tgindex
Автомобиль йўлчилари Ассоциацияси

Автомобиль йўлчилари Ассоциацияси

Статистика

Узбекистон Автомобиль Йулчилари Ассоциацияси! тел.:+998949994602 info@uzaya.uz

Последний пост
9 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
0
Всего постов
22
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Транспорт
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
498
−1 за 1 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
1 198
22 постов
Вовлечённость
240,6%
к подписчикам
Постов в день
0,0
всего 22
Упоминаний
1
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
1 068
1/48двое суток
1 223
1/72трое суток
1 320

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • Ҳурматли йўл соҳаси фидойилари! Ўзбекистон Автомобиль йўлчилари Ассоциацияси номидан барча йўл-қурилиш соҳаси мутахассислари, муҳандислар, лойиҳачилар, қурувчилар, йўл ва кўприк бунёдкорлари ҳамда соҳа фахрийларини Қурувчилар куни билан самимий муборакбод этамиз! Йўл — тараққиёт, фаровонлик ва юрт равнақининг муҳим асосидир. Мамлакатимизда барпо этилаётган замонавий автомобиль йўллари, кўприклар, йўлўтказгичлар ва бошқа муҳандислик иншоотларида минглаб йўлчиларнинг машаққатли меҳнати, билими ва касбий маҳорати мужассам. Иссиқ-совуққа қарамай, йўлларда меҳнат қилаётган ҳар бир мутахассиснинг фидокорона хизмати халқимизнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилиб, ҳудудларни бир-бири билан боғлаш ва иқтисодиётимиз ривожига хизмат қилмоқда. Ушбу қутлуғ айёмда барча йўл соҳаси ходимларига мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, фаровонлик ва масъулиятли меҳнатларида улкан зафарлар тилаймиз. Бунёд этаётган ҳар бир йўлингиз равон, ҳар бир кўпригингиз мустаҳкам, эзгу меҳнатингиз эса доимо эл-юрт эътирофида бўлсин! Қурувчилар куни муборак бўлсин! Ҳурмат билан, Ўзбекистон Автомобиль йўлчилари Ассоциацияси

  • Темур Малик кўчасидаги йўл ўтказгичнинг ачинарли тариҳи. Тошкент шаҳрининг Темур Малик кўчасида 2024 йилда реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилган йўл ўтказгичга олиб чиқувчи ён йўл тиргак деворининг бир қисми 2026 йил 12 март куни қулаб тушди. Ҳодиса бўйича кўрилган жиноят ишида буюртмачи, пудратчи, техник назорат ва лойиҳа ташкилоти билан боғлиқ олти нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди. Суд ҳужжати ҳақида эълон қилинган маълумотларга кўра, объектда 6 млрд 177 млн сўмлик ишлар яроқсиз бажарилган. Шунингдек, 1 млрд 199 млн сўмлик базальт геосетка ва қум-шағал аралашмасини ётқизиш ишлари амалда бажарилмаган бўлса-да, бажарилган ишлар ҳужжатларига киритилган. Суд жами 7 млрд 377 млн сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинган, деган хулосага келган. Қулаш тасодифий ҳодиса эмас Текширувга жалб қилинган экспертлар тиргак деворда бир нечта жиддий технологик бузилишлар мавжуд бўлганини аниқлаган:  анкер арматураларининг бетонга кириш узунлиги лойиҳадаги 750 мм ўрнига 400–450 мм бўлган, кўндаланг арматуралар белгиланган қадамга риоя қилинмасдан ўрнатилган, бетоннинг ҳимоя қатлами лойиҳавий кўрсаткичдан ортиқ чиққан, девор қалинлиги ўзгарадиган жойларда горизонтал совуқ чоклар ҳосил бўлган; Деворнинг айнан совуқ чоклар бўйлаб ажралиб тушгани ушбу камчиликлар конструкциянинг ишончлилигига бевосита таъсир қилганини кўрсатади. Бундай нуқсонлар ишларни бажариш технологияси, пудратчининг ички назорати, буюртмачининг техник назорати, транспорт инспекцияси назорати ва лойиҳачининг муаллифлик назорати етарли даражада ишламаганидан далолат беради. Қурилиш ишлари лойиҳадан олдин бошланганми? Иш бўйича энг жиддий ҳолатлардан бири — қурилиш ишлари дастлаб лойиҳа-смета ҳужжатларисиз бажарилгани ҳақидаги кўрсатмалардир. Очиқ маълумотларда объектдаги асосий ишлар 2024 йил сентябрга қадар тугаллангани, айрим лойиҳа-смета ҳужжатлари эса кейинроқ ишлаб чиқилгани қайд этилган. Агар шундай бўлган бўлса, қурилишни ташкил этишнинг қонун билан белгиланган кетма-кетлиги бузилган. Шаҳарсозлик кодексининг 31-моддасига мувофиқ, қурилиш ишларини бошлаш учун шаҳарсозлик ҳужжатлари ижобий экспертиза хулосаси асосида тасдиқланган, қурилишни ташкил этиш ва ишларни бажариш лойиҳалари мавжуд бўлиши шарт. Кодекснинг 60-моддасига кўра, лойиҳа ҳужжатлари объектнинг техник ечимлари, иш ҳажмлари, материаллари ва қурилиш қийматини белгилайди. Шунинг учун «аввал қуриб, кейин лойиҳалаштириш» қонунчиликда назарда тутилган тартиб эмас. Лойиҳа қуриб бўлинган конструкцияни кейин расмийлаштириш воситаси хам эмас, балки қурилишдан олдин тайёрланиши ва тасдиқланиши шарт бўлган асосий техник ҳужжатдир. Лойиҳа мавжуд бўлмаган бўлса, қурилиш қайси чизма ва техник талаблар асосида амалга оширилгани тушунарсиз қолади. Бу ҳолат объектни белгиланган муддатда топшириш мақсадида қурилиш ишлари жадаллаштирилгани ва лойиҳалаш, экспертиза, тендер ҳамда қурилиш босқичларининг қонуний кетма-кетлигига риоя қилинмаган бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Аввал лойиҳа, кейин экспертиза ва пудрат тендери Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 январдаги 46-сон қарорига мувофиқ, бюджет маблағлари ҳисобидан қуриладиган ва реконструкция қилинадиган объектларда лойиҳа-қидирув ҳамда пудрат ташкилотлари электрон тендер орқали аниқланади. Пудратчини аниқлаш бўйича эълон лойиҳалаштириш топшириғи тасдиқланиб, лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, улар бўйича ижобий экспертиза хулосаси олинганидан кейингина жойлаштирилиши керак. Тўғри кетма-кетлик қуйидагича бўлиши лозим: лойиҳалаштириш топшириғи → муҳандислик қидирувлари → лойиҳа-смета ҳужжатлари → экспертиза → лойиҳани тасдиқлаш → тендер → пудрат шартномаси → қурилиш. Шаҳарсозлик кодексининг 15-моддасига мувофиқ, буюртмачи лойиҳалаштириш топшириғини тайёрлаши, лойиҳани экспертизадан ўтказиши, техник назоратни ва шартнома асосида муаллифлик назоратини ташкил қилиши шарт. Демак, лойиҳа тасдиқланмаган бўлса, пудратчининг нима қуриши, техник назоратнинг нимани қабул қилиши ва буюртмачининг қайси иш учун ҳақ тўлаши ҳуқуқий жиҳатдан ноаниқ бўлиб қолади. Лойиҳа бўлмаган бўлса лойиҳа бош муҳандиси нима учун жавобгар қилинган? Очиқ маълумотларда лойиҳа бош муҳандиси айнан қайси ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги учун жиноий жавобгарликка тортилгани тушунарсиз қолган. Агар қурилиш тасдиқланган лойиҳасиз бошланган бўлса, муаллифлик назорати қайси лойиҳа ечимларига мувофиқликни текшириши керак эди, деган савол хақли пайдо бўлади. Шаҳарсозлик кодексининг 29-моддасига мувофиқ, муаллифлик назорати лойиҳани ишлаб чиққан ташкилот томонидан буюртмачи билан тузилган шартнома асосида амалга оширилади. Муаллифлик назорати мутахассиси ишларнинг тасдиқланган лойиҳага мувофиқлигини текширади, яширин ишлар ва муҳим конструкцияларни қабул қилишда қатнашади, четга чиқишларни журналга ёзади ҳамда хавфли бузилишлар аниқланганда ишларни тўхтатиш чораларини кўради. Муаллифлик назорати лойиҳа ўрнини босмайди. Унинг вазифаси тасдиқланган лойиҳага риоя қилинишини текширишдир. Агар қурилиш лойиҳасиз бошланган бўлса, аввало қурилишни бошлашга рухсат берган, пудрат шартномасини тузган, ишларни ташкил қилган ва бажарилган ишларни қабул қилган шахсларнинг ҳаракатлари баҳоланиши лозим. Муаллифлик назорати расмиятчилик бўлиб қолмаслиги керак Мазкур ҳодиса лойиҳа ташкилотлари учун жиддий сабоқ бўлди. Лойиҳани ишлаб чиқиб топшириш билан лойиҳачининг вазифаси тугамайди. Қурилиш жараёнида муаллифлик назорати шартнома асосида ва амалда олиб борилиши шарт. Муаллифлик назорати журналида умумий ёзувлар билан чекланиш мумкин эмас. Ҳар бир камчилик, унинг жойлашуви, лойиҳадан четга чиқиш ҳолати, берилган кўрсатма ва унинг бажарилиши батафсил қайд этилиши керак. Агар буюртмачи муаллифлик назорати шартномасини тузмаган бўлса, лойиҳа ташкилоти бу ҳақда зудлик билан юқори турувчи ташкилотларни огоҳлантириши шарт. Чунки буюртмачининг муаллифлик назорати учун шартнома имзолаш мажбурияти мавжуд. Техник назоратчи ва қурилиш сифатини назорат қилувчи транспорт назорати инспекциянинг масъулияти Мазкур ҳолатда буюртмачининг техник назорат ва трансопрт назорати инспекцияси мутахассиси масъулиятига хам киради. Бу назоратчилар бажарилаётган ишларнинг тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига, қурилиш меъёрларига ва шартнома талабларига мувофиқлигини мунтазам текшириши керак. Улар пудратдаги содир бўлаётган камчиликларни бартараф этмасдан кейинги ишларни давом эттиришга ва нуқсонли конструкцияларни ёпиб юборишга йўл қўйилмаслиги лозим. Шунингдек, назоратчи бажарилган ишлар далолатномаларига фақат амалда бажарилган, ўлчовлар, лаборатория синовлари ва ижро ҳужжатлари билан тасдиқланган ишларни киритилишини таъминлаши керак. Амалда бажарилмаган ишларни қабул қилиш ёки яроқсиз бажарилган ишларни сифатли деб расмийлаштириш техник назоратнинг асосий вазифасига зид ҳисобланади. Агар қурилиш тасдиқланган лойиҳасиз бошланган бўлса, бу назоратчилар ишларни қайси ҳужжат асосида қабул қилгани ҳам жиддий савол туғдиради. Чунки лойиҳа мавжуд бўлмаса, бажарилган ишнинг лойиҳага мувофиқлигини текширишнинг ўзи мумкин эмас. Шу сабабли мазкур холат фақат пудратчи ёки лойиҳачининг эмас, балки техник назоратчи ҳамда қурилиш сифатини назорат қилувчи инспекция назорат вакилларининг вазифаси хам. Бундай ҳолат такрорланмаслиги керак. Қурилишда тезлик муҳим. Аммо тезлик лойиҳа, экспертиза ва сифат назорати ҳисобига таъминланмаслиги керак. Муҳандислик иншоотидаги хато нафақат бюджет маблағларининг йўқотилиши, балки инсон ҳаёти учун ҳам хавфдир. Ушбу ҳодиса бир ҳақиқатни яна бир бор кўрсатди: қурилиш аввал лойиҳаланади, кейин қурилади. Назорати эса қоғозда эмас, объектнинг ҳар бир муҳим конструкциясида амалга оширилиши керак.

  • Йўл ва транспорт соҳасида муваффақият — пухта билимдан бошланади! Сифатли йўллар, ишончли кўприклар, хавфсиз темир йўллар ва замонавий транспорт тизимлари ўз-ўзидан барпо бўлмайди. Уларни чуқур билимга, амалий тажрибага ва юксак масъулиятга эга малакали муҳандислар яратади. Йўлнинг сифати, аввало, уни лойиҳалаётган, қураётган ва назорат қилаётган мутахассисларнинг касбий тайёргарлигига боғлиқ. Худди шунингдек, автомобиль, темир йўл, авиация, логистика ва транспортнинг бошқа йўналишларидаги тараққиёт ҳам соҳани мукаммал билган етук кадрлар меҳнатининг натижасидир. Шунинг учун келажагини транспорт соҳаси билан боғламоқчи бўлган ҳар бир ёш тўғри таълим масканини танлаши муҳим. Тошкент давлат транспорт университети — йўл ва транспорт тизимларининг келажагини яратадиган муҳандислар, лойиҳачилар, қурувчилар ва бошқарувчилар тайёрланадиган нуфузли таълим даргоҳи. Бу ерда олинган билим — шунчаки диплом эмас. У катта лойиҳаларда иштирок этиш, мамлакат инфратузилмасини ривожлантириш, замонавий технологияларни амалиётга жорий қилиш ва ўз соҳасининг талабгир мутахассисига айланиш учун мустаҳкам пойдевордир. Йўл ёки транспорт соҳасида ишламоқчи бўлсангиз, ёки бу соҳада фаолият юритаётган бўлсангиз, касбий билимингизни оширинг, замонавий муҳандислик сирларини эгалланг ва келажакка ишонч билан қадам қўйинг. Тошкент давлат транспорт университетига ўқишга киринг — соҳанинг етук мутахассиси бўлинг! Сизнинг билимингиз — хавфсиз йўллар, ишончли транспорт ва мамлакат тараққиётининг кафолатидир! Мурожат учун телефонлар: 1318 қисқа рақами +998 88 733 45 44 +998 71 293 70 17

  • Ўзбекистон автомобиль йўлчилари Ассоциацияси ва барча Ўзбекистон йўлчилари номидан темир йўл соҳаси ходимларини касб байрами билан чин қалбдан муборакбод этамиз! Темир йўллар — мамлакатимиз иқтисодиётини юксалтириш, ҳудудларни ўзаро боғлаш, йўловчилар ва юкларни хавфсиз ҳамда узлуксиз манзилга етказишда муҳим аҳамиятга эга. Сизларнинг фидокорона меҳнатингиз, юксак масъулиятингиз ва касбий маҳоратингиз юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса бўлиб қўшилмоқда. Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик, масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар ҳамда янги зафарлар тилаймиз! Касб байрамингиз муборак бўлсин, азиз темир йўлчилар!

  • 31 июл.1 65330

    без подписи

  • 31 июл.1 76330

    без подписи

  • 31 июл.1 56430

    без подписи

  • 31 июл.1 6301032

    Ўзбекистонлик ёш йўлчилар Туркияда малака оширмоқда Айни кунларда Автомобиль йўллари қўмитаси тасарруфидаги корхоналарнинг бир гуруҳ ёш мутахассислари Туркиянинг Анқара шаҳрида малака оширмоқда. Ўқув-амалий дастур доирасида мутахассислар автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш, лаборатория назорати ҳамда йўллардан фойдаланиш ва уларни сақлаш билан шуғулланувчи ташкилотлар фаолияти билан яқиндан танишмоқда. Шунингдек, уларга Туркияда амалга оширилаётган йирик йўл-қурилиш объектлари кўрсатилиб, замонавий технологиялар ва иш услублари бўйича амалий маълумотлар берилмоқда. Мазкур малака ошириш дастури Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған ўртасида эришилган юқори даражадаги келишувларнинг амалий натижаларидан биридир. Шунингдек, у Ўзбекистон Автомобиль йўллари қўмитаси ҳамда Туркия Кара йўллари бош бошқармаси ўртасида автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш, таъмирлаш, сақлаш ва мутахассислар малакасини ошириш бўйича имзоланган ҳамкорлик меморандуми асосида ташкил этилган. Ушбу дастур ёш мутахассисларнинг билим ва тажрибасини ошириш, илғор хорижий технологияларни Ўзбекистон йўл хўжалигига татбиқ этишга хизмат қилади.

  • без подписи

  • Тошкент — Самарқанд пулли автомагистралини COVEC компанияси қуради! Қиймати қарийб 2,2 миллиард доллар бўлган Тошкент — Самарқанд янги пулли автомобиль йўли қурилиши бўйича бош пудратчи сифатида Хитойнинг China Overseas Engineering Construction — COVEC компанияси танланди. COVEC 1987 йилда ташкил этилган бўлиб, China Railway Group таркибига киради. Компания автомобиль йўллари, кўприклар, туннеллар ва бошқа йирик инфратузилма объектларини қуриш бўйича халқаро тажрибага эга ҳамда 88 та давлатда фаолият юритади. Компания зиммасига автомагистрални қуриш ва белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш вазифаси юклатилган. Транспорт вазирининг маълум қилишича, қурилиш ишлари якунлангач, йўлни пулли тартибда бошқариш ва эксплуатация қилиш учун алоҳида ҳамкор жалб этилиши режалаштирилмоқда. COVEC раҳбарияти лойиҳани амалга оширишда қурилиш сифати, меҳнат хавфсизлиги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, илғор технологиялар ва «яшил қурилиш» тамойилларига алоҳида эътибор қаратилишини маълум қилди. Умумий узунлиги 282 километр бўлган олти тасмали автомагистраль таркибида 92 та кўприк, 28 та йўлўтказгич ҳамда 60 та туннель туридаги ўтиш жойини қуриш режалаштирилган. Йўлни 2030 йилда фойдаланишга топшириш кўзда тутилмоқда.

  • Тошкент-Самарқанд янги автомагистрали — мамлакат йўл инфратузилмасининг янги босқичи! Бугун 22-июль куни Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Тошкент – Самарқанд йўналишидаги пуллик муқобил автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйилди. Умумий қиймати қарийб 2,2 миллиард доллар бўлган 282 километрлик олти тасмали автомагистраль таркибида 92 та кўприк, 28 та йўлўтказгич ва 60 та туннель типидаги ўтиш жойи қурилади. Йўлга оғир ва юқори тезликда ҳаракатланувчи транспорт воситалари юкламасига чидамли яхлит бетон қоплама ётқизилиши режалаштирилган. Янги магистраль ишга тушгач, Тошкентдан Самарқандга етиб бориш вақти 2,5 соатгача қисқаради, йўлнинг суткалик ўтказиш қобилияти 60–80 мингта транспорт воситасига етади. Юк ташиш таннархи эса 20–24 фоизга камайиши кутилмоқда. Ўзбекистон Автомобиль йўлчилари Ассоциацияси ушбу йирик лойиҳани мамлакат транспорт салоҳиятини ошириш, бетон йўллар қурилишида замонавий технологияларни жорий этиш, маҳаллий мутахассислар малакасини юксалтириш ҳамда ҳудудларда иқтисодий фаолликни ривожлантиришга хизмат қилувчи тарихий қадам сифатида баҳолайди. Ушбу автомагистраль келгусида Ўзбекистоннинг халқаро транспорт йўлакларидаги ўрнини янада мустаҳкамлайди.

  • 21 июл.1 62845

    Йўл қурилишида инсон омилини камайтириш — сифат ва хавфсизлик сари муҳим қадам. Бугунги кунда автомобиль йўлларини қуришда замонавий техника ва рақамли технологиялардан фойдаланиш фақат меҳнат унумдорлигини ошириш воситаси эмас, балки қурилиш сифатини таъминлашнинг асосий шартларидан бирига айланмоқда. Айниқса, қурилиш жараёнларида инсон омилини камайтириш, техникаларни автоматлаштирилган ва ҳайдовчисиз бошқарув тизимларига ўтказиш жаҳон йўл қурилиш соҳасининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Анъанавий қурилиш жараёнида натижа кўп жиҳатдан механизаторнинг малакаси, диққати, иш тажрибаси ва жисмоний ҳолатига боғлиқ бўлади. Узоқ вақт ишлаш, юқори ҳарорат, чанг, шовқин, тунги смена ва бир хил ҳаракатларни такрорлаш ҳайдовчининг чарчашига олиб келади. Бу эса техниканинг белгиланган йўналишдан оғиши, тезликнинг ўзгариши, зичлаш ўтишлари сонининг етарли бўлмаслиги ёки қоплама қалинлигида фарқлар пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Ҳайдовчисиз техника эса олдиндан белгиланган рақамли топшириқ асосида ишлайди. Техниканинг ҳаракат йўналиши, тезлиги, асфальт ётқизиш кенглиги, зичлаш ўтишлари сони, валецларнинг устма-уст тушиш масофаси ва бошқа технологик кўрсаткичлар дастур орқали белгиланади. GNSS/RTK навигацияси, лазерли сканерлар, камералар, LiDAR, ҳарорат датчиклари ва 3D рақамли моделлар техника ҳаракатини юқори аниқликда бошқариш имконини беради. Амалдаги ютуқлар Хитойнинг SANY компанияси ҳайдовчисиз йўл-қурилиш техникаларини амалиётга жорий этиш бўйича сезиларли натижаларга эришмоқда. 2021 йилда компаниянинг иккита асфальт ётқизгич ва бешта турли турдаги катокдан иборат еттита техникаси цемент билан мустаҳкамланган қатламни ётқизиш ва зичлаш ишларини ўзаро мувофиқлаштирилган ҳолда бажарган. Техникалар учун ҳаракат йўналиши, иш тезлиги, зичлаш сони ва устма-уст ўтиш кенглиги олдиндан белгиланган. Асфальт ётқизгичлардаги 3D текислаш ва инфрақизил ҳарорат назорати тизимлари қатлам қалинлиги ҳамда ҳароратини доимий равишда кузатиб борган. SANY маълумотига кўра, компания 2019 йилда ҳайдовчисиз йўл техникаларининг биринчи авлодини ишлаб чиққан бўлса, бугунги кунга келиб мазкур тизим учинчи авлодга етказилган. Замонавий комплекс тўсиқларни LiDAR ва видеокамералар орқали аниқлайди, ҳаракат йўналишини автоматик равишда ўзгартиради ва зичлаш режимини қурилиш майдонидаги шароитга мослаштиради. Компаниянинг маълум қилишича, бу технологиялар қурилиш майдонидаги ишчилар сонини 60 фоиздан ортиқ камайтириш, қоплама текислигини юқори даражада таъминлаш ва чегарадан оғишларни бартараф этиш имконини берган. Мазкур ҳайдовчисиз комплекс Хитойдаги 50 дан ортиқ лойиҳада қўлланилган. 2025 йилда Пекин–Харбин тезюрар автомобиль йўлида ҳайдовчисиз асфальт ётқизгичлар ва катоклардан иборат комплекс қўлланилиб, ишлаб чиқарувчи маълумотига кўра, қурилиш самарадорлиги 20 фоизга оширилган. Автоном техникаларнинг самарадорлиги фақат асфальт ётқизиш ва зичлаш ишлари билан чекланмайди. Улар грунт ишлари, материал ташиш, карьерларда ишлаш, йўл асосини текислаш ва зичлаш жараёнларида ҳам кенг қўлланилмоқда Ҳайдовчисиз техникаларнинг асосий афзалликлари Ҳайдовчисиз техникадан фойдаланиш натижасида қурилиш жараёнида қуйидаги ижобий натижаларга эришиш мумкин: — қурилиш майдонида инсон иштирокини ва бахтсиз ҳодисалар хавфини камайтириш; — белгиланган технологик тезликни доимий сақлаш; — асфальт қатламини бир хил қалинликда ётқизиш; — катокларнинг ҳар бир нуқтадан белгиланган марта ўтишини таъминлаш; — зичланмай қолган ёки ортиқча зичланган ҳудудларни камайтириш; — техникаларнинг бекор туриб қолиши ва ёқилғи сарфини қисқартириш; — бажарилган ишларнинг барча кўрсаткичларини электрон тарзда сақлаш; — сифат назоратида субъектив баҳолашни камайтириш; — қурилиш ишларини тунги вақтда ва мураккаб иқлим шароитларида хавфсиз ташкил этиш. Автоматлаштириш инсонни қурилиш жараёнидан бутунлай чиқариб ташлашни англатмайди. Аксинча, механизаторнинг вазифаси техникани бевосита бошқаришдан унинг ишини назорат қилиш, дастурлаш ва технологик жараённи бошқаришга ўзгаради. Шу сабабли янги авлод механизаторлари билан бир қаторда рақамли техника операторлари, дастурчилар, диагностика мутахассислари ва автоматлаштирилган тизим муҳандисларини тайёрлаш талаб этилади. Энг замонавий автоном тизимлар ҳам малакали муҳандислар, техник ходимлар ва самарали бошқарув тизимига таянади. Хулоса Йўл қурилишида инсон омилини камайтириш — бу шунчаки ҳайдовчини техника кабинасидан олиб ташлаш эмас. Бу қурилиш жараёнини рақамлаштириш, сифатни доимий назорат қилиш, хавфсизликни ошириш ва ҳар бир бажарилган иш учун аниқ маълумотлар базасини шакллантиришдир. Ҳайдовчисиз техника ишни инсондан тезроқ бажариши мумкин, аммо энг муҳими — у белгиланган технологик талабларни ҳар бир сменада бир хил аниқликда такрорлайди. Шу жиҳатдан, автоном ва ақлли техникаларни жорий этиш Ўзбекистонда автомобиль йўлларини қуриш сифатини ошириш, қурилиш муддатини қисқартириш ва йўлларнинг хизмат муддатини узайтиришда муҳим аҳамият касб этади. Келажак йўл қурилиши — инсон тажрибаси, муҳандислик билими ва ақлли техникаларнинг ўзаро ҳамкорлигига асосланади.

  • 20 июл.1 5734

    без подписи

  • 20 июл.1 6584

    без подписи

  • 20 июл.1 3824

    без подписи

  • 20 июл.1 2034

    без подписи

  • 20 июл.1 1884

    без подписи

  • 20 июл.1 2064

    без подписи

  • 20 июл.1 1564

    без подписи

  • 20 июл.1 560154

    Ўзбекистон йўлчилари SANY корпорациясининг илғор техникалари билан танишди. Жорий йилнинг 13–19 июль кунлари Ўзбекистон Автомобиль йўлчилари Ассоциацияси вакиллари SANY компанияси таклифига биноан Хитой Халқ Республикасининг Хунан провинциясида хизмат сафарида бўлдилар. Ташрифнинг асосий мақсади йўл-қурилиш соҳасида қўлланилаётган замонавий техника ва технологияларни ўрганиш, ақлли ҳамда ҳайдовчисиз бошқарув тизимига эга машиналарнинг имкониятлари билан яқиндан танишиш, шунингдек, мазкур йўналишда ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат бўлди. Хизмат сафари давомида Ассоциация вакиллари SANY компаниясининг ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф буюриб, ҳайдовчисиз йўл-қурилиш техникалари, электр юк машиналари ва бошқа замонавий машиналарни ишлаб чиқариш ҳамда йиғиш жараёнларини кўздан кечирдилар. Техникаларнинг ишлаш тамойили, автоматик бошқарув тизими, хавфсизлик даражаси, иш унумдорлиги ва энергия тежамкорлиги бўйича мутахассислар томонидан батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, делегация аъзолари техникаларнинг амалий имкониятларини баҳолаш мақсадида ташкил этилган тест-драйвларда иштирок этдилар. Замонавий машиналардан фойдаланилаётган қурилиш майдонларида бўлиб, уларнинг иш жараёни, техникалар ўртасидаги автоматлаштирилган ҳамкорлик ва бажарилаётган ишларни рақамли назорат қилиш тизимлари билан танишдилар. Ташриф доирасида Ўзбекистон Автомобиль йўлчилари Ассоциацияси ва SANY компанияси вакиллари ўртасида икки томонлама музокаралар ўтказилди. Учрашувларда ушбу техникаларни Ўзбекистон иқлим ва ишлаб чиқариш шароитларига мослаштириш, уларни йўл қурилиши лойиҳаларида қўллаш, қурилиш ишларининг сифати ва самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Айниқса, ёш механизаторларни замонавий техникаларда ишлашга тайёрлаш, уларни ўқитиш ва малакасини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. SANY компаниясининг ўқув базаларида ўзбекистонлик механизаторлар учун назарий ва амалий машғулотлар ташкил этиш бўйича таклифлар билдирилди. Музокаралар давомида механизаторлар ўртасида ўтказиладиган халқаро танловларда Ўзбекистон вакилларининг иштирокини кенгайтириш ҳам муҳокама қилинди. Томонлар танловнинг навбатдаги босқичини Тошкент шаҳрида ўтказиш бўйича келишувга эришдилар. SANY компанияси мазкур тадбирни ташкил этишда ҳомийлик ва ташкилий кўмак кўрсатишга тайёр эканини маълум қилди. Хизмат сафари доирасида маданий дастурлар ҳам ташкил этилди. Делегация аъзолари Хунан провинциясининг диққатга сазовор жойлари бўйлаб саёҳат қилдилар, жумладан, ўзининг бетакрор табиати билан машҳур бўлган «Аватар тоғлари»га ташриф буюрдилар. Шунингдек, Хитойнинг тарихи, миллий анъаналари ва маданиятини акс эттирувчи театрлаштирилган томошалар намойиш этилди. Мазкур хизмат сафари замонавий ва экологик тоза йўл-қурилиш техникаларини Ўзбекистонда қўллаш, малакали кадрлар тайёрлаш, тажриба алмашиш ҳамда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги соҳавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлди.