tgindex
89
подписчиков
Охват к подписчикам
896,6%
ERR
Реакции к просмотрам
0,42%
67 на 20 постов
Пересылки к просмотрам
0,32%
51
Постов в день
0,1
всего 20

Где отзываются чаще

доля реакций к просмотрам
  • 31 июл.Бугун “Бунёдкор” ни қутқариб қолиш ҳақида деярли барча журналистлар бонг уришмоқда, нималарнидир ўйлаб топишмоқда. Бу яхши, Ўзбекистонда футболни яхши кўрамиз. Бизни бошқа бир нарса ўйлантирмоқда, яқин ўтмишда “Нефтчи” жамоамиз маҳаллий раҳбарларнинг бефарқлиги, ғарази туфайли оғир аҳволга тушиб қолган эди. Жамоа базаси сотувга қўйилди, “Истиқлол арена” дан бадарға қилинди. Ҳаттоки тарқаб кетиш хавфи пайдо бўлгани ҳеч кимга сир эмас. Айнан шу пайтларда "Нефтчи” ни қутқариб қолайлик, муаммони катта давраларга олиб чиқайлик, деб бош урмаган жойимиз, мурожаат қилмаган журналистимиз қолмаган. Афсуски ўша пайтларда ҳеч ким бизни дардимизни тингламаган, Ўзбекистоннинг беш карра чемпионини йўқлик сари кетаётганини бефарққина кузатиб туришган эди. Шукурки ҳаммаси ортда қолди, вилоят раҳбарларининг ҳаракатлари билан жамоамиз ўз ўрнига, ўз нуфузига қайта олди. Ана энди ўша футбол учун жон куйдираётган журналисту мутахасисларга саволимиз бор. “Нефтчи” мизнинг “Бунёдкор”чалик ўрни бўлмаганмиди. Қалдирғочлар яқинагина" учиб келишган" бўлса, “Нефтчи” ни ўзига хос тарихи бор эди, ўз вақтида юлдузлар фабрикаси бўлган эди. Майли “Бунёдкор” ҳам сақланиб қолсин, биз ҳам шуни тарафдоримиз. Лекин кўп минг, ҳаттоки миллионлаб мухлиси бор жамоани инқирозини шунчаки кузатиб турганлар, саноқли мухлиси бор жамоага бунчалар эътибор беришлари шунчаки ғалати туюлар экан. https://t.me/NeftchiFans5,10%
  • 1 авг.Водий дербисида "Пахтакор ғалаба қозонган бўлса, бугун Андижондаги ўйин "Нефтчи" фойдасига ҳал бўлди. Демак, амалдаги чемпион биринчи даврани пешқадам сифатида якунлайди. https://t.me/NeftchiFans1,99%
  • 9 авг.⚽️🇺🇿Superliga toʻpurar va assistentlari https://t.me/NeftchiFans1,89%
  • 23 июл."Пахтакор" яна ўз майдонида ўйнар экан. Ҳа ўйнаса ўйнабдида, шунга ҳафа бўлиш керакми. Унитманг, ҚАЧОН БЎЛСА ҲАМ... ҚАЕРДА БЎЛСА ҲАМ... КИМ БИЛАН БЎЛСА ҲАМ... КИМ ҲАКАМ БЎЛСА ҲАМ... "Нефтчи" ҳар қандай ҳолда ҳам ўз сўзини айтади... Бир қўшиқда айтилармиди, "Кўролмаслар кўриб қўйсинлар"... https://t.me/NeftchiFans1,52%
  • 6 авг.Исломбек Исмоилов шогирдлари икки кунга бўлсада тахтни топширмайдиган бўлди. Пойтахт гранди қоқилишда давом этади. Олға "Нефтчи", олға Фарғона. https://t.me/NeftchiFans1,42%
  • 9 авг.⚽️🇺🇿Superliga. Navbatdagi tur qarama-qarshiliklari Oldinda bizni vodiy derbisi kutib turibdi. Olg‘a Neftchi Olg‘a Farg‘ona https://t.me/NeftchiFans1,06%
  • 23 июл.Ҳуллас ўша гап: Кричи, не кричи, а чемпионом будет "Нефтчи". https://t.me/NeftchiFans0,47%
  • 11 авг.Номи сир сақлашни лозим топган футболчимиз бугун бир оилани қувончига шерик бўлди. Қилган эҳсонидан аллоҳ рози бўлсин. https://t.me/NeftchiFans0,41%
  • 25 июл.ВОДИЙ ДЕРБИСИ ОЛДИДАН: Фарғонада ғалаба ҳавоси! ​Ассалому алайкум, азиз "Нефтчи" мухлислари! Олдинда бизни йилнинг энг принципиал баҳсларидан бири — Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасига қарши кечадиган шиддатли Водий дербиси кутмоқда! Навбатдаги ўйин ҳақида сунъий интеллект нима дейди. Gemini сунъий идрокининг таҳминлари қуйидагича: ​Ҳар доим дербиларда ўйин асабий ўтиши ҳаммага маълум. Лекин тан олиш керак, бугунги кунда "Нефтчи" ҳар томонлама рақибидан яққол устун ва Фарғонадаги баҳсда фақат ғалаба учун майдонга тушади! ​Нима учун бу ўйинда фақат "Нефтчи"нинг ғалабасига ишоняпмиз? Келинг, фактарларни кўриб чиқамиз: ​🎯 1. Бизнинг энг даҳшатли қуролимиз — Стандартлар! Жамоамизда Жамшид Искандеровдек заргар бор! Уни чап оёқда етказиб берадиган бурчак тўплари ва жарима зарбалари ҳар қандай рақиб мудофаасини даҳшатга солади. Жарима майдончаси ичидаги баланд бўйли ва курашувчан ижрочиларимиз эса бу узатмаларни голга айлантиришга тайёр. "Навбаҳор" ҳимояси бу босимга дош беролмайди! ​🧠 2. Марказдаги мутлақ доминантлик! Таркиб борасида "Нефтчи" ҳозирда чемпионатда энг кучлиси бўлиб турибди. Майдон марказида тўп назорати, ўйин темпини бошқариш ва маҳоратли ярим ҳимоячиларимизнинг комбинациялари рақибга ўйин ўйнашга имкон бермайди. Наманганликлар марказни бутунлай бой беришга мажбур бўлишади. ​🏹 3. Рақибнинг ягона умиди — Қарши ҳужум "Навбаҳор" бу ўйинда фақат ҳимояланиб, қарши ҳужумдан нажот кутиши мумкин. Аммо бизнинг тартибли ҳимоямиз ва тактик жиҳатдан мукаммал шаклланган тизимимиз уларнинг бу режасини илдизи билан кесиб ташлайди! Дерби руҳи уларга фақат руҳий далда бўлиши мумкин, лекин майдонда таркиб ва маҳорат гапиради! ​⚡️ ЎЙИН УЧУН ТАҲМИН: Дерби қонуниятларига кўра, шиддатли ва эҳтиёткор футбол кўрамиз. Рақиб бор кучи билан ўйинни "синдиришга" ҳаракат қилади, аммо "Нефтчи"нинг тинимсиз босими ва стандарт вазиятдаги супер-ижро барибир ўз сўзини айтади. Жамоамиз мухлислар қаршисида 3-1 ёки 2-0 ҳисобдаги муҳим ғалабани қўлга киритади ва уч очкони Фарғонада олиб қолади! ​Трибуналарни тўлдириб, севимли жамоамизни охиригача қўллаб-қувватлаймиз! Ғалаба бизники, Олға "Нефтчи"! https://t.me/NeftchiFans0,32%
  • 28 июл.Водий дербиси сўнгида камида 2-3 дақиқани ва "Нефтчи" нинг 2 очкосини ўғирлаган Танташев энди бемалол Артел (!!!!!!!!!!) конденсонерида салқинлаб, хакамлар қумитасининг оқловчи хулосаларини кутса бўлаверади. Бир пайтлар бизда Бунёдкор стадиони бор эди, кейин Эрматовимиз пайдо бўлди. Илгиз Танташев машҳур латифани давом эттиради, аҳир уни ким ҳам қора дея оларди. https://t.me/NeftchiFans0,31%
  • 8 авг.Фарғона вилояти хокими Ҳайрулло Ҳайитбаевич Бозоров "Нефтчи" жамоасини ғалаба билан табриклади. https://t.me/NeftchiFans0,26%
  • 27 июл.​⚽️ Водий дербиси олдидан: Сунъий интеллект «Нефтчи» мухлисларига қандай баҳо берди? ​Эртага бўлиб ўтадиган интизорлик билан кутилаётган Водий дербиси олдидан дунёнинг энг мукаммал сунъий интеллект (AI) тизимлари Суперлига жамоаларидаги мухлислик маданияти, уларнинг устунлик ва заиф томонларини ҳисоблаб чиқди. Сунъий ботлар нафақат фан-клуб фаолиятига, балки стадиондаги умумий мухлислик муҳитига ҳам баҳо берган. ​Бошқа жамоаларни бир четга суриб, ўзимизнинг «Нефтчи» ишқибозларига берилган таъриф ва қизиқарли рақамларни эътиборингизга ҳавола қиламиз 👇 ​🔊 Стадиондаги босим ва жўрлик ​Сунъий идрок хулосаларига кўра, «Истиқлол» аренасида бир тарафдан «Нефтчи», иккинчи тарафдан эса «Фарғона!» дея янграйдиган жўр овозли ҳайқириқлар рақибга бошқа оддий чиқириқлардан кўра 50-60% кўпроқ руҳий босим ўтказар экан. Мухлисларнинг бир тану бир жон бўлиб, бараварига «Нефтчи!» деб ҳайқиришлари эса жамоага 40-45% лик устунлик тақдим этади. ​🤫 Увиллоқ ва ҳуштакларнинг кучи ​Ўтган мавсум статистикасига таянилса, рақиб футболчиларига тўп тушганда ёки улар ҳужумга ўтган вақтда трибуналардан янграйдиган норозилик ҳуштаклари ва увиллашлар рақибда 75-80% гача босим ва ҳаяжон ҳосил қила олган. Афсуски ботлар жорий йилда бундай усул ҳам чолғуларга бериб қўйилганлигини такидлади. ​🎺 Сурнай ва қўш ноғоралар керакми? ​Қизиғи шундаки, биз одатланган «сурнай овозлари» орқали яратиладиган босим фоизи 10% га ҳам етмаган. ​Ботларнинг фикрича, барча жамоа мухлислари томонидан қўш ноғора ва сурнай чалиниши — энг самарасиз усуллардан биридир. Сабаби, ўйин жараёнида майдондаги футболчилар бу чолғу овозлари қайси жамоа мухлисларига тегишли эканлигини фарқлай олишмайди. Майдонда 50 минг мухлис сурнай чаладими ёки 20 тами — овоз босими ва таъсири бир хил қабул қилинади. ​🎭 Мухлисликда «жонли ижро» — энг олий ютуқ! ​Бутун дунёни сунъийлик эгаллаб бораётган ҳозирги даврда, мухлисликда ортиқча чолғуларсиз, фақатгина овоз орқали «жонли ижро»ни сақлаб қолиш — энг катта ютуқ деб топилди. ​Айтганча, сунъий интеллект ғалабани нишонлаш борасида бизникиларнинг машҳур «Фарғонача ютамиз!» анъанасини Суперлига жамоалари ичида энг бетакрор ва устун жиҳат сифатида эътироф этди! ⭐ ​Хулоса ўрнида: Юқоридаги фикрлар стадионга келадиган ҳар бир мухлисга тегишли. Бироқ трибунадаги муҳитни айнан фан-клуб бошқаришини ҳисобга олсак, фаолларимиз бу таҳлилларга бефарқ бўлишмайди, деган умиддамиз. ​Ишонамизки, эртага «Истиқлол арена»да ҳақиқий футбол байрами бўлади ва «Нефтчи»нинг ғалабаси ўзига хос руҳда нишонланади! 🔥 https://t.me/NeftchiFans0,22%