лозим. 👉 Янги лойиҳа эса бунга қўшимча равишда кредит шартномаси матни бошланишидан олдин, дастлабки қисм асосий юзасининг камида 30 фоизини эгаллайдиган огоҳлантириш жойлаштиришни назарда тутмоқда. Унда кредит бўйича мажбуриятларни ўз вақтида бажармаслик умумий қарздорлик миқдорининг ошишига, қарзни мажбурий ундириш чоралари кўрилишига, қарздорликни қоплаш учун мол-мулк ундирувга қаратилишига, ҳисобварақлардаги маблағлар хатланишига ҳамда кредит тарихига салбий таъсир қилиб, келажакда кредит олиш имконияти чекланишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида мижоз олдиндан огоҳлантирилади. 👉 Бу маълумотни фақат матн шаклида бериш шарт эмас. Огоҳлантириш мазмуни тўлиқ сақланган ҳолда график, инфографика ёки бошқа визуал шаклда ҳам тақдим этилиши мумкин. Лекин унинг жойлашуви ва ўлчами лойиҳада белгиланаётган талабларга мос бўлиши керак. ☑️ Яна бир муҳим ўзгариш банкларга нисбатан қўлланиладиган санкциялар билан боғлиқ. Амалдаги тартибда Марказий банк молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганда банкнинг айрим молиявий операцияларини ёки инфратузилмаси кенгайишини олти ойгача чеклаши ёки тақиқлаши мумкин. 👉 Энди ушбу асослар қаторига яна бир ҳолат қўшилиши таклиф қилинмоқда — банк томонидан таклиф этилаётган кредит маҳсулоти истеъмолчини чалғитувчи деб топилса, Марказий банк унга нисбатан тегишли чеклов ёки тақиқ чораларини қўллаши мумкин бўлади. 👍Каналга уланиш: @Bankxabar
Имтиёзли таълим кредити ажратувчи банклар ва асосий талаблар Ариза топширишда қуйидаги 11 та банкдан бирини танлашингиз мумкин: • Агробанк • Асакабанк • Алоқабанк • МКБанк • БРБ (Бизнесни ривожлантириш банки) • Hamkorbank • Туронбанк • ОФБ • ЎзСҚБ (SQB) • Ўзмиллийбанк (NBU) • Халқ банки Кредит фақатгина олий ва профессионал таълим муассасаларининг кундузги таълим шаклида ўқиётган талабаларига. Сиртқи, кечки, масофавий таълим ҳамда иккинчи мутахассислик учун имтиёзли кредит ажратилмайди. Кредит олиш учун my.gov.uz иловаси ёки talim-krediti.mf.uz ахборот тизими орқали онлайн сўров юборишингиз мумкин. Таълим кредити хотин-қизлар учун 0% ставкада берилади, яъни фоиз тўловларини Давлат бюджетидан қопланади ва фақат олинган асосий қарз қайтарилади. Эркаклар учун эса кредит Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади. Кредитнинг асосий қарзи ўқиш тугагандан сўнг 7-йилдан бошлаб қайтарилади. Ўқиш давомида йигитлар фақат фоизни тўлайди, хотин-қизлар эса умуман тўлов қилмайди. Агар талабанинг даромади бўлмаса, ота-онаси ёки яқин қариндошлари биргаликда қарз олувчи бўлиб кафилликка ўтишлари мумкин. Манба @bankirnolasi
Агар инсон кутилмаганда баҳсни тўхтатса, бу сиз ҳақ эканингизни англатмайди. Балки у сиз билан тортишишдан фойда йўқлигини тушуниб етган бўлиши мумкин…😄 P/S: Охирги жумла сал қоғозга ўраб ёзилган:) @bankirnolasi
⏺Шу билан бирга, «24/7» режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари орқали ҳамда банк биносига ташриф буюрмаган ҳолда куннинг исталган вақтида тижорат банкларининг мобил иловалари орқали валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш имкониятлари ҳам яратилган. ➡️Банклар рўйхати @bankirnolasi
Мотивация - сизни бирор ишни қилишни хоҳлашга ундайди. Интизом - ҳеч нарса қилишни хоҳламаганингизда ҳам ишни давом эттиришга ёрдам беради. @bankirnolasi
БАНКИРМАН! Отасин зиёрат қилмаган Онасин зиёрат қилмаган Вактида ибодат қилмаган Касбга содиқ банкирман. Тонгда кетиб тунда келган Ўз ҳаётин банк деб билган Дам олишни орзу қилган Доим ҳушёр банкирман. Фарзандларга бериб вада Лек бажармай юрган ДАДА Хиёбонга бориш қайда Бир ёлғончи банкирман. Чиқсам агар таътилга Олиб борай чет элга Пул тополмаган йўлга Мен бойвочча банкирман. Ширкат учун жон куйдирган Май, июнда ғалла ўрган Сал вақт топса солиқ терган Зўр универсал банкирман. Ҳам лойиҳачи, ҳам тадбиркор Ҳам курувчи, ҳам чорвадор, Яна бизга қандай иш бор Деб сўровчи банкирман. Пахта очилса тергувчи Фермерга ҳам дарс бергувчи Тракторчи, ҳатто сувчи Шундай деҳқон банкирман. Кредит бериб кимларга Баъзи муғомбир шумларга Тўлатолмай малъунларга Тўлаб юрган банкирман. Мажлислар ҳам тўрт беш маҳал Ҳар кун бир хил дарду масал Барча билар вақтдир увол Лек айтолмас банкирман. Ношукурликка йўйманг буни Шундай ўтар банкир куни Банкдир ҳаёти мазмуни Доим мағрур банкирман. © Қашқадарёлик банки Улфатий #lirikchekinish @bankirnolasi
Айримлар “Кибримни синдириш учун баъзан жамоат транспортида юраман”, дейди. Барака топгурлар, ривожланган давлатларда жамоат транспортида юриш кибрни синдириш эмас, балки оддий ҳаёт тарзи. Масалан, Люксембургдаги етакчи банклардан бирининг раҳбарини бир куни автобусда, бошқа куни эса велосипедда ишга кетаётганини кўришингиз мумкин. Бу камтарликдан ҳам кўра, маданият, қулайлик ва онгли танлов масаласи… @bankirnolasi
Эшакка жуда кўп эътибор берсанг, у ўзини от деб ўйлай бошлайди. Ҳозир айрим одамларда ҳам худди шундай ҳолат:) @bankirnolasi
Ҳар куни ишдан соат 20:00 да чиқиб, 20:30 да уйга етиб келардим. Кеча 18:00 да чиқиб, 20:15 да етиб келдим…😃 @bankirnolasi
Агар дўстларингиз ортингиздан нималар дейишини билганингизда эди, душманларингиз билан қадаҳ уриштириб ичган бўлардингиз…🤣 @bankirnolasi
Қуёш панелларини сотиб олиш учун жисмоний шахсларга ажратилаётган истеъмол кредитлар 🏦 Азия Альянс Банк • Миқдори – БҲМнинг 220 баробаригача • Фоиз ставкаси – 20 % • Муддати – 36 ойгача • Бошланғич тўлов – йўқ • Имтиёзли давр - 6 ойгача 📞 1270 Батафсил 🏦 Ориент Финанс Банк • Миқдори – 100 млн сўмгача • Фоиз ставкаси – 20% • Муддати – 60 ойгача • Имтиёзли давр - 6 ойгача • Бошланғич тўлов- йўқ 📞 4004 Батафсил 🏦 Трастбанк • Миқдори – БҲМнинг 200 бараваригача • Фоиз ставкаси – 20 % • Муддати – 60 ойгача • Имтиёзли давр - йўқ • Бошланғич тўлов – йўқ 📞1287 Батафсил 🏦 Ҳамкорбанк • Миқдори – 200 млн сўмгача • Фоиз ставкаси – 19% • Муддати – 36 ойгача • Бошланғич тўлов – йўқ • Имтиёзли давр - йўқ 📞 1256 Батафсил 🏦 БРБ • Миқдори – 200 млн сўмгача • Фоиз ставкаси – 20% • Муддати – 38 ойгача • Бошланғич тўлов – йўқ • Имтиёзли давр - 6 ойгача 📞 1254 Батафсил 🏦 Халқ банки • Миқдори – 100 млн сўмгача • Фоиз ставкаси – 20% • Муддати – 5 йилгача • Имтиёзли давр - 6 ойгача • Бошланғич тўлов – йўқ 📞 1106 Батафсил 🏦 АлоқаБанк ("Яшил" истеъмол кредит) ◦ Фоизи - 20% ◦ Муддати - 36 ойгача (имтиёзли даврсиз) ◦ Бошланғич тўлов - Талаб этилмайди ◦ Миқдори - 200 БҲМгача Батафсил ☎️71 230 77 77 🏦 Агробанк • Миқдори – 100 млн сўмгача • Фоиз ставкаси – 20% • Муддати – 3 йилгача • Бошланғич тўлов – йўқ • Имтиёзли давр - 6 ойгача 📞 1216 Батафсил 🏦 МКБанк • Миқдори – 206 млн сўмгача • Фоиз ставкаси – 20 % • Муддати – 60 ойгача • Бошланғич тўлов – йўқ • Имтиёзли давр - йўқ 📞 1285 Батафсил 🏦 Ўзмиллийбанк • Миқдори – 70 млн сўмгача • Иш ҳақи лойиҳаси иштирокчилари учун – 20% • Бошқа жисмоний шахслар учун – 22% • Муддати – 60 ойгача • Бошланғич тўлов – йўқ • Имтиёзли давр - 3 ойгача 📞 1344 Батафсил 🏦 ЎзСҚБ • Миқдори – 200 млн сўмгача • Фоиз ставкаси – 20% • Муддати – 60 ойгача • Бошланғич тўлов – йўқ • Имтиёзли давр - 6 ойгача 📞 1180 Батафсил 🏦 Ипак Йули Банк ◦ Фоизи - 20%дан бошлаб ◦ Муддати - 5 йилгача ◦ Миқдори - 80 млн сўмгача • Бошланғич тўлов – йўқ 📞 1296 Батафсил 🏦 Туронбанк • Миқдори – БҲМнинг 200 баробаригача • Фоиз ставкаси – 20 % • Муддати – 60 ойгача • Имтиёзли давр - йўқ • Бошланғич тўлов – йўқ ☎️ 1220 Батафсил @bankirnolasi
Осмондаги лайлакдан, қўлимдаги товуғим яхши…😉 P/S: Яхши мақол экан ома:) @bankirnolasi
Бир тижорат банкида бир вақтнинг ўзида қатор таркибий тузилмалар раҳбарларининг алмашиши кутилмоқда. Бу ижобий ўзгаришлар бошланишининг яхши сигнали бўлиши мумкин…🤔 @bankirnolasi
Кўчада тасодифан учраб қоладиган танишлар нуқул: “Қани, чиқинг, бир чой қиламиз, чой берай”, дейишади. Лекин шу пайтгача улардан бирортаси ростдан ҳам чой берганми? Ким билади…🧐 @bankirnolasi
Рекорд даражадаги ўсиш: йил якунида иқтисодиётимиз 182 млрд долларга етиши кутилмоқда Ўзбекистон иқтисодиёти жорий йилда рекорд равишда ўсиш кўрсаткичларини намойиш этмоқда. Дастлабки ярим йилликда мамлакат ЯИМ ҳажми 1072 триллион сўмни ташкил этиб, номинал ўсиш суръати дарҳол 19,1 фоизга етди. Агар ушбу шиддатли ва рекорд ўсиш суръати йил охиригача сақланиб қолса, иқтисодиётимиз ҳажми 2025 йилга нисбатан 23,8 фоизга ошиб, 182 миллиард долларлик маррани забт этади. Бу эса аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ кўрсаткичини ҳам 18,1 фоизга кўпайтириб, 4588 долларга етказишини англатади. @bankirnolasi
Ана бўмасам😂😂😂 @bankirnolasi