tgindex
ДУНЁ Хаёт ва Дин

ДУНЁ Хаёт ва Дин

Статистика
@Uzbekmirovoyузбекский

Ўзимга..ЭСЛАТМАЛАР! 🌙 •✿ ﷽ ✿•🌙 «Eslating ! ......... Az-Zariyat.. 55-oyat

Последний пост
13 авг.
Последнее чтение
14 авг.
Постов за неделю
3
Всего постов
32
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
1 017
−7 за 5 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
1 079
31 постов
Вовлечённость
106,1%
к подписчикам
Постов в день
0,4
всего 32
Упоминаний
1
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
402
1/48двое суток
460
1/72трое суток
496

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • без подписи

  • Фақирлик, мухтожлик ва беморлик сабаблари. 1.Меҳмонга ҳақорат ила қарашлик. 2. Қуръони каримни бетаҳорат ушлашлик. 3. Бебисмиллаҳ таом ейишлик. 4. Тик туриб таом ейишлик. 5. Идиш товоқни тоза тутмаслик. 6. Қўлни ювмасдан таом ейишлик. 7. Намозни қазо қилишлик. 8. Масжидда дунёвий гапларни гаплашишлик. 9. Улуғларга нисбатан беодоблик қилишлик. 10. Остонада ўтиришликни одат қилишлик. 11. Номаҳрам аёлларга шаҳват назари ила қарашлик. 12. Ёлғон гапиришлик. 13. Тонг вақтида ухлашлик. 14. Шомдан кейин ухлашлик. 15. Ялангбош хожатхонага киришлик. 16. Хожатхонада гаплашишлик. 17. Аҳли аёли билан жанжаллашишлик. 18. Фақирни камситишлик. 19. Нағмаларга муҳаббат қўйишлик. 20. Ҳовуз ёки ғуслхонага пешоб қилишлик. https://t.me/Uzbekmirovoy "Мингта қимматбаҳо дур" китобидан. Абдулқайюм Комил таржимаси

  • https://t.me/Uzbekmirovoy

  • Муҳтожга берган бир бурда нонингиз, ўзгаларга умид берган бир оғиз ширин сўзингиз, кексаларни суяган қўлларингиз нажотингизга сабаб бўлиши мумкин. https://t.me/Uzbekmirovoy ●   Инсон бўлиш учун мўъжиза шарт эмас!

  • 10 авг.1 901445

    https://t.me/Uzbekmirovoy

  • 10 авг.1 664841

    📹 Ҳаёт ўзингники ҳеч ким бахтни бермайди... 🥺 Жуда ибратли ва маъноли https://t.me/Uzbekmirovoy Яқинларга юбориб қўйинг!

  • #иқтибос Хотиржамлик энг муҳимини иккинчи даражалигидан фарқлайдиган ва ортиқчасига чалғиб кетмайдиганлар қалбида акс этади. https://t.me/Uzbekmirovoy Марк АВРЕЛИЙ

  • 8 авг.892920

    Узоқ йиллар ниманидир ё кимнидир излаб яшайсиз. Охир-оқибат, ўша излаганингиз ўзингиз эканлигингизни англаб етасиз. https://t.me/Uzbekmirovoy Фредерик БЕГБЕДЕР

  • 4 авг.1 6651225

    Қуйидагилар қўшнилик бурчлари жумласига киради: 1. Қўшни билан учрашганда салом билан сўз бошламоқ; 2. Гаплашганда гапни чўзмаслик; 3. Кўп савол бермаслик; 4. Касал бўлганда кўргани бориш; 5. Бошига мусибат тушганда таъзиясида қатнашиш, унга нисбатан бирга сабрли бўлиш; 6. Севинчли онларида қутлаш унинг севинчи билан севиниш; 7. Хатоларини кўрмасликка олиш; 8. Уйини жосусларча кузатмаслик; 9. Деворига бир нарсалар қўйиб ёки осиб ғашини келтирмаслик; 10. Унга тегишли жойдан сув олмаслик; 11. Уйининг олдига ахлат ва супиринди тўкмаслик; 12. Ўтиш йўлларини торайтирмаслик; 13. Бирон баҳона билан уйига қарамаслик; 14. Қулоққа чалинган оилавий сирларини ёймаслик; 15. Керагида шаънига ёмон сўз айтаётганларнинг гапини бўлиш; 16. Ўзи йўқлигида уйини қўриқлаш; 17. Унга қарши айтилган сўзларга қулоқ солмаслик; 18. Маҳрамига оид хусусларда кўз юммоқ; 19. Хизматчисига қарамаслик; 20. Боласига ширин сўзлар айтиш; https://t.me/Uzbekmirovoy 21. Диний ва дунёвий масалаларда билмаганларини билдириш...

  • 4 авг.1 493330

    БУ ФОНИЙ ДУНЁ Биз келиб кетувчи тўгарак жаҳон, На боши маълум на сўнги аён. Ҳеч кимса ростини айтиб беролмас, Биз қайдан келдигу кетармиз қаён. Кекса ёш ҳаётга ҳар кимки етар, Ҳаммаси изма-из бирма-бир ўтар. Бу дунё ҳеч кимга қолмас абадий, Кетдилар, кетамиз, келишар, кетар. Келмоқ қўлда бўлса келмасдим бир дам, Кетмоқ қўлда бўлса кетмас эдим ҳам. Жуда соз бўларди бу ғамхонага, Келмасам, турмасам, келиб кетмасам. Афсуски йигитчилик мавсуми битди, Кўклам ўтиб кетди, қиш келиб етди. Ёшлик деб аталган у севинч қуши, Билмадим қачонлар келдию кетди. © Умар Хайём https://t.me/Uzbekmirovoy Чуқур тафаккур қилиш учун!

  • 3 авг.1 1591139

    НАБАВИЙ ТАБОБАТДАН ТАВСИЯЛАР – Поклик иймондандир – Аллоҳ ҳар бир дарднинг давосини яратиб қўйган; – Доим тоза, покиза овқатлар енг; – Ҳаромда шифо йўқ – Овқатдан олдин, кейин қўлларни ювинг; – Асал еб туринг, чунки у минг дардга даво – Қон олдириш – шифо; – Қора седана ўлимдан бошқа ҳар қандай дардга даво; – Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади; – Сигир сути шифо, ёғи даво, гўшти эса касалликдир; – Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинг, чунки у турли доривор гиёҳларни териб ейди; – Кўз тегишига, сеҳрга қарши шаръий дам солинади; – Таомни жуда иссиқ ёки жуда совуқ ҳолда еманг. Унда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди; – Овқатни яхшилаб чайнаб, шошилмасдан енг; – Сувни бирдан симирмасдан, ҳўплаб-ҳўплаб ичинг. Акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради; – Қоринни ҳаддан ташқари тўйғазиб юборманг, кўп еманг; – Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг; – Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар, сабзавот-кўкатлар енг; – Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки сутда ёғ бор; – Таом билан ичимлик ўтириб тановул қилинади; – Чарчаган вақтингизда ширинлик истеъмол қилинг; – Синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг; – Сут маҳсулотлари билан балиқ аралаштирилмайди, чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин; – Дастурхонингиздан хурмо аримасин; – Овқатланаётган пайтда яхши кайфиятда бўлинг; – Ёлғиз овқатланманг; – Овқатдан кейин дуо қилинг, Аллоҳга ҳамду санолар айтинг. https://t.me/Uzbekmirovoy "Бахтли ҳаёт сари" китобидан.

  • #Мулоҳаза ❗️ “Дунёда ёмон одамлар кўп дерлар, бу бутунлай нотўғри гап. Агар билсангизлар, бу оламда яхши одамлар кўп, беҳисоб десангиз ҳам асло хато бўлмас. ● Аммо бир томчи сиёҳ бир коса сувни ифлос қилганидек, ёмон, ғаламис ниятли кишилар бутун жамиятни булғамоқчи бўладилар. Унақа иғвогар, фисқу-фасодчиларни тийиб қўйишнинг йўли уларнинг иғволарига учмасликдир”. https://t.me/Uzbekmirovoy ✍️ Ҳуқуқшунос ёзувчи, Академик Мақсуд Қориев хотираларидан...

  • #иқтибос Орзунинг ажойиб бир хусусияти бор — у сен билан бирга улғайиб, камол топади. https://t.me/Uzbekmirovoy Ричард БАХ

  • 2 авг.874514

    #халқ_ижоди ХАЛҚОНА ҲИКМАТЛАР 🌱Тулкининг тушига товуқ, товуқ тушига тариқ кирармиш. 🌱Бойнинг қорни беш, Бири доим бўш. 🌱Фақат нодонларгина кулмай яшайдилар. 🌱Пул бўлса, битар ишинг, Ёзга айланар қишинг. 🌱Виждон қули, Ирода беги бўл. 🌱Ҳолвани ҳоким ер, Калтакни етим. 🌱Покиза бўлса уйинг, Нурга тўлади кўнглинг. 🌱Эркак зардали бўлса, аёл пардали бўлсин. 🌱Эрда гина бўлмайди, Ерда хина турмайди. 🌱Ёғ еганда ёт яхши, Қон ютганда қариндош. 🌱Тор жойда ош егунча, Кенг жойда мушт е. 🌱Етти баҳор, етти ёз гулкорман, Кўнглим тусаганин ундиролмай зорман. https://t.me/Uzbekmirovoy 🌱Душман ўнта бўлса, гумон мингта.

  • 1 авг.848915

    Садақани фақирга у муҳтож эканини ҳис қилганингиз учун берманг! Балки мағфират ва Аллоҳ қабул қилишига сиз муҳтож эканингизни тан олган ҳолда беринг! https://t.me/Uzbekmirovoy Анас Солиҳ

  • Яхши одам бўлиш учун адолатсизлик қилмасликнинг ўзи кифоя эмас, уни бутунлай истамаслик ҳам керак. https://t.me/Uzbekmirovoy Демокрит - Қадимги юнон файласуфи

  • 29 июл.2 6001257

    Зўр маълумотлар экан. Қизиқ маълумот: ТИЛИМИЗНИ ҚАНЧАЛИК БИЛАМИЗ?! Ниманинг боласи нима деб аталади? 1. Туянинг боласи “бўталоқ”. Арабларда туя 500дан ортиқ ном (синоним) билан аталади. “Ғалати” деган сўз туядан олинган. Аниқроғи туянинг аъзосидан олинган. 2. Кийик ва оҳунинг боласи “қуралай”. 3. Отнинг боласи “қулун”. Яна ёшига қараб “тойчоқ”, “ғўнон”, “дўнон”, “пишти” деб аталиб бораверади. Отнинг эркаги – “айғир”, урғочиси – “байтал”, туққани ва бўғози – “бия” дейилади. Энг қариси “қирчанғи” дейилади. Йилқи, уюр, тушов ва абзаллари, ёши, тури, зоти, сифатига таъриф берадиган бўлсам бу ерга сиғмайди, катта китоб бўлади. Бир сўз кўп ишлатилгани учун шу битта абзалини айтиб ўтаман: эгар отнинг бўйнига бориб қолмаслиги учун эгарни думига тортиб турадиган, думи тагидан ўтказилган махсус арқон “қуюшқон” дейилади. Думи қуюшқондан чиқиб кетса эгар бўйнига сурилиб кетади, гарчи қорнидаги босма-айил мустаҳкам боғланган бўлишига қарамай. 4. Сигирнинг боласи “бузоқ”. Яна бир ёшга тўлгандан кейин – “тана”, урғочиси – “ғунажин”. Эркаги – “буқа”, бичилгани, яъни ахта қилингани – “новвос” ёки “хўкиз”. 5. Эчкининг боласи “улоқ”. Эчкининг эркаги – “така”. Бичилгани “серка”. 6. Қўйнинг боласи “қўзичоқ”. Эркаги – “қўчқор”. 7. Итнинг боласи “кучук”. Итнинг урғочиси – “қанжиқ” дейилади. Кучук дарахт ва тўсинлар олдида бир оёғини кўтариб пешоб қилишни бошлаган кундан балоғатга етган ҳисобланади. 8. Эшакнинг боласи “кудунг” ва “хўтик”. Балоғатга етган эркаги – “ханги” дейилади. От ва эшакдан чатиштирилгани “хачир” дейилади. Лекин хачир насл қолдирмайди. Эшакнинг бўйнида қора чизиқли қитиғи бор – “хала” деб номланади. Ўша халага тегиниб эшакни тезлатиш учун ишлатиладиган чўпни “халачўп” дейилади. 9. Мушукнинг боласи “хумпар”. Балоғатга етганлари “мов” дейилади. 10. Товуқнинг боласи “жўжа”. Бир ёшга етгандан кейин туллайди (яъни пат ташлайди) шунинг учун “туллак” дейилади. Панжалари тепасида ортиқча панжа – пих бўлади. Агар қичқирса (хўрозга нисбатан) ва пихи ёрма бўлган бўлса, яъни “пихини ёрган” хўроз балоғатга етган ҳисобланади. 11. Қушнинг боласи “полапон”. 12. Балиқнинг тухуми ва пардадаги боласи “увилдириқ”. 13. Қурбақанинг боласи “итбалиқ”. 14. Чўчқанинг боласи “жиш”. Ёввойиси – “тўнғиз”. Чўчқанинг нари, яъни эркаги – “қобон”, урғочиси – “мегажин” дейилади. https://t.me/Uzbekmirovoy

  • 28 июл.1 3081020

    #Кун_ҳақиқати Агар тинч яшашни истасангиз, фақат яхши гапларни гапиринг. Бошқасига эса сукут қилинг... Сукут - бу заифлик, ожизлик белгиси эмас. Балки маъсулият ҳис қилиш, ортиқча сўзнинг хавфини сезиш, қаноат ва охиратда жавоб беришни ўйлашликдир... https://t.me/Uzbekmirovoy

  • 26 июл.1 03865

    Баъзан инсонни эришган нарсалари эмас, эришолмаган нарсалари таназзулга олиб боради... https://t.me/Uzbekmirovoy

  • 23 июл.1 445821

    Тўрт ҳадис борки, улар ўта муҳим тўрт маҳоратни касб қилиш сари юксалтирувчи тўрт поғонадир. Зеро, улар ахлоқ ва одоб асослари бўлсада, ҳар бир мусулмон бўйсуниши лозим бўлган қонунлардир. • Тилни тийиш маҳорати. Пайғамбар алайҳиссалом айтади: Ким Аллоҳга ва охират кунига ишонса, яхши гап (топса) айтсин, йўқса, жим бўлсин. • Кераксиз нарсадан тийилиш маҳорати. Пайғамбар алайҳиссалом айтади: Кишининг кераксиз нарсани тарк этиши исломининг гўзаллигидандир. • Нафсни жиловлаш маҳорати. Бир киши Пайғамбар алайҳиссаломга, менга йўл кўрсатинг, деган эди, ғазабланма, деб жавоб бердилар. У саволини бир неча марта ткрорласа ҳам, айнан шу жавобни айтдилар. • Қалб тозалигига эришиш маҳорати. Пайғамбар алайҳиссалом айтади: Биронтангиз то ўзига раво кўрган нарсани биродарига ҳам раво кўрмагунича мўмин бўлмайди. https://t.me/Uzbekmirovoy