KarPressa UZ
Статистика@KarPressa қорақалпоқча телеграм каналининг Ўзбек тилда юритиладиган версиясига хуш келибсиз. Бош канал: @KarPressa Реклама учун: @KarPressa_admin
- Последний пост
- 12 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 1
- Всего постов
- 22
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 399
- 1/48двое суток
- 457
- 1/72трое суток
- 493
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
без подписи
Жоқарғы Кеңес Баслығы Қанлыкөл районында жаслар менен ушырасты Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң Баслығы Аманбай Орынбаев Қанлыкөл районында жумыссыз ҳәм белсенди жаслар менен ашық сәўбетлесиў өткизди. Илаж шеңберинде бос жумыс орынлары мийнет ярмаркасы шөлкемлестирилип, жаслардың исбилерменлик, жеңилликли кредитлер ажыратыў, кәсип-өнер үйрениў ҳәм билимлендириў тараўындағы мәселелери** ҳәм де усыныслары тыңланды. Мағлыўмат орнында, сәўбетлесиў даўамында жаслар тәрепинен көтерилген ҳәр бир мәселе Жоқарғы Кеңес Баслығының жеке қадағалаўына алынып, жуўапкерлерге оларды оператив түрде унамлы шешиў бойынша анық тапсырмалар берилди. 📍Информация бағдары @KarPressa
Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ миллий байрами – Мустақиллик куни ҳамда мамлакат мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан Доналд Трампга табрик йўллади “Сизга ҳамда дўст Америка халқига кўп миллатли Ўзбекистон халқи номидан энг самимий табриклар ва эзгу тилакларни йўллашдан ғоят мамнунман. Сизнинг дадил ва шижоатли раҳбарлигингиз остида АҚШ иқтисодий қудрати ва таъсирини янада ошириб, глобал тараққиёт ҳамда хавфсизликни таъминлашда муҳим ўрин тутмоқда, барча давлатлар билан амалий ҳамкорлик алоқалари жадал ривожланмоқда”, – дейилади мактубда. Президент бундай ижобий жараёнлар Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги алоқаларни ҳар томонлама кенгайтириш учун мустаҳкам замин яратаётгани, ўзаро ҳурмат, ишонч ва муштарак манфаатларга асосланган муносабатлар янги мазмун билан бойиб бораётганини таъкидлади. Мактубда ўзаро савдо ҳажмини ошириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш, муҳим минерал ресурслар ва инновацион кооперация соҳаларидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш икки томонлама муносабатларнинг устувор йўналишлари ҳисобланиши қайд этилди. Шунингдек, хавфсизлик соҳасидаги мулоқот ва амалий шерикликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдорлик билдирилди. Ноқонуний миграция, терроризм, экстремизм, трансмиллий жиноятчилик, наркотик воситалар ноқонуний айланиши ва бошқа замонавий таҳдидларга қарши курашишда биргаликдаги саъй-ҳаракатларни кенгайтириш долзарб аҳамият касб этиши таъкидланди. Ўзбекистон етакчиси минтақавий ва глобал форматлар, аввало, “C5+1” платформаси, БМТ ҳамда бошқа халқаро институтлар доирасидаги ҳамкорлик Президент Доналд Трампнинг фаол қўллаб-қувватлаши билан сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилишига ишонч билдирди. Шу ўринда Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил декабрь ойида Майами шаҳрида бўлиб ўтадиган “Катта йигирмалик” саммити доирасидаги учрашувни катта қизиқиш билан кутаётганини таъкидлади. 📍Ахборот манбаи: @KarPressa
Қорақалпоғистон Республикасида кредит маблағларини ўзлаштирган "банкир"лар фош этилди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Беруний тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тижорат банкининг БХМ масъул шахслари, 7 та МФЙ ҳоким ёрдамчилари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб 37 нафар фуқаронинг номига 1,4 млрд сўмлик имтиёзли кредит ажратиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 📍Ахборот манбаи: @KarPressa
Чет элдан олиб келинган телефонни UzIMEIʼда рўйхатдан ўтказиш тартиби соддалаштирилди Энди божхона декларациясини расмийлаштириш вақтининг ўзида телефон ҳам UzIMEI тизимида рўйхатдан ўтказилади. Бунинг учун паспорт маълумотлари, IMEI коди ва Face ID орқали шахсни тасдиқлаш кифоя. Барча жараён ўртача 1,5–2 дақиқа вақт олади. 📍Ахборот манбаи: @KarPressa
без подписи
Европада аномал иссиқ: қарийб 200 миллион аҳоли жазирамадан азият чекмоқда Қитъада ҳаво ҳарорати рекорд даражага етди. AFP маълумотларига кўра, Европанинг қарийб 200 миллион аҳолиси аномал иссиқ тўлқини таъсирида қолган. Кеча кўплаб ҳудудларда ҳаво ҳарорати +35°C дан юқори қайд этилган ва жазирама шарқий ҳудудларга қараб силжимоқда. Берлинда қуёш остидаги ҳарорат +50°C гача кўтарилгани сабабли айрим светофорлар эрий бошлаган, дўконларда эса ичимлик сувига талаб кескин ошган. Ижтимоий тармоқларда Францияда бир эркак дераза токчасида қуёшда қизиб кетган товада тухум ва бекон қовураётгани акс этган видеолар ҳам кенг муҳокама қилинмоқда. 📍Ахборот манбаи: @KarPressa
Янги тадбиркорлар учун ҳисоботларни юбориш хизмати бепул бўлади 2026 йил 1 июлдан бошлаб янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектларига фаолиятининг дастлабки 6 ойи давомида солиқ ва молиявий ҳисоботларни юбориш бепул амалга оширилади. Маълумот ўрнида, мазкур қулайлик тадбиркорларнинг танловига асосан «Солиқ-сервис» АЖ томонидан тақдим этилади. 📍Ахборот манбаи: @KarPressa
без подписи
без подписи
без подписи
Қорақалпоғистонда Матбуот ва ОАВ ходимлари куни кенг нишонланди Бугун Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан байрам тантанаси бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев иштирок этиб, соҳа вакилларини касб байрами билан қутлади. Маълумот ўрнида, байрам тадбирида фидойи ижодкорлар ва ОАВ ходимларига «Ибратли ҳаял», «Ўатан пидайысы» ва «Үмит ушқыны» кўкрак нишонлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Тантанали маросим санъаткорларнинг концерт дастури ва байрам дастурхони билан давом этди. 📍Ахборот манбаи: @KarPressa
Ўзбекистонда 16 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши чекланиши мумкин Ўзбекистонда 16 ёшга тўлмаган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклаш бўйича янги тартиб жорий этилиши кўзда тутилмоқда. Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзозхон Каримованинг таъкидлашича, айни пайтда мазкур ташаббус юзасидан тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Маълумот ўрнида, тайёрланаётган ушбу қонун лойиҳаси тез орада кенг жамоатчилик муҳокамасига ҳавола этилиши режалаштирилган. 📍Ахборот манбаи: @KarPressa
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси матбуот ва ОАВ ходимларини касб байрами билан табриклади Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларига байрам табригини йўллади. Мурожаатда жамиятда демократик қадриятларни қарор топтириш ҳамда фуқароларга тезкор ва ҳаққоний маълумотларни етказишда журналистларнинг фидокорона меҳнати халқ томонидан юксак қадрланиши таъкидланган. Маълумот ўрнида, Жўқорғи Кенгес раиси очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, шунингдек, замонавий фикрлайдиган ёш авлодни тарбиялашда ОАВ ходимларининг ҳаётий ҳамда касбий тажрибасига таянилишини эътироф этиб, уларнинг машаққатли фаолиятида мустаҳкам соғлиқ ва улкан зафарлар тилаган. 📍Ахборот манбаи: @KarPressa
без подписи
без подписи
Шерзод Асадов Матбуот ва ОАВ ходимлари куни муносабати билан ўтказилган медиафорумда иштирок этди Президент матбуот котиби Шерзод Асадов касб байрами муносабати билан ташкил этилган медиафорумда қатнашиб, журналистлар, блогерлар ва соҳа мутахассислари билан очиқ мулоқот қилди. У ўз нутқида Янги Ўзбекистонда очиқлик ва жамоатчилик билан мулоқот тамойиллари мустаҳкамланишида медиа вакилларининг ўрни беқиёс эканини таъкидлади. Маълумот ўрнида, форум давомида миллий медиа майдонини ривожлантириш, профессионал кадрлар тайёрлаш ва рақамли ОАВ имкониятларини кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилган. Шунингдек, Шерзод Асадов барча соҳа ходимларини яқинлашиб келаётган касб байрами билан қутлаб, уларга ижодий зафарлар тилаган. 📍Ахборот манбаи: @KarPressa
без подписи
Имтиёзли кредитлар орқали янги имкониятлар яратилмоқда Президентимизнинг 2026 йил 5 февралдаги 49-сонли қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов, Қонликўл, Мўйноқ ва Шуманай туманларида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар йиллик 12 фоиз ставкада ажратилиши белгиланган эди. Бугунги кунда бу имкониятдан фойдаланаётган фуқаролар ўз ишини йўлга қўйиб, даромадларини оширмоқда. Оилавий тадбиркорликни йўлга қўйишга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Кенгаши ҳузурида Оилавий бизнесга кўмаклашиш штаби ташкил этилган. Махсус штаб билан 55-110-94-95 рақами орқали боғланишингиз мумкин. Бундан ташқари, штаб томонидан ташкил этилган махсус телеграм каналда даромад келтирадиган йўналишлар ва тайёр бизнес лойиҳалар эълон қилиб келинмоқда. 📍Ахборот манбаи: @KarPressa
Президент матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрами билан табриклади Шавкат Мирзиёев мамлакатимизнинг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрами билан табриклаб, журналистларни ўзи учун доимий маслакдош ва жонкуяр дўст деб билишини таъкидлади. Маълумот ўрнида, бу йил миллий матбуотимиз асоси бўлган «Тараққий» газетаси ташкил этилганига 120 йил, юртимизда илк радиоэшиттиришлар узатилганига эса 100 йил тўлди. Шунингдек, табрикномада соҳада нодавлат сектор улуши тобора ошиб бораётгани (қарийб 2 700 та ОАВнинг 67 фоизи хусусий секторга тегишли), келгусида журналистларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда Журналистлар уюшмаси фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган янги чора-тадбирлар амалга оширилиши қайд этилган. 📍Ахборот манбаи: @KarPressa