📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ📚📚
СтатистикаАСЛИНГ КАБИ КЎРИН, ЁКИ КЎРИНГАНИНГ КАБИ БЎЛ! —— Каналдаги материалларни тарқатишга рухсат, розимиз!
- Последний пост
- 15 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 10
- Всего постов
- 30
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 150
- 1/48двое суток
- 171
- 1/72трое суток
- 185
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
без подписи
Каналимиз обуначисининг илтимосига биноан Аҳмад ибн Ҳанбал каналини очган эдим. Шу ҳавола орқали ўтиб у ердаги бошқа фильмларни ҳам кўрсангиз бўлади.
Сериал ҳақида шахсий хулосам: Фильм бошидаги қора кийимли Сайёҳ — бу ташқи дунёдан келган шунчаки бир одам эмас, балки ҳар бир дервешнинг (ва аслида томошабиннинг) ичидаги яширин нафс ва васвасанинг ташқи дунёда гавдаланишидир. Унинг даргоҳдаги иштироки дервешлар учун бир синов (имтиҳон) бўлиб хизмат қилади: дервешлар ўз ички нафсларини айнан шу Сайёҳ тутган «кўзгу» орқали кўриб оладилар ва ўз ахлоқларини поклаш имконига эга бўладилар. Шуниси эътиборлики, НАФСИМИЗ ҳар доим ҳам бизни гуноҳга очиқдан очиқ ундамайди. У ундаган нарсани биз ҳар доим ҳам гуноҳ эканлигини пайқайвермаймиз. Қайта кўриш жараёнида асосий эътиборим қора кийимли сайёҳнинг қўллаётган усулида бўляпти!
Нафсимизни ўзимизга кўрсатиб берадиган сериал. Яна қайта кўришни бошладим.
без подписи
Билим сизга нима қилиш кераклигини кўрсатади. Тажриба эса уни қандай қилиб гўзал ва мукаммал бажаришни ўргатади.
Ҳаётимиз ҳеч қачон тўла-тўкис бўлмайди. 1-босқич: Вақт ва Энергия 100%, Пул 0% 2-босқич: Пул ва Энергия 100%, Вақт 0% 3-босқич: Вақт ва Пул 100%, Энергия 0% Сиз ҳозир суратдаги қайси даврни бошдан кечиряпсиз? Вақт ва кучингизни тўғри тақсимлай оляпсизми?
Оллоҳ сени мағфират қилишни ирода қилмагунича, сен тавба қила олмайсан. Тавба Оллоҳнинг бандасига берган инъомидир. Робия ал Адавия
Қайси юзлар оқ-у, қай юзлар қаро, Бари аён бӯлгай ул маҳшар аро…! Жалолиддин Румий
Шукр қилган фақир ҳар доим шикоят қилувчи ғонийдан бойроқ ҳисобланади. Шунинг учун сўрасангиз бойликдан олдин қаноат сўранг. Чунки инсоннинг бойликка уйғонган ҳирсини жами дунё бойлигига эгалик қилиши ҳам қондира олмайди!
Қайта-қайта кўрдим... Бемеҳрлик ҳайвонларда ҳам учрар экан-да...
Ёлғиз ухлашингиз, ёлғиз овқатланишингиз, ёлғиз саёҳат қилишингиз ёлғизлик эмас. ЁЛҒИЗЛИК - қалбингизга боққанингизда у ерда Аллоҳни топа олмаслигиздир. Ана ўша ёлғизликнинг даҳшатлисидир! https://t.me/eslatma_nasiba
Ушбу дунёда бошга келган балолар, яширин гавҳардир. Гавҳар эмас, ҳатто хазинадир. Аммо бегоналарга, Ҳақ ошиғи бўлмаганларга илон каби кўринади… Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
Кимеки Аллоҳ таолодан бошқа зотни азиз этиб, иззат қилгай, батазқиқ шу иззати уни хор этгай! “Орифнома”дан https://t.me/Nasibam29
#Бўлган_воқеа. Салафис солиҳийнлар даври. Мадина мунавварада бир аёл вафот этди. Ювиш учун ғассол аёл келди. Ёрдамчилар билан ювишни бошлади. Устидан сув қуйилаётган жасадни юваётган ғассол аёл: -Шу бадани билан неча бор зино қилган экин!? деди ва шу зоҳоти қўли жасад танасига ёпишиб қолди. Ҳарчанд ҳаракат қилса ҳам қўлини қимирлата олмади. Жаноза ўқиш вақти яқинлашди. Ташқаридан тайёр бўлдими, вақт бўлиб қолди деб мўралай бошлашди. Ғассол аёл минг ҳижолатта қўли ёпишиб қолганини, ишни якунлай олмаганини айтишга мажбур бўлди. Бу гап дарров йиғилганларга етиб борди. Йиғилганларнинг баъзилари: -Марҳумани кўмиш бизга вожиб, тезроқ дафн этишимиз лозим, керак бўлса ғассол аёлнинг қўлини кесамиз дейишди. Бошқалари: -Йўқ тирик одам яшашга ҳақли шунинг учун жасад танасидан кесамиз дейишди. Баъзилари эса: -Йўқ ҳар иккисини ҳам қилмаймиз, яхшиси Молик ибн Анас раҳимаҳуллоҳдан сўраймиз, жавобни у киши берсин, ўшанга амал қилайлик дейишди. Бу гап ҳаммага маъқул келди. Молик ибн Анас (мазҳаббоши) раҳимаҳуллоҳни келтиришди. Хазрат эшик олдига келдилар ва ғассол аёлга: -Сен нималар деган эдинг? деб сўрадилар. Ғассол аёл бу зинокор аёл эди дегандим деди. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ айтдиларки: Ҳа, тушунарлик. Аллоҳ таъоло Нур сурасида шундай деган: "وَٱلَّذِينَ يَرْمُونَ ٱلْمُحْصَنَٰتِ ثُمَّ لَمْ يَأْتُوا۟ بِأَرْبَعَةِ شُهَدَآءَ فَٱجْلِدُوهُمْ ثَمَٰنِينَ جَلْدَةً وَلَا تَقْبَلُوا۟ لَهُمْ شَهَٰدَةً أَبَدًا وَأُو۟لَٰٓئِكَ هُمُ ٱلْفَٰسِقُونَ." "Покиза аёлларга (бўҳтон) тоши отиб, сўнгра тўртта гувоҳ келтира олмаганларни саксон дарра уринглар ва уларнинг гувоҳлигини абадий қабул қилманглар. Ана ўшалар фосиқлардир." Ғассол аёл марҳумага тухмат қилган. Иккита аёл кириб ғассол аёлни саксон дарра урсин, тухматчининг жазоси шу дедилар. Ғассол аёл саксон дарра урилгач ёпишган қўл марҳума танасидан ажради. Бундан хисса шуки. Бировга тухмат қилиш гуноҳ, айниқса зинода, бузуқликда айблаш гуноҳи кабирадир. Кимдир эркак ёки аёл кишини зинода айблаб сўнг айтган гапи учун тўртта гувоҳ келтира олмаса дарра урилади ва жамиятда уни "Бу тухматчи, бундан буён унинг гувоҳлиги қабул қилинмайгай!" дея эълон қилинади. Абдулатиф Абдулғани -------- Хулоса ўзимиздан...
Бомдод намози шунчаки бир фарзни адо этиб қўйишдангина иборат эмас. Балки у мунофиқликдан безорлик, Аллоҳнинг ҳимоясида бўлиш, қалб кенглиги, ризқ мўллигидир. Худди тонг нафас олгани каби, у билан бирга руҳ ҳам нафас олади.
Сиз зулм қиласиз. У эса тунда туриб сизни яратган Зотга сизнинг устингиздан шикоят қилади. Қандай ҳам қўрқинчли!
Банда намозга турар чоғда шайтон унга ҳасад қилади. Чунки у ҳам ўз вақтида улуғ мақомда (Аллоҳ ҳузурида) Унга яқин ўринда қоим бўлган. Шу сабаб ҳам банданинг бу ҳоли шайтонни ғазаблантиради. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ.
Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Қуръон амал қилиниши учун нозил бўлган эди. Одамлар эса унинг қироатини амал деб билишяпти...!”
Бугун бир маълумотга кўзим тушди. Қанчалар ҳақиқатга яқинлигига ўзингиз хулоса чиқаринг: «Аёлларда кўз тегиши ва жин киришининг кўп қисми тўйлар ва шунга ўхшаш йиғинлардаги рақслардан кейин содир бўлади.» ✍ Шайх Сулаймон Улван ҳафизаҳуллоҳ