Imron.uz Mingbuloq
Статистикаimron.uz Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Мингбулоқ тумани вакиллиги Ахборот кўмаги: @MINGBULOQ канали
- Последний пост
- 15 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 17
- Всего постов
- 678
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Видео (по похожим)
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 283
- 1/48двое суток
- 324
- 1/72трое суток
- 349
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
#muftiy_minbari 📹 Нурга бурканган ой 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#СОҒИНЧЛАР “Марҳабо мавжудодлар саййидининг мавлиди” Имом Бутий @imronuzmingbuloq https://telegram.me/joinchat/AAAAAE_91QxxtiWbNedTQg
ЖОЙНАМОЗГА ЎЗ ИСМИНИ ЁЗДИРИШ #исм ❓ 2201-САВОЛ: Ҳозирги кунда янги бир одат кўзга ташланмоқда: Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунавварада кўплаб сотувчилар махсус электр асбоби ёрдамида жойнамозларга исм ёзиб бермоқдалар, зиёратчилар ҳам катта қизиқиш ва иштиёқ билан исмларини ёздираётгани кузатилмоқда. Шу масаланинг шаръий жиҳатдан ёритиб берсангизлар. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Одатда мазкур юртлардаги савдогарлар мижознинг исмини араб тилида ёзиб беради. Бу шаклдаги жойнамозда намоз ўқиш макруҳ саналади. Сабаби, агар у ерга ёзилган исм шариатда улуғланиши, ҳурмат қилиниши лозим бўлган исмлардан бўлса, масалан, Аллоҳ таолонинг, пайғамбарларнинг исмлари каби, уни оёқ ости қилиш бўлади. Агар бундай турдаги исм бўлмаса, лекин араб тилида ёзилса, Қуръони карим ва ҳадиси шариф тили бўлган араб тилини беҳурмат қилиш бўлади. Мазҳабимизнинг катта олимларидан бўлган Имом Фахриддин Ҳасан ибн Мансур Ўзгандий ал-Фарғоний раҳимаҳуллоҳ ўз асарларида шундай деганлар: “Тўқилаётган вақтда устига “Ал-Мулку лиллаҳ” (Мулк Аллоҳникидир) деб ёзилган гилам ёки жойнамоздан фойдаланиш, уни тўшаш ва устида ўтириш макруҳдир. Агар ҳарфлар бир-биридан ажратиб қўйилса ёки баъзи ҳарфларнинг устидан тикиб қўйилса-ю, натижада сўз яхлит бўлмай қолса ҳам, барибир макруҳлик кетмайди. Чунки алоҳида турган ҳарфларнинг ҳам ҳурмати бор. Шунингдек, агар унда фақат “Ал-Мулк” сўзи ёки фақат “Алиф” ёки “Лом” ҳарфининг ўзи ёзилган бўлса ҳам ҳукм шундайдир” (“Фатово Қозихон” китоби). Ундан ташқари жойнамозда исм ёзилган бўлса, намозхонни чалғитиши, хушу билан намоз ўқишига ҳалал бериши мумкин. Лекин мазкур жойнамозда ўқилган намоз бузилган бўлмайди, аммо юқорида айтилган макруҳлик турган бўлади. Шу боис жойнамоз сотиб олувчилар бундай ишга қўл урмаслиги керак. Агар сотиб олиб қўйган бўлса, уни бирор жойга олиб ёки илиб қўйса бўлади, бироқ ерга тўшаб намоз ўқишдан сақланиши лозим. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
#МАҚОЛА #РАДДИЯ #САЛАФИЙ САЛАФ ТУШУНЧАСИ ВА СОХТА САЛАФИЙЛИК •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• «Салаф» сўзи араб тилида «олдин ўтганлар», «аввал яшаганлар» маъносини англатади. Исломий истилоҳда эса бу атама Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳобаи киромлар, тобеинлар ва табаъ тобеинлар авлодларига нисбатан ишлатилади. Батафсил..... Муҳиббуллоҳ Худойбердиев, Тўрақўрғон туман бош имом хатиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
#МАҚОЛА #ДЎСТ #ҲАМРОҲ ДЎСТ ВА ҲАМРОҲ ТАНЛАШДА ЭЪТИБОРЛИ БЎЛАЙЛИК! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Инсон ўзининг энг яқин дўстлари ва ҳамроҳлари орасида иймонли, тақводор, ҳалолни ҳаромдан, яхшиликни ёмонликдан ажратадиган кишилар бўлишига интилмоғи лозим. Чунки яхши дўст сизни фақат дунё манфаатига эмас, охират саодатига ҳам етаклайди Батафсил..... Ибодулла Яндашев, Чуст тумани “Тоймас” жоме масжиди имом-хатиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
Бугун Жума!!! ✳️ ЖУМА КУНИДАГИ 14 БАРҚАРОР СУННАТ. #биласизми❓ 🚿– ғусл қилиш. ✨– хушбўй сепиб, безаниш. ☘️ – мисвок ишлатиш. 👕 – энг яхши либосларини кийиш. 🕌 – масжидга барвақт бориш. 🕌......🚶🏻♂️– масжидга пиёда бориш (ҳар қадам учун савоб умидида). ⚡️– масжидда бошқаларни сиқиб қўймаслик, одамларнинг елкасидан ошиб ўтиб, озор бермаслик. ☘️ – таҳиййатул масжид намозини ўқиш. 👂– имомга қараб, уни тинглаб ўтириш. 🤫 – хутба пайтида жим туриш. 💰 – Садақани кўпайтириш. 📖 – Каҳф сурасини ўқиш. 🤲 – дуо ижобат бўладиган фурсатни қидириш. 💭 – Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. @Imronuzmingbuloq https://telegram.me/joinchat/AAAAAE_91QxxtiWbNedTQg
#янги_ой_эълони #ҳижрий_1448_йил 🌙 Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1448 йил Рабиул-аввал ойининг 1-куни 2026 йил 14-август жума кунига тўғри келмоқда. 📿 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар: "اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ" ✅ Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”. 🤲 Маъноси: "Эй, Аллоҳим! Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!". ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#xushxabar #mobil_ilova #muftiyuz 📢ХУШХАБАР: “MUFTIY.UZ” ИЛОВАСИ ИШГА ТУШДИ! 🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Muftiy.uz” мобиль иловаси ишга тушди. Ушбу замонавий платформа муҳим эслатмаларни тезкор етказиши, тез ва енгил ишлаши, ҳатто айрим бўлимлардан интернетсиз ҳам фойдаланиш мумкинлиги ва телефон хотирасида кам жой эгаллаши билан ажралиб туради. 📲 Илованинг асосий имконият ва афзалликлари: 🌙 – “Муфтий минбари” материаллари, бой кутубхона ва диний-маърифий янгиликлар; 📍– Жойлашувингизга мос аниқ намоз вақтлари ва навбатдаги ибодатгача қолган вақт таймери; 🕋– Қибла томонни сониялар ичида аниқ кўрсатиб берувчи қулай компас; 🕌– Харита орқали атрофингиздаги энг яқин масжидлар ва уларнинг манзилини топиш имконияти; 📖 – Қуръони карим суралари, кундалик зикрлар, дуолар ва электрон тасбеҳ; 💬 – Соҳа мутахассисларига тўғридан-тўғри савол ва мурожаат юбориш тизими. ✅“Muftiy.uz” – бу ибодат, илм ва замонавий қулайликларни бирлаштирган платформа. Иловани ҳозироқ юклаб олинг ва маънавий дунёнгизни бойитинг! ⬇️ Юклаб олиш учун: 📱 play.google: https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.muslim.mosque_app 📱 App Store: https://apps.apple.com/uz/app/muftiy-uz/id6757763485 ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Эслатма #Намоз_вақтлари 14-Августдан 20-Августгача Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! ⬇️ М И Н Г Б У Л О К ⬇️ ⏰ Бомдод -04:50 ⏰ Пешин -12:50 ⏰ Аср -17:25 ⏰ Шом -19:25 ⏰ Хуфтон -20:55 📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят). Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин! ♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!! @imronuzmingbuloq •┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈• ☑️Каналга аъзо бўлинг https://telegram.me/joinchat/AAAAAE_91QxxtiWbNedTQgў
#МАҚОЛА #ШУКРОНА #НЕЪМАТ ШУКРОНАЛИК — НЕЪМАТЛАР ЗИЁДАЛИГИНИНГ КАЛИТИ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Инсон ҳаёти давомида турли ҳолатларни бошидан кечиради. Гоҳида кенгчилик ва фаровонликда яшаса, гоҳида синов ва қийинчиликларга дуч келади. Баъзан соғлик, мол-дунё, хотиржамлик ва яқинларининг меҳри билан сийланса, баъзан ҳаётдаги айрим неъматларнинг қадрини англатувчи синовларга рўбаро бўлади Батафсил..... Ҳабибулло Муминжонов Косонсой тумани "Исломхон" жоме масжиди имом-хатиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
#МАҚОЛА #КИЙИМ #СУННАТ РОСУЛУЛЛОҲНИНГ КИЙИНИШДАГИ СУННАТЛАРИ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги кийим киядиган бўлсалар, уни номини айтиб, масалан кўйлак, ёки салла ёки чопон деб, сўнгра “ Эй Аллоҳим! Сенга ҳамда бўлсин! Сен буни менга кийгаздинг. Сендан унинг яхшилигини ва унинг учун қилинган нарсанинг яхшилигини сўрайман. Сендан унинг ёмонлигидан ва унинг учун қилинган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман”, дер эдилар. Батафсил..... Баҳодир Ботиров, Чуст тумани “Охунбобо” жоме масжиди имом хатиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
ЯҚИН ҚАРИНДОШЛАР БИЛАН НИКОҲЛАНИШ #никоҳ ❓ 2199-САВОЛ: Ҳурматли фатво ҳайъати. Динимизда яқин қариндошлар билан қуда-анда бўлиш афзалми ёки бегоналар билан қуда-анда бўлишми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Маълумки динимиз бегоналар билан қуда-анда бўлишга тарғиб қилиб, унинг афзал эканини таъкидлайди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу замонларида одамлар Бани Соиб қабиласининг одамлари жуда озғин, нимжон, касалмандлигидан шикоят қилишди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу суриштириб кўрсалар, қабиладагилар ўзларидан бошқага қиз ҳам беришмас, олишмас ҳам экан. Шунда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу “Бошқага қиз бериб, ўзгалардан қиз олинглар, саломатлигингиз яхшиланади”, дебдилар. Бу ҳолат қабила одамларининг соғлиғини яхшилабгина қолмай, қабилалар, қавмлар ўртасидага ижтимоий муносабатларни ва алоқаларни кенгайтиришга ҳамда қариндош-уруғчиликнинг ривож топишига ҳам сабаб бўлди. Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ: “Агар бирор қавм қизларини бошқа бегона қавмга узатмас, худди шундай бегона қавмдан қиз олмас экан бўлажак авлодининг ақли етук бўлишида шубҳа бор”, деганлар. Ибн Қудома раҳматуллоҳи алайҳ: “Бегона билан оила қуринг. Сабаби фарзанд қобилиятли ва зукко бўлади”, деганлар. Мутафаккир олим ва ҳаким Абу Али ибн Сино ҳам “Тиб қонунлари” китобида қатор касалликларнинг наслдан-наслга ўтишини, суяк суришини ва яқин қон-қариндошлар орасидаги никоҳнинг зарарли оқибатларини алоҳида кўрсатиб ўтган. Мутахассисларнинг айтишича, бир-бирига бегона бўлган эру хотиннинг туғилажак боласига қараганда қариндошлар ўртасида туғилажак болада ирсий касаллик хавфи 3-4 баравар кўплиги ва турли нуқсонлар кузатилади. Ирсий касалликлар боланинг ёшлигида билинмай, ёши ўтавергач юзага чиқиши мумкин. Шундай экан, динимиз яқин қариндошлар билан қуда-анда бўлишга рухсат берса-да, яқин қариндошлардан бошқа билан оила қуришга тарғиб қилиб, уни бир қанча афзалликларини баён қилган. Зеро, туғилажак фарзандларнинг соғломлиги, ақлу заковатининг ўткирлиги, қонининг янгиланиши, миллатчилик ва уруғчилик кескинлашиб кетишини олдини олиш каби бир қанча ҳолатларга яқин қариндошлардан бошқа билан оила қуриш сабабдир. Қолаверса, бугунги замонавий тиббиёт ҳам яқин қариндошлардан бошқа билан оила қуришга чақирмоқда. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
Аллоҳнинг изни билан гуноҳларни ўчирувчи сабаблар 1. Гуноҳларингни тасбеҳларинг билан ўчир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким бир кунда юз марта «Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи» деса, хатолари денгиз кўпикларича бўлса ҳам ўчириб юборилади", деб айтганлар. Имом Муслим ривояти. 2. Истиғфорларинг билан гуноҳларни ўчир "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким: «Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қаййум ва атуубу илайҳи», деб айтса, урушдан қочгандаги гуноҳи ҳам кечириб юборилади», дедилар». (Маъноси: Барҳаёт, тирик Аллоҳдан авф этишини сўрайман ва Унга тавба қиламан.) Абу Довуд, Термизий ва Ҳоким ривояти. Имом Ҳоким бу ҳадис Бухорий ва Муслимнинг шартига биноан саҳиҳдир, деганлар. 3. Қуйидаги зикр билан гуноҳларни ўчир "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ер юзидаги бирор киши "Лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, валаа ҳавла вала қуввата илла биллаҳ", деб айтса, гарчи унинг хатолари денгиз кўпигича бўлса ҳам кечириб юборилади", дедилар. (Маъноси: Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Аллоҳ улуғдир, Аллоҳдан бошқа бирор куч ва қувват йўқ). Имом Термизий ривояти. 4. Таом сўнгида ҳамд айтиш ила гуноҳларингни ўчир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки таом еб бўлиб: «Алҳамду лиллаҳил лазий атъаманий ҳаза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний вала қувватин», деб айтса, унинг аввалги гуноҳлари кечирилади», дедилар. (Маъноси: «Менинг куч-қувватимни кеткизмай, мана бу ризқ ила таомлантирган Аллоҳга ҳамд бўлсин».) Абу Довуд ва Термизийлар ривояти. Термизий буни ҳасан ҳадис, дедилар. 5. Кийим кийгандан сўнг ҳамд айтиш ила гуноҳларингни ўчир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бирор янги кийим кийиб, «Алҳамду лиллаҳиллазий касаний ҳаза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувваҳ», деса, Аллоҳ унинг олдинги гуноҳларини кечиради», дедилар. (Маъноси: Ўзгартирмасдан, қувватимни кетказмасдан менга ризқ берган ва мени кийинтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин). Ибн Сунний ривоятлари. @Imronuzmingbuloq https://telegram.me/joinchat/AAAAAE_91QxxtiWbNedTQg
#BOSH_IMOM_MINBARI 🎬 ALLOH QALBIMIZGA VA AMALIMIZGA QARAYDI 🎤ABDULLOH DOMLA SAMATOV Namangan viloyati bosh imom xatibi, Ulamolar kengashi a'zosi 📹 ➡️FULL HD: https://youtu.be/bolBW-s_q6E?si=LF62LrlbZs8UTOH_ 🌐➡️Saytdan ko'rish Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyati vakilligi Matbuot xizmati Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring: 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 🚀Telegram 📷Instagram | 🔵Facebook | 🎬Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
#МАҚОЛА #НИКОҲ #МУҚАДДАС НИКОҲ – МУҚАДДАС РИШТА •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Оила қўрғонининг пойдевори, унинг мустаҳкам қалъаси, эр-хотинни маҳкам боғловчи риштаси никоҳдир. Никоҳ инсонлар жамиятида энг муқаддас битим ҳисобланади. Батафсил..... Назиржон ҚЎЧҚАРОВ, Наманган тумани “Умарбой ҳожи” жоме масжиди имом хатиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
ГЎШТ ТЎҒРАЛГАНДА ОРАСИДАН ЧИҚАДИГАН ҚОН #ҳалол_ҳаром ❓ 2197-САВОЛ: Баъзида гўшт тўғраганимизда қон чиқиб қолади. Бу қон нажосат ҳисобланадими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Гўштни тўғраганда чиқадиган қон нажосат ҳисобланмайди. Агар сўйиш жараёнида томирдан чиққан қон гўштга теккан бўлса, албатта, бундай гўштни ювиб, поклаб, кейин истеъмол қилиш лозим бўлади. Аммо гўшт ичида қолиб кетган қонлар нажосат саналмайди. Бу масала борасида “Фатово Оламгирия” китобида қуйидаги ибора келган: وَمَا يَبْقَى مِنْ الدَّمِ فِي عُرُوقِ الذَّكَاةِ بَعْدَ الذَّبْحِ لَا يُفْسِدُ الثَّوْبَ وَإِنْ فَحُشَ. كَذَا فِي فَتَاوَى قَاضِي خَانْ وَكَذَا الدَّمُ الَّذِي يَبْقَى فِي اللَّحْمِ؛ لِأَنَّهُ لَيْسَ بِمَسْفُوحٍ. هَكَذَا فِي مُحِيطِ السَّرَخْسِيِّ. وَمَا لَزِقَ مِنْ الدَّمِ السَّائِلِ بِاللَّحْمِ فَهُوَ نَجِسٌ. كَذَا فِي مُنْيَةِ الْمُصَلِّي “Сўйилгандан кейин жонлиқнинг томирларида қолган қон, миқдори кўп бўлса ҳам, кийимни нажосат қилмайди. “Фатовои Қозихон”да шундай дейилган. Гўштда қолган қон ҳам шу ҳукмда, чунки у оқиб чиққан қон эмас. “Муҳити Сарахсий”да шундай келтирилган. (Ҳайвоннинг бошини олиш вақтида) оқиб чиққан қоннинг гўштга теккан қисми, нажосат ҳисобланади” “Мунятул мусоллий”да шундай дейилган”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
#muftiy_minbari Қиз — дўзахдан парда 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook 📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
#Видео #талоқ 📹 Ажрашиш учун 3 талоқ айтиш шартми? 🎙 Ёрқинжон домла Жумабоев Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси 👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш ✅ Улашинг: @diniysavollar
#МАҚОЛА #МУҲАББАТ #ИТОАТ МУҲАББАТНИНГ ИСБОТИ — ИТОАТ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Биз Аллоҳни севамизми? Унда нега баъзи буйруқларини кечиктирамиз? Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўрамизми? Унда нега суннатларини ҳаётимизда тўлиқ кўрсатмаймиз? Муҳаббат оғизда эмас, амалда кўринади. Итоатсиз муҳаббат — илдизсиз дарахт каби. Унинг меваси ҳам, сояси ҳам бўлмайди Батафсил..... Жаъфархон Суфиев Тўрақўрғон туман "Исҳоқхон тўра" жоме масжид имом хатиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
#МАҚОЛА #ҒИЙБАТ #ОФАТ ҒИЙБАТ — ТИЛНИНГ КАТТА ОФАТИ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Инсоннинг энг катта неъматларидан бири — тилдир. Аммо тил инсонни жаннатга ҳам, ҳалокатга ҳам олиб бориши мумкин. Шунинг учун мусулмон киши тилини эҳтиёт қилиши лозим. Айниқса, ғийбатдан сақланиш жуда муҳим Батафсил..... Абдулвоҳид Исақов, Янгиқўрғон тумани “Исхоқ ҳожи” жоме масжиди имом ноиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!