tgindex
Rost24 | Расмий канал

Rost24 | Расмий канал

Статистика
@rost_24uzВидеоузбекский

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •instagram.com/rost24uz •youtube.com/@rost24official Реклама: +99890 047 23 78 Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Последний пост
15 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
39
Всего постов
41
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Видео
В каталоге с
12 авг.
Подписчики
39 325
−642 за 4 дн.
Сутки
−201
−0,51%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
4 408
37 постов
Вовлечённость
11,2%
к подписчикам
Постов в день
5,6
всего 41
Упоминаний
24
каналов
Охват размещения
по 20 постам
1/24сутки в ленте
4 352
1/48двое суток
4 732
1/72трое суток
5 103

Медиана по постам, которые мы застали свежими и померили через сутки.

Посты

  • 15 авг.1 8202218

    ⚡️Эмомали Раҳмон ўзбек тилида таълим ва ўзбек мактаблари масаласини кўтарди Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 14 август куни Турсунзода шаҳрида ўзбек тилида таълим олишни истаган аҳоли учун зарур шароитлар яратиш бўйича масъулларга топшириқ берди. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг Турсунзода шаҳрига ишчи ташрифи давомида ўзбек тилида таълим олиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Президент шаҳарда кўплаб ўзбеклар истиқомат қилишини таъкидлаб, улар учун ўзбек тилида таълим берувчи мактаблар қуриш, ўқув муассасаларини ўзбек тилидаги дарслик ва ўқув қўлланмалари билан таъминлаш зарурлигини билдирди. Бу ҳақда Тожикистоннинг давлат ахборот агентлиги «Ховар» хабар бермоқда. Раҳмон таълим олишни ўзбек тилида давом эттиришни хоҳловчилар учун барча зарур шароитларни яратиш, ўзбекларнинг тили, маданияти ва миллий урф-одатларини асраб-авайлаши учун имкониятлар таъминланиши лозимлигини таъкидлаган. Шунингдек, ўзбек ёшларининг олий таълим олиши учун олий таълим муассасаларида ўзбек тилида таълим берувчи факультетлар очиш бўйича ҳам тегишли топшириқ берилгани айтилмоқда. «Ўз тили ва маданиятини сақлаш учун шароит бўлиши керак», деган у. Бу масала фақат мактаб қуриш билан чекланмаяпти. Ўзбек тилида таълим бериш, дарсликлар тайёрлаш, олий таълимда ўзбек тилида ўқиш имкониятини яратиш ва миллий маданиятни сақлаш каби бир нечта йўналиш қамраб олинмоқда. Турсунзодада 14 август куни президент иштирокида янги умумтаълим муассасаси ҳам фойдаланишга топширилган. Расмий хабарларда таълим муассасаларида таълим ва тарбия сифатини ошириш масалаларига ҳам урғу берилган. Раҳмон икки мамлакатда яшаётган миллий жамоалар учун ўзаро тенг шароит яратиш ғоясини кўтарган. Унда Тожикистон ўз ҳудудида яшаётган ўзбеклар учун зарур шароитларни яратиши, Ўзбекистон эса мамлакатимизда истиқомат қилаётган тожиклар учун шундай имкониятларни таъминлаши ҳақида келишувга эришилгани таъкидланган. Агар бу ёндашув амалиётга тўлиқ татбиқ этилса, уни икки давлат ўртасидаги гуманитар ва маданий ҳамкорлик нуқтаи назаридан муҳим қадам бўлади. 📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

  • 15 авг.2 492744

    #Рост_ҳикматлар ✅️Одамни синдириш учун кўп нарса керак эмас: қилаётган иши ҳеч кимга керак эмаслигига уни ишонтира олсангиз, шунинг ўзи кифоя. ✍️Фёдор ДОСТОЕВСКИЙ 🌟 Кунингиз хайрли ўтсин! ROST24.uz | Telegram | YouTube

  • 14 авг.3 4231812

    ⚡️Ўзбекистонликларнинг банклардан қарзи олти йил ичида беш баробардан зиёд кўпайди Марказий банк аҳолининг қарз юки ортиб бораётгани, хусусан, қарз олувчиларнинг кредитларни узиш қобилиятидан хавотирда. Бу ҳақда Марказий банк раиси ўринбосари Санжар Носиров 7 август куни Сенатнинг «Реклама тўғрисида»ги қонунга кредит ва микроқарзлар рекламасида молиявий таваккалчиликлар ҳақида мажбурий огоҳлантиришларни жорий этишни назарда тутувчи ўзгартишларни муҳокама қилишга бағишланган мажлисида маълум қилди. Сенатор Ҳусан Эрматов аҳолининг банклар олдидаги қарздорлиги юқори даражага етганини таъкидлади. У келтирган Марказий банк маълумотларига кўра, охирги бир йил ичида аҳолига кредит ажратиш 21,2 фоизга ошган, тадбиркорларнинг қарздорлиги эса 12 фоизга ўсган. Унинг сўзларига кўра, олти йил ичида аҳолининг қарзлари беш баробардан зиёд кўпайиб, 231 триллион сўмга етган. У Марказий банк вакилидан рекламада молиявий таваккалчиликлар ҳақидаги мажбурий огоҳлантириш қарз юкининг кейинги ўсишини қанчалик жиловлай олиши ва бундай чоранинг мумкин бўлган таъсири бўйича тадқиқотлар ўтказилган ёки йўқлиги билан қизиқди. Сенаторга жавоб берар экан, Марказий банк раиси ўринбосари Санжар Носиров вазият хавотир уйғотаётганини билдирди. «Жуда тўғри таъкидладингиз. Бу ҳақиқатдан ҳам ташвишли ҳолат. Охирги йилларда шундай ўсиш кузатилди», — деди у. Шу билан бирга, МБ вакили ўсишнинг бир қисми аҳолининг банк кредитларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайгани ва ўтган йиллардаги қондирилмаган талаб билан боғлиқлигини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, илгари жисмоний шахс учун банк кредитини олиш анча қийин бўлган, сўнгги йиллардаги ислоҳотлар эса молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтирди. Шу билан бирга, регуляторнинг асосий хавотири кредитлар ҳажмининг ошиши билан эмас, балки қарз юки ва фуқароларнинг қарздорликни узиш қобилияти билан боғлиқлигини таъкидлади. «Асосий хавотирларимиз рақамларнинг ўзи ўсаётгани билан эмас, кўпроқ қарз юкининг ортиб бораётгани, аҳоли ушбу қарзга хизмат кўрсатишга қанчалик қодирлиги билан боғлиқ. Айнан мана шу кўрсаткичларнинг ўсиши бизни кўпроқ ташвишга солмоқда», — деди МБ раиси ўринбосари. 📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

  • 14 авг.4 12515

    видео или голосовое, без подписи

  • 14 авг.4 13415

    видео или голосовое, без подписи

  • 14 авг.4 14415

    видео или голосовое, без подписи

  • 14 авг.3 5008215

    ⚡️“Одил судлов – 2030”: суд тизимида янги тартиблар жорий этилади Президент Шавкат Мирзиёев суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг натижалари ва соҳадаги устувор вазифаларни муҳокама қилиш мақсадида суд тизими раҳбарлари билан учрашди. Учрашувда “Одил судлов – 2030” стратегияси лойиҳаси тақдим этилди. Стратегия доирасида 57 та вазифа, 2026–2028 йилларга мўлжалланган 160 та чора-тадбир ва 2030 йилгача эришилиши лозим бўлган 33 та мақсад белгиланган. Унга кўра, 2027 йил 1 июлдан 5 та ҳудудлараро суд ташкил этилади. Бу бир суднинг ўз қарорини ўзи қайта кўриб чиқиши амалиётига чек қўйиши ва фуқароларнинг адолат излаб пойтахтга бориш заруратини камайтириши кутилмоқда. Шунингдек, фуқаролик судлари аҳолига яқинлаштирилади. 2030 йилгача заруратдан келиб чиқиб, деярли барча туман ва шаҳарларда фуқаролик судлари фаолияти йўлга қўйилади. Фуқаро иши бўйича нотўғри судга мурожаат қилган тақдирда, ариза қайтарилмайди. Суднинг ўзи уни тегишли судга юборади. Аризада жузъий камчиликлар аниқланса, уларни бартараф этишда суд фуқарога кўмаклашади. Тадбиркорлар учун ҳам янги тартиб жорий этилади. Идорама-идора сарсон бўлишнинг олдини олиш мақсадида “иқтисодий ишларни проактив бошқариш” стандарти ишлаб чиқилади. Жиноят ишларида эса инсон ҳуқуқлари кафолати кучайтирилади. Хусусан, “асосли гумон” (prima facie) стандарти жорий қилиниб, тергов судьяси шахсни ушлаб туриш қонунийлиги ҳамда унга нисбатан гумон ёки айблов учун етарли асослар бор-йўқлигини текширади. Суд амалиётида ягона ёндашувни таъминлаш мақсадида Олий суд Раёсати қарорларини қамраб олувчи очиқ “Прецедентлар реестри” юритилади. 2028 йилдан “суд маъмурчилиги” институти жорий этилиб, судьялар одил судловга бевосита дахлдор бўлмаган ташкилий вазифалардан озод қилинади. Бундан ташқари, “Рақамли суд” тизими тўлиқ ишга туширилади. Судларга мурожаатларнинг камида 50 фоизини электрон шаклда қабул қилиш ва суд мажлисларининг 100 фоизини аудиозапис орқали қайд этиш режалаштирилган. Стратегияда медиация ва ярашув механизмларини кенгайтириш, ноқонуний деб топилган маъмурий ҳужжатларнинг очиқ реестрини юритиш ҳамда “Халқ вакиллари ҳайъати” иштирокида кўриладиган жиноят турларини камида 3 тага етказиш ҳам назарда тутилган. 📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

  • 14 авг.3 96065

    ⚡️Бишкек, Олмаота, Душанбе ва Сурхондарё шаҳарларида электр узилишлари қайд этилди. Бугун, 14 август куни соат 15:00 дан бошлаб Бишкекнинг турли туманлари аҳолиси электр узилишлари ёки узилишлар ҳақида шикоят қилишмоқда. Tengrinews хабар беришича, Олмаотанинг тўртта туманида ва Олмаота вилоятининг ўнта туманида электр узилишлари содир бўлган. Шунингдек, Душанбе ва Тожикистоннинг турли вилоятларида электр узилишлари қайд этилган. Сурхондарёнинг катта қисмида чироқ йўқлиги айтилмоқда. Шунга ўхшаш ҳолат 2022 йил январь ойида ҳам содир бўлганди, ўшанда Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон шаҳар ва қишлоқлари электрсиз қолган эди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

  • 14 авг.4 298296

    ⚡️Садир Жапаров 2027 йилги сайловда қатнашиш қарорини нега ўзгартирганини айтди Қирғизистон президенти Садир Жапаров 2027 йилги президентлик сайловида ўз номзодини қўйишга қарор қилгани ҳақида гапирар экан, дастлаб бошқа режаси бўлганини маълум қилди. Жапаров журналист Али Токтакуновга берган интервьюсида амалдаги президентлик муддати тугагач, сайловда ўзи иштирок этмасдан, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раҳбари Қамчибек Ташиевни қўллаб-қувватлашни режалаштирганини айтди. У бу режасини Ташиевга олдиндан билдирганини ҳам таъкидлади. Президентнинг сўзларига кўра, у Ташиевга сайловга тайёргарлик кўриш, атрофидаги жамоани тартибга солиш ва тажриба орттириш зарурлигини айтган. Бироқ кейинчалик Ташиев ва унинг атрофидаги жамоа мамлакатни бошқаришга ҳали тайёр эмас, деган хулосага келган. Жапаров, айниқса, сиёсий доиралар ва парламентда одамларни «сен у тарафдасанми ёки бу тарафдасанми» дея ажратиш ҳолатларидан хавотирланганини билдирди. «Элни иккига бўлиш керак эмас. Эл бирлашиб, бир Қирғизистон бўлиб бораётган бир пайтда “сен у тарафдасанми, бу тарафдасанми” дейиш тўғри келмайди», — деди у. Жапаровнинг айтишича, айнан шу ҳолатлар Ташиевни лавозимидан озод қилиш қарорининг асосий сабабларидан бири бўлган. Президент шу билан бирга, Ташиев билан ҳокимиятни олдиндан бўлиб олиш ёки «мендан кейин сен бўласан» мазмунида келишув бўлгани ҳақидаги гапларни рад этди. У дастлаб 2027 йилда сайловда иштирок этмасдан, оиласи ва набираларига вақт ажратишни режалаштирганини ҳам айтди. Бироқ кейинги воқеалар унинг режасини ўзгартирган. 📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

  • 14 авг.4 57912235

    ⚡️Президент Шавкат Мирзиёев томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун имзоланди Ўзбекистонда Президент Администрациясининг фаолияти ва ваколатларини белгилаб берувчи янги Конституциявий қонун қабул қилинди. Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 6 августда қабул қилиниб, 7 август куни Сенат томонидан маъқулланган. Ҳужжат Президент Администрациясининг мақоми, вазифалари, ваколатлари ва унинг давлат органлари билан муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан белгилаб беради. Янги қонунга кўра, Президент Администрацияси давлат органларининг келишилган ҳолда ишлашини таъминлашга кўмаклашади ҳамда Президент ваколатларини амалга оширишни ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан таъминлайди. Шунингдек, Администрация Президентнинг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижросини мувофиқлаштиради, уларнинг бажарилишини мониторинг қилади ва назоратни ташкил этади. У ўз фаолиятида бевосита Президентга бўйсунади ва унга ҳисобдор ҳисобланади. Қонун Администрациянинг ваколатларини ҳам анча аниқ белгилаб берган. Жумладан, у давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар ва топшириқлар бериши, уларнинг бажарилиши ҳақида батафсил маълумот талаб қилиши мумкин. Бундан ташқари, Администрация давлат органлари фаолиятини ўрганиши, аниқланган қоидабузарлик ва камчиликларни бартараф этиш бўйича уларнинг раҳбарларига тегишли материалларни юбориши мумкин. Агар масъул мансабдор шахслар ўз вазифаларини бажармаса ёки лозим даражада бажармаса, уларни интизомий жавобгарликка тортиш, ҳатто лавозимидан озод этиш масаласини кўтариш ваколати ҳам белгиланган. Қонунга мувофиқ, Администрация Президент томонидан шакллантирилади. Унга Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод қилинадиган Администрация раҳбари бошчилик қилади. Администрация ўз фаолиятини Президент белгилайдиган асосий йўналишлар доирасида амалга оширади. Администрациянинг асосий вазифалари қаторига мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожланишини таҳлил қилиш, ислоҳотларни ташкилий ва ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш, қонунлар ва Президент ҳужжатлари ижросини назорат қилиш каби йўналишлар ҳам киритилган. 📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

  • 14 авг.4 333126

    ⚡️Наманганда ИИО ходимига 3 минг доллар пора таклиф қилган фуқаро ушланди Наманган шаҳрида фуқаро ўзига нисбатан тўпланган материалларни тергов органларига юбормаслик ва банк томонидан блокланган маблағларни чиқариб бериш эвазига ички ишлар ходимига 3 минг доллар пора таклиф қилгани аниқланди. Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Давлатобод туманида яшовчи фуқарога нисбатан ўтказилган терговга қадар текширувда унинг банк картаси ва маблағлари билан боғлиқ ҳолатлар ўрганилган. Шунингдек, унга алоқадор телефонларда Mobcash иловаси орқали йирик миқдордаги маблағлар ва транзакциялар акс этгани маълум бўлган. Шундан сўнг фуқаро мазкур материалларни терговга юбормаслик, унга нисбатан қонуний чора кўрмаслик ва блокланган маблағларни чиқариб бериш эвазига ИИО ходимига 3 минг доллар беришни таклиф қилган. Ходим порадан бош тортган ва ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Натижада фуқаро Намангоний кўчасида майор Султоновга 3 минг долларни пора тариқасида бераётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳолат юзасидан 1991 йилда туғилган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

  • 14 авг.4 8092218

    Аҳолининг мансабдорлар устидан Халқ қабулхонасига мурожаат қилиши камайган Қайси масалаларда шикоят кўпроқ? 2026 йилнинг ўтган даврида Ўзбекистон аҳолиси Президент халқ қабулхонасига 557 минг 254 марта мурожаат қилган. Энг кўп мурожаатлар ҳуқуқ-тартибот, ижтимоий ҳимоя ҳамда коммунал хизматлар масалаларига тўғри келган. Бу ҳақда Президент халқ қабулхонаси раҳбари Фаррух Омонов маълум қилди. Энг кўп мурожаатлар ҳуқуқ-тартибот масалаларига оид Жорий йилда Президент халқ қабулхонасига ҳуқуқ-тартибот соҳаси бўйича 126 минг 692 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 36 минг 806 таси алимент ундириш билан боғлиқ бўлган. Ижтимоий ҳимоя ва уй-жой таъминоти масалалари бўйича эса 113 минг 897 та мурожаат қайд этилган. Шундан 87 минг 252 таси нафақа тайинлаш, моддий ёрдам ва пенсия масалаларига тааллуқли. Айниқса, 18 ёшгача бўлган болаларга нафақа тайинлаш масаласи бўйича мурожаатлар кўпайган. Бу йўналишда 48 минг 778 та мурожаат келиб тушган бўлиб, кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 38 фоизга ошган. Коммунал хизматлар ҳам мурожаатлар орасида юқори ўринда. Газ, электр энергияси, ичимлик суви, иссиқлик таъминоти ва оқова сув масалалари бўйича 74 минг 823 та мурожаат тушган. Қайси ҳудуд аҳолиси кўпроқ мурожаат қилган? Йил бошидан буён Президент халқ қабулхонасига энг кўп мурожаат Тошкент шаҳридан келган — 74 минг 592 та. Шунингдек, Қашқадарё вилоятидан 60 минг 580 та, Сурхондарёдан 55 минг 402 та, Тошкент вилоятидан 50 минг 937 та ва Самарқанд вилоятидан 50 минг 476 та мурожаат келиб тушган. Энг кам мурожаат Сирдарё вилоятида қайд этилган — 20 минг 432 та. Президент халқ қабулхонаси раҳбарига кўра, фуқароларнинг қабулхона биносига шахсан келиб мурожаат қилиш ҳолатлари камайиб бормоқда. Кунлик мурожаатларнинг 10 фоизидан ҳам ками бевосита қабулхонага келган ҳолда амалга оширилмоқда. Қолган қисми онлайн форматда қабул қилинмоқда. Давлат хизматчилари устидан шикоятлар ҳам камайган 2026 йилнинг ўтган даврида давлат хизматчилари фаолияти ва хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ қарийб 29 мингта мурожаат келиб тушган. Бу ўтган йилга нисбатан 36 фоиз кам. Шунга қарамай, маҳалла раислари, Мажбурий ижро бюроси, солиқ, соғлиқни сақлаш, профилактика инспекторлари, ички ишлар органлари, банк ва таълим соҳаси ходимлари устидан шикоятлар кўп бўлмоқда. Фаррух Омоновнинг таъкидлашича, мурожаатнинг ўзи фуқаронинг ҳақлигини англатмайди. Ҳар бир ҳолат алоҳида ўрганилиб, шикоят асослими ёки йўқми, шу асосда қарор қабул қилинади. Жорий йилнинг дастлабки етти ойида давлат хизматчиларига нисбатан 3 мингдан ортиқ интизомий ва бошқа турдаги жавобгарлик чоралари қўлланган. 📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

  • 14 авг.5 2062560

    #Рост_ҳикматлар Имон билан яшагувчи, ноҳақликка чидолмовчи, хўрлик — золимликдан нафратланувчи, чин инсон бўлиб яшагувчи зот — асл зиёлидир! ✍️ Тоғай Мурод  Кунингиз хайрли бўлсин! ROST24.uz | Telegram | Facebook Instagram | YouTube | Tezkor

  • 13 авг.5 28912642

    ⚡️ Русланбек Давлетов Президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонларига мувофиқ, Олим Давлатович Давлатов Президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан Русланбек Қуролтаевич Давлетов мазкур лавозимдан озод этилди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

  • 13 авг.5 215146

    ⚡️Вазирлик New Port мажмуасидаги «қурилиш назоратсиз қолдирилмаган»ини айтди Тошкентдаги New Port турар жой мажмуасида қурилиш ишлари назорат органлари томонидан эътиборсиз қолдирилгани ҳақидаги фикрлар ортидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги муносабат билдирди. Вазирлик маълум қилишича, мажмуадаги қурилиш жараёнлари назоратсиз қолдирилмаган, аниқланган қоидабузарликлар юзасидан тегишли чоралар кўрилган. Аввалроқ, 5 август куни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси Mega Logistics Service МЧЖ томонидан олиб борилаётган қурилиш ишларида қатор қонунбузилишлар аниқланганини маълум қилган эди. Инспекция маълумотига кўра, мажмуада жами 9 та блокда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилган. Текширувлар давомида уларнинг 6 тасида қурилиш-монтаж ишлари белгиланган тартибда инспекциядан рўйхатдан ўтказилмасдан амалга оширилаётгани аниқланган. Вазирликнинг таъкидлашича, аниқланган ҳолатлар объектдаги қурилиш ишлари назоратсиз қолдирилмаганини кўрсатади. Қоидабузарликлар юзасидан буюртмачи  Mega Logistics Service МЧЖга бир неча марта мажбурий ёзма кўрсатмалар берилган. Компаниядан қурилиш ишларини тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида давом эттириш ҳамда объектларни инспекциядан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш талаб қилинган. Бироқ берилган кўрсатмалардаги талаблар тўлиқ бажарилмаган. Натижада компаниянинг масъул мансабдор шахслари маъмурий жавобгарликка тортилган. Буюртмачининг техник назоратчисига нисбатан ҳам тақдимнома киритилиб, тегишли таъсир чоралари қўлланган. Шу билан бирга, инспекция томонидан тўпланган ҳужжатлар қоидабузарликларга ҳуқуқий баҳо бериш ва қонунчиликда белгиланган чораларни кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган. New Port мажмуаси атрофидаги энг жиддий масалалардан бири — айрим турар жой биноларининг тегишли рухсатномаларсиз қурилгани билан боғлиқ. Тошкент шаҳар прокуратураси маълум қилишича, мажмуа ҳудудида қурилишга тегишли рухсатнома олмасдан битта 20 қаватли, иккита 19 қаватли, битта 12 қаватли ва битта 2 қаватли турар жой бинолари ўзбошимчалик билан қурилгани аниқланган. Ушбу ҳолат юзасидан Mega Logistics Service МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқа шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Вазирлик эса жамоатчиликда пайдо бўлган «New Port мажмуасидаги қурилишлар назоратсиз қолдирилган» деган фикр ҳолатнинг барча жиҳатларини тўлиқ акс эттирмаслигини билдирмоқда. Расмий муносабатда қайд этилишича, қоидабузарликлар аниқланган, мажмуа буюртмачисига мажбурий кўрсатмалар берилган, масъул шахслар жавобгарликка тортилган ва тўпланган материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган. 📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

  • 13 авг.5 4233116

    ⚡️Қашқадарёда 856 нафар талабанинг контракти учун 3,78 млрд сўм ажратилди Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида Қашқадарё вилоятида эҳтиёжманд оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 856 нафар талаба учун контракт маблағлари тўлаб берилмоқда. Вилоят ҳокими Муротжон Азимов қарорига кўра, талабаларнинг олий таълим муассасаларида таҳсил олиши учун 3 млрд 780 млн 600 минг сўм маблағ ажратилган. Маблағлар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг ўқишини давом эттиришига кўмаклашиш учун йўналтирилади. 📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

  • 13 авг.5 313175

    ⚡️Навоийда 340 млн сўмлик ноқонуний олтин савдосига чек қўйилди Навоийда 340 млн сўмлик ноқонуний олтин савдосига чек қўйилди Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида 340 миллион сўмлик ноқонуний олтин савдоси фош этилди. «Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида яшовчи икки нафар шахс қўлга олинган. Маълум бўлишича, улар 212,9 грамм қуйма олтинни 340 миллион сўмга сотишга келишган. Харидорга 999 пробали 26,3 грамм олтинни бериб, қолган қисмини кейинроқ етказиб беришни ваъда қилган шахслар ундан 20 минг АҚШ доллари ва 100 миллион сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Шунингдек, гумонланувчилардан бири ўз хонадонида қум таркибидан олтин ажратиб олишга мўлжалланган яширин цех ташкил қилгани ҳам аниқланган. Ҳолат юзасидан уларга нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

  • 13 авг.6 1861336

    ✅️#Рост_ҳикматлар Бахтсизликда эзилган ҳиссиётлар ўлмайди, улар “оғзини ёпиб” туришга мажбурланади, холос. Улар инсонга ич-ичидан аста-секин ўз таъсирини ўтказаверади. ✍️ Зигмунд Фрейд 🍁Кунингиз хайрли ўтсин! ROST24.uz | Telegram | YouTube

  • 12 авг.5 077118

    ⚡️Кримоген вазиятни яхшилолмаган 10 нафар раҳбар лавозимидан озод этилди Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Азиз Тошпўлатов раҳбарлигида вазирликнинг 2026 йил иккинчи чорагидаги фаолияти якунларига бағишланган Ҳайъат йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда жорий йилнинг биринчи ярмида республикадаги криминоген вазият, оғир ва ўта оғир жиноятлар, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ҳамда хизмат интизоми билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Ҳисобот натижаларига кўра, ўтган олти ой давомида ҳудудлардаги криминоген вазиятни барқарорлаштиришда жиддий камчиликларга йўл қўйган 6 нафар шаҳар ва туман ички ишлар органлари бошлиқлари, уларнинг жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўналиши бўйича 2 нафар ўринбосари ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаларининг 2 нафар масъул раҳбарини лавозимидан озод этиш бўйича Ҳайъат қарори қабул қилинди. Бундан ташқари, 7 нафар раҳбарга қаттиқ интизомий жазо қўллаш, яна 3 нафар раҳбарнинг лавозимида қолиш ёки қолмаслик масаласини кўриб чиқиш белгиланди. Йиғилишда келтирилган маълумотларга кўра, 2026 йилнинг дастлабки олти ойида 5 778 та маҳаллада, яъни маҳаллаларнинг 64 фоизида жиноят содир этилишига йўл қўйилмаган. Шу билан бирга, 476 та маҳалланинг ҳануз “қизил” тоифада қолаётгани танқид қилинди. Кибержиноятчиликка қарши курашиш йўналишида эса олти ойда 9 282 та кибержиноят фош этилган, 4 011 та жиноят ташаббус асосида аниқланган. 13 мингдан ортиқ фуқарога етказилган 120 млрд 496 млн сўмдан зиёд зарар қайтарилган. Марказий банк билан ҳамкорликда йўлга қўйилган махсус тизим орқали 29 трлн сўмнинг ноқонуний равишда четга чиқиб кетишининг олди олинган, жиноятларга алоқадор 18 838 та банк картаси блокланган. Шу билан бирга, рейтинг натижаларига кўра жиноятларнинг олдини олиш ва уларни ташаббус асосида аниқлаш бўйича энг яхши натижа кўрсатган ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларини рағбатлантириш таклиф қилинди. Вилоятлар орасида Тошкент вилояти биринчи, Самарқанд вилояти иккинчи, Фарғона вилояти эса учинчи ўринни эгаллади. 📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

  • 12 авг.4 839195

    ⚡️Миграция агентлиги 7 ойда хорижда оғир аҳволга тушган 2 888 нафар ўзбекистонликни ватанга қайтарди 2026 йилнинг январь-июль ойларида хорижда турли сабабларга кўра мураккаб вазиятга тушиб қолган 2 888 нафар Ўзбекистон фуқароси Миграция агентлиги кўмагида Ўзбекистонга қайтарилган. Агентлик маълумотига кўра, фуқароларни олиб келиш билан боғлиқ транспорт, тиббий ва ташкилий харажатлар учун Миграция жамғармасидан жами 9 млрд 936 млн сўм маблағ сарфланган. Қайтарилганларнинг 1 306 нафари мураккаб молиявий аҳволга тушиб қолган фуқаролар, 518 нафари болали аёллар, 1 022 нафари болалардан иборат. Шунингдек, оғир тиббий ҳолатда бўлган 42 нафар фуқаро махсус тиббий транспортда, ётқизилган ҳолда олиб келинган. Тиббий кузатувга муҳтож бўлган яна 15 нафар фуқаро Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифокорлари назорати остида манзилга етказилган. Агентлик келтирган мисоллардан бири Санкт-Петербургда бўлган. 2024 йилда ишлаш мақсадида Россияга борган Ўзбекистон фуқароси 2026 йил март ойидан бошлаб оиласи билан алоқани узган. Ўрганишлар давомида унинг руҳий ҳолатида ўзгаришлар кузатилгани ва қаровсиз қолгани аниқланган. Миграция агентлиги кўмагида у Санкт-Петербург — Тошкент рейси орқали олиб келинган. Аввалроқ, 2026 йил июль ойида ҳам Россиядан қарийб 600 нафар ўзбекистонлик Ўзбекистонга қайтарилгани маълум қилинган. Айни пайтда хориждаги ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатиш масаласи кун тартибида қолмоқда. Хусусан, 10 август куни Татаристонда содир бўлган дрон ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган 8 нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасадлари 12 август куни махсус самолётда олиб келингани хабар қилинган эди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube