Kun mavzusi
Статистика#kun_mavzusi Xabardor bo'ling: ➖ O'zbekiston hayotidagi dolzarb siyosiy jarayonlar; ➖ Parlament va mahalliy Kengashlarning faoliyati; ➖ Qonunchilikdagi so'nggi o'zgarishlar; ➖ Partiyalar faoliyatiga oid yangiliklar va muhim siyosiy voqealar.
- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 8
- Всего постов
- 28
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Новости и СМИ (по похожим)
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 185
- 1/48двое суток
- 212
- 1/72трое суток
- 228
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
🇺🇿Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан “Мустақил Ўзбекистон — 35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар, натижалар ва истиқболлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бошланди. ➡️Анжуман Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг ташаббуси билан Адлия вазирлиги, Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти ҳамда Ислом цивилизацияси маркази ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. ➡️Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, вазирлик ва идоралар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, шунингдек Беларус, Грузия, Озарбайжон, Тожикистон, Туркманистон, Туркия ва Қирғизистон парламентлари аъзолари, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус, экспертлар ҳамжамияти ҳамда илмий доиралар вакиллари иштирок этмоқда. ✅ Kun mavzusi
без подписи
🏢Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кўриб чиқилган қонун лойиҳалари муҳокама жараёнларидан видеолавҳалар ✅ Kun mavzusi
без подписи
без подписи
без подписи
⚡️Депутатлар фуқароларга кескин оширилган жарима қўллашни рад этди 🏢Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Миграция соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. ✅Ушбу қонун лойиҳаси билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни меҳмонхоналар, мотеллар, туристик лагерлар, дам олиш уйлари ва зоналари, санаторийлар, даволаш пансионатлари, давлат тасарруфидаги ва хусусий клиникалар, шифохоналар, касалхоналарда турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартибини бузганлик учун мансабдор шахсларнинг масъулият ва жавобгарлигини оширишга қаратилган нормалар киритилмоқда. ➡️Жумладан, паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун фуқароларга БҲМнинг 5 баравари, мансабдор шахсларга эса 20 баравари миқдорида жарима солиниши белгиланмоқда. ➡️Жарима миқдоридаги тафовут эътироз ва муҳокамаларга сабаб бўлди. Яъни, паспортсиз фуқарони хонадонга вақтинча қўядими, меҳмонхона ёки касалхонага ётқизиладими, бунинг оқибати, хавфи бир хил бўлади. Шунингдек, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни меҳмонхоналар, туристик лагерлар, дам олиш уйлари ва зоналарига қабул қилиш тартиби нималардан иборат эканлиги кўрсатилмаган. 🔴Қизғин муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳасидаги айрим нормаларни такомиллаштириш мақсадида масъул қўмитага қайтарилди. ✅ Kun mavzusi
#35_йиллик 🇺🇿Тошкент нуфузли халқаро илмий-амалий конференцияга мезбонлик қилади. ✅ Kun mavzusi
⚡️ИНсоннинг шаъни, қадр-қиммати ва шахсий ҳаёти дахлсиздир ➡️Сўнгги кунларда ҳудудларда айрим маҳаллий ҳокимликлар, масъул ташкилотлар ва маҳалла фуқаролар йиғинлари мутасаддилари томонидан фуқароларнинг уй-жойларини ободонлаштириш юзасидан хонадонларга кириб, турли талаблар қўйилаётгани кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. ➡️Айниқса, фуқароларнинг шаъни ва қадр-қиммати, шахсий ҳаёти ҳамда уй-жой дахлсизлиги каби конституциявий ҳуқуқларига рахна солинаётгани, қандайдир талаблар бажарилмаган тақдирда хонадонларга “Уятли хонадон”, маҳаллаларга эса “Шармандали маҳалла” каби тамғалар ўрнатилиши ҳақидаги хабарлар юртдошларимизда эътирозларни келтириб чиқармоқда. 🟣 Халқ демократик партияси бундай хатти-ҳаракатлар Конституцияда белгиланган ҳуқуқлар ва кафолатларга мос келмайди, деб ҳисоблайди ва қуйидагиларни маълум қилади. ➡️Биринчидан, юрт ободлиги – Ватанни асраш, тоза тутиш ва ободонлаштириш демакдир. Албатта, хонадонларни, кўча ва маҳаллаларни обод қилиш эзгу ташаббус, бу ҳар бир фуқаронинг ижтимоий масъулиятидир. Бироқ, бу эзгу ташаббусни амалга ошириш шахсий намуна, ижтимоий ҳамкорлик, қонун ва инсон қадрига ҳурмат ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш, қўллаб-қувватлаш асосида ташкил этилиши мақсадга мувофиқ. ➡️Иккинчидан, маҳаллалар, қолаверса, хонадонлар ободлиги йўллар, ичимлик суви, электр ва газ таъминоти, муҳандислик коммуникациялари, чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетиш каби вазифалар самарали бажарилиши билан боғлиқдир. Бу борада маҳаллий ҳокимликлар ва бошқа мутасадди ташкилотлар қонуний мажбуриятини ўз вақтида ва сифатли бажариши зарур. Ўз ҳудудида давлат ташкилотлари томонидан амалий ғамхўрлик ва реал ўзгаришларни кўрган юртдошларимизда хонадонлар ва атроф-муҳитни обод қилишга интилиш ўз-ўзидан кучайишига ишончимиз комил. ➡️Учинчидан, инсоннинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш, қонунларда назарда тутилмаган маъмурий чоралар қўллашга уриниш демократик ҳуқуқий давлат бошқаруви тамойилларига зиддир. ➡️Тўртинчидан, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлигини таъминлаш ҳамда фуқаролар билан мулоқотда ҳар бир мутасадди одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиши лозим. 🙂 Халқ демократик партияси мутасаддиларни аҳоли билан мулоқотда шахснинг қадр-қиммати, шаъни ва обрўсини камситиш каби ноқонуний усуллардан бутунлай воз кечиб, қонун устуворлиги, инсон қадри, ижтимоий тенглик ва ижтимоий шериклик тамойилларига амал қилишга чақиради. ✅ Kun mavzusi
без подписи
без подписи
без подписи
⚡️Йўлларда қўпол қоидабузарликларга нисбатан жавобгарлик кучайтирилмоқда 🏢Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида йўл ҳаракати хавфсизлигини такомиллаштиришга қаратилган қонун қонун қабул қилинди ва Сенатга юборилди. ✅Ушбу қонун билан Жиноят кодексида вояга етмаган шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш натижасида фуқаронинг баданига ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилган, одам ўлими ёхуд бошқа оғир оқибатлар келиб чиққан ҳолларда транспорт воситасини топширган шахсга жиноий жавобгарлик белгиланмоқда. ➡️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда вояга етмаган шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш, автомототранспорт воситалари пойгасини ноқонуний ташкил этиш ва унда иштирок этиш, юк транспорт воситаларини тунги вақтда йўл ҳаракати иштирокчиларига хавф туғдирадиган ҳолатда йўл четида қолдириш, транспорт воситасини ҳисобдан чиқариш тартибини бузиш, белгиланган тезликни 80 километр/соатдан ортиқ миқдорда ошириш учун алоҳида ва кучайтирилган жавобгарлик қўлланилади. ➡️Шунингдек, маъмурий жазонинг янги тури — автомототранспорт воситасини олти ойдан бир йилгача муддатга вақтинча олиб қўйиш чорасини жорий этилади. ➡️Мазкур жазо йўл безорилиги, ноқонуний пойга ташкил этиш, транспорт воситаларини мастлик ҳолатида бошқариш, мастлик ҳолатини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаш каби қилмишлар транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс томонидан содир этилганда қўлланилиши белгиланмоқда. ➡️Қонунда транспорт воситасини мастлик ҳолатида бошқариш ёки тегишли текширувдан ўтишдан бўйин товлаш учун белгиланган жазо чораларини такомиллаштириш, шунингдек, айрим қўпол қоидабузарликлар такроран содир этилганда жаримани чегирма билан тўлаш тартибини муайян муддат давомида қўлламаслик ҳам назарда тутилмоқда. ✅ Kun mavzusi
без подписи
🏢Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилган “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама жараёнларидан видеолавҳалар. ✅ Kun mavzusi