tgindex
Andijon viloyati AOKB | Rasmiy kanal

Andijon viloyati AOKB | Rasmiy kanal

Статистика
@andaokbВидеоузбекский

Аndijon viloyati Аxborot va ommaviy kommunikatsiyalar boshqarmasining rasmiy Telegram kanali 🌍 https://www.facebook.com/andaokb 🌍 https://www.instagram.com/aokbandijan/ 📨 andaokb@mail.ru

Последний пост
16 июл. 2025 г.
Последнее чтение
01:56
Постов за неделю
0
Всего постов
48
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Видео (по похожим)
В каталоге с
12 авг.
Подписчики
276
0 за 5 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
84
40 постов
Вовлечённость
30,4%
к подписчикам
Постов в день
0,0
всего 48
Упоминаний
13
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
1/48двое суток
1/72трое суток

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 16 июл. 2025 г.51511из jamshid199308

    Tadbirkorlik faoliyati uchun yer uchastkalarini "E-auksion" platformasidan xarid qiling! 🔹Tadbirkorlik va shaharsozlik uchun: ko'rish 🔹Ko‘p qavatli uy-joy qurish uchun: ko'rish 🔹Yoshlar sanoat zonalari uchun: ko'rish 🔹O‘rmon fondi yer uchastkalari: ko'rish 🔹Yangi O‘zbekiston (ko‘p qavatli uy-joy qurish uchun): ko'rish 🔹Turistik zona uchun: ko'rish 🔹Xalqaro yo‘llar bo‘yidagi xizmat ko‘rsatish joylari: ko'rish 🔹Mikromarkazlar uchun yer uchastkasi: ko'rish 🔹Hududlar uchun master-reja asosidagi yerlar: ko'rish Izoh: Muddatli bo‘lib to‘lash imkoniyati mavjud. ☎️ 99 207-26-14 ☎️ 99 207-36-14 ____________________________________________ Bizning ijtimoiy tarmoqlarni kuzatishda davom eting Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

  • 16 июл. 2025 г.162из Rasmiy_axborot_official

    📢15 июль, сешанба куни ўтказилиши режалаштирилган брифинглар: 😉😉😉😉😉 ⚫️Мавзу: Лифтларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, қабул қилинаётган ҳужжатлар ⚫️Вақти: 10:00 ⚫️Иштирок этади: Рауфжон Расулов, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Ахборот хизмати раҳбари 😉😉😉😉😉 ⚫️Мавзу: 2026 йил ҳосили учун жамғарилган уруғ ғалла ва 15 июлдан 5 августгача ўтказиладиган тендер танлови шартлари ⚫️Вақти: 11:00 ⚫️Иштирок этади: Чарос Омонова, Уруғчиликни ривожлантириш маркази Ахборот хизмати раҳбари 😉😉😉😉😉 ⚫️Мавзу: “Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида”ги Қонуннинг мақсади ва аҳамияти ⚫️Вақти: 12:00 ⚫️Иштирок этади: Шаҳзода Акрамова, Давлат экологик экспертизаси маркази Ахборот хизмати раҳбари 😉😉😉😉😉 ⚫️Мавзу: Куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари ⚫️Вақти: 14:00 ⚫️Иштирок этади: Самандар Ҳикматуллаев, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари ўринбосари 😉😉😉😉😉 ⚫️Мавзу: “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналарида коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар ⚫️Вақти: 15:00 ⚫️Иштирок этади: Ҳожиакбар Тўлаганов, "Ўзкимёсаноат" АЖ Ахборот хизмати раҳбари 😉😉😉😉😉 ⚫️Мавзу: 2025 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар ва коррупцияга қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ⚫️Вақти: 16:00 ⚫️Иштирок этади: Абдулла Буврабоев, “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ Ахборот хизмати раҳбари 😉😉😉😉😉 Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

  • 15 июл. 2025 г.113из cyberpolice_iiv

    🛡#Фейк_хабарлар #стоп_фейк_кибержиноятлар ⚠️ Имтиҳонларсиз ҳайдовчилик гувоҳномасини олишни истайсизми? 🥷Фирибгарлар эндиликда янги ёлғонларни тарқатишмоқда. "Хоҳлаган тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини имтиҳонларсиз тайёрлаб берамиз" дейилган мазмундаги хабарларнинг барчаси ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди. P.S. Текин пишлоқ қопқонда бўлади, бегона шахс Сизга тўсатдан мўмайгина даромад келтиришни таклиф қилдими, билингки бу - фирибгар. 📲 Обуна бўлинг — киберхавфсизлик ҳақида энг муҳим янгиликлар бизда! 🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram

  • 💰 2025 йилнинг 6 ойи якунлари бўйича 13 мингдан ортиқ бизнес лойиҳага 1 трлн 774 млрд сўм молиявий кўмак тақдим этилди Бу ҳақда “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ Ахборот хизмати раҳбари Абдулла Буврабоев маълум қилди. ✔️Ўтган 7 йил давомида жами 59 643 нафар тадбиркорнинг 64 мингдан ортиқ бизнес лойиҳаларига 19 трлн 516 млрд сўм хизматлар кўрсатилиши орқали қўллаб-қувватланишига эришилди. 2025 йилнинг 6 ойи якунлари бўйича 13 мингдан ортиқ бизнес лойиҳага 1 трлн 774 млрд сўм молиявий кўмак тақдим этилди. ✔️Хизматлар орасида энг кўпи компенсация бўлиб, ҳозиргача 33 593 та лойиҳа учун 6 трлн 696 млрд сўмлик кредит фоизининг бир қисмини қоплаб бериш кўзда тутилган. ✔️Ундан кейинги ўринни кредит учун гаров таъминоти етмаганда тадбиркорларга тақдим этиладиган кафиллик хизмати эгаллаб турибди, 13 880 та лойиҳа учун 10 трлн 650 млрд сўмлик мажбурият олинган. Шунингдек 131 та лойиҳага портфель кафиллиги тақдим этилган. ✍️ Батафсил Каналга обуна бўлинг! https://t.me/andaokb

  • ☎️ Ўтган даврда “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналарининг ишонч алоқа каналлари орқали жисмоний ва юридик шахслардан 291 та мурожаат келиб тушган, шундан 12 таси коррупцияга оид Бу ҳақда "Ўзкимёсаноат" АЖ Ахборот хизмати раҳбари Ҳожиакбар Тўлаганов маълум қилди. 🔗 Ҳисобот даврида «Ўзкимёсаноат» АЖ ва унинг таркибий корхоналарига ишга янги қабул қилинган 455 нафар ходим манфаатлар тўқнашувини олдини олиш мақсадида текширилди. 🔗 Ўтган даврда “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналарининг ишонч алоқа каналлари орқали жисмоний ва юридик шахслардан 291 та мурожаат келиб тушган, шундан 12 таси коррупцияга оид бўлиб, барчаси бўйича хизмат текширувлари ўтказилди. Унинг натижасида 10 нафар ходимга нисбатан интизомий чора қўлланилди. 🔗 Шунингдек, тизимда 52 маротаба режали назорат текширувлари ўтказилди, натижада 24 та ҳолат бўйича тўпланган материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга ҳуқуқий баҳо бериш учун тақдим этилди. ✍️ Батафсил Каналга обуна бўлинг! https://t.me/andaokb

  • 🧑‍🚒 23 110 та ижтимоий соҳа объектидан 10 034 таси ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида текширувдан ўтказилди Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари ўринбосари Самандар Ҳикматуллаев маълум қилди. 🟢Мавсумини беталофат ўтказиш ва аҳоли ўртасида кенг қамровли профилактик тадбирларни ташки этиш мақсадида республикада 552 та ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, уларга тааллуқли идоралардан жами 2 829 нафар ходимлар жалб этилган. 🟢Ҳудудгазтаъминот" АЖ, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва печь-мўрикон ишларини бажарувчи ташкилотлар мутахассисларидан иборат 703 та таъмирлаш-тиклаш хизмат (отряд)лари ҳам ташкил этилган. 🟢Ишчи гуруҳлар томонидан жойларда мавжуд бўлган 864 та Бошқарув сервис компаниялари ва Хусусий уй жой мулкдорлар ширкатларининг 554 тасида, 9 452 та маҳаллаларнинг 4 576 тасида ўрганишлар ўтказилиб, уларнинг ҳудудидаги 1 млн 408 минг 731 та кўп квартирали уйлардан 220 минг 121 таси текшириб чиқилди. ✍️ Батафсил Каналга обуна бўлинг! https://t.me/andaokb

  • 15 июл. 2025 г.44из MCHSUzbek

    G‘allani yong‘indan saqlash bo‘yicha muhim tavsiyalar. 🔰Boshqa yangiliklar 📱Fvv.uz | 📱Facebook | 📱Telegram | 📱Youtube |📱 instagram | 📱X

  • 🔝2025 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар ва коррупцияга қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ Ахборот хизмати раҳбари Абдулла Буврабоев иштирокида брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин: 🎸 Брифинг

  • 🚀Press-turga marhamat! Hurmatli OAV vakillari, jurnalist va blogerlar! 16-iyul kuni soat 9:30 da Andijon Yoshlar Texnoparkida bo'lib o'tadigan Press-turga taklif etamiz! Ushbu tur davomida o'quv jarayonlari, ishlab chiqarish maydonchasi, venchur fondlar, investorlar va startapchilar o'rtasidagi maslahatlar, Demo Day loyihalar taqdimoti bilan tanishishingiz mumkin! Bundan tashqari turli xil ko'ngilochar tadbirlarda qatnashib, fikr almashishingiz va tanishishingiz mumkin! 💫Ushbu Press-turda sizni albatta kutib qolamiz! ⛳️ Vaqti: 9:30 da mehmonlarni kutib olish boshlanadi, 10:00 da esa asosiy tadbir boshlanadi! 📍 Manzil: Andijon shahri, Boburshoh ko‘chasi, Mashinasozlik instituti binosi oldida. ☎️ Murojaat uchun: +998948930017 Telegram | Instagram | Facebook

  • 🔝 “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналарида коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар "Ўзкимёсаноат" АЖ Ахборот хизмати раҳбари Ҳожиакбар Тўлаганов иштирокида брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин: 🎸 Брифинг

  • 📉 Экологик хавфлилик тоифалари илгари амалда бўлган 4 тоифадан халқаро стандартларга мос равишда 3 тоифага қисқартирилди Бу ҳақда Давлат экологик экспертизаси маркази Ахборот хизмати раҳбари Шаҳзода Акрамова маълум қилди. ✅Энг муҳим ўзгаришлардан яна бири – экологик хулоса беришда жамоатчилик фикрини инобатга олиш мажбурий бўлди. Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш мезонлари жорий этилди. ✅Фаолиятнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида “Электрон ҳукумат” тамойили асосида автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилмоқда. ✅Энг муҳим янгилик шундаки, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш жараёни илк бор тўғридан-тўғри қонун нормаларида белгиланди. ✅2024 йилнинг ўзида давлат экологик экспертизаси органлари томонидан 32 мингга яқин хулоса берилган бўлиб, шулардан 700 таси экологик талабларга жавоб бермаганлиги туфайли рад этилган. Бу ҳолат лойиҳачиларга нисбатан қатъий талаблар қўйиш зарурлигини кўрсатмоқда. ✍️ Батафсил Каналга обуна бўлинг! https://t.me/andaokb

  • 15 июл. 2025 г.2411из MIBAndijon

    📢Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерлар! 🗣Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 16 июль куни соат 16:00 да Матбуот анжумани ўтказади. ✅Мавзу: Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси томонидан 2025 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳамда соҳадаги янгиликлар. ❔ Матбуот анжуманига вилоятдаги барча босма ва электрон ОАВ вакиллари, журналист, блогер ва веб-сайт админлари таклиф этилади. 📝Рўйхатга олиш соат 15:50 да якунланади. 📍Манзил: Андижон шаҳар, Машраб кўчаси. 📞Маълумот учун: +99897-582-7111 📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

  • 🔝“Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида”ги Қонуннинг мақсади ва аҳамияти Давлат экологик экспертизаси маркази Ахборот хизмати раҳбари Шаҳзода Акрамова иштирокида брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин: 🎸 Брифинг

  • 15 июл. 2025 г.231из xorijdagiish

    👍👍👍👍👍 📣"Фурачи"лар қанисизлар? 🇧🇬 Сизларни Болгарияда сўрашябди! Workmall хусусий бандлик агентлиги СЕ тоифали ҳайдовчилар учун 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤 давлатида янги иш ўринларини эълон қилади. Ойлик маош: 💶 1200 евро (Болгария-Туркия-Македония, қисқа масофага) 💶 2000 евро (Европа бўйлаб, узоқ масофага) 🤝Иш берувчи томонидан: ✈️Авиабилет 🛏Tурар жой 💊Суғурта ✅Номзод учун тaлаблар: 🩷25-50 ёш бўлиши; 🩷Ҳайдовчилик гувоҳномаси (CE тоифа); 🩷Kaмида 3 йиллик тажрибага эга; 🩷Рус тилида мулоқот қила олиши; 🩷Судланмаганлик; 🩷Аттестат ёки диплом. ✉️Суҳбатдан ўтган номзодлардан Код 95/Чип карта/ADR олиш талаб этилади. 🏃‍♀️ШОШИЛИНГ, БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ СОНИ ЧЕКЛАНГАН. ⛔ИМКОНИЯТНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ. Workmall xусусий бандлик агентлиги Андижон филиали: 🏢Maнзил: Aндижон ш, Бобур шоҳ кўчаси, 4-уй. Aндижон транспорт техникуми биноси, 1-қават (Локация) 📍Mўлжал: 3-кичик даха, Горгаз. "Ишга марҳамат мономаркази" биноси ёнида Mурожаат учун телефон: 📞 50-008-86-17 📞 50-002-86-18 📞 50-004-86-19 👍👍👍👍👍 - БИЗ БИЛАН ҚОНУНИЙ ВА ХАВФСИЗ ✈️ Каналга уланиш - @xorijdagiish

  • 15 июл. 2025 г.70из xorijdagiish

    💟💟💟💚💚💚💞💞💞 🇰🇷КЕЙИНГИСИ СИЗ БЎЛИШИНГИЗ МУМКИН! 2025 йил, 13-июл куни бир гуруҳ мижозларимиз Жанубий Кореянинг Samsung кемасозлик заводига электриклик йўналиши бўйича ишлаш учун жўнаб кетишгани тўғрисида хабар қилган эдик. 🇰🇷"WORKMALL" xусусий бандлик агентлиги Жанубий Корея давлатига юқори маошли иш ўринлари учун танлов эълон қилади! Виза тури: 🔤➖7️⃣➖3️⃣🪪 ✅Номзод учун талаблар: 🩷23-32 ёш оралиғида бўлиши; 🩷Судланмаганлик; 🩷Бакалавр ёки ундан юқори даражадаги диплом; 🩷1 йилдан ортиқ расмий иш тажриба. ❗️ Дипломингиз қуйидаги йўналишлардан бирида бўлиши керак: ✅Электр энергетикаси; ✅Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари. 🗓 НАВБАТДАГИ САРАЛАШ ИМТИҲОНИ АВГУСТ ОЙИДА БЎЛИБ ЎТАДИ. 🏃‍♀️ШОШИЛИНГ, БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ СОНИ ЧЕКЛАНГАН. ⛔ИМКОНИЯТНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ. ✍Кейинги суҳбат учун ҳозироқ жойингизни банд қилинг➡️ Workmall xусусий бандлик агентлиги Андижон филиали: 🏢Maнзил: Aндижон ш, Бобур шоҳ кўчаси, 4-уй. Aндижон транспорт техникуми биноси, 1-қават (Локация) 📍Mўлжал: 3-кичик даха, Горгаз. "Ишга марҳамат мономаркази" биноси ёнида Mурожаат учун телефон: 📞 50-008-86-17 📞 50-002-86-18 📞 50-004-86-19 👍👍👍👍👍 - БИЗ БИЛАН ҚОНУНИЙ ВА ХАВФСИЗ 📩 Каналга уланиш - @xorijdagiish

  • 🔝 2026 йил ҳосили учун жамғарилган уруғ ғалла ва 15 июлдан 5 августгача ўтказиладиган тендер танлови шартлари Уруғчиликни ривожлантириш маркази Ахборот хизмати раҳбари Чарос Омонов иштирокида брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин: 🎸 Брифинг

  • ⚠️ Сўнгги 2 йилда республикада ўрнатилган 11,4 мингта лифтнинг 8,9 мингтаси (78 фоиз) техник синовдан ўтказилмаган Бу ҳақда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Рауфжон Расулов маълум қилди. ⚫️Бундан ташқари, 6 мингтаси (52%) техник паспорти ҳамда 7,4 мингтасида (65%) техник хизмат кўрсатувчи мавжуд эмас. ⚫️Лифтларни хавфсизлигини таъминлаш соҳасини тартибга солиш мақсадида, ушбу соҳада самарали тизимни жорий этган Европа Иттифоқи ва Туркия тажрибаси асосида, Ўзбекситонда халқаро талабларга тўлиқ мувофиқ бўлган ва лифтларнинг бутун ҳаёт цикли, лойиҳалашдан тортиб утилизацияциягача бўлган босқичларда хавфсизликни таъминлашга қаратилган бутунлай янгича тизим жорий қилинмоқда. ⚫️Амалда республикамизда ўрнатилган лифтларда сервис хизматлари ҳамда техник кўрикларини ўтказиш самарасиз бўлган. ✍️ Батафсил Каналга обуна бўлинг! https://t.me/andaokb

  • 2025 йил 1 майдан эътиборан жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжи учун нотижорат мақсадларида республикага олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормалари белгиланган эди. Жумладан, ✈️ ҳаво транспортида — 1000 АҚШ доллари, 🚅темир йўл ва дарё транспортида — 500 АҚШ доллари, 🚙автомобиль ва пиёда ўтказиш пунктлари орқали — 300 АҚШ долларигача қийматдаги товарларни шахсий эҳтиёж учун божсиз олиб кириш мумкин. ✔️темир йўл ва дарё транспортида ҳамда автомобиль ўтказиш пунктлари орқали нотижорат мақсадларида товарларни олиб кираётган шахс хорижий давлатда икки календарь кундан, ✔️ҳаво транспортида уч календарь кундан кам муддат бўлганда, божсиз олиб кириш нормалари қўлланилмайди! Бунда ушбу товарларга божсиз олиб кириш нормасидан ортиқ деб қаралади ҳамда товарнинг тўлиқ қийматидан ягона божхона тўлови ундирилади. Ушбу қоидалар 2025 йил 20 июлдан кучга киради. Каналга обуна бўлинг! https://t.me/andaokb

  • 15 июл. 2025 г.25из Rasmiy_xabarlar_Official

    📢15 июль, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар: 😉😉😉😉😉 ⚫️Мавзу: Лифтларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, қабул қилинаётган ҳужжатлар ⚫️Вақти: 10:00 ⚫️Иштирок этади: Рауфжон Расулов, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Ахборот хизмати раҳбари 😉😉😉😉😉 ⚫️Мавзу: 2026 йил ҳосили учун жамғарилган уруғ ғалла ва 15 июлдан 5 августгача ўтказиладиган тендер танлови шартлари ⚫️Вақти: 11:00 ⚫️Иштирок этади: Чарос Омонова, Уруғчиликни ривожлантириш маркази Ахборот хизмати раҳбари 😉😉😉😉😉 ⚫️Мавзу: “Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида”ги Қонуннинг мақсади ва аҳамияти ⚫️Вақти: 12:00 ⚫️Иштирок этади: Шаҳзода Акрамова, Давлат экологик экспертизаси маркази Ахборот хизмати раҳбари 😉😉😉😉😉 ⚫️Мавзу: Куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари ⚫️Вақти: 14:00 ⚫️Иштирок этади: Самандар Ҳикматуллаев, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари ўринбосари 😉😉😉😉😉 ⚫️Мавзу: “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналарида коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар ⚫️Вақти: 15:00 ⚫️Иштирок этади: Ҳожиакбар Тўлаганов, "Ўзкимёсаноат" АЖ Ахборот хизмати раҳбари 😉😉😉😉😉 ⚫️Мавзу: 2025 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар ва коррупцияга қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ⚫️Вақти: 16:00 ⚫️Иштирок этади: Абдулла Ёдгоров, “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ Ахборот хизмати раҳбари 😉😉😉😉😉 Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

  • 14 июл. 2025 г.28из Press_Secretary_Uz

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан: Абдулазиз Ҳафизович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозимидан озод этилди; Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори лавозимидан озод этилди; Равшан Аюбович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди; Сардор Уктамович Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президентининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди; Мансурбек Полвонзода Оллоёров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий ҳимоя бўйича маслаҳатчиси – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимидан озод этилди; Русланбек Куролтайевич Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди. Facebook|Instagram|X