- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 13 авг.
- Постов за неделю
- 10
- Всего постов
- 34
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 13 609
- 1/48двое суток
- 15 351
- 1/72трое суток
- 16 556
Медиана по постам, которые мы застали свежими и померили через сутки.
Посты
без подписи
без подписи
Қайғу инсонни еб битиради. «Қайғу қалбни заифлаштиради, иродани сусайтиради, азмни бўшаштиради. Шайтон учун мўмин кишининг қайғуга ботишидан севимлироқ нарса йўқ. Бас, яхшиликка йўйинг — уни топасиз!» Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ. Эй дўст, биз ичимиздан ёришамиз ва ичимиздан ҳаракатга келамиз. Ичингдаги нарсаларни тузат — кўз ўнгингдаги олам ҳам тузалади. Қайғу, аслида, инсонни ичдан емириб боради. Қайғуга ботган инсон на суҳбатдан ҳузур олади, на овқатдан лаззат. Ҳатто ҳар бир луқма таом унинг томоғини қириб ўтгандек туюлади. Кунлар ўтади, ҳаёт давом этади. Ҳар бир инсон қандайдир ғамни, қайғуни бошдан кечиради. Аммо фарқ шундаки: Кимдир қайғуни келиб кетадиган меҳмондай қабул қилади, кимдир эса уни қалбига жойлаб, доимий ҳамроҳ қилиб олади. Ўрнингдан тур! Қалбингдаги қайғу чангларини қоқиб ташла. Бу дард билан яшаётган ёлғиз ўзинг эмассан. Бу дунёда ҳамма имтиҳонда. @IkromSharif
Бобо, буви, қайнона, қайнота, амаки-тоға, амма-хола… булар фарзанд тарбиясидаги беминнат катта амалий мадрасадир. Укалар, сингиллар, қанча катта оила бўлиб яшашга имкон, шароит бўлса, шунча катта оила бўлиб яшанг! (Албатта бузуқ ва бузғунчи муҳит бўлмаса) Фарзандларингизга ота-онага, ака-укага, муомала қилишни, силайи раҳм кўникмаларини ҳеч бир китоб ёки муаллим бир катта оилачалик ўргатиб, онгигача сингдириб қўя олмайди. Ноқулайликлар бўлади, албатта. Аммо катта оиладан эришадиганларингиз чандон ноқулайликларни ёпиб ташлайди. @IkromSharif
Ёлғиз қолишингга имкон бермайдиган ҳамроҳинг бўлиши — баҳтинг. ♥ Никоҳ иловаси орқали ўз жуфтингизни топинг! @IkromSharif
Китоблар сўзлаганда… @IkromSharif
Аёлга нисбатан мулойим бўлиш – ҳақиқий эркакликдир. Аёлни ҳурматлаш чин марднинг иши, хўрлаш эса пасткашнинг иши. @IkromSharif
Муносабат. @IkromSharif
Бир донишманд айтади: — Инсон учун энг яхши даво – муҳаббат. Ундан сўрашди: — Агар муҳаббат фойда бермаса-чи? Жавоб берди: — Миқдорини кўпайтириш керак! Ҳамма касалликни ҳам дори билан даволаб бўлмайди. Кўп дардларнинг давоси — фақатгина эътибор, ғамхўрлик, руҳий қўллов — муҳаббат бўлади. Яна шундай гап бор: — Агар бир инсонни ҳаётга қайтармоқчи бўлсанг, уни яхши кўрадиган ва ишонадиган бир одамга йўлла. Чунки даво учун дориларнинг ўзи етарли эмас. @IkramSharif
Мусулмон йигит уйланиш олдидан фақатгина ўзига хотин изламайди, балки бўлажак фарзандлари учун муносиб она излайди. Муслима қиз ҳам шундай — у дунёга келажак фарзандлари учун муносиб отани ихтиёр қилади. ♥ Никоҳ иловаси орқали ўз жуфтингизни топинг! @IkromSharif
Пул билан ҳамма нарсага эришиш мумкин, дейишади. Аммо бу гапни бир таҳлил қилиб кўринг. Масалан: Пулга дастурхон тўлдириш мумкин, аммо иштаҳани сотиб олиб бўлмайди. Дори сотиб олиш мумкин, аммо соғлиқни сотиб олиб бўлмайди. Китоблар ва таълимни сотиб олиш мумкин, аммо илм ва доноликни сотиб олиб бўлмайди. Қиммат кийим ва зеб-зийнат билан ўзингизни безашингиз мумкин, аммо ҳақиқий гўзалликни сотиб олиб бўлмайди. Кўнгилочар машғулотлар ва саёҳатларга пул билан эришиш мумкин, аммо ҳақиқий қувончни сотиб олиб бўлмайди. Атрофингизни ошна-оғайнилар билан тўлдириш мумкин, аммо чин дўстликни сотиб олиб бўлмайди. Хизматингизга одамлар ёллаш мумкин, аммо садоқатни сотиб олиб бўлмайди. Бўш вақтга эга бўлиш мумкин, аммо хотиржамликни сотиб олиб бўлмайди. Пул нарсаларнинг ташқи кўринишига эгалик қилиш имконини беради, аммо уларнинг асл моҳиятига эмас. Чунки ҳаётда шундай неъматлар борки, уларнинг нархи бўлмайди — фақат қадри бўлади. @IkromSharif
Болам! Беҳудага кулма, одобдан айрилиб юрма, сенга дахли бўлмаган нарсаларни сўраб-суриштирма. Болам, раҳм қилганга раҳм қилинади. Яхши сўз айтган — яхшилик топади, ботил сўз айтган — гуноҳга ботади. Тилини тия олмаган эса охир-оқибат пушаймон бўлади. Шошилмай, вазмин иш тутган киши эса кўнгли тилаганига етади. #тарбия @IkromSharif
Баъзан эътиборсизлик энг катта эътибор бўлади. @IkromSharif
Мўминнинг тонги нақадар гўзал! Кунининг аввалидан шайтонни енгади, нафсини енгади, таҳорат олади, Раббининг ҳузурида қиём-у сажда қилади, Унинг фазлидан сўраб, ҳалол ризқ талабига киришади!.. Кунингиз хайрли ва баракотли бўлсин! @IkromSharif
Маҳрум ким, айтайми? Тунни ижтимоий тармоқларда бедор ўтказиб, бомдод вақти тош қотиб ухлаганлар ҳақиқий маҳрумлардир. @IkromSharif
🎉 Rahimov School'da bepul o'qing! Barcha maktablarimiz: • Lokomotiv filialida — 9-10; • Ibn Sino filialida — 9-10-11; • Farg'ona filialida — 9-10-11- sinflar uchun 100% lik grant e'lon qilyapmiz 🔥 Imtihonni 4 bosqichda o'tkazamiz: • Matematika • Ingliz tili • Insho • Suhbat ⚡️Qachon? • 11-avgust, 9:00 da 📍Qayerda? • Toshkent va Farg'onada 👉 Ro'yxatdan o'ting: forms.gle/Wo6DfzVGSHq1YvGQ7 @RahimovSchool
Фарзанд тарбияси ҳақида тарбияда (қисман бўлса ҳам) муваффақияти кўринган ота-оналардан ҳам тавсиялар сўраш керак. Улар гапга уста бўлмаслиги, соҳа бўйича назарий илмларга кўп ҳам эга бўлмаслиги мумкин. Лекин уларда натижа бор, демак тарбияда қўллаган услуби амалиётдан муваффақиятли ўтган. Оддий қилиб айтган битта тавсияси катта бир тарбия қўлланмаси бўлиши мумкин. Ўзим ҳам шундай кишиларнинг оддий гапига ҳам қаттиқ эътибор бераман. Кеча шундай бир тавсия эшитдим, илгари ҳам эшитгандекман аммо бу сафар бошқача таъсир қилди: “Фарзандларга ёшликдан енгил бўлса ҳам иш буюриб туриш керак. Хизматга ўрганишидан ташқари савоб ишлашсин. Уларга савоб олиш учун имконият бериш деб қараш ҳам керак бунга”. Бу айниқса, хизматига эҳтиёж бўлмаган, ҳамма юмушдан озод қилиниб, фақат ўқиш ёки ишга йўналтирилган болаларга тегишли. @IkromSharif
Учта нарса сени алдаб қўймасин: 1. Душманнинг табассуми; 2. Аёларнинг хушомади; 3. Қишнинг илиқ ҳавоси. @IkromSharif
Чет элда ўқийдиган йигит ва қизлар эшитсин. @IkromSharif
Statistikalarga ko‘ra, oilaviy nizolarning eng katta sabablaridan biri - juft tanlashda muhim mezonlarga yetarlicha e’tibor bermaslikdir Ko‘pchilik oila qurishga tayyorlanadi, ammo oila uchun to‘g‘ri insonni tanlashga yetarlicha tayyorgarlik ko‘rmaydi. - Qanday insonni juft sifatida tanlash kerak? - Juft tanlashda nimalarga e’tibor berish lozim? - Haqiqiy erkakning oila oldidagi mas’uliyati nimalardan iborat? - Erkak oilada qanday o‘rin tutishi kerak? - Mustahkam va saodatli oila qurishning asoslari nimalar? Bu savollarga javob topish uchun sizlarni muhim va mazmunli darsga taklif qilamiz. Mavzu: “To‘g‘ri juft tanlash va haqiqiy erkaklik mas’uliyati” Chunki to‘g‘ri juft tanlash — baxtli oilaga qo‘yilgan ilk qadam, mas’uliyat esa o‘sha oilaning mustahkam poydevoridir. Ustoz: Ikrom Sharif Sana: 9-avgust Soat : 10:30 Manzil: Toshkent shahri Ishtirok etish uchun hoziroq murojaat qiling: @read_uzbekiya +998 70 082 33 88 Joylar soni cheklangan. @IkromSharif