tgindex
Ибратли Хикоялар

Ибратли Хикоялар

Статистика
@IBRATLYузбекский

Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун энг яхшиларини тақдим этади! . .

Последний пост
13 авг.
Последнее чтение
13 авг.
Постов за неделю
1
Всего постов
25
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
2 350
−6 за 5 дн.
Сутки
−2
−0,09%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
5 872
25 постов
Вовлечённость
249,9%
к подписчикам
Постов в день
0,1
всего 25
Упоминаний
2
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
380
1/48двое суток
435
1/72трое суток
469

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • Ибн Қаййимдан (раҳимаҳуллоҳ) сўралди: «Агар Аллоҳ инсонга бир неъмат берса, унинг неъмат ёки фитна (синов) эканини қандай билади?» У киши айтдилар: «Агар у (неъмат) уни Аллоҳга яқинлаштирса, демак, у неъматдир. Агар уни Аллоҳдан узоқлаштирса, демак, у фитнадир». ©AbuDovud @IBRATLY

  • 8 авг.4 2602938

    «ИШЛАМАЙДИГАН»  АЁЛ (Хаётий ҳикоя) Яқинда қизимдан СМС олдим. - «Дада, бир нарсага ҳайрон қоламан, -деб ёзибди қизим. — Бир ўзингиз ишлаб бизни қандай боққансиз? Битта ойликка тўртта фарзандни ўқитгансиз, ичиргансиз, едиргансиз, кийдиргансиз… Биз куёвингиз билан ишлаб, минг бир тежаб-тергаб, қизимга кеча зўрға пальто обердим». — « Худо берган, қизим, Худо берган, -дейман унга. Лекин ичимдаги гапни унга айтмайман. Биз ҳам битта эмас, иккита бўлиб ишлаганмиз демайман. Деёлмайман. Ишонмайди, лоф деб ўйлайди. Хаёл узоқларга олиб қочади… «Мен давлат идорасида 133 сўм ойлик олардим, — дея ичимда қизим билан гаплашаман, — кейинчалик у 150-200 га кўтарилди. Ойлик олган куним уйга бозор қилсам, онанг қувониш асносида дакки берарди: картошкани қиммат опсиз, сабзи Қўйлиқда ярим баҳосида сотиляпти, шолғомни юпқа пўстлисидан олинг, чиқитга камроқ чиқади. Табиийки, бу гаплардан кейин бозор ҳам онангнинг зиммасига тушади. Чунки, онанг биладики, менинг бойвачча феъллигим билан ойнинг иккинчи ярмида қўни-қўшнидан қарз излашга тўғри келади. Уйимизда гилам бўлмасада, олачамиз бор эди, лекин тўртта боланинг тўп-тўпидан кейин ҳам уйимиз озода турарди. Ошхонадан тортиб балконгадовур чиннидай ярақларди. Ҳамма нарса ботартиб эди ва ҳозиргача шундай. Ваҳоланки, уйимизда чўримиз йўқ эди. Ўша сен, шунингдек, бошқалар ҳам пешонасига «ишламайди» деган тамға босган Онанг бор эди... Акангнинг кийимини уканг, сенинг кийимингни синглинг кийиб катта бўлди. Кийимларингнинг ямоғи бўлиши мумкин эди, лекин кири йўқ эди. Неваралар пайдо бўлганда онанг бўхчадан акангнинг болалигидан қолган эски кийимларини, гарчанд кеннойинг бурнини жийирсада, чақалоққа кийдирганди. Онанг тиккан кўрпачаю ёстиқлар, дарпардаю дастурхонлар эндиликда эскилик сарқити бўлиб қайси бир токчаларда ётибди... Ваҳоланки, ортиқча кийим сотиб олишга бизнинг қурбимиз етмасди, тикувчию кўрпачига беришга ойлигим камлик қиларди. Биласан, уйимизда н меҳмон аримасди. Вилоятлардан йўли адашиб Тошкентга келган борки, бизникида меҳмон бўларди. Улар вақт ҳам, имконият ҳам танламасди, тўғри бостириб келаверарди. Ярим оқшом бўлишига қарамасдан, қарангки, худди меҳмон кутиб ўтиргандай бир пасда дастурхон безаларди. қанд-қурс, пирошка-сомса дегандай… Дастурхондаги таом ва ширинликларнинг ярми «Made in Mom» эди. Аниқроғи, ишламайдиган онангнинг «иши» эди. Чунки ошпаз ёллашга менинг ойлигим етмасди. Укаларинг бугун кийган кийимини мактабдан йиртиб ёки кир-чир қилиб келарди. Афсуски, ўшанда бизнинг шахсий тикувчимиз ҳам, кир ювиш машинамиз ҳам йўқ эди. «Ишламайдиган» онанг кийимларни тикиб, ювиб, эрталабгача қуритиб, дазмоллаб фарзандларига кийдириб, мактабга жўнатарди. Чунки, укангнинг иккита кўйлаги йўқ эди. Бор-йўғи битта бўларди, уям акасининг эскиси. «Ишламайдиган» онанг дарсдан кейин тўртта фарзандининг ҳар бири билан индивидуал дарс қиларди. Кўзининг нурини тўкиб, сизларга эртаклар ўқиб берарди, қайта-қайта машқлар бажартирарди. Ана шуларнинг ҳосиласи ўлароқ, ҳаммаларинг ўқиб, касб-ҳунарли бўлдинглар. Ҳа, бугун игнага ип ўтказолмай қолган онангнинг кўз нурлари сизларнинг болалигингиз қат-қатларига сочилиб кетган. «Худо берган» деган сўзларимнинг маънисига энди тушунгандирсан. Худо менга бойлик бермади, Худо менга сен айтган «ишламайдиган» онангни берди! Ва онангга қўшиб ҳамма нарсани инъом этди менга Аллоҳим! Қатор-қатор фарзандлар берди! Уларнинг ҳар бирига яраша ақл-идрок берди. Эл-юрт ўртасида обрў-эътибор берди, бировдан кам қилмади... Топганимга барака берди. Бировнинг қўлига қараб қолмадим. Онанг билан шаҳарма-шаҳар, Ижарама-ижара юрган кунларим эвазига Аллоҳим қўша-қўша уйлар берди. Ҳаммасига секин-секин, сабр-қаноат билан эришдик, аммо бировнинг ҳақига хиёнат қилмадик, кимсани ранжитмадик, ёлғон гапирмадик, Худодан қўрқдик. Мен нимаики мартабага эришган бўлсам унинг тўқсон фоизида қарийб бир умр «уй бекаси» тамғаси остида яшаган Онангнинг хизматлари бор!... @IBRATLY

  • 31 июл.2 571134

    без подписи

  • 25 июл.3 1041645

    ОНАНГ УЧУН БОЛА БЎЛИБ ҚОЛАРКАНСАН... @IBRATLY 🌱

  • 24 июл.14,5 тыс10208

    🌹🍃Эшитинглар шеър менга жудаям ёқди.... Яхши кайфият ила янги кунимиз яхши амалларга тўла ўтсин. https://t.me/IBRATLY

  • 23 июл.2 8861919

    «Набирам орқамга чиқиб олди (мени улов қилиб олди)!» Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хуфтон намозига набиралари Ҳасанни кўтариб келдилар. Уни ўнг оёқлари ёнига қўйдилар, такбир айтиб, одамларга намоз ўтиб бердилар. Сўнг намозда шундай узун бир сажда қилдиларки, одамлар у зотга бир кор-ҳол бўлдимикан, деб хавотирга тушишди. Намоз тугагач: "Эй Аллоҳнинг Расули, шундай узун сажда қилдингизки, сизга бирор нарса буюрилдими ёки ваҳий тушаётган эдими?" деб сўрашди. Шунда у зот: «Буларнинг ҳеч бири бўлгани йўқ, лекин набирам орқамга чиқиб олди (мени улов қилиб олди). Шунинг учун ўйиндан тўймагунича ошиқтиришдан (уни тушириб юборишдан) ҳайиқдим!» дедилар. Агар гўзал хулқ бир инсон суратида бўлганида, у Пайғамбар ﷺ бўлар эди! Агар раҳмат ва шафқат бир инсон суратида бўлганида, у Пайғамбар ﷺ бўлар эди! Агар мулойимлик бир инсон суратида бўлганида, у Пайғамбар ﷺ бўлар эди! У зот саждани шу қадар узайтирдиларки, одамлар ҳатто саждада вафот этдилармикан, деб хавотирланишди. Қарашса, у зот буни саждада турганларида набиралари орқаларига чиқиб олгани учун қилган эканлар. Уни пастга туширишни хоҳламадилар, болакай ўйини ва қувончидан тўйсин, дедилар! Соғлом ва эс-ҳушли эркаклар — болалигида муҳаббатга тўйиб катта бўлган инсонлардир. Бағритош бўлманг! Ўз хонадонингизда бешафқат одамларни тарбиялаб, кейин улардан нолиб юрманг! ©Asaka_Ziyo @IBRATLY

  • 23 июл.2 237825

    ​​🍃🌹Assalomu alaykum Varohmatullohu va barakatuh.🌹🍃   ☕️🍃Yana bir bora uygʻonish baxti bilan siylagan, Alloh Taologa shukronalar bo‘lsin! ☕️🍃Mushkullarimiz oson, xojatlarimiz ravon, gunoxlarimiz mag‘firatli bo‘lsin! ☕️🍃Tavbalarimizni Allohim  qabul qilsin! Kunimiz fayzli va barokotli bo‘lsin! ❤️Barchangizni Alloh, panohida asrasin! #xayrli_tong https://t.me/IBRATLY

  • 21 июл.2 7161115

    «يَضَعُ رُكْبَتَهُ لِصَفِيَّةَ لِتَرْكَبَ!» يَقُولُ أَنَسُ بْنُ مَالِكٍ خَادِمُ النَّبِيِّ ﷺ: رَأَيْتُ النَّبِيَّ ﷺ يَجْلِسُ عِنْدَ بَعِيرِهِ، فَيَضَعُ رُكْبَتَهُ، فَتَضَعُ صَفِيَّةُ رِجْلَهَا عَلَى رُكْبَتِهِ، فَتَرْكَبُ! هَذَا دِينُ الْحُبِّ، وَاللَّبَاقَةِ، وَالرَّحْمَةِ، «وَالْإِيتِيكِيتِ»! وَلَكِنْ لِلْأَسَفِ نَحْنُ نَأْخُذُهُ اعْتِقَادًا لَا سُلُوكًا! وَكَأَنَّ التَّعْبِيرَ عَنِ الْحُبِّ عَيْبٌ، أَوْ كَأَنَّ إِظْهَارَ اللُّطْفِ مَنْقَصَةٌ وَحَرَامٌ، قَسَوْنَا حَتَّى صَارَ كُلُّ مَا نَرَاهُ مِنَ الْغَرْبِ مُلْفِتًا، إِذَا فَتَحَ هُنَاكَ حَبِيبٌ لِحَبِيبَتِهِ بَابَ السَّيَّارَةِ، قُلْنَا: يَا لِلرُّومَانْسِيَّةِ! وَتَسَاءَلْنَا: أَيْنَ نَحْنُ مِنْ هَذَا الْحُبِّ؟ قَبْلَ أَلْفٍ وَأَرْبَعِمِائَةِ سَنَةٍ جَلَسَ النَّبِيُّ ﷺ عَلَى الْأَرْضِ، وَنَصَبَ رُكْبَتَهُ لِزَوْجَتِهِ، لِتَدُوسَ عَلَيْهَا وَتَرْكَبَ! الْقَسْوَةُ وَالْإِعْرَاضُ وَالْإِهْمَالُ لَيْسَتْ مِنْ هَذَا الدِّينِ فِي شَيْءٍ، وَلَكِنَّنَا نَأْخُذُ مِنْهُ مَا نُرِيدُ وَنَتْرُكُ مِنْهُ مَا نُرِيدُ! «Сафия миниб олиши учун тиззасини тутиб турарди!» Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳодимлариАнас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туялари ёнига ўтириб, тиззаларини тутиб (ерга тираб) турганларини кўрдим. Сафия (онамиз) эса у зотнинг тиззаларига оёғини қўйиб, туяга миниб олар эди!» Мана шу — муҳаббат, гўзал муомала, раҳм-шафқат ва ҳақиқий «этикет» (одоб-ахлоқ) динидир! Бироқ, афсуски, биз бу динни фақат эътиқод (қуруқ тушунча) сифатида қабул қилдик, аммо хулқ-атвор (амал) сифатида ҳаётимизга татбиқ этмадик! Гўёки муҳаббатни изҳор қилиш айбдек, ёки мулойимлик, нозиклик кўрсатиш камчилик ва ҳаромдек туюладиган бўлиб қолди. Биз шу қадар қаттиққўл бўлиб кетдикки, натижада Ғарбдан кўрган ҳар бир нарсамиз кўзимизга жозибали кўринадиган бўлди. Агар у ерда (ғарбда) бир йигит ўз суюклиси учун машина эшигини очиб берса, биз: «Воҳ, бунчалик романтика бўлмаса! Биз қачон шундай муҳаббатга эришамиз?» деб ҳайратланамиз. Ваҳоланки, бундан бир минг тўрт юз йил аввал Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ерга ўтириб, ўз аёли (осонгина) чиқиб олиши учун тиззаларини поёдоз қилиб берар эдилар! Қаттиққўллик, беътиборлик ва (оилани) ташлаб қўйиш бу динга асло алоқадор эмас. Бироқ биз бу диннинг ўзимизга ёққан (қулай) жойини олиб, хоҳламаган жойини тарк қиляпмиз! 💡 Кичик шарҳ Бу Набавий аҳлоқ аёлкишини ардоқлашнинг энг юқори чўққисини кўрсатиб беради. Бутун умматнинг раҳбари бўлган зот ўз аёли Сафия онамизга туяга чиқиш қийин бўлмаслиги учун ўз тиззаларини зинапоя қилиб бермоқдалар. Бу ерда нафақат жисмоний ёрдам, балки аёлнинг қалбини тоғдек кўтарадиган юксак эътибор бор. Бугун баъзи эркаклар уйда меҳрибон бўлишни, аёлига чиройли сўзлар айтиб, унга илтифот кўрсатишни «эркакликка тўғри келмайдиган заифлик» деб ҳисоблашади. Лекин киноларда ғарбликларнинг аёлига эшик очиб беришига ҳавас билан қарашади. Аслида эса асл романтика, аёлни маликадек авайлаш бизнинг динимизда ва Пайғамбаримиз ﷺ нинг ҳаётларида мукаммал тарзда кўрсатиб қўйилган. ©AbuDovud ✍ ©Asaka_Ziyo https://t.me/IBRATLY

  • 21 июн.4 6103337

    Respect 👏👍 Кимдир хозир хожилар орасида ерга тушак ёзиб ётган бу инсонни оддий бир хожи деб уйлаши мумкин. Аслида эса у - Кот-д'Ивуар (Сохил буйи) давлатининг президенти доктор Хасан Абдуррахмон Уаттара. У хаж ибодатини уз шахсий маблаги хисобидан адо этиш учун келди. Шунингдек, протоколга мувофик, таклиф килинган саудияликлар томонидан аратилган кироллик кароргохида туришни хам мулойимлик билан рад этди. Энг хайратлиси эса: Кани унинг курикчилари? У хеч кандай курикчисиз келган. Хасан Уаттара хокимиятга келганидан сунг Кот-д'Ивуарда хавфсизлик, сиёсий баркарорлик ва иктисодий усиш юзага келди. Киска вакт ичида мамлакатда ахоли даромади йиллик 5000 долларгача кутарилди. Адолат билан хукм килди - халк, тинчлик топди. Узи хам хотиржам ухлаяпти. Дунё матбуоти бу суратни Аллохнинг ихлосли бандаларидан бирининг шарафли манзараси сифатида таркатди. Аллох, таоло хажларини кабул килсин ва барча хайрли ишларида муваффак, айласин. https://t.me/IBRATLY

  • 6 июн.4 2202618из Asaka_Ziyo

    Тижорат — бу ёлғон ва ҳийла эмас, балки ишонч ва баракадир. Имом Абу Ҳанифа (раҳимаҳуллоҳ) мато сотаётганларида, шогирдларига шундай топшириқ берганлар: Тарихий ибрат:"Матони мижозга кўрсатаётганингда, ундаги бирор айб бўлса (масалан, бир жойида озгина йиртиғи ёки ранги ўчган жойи бўлса), албатта айтгин. Агар айтмай сотсанг, ўша пулинг ҳаром бўлади."Бир куни шогирди бир матони сотиб, ундаги айбини айтишни унутиб қўяди. Имом буни эшитиб, даҳшатга тушадилар ва ўша куни топган бутун бошли фойдани (барча пулни) садақа қилиб юборадилар. Сўрашганда эса: "Айбли нарсани яшириб сотилган савдодан келган пулнинг баракаси бўлмайди, унда бировнинг ҳаққи бор", деб жавоб берганлар. Хутба учун хулоса: Биз-чи? Молни чиройли кўрсатиш учун айбини яшириш, тарозидан уриш, маҳсулотнинг сифатини алдаб айтиш — бугунги "уддабурон" савдогарларнинг одатига айланиб қолмадими? Бу — банданинг ҳаққига хиёнатдир!

  • 4 июн.4 1311718

    Баъзида биз сукут сақлаймиз. Сукут ҳикмат бўлгани учун эмас, балки гап фойда бермаслигини билганимиз учун. ©AymanYogiy @IBRATLY

  • 4 июн.4 868763

    FARZ @IBRATLY

  • 29 мая5 6683361

    БИР ТАНГАНИНГ БАРАКАСИ ВА ОНА ДУОСИ Бошқа бир улуғ зот Боязид Бистомий ҳазратлари ёшликларида тунда нафл ибодат қилиб, узоқ вақт намоз ўқир эдилар. Бир куни қишнинг совуқ кечасида оналари у кишидан сув сўради. Боязид кўзани олиб қарасалар, сув музлаб қолган экан. У зот дарров булоққа бориб, сув олиб келдилар. уйга қайтсалар, оналари қайта ухлаб қолган эди. Боязид онасини уйғотишга ботинмадилар ва қўлларида сув тўла коса билан оналарининг бош устида тик туриб кутдилар. Совуқдан бармоқлари косага ёпишиб музлаб кетди. Тонгда оналари кўзини очиб, ўғлини қўлида коса билан кутиб турганини кўрдилар ва йиғлаб юбордилар. Қўлларини дуога очиб: "Аллоҳим, мен ўғлимдан розиман, Сен ҳам ундан рози бўлгин. Уни инсонларнинг энг азизи ва авлиёси қилгин", деб дуо қилдилар. Кейинчалик Боязид Бистомий айтган эканлар: "Менинг топган барча маънавий мақомларим, олимлик ва авлиёлигим — ўша кеча онамнинг қилган биргина чин дилдан чиққан дуосининг баракасидир". Манба:@mehrob_uz @IBRATLY

  • 27 мая11,9 тыс2164

    без подписи

  • 27 мая5 730547

    Қурбон хайитингиз муборак бўлсин 😊 @IBRATLY

  • 26 мая4 900542

    без подписи

  • 22 мая5 8281139

    без подписи

  • 22 апр.6 9652432

    Shayton qulog‘imga bog‘ladi tugun, Ajal uzoqda deb tazirim yedim. Janozamni o‘qib ketishdi bugun, Men ertaga tavba qilmoqchi edim… @IBRATLY

  • 14 апр.10,3 тыс5391

    • Биласизми, бахтли кўриниш бошқа, бахтли яшаш — бутунлай бошқа... • ​Аллоҳ таоло шу қадар Ҳикматли Зотки, эркак зотини бежиз оила ва жамият устуни, унинг бошқарувчиси қилиб қўймаган. Бу юксак мартабанинг ортида тоғларни ҳам титратадиган масъулият юки бор. Эркак кишининг елкасидаги юк жуда оғир бўлади. Оила тебратиш, ҳаётнинг тинимсиз синовлари, ишдаги муаммолар ва эртанги кун хавотирлари унинг ичини худди олов каби куйдириб, еб битиради. • ​Биласизми, эркак кишининг ичи тўла дард-ташвиш бўлса ҳам, у аёллардек гапириб, дод солиб йиғлаб, ичидагини ташқарига чиқара олмайди. Унинг табиати сукутга, сабрга ва ичига ютишга мослаб яратилган. Аммо чеккан изтироблари ва руҳий чарчоқлари барибир изсиз кетмайди — улар сочларининг оқида, юзидаги теран чизиқларда ва сўлғин чеҳрасида муҳрланиб қолади. Юзи кулиб турса ҳам, аслида қалби бир вайронадек яксон бўлган бўлади... • ​Майли, у зўр пул топиб, қимматбаҳо кийимлар олиб бермаётгандир. Майли, сизга ҳар куни "севаман" деб ширин сўзлар айтмаётгандир, гуллар тутқазмаётгандир. Лекин «оилам оч қолмасин» дея, бир бурда нон учун совуқни совуқ, иссиқни иссиқ демай, фақат сизни ўйлаб меҳнат қиляпти-ку! • ​Шуни билингки, ҳаётда ҳиссиётлардан-да қадрлироқ нарсалар бор: бу — Ҳурмат ва Масъулият. Аксар эркаклар севгисини тили билан айтмайди. Уларнинг муҳаббати — "уйда нима кам?", "нима ейсизлар?", "яхши ўтиринглар" дейишида, оиласини боқиш учун дунёнинг заҳматига кўксини қалқон қилиб кўчага чиқиб кетишида намоён бўлади. • ​Айтинг-чи, шундай инсонни қандай қилиб "мени севмайди" дея оласиз? Инсон севмаган кишисига шунчалик қайғурадими? Севмаган одами учун ўзини ўтга-чўққа уриб, унинг еб-ичишини ўйлайдими? ​Инсон ичидагиларининг ҳаммасини ҳам сўзлаб бермайди... Баъзи туйғулар фақат амалларда кўринади. • ​Эй аёллар жамоаси! Эркакларингизни қадрланг. Уларнинг сукути ортидаги фарёдни, табассуми ортидаги чарчоқни ҳис қилинг. Сизнинг биргина ширин сўзингиз ва миннатдор нигоҳингиз уларнинг елкасидаги тоғдек юкни енгиллатиши мумкин. • Улар сиз ва фарзандларингиз учун ўзлигини фидо қилаётган қалқондирлар... ©Раббоний ©AbuDovud ✍ ©Asaka_Ziyo https://t.me/IBRATLY

  • 2 апр.15,6 тыс27271

    😢😢😢😢 ROSSA TASIRLANDIM😭😭😭😭 Хulosa chiqaring.... ©begoyim_kanalii