tgindex
VAQT QADRI

Реклама ва таклифлар учун 👉 @helpvam

Последний пост
15 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
26
Всего постов
50
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Развлечения (по похожим)
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
53 862
−46 за 4 дн.
Сутки
−2
−0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
12,7 тыс
40 постов
Вовлечённость
23,7%
к подписчикам
Постов в день
3,7
всего 50
Упоминаний
11
каналов
Охват размещения
по 6 постам
1/24сутки в ленте
9 983
1/48двое суток
11 628
1/72трое суток
12 541

Медиана по постам, которые мы застали свежими и померили через сутки.

Посты

  • Болам! Беҳудага кулма, одобдан айрилиб юрма, сенга дахли бўлмаган нарсаларни сўраб-суриштирма. Болам, раҳм қилганга раҳм қилинади. Яхши сўз айтган — яхшилик топади, ботил сўз айтган — гуноҳга ботади. Тилини тия олмаган эса охир-оқибат пушаймон бўлади. Шошилмай, вазмин иш тутган киши эса кўнгли тилаганига етади. ИкромШариф @Vaqtqadri

  • 15 авг.3 53014424

    🌸 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ! Яхши ниятлар билан бошланган бу тонгингиз файзли ўтсин. Хонадонингиздан барака, дастурхонингиздан ризқ, қалбингиздан эса хотиржамлик аримасин. Ҳар бир кунингиз қувончли хабарлар, ширин суҳбатлар ва гўзал лаҳзаларга бой бўлсин. @Vaqtqadri

  • 14 авг.7 37543148

    Дуо қилганмидинг? Рoсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хасталаниб, озиб кетган кишини кўргани бордилар. Унинг аҳволи эътиборларини тортди. Сўрадилар: — Бирор нарса деб дуо қилганмидинг? — Аллоҳим! Охиратда берадиган азобингни шу дунёда бергин, — деб дуо қилгандим. — Субҳаналлоҳ! Бунга тоқатинг етмайди-ку! Нега: "Рoббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни бергин, охиратда ҳам яхшиликни бергин", деб сўрамадинг? — деб ҳайрон бўлдилар Пайғамбар алайҳиссалом. Бемор ушбу дуони ўқиган эди, Аллоҳ унга шифо берди. Одам тилига эҳтиёт бўлиши керак. Гоҳида кишилар Аллоҳга Унинг раҳматига терс бўлган шартларни қўйиб дуо қилишади. Хатоларини тушунишлари учун Ҳақ таоло уларга сўраганларини беради. Ривоятдаги саҳобий ҳам охиратдаги азобдан қўрққанидан ҳамма машаққат шу дунёда бўлишини хоҳлади. Рoсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга тўғри йўлни кўрсатиб, икки дунёда ҳам нажот топишини сўраш лозимлигини айтдилар. Гоҳида бола касалланса, онаси: "Сенинг ўрнингга мен оғрисам, бўлмасмиди?!" деб нидо қилади. Албатта, мазкур дуо замирида онанинг фарзандига меҳр-шафқати ётади. Аммо бу жоҳиллик. Боласи, ўзи учун ҳам саломатлик тилаш мумкин бўлгани ҳолда, нега жонига жабр...? Банда қачон дуоси ижобат бўлишини билмайди. Шунинг учун доимо Аллоҳдан яхшиликни сўрайвериши лозим. Болалар уйда тўполон қилганда баъзи оналар қарғаб қолади: "Хов балога учрагурлар, жим бўлинглар!" Бу қарғиш ижобат бўлиб қолса-чи?! Аллоҳдан фақат яхшиликни сўрайвериш лозим. Уни ҳеч нарса ожиз қолдиролмайди. Ривоятларда келишича, Юсуф алайҳиссалом Аллоҳга дуо қилдилар: "Эй Роббим! Қамоқ узайиб кетди" . Аллоҳ ваҳий қилди:" Эй Юсуф! Сен қамоқни сўрадинг, Биз бердик. Агар офиятни сўраганингда, уни берардик!" Гап шундаки, Юсуф алайҳиссаломга зино билан қамоқдан бирини танлаш ихтиёри берилганда: "Эй Раббим! Улар чорлаётган нарсадан менга қамоқ маҳбуброқдир", деган эдилар. ©️ "Қалблардан сўранг" китобидан. @Vaqtqadri

  • 14 авг.9 34739148

    @Vaqtqadri

  • 14 авг.12,1 тыс69287

    "Очилганни ёп, ёпилганни оч..." Бир умрга етгулик насиҳат. @Vaqtqadri

  • 14 авг.15,2 тыс58315

    БУГУН ОТА-ОНАНГИЗ УЧУН ДУО ҚИЛИНГ 🤲🏻 Аллоҳим, ота-онамни мен учун асрагин. Уларнинг умрларига барака, қалбларига хотиржамлик, танларига саломатлик бергин. Мен учун қилган ҳар бир меҳнатларини ажрга айлантиргин. Мендан рози бўлишларини, менга эса уларнинг хизматларини чиройли адо этишни насиб қилгин. Вафот этган ота-оналарни раҳматингга олгин ва манзилларини нурли айлагин. Омин. @Vaqtqadri

  • 14 авг.27,5 тыс361 398

    Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!  🤲 Бугун сокин осмону фалак, Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак! Мусулмонмиз бу бахтдир демак, Қадрдонлар Жума муборак! Яхши амал жаннатга йўлак, Савобларнинг совғаси бўлак. Чин юракдан билдирай тилак, ЖУМА айёмингиз бўлсин муборак! @Vaqtqadri

  • 13 авг.11 тыс56160

    Мен сизни яшириб қўяман Она... Ғамлар тополмайди изингизни ҳам, Алам ёшлолмайди кўзингизни ҳам, Дардлар эшитмайди сўзингизни ҳам, Мен сизни яшириб қўяман Она... Бу телба дунёнинг ёмонларидан, Қалби муз юзлари сомонларидан, Кексалик келгувчи томонларидан, Мен сизни яшириб қўяман Она... Ажинлар тушмасдан жамолингизга, Қарилик етмасдан камолингизга, Оқ сочлар тегмасдан рўмолингизга, Мен сизни яшириб қўяман Она... Қўлингиз асолар тутмасдан туриб, Умр вужудингиз ютмасдан туриб, Рози бўлишингиз кутмасдан туриб, Мен сизни яшириб қўяман Она... Ҳамонки бағрингиз ғамлардан паноҳ, Улғайдим барига гувоҳман, гувоҳ, Сизни асрамаслик энг катта гуноҳ, Мен сизни яшириб қўяман Она... Жисмингиз оқизмай йиллар сойига, Ўраб райҳонларга, гулга, шойига, Кўнглимнинг энг гўзал кўркам жойига, Мен сизни яшириб қўяман Она... Кўнглимнинг энг гўзал кўркам жойига, Мен сизни яшириб қўяман Она... 📝Муаллиф: Зоҳид Зиё... manba: sherlar @Vaqtqadri

  • 13 авг.8 3311012удалён 15 авг.

    Yozda ORVI xavfi qaysi sharoitlarda ortadi? Yozda ko‘pchilik xonalarni konditsioner yordamida sovutadi, ammo ularni muntazam shamollatishni unutadi. Odamlar ko‘p bo‘ladigan, shamollatilmaydigan va konditsioner tufayli havosi quruq xonalarda viruslar osonroq tarqaladi. O‘zingizni ORVIdan himoya qilish uchun xonalarni muntazam shamollatib turing va havoni namlantiring. Shuningdek, to‘g‘ri ovqatlanish va jismoniy faollik orqali immunitetni mustahkamlashni unutmang. Agar baribir kasallik boshlansa, sizga o‘simlik asosidagi Тонзилгон® Н yordam beradi. U kompleks ta’sir ko‘rsatadi: 🍃 Tomoqdagi yallig‘lanish va og‘riqni kamaytirishga yordam beradi 🍃 Surunkali tonzillit xurujlari sonini kamaytirishga yordam beradi 🍃 ORVI asoratlari rivojlanishining oldini olishga yordam beradi 🍃 Immunitetni mustahkamlaydi Тонзилгон® Н: Yoz - tomoq og‘rig‘isiz.

  • 13 авг.11,9 тыс4787

    Закарие аллайҳи салом нажжор эди... Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни саҳобаларга дедилар: — Аллоҳ юборган барча пайғамбарлар қўй боқишган. Саҳобалар сўрашди: — Сиз ҳам боққанмисиз, эй Аллоҳнинг расули? — Ҳа. Макка аҳлига арзимаган ҳақ эвазига чўпонлик қилардим. Рoсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кишининг касби бўлишини яхши кўрардилар. У зот: "Кишининг ейдиган таомлари ичида қўл меҳнати билан топилгани энг яхшисидир. Аллоҳнинг набийси Довуд алайҳиссалом қўл меҳнати билан ер эди", деганлар. Бир гал саҳобалар билан суҳбатда: "Закариё алайҳиссалом дурадгорлик қиларди", деб айтганлар. Умар розияллоҳу анҳу дейдики: "Бир киши менга ёқиб қолади. Унинг касби ҳақида сўрайман. Касби йўқ дейишса, унга бўлган ҳурматим йўқолади". Аввалгилар: "Касбнинг ҳақири бўлмайди, инсонларнинг ҳақирлари бўлади", дейишган экан. Бир аҳли илм биродаримиз сартарошлик қиларди. Устозини зиёрат қилганимизда: "Сартарошлик илм аҳлига тўғри келмайди", деди. Бу насиҳатдан тўғри хулоса чиқармаган дўстимиз ҳунарини ташлаб, бошқа иш қилмай, кишиларнинг кўлига қарайдиган бўлиб қолди. Инсонларни бир-бирига ҳожатманд қилиб қўйгани Аллоҳнинг азаматига далолат. Ўзи эса барчадан беҳожатдир. Шифокор дурадгорга, темирчи деҳқонга, савдогар ҳаммомга муҳтож. Новвойга эҳтиёж сезмайдиган бирор одам йўқ. Ҳалол ризқ топадиган ҳар қандай фикр соҳиби эҳтиромга сазовордир. Зеро, у ўзини бошқаларга юк бўлишдан сақлаб қолди. Инсоннинг яхшироқ касб ёки иш топишга уринишининг зарари йўқ. Яъни киши фарзандининг новвой бўлишини, шифокор бўлишини, муҳандис бўлишини хоҳласа, гуноҳ бўлмайди. Аммо шифокор бўлганидан сўнг новвой ва муҳандисни таҳқирлаши хатодир. Тўғри, баъзи касбларнинг ижтимоий обрўси бошқаларидан устун бўлади. Кишилар бундай касб эгаларига эҳтиром билан қарашади. Аммо инсон қадрини касбига қараб белгилаш иллатили тушунча. Унинг эгаллаб турган мансаби ёки топган моли туфайли ҳурмат қилиш хатодир. Модомики, пайғамбарлар чўпонлик қилишган экан, касбингдан хижолат бўлма. Модомики, бурда нонингни қўл меҳнати билан топар экансан, бошингни тик тут. Бундан фахр туй. Касбинг туфайли кирланган кийиминг айб эмас. Ҳақиқий айб кийимингнинг гўзал, қалбингни кир, молинг ҳаром, ўзинг эса бировларнинг қўлига боқишингдир! Меҳнат асосида зарбаларга дучор бўлган чандик тўла, қадоқли қўллар Раббидан сўнг ўзига бўлган ишонч ва покизалик аломати. Дангасалик, танбаллик ва бошқалар ҳисобидан кун кечириш хорликдир! Ҳаётдаги сир қайси касбдалигингдан қатъий назар Аллоҳ билан биргалигинг. Шифокорнинг ихлосли бўлгани каби хоини ҳам бор. Мухлис дурадгор, мухлис муҳандис, мухлис ўқитувчи бўлганидек, уларнинг акси ҳам мавжуд. Баъзилар университетга кирса, оддий ҳунарманд отасини ўртоқлари кўришидан орланади, уялади. Аслида, уни ўша университетга киришига ўша оддий инсон сабабчи бўлган. Анча олдин ўқиган эдим. Бир қиз университетни битиради. Кўча тозаловчи бўлиб ишлайдиган отаси келажагини, ўртоқлари олдидаги эътиборини ўйлаб, қизи ўзи ҳақида ҳеч кимга айтмаслигини тайинлайди. Қиз битирув кийимини кийиб, отаси ишлайдиган жойга боради. Отаси билан бирга суратга тушиб, ижтимоий тармоқларга: “Бу буюк инсон — менинг отам!” деган ёзув билан жойлайди! ©️ "Қалблардан сўранг" китобидан @Vaqtqadri

  • 13 авг.11,1 тыс27163

    @Vaqtqadri

  • 13 авг.11 тыс60145

    Қайнона ва келин.. @Vaqtqadri

  • 13 авг.11,8 тыс7394

    Салафлар доим учта нарсани насиҳат қилишган, улар тилло билан тарозига тортиладиган бўлса, тиллодан оғир келади: 1. Ким ўзи ва Аллоҳ ўртасини ислоҳ қилса, Аллоҳ у билан одамлар орасини ислоҳ қилиб қўяди. 2. Кимки ички оламини ислоҳ қилса, Аллоҳ унинг зоҳирини ислоҳ қилади. 3. Ким охират билан машғул бўлса, Аллоҳ унинг дунё ва охират ишини ўнглаб қўяди. @Vaqtqadri

  • 13 авг.21,4 тыс27755

    Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ Қадрли ва азиз яқинларим, сизларни ушбу гўзал тонг билан чин қалбимдан қутлайман. 🌷Ҳар бир кунингиз қувончли лаҳзаларга, ширин суҳбатларга ва гўзал хотираларга бой бўлсин. Оилавий меҳр-оқибатингиз, қариндошлик ришталарингиз доимо мустаҳкам бўлиб, хонадонларингиздан файз ва барака асло аримасин. Яратган эгам ҳар бирингизга соғлик-саломатлик, қалб хотиржамлиги ва бахтли ҳаёт насиб этсин. @Vaqtqadri

  • 12 авг.11,5 тыс3042

    Ато Фақирга инфоқ қилиш бойдан садақа олишдан афзал. Бунда шундай лаззат борки, уни фақат тажриба қилиб кўрган киши билади. Биз садақа олишдан кўра беришга муҳтожмиз. Ҳатто фақирнинг садақа олишдан ҳам муҳтожроқмиз. Чунки фақир садақага дунёси учун, биз эса охиратимиз учун эҳтиёжмандмиз. Атрофимиздаги нарсаларга боқсак, улар атосининг кўпроқ қимматлироқ эканини англаймиз. Дарахтдан нимадир фойда бўлса, уни яхши кўрамиз. Мевами, соями... Булутни ҳам ёмғирли ва сояси сабабли хуш кўрамиз... Қуёш берадиган тафт бизга ёқади... Уламоларни катта салла ва узун соқоллари учун эмас, бизга ўргатган маърифатлари туфайли севамиз... Инсонларга саховат қилар экансан, у қалбингда лаззат, жўмардлик маданиятда, мақомга айланади... Муаммомиз шундаки, фақат оладиган ҳаққларимиз тўғрисида фикрлаймиз, бурчларимиз хусусида ўйламаймиз. Аслида, ҳаққларимизни олишнинг мукаммал йўли бурчларимизни бажаришдир! ©️"Қалблардан сўранг" китобидан @Vaqtqadri

  • 12 авг.12,1 тыс15136

    Одамлар нима дейди... ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @Vaqtqadri

  • 12 авг.13,1 тыс47174

    📹 Фарзандларимизга ёшлигиданоқ омонатдорликни ўргатишимиз керак. @Vaqtqadri

  • 12 авг.15,9 тыс54461

    Фақирлик, мухтожлик ва беморлик сабаблари. 1.Меҳмонга ҳақорат ила қарашлик. 2. Қуръони каримни бетаҳорат ушлашлик. 3. Бебисмиллаҳ таом ейишлик. 4. Тик туриб таом ейишлик. 5. Идиш товоқни тоза тутмаслик. 6. Қўлни ювмасдан таом ейишлик. 7. Намозни қазо қилишлик. 8. Масжидда дунёвий гапларни гаплашишлик. 9. Улуғларга нисбатан беодоблик қилишлик. 10. Остонада ўтиришликни одат қилишлик. 11. Номаҳрам аёлларга шаҳват назари ила қарашлик. 12. Ёлғон гапиришлик. 13. Тонг вақтида ухлашлик. 14. Шомдан кейин ухлашлик. 15. Ялангбош хожатхонага киришлик. 16. Хожатхонада гаплашишлик. 17. Аҳли аёли билан жанжаллашишлик. 18. Фақирни камситишлик. 19. Нағмаларга муҳаббат қўйишлик. 20. Ҳовуз ёки ғуслхонага пешоб қилишлик. "Мингта қимматбаҳо дур" китобидан. Абдулқайюм Комил таржимаси @Vaqtqadri

  • 12 авг.22,9 тыс32797

    Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ! Аллоҳ таоло хонадонларингизга доимий тинчлик ва барака ато этсин. Ўзингиз ва аҳли яқинларингизни Ўз мағфиратига мушарраф айласин. Ҳар бир тонгингизни саодат ва ҳидоят ила қарши олишингизни насиб этсин. Ҳайрли тонг! @Vaqtqadri

  • 11 авг.12,1 тыс5860

    Лоқайдлик Мартин Лютер Кинг айтади: "Дўзахдаги энг ёмон жой катта ахлоқий муаммоларга бефарқ қараб, четда турган лоқайд кишиларга тайёрлаб қўйилган бўлса керак". Мартин Лютер Кинг асли африкалик бўлган Америка фуқароси. У ўтган асрда Америкада ҳуррият ва инсон ҳуқуқлари учун курашиб кўзга кўринган кишилардан. Куч ишлатишнинг барча турига, ҳатто қурол ишлатиш йўлини тутган қора танлилар ҳаракатига ҳам қарши чиққан. Нобель мукофотига лойиқ кўрилганлар орасида энг ёши бўлган. Тинчлик учун бутун кучини сарфлаган бу фидойи инсон ирқчилик қурбонига айланди. 1968 йили 39 ёшида унга суиқасд уюштиришди. Энди Кингнинг юқоридаги гапига қайтадиган бўлсак, мен кишиларни жаннатий ёки дўзахий дейишдан йироқман. Илло, ваҳий билан собит бўлган ҳолатлар бундан мустасно. Аммо иллатлар ичида энг ёмони бефарқлик, лоқайдлик эканини биламан. Табъир жоиз бўлса, уни хорлик деб атардим. Ундайларнинг ҳаётда ўрни йўқ. Зеро, дунёда баъзи ишлар борки, ҳатто ҳайвонлар, жонсиз нарсалар ҳам унга бефарқ бўлмайди. Гапларимдан ажабланманг. Набий алайҳиссалом: "Уҳуд бизни яхши кўради, биз Уҳудни" , деганлар. Яна айтганларки: "Маккада шундай тошларни билар эдимки, улар менга пайғамбарлигимни айтиб, салом беришарди". Намруд Иброҳим алайҳиссаломни оловга ташлаттирганида ҳайвонлару паррандалар ўтни учиришга ҳаракат қилишди. Тумшуғида сув ташиётган қалдирғочнинг устидан бефарқлар кулишди:" Ҳой нодон, олиб келган томчи сувинг нимани ҳал қиларди?!" Қалдирғоч жавоб берди: "Биламан, бу ҳаракатим ўтни ўчиролмайди. Лекин қайси томондалигимни кўрсатади". Қиёмат яқин қолганда мусулмонлар яҳудийлар билан жанг қилишади. Яҳудийлар беркиниб олишади. Шунда тошлар, дарахтлар, ўсимликлар тилга киради. Ва:" Эй мусулмон! Эй Аллоҳнинг бандаси! Ортимда душман яшириниб ётибди", деб ўзининг бефарқ эмаслигини билдиради. Лоқайдлар арзимас махлуқлардир. Аммо бу ҳар жанжалга бурнингни тиқавер дегани эмас. Муҳими, ўз фикринга эга бўлиш. Қолаверса, ният ва туйғулар одамни баланд мақомларга кўтаради. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ « " Магозий" китобида келтиради: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Табук газотидан қайтаётиб Мадина томон юргач, дедилар: “Мадинада шундай кишилар борки, улар сиз билан юрган йўлингизда, босиб ўтган водийингизда бирга бўлишди”. Саҳобалар сўрашди:" Мадинада турибми?" Рoсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердилар: "Ҳа, Мадинада туриб. Уларни узрлари ушлаб қолди". Усмонли султонлардан бири устозидан давлатни таназзулга учратадиган нарса ҳақида сўради. Устоз: "Менга нима?" деб айтди. Яъни "Менга нима?" деб мамлакат тақдирига бефарқ бўлиш қулаши­нинг бош сабаби эканини билдирди. Гапимни Али ибн Абу Толиб каррoмаллоҳу важҳаҳунинг бир жумласӣ билан якунлайман: "Лоқайд одам ботилга ёрдам бермади, аммо ҳақни ёрдамсиз қолдиради". ©️ "Қалблардан сўранг" китобидан. @Vaqtqadri