Said Ato Uz
СтатистикаЎзбекистон Мусулмонлари Идораси тасарруфидаги "САИД АТО" жомеъ масжидининг расмий телеграмм канали. ✅Савол йўллаш учун ⬇️ @SavollarMuslimUzBot
- Последний пост
- 15 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 34
- Всего постов
- 291
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Новости и СМИ (по похожим)
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 123
- 1/48двое суток
- 140
- 1/72трое суток
- 152
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Таомдан сўнг дуо қилиш суннатдир. Ривоятларда келтирилишича, Расулуллоҳ (алайҳиссалом) таомдан сўнг бундай дуо қилардилар: “Алҳамдулиллаҳиллази атъамана ва сақана ва жаъалана минал муслимин” (Бизларни таомлантирган ва сув билан қондирган, бизларни мусулмонлар жумласидан қилган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин!) Ҳазрат Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Жаноби Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Банда бир луқма таом еб ҳам Аллоҳга ҳамд айтса, ё бир қултум сув ичиб ҳам Аллоҳга ҳамд айтса, Аллоҳ таоло уни яхши кўради”, деб марҳамат қилганлар. ✅ Албатта яқинларингизга хам юборинг Кўк линкни босиб каналимизга обуна бўлишни унутманг!👇🏼👇🏼👇🏼 👉 @SaidAto_Uz
#Muslim_podcast 📱🗣ONLAYN QIMORLAR (STAVKALAR) ORQALI PUL TOPISH HALOLMI? 🎙 Ekspert: Yahyo qori Аbdurahmonov – Toshkent shahridagi Imom Termiziy masjidi imom xatibi, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi 🎞 Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uzda koʼring! 📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi. 🥺Telegram🛍Instagram 🤪Facebook😍YouTube 🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
🌱ХАЙРЛИ ТОНГ🌱 Тонгги зикр кунингизга барака олиб кирсин حَسْبِيَ اللهُ لَآ إِلَهَ إِلَّا هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيْمِ Ўқилиши: “Ҳасбийаллоҳу лаа илааҳа илла ҳува ъалайҳи туваккалту ва ҳува роббул-ъаршил-ъазиим”. Маъноси: “Менга Аллоҳ кифоядир. Ундан ўзга Илоҳ йўқдир. Унга таваккул қилдим. У буюк Аршнинг парвардигоридир” (Тавба сураси, 129-оят). @SaidAto_Uz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ! #ХАЙРЛИ_ТОНГ ☀️ Шанба тонги муборак бўлсин Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! Бошланган янги кун барчага омадли келсин! ✅ Албатта яқинларингизга хам юборинг Кўк линкни босиб каналимизга обуна бўлишни унутманг!👇🏼👇🏼👇🏼 👉 @SaidAto_Uz
#Сайёр #Ғиждувон_тумани 🕌 ҒИЖДУВОН ТУМАНИДА МАЪНАВИЙ ТАДБИР 🇺🇿 Ғиждувон туманида Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида маънавий-маърифий сайёр тадбир ўтказилди. 🔹 Тадбир “Келажак” марказида бўлиб, унда ЎМИ Бухоро вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Жобир домла Элов, Дин ишлари бўйича қўмита, Вақф хайрия жамоат фонди, имомлар, отинойилар, “Ҳаж–2026” зиёратчилари ва маҳалла фаоллари иштирок этди. 🔸 Ишчи гуруҳ 7 та масжид ва 20 та маҳаллага бириктирилиб, қариялар, беморлар ва эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олинди. Совға ва хайр-эҳсонлар тарқатилди. 🔹 Оилавий муаммоларга дуч келган фуқаролар билан суҳбатлар ўтказилиб, ярашувга эришиш чоралари кўрилди. 🔸 Шунингдек, 9-сонли ДМТТга ташриф буюрилиб, болажонларга совғалар улашилди. 🤲 Тадбир ҳамжиҳатлик, инсонпарварлик ва маънавий қадриятларни тарғиб этишга хизмат қилди. ✍️ ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
🌙 МАВЛИД ОЙИ — МУБОРАК РАБИУЛ АВВАЛ ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🤍 🕌 Бутун коинот интиқлик билан кутган, инсониятга раҳмат ва ҳидоят бўлиб юборилган, қалбларимизга сурур, ҳаётимизга нур бахш этган зот — севикли Пайғамбаримиз, Муҳаммад Мустафо ﷺ таваллуд топган муборак Рабиул аввал ойи кириб келди. ✨ У зотнинг дунёга келишлари — зулмат қаърида порлаган нур, инсониятга берилган энг буюк илоҳий неъмат ва Аллоҳ таолонинг бандаларига кўрсатган улкан марҳаматидир. 📖 Аллоҳ таоло Қуръони каримда севикли Ҳабибига хитоб қилиб шундай марҳамат қилади: «Албатта, сиз улуғ хулқ узра эрурсиз». (Қалам сураси, 4-оят)» 🕋 Расулуллоҳ ﷺ ўзларининг муборак вазифаларини баён қилиб: «Албатта, мен гўзал хулқларни мукаммал қилиш учун юборилдим», деганлар. (Имом Аҳмад ривояти)» ☪️ Рабиул аввал — қалбларимизда Расулуллоҳ ﷺга бўлган муҳаббатни янгилайдиган, у зотнинг гўзал ахлоқлари ва муборак суннатларини ҳаётимизга янада чуқурроқ сингдиришга ундайдиган, тилларимизни салавоту саломлар билан безайдиган файзли ойдир. 💚 Шундай экан, бу муборак ойни ғанимат билиб, қалбларимизни муҳаббат билан тўлдириб, Расулуллоҳ ﷺга салавот ва саломларни кўпайтирайлик. У зотнинг суннатларига эргашишни, гўзал хулқларини ҳаётимизда намоён этишни ўзимизга одат қилайлик. 📿 Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала саййидина Муҳаммадив ва ъала али саййидина Муҳаммад. 🤲 Аллоҳ таоло ушбу муборак ойни барчамиз учун файз-барака, раҳмат, мағфират ва қалбларимизга нур ойига айласин. Расулуллоҳ ﷺга бўлган муҳаббатимизни зиёда қилиб, у зотнинг шафоатларига мушарраф айласин. 🌙 Муборак Рабиул аввал ойи барчамизга муборак бўлсин! 👉 @SaidAto_Uz
🌷АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ Бугун жума - 14 август 2026 - 01 роббиул аввал(МАВЛИД) 1447 САҲАРЛИК ВАҚТИ: 04:09 БОМДОД НАМОЗИНИНГ АЗОН ВАҚТИ; 04:28 ҚУЁШ ЧИҚИШИ: 05;47 ⏰ Бухоро Намоз вақтлари 🕌БОМДОД: 05:20 🕌ПЕШИН: 13:10 🕌АСР: 17:45 🕌ШОМ: 19;45 🕌ХУФТОН: 21: 15 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин! ♻️🔗♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉 @SaidAto_Uz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин! Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин. Аллоҳим оқибатларимизни меҳрли,охиратларимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин. Умрингизнинг ҳар куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин. ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• @SaidAto_Uz
#muftiy_minbari Фарзанд илоҳий неъматдир Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🔗👉 @SaidAto_Uz
#Видео #таъзия 🎬 Аёллар жанозадан кейин таъзия билдирса бўладими? 🎤 Абдуғофур домла Ниёзқулов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси 🔗👉 @SaidAto_Uz
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
♿️ ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ФУҚАРОЛАР УЧУН МАЪНАВИЙ-МАРИФИЙ СУҲБАТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ 🕌 Бухоро шаҳридаги «Абу Бакр ас-Сиддиқ» жомеъ масжидида имконияти чекланган фуқаролар учун навбатдаги маънавий-маърифий суҳбат бўлиб ўтди. 📅 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда имом-ноиб Дилшод домла Ҳодиев ҳамда малакали сурдо таржимон иштирок этди. 🗣 Гапириш ва эшитишида нуқсони бўлган фуқаролар учун ўтказилган мазкур суҳбат «Ҳалол касб барака омили» мавзусига бағишланди. 📚 Суҳбат давомида иштирокчилар ақида, фиқҳ ва ижтимоий ҳаётга доир саволларига атрофлича жавоб олдилар. Барча маълумотлар сурдо таржимон орқали етказилди. Шунингдек, тадбир якунида қатнашчиларга эҳсонлар тарқатилди. 🤲 Аллоҳ таоло бундай хайрли ва савобли ишларимизни бардавом айласин! ✍️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги Матбуот хизмати 🔗👉 @SaidAto_Uz
👉 @SaidAto_Uz
🌷АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ Бугун пайшанба - 13 август 2026 - 30 сафар 1447 САҲАРЛИК ВАҚТИ: 04:08 БОМДОД НАМОЗИНИНГ АЗОН ВАҚТИ; 04:18 ҚУЁШ ЧИҚИШИ: 05;51 ⏰ Бухоро Намоз вақтлари 🕌БОМДОД: 05:15 🕌ПЕШИН: 13:10 🕌АСР: 17:50 🕌ШОМ: 19;55 🕌ХУФТОН: 21: 25 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин! ♻️🔗♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉 @SaidAto_Uz
🌸...Ассаламу алайкум... 🌸...ва роҳматуллоҳи... 🌸...ва барокатуҳ!.... #Ҳайрли_тонг ⛅️ 🍃🌹 Аллоҳдан хонадонингиз аҳиллиги-тинчлиги давомли бўлишини; 🍃🌹Ўзингиз, ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман! 🍃🌹Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб қилсин! 🌸 Аллоҳнинг саломи 🌸 Пайғамбар ﷺнинг дуолари 🌸 Қуръоннинг нури 🌸 Kун давомида сиз билан бўлсин! ✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️ 👉 @SaidAto_Uz
без подписи