tgindex
Uzb_Meteo
@uzb_meteoВидеоузбекский

Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали. Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich

Последний пост
15 авг.
Последнее чтение
09:31
Постов за неделю
21
Всего постов
30
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Видео
В каталоге с
12 авг.
Подписчики
14 741
−31 за 3 дн.
Сутки
−3
−0,02%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
6 686
29 постов
Вовлечённость
45,4%
к подписчикам
Постов в день
3,0
всего 30
Упоминаний
14
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
5 643
1/48двое суток
6 466
1/72трое суток
6 974

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • Айтмоқчи, Мудофаа вазири маслаҳатчиси Олимжон Ўсаровнинг "Қароргоҳ" подкасти навбатдаги меҳмони бўлиб, урушлар ва иқлим мавзусида суҳбат қурдик. Кўриб қўйишли материал: https://youtu.be/Zljf7Fcsnmo?si=UmmcWSyYX17JFi_P

  • Бизни Тошкент вақти билан соат тонгги муддат 03.00 ларда, Индонезия вақти билан тонгги муддатларда Индонезия дануби Флорес ҳудудида 10 км ва 35 км чуқурликда эпицентрда 7.6 ва 7.7 манитуда кучли зилзилалар кузатилди.

  • 15 авг.1 094199

    Ҳаво ҳароратининг пасайиб бораётганини қачондан ҳис эта бошлаймиз? Жорий ҳафта жойларда ҳафсалани пир қилувчи уйқуларни камайтирувчи жазирима кўпчиликнинг кундалик иш режимига таъсир қилди. Ҳавода намликнинг бироз юқорилаши фонида юз бераётган +38...+40 даражалик иссиқ ҳаво ҳарорат айни намлик омили сабаб, кишилар физиологиясида уни ҳис қилишида реал ҳаво ҳароратидан бироз юқори ҳароратни тақдим этмоқда. Кам уйқулик эса барибир айнан иссиқдан азият чекилишини келтириб чиқармоқда. Ўзгидромет прогнозларида якшанба кунидан Қорақалпоғистонда, душанба кунидан эса республиканинг марказий текислик ҳудуддарида, сешанбадан республика бўйлаб ҳаво ҳароратининг +40 дан +36 даражага пасайиши юз беради. Урал-Волгабўйи томонлардан аста бостириб келаётган салқин ҳаво кейинги ҳафта кунларини сезиларли салқин бўлишини таъминлайди Аҳоли салқин ҳаволарни ҳис эта бошлашади.

  • 15 авг.1 48519

    14 август куни соат 14.37 да Қирғизистонда рўй берган гидроагрегат ўчирилиши минтақада кичик блэкаутни юзага келтирди. Бу ҳақида Кун.ўз Тенгринюс га таяниб хабар бермоқда. Тўхтағул ГЭСидаги иккита агрегатнинг ўчирилиши минтақа энергетика тизимига таъсир қилиб, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон айрим ҳудудларда ток узилишларини келтириб чиқарди. Ўзбек энергетика вазирлиги ушбу воқеа Сурхондарё вилоятида соат 14.38 да кенг масштабли ток узилишини таъкидлаб, жойларда электр энергия билан таъминлаш босқичма босқич яхшиланганини маълум қилди.

  • 13 авг.5 1833522

    Жорий ёзги дим иссиқликлар кишилар уйқу режимига таъсир қилмоқда. Каналимизда ўтказилган сўровнома бизни шу каби фикрлаш томон ундамоқда. Сўровномада 1250 киши қатнашди. Ва улар республиканинг турли ҳудудларида яшовчи аҳоли вакилларидир. Сўровномада қатнашганларнинг 42% ида уйқу режимида ўзгаришлар рўй бериб, уларда суткалик уйқу давомийлиги 5-6 соатни ташкил этмоқда. Ҳатто, 250 киши суткасига 5 соатдан кам ухлаётгани эҳтимол иссиқлик стрессларининг кишилар мелотонин гормонига катта таъсир этиш эффекти бўлиши мумкин.

  • 13 авг.10,4 тыс6977

    Ўтган тунда икки хил астрономик ҳодиса кузатилди. Бири, Европаликлар ва улар билан бир меридианда жойлашган бошқа ҳудуд аҳолиси Қуёш ботишидан бироз олдинроқ Қуёшнинг тўлиқ тутилишига гувоҳи бўлишди. Бунда яъни Ой Қуёш ва Ер ўртасига тушиб, Қуёшни тўлиқ тўсганда қисқа вақт тун кузатилади. Иккинчи ҳодиса ерликлар жорий тунда сайёранинг Қуёш системасидаги Персеидлар яъни комета қолдирган издаги майда метеоритлар ёмғирига гувоҳи бўлишди. Айни ҳозирги муддатда ҳам қаерда тун кузатилаётган бўлса ўша ерликлар метеоритлар ёмғири ҳодисасини яна ҳам ёрғинроқ кўришмоқда. Сайёрамиз айни дақиқаларда комета орбитасини кесиб ўтмоқда. У нуқтада қачонлардир бу ҳудуддан ўтган кометадан қолган майда тош заррачалари бор. Ва у заррачалар атмосферамизга кирганда жуда кўп "юлдуз учишлар"ни тақдим этади.

  • 12 авг.12,7 тыс5174

    16-17 август кунлари шимол томонларда ҳаво ҳарорати сезиларли пасаяди. Шимоли ғарбдан кириб келиши кутилаётган совуқ ҳаво оқими чеккаси якшанба ва душанба кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудларида ҳаво ҳарорати +30...+35 даража бўлишини таъминлайди. 17 август куни республиканинг бошқа вилоятларида ҳам ҳарорат жорий ҳафтадагига нисбатан 2-3 даража пасаяди.

  • 11 авг.10,6 тыс1717

    Иқлим ва уруш. ЎзА студиясида бу ҳақида суҳбат қурдик. Кўринг: https://youtu.be/zIOiC4LCOd4?si=qCrS8PnsbPj34pDM

  • 11 авг.5 3295918из the_bakiroo

    Гўштга талаб мундарижаси билан, афсуски, ишланилмаяпти Гўштга оид вазият барқарорлашишига фақат таклифни арзон пул ва имтиёзлар билан рағбатлантириш, қўшимча бюрократия яратиш кифоя қилмайди. Бу ярим чора ўзи. Турмуш даражаси ва даромадлар ошганда гўшт талабини (айниқса мол гўшти мисолида) қувиб етиш доим қийин кечади. Шунинг учун талабнинг мундарижаси билан алоҳида, сиёсат даражасида ишлаш керак. Бу нима дегани? Масалан, нега ҳафтанинг бир кунини балиқ куни, бир куни парҳез гўштли таомлар куни деб эълон қилиш мумкинмас? Айниқса, ташаббусни ҳоким ва вазирлар ўзлари бошлаб берса? Фарқи йўқ, бу муассасалардаги хос ошхоналарда бўладими ёки кейтеринг хизматларида. Нима ҳалақит қилади фақат балиқ, фақат товуқ, ўрдак, ғоз ва курка, қуён гўштидан таом тайёрловчи умумий овқатланиш корхоналарини 3 йилга, 5 йилга рағбатлантиришга? Парҳез гўштнинг истеъмоли фақат касалхонада, боғчада, қамоқда ё армияда бўлмаслиги керакку. Дарвоқе, қуёнчилик учун кимлар масъул-кураторлар эди? Қуён гўшти ишлаб чиқариш аҳволи қандай? Кўз-кўз қилинган лойиҳалар нима бўлди? Кредитлар-чи? Балиқчилик, ўрдакчилик, ғозчилик, куркачилик учун ажратилган кредитларни ҳам бир ўрганиш пайти келмадими? Худди шунингдек, вегетариан таомланиш тармоқларига ҳам ўзгача ва алоҳида қўлловчи ёндашувлар шакллантирилиши, бу борада дунёқараш кенгайтирилиши керак (4 миллионлик Тошкентда нечта вегетариан ресторан бор?). Ошқозон-ичак ва юрак-қон томир билан боғлиқ касалликлар оқибатларига давлат ва фуқароларнинг ўзлари триллионлаб пул сарфламоқда. Энди сал соғлом ақл ва эркин танловни ишга солиб, сабабларни бартараф этишни бошласак-чи? Йилига 2,15 млн тонна гўшт еётган бўлсак, шунинг ярмини парҳез гўштларга ўтказиш, Европани қўя турайлик, ҳеч бўлмаса Туркия ва Беларусь даражасига етишни мақсад қилсак бўладими?

  • 11 авг.6 3634513

    05.00 Пойтахт, Нурафшон, Бухоро ва Наманган каби шаҳарларда тонгги ҳаво ҳарорати +25...+26 даража кузатилмоқда. Бу тонгги муддатлар учун сезиларли юқори қийматдир.

  • 10 авг.11,6 тыс168

    Газетанинг ҳафталик об-ҳаво прогноз шархида жорий иссиқликнинг кишилар саломатлигига таъсири, тавсиялар баён этилган. Шунингдек, шархда жорий иссиқлкнинг жойларда сутканинг турли муддатларда қандай ҳис қилиш, ҳаво ифлосалниши, космик таъсирлар ҳақида фикрлар юритилган. https://www.youtube.com/watch?v=hMpU0Wzr5Rc

  • 10 авг.7 004227

    Пойтахтда қисқа муддатли чангли ҳаво кузатилмоқда. Газета шархида ҳафта бошлари тоғ этакларига яқин ҳудудларда булут ости шамоллари сабаб, қисқа муддатли чангли ҳаво бўлишига эътибор қаратилганди.

  • 10 авг.10,4 тыс2212

    Кун.ўзнинг об-ҳаво ва қишлоқ хўжалик рукни кўрсатуви. Унда сиз жорий ҳафта иш кунлари учун кутилаётган жазираманинг қишлоқ хўжалиги тармоқларига эҳтимолий таъсири ва бошқа масалалар билан танишасиз. https://youtu.be/rEBt_7T6BhE?si=A9sCnIyVJH_XfvVi

  • 10 авг.6 7413014

    Ҳафталик об-ҳаво прогнози. Кўрсатув давомида сиз дунё океанидаги сув ҳароратининг меъёрдан четлашишлари ва унинг Ўзбекистоннинг куз об-ҳавосига эҳтимолий таъсири ҳақидаги маълумотлар билан танишасиз https://youtu.be/JHhMqs9EKdE?si=oMOnBQH3T8E4lXKS

  • 10 авг.6 017333

    видео или голосовое, без подписи

  • 10 авг.9 0973542

    Жазирама ҳафта. Ўзбекистонда ҳафта боши жазирама билан бошланиб, 11−14 август кунлари ҳарорат +42 даражагача кўтарилади. Тунлари эса асосан +20…+26 даража атрофида бўлиб, нисбатан қулайроқ шароит тақдим қилади. Ҳафта охирида шимолдан кириб келувчи салқинроқ ҳаво ҳароратнинг бироз пасайишига олиб келади. https://www.gazeta.uz/uz/2026/08/10/meteo/

  • 10 авг.6 832249

    Телеграмдаги "Томчи" канали муаллифи 5-8 август кунлари республика бўйлаб буғланиш қийматлари ва пахта учун суғоришдаги оптимал муддат билан боғлиқ тавсияларни улашиб кетибди. Ўтган 4 кунликда Навоий, Сурхондарё ва Бухоро далаларида буғланиш бошқа жойларга нисбатан кучли кузатилиб, Фарғона, Андижон ва Хоразм вилояти наботот олами анча кам сув буғланишини ҳис қилган. Табиийки, ушбу ҳудудлардаги флора дунёсини сувга бўлган эҳтиёжи бошқа вилоятларга нисбатан анча кам бўлган. #пахтачилик

  • 10 авг.5 948259из Muarrixgurungi

    #parcha TARIX VA IQLIM XIV-XVII asrlardagi "Kichik muzlik davri" Markaziy Osiyo uchun ham jiddiy sinov bo'lgan. Qor yog'ishining ortishi va yozning qisqarishi dehqonchilik hosildorligini pasaytirgan, bu esa soliq bazasining qisqarishiga olib kelgan. Markaziy Osiyo sharoitida mazkur davr iqlimiy ekstremal holatlar orqali emas, balki harorat va gidrologik rejimning beqarorlashuvi orqali namoyon bo'ldi. Bu o'zgarishlar mintaqa iqtisodiyotining asosi bo'lgan sug'orma dehqonchilik tizimi uchun jiddiy sinov bo'ldi. Qish mavsumining uzayishi va yozning qisqarishi hosil yetilish siklini buzib, ayrim yillarda don va bog'dorchilik mahsulotlarining keskin kamayishiga olib keldi. Tog' hududlarida qor zaxiralarining ortishi bahorgi suv toshqinlarini kuchaytirgan bo'lsa, yoz mavsumida daryolar oqimining beqarorligi sug'orish inshootlarining samaradorligini pasaytirgan. Natijada qishloq xo'jaligi ishlab chiqarishining barqarorligi yo'qolib, davlat soliq bazasi qisqargan. Iqtisodiy tanazzul davlat moliyasi va siyosiy barqarorlikka bevosita ta'sir ko'rsatdi. Soliq tushumlarining kamayishi markazlashgan boshqaruvni saqlab turish imkoniyatlarini cheklab, harbiy va ma'muriy xarajatlarni qoplashni qiyinlashtirdi. Bu esa sulolaviy kurashlar, mahalliy hokimlarning mustaqillashuvi va siyosiy parchalanish jarayonlarini tezlashtirdi. 📚 "Oʻzbek: eskirgan tarix va yangi oʻzlik" ©t.f.f.d., dots. Baxtiyor Alimjonov (@bakhtiyor1909) @maknunnnnnnn

  • 10 авг.5 8303710

    Бугун жойларда ҳаво ҳарорати +40...+42 даража иссиқ бўлади. Тошкент вилояти ва тоғларда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли жала ёғинлар бор. Ўзгидромет

  • 10 авг.9 2645410

    Европа яна аномал иссиқлик тўлқинига яқин ҳафтага тайёрланиши керак. Ҳа, жорий ёз Европа мамлакатларини қурғоқчиликка тайёрланиш бўйича ҳақиқий синовга ташлади. Узоқ муддатли прогнозларда айтиб келинган вазиятлар Европанинг кўплаб мамлакатларида реалликка кўчмоқда. Европа дарёлари кузатувлар бошланган йил яъни сўнгги 150 йилликдаги энг паст сатҳга тушди. Дарёлар сатҳининг пасайиши, сув логистикасига таъсир этган. Европалик фермерлар жорий йил ҳосилдорлик яхши бўлмаслигини айтишмоқда. Июлда Лондонда кузатувлар тарихида ой давомида умуман ёмғир кузатилмаган ой бўлди. Европага тез-тез Шимолий Африка юқори босимли иссиқ ва қуруқ ҳаво оқими "ташриф буюрмоқда". Ҳа, Европага ёғин ташувчи Атлантика океани ҳаво айланмаси "ҳаракатида" бузилиш кузатилди. Бу эса биз каби минтақаларга айни муддао бўлди. Масалан, уларга ёғин улашувчи ўша Шимолий Атлантика ҳаво айланмаси бу йил жуда кўп ҳолларда Европа учун манфий фазада ривожланиб, унинг ҳаракат йўналиши Африка шимоли, Эрон орқали биз томонга "урилаверди". Бунга сабаб албатта кенг масштабда океан суви ҳароратининг исиб бориши сабаб бўляпти. Бу ҳақида кўп мулоҳазалар юритяпмиз. Эль-Ниньо эса муддатидан аввал кучли фазага кирмоқда. Прогнозлар эса яқин ойлар жуда кучли Эль-Ниньо бўлишига ишоралар қаратган. Бугунги кўрсатувларда яна шу ҳақида гаплашамиз. Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг.

Uzb_Meteo — tgindex