Bibirajab Abdulaziz || Hanafiy xonim
СтатистикаСаҳифам муслималарни руҳан қўллаб-қувватлаш, уларга ўзини топишда ва тушинишда ёрдам бериш учун очилди. Демак, бу ер сиз билан мени якка суҳбатхонамиз бўлсин. Ҳар бирингиз мен учун қадрлисиз! Мурожаат учун: @hanafiy_xonim @musslih_academy
- Последний пост
- 28 июл.
- Последнее чтение
- 13 авг.
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 20
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Книги (по похожим)
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 200
- 1/48двое суток
- 229
- 1/72трое суток
- 247
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 💚 Сиз Ҳанафий хоним — Бибиражаб Абдулазизнинг шахсий муаллифлик саҳифасидасиз, хуш келибсиз! Бу саҳифа — илм, ҳаётий тажриба ва аёл қалбининг суҳбат майдонидир. Бир сўз билан айтганда, мен: 🏠 5 нафар гўзал омонатнинг…
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 💚 Сиз Ҳанафий хоним — Бибиражаб Абдулазизнинг шахсий муаллифлик саҳифасидасиз, хуш келибсиз! Бу саҳифа — илм, ҳаётий тажриба ва аёл қалбининг суҳбат майдонидир. Бир сўз билан айтганда, мен: 🏠 5 нафар гўзал омонатнинг ОНАСИман (ҳа, уйда бешта фарзанд тарбияси билан шуғулланаман); 🎓 Теология магистранти, Ислом Университети шариат ва Халқаро университ англис тили филологияси бакалаври Ақида ва Фиқҳ фанларидан бир қатор ижозалар эгасиман; 💼 "Муслимаат" диний ташкилоти ва "Муслиҳ" аёл-қизлар мадрасаси муассисиман; 📣 2015 йилдан бери минглаб муслималарни онлайн таълимга чорлаб келаётган бириман. Нега бу канални кузатишингиз керак? Чунки бу ерда илмга чанқоқ, оила ва жамиятда балансни ушлашга харакат қилган аёлнинг ҳаётий хулосалари сизни кутади. Хеч қандай ниқобларсиз — бор борича. Илм, амал ва ихлос йўлида биз билан бўлинг! Иҳлос ва ҳурмат ила, сизнинг Ҳанафий хонимингиз Бибиражаб Абдулазиз. 📌 #ҳанафий_хоним_қайдлари
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Саломатмисизлар? Қизлар қурбонлик қилмоқчи бўлганлар бўлса шериклар жамлаяпман. 7 киши битта қорамол сўямиз, 200$ дан тўғри келади ЭНГ асосийси ЭНГ ҳақлиларга боради. Имкони борлар бўлса алоқага чиқинглар. 7 киши битта қорамол сўямиз хар биримиз биттадан қорамол сўйганни савобини оламиз иншааллоҳ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ! Гаплашамизми?! Саволларингиз бўлса изоҳларда ёзишингиз мумкин... Биз ўтган йили 50та эдик, бу йил 150та бўлдик, алҳамдулиллаҳ))
УСТОЗ АСАЛАРИ КАБИДИР Ўқувчилар: — Устоз, сизнинг дарсингизни яхши англаймиз, бутун вужудимиз билан тинглаймиз, кейингисини интиқ бўлиб кутамиз. Лекин ўзимиз мустақил китоб ўқисак, сизнинг дарсингиздаги каби лаззатни ҳис қилмаймиз, – дейишди. Устоз: – Асалари…
#шунчаки Уч нарса аёллик латофатини камайтириб юборади: итоатсизлик, асабийлашиш ва овозни кўтариш.
Бу оддий шаҳар эмас, кўп топганлариму йўқотганларимга гувоҳ бўлган сирдошим Бишкек...
#шунчаки • Эркак киши "ҳурматни умид қиламан" деб ёзилган қоғоздир!. • Аёл эса "эътиборни умид қиламан" деб ёзилган қоғоздир!. • Сиз эркаклар, аёлингизга эътибор берсангиз, сизни ҳурмат қилади. • Сиз аёллар эса, эрингизни ҳурмат қилсангиз, сизга эътибор беради.
Баъзан кўзларингдан бошқа хар еринг йиғлайди... Оғриқ танада эмас, қалбда бўлганида...
Уруғни қаерга экканингизни эсдан чиқариб қўйсангиз, аниқки, тез кунда ёмғир уни қаерга экканингизнинг хабарини беради. Шунинг учун қаерда бўлса, яхшилик уруғини экаверинг. Кимга бўлса ҳам яхшилик қилаверинг. Чунки сиз қачон ва қаерда унинг манфаатини кўришингизни билмайсиз. Яхшилик қилинг. Яхшилик қилишингизга арзимасада, қилаверинг. Чунки яхшилик уруғи қаерга экилса ҳам, ҳеч қачон зое бўлмайди. Чунки гоҳида унинг мукофотини дунёда оласиз ёки охиратингизга захира бўлиб туравеарди. Ҳа, хайрли ишга имзо қўйган киши, агарчи ўзи кўздан ғойиб бўлса ҳам, унинг гўзал имзоси сақланиб қолаверади. Жаннат сиз каби яхшилик қилувчиларга муштоқ! Ҳеч қачон бировнинг дилини оғритманг, унинг қувончини йўқотманг! Чунки умримиз қисқа, қабримизда ётганимизда бизни дуойибад қиладиганларга эмас, балки, бизни хайрли дуо қиладиганларга муҳтож бўламиз. Кунингизни ҳурмат-эҳтиром, инсонийлик, ихлос, тоат-ибодат ва тартиб-интизомда ўтишига одатланинг. Уйлаб куринг... Яхшилаб, кимга качон яхшилик килдик. Шошилинг умр қиска...
• Одамларнинг гапидан қўрқиб яшасангиз ҳаётдаги мақсадингизни йўқотиб қўясиз. Мақсадингиз бўлмаса сиз деярли мавжуд эмассиз... • Одамларга гап учун арзимаган сабаб керак. Ким нима деса десин. Сиз эса мақсадларингиз сари дадил қадам ташланг... • Сизни ҳам ўзгалар ҳаёти билан ишингиз бўлмасин... • Биз йўлдамиз ортга қайтиш йўқ... • Қачондир йўл охирга етади... • Ва биз бу дунёдан охират эшигига етамиз... • Қўйинг ташвишларни... • Завқланиб яшанг... • Тақдирингиздан рози бўлинг...
Эр-хотин турмуши ҳар доим ажралиш билан тугамайди. Кўплаб оилалар бор-ки, ташқаридан қараганда давом этаётгандек туюлса-да, аслида ҳиссий жиҳатдан аллақачон тугаган бўлади. Бир муносабатнинг тугаганини кўрсатувчи 3 та белги бор: ✅Оилада турмуш ўртоқлардан бири бошқасини соғинмай қўйган бўлса, бу турмуш ҳиссий жиҳатдан тугаган бўлади. ✅Оилада турмуш ўртоқлардан бири бирга вақт ўтказишдан завқланмай қўйган бўлса, бу оила ҳиссий жиҳатдан тугаган бўлади. ✅Оилада турмуш ўртоқлардан бири суҳбатлашишга мавзу тополмаётган бўлса, бу турмуш ҳиссий жиҳатдан тугаган бўлади. Сизда қандай муслимам?!
Қуёш каби ҳар нарсага, ҳар кимга аямасдан ўз нурингни соч. Уларга марҳамат билан боқ. Чунки уларнинг барчаси музлаган, барчаси сенинг нурингга, ҳароратингга муҳтож. Уларни сен жонлантирасан, сен етиштирасан... Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу Қани энди шундай бўла олсам...
Илк, кутилмаган, самимий ва қалбимни қувончга тўлдирган табрик бўлди... Ҳамд, ҳамд, ҳамд! Қора кўзларимни яхши кўраман Роббим ҳам уларни яхши кўришини сўрайман! Сизларни ҳам айём билан табриклайман! https://t.me/Hanafiyxonim
Ғанимларим қилар бўлса адолар Боғларимни пайхон этса гадолар Хар томондан ёғилсаям балолар Яхшилигим билмаса юз қаролар Ғамларимни олгувчи бир олам бор Орангизда чиройлигим онам бор Тоғлар кўрки баландлиги қоридан Анор гулин гўзаллиги норидан Борин тўксам юрагимнинг торидан Кечиб бўлди бизлар учун боридан Соғинчимни ёзгани шу қалам бор Орангизда чиройлигим онам бор Хаёлда хам қилмас асло хиёнат Фидо бўлур балким ўшал қиёмат Кўрябсизми балоланмай бу қомат Гуллаябди барқ урябди саломат Дуосидан жони қирқта танам бор Орангизда чиройлигим онам бор Асра Роббим малҳам бўлган ярамни Менга қўшиб боқиб берган боламни Кўз ўнгимда чўкиб қолган Ка’бамни Хокисорим гул юзлигим онамни Боғларига баҳор қўнган хонам бор Орангизда чиройлигим онам бор Юрагимни ёндирган бир алам бор Кўз ёшлардан ивиб битган жолам бор Армонларга тўлиб кетган нолам бор Яхшиямки тўйларимда онам бор Ғаниматим,дуогўйим соям бор Орангизда чиройлигим онам бор
Арафа учун муқаддас макон бўлгани каби, унинг куни ҳам муқаддасдир. Яъни; Арафот водийсига бора олмадим, деб ўксинманг. Шу куни қаерда бўлсангиз ҳам Аллоҳ таъоло дуоларингизни эшитади ва иншаАллоҳ қабул қилади. Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам; «Дуонинг яхшиси арафа кунги дуодир», деб марҳамат қилганлар. Азизам бугун сиздан дуо сўраб келдим, мен осий учун бир дуо қилинг-ки Роббим дуоларимни ижобат қилсин... Албатта мен ҳам сизни дуо қиламан...
Ҳақни севмоқ осон. Қийин бўлган, халқни севмоқ. Билинг ки ҳаётнинг сирри, қийин бўлганни бажармоқдир... Нақадар ҳақ экан Ҳазрат бу сўзларида...
Муҳими олдинда бўлиш эмас, муҳими тўғри йўлда бўлишдир! Ҳақ йўлда қул бўлиш ботил йўлда подшоҳ бўлишдан яхшироқдир! Абу Жаҳл ўз қавмида пешқадам эди, аммо, у бузуқ бош эди! Қорун бойликда тенгсиз эди, лекин у бойлигини фақат бузғунчилик учун ишлатди! Фиръавн эса қиёмат куни ўз издошларини албатта дўзахга бошлаб боради! Энг муҳим нарса — йўналиш. Тезлик эмас, балки қаерга кетаётганимиз муҳим! Аллоҳ сари йўл олган карвон, ҳатто секин бўлса ҳам, манзилга етади. Агар манзилга ета олмаса ҳам бу муаммо эмас. Чунки Аллоҳ томон бориладиган йўлда вафот этишнинг ўзи ҳам манзилга етишдир аслида! Лекин Аллоҳдан узоқлашган карвон, қанчалик тез юрмасин, фақат Ундан узоқлашиб боради холос! Демак аввал йўналишингизни тўғриланг. Сўнгра, сафар бошлайсиз!!!
Қабр… Аллоҳга итоат қилганлар учун қандай ҳам яхши манзил… Бишр бин Ҳорис раҳимаҳуллоҳ Чексиз фазл-марҳамат ва мағфират эгаси бўлган Меҳрибоним! Бизларни, рози бўлганинг ҳолда ўзингга йўлиқтир, оқибатимизни хайрли қил, қабримизни энг гўзал манзиллардан айла… Бу қулларингни Сени севишлари, бир қулга муносиб бўлган севишдир. Сен бизларни ўзингни азаматинг ва буюклигингга муносиб сев. Зеро Сен севадиган бўлсанг, барча нарсамиз ўз камолига етади…
#ўзимга_эслатма Тақво қилмаган бу кўзлар Қиёматда билмам не сўзлар. Амали ноқис бу безбет юзлар Тинмай "Жаннатга" киришни кўзлар.