✍✍ IKKI SHOIR IJODI 📝📝
СтатистикаAssalomu alaykum kanalimiz aʼzolari. Kanalimizga xush kelibsiz. Bu kanalda ikki shoir ijodi yoritilgan. 170 дан ошиқ sheʼr yoritilgan. Sohiba Qurbonova. ❇❇❇❇✴✴✴✴✴✴❇❇❇❇ Baxtyor Hasanov.
- Последний пост
- 9 авг.
- Последнее чтение
- 13 авг.
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 20
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 2
- 1/48двое суток
- 2
- 1/72трое суток
- 2
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Аллоҳнинг синовида. Бахтиёр ✍ , Гуноҳ савоб куртак ёзар, Кимдир тўғри йўлдан озар Яшаябмиз биродар, Аллоҳнинг синовида. Сохиба ✍ Яхши бўлсин ниятинг, Қилма ишинг миннатинг, Доим бўлсин Ҳимматинг, Аллоҳнинг синовида. Бахтиёр ✍ Забон булбул-гуёйимиз, Сочайлик нур зиёйимиз, Ёлғон дунё Дунёйимиз, Аллоҳнинг синовида. Сохиба ✍ Кўнгилни қилинг гўзал МЕҲР. ДИЛЛАРГИ БЕЗАР. ИНСОН ШУ БИЛАН ГЎЗАЛ АЛЛОҲНИНГ СИНОВИДА Бахтиёр ✍ Яхшилик қил бе- миннат, Меҳр бўлмасин қаҳад, Емасин имонинг лат, Аллоҳнинг синовида Сохиба ✍ Қиёматда бўласан ҳор, Юрсанг шайтон етовида, Пушаймонлар чекмоғинг бор, Аллоҳнинг синовида. ,Бахтиёр ✍ Битмай қолар қанча иш, Дарвозасин очди ташвиш, Чўзилди жуда ҳам қиш, Аллоҳнинг синовида. Сохиба✍ Қисмат қаҳр нишин санчар, Дўзаҳийдан жаннат қочар, Кимга жаннат эшик очар, Аллоҳнинг синовида ✍Бахтиёр Хасанов. ✍ Сохиба Қурбонова. 2022 йил 4 Апрел. . ✍✍ IKKI SHOIR IJODI 📝📝
Ўзимиздан ортмаймиз.! Дийдорлашиш имкон қани, Чойхонада ётмаймиз. Тушунамиз дўст- ошнани, Ўзимиздан ортмаймиз. Чўмилганмиз ташвишга, Ҳордиқ тотин тотмаймиз, Сақлаябмиз уни қишга, Ўзимиздан ортмаймиз. Тел да бўлсин сўйлашдик бас, Бекорчи гап сотмаймиз, Дўстлар ҳозир қиш эмас, Ўзимиздан ортмаймиз. Ҳамёндан мазза қочган, Гоҳ оғриниб додлаймиз. Ҳаржлар оғзин ланг очган, Ўзимиздан ортмаймиз.! Қиш келсинчи ҳордиқ бор, Ёғиб берар ёмғир қор, Соғинганмиз дил хумор, Ўзимиздан ортмаймиз.! Турушимиз уч саҳар, Ухлаб тошдек қотмаймиз. Уйғонади қишлоқ шаҳар, Ўзимиздан ортмаймиз!. Кўп ишлаймиз жонга жабр, Гуноҳгаку ботмаймиз, Қиламиз фақат сабр, Ўзимиздан ортмаймиз.! Қўл эмас умр қисқа, Бировга тош отмаймиз, Дўстлар бизда шунақа, Ўзимиздан ортмаймиз.! Ташвишларнинг уруғидан, Ҳаёт полиз мўл эккан, Ҳаёт деган шу экан. Ўзимиздан ортмаймиз. ✍ Бахтиёр Хасанов. 14. 07. 2022 й. 10:37.
Гулдай умринг Русда ўтяпди! Оқаряпти бошда соч толанг, Оҳ урасан. Сиғмайди ноланг, Йиллаб сени кўрмайди боланг, Гулдай умринг русда ўтяпди! Мусофирсан. Сабабчи рўзғор, Исларингни унутган диёр, Дийдорингга тўймас уйда ёр, Гулдай умринг русда ўтяпди! Не ўйлар банд этган ишқингни, Қондош, уруғ, кўрмас турқингни Пул топай деб излаб ризқингни, Гулдай умринг русда ўтяпди! Сенга қийин, болангга қийин, Кимга осон, айт ким ютяпди. Ортирай деб рўзғорга тийин, Гулдай умринг русда ўтяпди! Яшаяпсан пул деб ёзу қиш, Пул топишда ҳаммада ташвиш, Ўзимизда топилмасми иш, Гулдай умринг русда ўтяпди! Соч соқолга қўнмоқда қиров, Сени мажбур, қилган йўқ биров, Борганда ҳам қайтасан дарров, Гулдай умринг русда ўтяпди! Боланг тўймас ота меҳрига, Йўлинг пойлаб сени кутяпди Боғлангансан пулнинг сеҳрига Гулдай умринг русда ўтяпди! Хурсандсанда уч, тўрт сўм топиб, Вақт ўтяпди болангдай чопиб. Асо тутар қарилик топиб, Гулдай умринг русда ўтяпди! ✍Бахтиёржон Хасанов 3.08.2026 й
без подписи
Кимгадир ёқиш чун ёзмайман! Ойилам боқиш чун ёзмайман, Танлаган йўлим шу озмайман. Ёқмаса ўқима шеъримни, Кимгадир ёқиш чун ёзмайман! Ўйлашга имконим кўп вақтим, Шеърятдан топганман ўз тахтим, Илхомим келгани бу бахтим, Кимгадир ёқиш чун ёзмайман! Турфадир мақсади матлаби, Ҳар кимнинг ҳар ҳилдир талаби, Ичимда шеър оқар нур каби, Кимгадир ёқиш чун ёзмайман! Воз кечиб кетмоққа йўқ илож, Умримдан тўладим ҳар кун бож, Йўлимда ғов бўлма нари қоч, Кимгадир ёқиш чун ёзмайман! Ковлама қўлингга олма чўп, Билоғон экансан дедик хўп, Истасанг мухлис бўл танлов кўп, Кимгадир ёқиш чун ёзмайман! ✍Бахтиёржон Хасанов 📅2.02.2026 й @AUDEOIJROLAR
Худодан сўрайверинг! 🤲 Ҳамрох бўлсин яхши табир, Жонингизга қилманг жабр, Гар истаса ютмас қабр, Худодан сўрайверинг! 🤲 Зор қилмасин парча нонга, Омборингиз тўлсин донга, Тинчлик тилаб хонадонга, Худодан сўрайверинг! 🤲 Гўзалликнинг нақши бўлиб Дард билганни бахши билиб, Ниятларни яхши қилиб, Худодан сўрайверинг!🤲 Қочади дил доғлигингиз, Қайтади шўх чоғлигингиз, Йўқолган тан, соғлигингиз, Худодан сўрайверинг! 🤲 Шайтон йўлга тамба илиб Яхшиликка ўрайверинг, Гуноҳ бўлса, тавба қилиб, Худодан сўрайверинг! 🤲 Бошни ёмон сўз эгмасин, Юртимизга кўз тегмасин, Қўлни очиб дуоларда, Худодан сўрайверинг! 🤲 ✍Бахтиёржон Хасанов 31.07.2026 й.
https://t.me/b64zor
Ёшларингга ишон Ватан. ( Ёшлар кунига бағишланади) Улуғларинг улуғлар, Пойларига қуллуғлар, Ҳилпирар қўлда туғлар, Ёшларингга ишон Ватан. Сенга шараф шон Ватан. Истеъдодлар кафтингда, Юз очишар бир чаман, Ҳар он илғор сафингда, Ёшларингга ишон Ватан. Сенга шараф шон Ватан. Ёришади олислари, Мозийларга нигоҳ тиккан, Алпомишнинг ворислари, Ёшларингга ишон Ватан. Сенга шараф шон Ватан. Тиб илмига асос солган, Синоларга берган тан. Дунёларга довруғ солган, Ёшларингга ишон Ватан. Сенга шараф шон Ватан. Аҳдларида сенга содиқ, Қалбларида меҳри ёниқ, Ҳам қону ҳам жон Ватан. Ёшларингга ишон Ватан. Сенга шараф шон Ватан. Соғинарлар меҳринг тортиб, Изларингдан келар топиб, Бало келса қалқон ёпиб, Ёшларингга ишон Ватан. Сенга шараф шон Ватан. Йўл қўймагай борлигинг, Ёвузликлар кийгай кафан, Бирдамлигинг бойлигинг, Ёшларингга ишон Ватан. Сенга шараф шон Ватан. ✍ Бахтиёр Хасанов. 2022 йил 30 июнъ. 17:25.
https://t.me/b64zor ✍✍ IKKI SHOIR IJODI 📝📝
✍✍ IKKI SHOIR IJODI 📝📝
Қуёш яна сочди нурини, Уйғонмоқда тириклик демак, Оловлатсин меҳр қўрини, Душанба тонг бўлсин муборак. Қалб тўрида орзулардир мўл, Армон қучмай ушалсин тилак, Ишга яна олмоқдасиз йўл, Душанба тонг бўлсин муборак. Кимда қайта уйғонмаслик бор, Кулфатларни курасин курак, Насиб этсин тириклик дийдор, Душанба тонг бўлсин муборак. Ҳар битта тонг кечадан яхши, Қувончларги сипқорсин юрак, Мухрлансин қалбларга нақши, Душанба тонг бўлсин муборак. ✍ Бахтиёр Хасанов. https://telegram.me/joinchat/Eyf9Vbm8ruAxMDIy ☝️Обуна бўлишни унутманг!
Аллохга илтижо! Яхши инсонларни ёмондан фарқла, Яратган ўзингсан. Ўзингсан паноҳ. Имоним суст тортма, доис ярақла, Қалбимни шайтондан сақлагин Аллоҳ! Шайтон илинтирган лақма, ғўрини, Йўлидан оздирар кўплаб тўғрини. Менга ташлолмасин макр, тўрини, Қалбимни шайтондан сақлагин Аллоҳ! Ёруғ юз борайин, борсам олодига, Учмайин ёлғоннинг ширин болига, Алданиб қолмайин шайтон молига, Қалбимни шайтондан сақлагин Аллоҳ! Яхшиликдан тўлсин кўнгил деган ғор, Умрим сўнгигача ўзинг бўл ҳамроҳ. Эзгу хислар билан онгимни суғор, Қалбимни шайтондан сақлагин Аллоҳ! Қандай кунлар бўлмас банда бошида, Синовларга ташлар, қари, ёшнида. Чорасиз қолдирма шайтон қошида, Қалбимни шайтондан сақлагин Аллоҳ! ✍ Бахтиёржон Хасанов 13.06.2026 й
Қўшнижонлар омон бўлсин Хуш калом бор арази йўқ, Кўнгли тоза ғарази йўқ, Дилга озор арази йўқ, Қўшнижонлар омон бўлсин.! Мендан катта ё тенгқур, Таралади юздан нур, Оқибатин ана кўр, Қўшнижонлар омон бўлсин.! Катта олмас ҳеч ўзини, Эритар дил музини, Бирга тотар нон тузини, Қўшнижонлар омон бўлсин.! Кўнглинг айяб ўраган, Тўй сабзисин тўрғаган, Хол аҳволинг сўраган, Қўшнижонлар омон бўлсин.! Қўллайин деб юзин бурган, Ўтгайсан минг довон бўлсин, Кун оралаб йўқлаб турган, Қўшнижонлар омон бўлсин! ✍ Баҳтиёр Хасанов T.me/Marxabo_Karimova
Керилма дўст керилма! . 1 Балиғи йўқ кўлинггами, Ҳовлинг тўла гулинггами, Ёки бир қоп, пулинггами? Керилма дўст керилма! Ижирғанма отимдан, Номард чиқмас зотимдан, Гап юборма ортимдан, Керилма дўст керилма! Мақтанишар елдайлар, Тўлиб тошган селдайлар Хамон кўпдир сендайлар, Керилма дўст керилма! Қўш қаватдир кўрдик томинг, Азиз бўлсин элда номинг, Босиб қолар каломинг, Керилма дўст керилма! Имоним бут дарзим йўқ, Тузик қуруқ арзим йўқ, Сендайлардан қарзим йўқ, Керилма дўст, керилма! 2 Ит феълингда завол бор, Жавобинг йўқ, савол бор, Камтар бўлгин, камол бор, Керилма дўст керилма! Осиласан кўру карга, Кўмилганман дейсан зарга, Пойга ўйнаб ким ўзарга, Керилма дўст керилма! Шайтони бор тандасан, Не қиласан анда сан. Фариштамас бандасан, Керилма дўст керилма! Камтарин бўлган синмас, Тилингдан ғийбат тинмас, Бой бўлган битта сенмас, Керилма дўст керилма! Уч тўр сўм кўп пул топиб, Кабага ҳаж деб чопиб, Гунохинг гуё ёпиб, Керилма дўст керилма! ✍Бахтиёржон Хасанов 10.06.2026 й
Наманганга келинглар дўстлар! Гуллар шахри дейдилар номин, Икки дунё, яшнасин омин, Шоир зоти, топар илхомин, Наманганга келинглар дўстлар! Кўп ўйланманг ўйларга толиб, Хохишингиз чиқсинда ғолиб, Оилангиз, болангиз олиб, Гул байрамга келинглар дўстлар! Забд этилди гинес марраси Дил қитиғлар гуллар хандаси,, Наманганда гуллар сараси, Гул байрамга келинглар дўстлар! Жой ололмас дилдан ғубор, кин, Кўча гўзал, бозорлар тўкин, Кўриб яйранг, гулларнинг кўркин, Наманганга келинглар дўстлар! Бахра олинг кўриб зиёни Ҳайратларнинг йўқдир пайёни, Ўз бағрига чорлар дунёни, Наманганга келинглар дўстлар! Гулга тўлган гулгун чоғини, Энди кўринг Бобур боғини, Ювинг дилнинг ғубор доғини Наманганга келинглар дўстлар! Кошоналар хуснига чирой, Боғда ҳасрох,тунларида ой, Мехмон учун топилади жой, Наманганга келинглар дўстлар! ✍Бахтиёржон Хасанов 4.06.2026 й
✍✍ IKKI SHOIR IJODI 📝📝
Арафа муборак дўстларим 5. Ечилсин кўнгилдан синг тугун, Шодликка, қувончга тўлсин кун, Ташвишни унутинг шу бугун, Арафа муборак дўстларим! Бўлмасин қайғуга қарами, Кенг эрур аллохнинг карами, Мусулмон ахлининг байрами, Арафа муборак дўстларим! Пўлатдек мустахкам сабрингиз, Танадан қочсина дардингиз Юракдан тошмасин жабрингиз, Арафа муборак дўстларим! Олмасин, дард кулфат нишонга.. Тилини пок тутган инсонга, Дилини пок тутган инсонга, Арафа муборак дўстларим! Не нафдир гинаю араздан, Қулайди дўстига чох қазган, Қутилинг, ваз кечинг ғараздан, Арафа муборак дўстларим! Шу бугун насибмас қанчага, Мозорлар кўпайди анчага, Мўминман деганга барчага, Арафа муборак дўстларим! Чек қўйинг, нола ох додларга.. Танишу нотаниш ётларга, Яхшилик илинган зотларга, Арафа муборак дўстларим! ✍Бахтиёржон Хасанов 26.05.2026 й
Ўзингники ўзагингни қирқдику.! 🕊🕊 Қуритдилар меҳр деган уммонларни, Душман деди ҳалқинг севган инсонларни, Дастак қилиб олға сурди гумонларни, Ўзингники ўзанингни қирқдику.! 🕊🕊 Озорини тороз топгин тортиб ўлча, Мансаб топдинг хоинликдан сен чун ўлжа, Мозорини қучиб сўнди гуё ғунча Ўзингники ўзагингни қирқдику! 🕊🕊 Ёвга дўстдир ошу қатиқ қони жўшган, Дахоларинг турмаларга тиқдику. Ҳоинларинг хоинликка хисса қўшган, Ўзингники ўзагингни қирқдику.! 🕊🕊 Мансаб миниб кириб келди шоми билан, Ҳалқимизни эзди азоб коми билан, Ҳоинларни атангиз ўз номи билан, Ўзингники ўзагингни қирқдику. 🕊🕊 Калтак ўйнаб от сурдилар ишимизда Бугун йўқми хоин зотлар ичимизда, Чўлпонларни кўрмоқдамиз тушимизда Ўзингники ўзагингни қирқдику.! 🕊🕊 Дўпписи тор келса қочди қуёндай, Қилмишларин адо қилай санаб қандай, Меҳробингда ўрмалаган чаёндай, Ўзингники ўзагингни қирқдику.! 🕊🕊 Қурбонларинг эслаб кўзга келтирдинг ёш, Сохта дахо қилмишлари бўлдику фош, Узр сўра мозорига қўйиб бош,, Ўзингники ўзагингни қирқдику! 🕊🕊 Ёзолмаган асарларин олиб кетди, Ёзганларин ёндиргани олиб кетди, Ҳалқ қалбига армонларни солиб кетди, Ўзингники ўзагингни қирқдику.! 🕊🕊 Кетган кетди армон энди бағрин тилсин, Ҳоинларин эл танисин энди билсин, Сталинни айбламанг қайдан билсин, Ўзингники ўзагингни қирқдику.! 🕊🕊 ✍Бахтиёр Хасанов. 27.07.2023 й. 🕊🕊🕊🕊 @b64zor
Оқибат йўқолмасин.! 🌹🌹 Бахтиёр✍ Аллоҳ ўзи боғлаган ришта, Қўллар ўзи сизни ҳар ишда, Қолдирмангиз ғаму ташвишда, Ҳабар олинг ака укадан.! 🌹🌹 Сохиба ✍ Улар борки кулфатлар нари, Соғинасиз кун ўтган сари, Совимасин меҳрли бағри, Ҳабар олинг ака укадан.! 🌹🌹 Бахтиёр ✍ Ўртангиздан бирор сўз қочиб, Аразларга юрманг йўл очиб, Аразламанг қахрингиз сочиб, Ҳабар олинг ака укадан. 🌹🌹 Сохиба✍ Бел боғлайди тўй бўлса улар, Ҳизматингиз қилгувчи шулар, Исроф бўлиб ўтмасин кунлар, Ҳабар олинг ака укадан! 🌹🌹 Бахтиёр ✍ Айтинг кимдан ўтмайди хато, Оқибатни қилманглар адо, Юз кўрмаслик бўлманг бу хато, Ҳабар олинг ака укадан.! 🌹🌹 Сохиба✍ Сингилларга бошчидир ака, Қўриқловчи соқчидир ука, Иши юрмас, гох юрар тикка, Ҳабар олинг ака укадан.! 🌹🌹 Бахтиёр ✍ Кўринмаса соғинчлар ёқсин, Дилни меҳру оқибат ёқсин, Борлигига айтингиз тахсин, Ҳабар олинг ака укадан! 🌹🌹 Сохиба ✍ Айрилганди дер бўри ғажир, Куйиб кетар савобу ажр, Юракларни ёқмасин ҳажир, Ҳабар олинг ака укадан.! 🌹🌹 ✍ Бахтиёр Хасанов 📚 ✍ Сохиба Қурбонова 📚 17.12.2022 й. 🌿🌹🌿🌹🌿🌹 ✍✍ IKKI SHOIR IJODI 📝📝
Авлод аждодлардан уялмайсизми? Золимни мақтайсиз, йўқотгансиз ор, Шўрлик ҳалқ, холига куёлмайсизми? Сиздайин зотларга бир саволим бор, Авлод-аждодлардан уялмайсизми? Ҳалқингиз, чақдингиз мисоли ақраб, Оҳират чоғингиз, қўймайсиз ўйлаб, Унвонлар олдингиз, тарихни бўйяб, Авлод-аждодлардан уялмайсизми? Нохақлик фош бўлди қолдингиз доғда, Сиз қора деганлар, оқланган чоғда, Ўзингиз оқлайсиз не деб уёғда, Авлод-аждодлардан, уялмайсизми? Сув кетди тагига кайфу сафони, Кимдан ўрганайлик ахдга вафони, Аслида ким чеккан жабру жавони, Авлод- аждодлардан, уялмайсизми? Айланар ўз ўқи, билан тегирмон, Ким нопок кимсадир, кимда пок иймон, Чин дунёда билинг, ўтмайди ёлғон, Авлод- аждодлардан уялмайсизми? 2. Жадид боболарни, қоралаганлар, Ижод оламини, оралаганлар, Душман деб бағрини поралаганлар, Авлод-аждодлардан уялмайсизми? Виждонинг сўроқлар, гулдай сўлганлар, Отилган, осилган, қулдай сўлганлар. Ёвлар болтасининг, сопи бўлганлар, Авлод- аждодлардан уялмайсизми? Қачон, хис қилгансиз виждон қийноғни, Қандай ювмоқчисиз хоинлик доғни, Ҳалқ, унутганмас, ул машум чоғни, Авлод-аждодлардан уялмайсизми? Ҳақиқат бағрига бўлиб нур офтоб, Хақ ва адолатни куйламайсизми? Замон тафтишига беролмайсиз тоб, Авлод-аждодлардан уялмайсизми? Жабрдийда ролин, ўйнайсиз додлаб, Айбимиз йўқ сўзин олгансиз ёдлаб Тарихнинг юзига қора ранг чаплаб, Авлод аждодлардан уялмайсизми? ✍Бахтиёржон Хасанов 25.05.2026 й