🌱 ШЕЪР 𝕄AЙДOНИ 🌱 БАХТИЁР ХАСАНОВ.
СтатистикаЭнг сара шоирларнинг шеърлари жой олган каналимизга сизни таклиф қиламиз! Марҳамат биз сизни кутамиз!
- Последний пост
- 15 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 178
- Всего постов
- 427
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 2
- 1/48двое суток
- 2
- 1/72трое суток
- 2
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
без подписи
Ассалому алайкум. Илтимос реклама тарқатганликда айблаб, спамламанглар! Бир серқирра ижодкор шоира синглимиз, янги ижодий сахифа очган эканлар, илтимосларига биноан тарқатиб берилди. Хохловчилар каналга қўшилиб, синглимизни ижодларидан бахраманд бўлишлари мумкин! https://t.me/Komila_Tursunova
ДОКТОРЛАР (Ичган қасамига содиқ бўлган ҳалол шифокорларимизни Аллоҳ саломат қилсин. Бу шеър порахўр шифокорларга аталган.) Беморлик туфайли келса бечора, Кўришлик ўрнига унга бир чора, Эътибор қилмайди олгунча пора, Онтига хиёнат қилган докторлар. Аптека у учун бизнес маркази, Ҳуддики беморга бордек ғарази, Қалбида раҳим йўқ, бордир марази, Онтига хиёнат қилган докторлар. Шукрки, порахўр бўлмаганлар бор, Нафс учун «ўл», деса ўлмаганлар бор, Ичида бор, лекин иштаҳаси ғор, Онтига хиёнат қилган докторлар. Айниқса, роддомда авжига чиққан, Балога қолади адашиб туққан, «Кесмасак бўлмайди», деб тиғин тиққан, Онтига хиёнат қилган докторлар. Ҳалати оқ, аммо қилмиши қора, Жонидан ортиқдир у учун пора, Ҳамон бор ИИБ кўрса ҳам чора, Онтига хиёнат қилган докторлар. Кўз билан кўрганман, туҳмат қилмадим, Қўл билан берганман, туҳмат қилмадим, Барчаси бирдекмас, бир хил демадим, Онтига хиёнат қилган докторлар. Нима бўлсам бўламан, Қўлга тушсам ўламан. 😊 (Порахўрларни қўлига тушиб қолсам) ✍ Лутфуллоҳ Хўжаев.
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУХ! ЯРАТГАН, БАРЧАМИЗГА БУГУНГИ КУННИ ҲАЙРЛИ, БАРОКАТЛИ ҚИЛСИН ! ТОНГ ЧОҒИ ҚИЛГАН ИБОДАТ ВА ДУОЛАРИМИЗНИ ДАРГОҲИДА ИЖОБАТ АЙЛАСИН!
Эй ғунчалаб ишқ йўлиндаким бўлойин қурбонинг санинг, Тут қонғунчалаб ишқи май шулдур жонға эҳсонинг санинг. Келди даргоҳингға васл истаб чин ошиқу ғуломинг санинг, Дард чекғон жонимға даво ўлғай васли давоминг санинг. 00:59. 15.08. 2026. БУХОРО. ЛАЗИЗ АЛ ЖОНДОРИЙ ✍️✍️✍️
🕋Манга нима ғийбат қилса хам
✨🌙 Х А Й Р Л И Т У Н ✨🌸 Осмонда юлдузлар нур сочган онда, ✨🌸 Бир уйга осмон ҳам қарайди ҳайрон, ✨🌸 У қандай уй экан деб сўраганда, ✨🌸 У уйда ўқилар ҳар тун бу Қуръон. ✨🌙ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАРИМ
🌛ХАЙРЛИ ТУН. 💫✨ Барчамиз бу дунёга ғаниматмиз... Эзгуликни қалбингизга жо қилинг-ки, ҳар ўтган кунингиз бесамар бўлмасин.. ✨💫Сизларни Аллоҳ учун яхши кўрамиз! Хаммамизни Аллоҳ ўз панохида асрасин. 💫✨Хайрли тун! Тунингиз осуда ўтсин! Яхши дам олинг азизларим!
Қаро зулфингға чун чирманмак истар алим, Ани ҳар ён ўйнатуб келғин эй зору маҳталим. Ки зулфи қаролар айлабдур бағрим яролар, Келмасанг ошиғинг ўлғайким чандон адолар. 00:33. 15.08. 2026. БУХОРО. ЛАЗИЗ АЛ ЖОНДОРИЙ ✍️✍️✍️
Навбаҳор, Нефтчи, Андижон! Қўллайман не келса қўлимдан, Қувониб яйрайман ҳар қачон. Барчаси жой олган кўнглимдан, Навбаҳор, Нефтчи, Андижон! Мухлисдир майдонда ёш, қари, Ҳайқирар ўйинга кирар жон. Фахримиз, водийнинг гавхари, Навбахор, Нефтчи, Андижон! Порлоқдир, эртаси, бугуни, Футболни севгувчи хур макон. Ўзбегим футболи, устуни, Навбахор, Нефтчи. Андижон! Бор меҳрим қалбимда мужассам. Соғинсам қалқади кўзга нам, Қўллайман қайерда бўлсам ҳам, Навбахор, Нефтчи, Андижон! ✍Бахтиёржон Хасанов 14.08.2026 й
🌙ХАЙРЛИ ТУН! ✨Аллоҳ баракот бериб ишларингизга, ✨Машхарда соя бўлсин бошларингизга. ✨Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг, ✨Рaсулуллоҳ ﷺ кирсин тушларингизга. ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙
Ота ҳовли 🌴🌹🌴🌺🌴🌷🌴🌹🌴 ✍Бахтиёр Хасанов 2010 йил 30 апрель 2021 йил 19 апрель 🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃 🎙Мухайё Нишонова 🪻🌱🪻🌱🪻🌱🪻🌱🪻🌱
⚽️🇺🇿 Superligada 17-tur davom ettirildi! Manba: UZPFL @OZBEK_FUTBOLI
🔵 NAVBAHOR 4:3 BUNYODKOR 🔵 ⚽️ Ruslanbek Jiyanov, 89 penalti (4:3) Manba: UZPFL @OZBEK_FUTBOLI
Навбахор тўхтама олға бос! ⚽️🥇🥇⚽️🥇🥇⚽️🥇🥇⚽️ Юракдан қувсинлар аламин, Шоирлар чархласин қаламин, Босавер ғолиблик қадамин, Навбахор тўхтама олға бос! ⚽️🥇🥇⚽️🥇🥇⚽️⚽️🥇🥇⚽️🥇 Кубокка бойисин бу бисот, Мухлислар дардига қулоқ ос, Ғолиб бўл ўзингда топ сабот, Навбахор тўхтама олға бос!. ⚽️🥇🥇⚽️🥇🥇⚽️🥇🥇⚽️🥇🥇 Сенинг ҳам армонинг шумиди, Лочинсан сорлардай ўйна мос.. Мухлислар орзуси умиди, Навбахор тўхтама олға бос! ⚽️🥇🥇⚽️🥇🥇⚽️🥇🥇⚽️🥇 Рақиблар дунёсин айлаб тор, Хужуминг шиддаткор беқиёс, Ушбу йил ғолиблик бўлсин ёр, Навбахор тўхтама олға бос. ⚽️🥇🥇⚽️🥇⚽️🥇⚽️🥇⚽️🥇⚽️ Довруғинг таралсин ҳар ёна, Чемпион ғолиблик бўлсин тос.. Фанатлар қўллагай мардона, Навбахор тўхтама олға бос! ⚽️🥇⚽️🥇⚽️🥇⚽️🥇⚽️🥇⚽️ Қувончдан бебахра дил юпун, Қолдирма армондан сен тугун, Қирқ йиллик мухлисман сен учун, Навбахор тўхтама олға бос.! ⚽️🥇⚽️🥇⚽️🥇⚽️⚽️🥇⚽️🥇⚽️ Ичидан зил кетсин кўнгли кир, Кўз тегиб қоқинма ҳеч бехос. Ўзингни оламга кўрсат бир, Навбахор тўхтама олға бос! ⚽️🥇⚽️🥇⚽️⚽️🥇⚽️🥇⚽️ Мағлублик аламдир ор билгин, Фанатлар бахтига бор бўлгин, Номингга муносиб сор бўлгин, Навбахор тўхтама олға бос!. ⚽️⚽️🥇⚽️🥇⚽️🥇⚽️🥇⚽️🥇⚽️ ✍ Бахтиёр Хасанов 📚📚📚 24.08.2022 й.🏆🏆🏆🏆🏆🏆🏆
TUNINGIZNI YAXSHILIKLAR YORITSIN QADRDON.. YAXSHI DAM OLING. 🌼🍀🌼🍀🌼 ✨✨✨✨✨✨ 🎤🎤 ZULFIYA ABDULHAKIMOVNA NAMANGAN VILOYATI
O'TGAN KUNGA SHUKR QILAYLIK 🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴 ✍✍FERUZA RUSTAMOVA 🌴🌴🌴🌴🌴🌴 🎤🎤ZULFIYA NAMANGAN
ЮРАГИМДА ВАТАН. Бериб чумолига Тангрим, ернинг қаърин макон айлаб, Қарангким яшарлар шодон қавмдан раҳнамо сайлаб. Бир чаман ичра минг ошён бергали йўқмиди қудрат, Билингки барчаси бани, одам учун ажаб ибрат. Бу ақли ожизим оқсар, тафаккур етмагай ҳардам, Нечун ер бағрини доғлаб, ур йиқит ичрадир одам. Бори махуқотдин айро санаб гуё ўзимизни, Лек амалда исботи йўқ тилдан чиққан сўзимизни. Жаҳон айвонида бир юрт, обод бири мудом вайрон, Оға инин белаб қонга, оқибат иккиси ҳайрон. Кўрдим тасма, гўдак жонсиз она кўксига бош қўйган, Отинг ўчсин уруш сен бор жойда ким чин бахтни туйган. Тукилса қон умид барбод, борми қирғиннинг ҳожати, Қўйгил нуқта теран ўйла, бу бир ўзбек мурожаати. Шукур фарзандиман булбул, ҳониш қилан шу бўстоннинг, Тупроғин кўзима сургум Ватаним Ўзбекистоннинг. Туним хотиржам, куним тинч, нури сўнмас қуёшимни, Яхшимурод дуо албат қилгум оқил юртбошимни. Яхшимурод НАСАФИЙ 25в.
Chunki ular baxtni isbotlash bilan emas, uni his qilish bilan band bo’lishadi. Baxtning eng go’zal tomoni ham shunda. U ko’z-ko’z qilish uchun emas, yashash uchundir!
Куй, ғазал... Оҳ қайтадан тирнар ярамни, Тағин эслатди у машъум ҳарамни: «Фақат бир илтимос — кўклам чаманда, Очиб гул - ғунчалар этганда ханда, Саҳарлаб қилмайин одатни канда, Кезиб гулшан аро сайр айлаганда, Жувонмарг ғунчани ҳам эсла, ёд эт, Унутма, доимо руҳимни шод эт!» Унутмасман сени токи тирикман, Сени жон ўрнида сақлар тирик тан. Ҳамон қалбимга сен илҳом солурсан, Менинг шеърларимда мангу қолурсан. Сенга беш бебаҳо ҳайкал қўюрмен, Гоҳи Лайли, гоҳи Мажнун бўлиб сен, Яшарсен доимо достонларимда, Ҳазонсиз гул бўлиб бўстонларимда. Мен эрсам ғам билан йиғлаб кетармен, Сенинг ишқинг билан танҳо ўтармен... Яна кўз ёшими? Кўнглимни бузма, Бу ёш дарёсида беҳуда сузма. У дарё хавфлидир, ғарқ айлагай бот, Ўчирмас дил ўтин кўз ёши, ҳайҳот. Ҳайҳот! Бирор осуда дам йўқ, Кўнгил йиғлайди-ю, кўзларда нам йўқ!!! Уйғун ✍