AkmalBurxanov⚖
СтатистикаKorrupsiyaga qarshi kurashish Agentligi direktori Akmal Burxanovning telegram kanali.
- Последний пост
- 17 июн.
- Последнее чтение
- 09:39
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 21
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- —
- 1/48двое суток
- —
- 1/72трое суток
- —
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Sport birlashtiradi. Futbol esa yana-da ko’proq ⚽️🇺🇿
Яширин иқтисодиёт ва коррупция бир танганинг икки томони ҳисобланади. Коррупция урчиган жойда ноқонуний схемалар авж олади, яширин иқтисодиёт улушининг ортиши эса амалдорлар ва бизнесменлар ўртасида ўзаро манфаатли ноқонуний келишувларни кўпайтиради. Бу халқани узишга фақатгина шаффофлик, ҳалол қоидалар ва жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш орқали эришиш мумкин. @aburxanov
Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 5 йил. Ортга йўл йўқ... @aburxanov
Bizning jamoa🇺🇿🇺🇿🇺🇿 @aburxanov
Коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро ҳамкорлик кўлами кенгаймоқда. @aburxanov
Давлат идораларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари мустақиллиги ҳамда фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган Президент қарори қабул қилинди. Унга кўра: 🔘 Коррупцияга қарши курашиш бўлинмалари бевосита ташкилотнинг биринчи раҳбарига, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларида эса кузатув кенгашига бўйсунади ва унинг олдида ҳисобдор бўлади; 🔘 Агентлик коррупцияга қарши курашиш бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва услубий таъминлаш, уларнинг ходимларини стажировка ва аттестациядан ўтказиш ҳамда малакасини ошириш бўйича махсус ваколатли орган этиб белгиланди; 🔘 Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ходимларни моддий рағбатлантириш тўғрисидаги тақдимномалари улар фаолият олиб бораётган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан кўриб чиқилиши мажбурий ҳисобланади; 🔘 коррупцияга қарши курашиш бўлинмаларини ташкил этишнинг минимал мезонлари тасдиқланди; 🔘 Соғлиқни сақлаш, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Сув хўжалиги вазирликлари, “Ўзбекнефтгаз” ва “Ўзсувтаъминот” АЖларнинг коррупцияга қарши курашиш бўлинмалари Коррупцияга қарши курашиш агентлигига ўтказилди; 🔘 мазкур бўлинмалар раҳбарлигига Агентлик ходимлари тайинланади ва уларга Агентликнинг бўлим бошлиғига белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш шартлари қўлланилади; 🔘 Агентлик бўлинмалар раҳбар ва ходимларининг ҳар йили қисқа муддатли малака ошириш курслари ҳамда ҳар уч йилда аттестациядан ўтказилишини ташкил этади; 🔘 Агентлик томонидан бўлинмалар раҳбар ва ходимларини лавозимга тайинлаш ва озод этишни келишиш тартиби, улар фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) ҳамда ходимларнинг касбий стандартлари тасдиқланади; 🔘 "E-anticor.uz" электрон платформасида аноним сўровномалар ўтказиб, натижаларини жамоатчиликка эълон қилиш имконини берувчи электрон модул ишга туширилади. @aburxanov
Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган Президент Фармони қабул қилинди Унга кўра: • Олий Мажлис палаталари ҳар йили бюджетдан энг кўп маблағ оладиган учта вазирлик ва идорада коррупциявий омилларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиб боради; • вазир ва ҳокимлар лавозимига номзодлар тегишлича Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашида кўриб чиқилаётганда улар томонидан коррупцияни олдини олиш бўйича аниқ режаси ҳимоя қилиниши йўлга қўйилади; • йирик инвестиция лойиҳаларида халқаро коррупцияга қарши стандартлар ҳамда йирик аукцион шартларини рақобатдошлик экспертизасидан ўтказиш тартиби жорий этилади; • бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан асосий воситаларни харид қилиш бўйича талаблар кучайтирилади; • давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар турлари камида икки карра қисқартирилади; • давлат идоралари ва аҳоли ўртасидаги муносабатларни аҳолининг ўзи баҳолайдиган тизим жорий этилади. Шунингдек, Фармон билан коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича йил якунига қадар ишлаб чиқилиши лозим бўлган 21та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари рўйхати тасдиқланди. @aburxanov
«Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури раҳбарларнинг халқимиз олдидаги масъулияти ва ҳисобдорлигини оширишга катта туртки бермоқда. Чунки дастур доирасида ҳар бир раҳбар ўзига бириктирилган ҳудудлардаги ҳақиқий аҳволни ўрганяпти, аҳоли билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммоларига тўғри ечим топишга интиляпти. Ҳудудларга чиқишларимизнинг бу галгисида ишимизни бириктирилган маҳаллаларда давом эттириб, дастур доирасида ажратилган маблағларнинг сарфланиши, режадаги ишлар қай даражада самарали амалга оширилаётганлигига эътибор қаратдик. Жумладан, Наманган шаҳрининг Ойдинкўл, Ибрат, Чинор ва Чаман МФЙлари инфратузилмасини яхшилаш учун 12,0 млрд сўм (электр таъминотини яхшилишга 5,3 млрд.сўм ва ички йўлларни таъмирлаш учун 6,7 млрд.сўм) эвазига жами, 17,3 км тармоқ тортиш, 577 дона таянч ва 10 та трансформатор пунктини ўрнатиш кўзда тутилган. Шунингдек, маҳаллаларда ўзимга бириктирилган ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва салоҳиятини юзага чиқариш, бандлигини таъминлаш, ҳаётда ўз ўринларини топишлари учун манзилли чораларни белгилаб олдик. @aburxanov
Қадрли ва мунис опа-сингиллар, мўътабар оналар! Сизларни бугунги баҳор ва нафосат байрами билан самимий табриклайман! Сизларга баҳорий табассум, мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, ҳаётингиз доимо қувончга тўла бўлишини тилайман! Бизларга меҳр-оқибат улашиб, келажамигиз ривожига беқиёс ҳисса қўшиб келаётганингиз учун барчангизга чуқур ҳурмат-эҳтиром ҳамда энг эзгу тилакларимни билдираман! @aburxanov
2025 йил 5 март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда коррупциянинг олдини олиш бўйича белгилаб берилган энг муҳим вазифа ва мақсадлар: ▫️Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлари таркиби тўлиқ янгиланиб, уларга вилоят халқ депутатлари кенгаши раислари раҳбарлик қилади; ▫️Соғлиқни сақлаш, Қурилиш, Сув хўжалиги вазирликлари, “Ўзбекнефтгаз” ва “Ўзсувтаъминот”нинг комплаенс-назорат тузилмаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига ўтказилади; ▫️Комплаенс-назорат тузилмалари тўғридан-тўғри биринчи раҳбар билан ишлайди; ▫️Давлат идораларидаги тўғридан-тўғри харидлар 2 карра қисқартирилади; ▫️Давлат харидларида қонунга зид ҳолатларни сунъий интеллект ёрдамида аниқлаш ва олдини олиш бўйича электрон тизим ишга туширилади. ▫️Давлат харидларида товарларнинг ўртача бозор нархлари кўриниб турадиган электрон платформа яратилади; ▫️Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағ ҳисобидан асосий воситаларни харид қилиш бўйича талаблар кучайтирилади; ▫️Инвестиция лойиҳаларида халқаро коррупцияга қарши стандартлар жорий этилади; ▫️Йирик аукцион шартларини рақобатдошлик экспертизасидан ўтказиш йўлга қўйилади; ▫️Давлат хизматчилари реестри шакллантирилади; ▫️Кадрларнинг коррупцияга мойиллигини ўрганиш амалиёти жорий қилинади; ▫️Давлат идораларидаги хизмат автотранспортларини миллий автомобилларга ўтказиш чоралари кўрилади; ▫️Давлат хизматчиларининг мол мулки ва даромадларини декларация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилади; ▫️Ноқонуний бойлик орттирганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади; ▫️Киберкоррупцияга қарши самарали курашиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий база яратилади; ▫️Коррупциявий жиноятларнинг аниқ рўйхати, коррупциявий жиноятларни фош этишга ёрдам берганларни рағбатлантиришни назарда тутувчи қонун қабул қилинади; ▫️Мактабларда “Тарбия” фани доирасида ҳалоллик, бировни ҳақига хиёнат қилмаслик каби эзгу ғоялар содда тилда тушунтириб борилади; ▫️Талаба ва ёшларнинг коррупцияга қарши лойиҳалари, стартап ва инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизими йўлга қўйилади; ▫️Коррупцияга қарши курашиш Виртуал академиясида 2025 йилда 2 миллион аҳоли бепул ўқитилади. ▫️Нодавлат ташкилотларининг коррупцияга қарши курашишга оид лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга ҳар йили 10 миллиард сўмдан ажратиб борилади. @aburxanov
без подписи
без подписи
без подписи
3-4 февраль, 2025 йил Малайзия (Куала-Лумпур, Путражая). @aburxanov
Давлат хизматида адолатли иш ҳақи ва рағбатлантириш механизмларини жорий қилиш давлат идораларининг жозибадорлигини ошириш ва коррупцияни олдини олишнинг самарали воситаларидан бири ҳисобланади. @aburxanov
Давлат хизматчиларининг коррупцияга мойиллигини текшириш амалиётини жорий этиш таклиф этилмоқда. Мазкур янги тизим раҳбарлик лавозимларда ишлаётганлар ва ушбу лавозимлар учун захирада турганларнинг коррупцияга мойиллиги даражасини баҳолаш орқали амалга оширилади. Бу эса давлат хизматига адашиб ёки ноқонуний бойлик орттириш мақсадида кириб келганларни аниқлаш, шунингдек, давлат идораларига ҳалол кадрларни танлаб олиш имконини беради. @aburxanov
Pora olma, duo ol! Korrupsiyaga nisbatan murosasiz munosabatni shakllantirishda zamonaviy usullardan foydalanish o‘ta muhim! Quvonarlisi, ko‘plab ijodkorlar tomonidan turli kreativ ishlanmalar doimiy ravishda jamoatchilikka taqdim etib kelinmoqda. Xususan, @Habikatura tomonidan yana bir bor “Shum bola” obraziga murojaat qilinibdi. Korrupsiya mavzusi oson, tushunarli qilib tushuntirilgan. Stikerlar to‘plamini yuklab oling va do‘stlar, yaqinlar bilan yozishmalarda foydalaning. Bu orqali korrupsiya illatiga qarshi targ‘ibotda Siz ham ishtirok eting! Yuklab olish: https://t.me/addstickers/ShumBolaAntikor @SherzodSaparov
без подписи
без подписи
без подписи