GRAND TA'LIM
СтатистикаAdmin: @grandtalimadmin_bot Qabul: @grandtalim_bot Ishga: @grandtalim_vacancy_bot Filiallar: www.grandtalim.uz/manzillar ☎️ 71 200 2992
- Последний пост
- 13 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 3
- Всего постов
- 37
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Книги (по похожим)
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 646
- 1/48двое суток
- 740
- 1/72трое суток
- 798
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
#qabul2026 🔖YANGI ASR UNIVERSITETIда қабул имтиҳонлари Гўзал Ўзбекистонимизнинг 35 йиллик Мустақиллик байрами тобора яқинлашаётган кунларда университетимизда қабул имтиҳонлари давом этмоқда. Мактаб, коллеж ва лицей битирувчилари бўлган ўғил-қизларимиз ОТМга кириш, олий таълимда билимларини давом эттириш мақсадида ариза топшириб, имтиҳонга келмоқдалар. Бугун, 13 август пайшанба куни университетда навбатдаги қабул имтиҳони ўтказилди. Қабул ҳайъати аъзолари ҳар бир абитуриент билан илм олишдан мақсадлари, келгусидаги режалари ҳақида суҳбатлашишди. Сўнгра белгиланган тартиб асосида тест имтиҳони топширишди. ▫️Таълим йўналишлари ҳақида ушбу: https://yangiasr.uz/uz/directions ҳаволада батафсил маълумотлар бор. 📱 +998712077755 ☎️ 1321 🌐Telegram | 📷 Instagram |🔵 Facebook | 🌐Veb sayt | Youtube
GRAND TA'LIM — фойдали илм маскани Веб сайт| Instagram |Facebook | Telegram |Youtube
🎉 «Араб адабий тили» дарслигининг учинчи китоби 8-марта қайта нашр қилинди 📖 «Grand Taʼlim» ўқув марказида узоқ йиллардан бери таълим бериб келаётган малакали устозларнинг 18 йиллик тажрибалари асосида тузилган китоб қайта нашр қилиниб, сотувга чиқди. ✅ Мазкур ўқув қўлланма араб тилини ўрганувчи кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган. 👉 Нархи: 48 000 сўм ✅ Сайт орқали буюртма бериш Сотиб олиш учун: ✍️ @hilol_reception 📞 +998712175999 ✅ «Hilol» иловаси орқали сотиб олсангиз, ҳар сафар 1% бонусга эга бўласиз. @hilolnashr
Мустақилликка 35 йил 🇺🇿Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги 1991 йил 31 августда эълон қилинган. Бу йили “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида ўтказиладиган байрам тадбирлари бўйича 01.04.2026 санасида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори эълон қилинган. @grandtalim
🎉Юнусободликлар учун қувончли янгилик! GRAND TA'LIM энди сизга янада яқин! Тез кунларда Юнусобод туманида янги филиалимиз ўз фаолиятини бошлайди. Сифатли таълим, тажрибали устозлар ва замонавий ўқитиш методлари — энди янги манзилда! 📍 Аниқ манзил, очилиш санаси ва қабул жараёнлари ҳақида тез орада батафсил маълумот берамиз. Янгиликларни кузатиб боринг! GRAND TA'LIM — фойдали илм маскани Веб сайт| Instagram |Facebook | Telegram |Youtube
Олам ва одамлар 🔰30 июл- Халқаро дўстлик куни International Friendship Day 30 июлни Халқаро дўстлик куни сифатида нишонлаш ҳақидаги қарор 2011 йил 27 апрелда БМТ Бош ассамблеясининг 65-сессиясида қабул қилинган. Дунё ҳамжамияти айни дамда олдида кўплаб таҳдид ва хавф-хатарлар турибди. Улардан: қашшоқлик, зўравонлик, ноҳақ қон тўкишлар, урушлар ва инсон ҳуқуқларини бузилишлари кабиларни санаб ўтиш мумкин. Ушбулар халқаро тинчлик ва хавфсизликни издан чиқариб, жамиятдаги қадриятлар, асосларга жиддий зарба беради, миллатлар ва инсонларни тафриқага солади, ўртасини ажратади. 🎊 Ўзбекистонда ҳам 30 июл – Халқлар дўстлиги куни байрам сифатида нишонланади. 2021 йили Қонунчилик палатаси 30 июлни Халқлар дўстлиги куни сифатида белгилайдиган қонунни қабул қилган. Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари, шунингдек, 16 диний конфессия вакиллари истиқомат қилади. 157 та миллий маданий марказ ва 38 та дўстлик жамияти фаолият кўрсатмоқда. ✅ Таҳдидларга қарши туриш учун аввало, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва илдизларни таҳлил қилиш, бартараф этиш билан бўлади. Муаммоларни ҳал этиш чораларидан, ҳамфикрлик, дўстлик ва ҳамкорликни йўлга қўйиш, биродарлик тушунчалари билан бўлади. Биргаликда ҳаракат қилиш билангина бу оламда тинчлик ва барқарорликка, яхши ҳаёт ва хотиржамликка эришиш мумкиндир. Facebook | Instagram | Telegram |Youtube | Веб сайт
📚 Grand ta'lim maktabida til darslari nafaqat nazariy bilimlar, balki o‘quvchilarning mantiqiy fikrlashi, tezkor qaror qabul qilishi va jamoada ishlash ko‘nikmalarini rivojlantirishga xizmat qiladigan intellektual zakovat bellashuvlari bilan ham boyitiladi. 🏆 Navbatdagi ingliz tili bo‘yicha tashkil etilgan intellektual tadbir davomida o‘quvchilar tinglab tushunish, o‘qish, so‘zlash va fikrini erkin ifodalash kabi til ko‘nikmalarini bir vaqtning o‘zida amalda qo‘llash imkoniga ega bo‘ldilar. 🔰 Bunday interaktiv mashg‘ulotlar o‘quvchilarning fanga bo‘lgan qiziqishini yanada oshirib, ularda mustaqil fikrlash, sog‘lom raqobat va o‘z bilimiga ishonchni shakllantiradi. Zero, tilni puxta egallashning eng samarali yo‘li uni amaliy muhitda qo‘llashdir. 📎 Maktabimizda mavjud bo‘sh o‘rinlarga qabul davom etmoqda! Ariza topshiring va imtihondan muvaffaqiyatli o‘tib, maktabimiz o‘quvchisiga aylaning: www.grandmaktab.uz/cv 📞 Aloqa: 99-905-29-92 ✍️ Telegram: @GrandMaktabAdmin
🎉 «Араб адабий тили» (алифбо ва ҳуснихат) китоби лотин алифбосида 7-марта қайта нашр қилинди 👉 Нархи: 31 000 сўм 📍 Манзилларимиз ✅ Сайт орқали буюртма бериш Сотиб олиш учун: ✍️ @hilol_reception 📞 +998712175999 ✅ «Hilol» иловаси орқали сотиб олсангиз, ҳар сафар 1% бонусга эга бўласиз. @hilolnashr
Иқтибослар 📚«Билим — тортиб олишнинг иложи бўлмаган ягона нарсадир.» Рэй Брэдбери, «Фаренгейт бўйича 451 даража». 📚«Сабр — бу кучнинг яширин шаклидир.» Гюстав Флобер. 📚«Баъзида биттагина суҳбат бутун ҳаётни ўзгартириб юбориши мумкин.» Кларисса Пинкола Эстес. 📚«Ҳар бир инсон ҳаётда ўз китобини ёзади.» Виктор Гюго. 📚«Жасорат — бу куч эмас, балки қадам ташлаш қобилиятидир.» Жон Роналд Руэл Толкин. 📚«Ҳар бир буюк тарих орзудан бошланади.» Антуан де Сент-Экзюпери. 📚«Озодлик — бу “йўқ” дейиш имкониятидир.» Альбер Камю, «Бегона». Facebook | Instagram | Telegram |Youtube | Веб сайт
Муҳим ❗️ССВ тавсияси: Жазирамадан қандай сақланиш керак? Янги ҳафта юртимизда жазирама билан бошланди. “Ўзгидромет” маълумотига кўра, яқин кунларда ҳарорат 41-43 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида эса 44-46 даражагача кўтарилади. Иссиқ кунларда инсон организми қизиши, сувсизланиши, қон босими ўзгариши, юрак-қон томир тизимига ортиқча юклама тушиши, иссиқ уриши ҳолатлари юзага келиши мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолига, айниқса, хавф гуруҳига кирувчи фуқароларга эҳтиёткорлик чораларига қатъий амал қилишни тавсия қилади. 🔖Хусусан, 65 ёшдан ошган кексалар, чақалоқлар ва ёш болалар, ҳомиладор аёллар, юрак-қон томир, қандли диабет, буйрак, нафас йўллари ва бошқа сурункали касалликлари бўлган беморлар, юқори қон босими ёки юрак дориларини, “сув ҳайдовчи”, аллергияга қарши ёки психотроп препаратларини қабул қилувчилар иссиқлик таъсирига нисбатан, айниқса, заиф ҳисобланади. Бу инсонларда чанқоқлик ҳисси кеч пайдо бўлиши, тана ҳароратини назорат қилиш қобилияти пасайиши ёки сурункали касалликлар зўрайиши мумкин. Шунинг учун уларнинг ҳолатидан мунтазам хабар олиб туриш лозим. Иссиқда организм терлаш орқали кўп миқдорда суюқлик ва минерал моддаларни йўқотади. Чанқоқни кутмасдан, кун давомида оз-оздан ва тез-тез сув ичиш зарур. Катта ёшли соғлом инсонлар учун одатда кунига 2–3 литр атрофида суюқлик ичиш тавсия этилади. Юрак, буйрак касалликлари ёки шишга мойиллиги бор беморлар эса суюқлик миқдорини шифокор тавсиясига кўра белгилаши керак. 🔖Енгил, кенг, ҳаво ўтказувчан ва оч рангли кийимлар кийиш тавсия этилади. Пахта ва зиғир каби табиий матолар тананинг нафас олишига ёрдам беради ва тернинг буғланишини енгиллаштиради. Кўчага чиққанда кенг қиррали бош кийим, қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак ва зарур ҳолларда офтобдан ҳимояловчи кремдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. 🔖Оғир, ёғли, қовурилган, аччиқ ва ҳазм бўлиши қийин овқатлар организмга ортиқча юклама беради. Шунинг учун сабзавотли салатлар, енгил шўрвалар, қатиқ, айрон, творог, тухум, товуқ ёки балиқ гўшти, мевалар истеъмол қилиш тавсия этилади. Кун давомида 5-6 марта оз-оздан овқатланиш мақсадга мувофиқ. Тахминан соат 11:00 дан 17:00 гача очиқ қуёш остида юришни чеклаш керак. Зарур ишларни эрталаб ёки кечки салқин вақтларга қолдириш мақсадга мувофиқ. Агар кўчага чиқиш зарур бўлса, соя йўлаклардан юриш, бош кийим кийиш, ёнингизда сув олиб юриш ва ҳар 15–20 дақиқада оз-оздан сув ичиш тавсия этилади. 🔖Ҳеч қачон болаларни, кексаларни ёки ҳайвонларни автомобил ичида ёлғиз қолдирманг. Қуёш остида турган автомобил ичида ҳарорат бир неча дақиқада ҳаёт учун хавфли даражагача кўтарилиши мумкин. Эсда тутинг: иссиқ ҳавода энг муҳим қоидалар — салқин жойда бўлиш, етарли сув ичиш, енгил кийиниш, оғир овқат ва оғир жисмоний меҳнатни чеклаш, хавф гуруҳидаги яқинлар ҳолидан хабар олиш ва хавфли белгиларда тез тиббий ёрдамга мурожаат қилишдир. ССВ Матбуот хизмати. @grandtalim @yangiasruniversiteti
Жазирама 🔆Иссиқ ҳавода эътибор бериш керак бўлган айрим тавсиялар Ҳафта давомида иссиқ кучайиши кутилмоқда. Кундузги ҳарорат +41…+44 даражагача кўтарилади. Кечалари эса ҳаво дим бўлиб, +23…+33 даража атрофида бўлади. Айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Иш ҳафтаси охиригача иссиқ аста-секин кучайиб боради. (Kun.uz) ☝️Тавсиялар: -Ёзда кўпроқ табиий матолардан тайёрланган кийимларга устунлик беринг, улар терининг нафас олишига имкон беради ва тананинг қизиб кетишига олиб келмайди; -Иложи борича камроқ тўғридан-тўғри қуёш нури остида қолишга ҳаракат қилинг; -Ҳар доим бош кийимда бўлинг; -Қуёш соат 12.00 дан 16.00гача бўлган даврда энг фаолдир, шунинг учун бу вақтда имкон қадар ташқарига чиқмаслик тавсия этилади. Зарурат бўлса, қуёш нуридан тананинг барча қисмлари ҳимояланган бўлиши муҳим; -25 C даража дан юқори ҳароратда фаол спорт машғулотлари билан шуғулланманг; -Кондиционер остида ўтирманг, бу ўткир шамоллаш ҳатто, пневмонияга ҳам сабаб бўлишини унутманг; 🍹Нималарни ичиш керак? -Иссиқ ҳавода организмнинг сув мувозанати бузилади, у кўп намликни йўқотади. Шунинг учун жазирама иссиқда кунига камида 3 литр суюқлик ичиш керак. -Иссиқ об-ҳаво учун энг афзал ичимлик- бироз лимон қўшилган кўк ёки қора чойдир. --Кофедан воз кечиш яхшидир, шунингдек, газланган ичимликлардан ҳам тийилган маъқул. Чунки кучли газланган ичимликлар чанқоқни қондиргандай кўриниш ҳосил қилади холос ва у ҳам вақтинча давом этади. -Ҳар қандай ҳолатда ҳам муз-совуқ ичимликлар ичиш керак эмас. Бу томоқнинг турли касалликларига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, совуқ ичимликлар, ички аъзоларни совутиб, тананинг юзасида қон айланишини оширади ва шу билан тана ҳароратини ортиб кетишига олиб келади. 🍲Иссиқда нима ейилади? -Бу об-ҳаво шароитида кўпроқ сабзавот ва меваларни истеъмол қилиш яхши. -Турли салатлар, сабзавотли овқатлар, енгил ва қайнатма шўрвалар ва ҳаказо. Бодринг, тарвуз, қовун, ширин ва нордон мевалар совутиш хусусиятига эгадир. -Ўта ёғли ва шўр озиқ-овқатлар истеъмолидан тийилиш тавсия этилади. -Ёзда, жуда иссиқ ҳавода, ишхона ва уйда ақлий ва жисмоний иш фаолиятингизни чеклашингиз тўғри бўлади. Сиз бундай ишларни кечки салқин вақтларда амалга оширганингиз ўринли. Бобур Аҳмад тайёрлади. @grandtalim @yangiasruniversiteti
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
🌐Telegram | 📷 Instagram |🔵 Facebook | 🌐Veb sayt | Youtube
#xabarlar 🔰Маълумки, 7 июл куни Тошкент, Самарқанд ва Термиз шаҳарларида ўтказиш режалаштирилган мамлакатимиз тарихида илк бор "Ислом цивилизацияси: тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли" мавзусида I Халқаро ислом цивилизацияси форуми бошланди. 50 дан ортиқ мамлакатдан 300 га яқин нуфузли давлат ва жамоат арбоблари, олимлар, муфтийлар, халқаро ташкилотлар ва ОАВ вакилларини бирлаштирадиган мазкур форум Ўзбекистоннинг ислом цивилизациясининг бой илмий-маънавий меросини ўрганиш ва тарғиб этиш, тинчлик, бағрикенглик ҳамда маърифат ғояларини халқаро майдонда илгари суришга қаратилган энг йирик халқаро илмий-маърифий анжуманлардан бири сифатида аҳамият касб этади. 🔖 Ушбу нуфузли анжуманга YANGI ASR UNIVERSITETIдан ҳам бир неча профессор-ўқитувчилар таклиф этилган. Жумладан, устозлар - YANGI ASR UNIVERSITETI ректори, доцент Бахтиёр Ишанжанов, илмий ишлар бўйича проректор т.ф.д., профессор Қобилжон Зоҳидов ҳамда университет мумтоз шарқ филологияси кафедраси мудири, доцент Ҳайдархон Йўлдошхўжаевлар ушбу форумда иштирок этмоқдалар. Анжуманнинг тантанали очилиш маросимида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг форум иштирокчиларига йўллаган мурожаати ўқиб эшиттирилди. Мурожаатни Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султонов ўқиб берди. (@islomuz) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаменти бошлиғи Музаффар Камилов, ICESCO Бош директори Салим ал-Малик, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Оллошукур Пошозода ҳазратлари, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари маслаҳатчиси Шайх Муҳаммад Дувайний сўзга чиқишди. Форумда ислом цивилизациясининг бой илмий-маънавий мероси, тинчлик, бағрикенглик, илм-фан ва замонавий тараққиёт билан боғлиқ долзарб мавзулар муҳокама қилинмоқда. 🌐Telegram | 📷 Instagram |🔵 Facebook | 🌐Veb sayt | Youtube
Facebook | Instagram | Telegram |Youtube | Веб сайт
Facebook | Instagram | Telegram |Youtube | Веб сайт
📚https://grandtalim.uz/ сайтининг янгиланган талқини билан танишинг. Facebook | Instagram | Telegram |Youtube | Веб сайт
#BITIRUV ✨ Grand ta'lim maktabining ilk 4-sinf bitiruvchilari — to‘rt yil davomida ilm, tarbiya va yuksak qadriyatlar asosida kamol topgan o‘quvchilarimizning bitiruv oqshomi unutilmas xotiralarga muhrlandi. 📚 To'rt yil davomida ilm, tarbiya va yuksak qadriyatlar ruhida kamol topgan o'quvchilar boshlang'ich ta'lim bosqichini muvaffaqiyatli yakunlab, navbatdagi ta'lim pillapoyasiga munosib kuzatildi. 📌 maktabimizda 2026–2027-o‘quv yili uchun 3-sinfdan 9-sinfgacha bo‘lgan o‘quvchilar qabuli davom etmoqda. Agar farzandingiz chuqur bilim, samimiy munosabat va tarbiya uyg‘unligida taʼlim olishini istasangiz — ariza topshiring! 📎 Farzandingiz imtihonlardan muvaffaqiyatli o‘tib, Grand taʼlim maktabining o‘quvchisi bo‘lsin: www.grandmaktab.uz/cv ☎️ Aloqa uchun: 99-905-29-92 ✍️ Telegram: @GrandMaktabAdmin
Yangi O‘zbekistonda yoshlarni qo‘llab-quvvatlash, ularning orzu va intilishlarini ro‘yobga chiqarish – davlat siyosatining eng ustuvor yo‘nalishlaridan biri. Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X