Ҳимоячи Иқболиддин Кетмонов
Статистика⚖️ Каналимизга хуш келибсиз! Бу ерда сиз: ✅ Бепул ҳуқуқий маслаҳат оласиз. ✅ Қонунларни содда ва тушунарли тилда билиб оласиз. ✅ Муаммоларга биргаликда ечим излаймиз. Мурожаатларни шу иловага юборишингиз мумкин. @Himoyachi1981Ketmonov_bot
- Последний пост
- 08:41
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 53
- Всего постов
- 70
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 1 505
- 1/48двое суток
- 1 505
- 1/72трое суток
- 1 561
Медиана по постам, которые мы застали свежими и померили через сутки.
Посты
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
🚘 1-СЕНТЯБРДАН ЖАРИМАЛАР ОШАДИ! БҲМ 440 минг сўм бўлиши муносабати билан йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарималар ҳам ошмоқда. Янги жарималар миқдори расмда! Дўстларингизга улашинг ✅ @Himoyachi1981
🌿 КУН ҲИКМАТИ Унутманг... Сиз учун ўз уйини ташлаб, сизнинг ёнингизга келган инсонни қадрлашга, авайлаб-асрашга ва уни бахтли қилишга мажбурсиз. Дўстларингизга улашинг ✅ @Himoyachi1981
Мушохада учун дақиқа. Сиз ёқтирган касбингизда ишлайсизми... Дўстларингизга улашинг ✅ @Himoyachi1981
Сатрларга жо бўлган самимий тилаклар... Дўстларингизга улашинг ✅ @Himoyachi1981
“Одил судлов – 2030”: суд тизимида нималар ўзгаради? Президент Шавкат Мирзиёев суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг натижалари ва соҳадаги устувор вазифаларни муҳокама қилиш учун суд тизими раҳбарлари билан учрашди. Унда “Одил судлов – 2030” стратегияси лойиҳаси тақдим этилди. Стратегияда 57 та вазифа, 2026–2028 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар дастурида 160 та аниқ чора-тадбир ва 2030 йилгача эришилиши лозим бўлган 33 та мақсад белгиланган. Асосий ўзгаришлар: — 2027 йил 1 июлдан 5 та ҳудудлараро суд ташкил этилади. Бу бир суднинг ўз қарорини ўзи қайта кўриб чиқиши амалиётига чек қўйиши ва фуқароларнинг адолат излаб пойтахтга бориш заруратини камайтириши керак. — Фуқаролик судлари аҳолига янада яқинлаштирилади. 2030 йилгача заруратга қараб деярли барча туман ва шаҳарларда фуқаролик судлари фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилади. — Фуқаро нотўғри судга мурожаат қилса, ариза унга қайтарилмайди — суднинг ўзи уни тегишли судга юборади. Аризада жузъий камчилик бўлса, уни бартараф этишда суд фуқарога фаол кўмаклашади. — Тадбиркорларнинг идорама-идора сарсон бўлишига чек қўйиш учун “иқтисодий ишларни проактив бошқариш” стандарти жорий этилади. — Жиноят ишларида инсон ҳуқуқлари кафолатини кучайтириш учун “асосли гумон” (prima facie) стандарти жорий қилинади. Тергов судьяси шахсни ушлаб туриш қонунийлигини ва гумон ёки айблов учун асослар етарлилигини текширади. — Олий суд Раёсати қарорларини қамраб олувчи очиқ “Прецедентлар реестри” юритилади. Мақсад — ягона суд амалиётини таъминлаш. — 2028 йилдан “суд маъмурчилиги” институти жорий этилиб, судьялар одил судловга дахлдор бўлмаган ташкилий вазифалардан озод қилинади. — “Рақамли суд” тўлиқ ишга туширилади. Судларга мурожаатларнинг камида 50 фоизи электрон шаклда берилиши, суд мажлисларининг 100 фоизи аудиозапис орқали қайд этилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, медиация ва ярашув механизмлари кенгайтирилади, ноқонуний деб топилган маъмурий ҳужжатларнинг очиқ реестри юритилади. “Халқ вакиллари ҳайъати” иштирокида кўриладиган жиноят турлари камида 3 тага етказилади. Президент стратегия лойиҳасини маъқуллаб, унда назарда тутилган ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган тегишли фармонни имзолади. Яъни янги босқичнинг асосий мезони битта: фуқаро судга мурожаат қилганда сарсон бўлмаслиги, бузилган ҳуқуқи ўз вақтида тикланиши ва суд қарорининг адолатли эканига ишонч ҳосил қилиши керак. @pressuzb Дўстларингизга улашинг ✅ @Himoyachi1981
Администрация мансабдор шахсларининг ва бошқарув ходимларининг дахлсизлик кафолатлари ➖ Администрациянинг мансабдор шахслари ва бошқарув ходимлари дахлсизликка ҳамда иммунитетга эга бўлади. ➖ Администрация мансабдор шахсларининг ва бошқарув ходимларининг…
Администрация мансабдор шахсларининг ва бошқарув ходимларининг дахлсизлик кафолатлари ➖ Администрациянинг мансабдор шахслари ва бошқарув ходимлари дахлсизликка ҳамда иммунитетга эга бўлади. ➖ Администрация мансабдор шахсларининг ва бошқарув ходимларининг дахлсизлиги уларнинг ва улар оила аъзоларининг (турмуш ўртоғининг, фарзандларининг ва ота-онасининг) шахсий ҳаётига, турар жойига, хизмат хонасига, улар фойдаланадиган шахсий ва хизмат транспорт воситасига ҳамда алоқа ва коммуникация воситасига, хат-хабарларига, ёзишмаларига, электрон маълумотларига, уларга тегишли ашёлар ва ҳужжатларга нисбатан татбиқ этилади. ➖ Администрациянинг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатишга, уларни жиноий жавобгарликка тортишга, уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини чеклайдиган бошқа ҳар қандай процессуал мажбурлов чораларини қўллашга, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширишга, суриштирув, тергов ҳаракатлари ўтказишга ёки маъмурий қамоқ жазо чорасини қўллашга йўл қўйилмайди. ➖ Администрациянинг бошқарув ходимлари ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш ҳамда ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда қабул қилган қарорлари, содир этган ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги, билдирган фикрлари ва берган кўрсатмалари учун жиноий, маъмурий ёки фуқаровий жавобгарликка тортилмайди. ➖ Администрацияда ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш ҳамда ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик учун Администрациянинг бошқарув ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёзма розилигисиз жиноят ишини қўзғатиш, уларни жиноий жавобгарликка тортиш, уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини чеклайдиган бошқа ҳар қандай процессуал мажбурлов чораларини қўллаш, тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш, суриштирув, тергов ҳаракатлари ўтказиш ёки суд тартибида маъмурий жазо ва ҳуқуқий таъсир чораларини қўллашга йўл қўйилмайди. ➖ Администрациянинг бошқарув ходими Администрацияда ишлаб турганида ва (ёки) ишдан бўшатилганидан кейин унга нисбатан жиноят иши фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан қўзғатилиши мумкин. ➖ Администрациянинг бошқарув ходимига нисбатан Администрацияда ишлаб турганида ва (ёки) ишдан бўшатилганидан кейин қўзғатилган жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судловига тегишлидир. ➖ Администрациянинг мансабдор шахслари, бошқарув ва хизматчи ходимлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи ваколатли давлат органлари томонидан махфийлик асосида ҳамкорликка жалб қилиниши, шу жумладан Администрациядан бўшатилганидан кейин ҳам жалб қилиниши тақиқланади. ➖ Администрациянинг мансабдор шахслари ушбу Конституциявий Қонунда белгиланган дахлсизлик ва иммунитетни Администрациядан бўшатилганидан кейин умрбод, бошқарув ходимлари эса Администрациядан бўшатилганидан кейин беш йил давомида сақлаб қолади. ➖ Ушбу моддада белгиланган қоидаларни бузган ҳолда олинган далиллар қонун ҳужжатларини бузган ҳолда олинган деб ҳисобланади ва номақбул далиллар деб топилади. ➖ Қонунчилик ҳужжатларига ушбу моддада назарда тутилган дахлсизликка оид қоидаларни бекор қилишга, оғирлаштиришга ёки дахлсизлик қўлланиладиган шахсларнинг ҳолатини ёмонлаштиришга олиб келадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда, бундай ўзгартиришлар Администрациянинг ушбу Конституциявий Қонунда белгиланган қоидалар қўлланиладиган мансабдор шахсларига ва бошқарув ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди, шу жумладан улар Администрациядан бўшатилганидан кейин ҳам татбиқ этилмайди. Конституциявий қонундан.... Дўстларингизга улашинг ✅ @Himoyachi1981