POYTUG’MASJIDI
СтатистикаAndijon viloyati Izboskan tumani Poytug shahri ,, Ahmadali hoji " jome masjidining Telegramdagi rasmiy sahifasi
- Последний пост
- 00:03
- Последнее чтение
- 17 авг.
- Постов за неделю
- 139
- Всего постов
- 556
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Новости и СМИ (по похожим)
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 4 464
- 1/48двое суток
- 5 115
- 1/72трое суток
- 5 517
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ! ☀️ Хайрли тонг! 🌸 Умримизнинг яна бир гўзал саҳифасини очиб берган Раббимизга ҳамдлар бўлсин, Алҳамдулиллаҳ! Бугунги кунингиз хайрли ниятлар, ҳалол ризқ ва қалб хотиржамлигига тўла бўлсин. Кун ҳикмати: «Амалларнинг гўзаллиги ниятнинг софлигига боғлиқдир. Ниятингизни гўзал қилинг, шунда ҳаётингиз ҳам гўзаллашади». Тилимизни тўғри сўзга, қалбимизни самимиятга ошно қилайлик! ✨ Кунингиз файзли ва баракали ўтсин! 🕌 Пойтуғ ш, "Аҳмадали ҳожи" жоме масжиди Ⓜ️aнбaa➤ @POYTUGMASJIDI ✅ Расмий каналга аъзо бўлинг 👇 ✅ Telegram |🌐 Instagram |📹 YouTube
🌹 Ассаламу алайкум ва рахматуллохи ва баракотух. Чоршанба тонги муборак бўлсин! 📆 19.08.2026 — мелодий-шамсий йил. (Август ойи) ☀️ 06.03.1448 — хижрий-камарий сана. (Рабиул аввал ойи) 🔈 АЗОН ВАҚТЛАРИ ⏰ 🤩 Бомдод - 03:59 🌅 Қуёш - 05:20 ☀️ Қиём - 12:19 ☀️ Пешин - 12:50 🌤 Аср - 17:05 🌄 Шом - 19:15 🌌 Хуфтон - 20:40 🤲 НАМОЗ ВАҚТЛАРИ 🧎♂️ ⏰ 🌄🌄🌄 — 04:45 ⏰ ✅✅✅ — 13:00 ⏰ ✅✅ — 17:20 ⏰ ✅✅ — 19:15 ⏰ ✅✅✅ — 20:50 🕌 Пойтуғ ш, "Аҳмадали ҳожи" жоме масжиди Ⓜ️aнбaa➤ @POYTUGMASJIDI ✅ Расмий каналга аъзо бўлинг 👇 ✅ Telegram |🌐 Instagram |📹 YouTube
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кимларни қиёмат куни гувоҳ ҳам, шафоатчи ҳам бўла олмайди деганлар? "Одоблар ҳазинаси" 2-китобидан
Банда бемор бўлганида ундан фарз амаллар соқит бўладими? "Одоблар ҳазинаси" 2-китобидан
Насиҳат сўзи қандай маʼноларни англатади? "Одоблар ҳазинаси" 2-китобидан
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қайси иллатни, фисқу фужурга, фужур эса дўзахга бошлайди, деб айтганлар? "Одоблар ҳазинаси" 2-китобидан
Умар разияллоҳу анҳу бировни беҳуда мақташ нима билан баробар деганлар? "Одоблар ҳазинаси" 2-китобидан
Адолат Урва ибн Муҳаммад роҳимаҳуллоҳ битта туя миниб, Яманга волий бўлиб бордилар. У зот ушбу диёрга кирганларида диёр аҳлига қараб: - Халойиқ! Мана, мен битта улов билан келдим. Шундан бошқа нарса билан чиқсам, демак мен ўғриман, - дедилар. Дарҳақиқат, Урва Яманда 20 йил волийлик қилдилар. Чиқиб кетаётганларида битта улов, битта қилич ва мусҳафлари бор эди. (Саййид Аффоний, "Таътирул анфос мин ҳадисил ихлос") 🕌 Пойтуғ ш, "Аҳмадали ҳожи" жоме масжиди Ⓜ️aнбaa➤ @POYTUGMASJIDI ✅ Расмий каналга аъзо бўлинг 👇 ✅ Telegram |🌐 Instagram |📹 YouTube
ТАҲОРАТ ҚИЛИШ АСНОСИДА ТАҲОРАТНИ БУЗАДИГАН ИШ СОДИР БЎЛИШИ #таҳорат ❓ 2203-САВОЛ: Таҳорат қилиш асносида таҳоратни бузувчи ишлар содир бўлиб қолса, таҳорат давом эттириб кетиладими ёки бошидан бошланадими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Агар таҳорат қилиш жараёнида таҳоратни бузадиган бирор ҳолат юз берса, масалан, ел чиқиб қолса ёки бирор жойи қонаб кетса, таҳоратни бошидан қилиш лозим бўлади. Бироқ агар киши соҳиби узр бўлса, унга таҳоратни қайтадан бошлаш вожиб эмас. Масалан, доимий равишда ел ёки сийдик чиқиб турадиган шахсдан таҳорат мобайнида ел ё сийдик чиқиб турса, қайтадан бошлаши шарт эмас. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
МАККАДА БЎЛИБ ТУРГАН ЗИЁРАТЧИ ҚАЙТА УМРА ҚИЛИШ УЧУН ҚАЕРДАН ЭҲРОМГА КИРАДИ? #умра ❓ 2202-САВОЛ: Қайта умра қилиш учун Макка шаҳридаги меҳмонхонадан ёки Жиърона масжидидан ҳам ният қилиб эҳромга кирса бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Маккада турган зиёратчи яна бир умра қилмоқчи бўлса, меҳмонхонадан эҳром боғлаши мумкин эмас. Балки ҳарамнинг ташқарисидан боғлаш лозим. Кўпчилик Танъимдаги Оиша онамиз розияллоҳу анҳо масжидидан боғлайди. Сиз айтгандек Жиъронадан боғлаш ҳам мумкин. Аммо Оиша онамиз масжидларидан боғлаш афзал ҳисобланади. Мазҳабимиз уламолари бизнинг наздимизда бир масалада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қилган ишлари билан айтган сўзлари тенг келиб қолса, айтган сўзлари устун қўйилади, деганлар. Гарчи У зот алайҳиссаломнинг ўзлари умра учун Жиъронадан эҳром боғлаган бўлсаларда, Абдурраҳмон ибн Абу Бакр розияллоҳу анҳумога синглиси Оиша розияллоҳу анҳони Танъимга олиб бориб, умрага эҳром боғлатиб келишни буюрганлар. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
ЖОЙНАМОЗГА ЎЗ ИСМИНИ ЁЗДИРИШ #исм ❓ 2201-САВОЛ: Ҳозирги кунда янги бир одат кўзга ташланмоқда: Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунавварада кўплаб сотувчилар махсус электр асбоби ёрдамида жойнамозларга исм ёзиб бермоқдалар, зиёратчилар ҳам катта қизиқиш ва иштиёқ билан исмларини ёздираётгани кузатилмоқда. Шу масаланинг шаръий жиҳатдан ёритиб берсангизлар. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Одатда мазкур юртлардаги савдогарлар мижознинг исмини араб тилида ёзиб беради. Бу шаклдаги жойнамозда намоз ўқиш макруҳ саналади. Сабаби, агар у ерга ёзилган исм шариатда улуғланиши, ҳурмат қилиниши лозим бўлган исмлардан бўлса, масалан, Аллоҳ таолонинг, пайғамбарларнинг исмлари каби, уни оёқ ости қилиш бўлади. Агар бундай турдаги исм бўлмаса, лекин араб тилида ёзилса, Қуръони карим ва ҳадиси шариф тили бўлган араб тилини беҳурмат қилиш бўлади. Мазҳабимизнинг катта олимларидан бўлган Имом Фахриддин Ҳасан ибн Мансур Ўзгандий ал-Фарғоний раҳимаҳуллоҳ ўз асарларида шундай деганлар: “Тўқилаётган вақтда устига “Ал-Мулку лиллаҳ” (Мулк Аллоҳникидир) деб ёзилган гилам ёки жойнамоздан фойдаланиш, уни тўшаш ва устида ўтириш макруҳдир. Агар ҳарфлар бир-биридан ажратиб қўйилса ёки баъзи ҳарфларнинг устидан тикиб қўйилса-ю, натижада сўз яхлит бўлмай қолса ҳам, барибир макруҳлик кетмайди. Чунки алоҳида турган ҳарфларнинг ҳам ҳурмати бор. Шунингдек, агар унда фақат “Ал-Мулк” сўзи ёки фақат “Алиф” ёки “Лом” ҳарфининг ўзи ёзилган бўлса ҳам ҳукм шундайдир” (“Фатово Қозихон” китоби). Ундан ташқари жойнамозда исм ёзилган бўлса, намозхонни чалғитиши, хушу билан намоз ўқишига ҳалал бериши мумкин. Лекин мазкур жойнамозда ўқилган намоз бузилган бўлмайди, аммо юқорида айтилган макруҳлик турган бўлади. Шу боис жойнамоз сотиб олувчилар бундай ишга қўл урмаслиги керак. Агар сотиб олиб қўйган бўлса, уни бирор жойга олиб ёки илиб қўйса бўлади, бироқ ерга тўшаб намоз ўқишдан сақланиши лозим. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
ЯҚИН ҚАРИНДОШЛАР БИЛАН НИКОҲЛАНИШ #никоҳ ❓ 2199-САВОЛ: Ҳурматли фатво ҳайъати. Динимизда яқин қариндошлар билан қуда-анда бўлиш афзалми ёки бегоналар билан қуда-анда бўлишми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Маълумки динимиз бегоналар билан қуда-анда бўлишга тарғиб қилиб, унинг афзал эканини таъкидлайди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу замонларида одамлар Бани Соиб қабиласининг одамлари жуда озғин, нимжон, касалмандлигидан шикоят қилишди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу суриштириб кўрсалар, қабиладагилар ўзларидан бошқага қиз ҳам беришмас, олишмас ҳам экан. Шунда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу “Бошқага қиз бериб, ўзгалардан қиз олинглар, саломатлигингиз яхшиланади”, дебдилар. Бу ҳолат қабила одамларининг соғлиғини яхшилабгина қолмай, қабилалар, қавмлар ўртасидага ижтимоий муносабатларни ва алоқаларни кенгайтиришга ҳамда қариндош-уруғчиликнинг ривож топишига ҳам сабаб бўлди. Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ: “Агар бирор қавм қизларини бошқа бегона қавмга узатмас, худди шундай бегона қавмдан қиз олмас экан бўлажак авлодининг ақли етук бўлишида шубҳа бор”, деганлар. Ибн Қудома раҳматуллоҳи алайҳ: “Бегона билан оила қуринг. Сабаби фарзанд қобилиятли ва зукко бўлади”, деганлар. Мутафаккир олим ва ҳаким Абу Али ибн Сино ҳам “Тиб қонунлари” китобида қатор касалликларнинг наслдан-наслга ўтишини, суяк суришини ва яқин қон-қариндошлар орасидаги никоҳнинг зарарли оқибатларини алоҳида кўрсатиб ўтган. Мутахассисларнинг айтишича, бир-бирига бегона бўлган эру хотиннинг туғилажак боласига қараганда қариндошлар ўртасида туғилажак болада ирсий касаллик хавфи 3-4 баравар кўплиги ва турли нуқсонлар кузатилади. Ирсий касалликлар боланинг ёшлигида билинмай, ёши ўтавергач юзага чиқиши мумкин. Шундай экан, динимиз яқин қариндошлар билан қуда-анда бўлишга рухсат берса-да, яқин қариндошлардан бошқа билан оила қуришга тарғиб қилиб, уни бир қанча афзалликларини баён қилган. Зеро, туғилажак фарзандларнинг соғломлиги, ақлу заковатининг ўткирлиги, қонининг янгиланиши, миллатчилик ва уруғчилик кескинлашиб кетишини олдини олиш каби бир қанча ҳолатларга яқин қариндошлардан бошқа билан оила қуриш сабабдир. Қолаверса, бугунги замонавий тиббиёт ҳам яқин қариндошлардан бошқа билан оила қуришга чақирмоқда. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
ҚИЗ БОЛАНИ ЙИҒЛАТИШ ҲАҚИДАГИ ҲАДИС #ҳадис ❓ 2198-САВОЛ: “Кимки қиз боланинг йиғлашига сабаб бўлса, қиёматда душмани ўзим бўламан, ҳар бир муслима қиз менинг қизимдир”, деган ҳадис борми? Чунки ижтимоий тармоқларда шу иборага кўп дуч келмоқдаман. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Мўътабар ҳадис китобларида бундай ривоят келмаган. Ҳадис бўлмаган нарсани ҳадис деб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар дейиш катта гуноҳ ҳисобланади. Шу боис бирор бир маълумотни ҳадис деб тарқатишдан аввал уни ҳадис ёки ҳадис эмаслигини текшириб олиш лозим бўлади. Хоҳ эркак, хоҳ аёл киши бўлсин, ҳар қандай инсонга озор бериш, зулм қилиш ҳар қандай ҳолатда ҳам қораланади. Зулмнинг жазоси дунёда ҳам, охиратда ҳам қаттиқ бўлади, айниқса, ҳимоясиз, муҳтож инсонларга зулм қилишнинг азоби оғир бўлади. Саволда айтилган ҳолатга яқин келадиган мазмундаги ҳадис бор. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳим, мен икки заифнинг – етим ва аёлнинг ҳаққини зое қилишдан қаттиқ қайтараман”, дедилар (Ибн Можа ривоят қилган, Ибн Ҳиббон саҳиҳ деган). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
ГЎШТ ТЎҒРАЛГАНДА ОРАСИДАН ЧИҚАДИГАН ҚОН #ҳалол_ҳаром ❓ 2197-САВОЛ: Баъзида гўшт тўғраганимизда қон чиқиб қолади. Бу қон нажосат ҳисобланадими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Гўштни тўғраганда чиқадиган қон нажосат ҳисобланмайди. Агар сўйиш жараёнида томирдан чиққан қон гўштга теккан бўлса, албатта, бундай гўштни ювиб, поклаб, кейин истеъмол қилиш лозим бўлади. Аммо гўшт ичида қолиб кетган қонлар нажосат саналмайди. Бу масала борасида “Фатово Оламгирия” китобида қуйидаги ибора келган: وَمَا يَبْقَى مِنْ الدَّمِ فِي عُرُوقِ الذَّكَاةِ بَعْدَ الذَّبْحِ لَا يُفْسِدُ الثَّوْبَ وَإِنْ فَحُشَ. كَذَا فِي فَتَاوَى قَاضِي خَانْ وَكَذَا الدَّمُ الَّذِي يَبْقَى فِي اللَّحْمِ؛ لِأَنَّهُ لَيْسَ بِمَسْفُوحٍ. هَكَذَا فِي مُحِيطِ السَّرَخْسِيِّ. وَمَا لَزِقَ مِنْ الدَّمِ السَّائِلِ بِاللَّحْمِ فَهُوَ نَجِسٌ. كَذَا فِي مُنْيَةِ الْمُصَلِّي “Сўйилгандан кейин жонлиқнинг томирларида қолган қон, миқдори кўп бўлса ҳам, кийимни нажосат қилмайди. “Фатовои Қозихон”да шундай дейилган. Гўштда қолган қон ҳам шу ҳукмда, чунки у оқиб чиққан қон эмас. “Муҳити Сарахсий”да шундай келтирилган. (Ҳайвоннинг бошини олиш вақтида) оқиб чиққан қоннинг гўштга теккан қисми, нажосат ҳисобланади” “Мунятул мусоллий”да шундай дейилган”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
САФДА НАМОЗХОНЛАР ОРАСИДАГИ МАСОФА ҚАНЧА БЎЛИШИ КЕРАК? #намоз ❓ 2196-САВОЛ: Жамоат намозида, айниқса, таровиҳ намозларида намозхонлар ораси очилиб қолади. Бундай ҳолатда намоз ўқиш макруҳ бўлмайдими? Ҳадисларда елкани елкага ёпиштириб туриш айтилганку. Жамоатда ёпишиб туришимиз керак эмасми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг машҳур асарлари “Саҳиҳи Бухорий” китобида “Елкани елкага, оёқни оёққа ёпиштириш” номли боб очганлар ва унда мазкур мазмундаги ҳадисларни келтирганлар. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сафларингизни тўғри қилинг, мен сизларни орқамда бўлсангиз ҳам кўриб тураман”, дедилар. Биздан ҳар бир киши елкасини ёнидаги шериги елкасига, оёғини унинг оёғига ёпиштириб турар эди” (Имом Бухорий ривояти). Бу ҳадисни шарҳлаган муҳаддис уламолар елкани елкага, оёқни оёққа ёпиштириб туришдан мурод сафларни текис қилиш ва ораларда бўш жой қолдирмасликка қаттиқ эътибор беришдир, деганлар. Шунингдек, икки киши орасида учинчи одам сиғадиган даражада жой қолмаслиги керак. Агар одам сиғадиган даражада бўш жой қолса, макруҳ бўлади, деганлар. Демак, намозхонлар сафда бир-бирларига ёпишиб турмасаларда, одам сиғадиган даражада бўш жой қолдирмасалар, макруҳлик бўлмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
ШЕРИКЧИЛИКДА ФОЙДА ВА ЗАРАРНИ БОШҚАЛАРДАН КЎРА КЎПРОҚ ОЛИШ МУМКИНМИ? #шерикчилик ❓ 2195-САВОЛ: Мен бир танишим билан ўртага пул ташлаб иш бошламоқчимиз. Фойда-зарарни ўртада қилмоқчи эдик, аммо танишим мен зарарнинг кўпроғини бўйнимга оламан, шу сабабли фойдадан ҳам кўпроқ олмоқчиман, деяпти. Агар мен унинг бу таклифига рози бўлсам, қилган ишимиз тўғри бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Шерикчиликда фойда келишувга қараб, зарар улушга қараб бўлади. Фойдани томонлар ўзаро келишган ҳолда турли нисбатда қилишлари жоиз. Аммо зарарни кўтариш улушга қараб бўлади. Ундан кўп ёки камига рози бўлсалар, келишув ножоиз ҳисобланади. Шу сабабли сизлар фойдадаги нисбатни ўзаро келишишингиз мумкин, аммо зарарни кўтаришда бундай қила олмайсизлар. Бу ҳақда “Ислом молиясига кириш” китобида қуйидагилар айтилган: أمّا فـي حالة الخسارة، فإنّ الفقهاء متفقون أنّ كل شريك يتحمل الخسارة بنسبة استثماره تمامًا. لذلك، إذا استثمر أحد الشركاء 40 % من رأس المال، فـيجب أن يتحمل 40 % من الخسارة، لا أكثر ولا أقل، وأيّ شرط بخلاف ذلك يجعل العقد باطلًا. وهناك إجماع تام بين الفقهاء على هذا المبدأ “Аммо зарар кўрилган ҳолатда, ҳар бир шерик зарарни ўз инвестицияси миқдорига кўра кўтариши борасида фақиҳлар иттифоқ қилганлар. Шунинг учун агар шериклардан бири капиталнинг 40 фоизини киритган бўлса, зарарнинг ҳам айнан 40 фоизини кўтариши шарт, ундан ортиқ ёки кам эмас. Бундан бошқа ҳар қандай шарт шартномани ботил қилади. Бу қоида борасида фақиҳлар ўртасида якдил ижмо мавжуд”. Аллома Ибн Қудома раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: قال: (والْوَضِيعَةُ عَلَى قَدْرِ الْمَالِ) يَعْنِى الخُسْرَانَ في الشَّرِكَةِ على كلِّ واحدٍ منهما بقَدْرِ مَالِه، فإن كان مالُهما مُتَسَاوِيًا في القَدْرِ، فالخُسْرَانُ بينهما نِصْفَيْنِ، وإن كان أثْلَاثًا، فالوَضِيعَةُ أثْلاثًا. لا نَعْلَمُ فى هذا خِلَافًا بين أهْلِ العِلْمِ. وبه يقول أبو حنيفةَ، والشَّافِعِىُّ وغيرُهما. “Зарар киритилган маблағга қараб бўлади. Яъни ширкатдаги зарар икковидан ҳар бирига ўз моли миқдорича бўлади. Агар икковининг молининг миқдори тенг бўлса, зарар иккови орасида тенг иккига бўлинади. Агар (моллар) учдан бир миқдорларда бўлса, зарар ҳам учдан бир миқдорда бўлади. Бу масалада илм аҳллари орасида хилоф борлигини билмаймиз. Абу Ҳанифа, Шофеъий ва бошқалар ҳам шундай дейишган” (“Ал-Муғний” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
ЭРКАКЛАР ИККИ САЖДА ОРАСИДА ТОВОНЛАРИ УСТИГА ЎТИРИШИ #намоз ❓ 2193-САВОЛ: Яқинда ижтимоий тармоқда бир одам “Намозхон икки сажда орасида оёқларини тик қилиб, товони устига ўтириши суннат ҳисобланади”, деди. Бу гап қанчалик тўғри? Биз ташаҳҳудда ўтиргандек ўтирар эдик. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Улар айтган шаклда ўтириш макруҳ саналади. Фуқаҳоларимиз намоздаги макруҳ амалларни санаб, улардан орасида иқъо қилишни ҳам макруҳ деганлар ва бунинг далили ўлароқ бир неча ҳадисларни зикр қилганлар. Иқъони икки хил кўринишида изоҳлаганлар: бири думбани ерга қўйиб, икки оёқни икки томонда тик тутиш, иккинчиси оёқларни тик қилиб, товон устига ўтириш. Мазкур икки сурат ҳам иқъо дейилиб, иккиси ҳам макруҳ саналади. Аллома Ибн Обидийн бу ҳақда батафсил сўз юритиб, якунда “Хулоса шуки, иқъо қилиш икки сабабга кўра макруҳдир, бири бундан қайтариқ борлиги учун, иккинчиси бу сабабли суннат шаклдаги ўтириш тарк бўлгани учун”, деганлар. Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Алий, икки сажда орасида ит иқъосидек иқъо қилмагин”, дедилар (Имом Ибн Можа ривояти). Суннатга мувофиқ ўтириш эса сиз айтгандек, икки сажда ўртасида ташаҳҳуддаги каби ўтиришдир. Бу ҳақида Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Ўнг оёқни тик тутмоқ, унинг бармоқларини қиблага қаратмоқ ва чапининг устига ўтирмоқ намоз суннатидандир” (Имом Насоий ривоят қилган). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
БУРЖЛАРГА ИШОНИШ МУМКИНМИ? #бурж ❓ 2192-САВОЛ: Буржларга қараб башорат қилинса, унга ишониш мумкинми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Йўқ, буржларнинг инсон тақдирига алоқаси бор деб ҳисоблаш асло мумкин эмас. Аллоҳ сақласин, бундай эътиқод инсонни диндан чиқиб қолишига сабаб бўлади. Ислом шариатида буржларга, юлдузлар башоратига ишониш, улар орқали келажакни билишга уриниш ёки инсон тақдири ва феъл-атворини юлдузлар белгилайди, деб эътиқод қилиш қатъиян ботилдир. Ғайб илми ва инсоннинг тақдири фақат ва фақат Аллоҳ таолонинг измидадир. Қуръони каримда ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида осмондаги ва ердаги ғайбни Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмаслиги очиқ баён қилинган. Буржлар ҳақидаги тахмин ва башоратларга ишониш инсон эътиқодига путур етказадиган, иймонга зарар берадиган ва ширк хавфини туғдирадиган хурофотдир. Ҳар бир мусулмон киши бундай ботил нарсалардан бутунлай узоқ бўлиши, фолбинлик ёки астрология ниқоби остидаги ёлғонларга алданмаслиги ҳамда ўз тақдири ва келажагини фақат Яратганнинг ўзига топшириб, Унгагина таваккул қилиши лозим бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
Нега кўзнинг суви шўр, оғизники чучук ва қулоқнинг суви аччиқдир? Кўз Аллоҳ таоло кўзнинг сувини уни асраш учун шўр қилди. Чунки кўз соққаси тез айнийди. Шу боис у шўр қилинди. Оғиз Нарсаларнинг таъми қандай бўлса, шундайлигича сезиш учун оғиз суви чучук қилинди. Агар шундай бўлмаса, нарсаларнинг аслини била олмас эдик. Қулоқ Қулоққа кирадиган ҳашаротларни, майда нарсаларни ҳалок қилиш учун Аллоҳ таоло қулоқнинг сувини жуда аччиқ қилди. Агар қулоқ суви ширин бўлганида, биз ухлаб ётганимизда қулоғимизга чумолилар кириб кетиши мумкин эди. Ғайбларни билувчи Аллоҳ таоло барча нуқсондан пок ва ҳар нарсага қодирдир. 🕌 Пойтуғ ш, "Аҳмадали ҳожи" жоме масжиди Ⓜ️aнбaa➤ @POYTUGMASJIDI ✅ Расмий каналга аъзо бўлинг 👇 ✅ Telegram |🌐 Instagram |📹 YouTube
#Ҳадис Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй болам, агар эртаю-кеч бировга нисбатан қалбингда ғиллу ғаш бўлмаслигига қодир бўлсанг, шуни қил», дедилар. Сўнгра яна: «Эй болам, шу менинг Суннатимдир. Ким менинг Суннатимни тирилтирса, батаҳқиқ менга муҳаббат қилган бўлади. Ким менга муҳаббат қилган бўлса, мен билан бирга жаннатда бўлади», дедилар». ОЙИ – ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМ ҲАҚЛАРИДА ЯНАДА КЎПРОҚ БИЛИШГА ҚУЛАЙ ФУРСАТ Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ ўз “Сунан”ларида Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят келтирадилар: Пайғамбар алайҳиссаломни (саҳобалар душманлардан) қўриқлашар эди, Аллоҳ таоло: “Эй, Расул! Раббингиздан Сизга нозил қилинган нарса (оятлар)ни (одамларга) етказинг! Агар (буни) қилмасангиз, Унинг рисоласи (топшириғи)ни етказмаган бўлурсиз. Аллоҳ Сизни одамлар (зарари)дан сақлагай. Албатта, Аллоҳ кофирлар қавмини ҳидоят сари йўлламагай” (Моида сураси, 67-оят)ни нозил қилганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларини чодирдан чиқариб: “Сизлар кетаверинглар, Аллоҳ таолонинг Ўзи мени ҳимоялайдиган бўлди”, дедилар. Имом Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ ушбу оятнинг тафсирида айтадилар: "Бу оятнинг мазмуни қуйидагича: "Эй, Муҳаммад! Сиз менинг рисолатимни одамларга етказинг, Мен сизни ҳимоя қилиб тураман, душманларингиз устидан ғолиб келишингиз учун сизни қўллаб-қувватлаб тураман, ҳеч қўрқманг ва ташвиш чекманг, сизга улардан бирортасининг қўли ҳам етмайди, озор ҳам етказа олмайди"". Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Абу Жаҳл: "Муҳаммад сизларни олдингизда юзини ерга ишқалайдими?" деб сўради. Унга: "Ҳа", деб жавоб беришди. Шунда у: "Лот ва Уззо бутлари ҳаққи ҳурмати қасам ичиб айтаман, агар уни ўша ҳолатда турганини кўрсам, бўйнини оёғим билан босаман, юзини тупроққа белайман", деди. Абу Жаҳл келганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиётган эдилар. Муборак бўйинларини оёғи билан босмоқчи бўлганида бирдан орқасига тисарилиб кетди ва икки қўли билан ўзини нимадандир қўрий бошлади. Бу ҳолатни кўрганлар ундан: "Сенга нима бўлди?" деб сўрашди. Шунда у: "Мен билан унинг орамизда оловли бир ўра пайдо бўлиб, ундан қўрқинчли қанот чиқди", деб жавоб берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Агар у менга яқинлашганида, фаришталар уни бурда-бурда қилиб ташлар эдилар" (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг ҳимояси остида ҳамроҳлари Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу билан Маккадан яширинча чиқдилар ва Савр ғорига етиб келиб, мушрикларнинг айғоқчилари кўзидан ўша ерга яшириндилар. Мушриклар ҳам жон-жаҳдлари билан икковлонни ахтариб Савр ғорига келдилар. Ғорнинг оғзига яқин келган чоғларида Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳалок бўлдик, деб ўйладилар ва Расулуллоҳга: "Агар бирортаси оёғининг остига қараса бизни кўриб қолади", дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг ваъдасига қаттиқ ишонган ҳолда: “Эй, Абу Бакр, учинчилари Аллоҳ бўлган икки кишининг ҳолати қандай бўлади, деб ўйлайсиз?!" дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Уҳуд жанги кунида фаришталар Расулуллоҳнинг ҳимоялари учун осмондан тушдилар. Мушриклар у зотнинг устларига ёпирилиб келган ва саҳобалар мағлуб бўлиб қочаётган вақтлари эди. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу айтадилар: "Уҳуд куни Расулуллоҳнинг ўнг ва чап томонларида оппоқ кийиниб олган икки кишини кўрдим. Мен уларни илгари кўрмаган эдим, кейин ҳам кўрмадим. Яъни, улар Жаброил ва Микоил фаришталар алайҳумассалом эдилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). 🕌 Пойтуғ ш, "Аҳмадали ҳожи" жоме масжиди Ⓜ️aнбaa➤ @POYTUGMASJIDI ✅ Расмий каналга аъзо бўлинг 👇 ✅ Telegram |🌐 Instagram |📹 YouTube