To’rtko’l So'fi Oxun masjidi
СтатистикаAndijon viloyati Izboskan tumani To'rtko'l Savol yuborish uchun quyidagi manzilga yozing 👇👇👇 @masjid_tortkol
- Последний пост
- 15 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 68
- Всего постов
- 605
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Новости и СМИ (по похожим)
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 1 143
- 1/48двое суток
- 1 309
- 1/72трое суток
- 1 412
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
#muftiy_minbari Нурга бурканган ой Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🕌 t.me/TortkolMasjidi
“Бир мусулмоннинг хатосини билсанг, унга буни танҳо қолган вақтида айт. Асло уни ғийбат қила кўрма. Унга насиҳат қилмоқчи бўлсанг, айбини билганинг учун унга ҳақорат кўзи билан қарама. Мақсадинг уни гуноҳдан холи қилиш бўлсин, бунда сен гўё ўзингдан ноқислик содир бўлгандек хафа бўл, бу ҳолда сен уч ажрга – насиҳат қилишлик, биродаринг камчилигидан ғамнок бўлиш ва уни динда собит бўлишига кўмаклашиш ажрига эга бўласан”. Имом Ғаззолий (раҳматуллоҳи алайҳ).
#Дуо ДАНГАСАЛИКДАН ПАНОҲ ТИЛАШ УЧУН ЎҚИЛАДИАГАН ДУО اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْعَجْزِ وَالْكَسَلِ وَالْجُبْنِ وَالْهَرَمِ وَالْبُخْلِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ أَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ الْمَحْيَا وَالْمَمَاتِ. Ўқилиши:“Аллоҳумма инний аъуузубика минал ъажзи вал касали вал жубни вал ҳарами вал бухли ва аъуузубика мин ъазаабил қобри, аъуузубика мин фитнатил маҳйаа вал мамаат”. Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен Сендан ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, (ўта) қариликдан, бахилликдан паноҳ тилайман. Ё Аллоҳим! Мен Сендан қабр азобидан паноҳ тилайман. Ё Аллоҳим! Мен Сендан тириклик ва ўлим фитнасидан паноҳ тилайман”. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 🕌 t.me/TortkolMasjidi
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу! Шанба тонги муборак бўлсин! 📆 15.08.2026 — мелодий-шамсий йил. (август ойи) ☀️ 02.03.1448 — хижрий-камарий сана. (Рабиул-аввал ойи) АЗОН ВАҚТЛАРИ Бомдод -03:53 Қуёш - 05:15 Қиём - 12:19 Пешин - 12:50 Аср - 17:10 Шом - 19:15 Хуфтон - 20:40 НАМОЗ ВАҚТЛАРИ Бомдод—04:45 Пешин —13:00 Аср —17:20 Шом —19:15 Хуфтон—20:50 Янги кунга етказган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!. 🕌 Тўрткўл қишлоғи, "Сўфи Охун" жомеъ масжиди https://t.me/TortkolMasjidi
#xatna_toyi #Fargona 🤝Фарғонада 35 нафар болага хатна тўйи ўтказилди #Mustaqillik_35 #bayramga_munosib_tuhfa ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
✨ «Машааллоҳ», «Иншааллоҳ», «Субҳаналлоҳ»... Бу сўзларнинг маъносини биламизми? ✅«Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим» – ҳар бир яхши ишни шу сўзлар билан бошлаймиз. Маъноси: «Меҳрибон, раҳмли Аллоҳнинг исми билан». ✅«Субҳаналлоҳ» – ажабланиш, ҳайрат ифодаси. Маъноси: «Аллоҳ ҳар қандай нуқсонлардан покдир». ✅«Аллоҳу акбар» – Аллоҳ буюкдир. ✅«Машааллоҳ» – завқланиш, қойил қолиш ифодаси. Бир яхши нарсани кўрганда кўзингиз тегмаслиги учун ҳам «Машааллоҳ», дейиш керак. Маъноси: «Аллоҳнинг иродаси», «Аллоҳнинг хоҳлагани». ✅«Алҳамдулиллаҳ» – Аллоҳ таолонинг неъматларига шукрона айтганда, ютуқлар, муваффақиятлар ҳақида гапирилганда, шунингдек, «Ишлар қалай?», «Соғлиғинг яхшими?» каби саволларга жавоб берилганда шукр келтириш. Маъноси: «Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин!» Акса урганда ҳам «Алҳамдулиллаҳ», дейиш керак. Буни эшитган одам «Ярҳамукаллоҳ» (Аллоҳ сизга раҳм қилсин) деб жавоб қайтариши керак. Акса урган одам эса бунга жавобан: «Яҳдийкумуллоҳ» (Аллоҳ сизни ҳидоят қилсин), дейди. ✅«Астағфируллоҳ» – «Аллоҳ мени кечирсин», «Аллоҳдан мағфират сўрайман». ✅«Иншааллоҳ» – энди бўладиган, қилинмоқчи бўлган ишни Аллоҳ таолонинг иродасига боғлаш. Маъноси: «Аллоҳ хоҳласа» («Худо хоҳласа»). ✅Лаа илааҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ – Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир. ✅Жазаакумуллоҳу хойрон – Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин. ✅Ва ийякум – Сизга ҳам. ✅Баарокаллоҳ – Аллоҳ сизга баракот берсин. ✅Тақоббалаллоҳ – Аллоҳ қабул қилсин. ✅Иннаа лиллааҳи ва инаа илайҳи рожиъуун – Барчамиз Аллоҳникимиз, барчамиз Унинг ҳузурига қайтамиз. ✅Наъуузубиллааҳ – Аллоҳ асрасин. ✅Таваккалту алаллоҳ – Аллоҳга таваккул килдим. ✅Рўза – бир нарсадан ўзини тийиш. Тонг отгандан то қуёш ботгунча ният билан рўзани очувчи нарсалардан ўзини тийиш. ✅Таровиҳ – роҳат-истироҳат деган маънони англатади. Рамазонда бедор бўлиб ўқиладиган намоз. Мазкур намоз истироҳат ҳисобланади, ҳар тўрт ракъатни ўқиб бўлгандан кейин истироҳат олинади. ✅Лайлатул Қадр – «Қадр кечаси». Бу муборак кеча «Қадр» деб аталишининг икки хил маъноси бор. Биринчиси «қадр», яъни қадри улуғ, иккинчиси «қадар», яъни бандаларнинг қадарини белгилашдир. Чунки Қадр кечаси қадри улуғ кечадир. Қадр кечаси бандаларнинг бир йиллик қадарлари – тақдирлари белгиланадиган кечадир. ✅Фитр садақаси – Рамазондан фитрга (оғиз очиқлиги) чиқиш муносабати билан бериладиган садақа. ✅Фидя – луғавий маъноси «фидо қилиш» бўлиб, шариат ҳукмига кўра, маълум бир нарсанинг ўрнига мол сарфлаш «фидя бериш» дейилади. ✅Соллаллоҳу алайҳи васаллам – у зотга Аллоҳнинг салоту саломи бўлсин. (анбиёларнинг, одатда Муҳаммад алайҳиссаломнинг исмлари келганда айтиладиган салавот) ✅Алайҳиссалом – у зотга Аллоҳнинг саломи бўлсин. (Пайғамбарларга нисбатан айтилади) ✅Розияллоҳу анҳу – Аллоҳ Таьоло ундан рози бўлсин. (саҳобаи киромларга нисбатан айтилади) ✅Роҳматуллоҳи алайҳ – унга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин. (одатда оламдан ўтган улуғ зотларга нисбатан айтилади) ✅Роҳимаҳуллоҳ – Аллоҳ унга раҳм қилсин (одатда оламдан ўтган улуғ зотларга нисбатан айтилади) ✅Ҳафизаҳуллоҳ — Аллоҳ уни ҳифзу ҳимоясида сақласин. (одатда мўътабар инсонларга ҳаётлигида айтилади) 🕌 t.me/TortkolMasjidi
ЖОЙНАМОЗГА ЎЗ ИСМИНИ ЁЗДИРИШ #исм ❓ 2201-САВОЛ: Ҳозирги кунда янги бир одат кўзга ташланмоқда: Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунавварада кўплаб сотувчилар махсус электр асбоби ёрдамида жойнамозларга исм ёзиб бермоқдалар, зиёратчилар ҳам катта қизиқиш ва иштиёқ билан исмларини ёздираётгани кузатилмоқда. Шу масаланинг шаръий жиҳатдан ёритиб берсангизлар. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Одатда мазкур юртлардаги савдогарлар мижознинг исмини араб тилида ёзиб беради. Бу шаклдаги жойнамозда намоз ўқиш макруҳ саналади. Сабаби, агар у ерга ёзилган исм шариатда улуғланиши, ҳурмат қилиниши лозим бўлган исмлардан бўлса, масалан, Аллоҳ таолонинг, пайғамбарларнинг исмлари каби, уни оёқ ости қилиш бўлади. Агар бундай турдаги исм бўлмаса, лекин араб тилида ёзилса, Қуръони карим ва ҳадиси шариф тили бўлган араб тилини беҳурмат қилиш бўлади. Мазҳабимизнинг катта олимларидан бўлган Имом Фахриддин Ҳасан ибн Мансур Ўзгандий ал-Фарғоний раҳимаҳуллоҳ ўз асарларида шундай деганлар: “Тўқилаётган вақтда устига “Ал-Мулку лиллаҳ” (Мулк Аллоҳникидир) деб ёзилган гилам ёки жойнамоздан фойдаланиш, уни тўшаш ва устида ўтириш макруҳдир. Агар ҳарфлар бир-биридан ажратиб қўйилса ёки баъзи ҳарфларнинг устидан тикиб қўйилса-ю, натижада сўз яхлит бўлмай қолса ҳам, барибир макруҳлик кетмайди. Чунки алоҳида турган ҳарфларнинг ҳам ҳурмати бор. Шунингдек, агар унда фақат “Ал-Мулк” сўзи ёки фақат “Алиф” ёки “Лом” ҳарфининг ўзи ёзилган бўлса ҳам ҳукм шундайдир” (“Фатово Қозихон” китоби). Ундан ташқари жойнамозда исм ёзилган бўлса, намозхонни чалғитиши, хушу билан намоз ўқишига ҳалал бериши мумкин. Лекин мазкур жойнамозда ўқилган намоз бузилган бўлмайди, аммо юқорида айтилган макруҳлик турган бўлади. Шу боис жойнамоз сотиб олувчилар бундай ишга қўл урмаслиги керак. Агар сотиб олиб қўйган бўлса, уни бирор жойга олиб ёки илиб қўйса бўлади, бироқ ерга тўшаб намоз ўқишдан сақланиши лозим. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🕌 t.me/TortkolMasjidi
#БИРГА_САЛАВОТ_АЙТАМИЗ Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилур ва мен эшитурман», – дедилар». Шофеъий ва Ибн Можа ривоят қилишган. ✅ “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади. ✨Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала Муҳаммад ва ъала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн! ✨Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп салавот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг. 👉 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. https://t.me/TortkolMasjidi
#БИРГА_САЛАВОТ_АЙТАМИЗ Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилур ва мен эшитурман», – дедилар». Шофеъий ва Ибн Можа ривоят қилишган. ✅ “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади. ✨Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала Муҳаммад ва ъала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн! ✨Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп салавот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг. 👉 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. https://t.me/TortkolMasjidi
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи