tgindex
Yangi obod jome Masjidi

Yangi obod jome Masjidi

Статистика
@YangiobodmasjidiВидеоузбекский

بِسْــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Samarqand shahar "Yangiobod" jome masjidining rasmiy telegram kanali. Eslating❗️Zero eslatma mo'minlarga Manfaat yetkazur. (Zariyat 55) Murojaat uchun: @masjid_xodimi

Последний пост
14 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
16
Всего постов
77
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Видео (по похожим)
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
2 066
−6 за 6 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
752
40 постов
Вовлечённость
36,4%
к подписчикам
Постов в день
2,3
всего 77
Упоминаний
2
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
602
1/48двое суток
689
1/72трое суток
744

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • #Muslim_podcast  📱🗣ONLAYN QIMORLAR (STAVKALAR) ORQALI PUL TOPISH HALOLMI? 🎙 Ekspert: Yahyo qori Аbdurahmonov – Toshkent shahridagi Imom Termiziy masjidi imom xatibi, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi 🎞 Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uzda koʼring! 📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi. 🥺Telegram🛍Instagram 🤪Facebook😍YouTube 🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

  • Yangi obod jome Masjidi pinned a photo

  • ОИЛА ИЛМИНИ ЎРГАНИШ ЛОЗИМ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА, ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ, УЛАМОЛАР КЕНГАШИ АЪЗОСИ •┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸✿⊱•┈┈•┈┈• Яқинларингизга ҳам улашинг! Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Sammuslim.uz

  • 13 авг.7831529

    ⏳ Намоз вақтлари: Муддати: 20-август 🕋⏲️ Бомдод 04:55; 🕋⏲️ Пешин 13:00; 🕋⏲️ Аср 17:30; 🕋⏲️ Шом 19:35;  🕋⏲️ Хуфтон 20:55.   📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят). 🗝 "Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир." (Ҳадис). •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! Telegram:  Yangi obod masjidi Instagram:  Yangi obod masjidi

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • 13 авг.649121из sammuslimuz

    Инсон қадри — амалий ишлар марказида Самарқанд вилояти бош имом-хатиблиги ташаббуси ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида Ургут туманида имом-хатиблар, иқтидорли имомлар ва ҳожи оталар иштирокида амалий йиғилиш ўтказилди. Унда аҳоли билан яқин мулоқот ўрнатиш, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, муаммоларни жойида ўрганиш ва маҳаллаларда маънавий муҳитни мустаҳкамлаш вазифалари белгилаб олинди. Шу асосда хонадон ва маҳаллаларга ташрифлар бошланиб, аҳолига моддий ва маънавий кўмак кўрсатилмоқда. Йиғилишда Нурсултонхон домла Абдуманнонов ва Хайрулло домла Саттаров томонидан зарур тавсия ва топшириқлар берилди. Эзгулик ва эътиборга асосланган сайёр учрашувлар давом этмоқда. https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL

  • Аллоҳ таоло берган муҳлат тугаб, китоблардан Роббнинг Каломи кўтариладиган вақт келади ҳали. Қуръонни очиб, ундан сўз тугул ҳарфни ҳам тополмай қолишдан аввал Қуръонингизни маҳкам ушланг! Қуръон сизни бу дунёдаги бир нуқтадан то жаннатгача элтувчи дастур экан, у сизнинг ажралмас ҳамроҳингиз бўлиши керак. Қуръон аҳлидан бўлиш учун унинг ҳарфларини танимоқ, сўзларини эса англамоқ керак. Ё Аллоҳим, Қуръонни садоқатли дўстимиз ва келажакда шафоатчимиз қилгин! Омийн! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! ➡️Каналимизга обуна бўлишни унутманг 😎 💬Telegram  📹Instagram

  • ҚИЗ БОЛА ОТАСИНИНГ РОЗИЛИГИСИЗ ПУЛ ТОПИШИ ❓ 2190-САВОЛ: Мен балоғатга етган, лекин турмушга чиқмаган қизман. Бир неча йиллардан бери отам берган пулларни йиғиб, онлайн савдо қилишни бошладим. Лекин отамга билдирганим йўқ. Мен ушбу ишимни отамга билдиришим ва уларни розиликларини олишим керакми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Модомики, балоғатга етган фарзанд шариатга мувофиқ ҳолда савдо-сотиқ ишлари билан шуғулланаётган бўлса, бу ишини отасига билдириши шарт эмас. Зеро, отаси фарзандига берган пуллар шахсий мулкка айланиб, уларни қандай тасарруф қилишда фарзанд ихтиёрли ҳисобланади. Динимиз кўрсатмаларига кўра, фарзанд, жумладан, қиз бола ҳам то балоғат ёшига етгунига қадар ота-онасининг қарамоғида бўлиб, ота-онасининг розилигисиз ўзича бир иш қилиши дуруст бўлмайди. Аммо балоғатга етганидан кейин эса, ақли хуши жойида бўлса, касби-кор қилиш ва пул топишда мустақил қарор қабул қилиши дуруст ҳисобланади. Шунинг учун балоғатга етган қиз болага ўзини таъминлаш учун отасига айтмаган бўлса-да, шариат рухсат берган ишларни қилиб, пул топишга рухсат берилади. Аммо отаси моддий таъминот қилиб турган бўлса ва қизини бу ишдан очиқ-ойдин ман қилса, у ҳолда қиз отасига итоат этиши лозим бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! ➡️Каналимизга обуна бўлишни унутманг 😎 💬Telegram  📹Instagram

  • Бирор  мусулмонга нисбатан адоват сақламанг    Ҳадисда келишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар билан ўтирганларида уч кун кетма-кет «Ҳозир ҳузурингизга жаннат аҳлидан бўлган бир киши кириб келади»,– деб айтадилар ва учала сафар ҳам масжидга Саъд ибн Абу Ваққос кириб келадилар. Бунинг сирини билиш мақсадида Абдуллоҳ ибн Амр у кишиникида уч кун меҳмон бўлиб, тундаги амалларини кузатади. Саъд ибн Абу Ваққоснинг бошқалардан ажралиб турадиган ортиқча нафл ибодат қилмаётганини кўргач, бунинг сабабини сўрайди. Шунда у зот: «Амалим фақат сен кўрган нарсалардан иборат. Фақатгина мен қалбимда бирор бир мусулмонга нисбатан гина, адоват сақламайман ва Аллоҳ берган яхшилик (неъмат)лар учун ҳеч кимга ҳасад қилмайман»,– деб жавоб берадилар. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! ➡️Каналимизга обуна бўлишни унутманг 😎 💬Telegram  📹Instagram

  • 10 авг.1 205834

    #ДУО 🤲 Фарзандлар ҳаққига доим шундай дуо қилинг: - Аллоҳим, ўғил-қизларимизга барака бер. - Уларни ўз ҳифзу-ҳимоянгда асра! - Бизни яхши кўришларини, бизга яхшилик қилишларини, ота-онасига ғамхўр бўлишларини насиб айла! - Ака-ука, опа-сингиллари билан бир-бирларига ғамхўр ва меҳрибон бўлсинлар. - Ҳасад ва кўролмаслик балосидан ўзинг сақла! -Аллоҳим, фарзандларимга зеҳну-заковат ва фаҳму-фаросат бергин. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 💬Telegram  📹Instagram

  • 10 авг.93231из nursultonxondomla

    Адолат бор жойда яхшилик ва барака зиёда бўлади. Нурсултонхон домла Абдуманнонов •┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸✿⊱•┈┈•┈┈• Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉 https://t.me/nursultonxondomla

  • САФДА НАМОЗХОНЛАР ОРАСИДАГИ МАСОФА ҚАНЧА БЎЛИШИ КЕРАК? #намоз ❓ 2196-САВОЛ: Жамоат намозида, айниқса, таровиҳ намозларида намозхонлар ораси очилиб қолади. Бундай ҳолатда намоз ўқиш макруҳ бўлмайдими? Ҳадисларда елкани елкага ёпиштириб туриш айтилганку. Жамоатда ёпишиб туришимиз керак эмасми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг машҳур асарлари “Саҳиҳи Бухорий” китобида “Елкани елкага, оёқни оёққа ёпиштириш” номли боб очганлар ва унда мазкур мазмундаги ҳадисларни келтирганлар. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сафларингизни тўғри қилинг, мен сизларни орқамда бўлсангиз ҳам кўриб тураман”, дедилар. Биздан ҳар бир киши елкасини ёнидаги шериги елкасига, оёғини унинг оёғига ёпиштириб турар эди” (Имом Бухорий ривояти). Бу ҳадисни шарҳлаган муҳаддис уламолар елкани елкага, оёқни оёққа ёпиштириб туришдан мурод сафларни текис қилиш ва ораларда бўш жой қолдирмасликка қаттиқ эътибор беришдир, деганлар. Шунингдек, икки киши орасида учинчи одам сиғадиган даражада жой қолмаслиги керак. Агар одам сиғадиган даражада бўш жой қолса, макруҳ бўлади, деганлар. Демак, намозхонлар сафда бир-бирларига ёпишиб турмасаларда, одам сиғадиган даражада бўш жой қолдирмасалар, макруҳлик бўлмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣