tgindex
Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Статистика

O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari Sayt: www.uzlidep.uz Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5 Murojaat uchun: uzlidep@uzlidep.uz

Последний пост
15 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
10
Всего постов
92
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Новости и СМИ (по похожим)
В каталоге с
12 авг.
Подписчики
10 571
−893 за 4 дн.
Сутки
−120
−1,12%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
969
40 постов
Вовлечённость
9,2%
к подписчикам
Постов в день
1,4
всего 92
Упоминаний
12
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
391
1/48двое суток
448
1/72трое суток
483

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • ☑️ Ўзбекистоннинг 35 йиллик тараққиёт сарҳисоби: Тошкент декларацияси қабул қилинди Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ўтказилган «Мустақил Ўзбекистон – 35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар, натижалар ва истиқболлар» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция якунида Тошкент декларацияси қабул қилинди. Мазкур ҳужжат конференция давомида билдирилган фикр, таклиф ва тавсияларни умумлаштириб, тинчлик, барқарорлик, ўзаро ишонч ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган устувор йўналишларни белгилаб берди. Унда Ўзбекистоннинг 35 йиллик мустақил тараққиёт тажрибаси ва амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар алоҳида эътироф этилди. Декларацияда парламентлараро ҳамкорлик ва парламент дипломатиясини ривожлантириш, Марказий Осиёда яхши қўшничилик ва ишонч муҳитини мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш, рақамлаштириш, инновациялар, таълим, инсон капитали ва «яшил» иқтисодиёт соҳаларида қўшма ташаббусларни қўллаб-қувватлашга алоҳида урғу берилди. Шунингдек, парламентларнинг қонун ижодкорлиги билан бир қаторда давлатлараро келишувларнинг ижросини таъминлаш, парламент назоратини кучайтириш, фуқаролик жамияти ва ҳудудлар билан очиқ мулоқотни ривожлантиришдаги роли янада оширилиши зарурлиги қайд этилди. Ёшлар ва келажак авлодлар манфаатларини ҳисобга олган узоқ муддатли ёндашувлар ҳам муҳим вазифалар сифатида белгиланди. Тошкент декларацияси — конференциянинг муҳим амалий натижаси бўлиб, унинг қабул қилиниши парламентлараро мулоқотни янги босқичга олиб чиқиш, қўшма ташаббусларни амалга ошириш ва давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни янада мустаҳкамлаш учун муҳим қадамдир. Энг муҳими, декларацияда белгиланган ташаббус ва тавсияларни амалий ҳамкорликка айлантириш орқали тинчлик, барқарорлик ва умумий фаровонликка хизмат қилиш мақсад қилинган. @a_xaitov

  • видео или голосовое, без подписи

  • видео или голосовое, без подписи

  • Мустақил Ўзбекистон — 35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар, натижалар ва истиқболлар Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан «Мустақил Ўзбекистон — 35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар, натижалар ва истиқболлар» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда. Ушбу анжуманда мен ҳам қатнашяпман. Анжуман Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг ташаббуси билан қатор вазирлик ва илмий-тадқиқот муассасалари ҳамкорлигида ташкил этилган. Конференциянинг аҳамияти шундаки, унда Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларида босиб ўтган тараққиёт йўли, амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ва эришилган натижалар халқаро ва парламентлараро мулоқот майдонида муҳокама қилинмоқда. Айниқса, инсон қадрини юксалтириш, ҳуқуқ ва эркинликларни таъминлаш, иқтисодий ўсиш ва жамият ҳаётини модернизация қилиш борасидаги ўзгаришларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мулоқотларда 2023 йилги конституциявий ислоҳотлар, парламентаризмни ривожлантириш, қонун ижодкорлиги сифатини ошириш, парламент назоратини кучайтириш ҳамда давлат бошқарувини инсон манфаатларига янада яқинлаштириш масалалари муҳокама қилиниши кўзда тутилган. Анжуманда иқтисодий тараққиёт, инвестициялар, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш, инсон капитали, таълим, ижтимоий ҳимоя, экологик барқарорлик ва «яшил» иқтисодиёт каби йўналишлардаги ислоҳотлар ҳам кенг муҳокама этилади. Шунингдек, хорижий парламентлар ва халқаро ташкилотлар вакилларининг иштироки Ўзбекистон тажрибасини халқаро миқёсда муҳокама қилиш, илғор тажрибаларни ўрганиш ва янги ҳамкорлик имкониятларини белгилаш учун муҳим аҳамият касб этмоқда. Умуман олганда, ушбу конференция нафақат 35 йиллик тараққиёт сарҳисобини қилиш, балки келгуси ислоҳотлар учун янги мақсад ва вазифаларни белгилаш нуқтаи назаридан ҳам муҳим. Бугунги мулоқотларда билдирилаётган фикр ва таклифлар «Ўзбекистон — 2030» стратегияси мақсадларига эришиш, парламентлараро ҳамкорликни янада кучайтириш ва Янги Ўзбекистон тараққиётининг кейинги босқичи учун мустаҳкам асос яратишга хизмат қилади. @a_xaitov

  • ☑️ Мустақил Ўзбекистон – 35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар, натижалар ва истиқболлар Эртага, 14 август куни пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан «Мустақил Ўзбекистон – 35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар, натижалар ва истиқболлар» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади. Мазкур халқаро анжуман мамлакатимизнинг мустақиллик йилларида босиб ўтган тараққиёт йўлини сарҳисоб қилиш, амалга оширилган ислоҳотлар натижаларини таҳлил этиш ва келгуси устувор вазифаларни белгилаш нуқтаи- назаридан муҳим мулоқот майдони бўлади. @a_xaitov

  • 13 авг.7 39283

    ☑️ Ҳар қарич ердан унумли фойдаланиб, озиқ-овқат тўкинлигига ҳисса қўшайлик Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермерлари кенгаши томонидан томорқа ер эгалари, деҳқон ва фермер хўжаликларига мурожаат йўлланди. Мурожаатда томорқа, боғ қатор оралари ва дала четларидан самарали фойдаланиб, кечки картошка, август-сентябрь пиёзи, саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини экишга чақирилган. Айни пайтда ушбу экинларни ўз вақтида экиш муҳим аҳамиятга эга. Хусусан, тўқсонбости усулида сабзи, кўк пиёз, лавлаги, карам, исмалоқ, укроп, петрушка, кашнич каби совуққа чидамли экинларни экиш орқали қиш ва баҳор ойларида аҳолининг сабзавот маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш мумкин. Ерни экишга пухта тайёрлаш, сувдан тежамкор фойдаланиш ва экинларни касаллик ҳамда зараркунандалардан ҳимоя қилиш юқори ҳосил олишда муҳимдир. Мурожаатда томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари учун яратилган қатор имконият ва имтиёзлар ҳам қайд этилган. Жумладан, самарали фойдаланилган ер учун солиқ имтиёзлари, грант ва субсидиялар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қуритиш ва қадоқлаш лойиҳалари учун имтиёзли кредитлардан фойдаланиш имкониятлари мавжуд. Бугунги меҳнат — эртанги мўл-кўлчилик ва фаровонлик гарови. Келинг, ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиб, экинларни белгиланган муддатларда экайлик, юқори ҳосил етиштириб, оиламиз даромадини ошириш ва халқимиз дастурхонини янада тўкин қилишга муносиб ҳисса қўшайлик! 👉 https://uza.uz/uz/posts/kechki-kartoshka-avgust-sentyabr-piyozi-va-sarimsoqpiyoz-hamda-toqsonbosti-usulida-qishloq-xozhaligi-ekinlarini-ekib-salmoqli-daromadga-ega-boling-va-xalqimiz-dasturxonini-tokin-qilishga-munosib-hissa-qoshing_894418 @a_xaitov

  • ☑️ Ноқонуний қурилишларга қарши талаблар кучайтирилади Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида шаҳарсозлик соҳасида қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш ва ноқонуний қурилишларнинг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди. Ҳужжат билан Шаҳарсозлик кодекси ҳамда лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларига оид қонун ҳужжатларига қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда. Қонун лойиҳасида шаҳарсозлик талабларини қўпол равишда бузиш, бош режа, мастер-режа ва қурилиш лойиҳаси талабларига зид равишда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш, шунингдек, белгиланган ҳажмдан катта иморат ва иншоотларни ваколатли органни хабардор этмасдан қуриш, реконструкция қилиш ёки капитал таъмирлаш учун жавобгарлик чораларини кучайтириш таклиф этилмоқда. Мазкур ўзгартишлар шаҳарсозлик соҳасида қонунийликни мустаҳкамлаш, ноқонуний қурилишларни қисқартириш, қурилиш бозорида ҳалол рақобат муҳитини шакллантириш, ер ва кўчмас мулк ресурсларидан самарали фойдаланишга хизмат қилади. Шунингдек, кўп квартирали уй-жой қурилишига маблағ киритаётган фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда хавфсиз ва замонавий шаҳар муҳитини яратиш учун ҳуқуқий асослар кучайтирилади. Муҳокамалар давомида депутатлар қонун лойиҳасининг аҳамияти юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди. Мазкур қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди. @a_xaitov

  • видео или голосовое, без подписи

  • видео или голосовое, без подписи

  • ☑️ Чорва маҳсулдорлигини ошириш, аҳолини сифатли гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлашга оид ташаббуслар қўллаб-қувватланди Фракциямиз аъзолари Президентимиз ҳузурида “Чорвачилик тармоқларини ривожлантириш, гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳамда соҳага замонавий технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари” юзасидан ўтказилган тақдимоти аҳамиятини ҳам кенг муҳокама қилишди. Депутатлар Чорвачилик соҳасини ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича белгиланаётган янги чоралар-тадбирлар соҳани янада ривожлантиришга мустаҳкам асос яратишини қайд этишди. Жумладан, 2026–2028 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар доирасида фаолияти тўхтаб қолган чорвачилик корхоналарини қайта тиклаш, ихтисослашган ҳудудларни қўллаб-қувватлаш ва янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш каби режалар қизғин қўллаб-қувватланди. Депутатлар наслчиликни яхшилашга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлашди. Хусусан, Президентимизнинг 293-сон қарорга мувофиқ, 2026 йил 1 сентябрдан 2030 йил 1 январга қадар наслчилик хўжаликларида идентификация қилинган урғочи наслдор қорамолларни сақлаш харажатларининг бир қисми давлат бюджети ҳисобидан қоплаш, хориждан наслдор молларни олиб келиш ва уларга ветеринария, озиқлантириш ҳамда сунъий уруғлантириш хизматларини кўрсатиш тизими йўлга қўйиш каби ташаббусларни олқишладилар. Фракция аъзолари чорвачиликда рақамли технологиялардан фойдаланишни кенгайтиришга оид таклифни ҳам эътироф этишди. Энди “Смарт Фермер” платформаси орқали фермер ва аҳолига замонавий хизматлар кўрсатиш, сунъий интеллект ва рақамли мониторинг жорий этилади. Бу чоралар чорва маҳсулдорлигини ошириш, аҳоли даромадларини кўпайтириш ва ички бозорни сифатли гўшт ҳамда сут маҳсулотлари билан барқарор таъминлашга хизмат қилади. @a_xaitov

  • ☑️ Энергетика соҳасида тизимли ўзгаришлар — аҳоли ва тадбиркорлар манфаати йўлида Президентимизга энергетика тармоғида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ахборот тақдим этилди. Унда электр ва газ таъминоти барқарорлигини таъминлаш, энергия йўқотишларини камайтириш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни кенг жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди. Айниқса, Янгийўл туманида йўлга қўйилган янги тажриба асосида аҳоли ва тадбиркорлар мурожаатларини жойида ўрганиш, электр ва газ таъминоти билан боғлиқ муаммоларни тезкор ҳал этишга қаратилган тизим жорий этилмоқда. Ушбу тажрибани босқичма-босқич бошқа ҳудудларда ҳам амалга ошириш режалаштирилган. Шунингдек, тадбиркорлик субъектларини электр ва газ тармоқларига улаш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ҳамда коррупциявий ҳолатларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу вазифалар партиямизнинг Сайловолди дастурида белгиланган устувор мақсадлар билан ҳамоҳангдир. Партия хусусий мулк ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, бизнес учун қулай инфратузилмани шакллантириш, электр ва газ таъминотидаги муаммоларни бартараф этиш ҳамда давлат хизматларининг шаффофлигини таъминлашни муҳим вазифалардан бири сифатида белгилаган. Энергетика соҳасида бошқарувни такомиллаштириш, инфратузилмани модернизация қилиш, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва хусусий сектор иштирокини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар аҳоли турмуш фаровонлиги ва иқтисодиёт тармоқларининг барқарор фаолиятини таъминлашга хизмат қилади. Бу эса мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, инвестиция муҳитини янада яхшилаш ва иқтисодий ўсишни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. @a_xaitov

  • ☑️ Фуқаролар ва юридик шахсларнинг Конституциявий суд орқали ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилмоқда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини Конституциявий суд орқали ҳимоя қилишни такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Ҳужжат инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли суд ҳимоясини таъминлаш ҳамда Конституциявий суд қарорларининг амалдаги таъсирини кучайтиришга қаратилган. Қонун лойиҳасига кўра, агар муайян иш бўйича қўлланилиши лозим бўлган қонуннинг Конституцияга мувофиқлиги юзасидан Конституциявий судга мурожаат киритилса, ушбу иш бўйича суд жараёни вақтинча тўхтатиб турилади. Бу эса суд қарорларининг қонунийлиги ва адолатлилигини таъминлашга хизмат қилади. Шунингдек, агар Конституциявий суд муайян қонунни Конституцияга зид деб топса, ушбу қонун асосида қабул қилинган суд қарорини қайта кўриб чиқиш имконияти яратилади. Бу орқали бузилган конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларни тиклаш учун қўшимча ҳуқуқий механизм жорий этилмоқда. Муҳокамалар якунида қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди ва Сенатга юборилди. Таъкидланганидек, мазкур қонун суд амалиётида ҳуқуқий аниқликни таъминлаш, фуқаролар ҳуқуқларини янада ишончли ҳимоя қилиш ва Конституциявий суд қарорларининг самарали ижросини таъминлашга хизмат қилади. @a_xaitov

  • ХАЛҚ БИЛАН БИРГА: ЎзЛиДеП фаоллари, тадбиркорлар эҳтиёжманд инсонларни, ёшларни қўллаб- қувватлашга жиддий киришган Мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлаш, аҳолини ўйлантираётган масалаларни бевосита жойларда ҳал этиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Бугун раҳбарларнинг, депутатларнинг ва партия фаолларининг халқ ичига кириб бориши шунчаки навбатдаги тадбир эмас, балки одамларнинг эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлайдиган ҳаётий заруратдир. ЎзЛиДеПнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида ташкил этилаётган сайёр қабуллар ҳам ана шу эзгу тамойилнинг амалий ифодаси бўлмоқда. Очиқ мулоқот шаклида ўтган қабулларда одамларни қийнаб келаётган бир қатор муаммолар атрофлича ўрганилиб, уларни жойида ва тезкор ҳал этишга асосий эътибор қаратиляпти. 👉 “XXI asr” газетасининг 2026 йил 6 август сонидан. @a_xaitov

  • Фракция фаолияти: аҳоли билан учрашувлар, сайловчилар билан мулоқотларда кўтарилган масалалар ечимини топмоқда Ўтган ҳафта давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партиямиз фракцияси аъзолари ўз сайлов округларида бўлиб, ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий дастурлар ижроси, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, маҳалла еттилиги фаолияти, аҳоли мурожаатлари ҳамда амалдаги қонунчиликни такомиллаштиришга оид таклиф ва ташаббусларни ўргандилар. 👉 “XXI asr” газетасининг 2026 йил 6 август сонидан. @a_xaitov

  • ☑️ Давлат хизматида шаффоф ва ягона иш ҳақи тизими шакллантирилади Давлатимиз раҳбари давлат фуқаролик хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар билан танишди. Янги ёндашувнинг асосий мақсади давлат хизматчилари иш ҳақини ягона, адолатли ва натижага асосланган мезонлар асосида шакллантириш, соҳадаги мавжуд номутаносибликларни бартараф этишдан иборат. Таклифларга кўра, давлат хизматчилари учун ягона иш ҳақи тизими жорий қилиниб, лавозимлар ва вазифалар аниқ мезонлар асосида таснифланади. Кўп сонли устама ва қўшимча тўловлар ўрнига малака, меҳнат самарадорлиги, ташаббускорлик ҳамда KPI натижаларига асосланган рағбатлантириш механизми йўлга қўйилади. Шунингдек, муҳим вазифаларни муваффақиятли бажарган ходимлар бонуслар билан рағбатлантирилади. Янги тизимда ҳар бир давлат хизматчиси ўз иш ҳақи қандай шаклланиши, қайси натижа учун устама ёки бонус олишини олдиндан билиши таъминланади. Бу эса давлат хизматида очиқликни кучайтириш, масъулият ва рақобат муҳитини шакллантириш, ходимларнинг малакаси ва касбий ўсишини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади. Энг муҳими, мазкур ислоҳотлар давлат хизматида адолат ва шаффофлик тамойилларини мустаҳкамлаб, меҳнатга ҳақ тўлашни аниқ натижа билан боғлайди. Бу орқали самарали, масъулиятли ва замонавий давлат хизмати тизими шаклланиб, аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматлари сифати янада ошишига мустаҳкам замин яратилади. @a_xaitov

  • ☑️ Интеллектуал мулкни рўйхатдан ўтказиш янада соддалашади Олий Мажлис Қонунчилик палатасида интеллектуал мулк объектларининг фуқаролик муомаласидаги айланмасини кенгайтириш ва патент вакилларининг ҳуқуқларини кенгайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилиб, қабул қилинди. Мазкур масала куни кеча ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида ҳам атрофлича муҳокама қилиниб, депутатлар томонидан қўллаб-қувватланган эди. Қонун лойиҳаси интеллектуал мулк соҳасида давлат хизматлари сифатини ошириш, патент вакилларининг ваколатларини кенгайтириш ҳамда интеллектуал мулк объектларини фуқаролик муомаласига янада фаол жалб этишга қаратилган. Шунингдек, интеллектуал мулк объектларини Давлат хизматлари марказлари орқали рўйхатдан ўтказиш имконияти яратилиши кўзда тутилмоқда. Бу аҳоли ва тадбиркорлар учун хизматларни янада содда, тез ва қулай шаклда ташкил этишга хизмат қилади. Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши интеллектуал мулкни ишончли ҳимоя қилиш, инновациялар ва креатив иқтисодиётни ривожлантириш, шунингдек, мамлакатда инвестициявий жозибадорликни янада оширишга муҳим ҳуқуқий замин яратади. @a_xaitov

  • видео или голосовое, без подписи

  • Актам ХАИТОВ, ЦЕНТРАЛЬНАЯ АЗИЯ: ПРОСТРАНСТВО РАЗВИТИЯ И ВОЗМОЖНОСТЕЙ ...инициативы Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева имеют стратегическое значение: они позволяют трансформировать добрососедство в пространство реальных возможностей, а накопленный уровень политического доверия – в инвестиции, совместные предприятия, инновационные проекты и рабочие места. Газета «Правда Востока» №157 от 05.08.2026 🇺🇿@OMQP_kutubxonasi

  • 4 авг.4 33047

    ☑️ Фермерлар учун янги имконият: дала четларида чорвачилик мажмуалари ташкил этилади Ўзбекистон фермерлари кенгаши фермер хўжаликларига яратилган имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича мурожаат қилди. Мақсад — чорвачилик тармоғини ривожлантириш, ер майдонларидан оқилона фойдаланиш ва аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш. Амалдаги тартибларга кўра, фермер хўжаликларига дала четларида чорвачилик мажмуалари, енгил конструкцияли бинолар, сув резервуарлари ва озуқа сақлаш омборхоналарини барпо этиш учун имкониятлар яратилган. Бу эса фермерларга қўшимча даромад манбалари яратиш ва ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга хизмат қилади. Шунингдек, чорвачилик объектларини ташкил этиш учун 49 йил муддатга ижарага берилган ер майдонларидан фойдаланиш, белгиланган талаблар асосида қурилиш ишларини амалга ошириш ҳамда имтиёзли кредит маблағларини жалб қилиш имконияти мавжуд. Жумладан, 2026 йил 1 июлдан бошлаб тижорат банклари орқали имтиёзли шартларда кредит олиш имконияти яратилмоқда. Фермерлар учун мазкур имкониятлар чорвачиликни кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш ва хўжаликлар фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Бунинг учун қурилиш ишларини белгиланган тартибда амалга ошириш, ер майдонларидан мақсадли фойдаланиш ва барча талабларга риоя қилиш муҳим аҳамият касб этади. Дала четларида замонавий чорвачилик мажмуаларини ташкил этиш қишлоқ хўжалигида янги имкониятларни очиб, гўшт-сут маҳсулотлари етиштириш ҳажмини оширишга, ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан таъминлашга хизмат қилади. Яратилган шароитлардан унумли фойдаланиш эса фермерларнинг иқтисодий барқарорлиги ва тармоқ ривожига ҳисса қўшади. 👉 https://uza.uz/uz/posts/ozbekiston-fermerlari-kengashining-dala-madaniyati-fermer-mazhburiyati-asosida-dala-chetlariga-chorvachilik-mazhmualarini-qurilishi-yuzasidan-murozhaati_890583 @a_xaitov

  • ☑️ Давлат бошқарувида очиқлик ва самарадорликни таъминлашга хизмат қилувчи қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Қонун лойиҳаси Президент Администрациясининг ҳуқуқий мақоми, асосий вазифалари ва ваколатларини аниқ белгилашга қаратилган. Лойиҳага мувофиқ, Президент Администрацияси Президент ваколатларининг ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан самарали амалга оширилишини таъминлайди. Шунингдек, унинг тузилиши, фаолиятини ташкил этиш тартиби ва давлат органлари билан ҳамкорлиги қонун даражасида мустаҳкамланмоқда. Қонун лойиҳасида Администрация раҳбарини Президент тайинлаши, шунингдек, коррупцияга қарши ички назорат ва комплаенс тизимлари билан ўзаро ҳамкорлик механизмлари ҳам назарда тутилган. Мазкур Конституциявий қонун давлат бошқарувининг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш, давлат органлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш ва бошқарув самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Муҳокамалар якунида қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди. @a_xaitov