Сайфиддин Сайфуллоҳ
СтатистикаУшбу канал филология фанлари номзоди, адабиётшунос ва диншунос олим устоз Сайфиддин Сайфуллоҳ домланинг каналлари бўлиб, бунда тасаввуф таълимоти ва унга доир мавзулар ёритиб борилади.
- Последний пост
- 15 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 18
- Всего постов
- 41
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 312
- 1/48двое суток
- 357
- 1/72трое суток
- 385
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ – УМУМИНСОНИЯТГА ЭНГ ГЎЗАЛ ЎРНАК Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳидоят аломати ўлароқ, юксакларда энг улуғ мўжиза бўлиб, энг мукаммал нур қилиб юборди. Ким ҳақ динни қидирса, у билан унс-улфат топади. Ким Аллоҳга етишишни хоҳласа, у билан Аллоҳга йўл топади. Аллоҳ таоло каломида: “Батаҳқиқ, сизлар учун – Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди” (Аҳзоб сураси 21-оят), деган. Бошқа ўринда: “Улар уммий Набий, Пайғамбарга эргашурлар” (Аъроф сураси 157-оят), деган. Шу билан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашганларга раҳмат ва гўзал намунани вожиб қилди. 👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу) 📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан ✍ Таржимон: Музаффархон Жониев 📲 Расмий каналлар👇 💬Telegram | 📷Instagram 💬Facebook | 📺Youtube
#ҲИКМАТ Улуғлар не берса: «Емасман», – дема, Илик сун, оғиз ур, емасанг ема! Сўнгакка иликдур, эранга билик, Биликсиз эран ул – сўнгаксиз илик. 👤 Адиб Аҳмад (раҳматуллоҳи алайҳи) 📚 «Насойим ул-муҳаббат» асаридан ✍ Таржимон: Сайфиддин Сайфуллоҳ 📲 Расмий каналлар👇 💬Telegram | 📷Instagram 💬Facebook | 📺YouTube
РАСУЛУЛЛОҲНИНГ ЗУҲДЛАРИ ВА ЗАКОВАТЛАРИ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ўзларига келган совға, ҳадя ва бошқа нарсаларнинг ҳаммасини келиши билан кечгача тарқатиб юборардилар. Агар кечқурун келса, эрталабгача қолдирмай, тарқатиб юборардилар. Вафотлари яқинлашганда, уйларида уч дирҳам борлиги эсларига тушиб, дарров ўша уч дирҳамни садақа қилиб юборишни буюрдилар. «Пайғамбарлар мерос қолдирмайди», – дер эдилар. Яъни мол-дунё тўплашни, бойлик асрашни ёки кўпайтиришни хоҳламаганлар, ёқтирмаганлар ва ўзлари бу ишга қўл урмаганлар. 👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу) 📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан ✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи: Сайфиддин Сайфуллоҳ ⭐ Каналга обуна бўлинг 📲 Расмий каналлар👇 💬Telegram | 📷Instagram 💬Facebook | 📺YouTube
ТАҲОРАТ ВА НАМОЗ — ҲАЁТ ВА ИЙМОН НУРИ Адий ибн Ҳотамдан ривоят қилинади: Бану Тумайро аъробийларидан бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келиб, “Эй Расулуллоҳ, менга таҳорат қилишни ўргатинг ва мен учун Роббингизга истиғфор айтинг ва ўлишим учун дуо қилинг”, деди. У зот алайҳиссалом: “Эй Муҳаммад оиласи, менга сув келтиринглар”, дедилар. Улар тоғорага ўхшаш идиш олиб келишди. У зот алайҳиссалом қўлларини уч марта, оғиз (ва бурун) ларини уч марта, юзларини уч марта, қўлларини тирсакларигача уч мартадан ювдилар. Бошлари ва қулоқларига масҳ тортдилар. Оёқларини уч мартадан ювдилар ва: “Бу менинг таҳорат олишимдир, умматимдан ким бундан ўтиб кетса, уни золим денглар. У суннатимдан юз ўгирибди”, дедилар. Кейин у учун истиғфор айтдилар. Сўнгра: “Ўлимга келсак, мен умматимдан бирор киши учун ўлим тилаб дуо қилмайман. Сен бир кеча-кундузда бир неча марта “ла илаҳа иллаллоҳ” демайсанми?” дедилар. У: “Ҳа, айтаман”, деди. У зот алайҳиссалом: “Ҳар сафар уни айтишинг сен учун мағриб ва машриқ орасидаги нарсалардан яхшидир”, дедилар. Яна давом этиб, шундай дедилар: “Сен ҳар куни беш вақт намоз ўқийсан. Намоз ўқиганингда сендан намоз бир тугунни ечади, яна бир намоз бир тугунни бўшатади, яна бири сендан машаққатни олади, бошқа бири катта хатони буриб юборади, яна бири гуноҳларни ювади. Булардан кейин нафл ўқисанг, кўтарилиш бўлади. Бу шундай ҳолда жума кунигача давом этади. Жумани ҳам ўқисанг ва тугатсанг, Аллоҳ йўлидаги жиҳоддан қайтган кимсадек бўласан. Шу ҳолатда ўлим сенга севимли бўладими ёки тирик туришми?” дедилар. Ҳалиги одам: “Йўқ, тирик туриш”, деди. 👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу) 📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан ✍ Таржимон: Музаффархон Жониев 📲 Расмий каналлар👇 💬Telegram | 📷Instagram 💬Facebook | 📺Youtube
ТАСАВВУФНИНГ НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ ТОМОНИ https://youtube.com/watch?v=xH8bQT26pHM&si=jEBLku4o4mETWDEq
#ҲИКМАТ Рубоий: Маҳбубим билан бўстонга йўл олдим. Ногаҳон бир гулга назар солдим, дилдор таъна билан: «Уят сенга, рухсорим турганда, гулга боқасанми?» – деди. 👤 Хожа Қутбиддин Яҳё Нишопурий (қаддасаллоҳу сирраҳу) 📚 «Насойим ул-муҳаббат» асаридан ✍ Таржимон: Сайфиддин Сайфуллоҳ 📲 Расмий каналлар👇 💬Telegram | 📷Instagram 💬Facebook | 📺YouTube
без подписи
https://www.facebook.com/share/r/1DVs56fGyp/
ТАБАССУМ ВА САХОВАТ СОҲИБИ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қаҳқаҳа уриб, қаттиқ овозда кулмаганлар, фақат табассум қилиб қўярдилар. Бизнинг бомдоддан кейин ўқийдиган аврод (дуолар, зикрлар, вирдлар) китобимизда ёзилган: Мин маъдина мантиқин ва муктасабин. Яъни:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, гўзал (хуш) суҳбат ва табассум соҳиби (маъдани) эдилар», – дейилган. Чеҳраларидан табассум балқиб турадиган, кўнгли очиқ ва сахий инсон бўлганлар. Сахийликлари шу даражада эдики, таърифига сўз ожиз... 👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу) 📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан ✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи: Сайфиддин Сайфуллоҳ ⭐ Каналга обуна бўлинг 📲 Расмий каналлар👇 💬Telegram | 📷Instagram 💬Facebook | 📺YouTube
АВВАЛГИЛАРДАН БЎЛИШ — АЛЛОҲГА ЯҚИНЛИК НИШОНАСИ Вақт кириши билан Аллоҳнинг буйруғига шошган одамнинг бирор киши билмайдиган фазилати бўлишини ҳеч ким инкор қилолмайди. Ким инкор қилса, мункир бўлади. Зеро, Аллоҳ таоло каломида Набий ва Расулларни мақтаган: “Албатта, улар яхшиликларга шошилишар эди ва Бизга рағбат ила ва қўрқиб дуо қилишар эди. Улар Бизга таъзим ила бўйсунувчи эдилар”(Анбиё сураси 90-оят). Бошқа оятда: “Ва яхшиликларга шошиларлар. Ана ўшалар аҳли солиҳлардандир” (Оли Имрон сураси 114-оят), деган. Яна бир оятда: “Ва пешқадамлар, пешқадамлар. Ана ўшалар (Аллоҳга) яқин бўлганлар” (Воқеа сураси 10-11-оятлар). Шунча далиллардан кейин қайси ақли бор инсон Аллоҳ таоло амрига аввалгилардан бўлиб шошиб борган банданинг фазлини инкор қила олади? 👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу) 📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан ✍ Таржимон: Музаффархон Жониев 📲 Расмий каналлар👇 💬Telegram | 📷Instagram 💬Facebook | 📺Youtube
Аллоҳнинг авлиё бандаларини сев, уларнинг кўнглини олишга урин! Чунки Аллоҳ таоло ҳар куни у орифларнинг қалбига уч юз олтмиш марта назар солади. Бу назарлар давомида Аллоҳ сени ҳам у ерда кўрсин. Абу Язид Бастомий қуддиса сирруҳу Илоҳий Ишққа Тўла Қалблар Учун ꧁✿🌺🌸꧂🌸🌺 https://t.me/tasavvuf02 🕊
#ҲИКМАТ Байт: Дўст талабида мардона бўлдим, илк қадамда ўзимдан бегона бўлдим. У илм тингламасди – оғзимни ёпдим. У ақл харидори эмасди – девона бўлдим. 👤 Дарвеш Башир (қаддасаллоҳу сирраҳу) 📚 «Насойим ул-муҳаббат» асаридан ✍ Таржимон: Сайфиддин Сайфуллоҳ 📲 Расмий каналлар👇 💬Telegram | 📷Instagram 💬Facebook | 📺YouTube
ТУЯ ПОЧАСИГА ЧАҚИРИЛСАМ ҲАМ БОРАМАН Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бирор ерга чақирилсалар, албатта, у ерга борардилар. Ҳатто бу хусусда ўзлари бундай деганлар: «Бир туя почасига чақирилсам ҳам, бораман». Биламизки, у пайтда туя почасига ҳамманинг ҳам қурби етган ва оддий, тайёрланиши осон, тез пишадиган овқат бўлган. Шу овқатга ҳам чақирсалар рад этмасдан борар эканлар. 👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу) 📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан ✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи: Сайфиддин Сайфуллоҳ ⭐ Каналга обуна бўлинг 📲 Расмий каналлар👇 💬Telegram | 📷Instagram 💬Facebook | 📺YouTube
БОМДОД НАМОЗИНИ ЁРИШТИРИБ ЎҚИНГЛАР Исфор – ёриштириш сўзининг яна бир маъноси, биз юқорида Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ёриштириб ўқир ва: “Бу уланадиган намоз, буни ўқиб олсам, намоз ўқишдан тўхтаб қоламан. Мен бу тўхташ муддати қисқароқ бўлиши истайман”, деганларини айтганмиз. Ушбу вақтда ер аҳли намоз ўқийдилар ва улардан азоб кўтарилади. Зайд ибн Аслам Анас ибн Моликдан ривоят қилади у: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис айтганини эшитдим”. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бомдод намозини ёриштириб ўқинглар.Шунда Аллоҳ таоло сизларни мағфират қилади”, дедилар. 👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу) 📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан ✍ Таржимон: Музаффархон Жониев 📲 Расмий каналлар👇 💬Telegram | 📷Instagram 💬Facebook | 📺Youtube
#ҲИКМАТ Ҳақ ошкор бўлган вақтда ундан бошқаси қолмайди. Кўнгилнинг фақат бир қибласи бордир. Ҳар бир қибласига юзланаверса, бошқасидан ҳам қуруқ қолади. Кимда нафсидан бир миқдор қолган бўлса ҳам, ҳақиқий ҳурриятга эришолмайди. 👤 Шайх Абу Мадян Мағрибий (қаддасаллоҳу сирраҳу) 📚 «Насойим ул-муҳаббат» асаридан ✍ Таржимон: Сайфиддин Сайфуллоҳ 📲 Расмий каналлар👇 💬Telegram | 📷Instagram 💬Facebook | 📺YouTube
ПAЙҒAМБAРИМИЗНИНГ ТАВАЗЗУЪ ВА ИНСОНИЙЛИК АХЛОҚЛАРИ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жуда оддий кийимлар, юнг матодан либослар киярдилар... Оёқ кийимларини ўзлари ямар эдилар. Туя, от турган жойда эшакка ҳам миниб кетаверардилар. Орқаларига бирор кишини мингаштириб ҳам олардилар. Абдуллоҳ ибни Аббос каби кишиларни мингаштириб юрганларини ривоятлардан биламиз. Қўй соғардилар. Хизматкор қуллар билан бирга ўтириб овқатланар, уларга яхши қараб, яхши муносабатда бўлардилар. Қуллар билан бирга овқат ейиш, уларни озод қилиш хусусида улуғ тавсиялари бор... Бой, камбағал ҳаммага бир хил муомалада бўлар, ҳаммаси билан қўл бериб саломлашар эдилар. Одамларга биринчи бўлиб салом берардилар. Бирор ерга чақирилсалар, албатта, у ерга борардилар. 👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу) 📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан ✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи: Сайфиддин Сайфуллоҳ ⭐ Каналга обуна бўлинг 📲 Расмий каналлар👇 💬Telegram | 📷Instagram 💬Facebook | 📺YouTube
РАСУЛУЛЛОҲ ВА САҲОБАЛАРНИНГ БОМДОД НАМОЗИДАГИ СУННАТЛАРИ “Ояти каримада: “Қуёш оғишидан то кун қоронғусигача намозни тўкис адо қил”, дейилган. “Дулук” дегани қуёшнинг заволга оғишидир. Кейин “Фажр Қуръонини ҳам”, деган. Кейин алоҳида фажр Қуръонини хослаб айтган: “Албатта, “фажр Қуръони” гувоҳлантирилгандир” (Исро сураси 78-оят). Бир киши қироатни узун қилиб ёриштирса, ёришган вақтда қисқа қироат билан тугатгандан кўра ажри улуғ бўлади”. Бунга қуйидаги далил бўлади: Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу бомдод намозида “Бақара” сурасини қироат қилар эдилар. Умар розияллоҳу анҳу: “Қуёш чиқай деб қоляпти”, деганлар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу: “Агар қуёш чиқса, бизни ғофил ҳолда топмайди”, деб жавоб берганлар. Бу зотлар ғира-шира вақтда намозни бошлаб, қироатни узун қилиб, ёришган вақтда тугатар эдилар. Умар розияллоҳу анҳунинг ҳам ўз даврларида шундай одатлари бор эди. “Намл”, “Исро”, “Каҳф” ва “Марям” ва шу каби сураларни ўқир эдилар. Бундай узун ўқиш учун эса эртароқ намозни бошлаш керак бўлади. Бўлмаса, улгура олмайди-ку?! Али розияллоҳу анҳунинг одатлари эса кечроқ намоз бошлаб, “Таквир” га ўхшаш сураларни ўқир эдилар. Чунки бу киши жангчи эдилар. Асҳобларига хавф бўлмасин деб, ғира-ширада чиқмас эдилар. 👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу) 📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан ✍ Таржимон: Музаффархон Жониев 📲 Расмий каналлар👇 💬Telegram | 📷Instagram 💬Facebook | 📺Youtube
#ҲИКМАТ Ўз раъйингча ботилни инкор этма. Чунки у ҳам Ҳақ зуҳуротларидан. Ҳақни тўла англаш учун уни (ботилни) ўз андозасида тани. 👤 Шайх Абу Мадян Мағрибий (қаддасаллоҳу сирраҳу) 📚 «Насойим ул-муҳаббат» асаридан ✍ Таржимон: Сайфиддин Сайфуллоҳ 📲 Расмий каналлар👇 💬Telegram | 📷Instagram 💬Facebook | 📺YouTube
САЙЙИДИ ВАЛАДИ ОДАМ, ВАЛА ФАХР Онҳазрат соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари ҳам инсониятнинг энг шарафлиси, саййиди ва улуғи эканликларини таъкидлайдилар. Ана саййиди валади одама явмал қиямаҳ вала фахра – Мен бани Одам, бани башарнинг саййиди, пешвоси, улуғиман, лекин бу билан ифтихор қилмайман. Бу Аллоҳнинг амри!.. Илк Пайғамбар – Одам алайҳиссаломдан то менгача келган сулоланинг ҳаммаси асл оилалардан, бирорта ҳам зино фарзанд туғилмаган; (вала фахро) лекин бу Аллоҳнинг инояти, бундан фахрланиш йўқ! Охиратда менга шу-шу нарсалар берилади; Бундан ҳам фахрланиш йўқ... – дея марҳамат қилганлар. Зеро, инсонда баъзи нарсалар учун мақтаниш, фахрланиш ҳисси бўлади. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу нарсадан йироқ, жуда камтарин инсон бўлганлар. 👤 Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу) 📚 «Ислом ва ахлоқ» китобидан ✍Таржимон ва сўнгсўз муаллифи: Сайфиддин Сайфуллоҳ ⭐ Каналга обуна бўлинг 📲 Расмий каналлар👇 💬Telegram | 📷Instagram 💬Facebook | 📺YouTube
БОМДОД НАМОЗИ — АЛЛОҲНИНГ ЗИММАСИДАГИ НАМОЗ Аллоҳ таоло бу намозни қироат билан хослаган: “Албатта фажр Қуръони (Бомдод намози) шоҳид бўлинадигандир” (Исро сураси 78-оят). Шу ўринда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига боқамиз: “Ким бомдод намозини ўқиса, у Аллоҳнинг зиммаси (ҳимояси)да бўлади. Аллоҳ сизлардан ҳаргиз Ўз зиммасидан бирор нарсани талаб қилмайди”, деганлар.¹²⁹ Бошқа намозлардан кўра бу намознинг хосланиб, намозхон Аллоҳнинг ҳимоясида бўлиши, Аллоҳ таолонинг Ўзи гувоҳ бўлгани учундир. Бу борада Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг ҳам сўзлари бор. Бизга Жоруд Абу Муовиядан, у Аъмашдан, у Қосим ибн Абдурраҳмондан, у отасидан ҳадис айтди. У: “Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бомдод намозига масжидга кирдилар. У ердаги жамоат белларини қибла тарафга суяб ўтирган эдилар. “Қибладан четланинглар, фаришталар билан намозлари орасини тўсманглар. Зеро, бу икки ракат фаришталар намозидир”, дедилар. ————————————————— ¹²⁹ Жундуб ибн Абдуллоҳ ибн Суфён ал-Бажалий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким бомдод намозини ўқиса, у Аллоҳнинг зиммасида (ҳимоясида) бўлади. Аллоҳ сизлардан ҳаргиз Ўз зиммасидан бирор нарсани талаб қилмайди. Чунки, У Зот кимдан Ўз зиммасидан бирор нарсани талаб қилса, топади. Кейин уни юзтубан қилиб, жаҳаннам оловига улоқтиради” (Имом Муслим ва Имом Аҳмад ривоят қилишган). 👤 Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу) 📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан ✍ Таржимон: Музаффархон Жониев 📲 Расмий каналлар👇 💬Telegram | 📷Instagram 💬Facebook | 📺Youtube