tgindex
MIB Andijon | Rasmiy kanal

MIB Andijon | Rasmiy kanal

Статистика
@MIBAndijonузбекский

Majburiy ijro byurosi Andijon viloyati boshqarmasining rasmiy Telegram kanali 🌐https://www.facebook.com/profile.php?id=100034463260175 🌐https://www.instagram.com/mibandijon

Последний пост
14 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
2
Всего постов
23
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
12 авг.
Подписчики
836
+2 за 2 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
532
23 постов
Вовлечённость
63,6%
к подписчикам
Постов в день
0,3
всего 23
Упоминаний
1
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
225
1/48двое суток
257
1/72трое суток
278

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 13:00 13.08.2026 ALIMENT — BEGUNOH BOLANING HAQQI #Andijon muxbir: Gulzira Rustamova https://t.me/zamon_lavhalar 📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

  • РАСМИЙ МУНОСАБАТ   Интернет ижтимоий тармоғида жорий йилнинг 13 август куни Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро М.Усмонова МИБ Андижон шаҳар бўлими томонидан суд қарори ижроси таъминланмаганидан норози бўлиб мурожаат қолдирилган.   Мазкур мурожаат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.   Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 17.12.2025 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Х.Нарматовдан ундирувчи М.Усмонованинг фойдасига 180.000.000 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан Бюронинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.   Ижро босқичида қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари чекланган.   Ижро ҳаракатлари давомида, қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки ёки даромадлари аниқланмаган ва унинг мол-мулки ёки даромадларини қидириш юзасидан давлат ижрочиси томонидан қонунда йўл қўйиладиган доирада кўрилган барча чоралар натижасиз бўлган.   Шу сабабли, ижро иши 03.03.2026 йилда “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40-моддаси биринчи қисми 3-бандига асосан тамомланиб, ижро ҳужжатига доир маълумотлар Мажбуриятлар реестрига киритилган.   Мажбуриятлар реестрида ижро иши доирасида қарздор Х.Нарматовга қўлланилган барча тақиқ ва чекловлар сақланади ҳамда мол-мулк мавжудлиги онлайн текшириб борилади, ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулк аниқланса ёки Қонуннинг 41-1-моддасида назарда тутилган бошқа асослар вужудга келганда ижро ишини юритиш қайта тикланиши маълум қилинади. 📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

  • РАСМИЙ МУНОСАБАТ   Интернет ижтимоий тармоғида жорий йилнинг 6-август куни фуқаро Ж.Жиянов МИБ Андижон тумани бўлими томонидан Г.Юнусованинг алимент пуллари ундириб берилмаётгани ҳақида видеомурожаат қолдирган.   Мазкур видеомурожаат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.   Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 16.02.2015 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Ш.Асқаровдан ундирувчи Г.Юнусова фойдасига икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.   Ижро боcқичида қарздор Ш.Асқаровнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.   Шунингдек, МИБ-Портал” электрон дастури орқали олинган сўровномалар натижасига кўра, қарздорга тегишли мол-мулклар мавжуд эмаслиги аниқланган.   Қарздор Ш.Асқаров 2019 йил февраль ойидан 01.12.2019 йилга қадар тўланиши лозим бўлган 10.415.016 сўм алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаганлиги учун унга нисбатан Андижон туман маъмурий судининг 04.02.2020 йилдаги қарори билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.   Бироқ, қарздор тайинланган маъмурий қамоқ жазодан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, алимент тўловларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги сабабли жиноят ишлари бўйича Андижон туман судининг 25.09.2020 йилдаги ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми айбли деб топилиб, унга нисбатан 1 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.   Бундан ташқари, жиноят ишлари бўйича Андижон туман судининг 26.08.2022 йилдаги ҳукми билан қарздор Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси 2-қисми айбли деб топилиб, унга нисбатан 1 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.   МИБ алимент жамғармаси ҳисобидан 05.05.2023 йилда ундирувчи Г.Юнусова фойдасига 13.632.195 сўм миқдорида алимент қарздорлик тўлаб берилган.   Бундан ташқари, МИБ Андижон туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздордан 19.05.2023 йилда 1.000.000 сўм, 25.09.2024 йилда 1.000.000 сўм, 23.10.2024 йилда 1.000.000 сўм, 05.11.2024 йилда 600.000 сўм, 26.11.2024 йилда 300.000 сўм, 21.12.2024 йилда 600.000 сўм, 24.02.2025 йилда 1.095.000 сўм, 11.08.2025 йилда 1.000.000 сўм алимент пуллари ундирилиб, ундирувчининг банк пластик картасига ўтказиб берилиши таъминланган.    Ш.Асқаров муқаддам судланганидан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан алимент тўлашдан бўйин товлаганлиги учун МИБ Андижон туман бўлими томонидан 18.03.2026 йилда унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, МИБ Андижон вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган суриштирув ҳаракатлари натижасига кўра, жиноят иши айблов далолатномаси билан судга юборилган.   Жиноят ишлари бўйича Андижон туман судининг 25.05.2026 йилдаги ажрими билан Ш.Асқаровга нисбатан қидирув эълон қилиниб, ажрим ижроси Андижон туман ИИБ зиммасига юклатилган. 📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

  • 7 авг.549116

    07.08.2026 йил соат 21.00 АЛИМЕНТДАН ВОЗ КЕЧГАН ОНА Muxbir: Дониёрl Алиев 📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • #Andijon_yoshlar_day Ёшлар мурожаатлари доимий эътиборда Бугун “Ёшлар куни” муносабати билан Қўрғонтепа туманида Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи томонидан ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Учрашув давомида ёшларнинг Бюро иш юритувидаги ижро ҳужжатлари юзасидан муаммолари бирма-бир тингланиб, уларни қийнаб келаётган масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Жумладан, алимент ундириш, қарздорликларни бартараф этиш, шунингдек, чекловларни бекор қилишнинг қонуний тартиб ва муддатлари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди. Келиб тушган ҳар бир мурожаат юзасидан масъул ходимларга аниқ топшириқлар берилиб, айрим масалалар жойидаёқ ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар бўйича аниқ муддатлар белгиланиб, уларнинг ижроси алоҳида назоратга олинди. Очиқ мулоқот ёшларнинг ҳуқуқий муаммоларини ҳал этиш ва уларни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. 📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

  • 05.08.2026/10.00 #Andijon ALIMENTLAR UNDIRILMOQDA Muxbir: Akmal MOʻYDINOV BIZNI KUZATISHDA DAVOM ETING👇 https://t.me/zortv_bukun 📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

  • РАСМИЙ МУНОСАБАТ   Интернет ижтимоий тармоғида фуқаро Г.Абидова МИБ Андижон шаҳар бўлими томонидан алимент пуллари ундириб берилмаётгани ҳақида мурожаат қолдирган.   Ушбу мурожаат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.   Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 10.11.2021 йилдаги  ижро варақасига асосан қарздор А.Алимжоновдан ундирувчи Г.Абидова фойдасига икки нафар фарзандларини моддий таъминоти учун алимент ундириш  белгиланган.   Ижро босқичида қарздор А.Алимжоновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.   Қарздор А.Алимжоновнинг ижро ҳужжатида кўрсатилган яшаш манзилига холислар иштирокида борилганда, қарздор ушбу манзилда яшамаслиги аниқланиб, қарздорга нисбатан 28.07.2026 йилда қидирув эълон қилинди.   Ҳозирда, қарздорни қидириб топиш юзасидан назорат тадбирлари олиб борилаётганлиги ҳамда келгусида ижобий натижага эришилган тақдирда алиментдан бўлган қарздорликни ундириш ёки унга нисбатан қонуний чора кўрилиши маълум қилинади. 📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

  • РАСМИЙ МУНОСАБАТ    Интернет ижтимоий тармоғида Хўжаобод туманида яшовчи фуқаро Н.Маматова МИБ Хўжаобод тумани бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатларидан норози бўлиб, кўчада қолганлиги ҳақида видеомурожаат йўллаган.   Мазкур видеомурожаат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.   Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг  03.05.2025 йилдаги ижро варақасига асосан жавобгар М.Маматова ва унинг оила аъзолари Хўжаобод тумани, Мустақилликнинг 27-йиллиги МФЙ, 523-сонли коттедждан мажбурий тартибда кўчириш белгиланган.   Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Хўжаобод тумани бўлими иш юритувига 08.05.2025 йилда келиб тушган ва шу куни ижрога қаратилган.   Ижро ҳаракатлари давомида 3 маротаба мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланган бўлиб, жавобгарнинг илтимосномаси инобатга олиниб 2 маротаба кейинга қолдирилиб, 1 маротаба суд ажримига асосан ижро ҳаракатлари тўхтатилган.   Ижро ҳужжати талабларини бажариш юзасидан жавобгарлар М.Маматова ва унинг оила аъзолари расман огоҳлантирилган бўлса-да, суд ҳужжати  талабини бажармаган.   Шунга кўра, суд ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида 06.07.2026 йилда масъул идора вакиллари иштирокида мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилган.   Ижро ҳаракатлари давомида жавобгар М.Маматова ва унинг оила аъзолари Хўжаобод тумани, Мустақилликнинг 27-йиллиги МФЙ, 523-сонли коттедждан мажбурий тартибда кўчирилиб, суд ҳужжатининг ижроси тўлиқ таъминланган.   Ижро ҳаракатлари давомида бўлим давлат ижрочиси томонидан қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилмаган. 📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • МИБ: Ёшлар мурожаатлари амалда ҳал этилмоқда Жалақудуқ туманида “Ёшлар куни” муносабати билан Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси раҳбарияти томонидан ёшлар билан очиқ ва самимий мулоқот ўтказилди. Учрашув давомида асосий эътибор ёшларни қийнаётган муаммоларни тинглаш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини ўрганиш ҳамда амалий ечимлар ишлаб чиқишга қаратилди. Шунингдек, тадбирда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, алимент ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида амалга оширишнинг аҳамияти ҳақида тушунчалар берилди. Мулоқот жараёнида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий саволларга атрофлича жавоб олиб, мутахассислардан зарур тавсиялар олдилар. Тадбир сўнгида ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатлар тингланиб, айрим масалалар жойида ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этувчи мурожаатлар эса назоратга олиниб, ижроси юзасидан масъулларга тегишли вазифалар белгиланди. 📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

  • РАСМИЙ МУНОСАБАТ   Интернет ижтимоий тармоғида фуқаро М.Солиева МИБ Избоскан туман бўлими ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан мурожаат қолдирган.   Мазкур мурожаат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.   Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 05.10.2026 йилдаги  суд буйруғига асосан қарздор Д.Тўхтасиновдан ундирувчи М.Солиева фойдасига бир нафар фарзандини моддий таъминоти учун алимент ундириш  белгиланган.   Мазкур суд буйруғи 31.10.2019 йилда МИБ Избоскан туман бўлимига иш юритувига келиб тушган ва шу куни ижро иши қўзғатилиб, ижро ҳаракатлари олиб боришга киришилган.   Ижро босқичида яъни 17.02.2020 йилда қарздор Д.Тўхтасиновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.   Қарздор 2021 йил 1 май кунидан 2024 йил 1 июль кунига қадар тўланиши лозим бўлган 19.735.641 сўм алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаганлиги учун жиноят ишлари бўйича Избоскан туман судининг 22.07.2024 йилдаги қарори билан 15 сутка муддатга қамоқ жазоси тайинланган.   Ижро ҳаракатлари давомида яъни 18.09.2025 йилда ундирувчининг ижро ҳужжатини ижросиз қайтариш ҳақидаги аризасига асосан ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси 1-бандига асосан ундирувчига ижросиз қайтарилган.   Ундирувчининг аризасига асосан ижро ҳужжати Қонуннинг 27-моддаси тартибида қайта ижрога топширилган ва 02.07.2026 йилда МИБ Избоскан тумани бўлими томонидан ижро иши қўзғатилиши таъминланиб, ижро ҳаракатлари олиб боришга киришилган.   Ижро ҳаракатлари давомида яъни 11.07.2026 йилда қарздор Д.Тўхтасиновнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари чекланган. 📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

  • РАСМИЙ МУНОСАБАТ   Интернет ижтимоий тармоғида фуқаро З.Махаммаджонова МИБ Жалақудуқ туман бўлими томонидан алимент пуллари ундириб берилмаётгани ҳақида мурожаат қолдирган.   Мазкур мурожаат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.   Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг 22.09.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Д.Мамажоновдан ундирувчи З.Махаммаджонова фойдасига бир нафар фарзанди моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.   Ижро босқичида яъни 05.12.2024 йилда қарздор Д.Мамажоновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.   Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Жалақудуқ тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимида ишлаётгани аниқланиб, ундирув 29.07.2025 йилда қарздорнинг иш ҳақига қаратилиб, шу асосида 2026 йил январь ойида 388.600 сўм, февраль ойида 424.440 сўм, март ойида 471.103 сўм, апрель ойида 471.103 сўм, май ойида 471.103. сўм, июнь ойида 309.439 сўм алимент пуллари ундирувчининг банк пластик картасига тушириб берилган. 📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

  • РАСМИЙ МУНОСАБАТ   Интернет ижтимоий тармоғида фуқаро Г.Усмонова МИБ Асака туман бўлими иш юритувидаги ижро ҳужжати бўйича мурожаат қолдирган.   Мазкур мурожаат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.   Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 17.12.2025 йилдаги  суд буйруғига асосан қарздор Г.Усмоновадан ундирувчи Д.Деҳқонова фойдасига 824.000 сўм давлат божи, 22.447.583 сўм асосий қарз ундириш белгиланган.   Бундан ташқари, фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 17.12.2025 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Г.Усмоновадан ундирувчи Д.Деҳқонова фойдасига 12.000 АҚШ доллари ундириш белгиланган.   МИБ Асака туман бўлими томонидан қарздорга тегишли кўчмас мулклар тақиққа олиниб, қарздорнинг четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган. Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Г.Усманова ҳисобидан ундирувчи Д.Дехқонова фойдасига ундирилиши белгиланган 824.000 сўм давлат божи ва 22.447.583 сўм асосий қарз ҳамда 12.000 АҚШ доллари тўлиқ ундирилган, бу ҳақида ундирувчи тилхат ёзиб берган.   Шунга асосан, қарздорга нисбатан қўлланилган барча чекловлар бекор қилиниб, ижро ҳужжати 23.05.2026 йилда Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддаси 1-қисмига мувофиқ тамомланган. 📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

  • РАСМИЙ МУНОСАБАТ   Интернет ижтимоий тармоғида фуқаро О.Умарова МИБ Пахтаобод туман бўлими томонидан алимент пуллари ундириб берилмаётгани ҳақида мурожаат қолдирган.   Мазкур мурожаат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.   Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 26.05.2020 йилдаги  суд буйруғига асосан қарздор Р.Умаровдан ундирувчи О.Умарова фойдасига икки нафар фарзандларини моддий таъминоти учун алимент ундириш  белгиланган.   Ижро босқичида яъни 04.02.2021 йилда қарздор Ф.Умаровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.   Ижро ҳаракатлари давомида яъни 01.06.2022 йилда қарздор томонидан ундирувчига олдиндан 30.494.837 сўм алимент пуллари тўлаб берилиб, ундирувчининг ижро ҳужжатини ижросиз қайтариш ҳақидаги аризасига асосан ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси 1-бандига асосан ундирувчига ижросиз қайтарилган.   Ижро ҳужжати 13.02.2023 йилда Қонуннинг 27-моддаси тартибида қайта ижрога топширилган ва шу куннинг ўзида ижро ишини қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.   Қарздор Р.Умаровнинг ижро ҳужжатида кўрсатилган яшаш манзилига холислар иштирокида борилганда, қарздор ушбу манзилда яшамаслиги аниқланиб, қарздор ижро ҳужжати қайта топширилгунига қадар четга чиқиб кетганлиги аниқланиб, унга нисбатан 17.07.2026 йилда қидирув эълон қилинди.   Ҳозирда, қарздорни қидириб топиш юзасидан назорат тадбирлари олиб борилаётган бўлиб, келгусида ижобий натижага эришилган тақдирда алиментдан бўлган қарздорликни ундириш ёки унга нисбатан қонуний чора кўрилиши маълум қилинади. 📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram