Эркин Қудратуллоҳ
СтатистикаМир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударриси, Дин ишлари бўйича қўмита мутахассиси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲнинг шахсий саҳифаси
- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 7
- Всего постов
- 28
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 551
- 1/48двое суток
- 631
- 1/72трое суток
- 681
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Савол: Рабиул аввал ойида нималар бўлган? Жавоб: 1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топганлар; 2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Меърожга чиққанлар; 3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи мунавварага кўчиб ўтганлар; 4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганлар. ✍️ Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲ @Erkin_Qudratulloh
Бугун фазилатли Рабиул аввал ойининг 1-куни. Бу ойда ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топганлар. Бу ой - мавлиди шариф ойи. Бу ой - салавот ойи. Бу ой - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини ўрганиш ойи. Бу ой - шафоатга интилиш ойи. Буюк имкониятни қўлдан бой берманг. @Erkin_Qudratulloh
Жума айёмингиз муборак бўлсин @Erkin_Qudratulloh
Кўнгил синса борми, тузатмоқ душвор, Гул-чечак унмаса, не керак баҳор? Яхшилик қоларкан инсон ортидан, Инсонсан, инсонга бермагин озор. ✍️ Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲ @Erkin_Qudratulloh
ДУОДАН КЕЙИН ЮЗНИ СИЛАШ ШАРТМИ? Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда дуодан сўнг қўлни юзга суртиш амалини инкор қилиб, бу ҳақда келган барча ҳадислар заиф экани, ҳатто буни бидъат ёки динда йўқ иш деб ҳисобловчи фикрлар тез-тез учрамоқда. Баъзилар ўз иддаоларини «ибодат амрларга асосланади, ишончли далилларсиз эса бекор бўлади» деган қоида билан асосламоқчи бўлишади. Аслида эса бу масала илмий жиҳатдан анча кенг қамровли бўлиб, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган «барча ҳадислар заиф» деган даъво илмий ва ҳадисшунослик қоидаларига тўла ҳам мос келмайди. Қуйида шу масаланинг ҳақиқий илмий моҳиятини очиб берамиз. Дуодан сўнг қўлни юзга суртиш борасида бир қанча ривоятлар мавжуд бўлиб, уларнинг айримлари заиф бўлса-да, баъзилари бир-бирини қувватлаши натижасида ҳасан (амал қилишга яроқли) даражасига кўтарилади. Ислом ҳадис илми қоидаларига кўра, заиф ҳадислар кўпайса ва уларни қувватловчи бошқа омиллар бўлса, уларга амал қилиш мақбул саналади. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон дуо учун қўлларини кўтарсалар, то уларни юзларига суртмагунча туширмас эдилар» (Имом Термизий ривоят қилган). Гарчи бу ҳадиснинг иснодида айрим мутахассислар томонидан турли фикрлар билдирилган бўлса-да, ҳадисшунослик қоидасига кўра, бу каби ривоятлар бир нечта йўллар орқали келгани сабабли уларнинг даражаси ҳасан ли-ғойриҳи (бошқалар сабабли ҳасан) ҳисобланади. Бу эса шаръий амаллар ва фазилатли ишларда ҳужжат бўлишга етарлидир. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳдан сўраганда кафтларингизнинг ичи билан сўранглар, унинг орқаси билан сўраманглар. Дуони тугатганингизда эса уларни юзларингизга суртинглар», дедилар» (Имом Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилган). Ислом умматининг эътиборли фақиҳлари ва муҳаддислари бу масалада қадимдан ўз муносабатларини билдиришган. Улар бу амални «динга киритилган янгилик» эмас, балки суннатда собит бўлган одоблардан бири сифатида қабул қилишган: Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ «Ал-Азкор» китобида дуо қилгандан сўнг қўлни юзга суртиш мустаҳаб эканини очиқ-ойдин таъкидлаб ўтганлар. Имом Термизий ўз «Сунан» китобида бу ҳадисга махсус боб ажратиб, унинг амалий кўринишини келтириб ўтганлар. Кўплаб машҳур муҳаддис ва фақиҳлар бу ривоятларни қабул қилиб, халқ орасида кенг ёйилишига қарши чиқмаганлар. Уламолар айтганидек, агар ҳадис бирор масалада мутлақо асоссиз бўлса эди, асрлар давомида буюк фақиҳлар унга амал қилишмаган бўлар эди. Мухолифлар келтирадиган «Ибодатлар амрларга асосланади, далилсиз эса бекордир» деган қоида диннинг асосий устунидир. Аммо бу қоидани ҳар қандай мустаҳаб ёки одоб тусидаги амалларга нисбатан кескин қўллаб, одамларни адашишда айблаш нотўғри. Дуо қилишнинг ўзи – Аллоҳ амр этган улуғ ибодат. Дуо сўнгида қўлни юзга суртиш эса дуо одобининг бир қисми ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан биридир. Бу борада мақбул (ҳасан) даражадаги ҳадислар мавжуд экан, уни «ҳеч қандай далил йўқ» деб кескин инкор қилиш илмий адолатдан эмас. Ижтимоий тармоқларда диний масалаларда шошқалоқлик билан ҳукм чиқариш, айниқса, асрлар давомида мусулмонлар амал қилиб келаётган мақбул суннатларни «заиф» ёки «бидъат» деб рад этиш жамиятда ноўрин келишмовчиликларни келтириб чиқаради. Дуодан кейин қўлни юзга суртиш – саҳиҳ йўллар билан собит бўлган, уламолар маъқул кўрган ва мусулмонлар учун маънавий файз келтирадиган гўзал амалдир. Шундай экан, диний масалаларда тортишувлардан кўра, мўътадил ва кенг қамровли илмий ёндашувларга таяниш мақсадга мувофиқдир. ✍️ Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲ @Erkin_Qudratulloh
ҲИЖРИЙ-ҚАМАРИЙ ОЙЛАР 12 ОЙДАН ИБОРАТДИР: 1. Муҳаррам; 2. Сафар; 3. Рабиъул аввал; 4. Рабиъус соний; 5. Жумодул аввал; 6. Жумодус соний; 7. Ражаб; 8. Шаъбон; 9. Рамазон; 10. Шаввол; 11. Зулқаъда; 12. Зулҳижжа. Каналга уланиш учун 👇👇👇 https://t.me/Erkin_Qudratulloh
Ушбу гуруҳга кўз текканми нима, Сара маълумотлар ташланмас нечун? Мабода ташланиб қолса керак деб, Телеграмни ёқиб қарайман ҳар кун. ✍️ Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲ @Erkin_Qudratulloh
ЎЗБЕКИСТОН – ТОТУВЛИК ДИЁРИ Ижтимоий тармоқларда баъзан мамлакатимизнинг мақоми ва диний муҳити ҳақида нотўғри, асоссиз ҳамда бузғунчи фикрлар тарқалиши кузатилади. Хусусан, Ўзбекистонни нотўғри равишда «куфр давлати» деб аташга уринишлар мутлақо асоссиз бўлиб, улар Ислом динининг асл таълимотларига ҳам, жамиятимиздаги реал ҳақиқатга ҳам зиддир. Хўш, Ислом нуқтаи назаридан ва ҳаётий воқеликда Ўзбекистон қандай ўлка? Ислом шариатида ва фиқҳ илмида бир давлатнинг диний ҳолати унда яшовчи инсонларнинг эътиқоди ва уларга яратилган шароитлар билан ўлчанади. Ўзбекистон аҳолисининг мутлақ кўпчилигини мусулмонлар ташкил қилади. Мамлакатимизда мусулмонлар ўз диний бурчларини, жумладан, беш вақт намоз, рўза, ҳаж ва умра амалларини ҳеч қандай тўсиқларсиз эркин адо этиб келмоқдалар. Сўнгги йилларда юртимизда диний соҳада мислсиз ўзгаришлар амалга оширилди. Ўнлаб янги масжидлар очилди, мавжудлари қайта таъмирланди, қадимий қадамжолар обод қилинди. Мир Араб олий мадрасаси, Тошкент Ислом институти, Ўзбекистон Халқаро ислом академияси, Ҳадис илми мактаби ҳамда ўрта махсус ислом таълим муассасалари каби нуфузли даргоҳлар ёшларга соф Ислом таълимотини, Қуръон ва Суннатни ўргатмоқда. Юқори даражада Қуръони карим мусобақалари ташкил этилиб, ёшларнинг динга бўлган муҳаббати қўллаб-қувватланмоқда. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида тинчлик ва омонлик нақадар муҳим эканини кўп бор таъкидлаганлар. Бирор юртда мусулмонлар тинч-омон яшаб, ибодат қилиши учун шароит яратилган экан, у ерни нотўғри таърифлар билан қоралаш гуноҳ ва фитна ҳисобланади. Тинчлик ҳукмрон бўлган, азонлар янграб турган, жума ва ҳайит байрамлари шукуҳ билан нишонланадиган юрт ҳеч қачон «куфр диёри» бўла олмайди. Ўзбекистон кўп миллатли ва кўп конфессияли демократик ҳуқуқий давлатдир. Бу ерда турли миллат ва дин вакиллари бир оила фарзандидек ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликда ҳаёт кечирмоқда. Бу эса асл Ислом динининг тинчлик, бағрикенглик ва инсонпарварлик ғояларига тўла мос келади. Ўзбекистон – аждодларимиз динига садоқат билан яшаётган, муқаддас қадриятларимиз асраб-авайланаётган, масжид ва мадрасалар обод бўлган муборак Ватандир. Ижтимоий тармоқлардаги турли нотўғри оқимларнинг қуруқ даъволарига алданмаслик, юртимизнинг тинчлиги ва фаровонлигини қадрлаш ҳар бир онгли фуқаронинг бурчидир. ✍️ Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲ @Erkin_Qudratulloh
Гуруҳда жимжитлик, қоласан ҳайрон, Хабар ҳам кўринмас, сукут ҳукмрон. Телеграмни очсам — яна ўша ҳол, Бармоқлар уйқуда, мум ютган забон! ✍️ Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲ @Erkin_Qudratulloh
ОҚИБАТ Кунларнинг бирида учрашиб қолди Бойлик, илм ҳамда оқибат – учов. Улар бир-бирига яқин эмасми, Фурсат ўтмасдан тил топишди дарров. Бойлик сўз бошлади биринчи бўлиб: «Агар мен йўқолсам, қилмангиз гина. Қайдасан, деб излаб бўлманг овора, Каминанинг асли жойи – хазина». Илм сўз бошлади: «Йўқолсам агар, Изимни ахтариб бўлманглар хуноб. Топиб олмоқликка имконингиз бор, Чунки асл жойим – билсангиз, китоб». Чуқур хўрсинди-ю, деди Оқибат: «Мени йўқотманглар, илтимосим шу. Мабодо йўқотиб қўйсангиз агар, Ҳар қанча изламанг, топмайсиз мангу». Орадан Оқибат кўтарилса гар, Қайтариб бўлмаскан уни ҳеч қачон. Шундай экан, бир бор йўқотмай туриб, Асрайлик, ардоқлаб уни ҳар замон. ✍️ Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲ @Erkin_Qudratulloh
ОЙНИНГ БЎЛИНИШИ Қурайшнинг бир қанча зодагонлари Пайғамбар ёнига келишди бир кун. Дейишди: «Мўъжиза кўрсата олсанг, Майли, динингни тан оламиз бугун. Самодаги ойга ишора қилгин, Иккига бўлинсин мўъжизанг билан. Ана шундай қилсанг, набийлигингни Барчамиз шу онда олгайдирмиз тан». Бунга рози бўлиб Пайғамбаримиз Тўлин ойга қараб қилди ишора. Иккига бўлинди шу аснода ой, Ойнинг бўлинмоғи эди илк бора. Буюк мўъжизани кўришса ҳамки, Қайсарлик қилишди, келтирмай иймон. Бир нарса ҳақиқат, шакка ўрин йўқ: Қалбнинг тубанлиги – тубсиз зимистон. Кўз билан кўрганни инкор этганлар, Ҳақиқат нуридан бўлдилар йироқ. Мўъжиза кўрмоқ ҳам кифоя эмас, Қалбда иймон бўлса, ҳақиқат порлоқ. ✍️ Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲ @Erkin_Qudratulloh
ТЎҚИМА РИВОЯТГА АЛДАНИБ ҚОЛМАНГ! Интернет ижтимоий тармоқларида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Меърож кечаси Аллоҳ таоло томонидан хурмо ва узум уруғи берилгани, уни ерга экиш буюрилгани, уни олиб тушаётганларида узум уруғини шайтон ўғирлаб олгани, у зот фариштадан сўраганларида, уни шайтон олганини айтгани, шайтон уруғни қайтариш учун бир шарт қўйгани, уруғни у киши эксалар, унга ўзи сув қўйишни сўрагани, у киши бу шартга рози бўлгани, биринчи бор сув қуйганда сувга тулкининг, иккинчисида шернинг ва учинчисида тўнғизнинг сийдиги ва қонини қўшгани, шунинг учун ароқ ичган одам шу ҳайвонларга ўхшаб қолиши ҳақида асоссиз ва тўқима ривоятлар учрамоқда. Афсуски, бу каби ривоятлар Ислом дини таълимотларига, саҳиҳ ҳадисларга ва ақлга мутлақо зид бўлиб, динимиз номидан тарқатилаётган қуруқ уйдирмадан бошқа нарса эмас. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Меърож воқеалари Қуръони каримда ва энг ишончли саҳиҳ ҳадис тўпламларида Имом Бухорий, Имом Муслим ва бошқалар тарафидан батафсил баён қилинган. Унда бундай уруғлар, шайтоннинг шарт қўйиши ёки ҳайвонларнинг сийдиги ҳақида бирорта ҳам саҳиҳ ривоят мавжуд эмас. Пайғамбарлар Аллоҳнинг омонатларини бандаларга тўлиқ етказадиган, фаришталар ва шайтонлар билан боғлиқ бу каби масъулиятли ишларда ҳеч қачон хато қилмайдиган Зотлардир. Уруғнинг йўқотилиши ва шайтоннинг шарти ҳақидаги гаплар пайғамбарлик мақомига ҳурматсизлик ҳисобланади. Исломда ароқнинг ҳаром қилиниши оят ва саҳиҳ ҳадисларга кўра унинг маст қилувчи, ақлни заҳарловчи ва инсонни гуноҳларга етакловчи иллати учундир. Уни ҳайвонларнинг сийдиги ёки қони билан боғлаб тўқилган бундай уйдирмалар диний илмдан бехабар кишиларнинг тўқимасидир. Ҳар бир мусулмон ўзи эшитган ва ўқиган нарсасини тарқатишдан олдин унинг аслини, манбасини ва қанчалик тўғрилигини текшириб кўриши шарт. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: «Эй мўминлар! Агар сизларга бир фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар (текшириб кўринглар), йўқса, билмасдан бир қавмга етказиб қўйиб, қилган ишларингга пушаймон бўлувчилардан бўлиб қолманглар» (Ҳужурот сураси, 6-оят). Пағамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўз ҳадисларида қасддан ёки билмасдан у зот номидан ёлғон тўқиб тарқатишнинг оқибати жуда оғир эканидан қаттиқ огоҳлантирганлар. Динимиз номидан гапираётганда, маъруза ёки насиҳат қилаётганда ўта эҳтиёткор бўлайлик. Қош қўяман деб кўз чиқариб қўймайлик, савоб оламиз деб гуноҳга ботиб қолмаслик учун ҳар бир сўзни илмий асос ва саҳиҳ манбалар билан гапириш масъулиятини ҳис этайлик. Афсона ва эртакларни дин деб тарқатиш соф ақидамизга ва Исломнинг пок обрўсига катта зарар етказишини унутмайлик. ✍️ Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲ @Erkin_Qudratulloh
Жума кунининг суннатлари 1. Ғусл қилиш. 2. Хушбўйланиш. 3. Тоза-озода кийимларни кийиш. 4. Мисвок ишлатиш. 5. Масжидга вақтлироқ бориш. 6. Каҳф сурасини ўқиш. 7. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп саловот айтиш. 8. Дуо ижобат бўладиган соатларни ғанимат билиш. @Erkin_Qudratulloh
@Erkin_Qudratulloh
@Erkin_Qudratulloh
Шу тупроқ тагида ётибди онам, Зиёрат айласам гуллайди олам. Гўё дейдигандек: "Соғиндим бирам, Вақт топиб қабримга келиб тур, болам". @Erkin_Qudratulloh
Эҳ, Тоғайтемир! Тоғайтемир дея аталмиш қишлоқ – Киндик қоним томган муқаддас гўша. Одамлар ўзгарди, ўтди кўп йиллар, Бепоён ширам ва Давкамар ўша. Даранинг ичидан келган сел мисол, Шовуллаб оқмоқда умр баҳори. Ухласанг, уйқуга тўйиб турасан, Танингга хуш ёқар қишлоқ наҳори. Ҳув ана, қизғалдоқ очилди, қара, Кўзингни яшнатар қирмизи лола. Бинафша, чучмома, қоқи, чукири – Соғинчдан куй чалиб, этмоқда нола. Ковракнинг ҳидига маст бўлган дала, Уюртмак терганмиз ёшлик чоғлари. Бойчечак, қўзигул, гулхайри, жупор – Қишлоғим адири – жаннат боғлари. Қудуқдан сув тортиб, молни сувлардик, Чалма ўйиб, яна супурардик қий. Қора уйни тикиб, палакка чиқиб, Уйни ўраш учун тўқир эдик чий. Шувоқ ва бодомча чопиб келардик, Шимшиғичда шимшиб, завққа тўлардик. Флаклаб сув ташиб, томни сувардик, Кўкбетда чопқиллаб ўйнаб-кулардик. Оққишлоқ, Эгрисой, Оқпичоқ, Алмат, Дашқўтон, Ичкари, Ажина қишлоқ. Шерхудо мозори, Тўйчи гузари, Баҳаво, сержило Калча, Қизилқоқ. Бешинчи мактабда ўқиб чиққанмиз, Тоботош нонидан еганмиз кўп бор. Қоракулча билан қовунқоқ қилиб, Сонғоқда тош териб қурганмиз девор. Қувурмоч пишириб, толқон еярдик, Рўза бўлган маҳал лачир қилардик. Сумалак осардик Наврўз сайлида, Сомонга боришда эшак минардик. Ўрмак қурар эдик томнинг ортига, Кигиз ва гиламни қўлда тўқирдик. Жойни солар-солмас свет ўчганда, Чироқ ёқиб, сўнгра китоб ўқирдик. Фонар йўқ маҳалда фонус ёқардик, Куви пишиб, яна қурут қилардик. Наскимизни ямаб, калишни тикиб, Сув кириб кетганда зўрға чидардик. Чердакка осилган чалғи ва ўроқ – Ёшлик йилларимдан нишона эрур. Дўмбира садоси, бахши термаси Ғамгин кўнгилларга кайфият берур. Қоринга солинган мой бўлар эди, Ойнинг ёруғида ғалла ўрардик. Хирмонни эшакда янчиб, совуриб, Қўшни уйга бориб кино кўрардик. Қовға тикар эдик, ясардик курак, Қўзи-улоқларни кўганлар эдик. Туятолпон қазиб, қуртоба қилиб, Чўққа пиёз кўмиб, пишириб ердик. Ёдимдан чиқмайди беғубор дамлар, Кўз олдимдан ўтар бари бирма-бир. Қанийди, ёшликка қайтиб қолсайдим, Қанчалар завқлисан, эҳ, Тоғайтемир! ✍️ Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲ @Erkin_Qudratulloh
Каналга уланиш учун 👇👇👇 @Erkin_Qudratulloh
Бухоро вилояти намоз вақтлари Август ойи учун @Erkin_Qudratulloh
Яхшиликни улашинг! Ким Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламга 1 марта салавот айтса, Аллоҳ ва фаришталари унга 10 марта салавот айтади. Ким 10 марта салавот айтса, Аллоҳ ва фаришталари унга 100 марта салавот айтади. Ким 100 марта салавот айтса, Аллоҳ ва фаришталари унга 1000 марта салавот айтади. Хўш, тайёрмисиз? Унда бошладик. Муборак жума кунида имкон қадар кўпроқ салавот айтамиз. Кимнинг бу савобдан баҳраманд бўлишини истасангиз, унга ҳам юбориб қўямиз. Саллоллоҳу ала Муҳаммад, Саллоллоҳу алайҳи васаллам! @Erkin_Qudratulloh