Адвокат Азизулло
СтатистикаҲуқуқ йўналишидаги фикр, мулоҳаза, тавсиялар, барчаси инсон манфаатлари учун! Мурожаат учун: Адвокат: @Azizullo2112 Адвокат @Abdulaziz_Zaripov Tел: +998914687000 +998971450220 +998900184808
- Последний пост
- 25 июл.
- Последнее чтение
- 13 авг.
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 38
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 996
- 1/48двое суток
- 1 141
- 1/72трое суток
- 1 231
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
⚖️ «Шифокорнинг ўзи бемор бўлса...» Суд жараёнидаги мантиқсизлик... «Сўзнинг кўрки мақол, суднинг кўрки — адолат» дейишади. Бироқ собиқ судья Мухтарама Турғунова ва бошқаларга нисбатан ўтказилаётган шов-шувли суд жараёни илк кунларданоқ «Теша тегмаган гаплар» ва жиддий процессуал зиддиятларга бой бўлмоқда. Жараён атрофидаги қарама-қаршилик: 1. 📜 «Аравани отдан олдин қўшиш»: Айблов хулосасисиз ўтган дастлабки эшитув!Судланувчиларга айблов хулосаси топширилмагани сабабли суд бошқа кунга қолдирилди. Савол туғилади: Агар айблов хулосаси топширилмаган бўлса, ЖПКни талабидаги 3 суткалик муддат қандай ҳисобланди? 2. «Бировнинг тўнига эгалик қилиш»: Ваколат ва мансублик… «Судлар тўғрисида»ги Қонунда «Судьяга нисбатан жиноят иши Олий суд судловига тегишлидир» деб «Пичоқ билан кесгандек» аниқ белгилаб қўйилган. 30 га яқин адвокатларнинг судьяга нисбатан билдирган раддияси яна рад этилди. Лекин ваколатсиз суд томонидан чиқарилган ҳукм эртага «Қумдан ясалган қаср»дек қулаши мумкинлигига ким кафолат беради? 3. «Бир кўз билан қараш»: Томонларнинг сохта тенглиги Мажлис залида прокурор учун алоҳида қулайлик яратилиб, 40 дан ортиқ адвокатлар сиқилиб ўтиришга мажбур бўлди. Бино дим, ВКС уланиш тармоғи нописанд қилинган, суд санаси эса «Яшин ургандек» суд тугагандан кегин яна бошқа кунга ўзгарди. Қонунда «Айблов ва ҳимоя — бир тарозининг икки палласи» дейилади. Бироқ амалда бизда паллаларнинг тенглиги фақат «қоғозда» қолиб кетмоқда. 4. 🩺 «Шифо истаб мурожаат қилган табибнинг ўзи бемор...» Жамиятга қонун устуворлигини тарғиб қилиши ва унга қатъий амал қилиши керак бўлган суднинг ўзи процессуал хатоликлар марказида турибди. «Суднинг кучи — муҳрида эмас, балки адолатнинг устунлигида». Одил судлов — шунчаки жазо бериш механизми эмас, балки ҳар бир процессуал қадамнинг аниқ ва ҳалол ташкил этилишидир. Шароит ва тартиб бўлмаган жойда қонуннинг сўзи ҳам заифлашади. @advokat_azizullo
231-модда: судьяни ҳимоя қиладими ёки қўрқитадими? Тўғриси, Тошкент шаҳар судининг собиқ судьяси Муҳтарама Турғунова ва бошқа судьяларга нисбатан юритилаётган жиноят иши ҳужжатлари билан танишар эканмиз, Жиноят кодексининг 231-моддаси - адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқарганлик учун судьяларни жиноий жавобгарликка тортиш амалиётини ҳам жиддий ўрганишга тўғри келмоқда. Сўнгги кунларда бизга мазкур модда асосида жиноий жавобгарликка тортилган судьяларга оид суд қарорлари бирин-кетин тақдим этилмоқда. Уларни ўрганиш эса бир жиддий саволни ўртага қўймоқда: Жиноят кодексининг 231-моддаси ҳақиқатан ҳам қасддан адолатсиз қарор чиқарган судьяни жавобгарликка тортиш учун хизмат қилаяптими ёки амалиётда судьяни чиқарган қарори учун жавобгарликка тортиш, шу орқали унга босим ўтказиш воситасига айланиб қолиш хавфи мавжудми? Ахир, суд қарорининг юқори инстанция суди томонидан бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши ўз-ўзидан судья жиноят содир этганини англатмайди. Агар ҳар бир бекор қилинган қарор ортидан судья жиноий таъқиб қилиниши мумкин бўлса, у энди қарорини қонун ва ички ишончи асосида эмас, балки кейинчалик ўзига нисбатан қандай чора кўрилиши мумкинлигини ўйлаб қабул қилади. Бундай шароитда ҳақиқий суд мустақиллиги ҳақида гапириш қийин. Бежизга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 ноябрдаги ПФ–227-сонли “Судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг самарадорлиги ва очиқлигини ошириш ҳамда суд мустақиллиги кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинмаган. Мазкур Фармоннинг IV бўлими 13-банди "а" кичик банди билан Судьялар олий кенгаши, Олий суд ва Бош прокуратурага уч ой муддатда адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқарганлик учун жавобгарликни белгиловчи қонунчилик нормаларини суд мустақиллигига оид халқаро стандартлар асосида қайта кўриб чиқиш юзасидан таҳлилий маълумотнома киритиш вазифаси юклатилган. Бу жуда муҳим топшириқ эди. Чунки давлатнинг ўзи ҳам мазкур нормани суд мустақиллиги нуқтаи назаридан қайта баҳолаш зарурлигини тан олган эди. Белгиланган уч ойлик муддат ҳам аллақачон тугади. Шу муносабат билан қуйидаги саволлар туғилади: — Жиноят кодексининг 231-моддаси бўйича қандай таҳлил ўтказилди? — Судьялар олий кенгаши, Олий суд ва Бош прокуратура қандай хулосага келди? — Суд мустақиллигига оид халқаро стандартлар асосида қандай таклифлар ишлаб чиқилди? — Нега бу таҳлил натижалари ҳуқуқшунослар ва кенг жамоатчиликка очиқ эълон қилинмади? Яна бир муҳим ҳолат. Ҳозирда Ўзбекистонда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ)нинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари учун Аксилкоррупция тармоғи доирасидаги Истанбул ҳаракатлар режасининг 5-давра мониторинги амалга оширилмоқда. Маълумки, ушбу мониторинг доирасида суд мустақиллиги масалалари ҳам баҳоланади. Шундай экан, табиий савол туғилади. Мазкур мониторинг доирасида Жиноят кодексининг 231-моддаси амалиёти ва унинг суд мустақиллигига таъсири ҳақида ҳам тўлиқ ва холис ахборот тақдим этилганми? Агар шундай бўлган бўлса, нега бу ҳақда Олий суд, Судьялар олий кенгаши ёки одил судловга ихтисослашган расмий ахборот ресурсларида бирор марта ҳам батафсил маълумот берилмади? Ахир, суд мустақиллигига дахлдор бундай муҳим масала фақат халқаро экспертлар учун эмас, аввало мамлакатимиз судьялари, адвокатлари, прокурорлари, олимлари ва бутун жамият учун ҳам очиқ муҳокама қилиниши лозим эмасми? Биз судья умуман жавобгар бўлмаслиги керак, деган фикрдан йироқмиз. Судья ҳам қонун олдида барча каби жавобгар. Лекин у қасддан қонунни бузгани учун жавоб бериши керак, мустақил ҳуқуқий позиция билдиргани, далилларга бошқача баҳо бергани ёки кейинчалик юқори суд бошқача хулосага келгани учун эмас. Чунки судья қарор чиқараётганда қонунга эмас, қўрқувга қараб иш тутадиган бўлса, бу энди суд мустақиллиги эмас. Шунинг учун ҳам жамоатчилик битта саволга аниқ жавоб кутаяпти: Жиноят кодексининг 231-моддаси суд мустақиллигини мустаҳкамлаяптими ёки амалиётда судьяни чиқарган қарори учун қўрқитиш воситасига айланиб қоляптими? @Advokat_Abdullayev
Собиқ ҳокимнинг ҳимоячисига босимми? Лицензияни тўхтатишга уриниш саволлар уйғотмоқда Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими Анваржон Отахўжаевга нисбатан юритилаётган жиноят ишида дастлабки тергов бошланган кундан буён ҳимоячи сифатида иштирок этиб келаётган адвокатлардан бири - Фарҳод Абдурахмоновнинг адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиясини тўхтатишга қаратилган ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Бунга асос сифатида Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди судьяси Мохидил Ғаниевна Маматбаеванинг бошқа жиноят иши бўйича чиқарган хусусий ажрими кўрсатилмоқда. Бироқ мазкур хусусий ажрим устидан кассация шикояти берилган. Шу билан бирга, судьянинг ушбу иш бўйича процессуал хатти-ҳаракатлари юзасидан Наманган вилояти суди судьялар малака ҳайъатига мурожаат қилинган. Маълум қилинишича, ўтказилган хизмат текшируви натижаларига кўра, судья М.Маматбаева Ўзбекистон Республикасининг "Судлар тўғрисида"ги Қонуни, Жиноят кодекси ҳамда Жиноят-процессуал кодекси нормаларига риоя этмасдан, одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги тасдиқлангани ҳақида хулоса тузилган. Шунингдек, ихтиёримизда мавжуд суд мажлиси аудиоёзувидан кўринишича, адвокат Фарҳод Абдурахмонов суд тартибини бузмаган ҳолда судьяга раддия билдирган. Шундан сўнг судья уни суд залидан мажбуран чиқариш ҳақида кўрсатма берган ва адвокат иштирокисиз тарафлар музокарасига ўтилган. Шундай экан, қонунийлиги юзасидан жиддий саволлар мавжуд бўлган хусусий ажрим адвокат лицензиясини тўхтатиш учун асос бўлиши мумкинми? @Advokat_Abdullayev
Судья ҳақида энг кўп нарсани айнан рақамлар айтади 2025 йил 25 декабрь куни Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Турғунова Муҳтарама Маҳамадалиевна судьялик лавозимидан озод қилиниб, унинг судьялик ваколати тугатилди. Маълумки, унинг судьялик ваколати тугатилиши фуқаро Акмал Шукуровга нисбатан кўрилган жиноят иши бўйича қабул қилинган суд қарори билан боғлиқ. Ушбу ишнинг ҳуқуқий жиҳатлари, қабул қилинган ҳукмнинг қонунийлиги ва судьяга нисбатан жиноий таъқибнинг асослари ҳақида кейинги таҳлилда батафсил тўхталамиз. Муҳтарама Турғунова ҳуқуқ тизимида қарийб 25 йил меҳнат қилди. У меҳнат фаолиятини адвокат ёрдамчиси сифатида бошлаб, суд мажлиси котиби, Яшнобод туман суди судьяси ва кейинчалик Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси сифатида фаолият юритди. Унинг 2018 -2025 йиллардаги судьялик фаолияти қуйидаги рақамлар билан эътиборга лойиқ: ▪️ 1361 нафар шахсга нисбатан жиноят ишларини кўриб чиққан; ▪️ 60 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукми чиқарган; ▪️ 49 нафар шахсга нисбатан қўйилган ортиқча айбловларни олиб ташлаган; ▪️ 82 нафар шахсни суд залидан қамоқдан озод қилган; ▪️ 40 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, енгилроқ жазо тайинлаган. Бу рақамлар шунчаки статистика эмас. Улар судьянинг ҳар бир ишда айбловни автоматик тасдиқлаш эмас, балки далилларни мустақил баҳолашга интилганини кўрсатади. Айниқса, 60 та оқлов ҳукми бугунги суд амалиётида жуда катта кўрсаткичдир. Шунингдек, 49 та ҳолатда ортиқча айбловларнинг олиб ташлангани ҳам суд муҳокамаси тергов хулосасини шунчаки тасдиқлаш учун эмаслигини кўрсатади. Албатта, ҳар бир суд қарори ҳуқуқий тартибда баҳоланади. Лекин судьянинг кўп йиллик фаолиятига баҳо берилганда, унинг бутун меҳнат йўли, шаклланган суд амалиёти ва одил судловга қўшган ҳиссаси ҳам инобатга олиниши лозим. Шу маънода, Муҳтарама Турғунова оқлов ҳукмларини чиқаришга журъат топган, ортиқча айбловларни бартараф этишдан чўчимаган ва инсон тақдирига дахлдор масалаларда мустақил қарор қабул қила олган судьялардан бири сифатида эътироф этилишга муносиб, деб ҳисоблаймиз. Aдвокат Абдуллаев Абдумалик @u_generalissimus
видео или голосовое, без подписи
«Тоштурма»даги «рақамлаштириш» ҳимоя ҳуқуқини бўғишга хизмат қилмоқдами? Инновация ва рақамлаштириш ислоҳотлари тизимни енгиллаштириши керак эди, аммо Тоштурмада (1-сонли тергов ҳибсхонаси) улар адвокатларнинг фаолиятига сунъий тўсиқ ва Конституциявий ҳимояланиш ҳуқуқларни очиқчасига бузиш қуролига айланиб улгурди. 1. Электрон навбат — 20, 30 дақиқалик «ҳимоя ҳуқуқи»ми? Ҳозирда ҳибсхонадаги шахс билан кўришиш учун адвокат камида 3-4 кун олдин электрон навбат олиши шарт. Энг ачинарлиси, шунча кутиб олинган навбат бор-йўғи 20-30 дақиқалик учрашув вақтини беради, холос. Зудлик билан кўришиш лозим бўлса ҳимоячи қандай йўл тутиши керак? Қонун нима дейди? ЖПК 49-моддаси ва «Қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддасида адвокатнинг учрашувлари сони ва давом этиш вақти чекланмаслиги қатъий ёзиб қўйилган! Муассаса раҳбариятининг етарлича шароит ва жой тайёрламасдан туриб, электрон навбат баҳонасида адвокат ва мижоз ўртасидаги учрашув вақтини ҳимояланиш ҳуқуқини била туриб чеклаши — ҳимоя ҳуқуқининг қўпол равишда топталишидир. Бугун нафақат вақт чекловлари, балки муассаса раҳбарининг «шахсий қонунчилиги»га ҳам дуч келдим. Постда турган Қоровул қўшинлари ходими адвокатга «иккита телефон билан кириш мумкин эмас, бу ҳибсхона раҳбари Дўсановнинг шахсий топшириғи» дея тўсқинлик қилди. Телефонлар сони кимнинг шахсий томорқасига қараб белгиланади? Ҳибсхона раҳбари билан шахсан телефон орқали боғланиб, ушбу чекловнинг ҳуқуқий асосини сўраганимда, ҳеч қандай қонуний асос кўрсата олмай қонунчиликда “телефонга рухсат дейилган, телефонларга рухсат деган норма йўқ деб“ «киритилмасин» деган талабида қатъий турди. «Адвокатура тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддаси адвокатга қамоқда сақлаш жойларига мобил телефонлар ва алоқа воситаларини монеликсиз олиб кириш ҳуқуқини беради. У ерда телефонлар сони бўйича ҳеч қандай тақиқ ёзилмаган! Муассаса раҳбари Дўсановнинг ички оғзаки «буйруқлари» Ўзбекистон Республикаси Қонунларидан устун бўлиши мумкин эмас! Юристлар ва адвокатлар қонун устуворлигини таъминлаши керак бўлган жойда ўзлари қонунсизликка дуч келмоқда. Тоштурма раҳбарининг қонун талабларига зид хатти-ҳаракатлари ва адвокатларнинг касбий фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳолатларига ҳуқуқий баҳо берилишини сўрайман. Ислоҳотлар қоғозда эмас, амалда тўғри ишлаши керак! @advokat_azizullo
Р а с м и й б а ё н о т Ижтимоий тармоқдаги қатор ахборот манбаларидаги ушбу ахборотда баён қилинган ҳолатлар Тошкент шаҳар судлари судьялари малака ҳайъати томонидан ўрганилмоқда. Натижаси юзасидан қўшимча ахборот берилади. Сайт I Telegram I Facebook
Р а с м и й б а ё н о т Ижтимоий тармоқдаги қатор ахборот манбаларидаги ушбу ахборотда баён қилинган ҳолатлар Тошкент шаҳар судлари судьялари малака ҳайъати томонидан ўрганилмоқда. Натижаси юзасидан қўшимча ахборот берилади. Сайт I Telegram I Facebook
Суд залида қонун устуворлигини таъминлаши шарт бўлган инсонларнинг ўзлари қонунни қўпол равишда бузса, адолатни қаердан излаш керак? Тошкент шаҳар судида судья Фарруҳ Эргашев раислигида кўрилган 1-1009-2504/500-сонли жиноят иши доирасида юз берган воқеалар нафақат процессуал нормаларнинг, балки адвокатура институти мустақиллиги ва дахлсизлигининг пойдеворига берилган очиқдан очиқ зарбадир. Қуйида ушбу суд мажлисида юз берган, қонунчиликдаги принципларга мутлақо зид бўлган учта асосий қонунбузилиш ҳолатига ҳуқуқий баҳо берамиз. 1. Адвокатнинг шахсий дахлсизлигига тажовуз ва «телефон тинтувига уриниш» Суд раиси Ф. Эргашев суд жараёни яширин тарзда ёзиб олинаётган бўлиши мумкин, деган шахсий «гумон» билан залда хизмат олиб бораётган конвой (соқчилик) ходимлари орқали адвокатлар А. Зарипов ва О.Худойбердиевнинг мобил телефонларини мажбуран олиб қўйиб, уларни кўздан кечиришга уринган. Бу нима учун қонунга зид ва жиноят аломатларига эга? Қонунчиликда нима бор: «Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига асосан, адвокатнинг шахси, ашёлари ва унга тегишли алоқа воситалари дахлсиздир. Процессуал тартибнинг бузилиши: Адвокатнинг ашёларини кўздан кечириш ёки олиб қўйиш фақат ва фақат қонунда белгиланган юқори турувчи прокурорнинг санкцияси (рухсати) асосида амалга оширилиши мумкин. Суд мажлисида раислик этувчининг бундай санкциясиз, конвой ходимлари кучидан фойдаланиб телефонни очиқдан очиқ олиб қўйиши муайян ваколат доирасидан очиқчасига қасддан чиқиш ҳисобланади. Касбий сирнинг хавф остида қолиши: Адвокатнинг телефонида ҳимоя остидаги шахсларнинг сирлари ва адвокатлик сири ҳисобланган маълумотлар мавжуд бўлади. Паролни олишга уриниш ва телефонни тинтиб кўришга уриниш — касбий фаолиятга тўғридан-тўғри тўсқинлик қилишдир. 2. Процессуал «театр»: Мутлақо бегона маҳкумдан фикр олишга уриниш. Суд муҳокамаси давомида ҳамкасбимиз адвокат А.Зариповнинг гувоҳларни сўроқ қилиш ҳақидаги илтимосномаси муҳокама қилинаётганда, суд залига бошқа иш бўйича олиб келинган, мазкур ишга мутлақо алоқаси бўлмаган қамоқдаги маҳкумдан муносабат сўралмоқчи бўлинган. Бу ЖПКни ва суд этикасини очиқчасига масхара қилиш. Бегона маҳкумнинг позициясини ишга аралаштиришга уриниш — судьянинг нафақат нопрофессионаллигини, балки холисликни йўқотгани ва ишни умуман ўрганмаганлигини яққол кўрсатади. 3. Иш бўйича суд мажлис баённомаси ўрганилганда, ҳимоя томонининг муҳим эътирозлари, билдирилган раддиялари ва айрим процессуал ҳаракатлар баённомада бузиб кўрсатилгани ёки умуман қайд этилмагани аниқланган. Суд мажлиси баённомаси расмий ҳужжат ҳисобланади. Унга атайин нотўғри маълумотлар киритиш ёки муҳим ҳолатларни яшириш — мансаб сохтакорлиги аломатларини келтириб чиқаради. Баённоманинг асл ҳолатга мос келмаслиги юқори инстанция суди томонидан қарорни бекор қилиш учун мутлақ асосдир. Тошкент шаҳар суди раҳбарияти нега сукут сақламоқда? Адвокатлар ушбу қонунбузарликлар юзасидан Тошкент шаҳар суди раиси номига хизмат текшируви ўтказишни сўраб мурожаат қилган бўлса-да, ҳозирга қадар ҳеч қандай жавоб берилмаган. Суд ўтказилган зал видеоёзувлардан нусха олиш бўйича берилган запросга ҳам ҳали ҳанўз жавоб йўқлиги яна бир шубҳали ҳолат. Суд тизимининг ички корпоратив манфаатларни ҳимоя қилиш мақсадидаги бундай сукути одил судловга бўлган ишончга путур етказади. Одил судлов — бу фақат чиқарилган якуний ҳукм ёки ажрим эмас. Бу — суд процессининг ҳар бир сониясида қонун устуворлигининг таъминланишидир. Судья адвокатнинг ҳуқуқини оёқости қилаётган экан, оддий фуқаронинг ҳуқуқий ҳимояси ҳақида гапириш ортиқча. Олий суд ва Судьялар олий кенгаши томонидан судья Фарруҳ Эргашев ва судлов ҳайъатининг ҳаракатлари юзасидан зудлик билан хизмат текшируви ўтказилиши; Адвокатларнинг дахлсизлик ҳуқуқини бузган ва ваколатидан чиқиб ноқонуний буйруқни бажарган конвой ходимлари ҳамда уларга буйруқ берган шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши шарт! Қонун барча учун баробар — ҳатто мантий кийиб олганлар учун ҳам! 👉 Адвокат Абдуллаев Абдумалик @advokat_azizullo
СУД ОШКОРАЛИГИ ҲАҚИҚАТНИ АКС ЭТТИРИШ ШУМИ ЁКИ ЖАМОАТЧИЛИК КЎЗИНИ ЧАЛҒИТУВЧИ «ШОУ»? (2-қисм) 📄 Орқа фонда ўзи асл ҳақиқат нима эди? Суд тергови ёпиқ олиб борилгани бежиз эмас экан. Чунки очиқлик таъминланганда, жамоатчилик тергов органи томонидан тўқилган айбловларнинг қонуний асослари йўқлигини ўз кўзи билан кўрган бўлар эди. Масалан, ҳимоямиз остидаги судланувчи Ш.Зга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми «в» банди (уюшган гуруҳ томонидан товламачилик) билан қўйилган ўта оғир айблов суд терговида мутлақо чил-чил бўлган эди. Баъзи бир эпизодлар бўйича тўхталаман: жабрланувчи Ж.К суддаги кўрсатувида: «Терговда менга Ш.Зни расмини ҳам ҳаттоки кўрсатишмаган, юзлаштиришмаган. Уни умуман танимайман, ўша куни у ерда кўрмаганман. У менинг машинамда ҳеч қандай иш қилмаган. Ҳозир суд залида уни биринчи марта кўриб турибман, ҳеч қандай даъвойим йўқ», деб кўрсатув берди. Бошқа бир жабрланувчи Р.З ҳам судда гувоҳлик бериб: «Ш.Зни кўрмаганман, танимайман. У менинг машинамда иш қилмаган. Тергов сўроқ баённомасида унинг исми нима учун ёзилганидан хабарим йўқ. Бу йигит ҳеч қандай раҳбар ҳам бўлмаган умуман кўрмаганман. Бизни ҳеч ким урмаган, қўрқитмаган ва зўравонлик қилмаган», дея очиқ айтди. Панжара ортида турган бошқа айбланувчилар ҳам Ш.Зни умуман тергов вақтигача танимаганликлари, у ҳеч қандай ҳеч кимга раҳбарлик қилмаганини тасдиқлашди. Деярли барча жабрланувчилар шу юқоридаги жабрланувчиларга ўхшаб суд терговида ўхшаш кўрсатувлар беришди. ЎзР ЖПКнинг 23-моддасига кўра, шахснинг айбдорлигига оид барча бартараф этиб бўлмайдиган шубҳалар айбланувчи фойдасига ҳал қилиниши шарт эди. Лекин бугунги суд эҳтиросга, далилсиз айбловларга ва юқоридан берилган кўрсатмаларга таяниб ҳукм чиқарганга ўхшади. Биз суд тергови жараёнини жамоатчиликдан беркитиб, фақатгина ҳукм ўқиш пайтида шоу ташкил қилиш амалиётини КЕСКИН ҚОРАЛАЙМИЗ! Агар суд ҳақиқатдан ҳам адолатли ва халқ олдида ҳисобдор бўлмоқчи экан, унда ШОУНИ ҳукм устида эмас, СУД тергови устида, далилларни текшириш жараёнида ташкил қилиши керак эди. Суд якунидаги бундай «сохта шаффофлик» — қонун устуворлигини эмас, балки олдиндан тайёрлаб қўйилган жазо муқаррарлиги кўринишидаги бир томонлама пропагандани англатади холос! Энг ажабланарлиси ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ фақат судяни ҲУКМни уқиб эшиттириш жараёнини видеотасвирга олиш учун шунча кўп ОАВ вакили ўз ўзидан йиғилиб қолиши жуда шубхали? Бошқа тарафлар (адвокатлар, ота-оналар, прокурор)дан қўшимча ҳолатлар суд тергови жараёни бўйича шарҳ ва изоҳлар олишга ҳатто ҳаракат қилишмаганликлари уларнинг закас топшириғ билан шахсан жўнатилганликларини яна бир исботи бўлаолади. Биз мазкур адолатсиз ва далилларга асосланмаган ҳукм устидан юқори суд органларига албатта апелляция тартибида шикоят киритамиз ва ҳақиқий АДОЛАТ учун курашишни давом эттирамиз! #Адолат #СудМустақиллиги #ҚонунУстуворлиги #УчтепаСуди #ИнсонҲуқуқлари #Олийсуд #Судяларолийкенгаши @advokat_azizullo
СУД ОШКОРАЛИГИ — ҲАҚИҚАТНИ АКС ЭТТИРИШ ШУМИ ЁКИ ЖАМОАТЧИЛИК КЎЗИНИ ЧАЛҒИТУВЧИ «ШОУ» (1-қисм) «ФАРҲОД БОЗОРИ» иши бўйича ҳукм: Тўлиқ ёпиқликдан тўсатдан пайдо бўлган «очиқлик»гача… Бугун, 2026 йил 29 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида «Фарҳод» автоэҳтиёт қисмлари бозорида содир бўлган воқеалар юзасидан 14 нафар шахс устидан суд ҳукми ўқиб эшиттирилди. Суд барча судланувчиларни айбдор деб топди ва уларга 3 йилдан 6 ярим йилгача озодликдан маҳрум қилиш — қамоқ жазоларини тайинлади. Бироқ, ушбу суд процессининг якуни ҳуқуқшунос ва адвокат сифатида бизда адолат мезонлари, энг муҳими — суднинг мустақиллиги ва шаффофлиги борасида жуда жиддий ва оғриқли саволларни туғдирмоқда??? ❓ Спектакль кимга керак эди? Деярли 3 ой давом этган суд тергови жараёнлари жамоатчиликдан яширилиб, деярли тўлиқ ёпиқ тартибда олиб борилди. Мазкур жараёнда суд залида қандай далиллар текширилгани, айбловларнинг қанчалик асоссиз эканлиги, тергов ҳужжатлари сохта қилинганлиги, асл ҳақиқат нималардан иборат бўлгани ҳақида бирон бир оммавий ахборот воситалари (ОАВ) хабар бермади, улар ичкарига йўлатилмади ҳам. Аммо ҳукм ўқиладиган бугунги якуний кунга келиб, тўсатдан «мўъжиза» юз берди: судья судни очиқ тартибда ўтказиб зал эшикларини ланг очди. Натижада 20 нафардан ортиқ ОАВ вакиллари, блогерлар суд залига тўлдирилди. Уларга жараённи тўлиқ видеотасвир ва аудиоёзувга олиш учун чекланмаган шароит яратиб берилди. Мантиқий ва ҳуқуқий савол туғилади: Жиноят процессининг энг муҳим босқичи — далиллар муҳокама қилинадиган, гувоҳлар ва жабрланувчилар тингланадиган СУД ТЕРГОВИ даврида ошкораликдан қочиб, фақатгина тайёр ҳукмни омма олдида ўқиб бериш ва судланувчиларни «айбдор» сифатида камераларга муҳрлаб оммага кўрсатиш адолатданми? Бу ОАВ орқали жамоатчиликда гўёки «очиқ ва шаффоф суд бўлди» деган сохта таассурот уйғотишга уриниш эмасми? 🏛 ОАВ вакилларини тўсатдан ким судга чақиргани ёки жалб қилганини сўраганимизда:«Шаҳар суди раҳбарияти топшириғи билан келишган», деган жавобни беришди. Бу вазият Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларида белгиланган «Судларнинг мустақиллиги ва фақат қонунга бўйсуниши» принципига қанчалик мос келади? Агар Тошкент шаҳар суди раҳбарияти ОАВларни йўналтирган бўлса ва уларга хоҳлаганча тасвирга олишга «рухсат» берган бўлса, нима учун айнан шу ташаббус суд терговининг бошида — ҳақиқат қидирилаётган вақтда илгари сурилмади? Ваҳоланки, биз — ҳимоя тараф ҳам жараён бошидан бери суднинг очиқ ва ошкора бўлишини талаб қилиб келаётган эдик! Юқори турувчи суд раҳбариятининг қуйи суд процессига ОАВларни жалб қилиш бўйича «шахсий топшириқ» бериши — судьянинг мустақил равишда қарор қабул қилиш ваколатига айбланувчилар ҳуқуқларига ЖПК талабларига раҳна солмайдими? #Адолат #СудМустақиллиги #ҚонунУстуворлиги #УчтепаСуди #ИнсонҲуқуқлари #Олийсуд #Судяларолийкенгаши @advokat_azizullo
Олий суд баёноти: Судловга тегишлиликни ўзгартириш учун ҳуқуқий асослар етарлими? Олий суд собиқ судьяларга оид жиноят иши Тошкент вилоят судига ўтказилгани бўйича расмий муносабат билдирди. Баёнотда ЖПКнинг 389 ва 393-моддаларига ҳавола берилиб, бу қарор «асоссиз шубҳа ва таҳминлардан холи тарзда ўтказиш» мақсадида қабул қилингани айтилган. Бироқ, ушбу вазиятга соф процессуал нуқтаи назардан баҳо берсак, қуйидаги жиддий камчиликлар кўзга ташланади: Модда бор, лекин конкрет асос йўқ: ЖПКнинг 389-моддаси юқори турувчи судга ишни бошқа судга ўтказиш ваколатини бериши тўғри. Аммо бу ваколат шунчаки «шубҳаларнинг олдини олиш» каби мавҳум сабаб билан эмас, балки ишни ҳар томонлама, тўла ва холисона кўриб чиқишга монелик қилувчи конкрет, фактларга асосланган ҳолатлар (масалан, манфаатлар тўқнашуви, гувоҳлар ёки жабрланувчиларнинг бошқа ҳудудда эканлиги) мавжуд бўлгандагина қўлланилиши лозим. Судловга тегишлилик: Қонунчиликда жиноят ишининг қайси судда кўрилиши қатъий қоидалар асосида белгиланади. Уни ўзгартириш процессуал зарурат тақозоси бўлиши керак, жамоатчиликдаги мулоҳазаларга берилган реакция эмас. Баёнотда айнан қайси ҳуқуқий тўсиқ туфайли иш ОЛИЙ СУД судловдан олингани очиқланмаган. Шаффофликнинг йўқлиги: Собиқ судьялар билан боғлиқ ишларнинг резонанси юқори бўлиши табиий. Бундай вазиятда расмий баёнотлар фақатгина моддалар рақамини санаб ўтиш билан чекланмай, қарор орқасида турган асл ҳуқуқий ва фактик асосларни жамоатчиликка аниқ кўрсатиб бериши шарт. Ҳуқуқий давлатда ҳар қандай процессуал қарор фақат ваколатга эмас, балки қатъий ва асослантирилган юридик фактларга таяниши лозим. Аниқ асосларнинг яширилиши, аксинча, Олий суд интилаётган ўша «асоссиз шубҳа ва таҳминлар»ни янада кўпайтиришга хизмат қилади. @advokat_azizullo
СУДЬЯЛАР ДАХЛСИЗЛИГИ — ИМТИЁЗ ЭМАС, АДОЛАТ КАФОЛАТИ! НEГА ОЛИЙ СУД ҚОНУННИ АЙЛАНИБ ЎТМОҚДА? Ижтимоий тармоқлар (Advokat Abdullaev| Rasmiy, ⚡️ХАЛҚ НАЗОРАТИ)да Тошкент шаҳар судининг собиқ судьяларига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини Ўзбекистон Республикаси Олий суди биринчи инстанция сифатида ўзи кўрмай, уни вилоят судларидан бирига юборгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу шунчаки техник ёки процессуал масала эмас. Бу мамлакатимизда Қонун устуворлиги ва Суд мустақиллиги тақдирини белгилайдиган институционал инқироздир. ⚖️ Қонун нима дейди ва у нима учун керак? "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 64-моддасида қатъий ва муҳокама қилинмайдиган норма белгиланган: Судьяга нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Олий суди судловига тегишлидир. Бу қоида судьяларга шахсий имтиёз ёки жавобгарликдан қочиш учун берилган қалқон эмас! Бу — судья тергов органлари ва ҳокимликларнинг босимидан қўрқмасдан, мустақил қарор қабул қила олиши учун қонун чиқарувчи (Парламент) томонидан берилган давлат кафолатидир. 🔍 Нега ишни вилоят судига ўтказиш қонунга зид ва хавфли? 1. Қонун ҳарфи ва руҳининг бузилиши: Олий суд қонунни ижро этувчи органдирки, уни ўз хоҳишича мослаштирувчи ёки ўзгартирувчи куч эмас. Қонунда "Олий суд кўради" деб ёзилганми — тамом, уни бошқа судга ўтказиш ҳуқуқий ваколат чегарасидан чиқишдир. 2. Тизимли хавф ва қўрқув муҳити: Агар бугун Олий суд ўзига тегишли жиноят ишини пастки инстанцияга ташлаб юборса, эртага оддий туман шаҳар судьяларида тизимга нисбатан қандай ишонч қолади? Бу ҳаракат судьяларга: "Сизни барибир ўзимиз истаган судга топшириб юборамиз" деган сигнални беради ва уларни тергов органларига муте қилиб қўяди. 3. Халқаро тамойилларга зидлик: Бангалор тамойиллари ва БМТ стандартларига кўра, судлов жараёнлари олдиндан прогноз қилиб бўладиган ва шаффоф бўлиши шарт. Ишни ёпиқ ва тушунарсиз тарзда бошқа судга кўчириш — жамиятда "иш юқоридан бошқариляпти" деган ҳақли шубҳаларни уйғотади. 💡 Процессуал ечим бор эди-ку! "Агар Олий суд кўрса, ҳукм устидан апелляция шикояти бериш ҳуқуқи бузилади" деган важ мутлақо асоссиз. Жиноят-процессуал кодекси ва Олий суд тузилмаси буни ҳал қилишга имкон беради: Ишни Олий суднинг Жиноят ҳайъатидаги 3 нафар судья биринчи инстанцияда кўриб, ҳукм чиқаради. Норози тарафлар апелляция шикоятини Олий суднинг ушбу жараёнда қатнашмаган бошқа судьяларидан иборат кенгайтирилган таркибига (ёки Раёсатига) киритади. Қонун ҳам, инсон ҳуқуқлари ҳам сақланиб қолади! ❌ Олий суд ишни қайтариб олиши шарт! Ҳуқуқий давлатда қонуннинг қиймати фақат унинг матни билан эмас, балки унга амалда қандай риоя этилаётгани билан ўлчанади. Қонунни бузиб адолатга эришиб бўлмайди — ноқонуний йўл билан олинган адолат эса адолат эмасдир. Олий суд ушбу хатони зудлик билан тузатиши, қонуннинг 64-моддаси ижросини таъминлаб, ишни ўз юритувига қайтариб олиши шарт! Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси, Олий суд Раиси Робахон Анваровна Махмудова, Судьялар олий кенгаши Раиси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори бу ҳолатни шахсан назоратга олиб қонун амалда тўғри қўлланишини таъминлаб беришларини сўраймиз! Агар бугун бу прецедентга кўз юмилса, эртага суд мустақиллиги ҳақида гапиришнинг ҳеч қандай маъноси қолмайди. #ҚонунУстуворлиги #СудМустақиллиги #ОлийСуд #Сенат #СудьяларОлийКенгаши #Адолат @advokat_azizullo
Янги Олий суд раиси: эътироф ва умидлар 2026 йил 18 июнь куни қабул қилинган қарорларга мувофиқ, Бахтиёр Жаҳонгирович Исломов Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси лавозимидан озод этилди, Робахон Анваровна Махмудова эса Олий суд раиси этиб беш йил муддатга сайланди. Аввало, ҳаққонийлик учун бир фикрни айтиш керак. Бахтиёр Исломов раҳбарлик қилган йилларда суд тизимида сезиларли ўзгаришлар бўлди. Судьяларда қатъият ва журъат анча ортди, судлар фаолиятининг очиқлиги кенгайди, рақамлаштириш жараёнлари жадаллашди, адвокатлар билан мулоқот қилиш маданияти шаклланди. Олий суд раҳбарияти ва адвокатлар ўртасида очиқ мулоқотлар йўлга қўйилгани ҳам кўпчилик томонидан ижобий баҳоланди. Албатта, қилинган ишларга муносиб баҳо бериш керак. Чунки ислоҳотлар бир кунда бўлмайди ва ҳар қандай ўзгариш ортида катта меҳнат туради. Шу билан бирга, амалиётда ишлаб юрган адвокатлар сифатида, ҳали ўз ечимини кутаётган масалалар ҳам борлигини яшира олмаймиз. Шу муносабат билан Робахон Анваровна Махмудовани ушбу юксак ва масъулиятли лавозимга сайланганликлари билан самимий табриклаймиз. Янги вазифаларида куч-қувват, сабр ва муваффақият тилаймиз. Биз даъво қилмоқчи эмасмиз, ҳақиқатнинг мутлақ эгаси ҳам эмасмиз. Аммо ҳар куни суд залларида иштирок этаётган адвокатлар сифатида қуйидаги масалаларга эътибор қаратилиши жуда муҳим, деб ҳисоблаймиз. Аввало, қамоққа олиш масаласи. Қонун бўйича қамоқ энг охирги, истисно чора бўлиши керак. Аммо амалиётда баъзан у биринчи қўлланадиган чорага айланиб қолаётгани ҳақида эътирозлар ҳали ҳам учрамоқда. Иккинчидан, судья мустақиллиги. Судья фақат қонун ва виждонига таяниб қарор қабул қилгандагина одамлар судга ишонади. Шу билан бирга, назаримизда, судьяларнинг оддий "ҳуқуқ оператори" эмас, балки мустақил ҳуқуқий тафаккур эгаси сифатида фаолият юритиши ҳам ниҳоятда муҳим. Суд қарор чиқариш жараёни механик тарзда норма қўллаш билан чекланмаслиги, ҳар бир ишнинг ҳолатлари, далиллари ва тарафлар важлари чуқур таҳлил қилиниши керак. Биз адвокатлар сифатида судьялар ҳар бир иш бўйича ўйлаб, тафаккур қилиб, мустақил ҳуқуқий позиция шакллантиришларини жуда ҳам истаймиз. Чунки ҳақиқий адолат тайёр қолиплардан эмас, мустақил фикр ва виждондан бошланади. Учинчидан, айбсизлик презумпцияси ҳақиқатан ҳам ишлаши керак. Инсоннинг айби суд ҳукми билан исботланмагунча, унга жиноятчи сифатида қараш амалиётидан воз кечиш вақти аллақачон келган. Тўртинчидан, апелляция, кассация ва тафтиш босқичлари ҳақиқий адолат майдонига айланиши лозим. Фуқаро юқори судга мурожаат қилганда, фақат аввалги қарор тасдиқланишини эмас, балки унинг важлари ҳақиқатан ҳам эшитилишини, ҳар бир важига аниқ ҳуқуқий баҳо берилганлигини кутади. Бешинчидан, суд қарорларининг сифати ва тушунарлилиги. Суд қарори нафақат қонуний, балки тушунарли ҳам бўлиши керак. Оддий одам ҳам қарорни ўқиб, суд нима учун айнан шундай хулосага келганини англай олиши лозим. Айниқса, жамоатчилик эътиборидаги ишлар бўйича суд қарорлари содда ва тушунарли тилда изоҳлаб берилиши керак, деб ҳисоблаймиз. Чунки суднинг гапирмаслиги кўпинча турли тахминлар ва шубҳалар учун жой қолдиради. Одамлар қарорнинг ўзи билан бирга унинг мантиғини ҳам эшитишни истайди. Олтинчидан, адвокатура билан мулоқот ва ҳамкорлик янада кучайтирилиши муҳим. Чунки кучли адвокатура бўлмаса, ҳақиқий тортишув ҳам, ҳақиқий адолат ҳам бўлиши қийин. Энг муҳими эса, судларга бўлган ишонч баёнотлар билан эмас, қарорлар билан шаклланади. Ҳар бир инсон суд биносидан чиқиб кетаётганда: "Менинг ишим ҳалол, холис ва адолатли кўриб чиқилди", деб айта олса, мана шу энг катта ютуқ бўлади, назаримизда. Манба: Адвокат Абдуллаев Абдумалик Каналга уланиш: @advokat_azizullo
Расман! Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2026 йил 18 июндаги қарорига мувофиқ Робахон Анваровна Махмудова судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига ва Олий суд раиси лавозимига беш йил муддатга сайланди. Каналга уланиш: @advokat_azizullo
Расман! Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига Робахон Анваровна Махмудовани Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси лавозимига сайлаш тўғрисида тақдимнома киритилди. 👉 @advokat_azizullo 👈
Расман! Олий суд раиси Бахтиёр Жаҳонгирович Исломовни лавозимидан озод этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига тақдимнома киритилди. @advokat_azizullo
Қурбон ҳайит байрами муборак бўлсин, қурбон ҳайити файзи барокатини аллоҳ барчамизга насиб қилсин 🤲🤲🤲 @advokat_azizullo
Зўравонлар… сенлар… Бу жуда қўпол, шахсиятга тегадиган, таҳқирловчи, ҳақоратомўз сўз хисобланади. Суд жараёнида қатнашаётган Прокуроримиз тўғридан тўғри шахсиятга тегиб таҳқирлайдиган бу ҳақоратомўз сўзни, судя расмий огоҳлантиришидан кейин ҳам суд жараёнида қўрқмасдан гапириши ва ғурур билан ғоз турушини қанчалик қонунларимиз йўл қўйиб беради… Суд жараёнида ҳеч қандай асословчи фактик далилни айтиб ўтмасдан 10 ва 15 йил қамоқ жазосини сўраб туриш бу инсонийликка ҳам хос эмас, ҳеч бўлмаганда асосларни келтириб бирма-бир бўйнига қўйиб тушунтириб кегин сўраганда ҳам тўғри тушуниш мумкин эди. Ваҳоланки суд жараёнида деярли тўлиқ прокурор шахсан қатнашиб савол жавобларда фаъол бўлиб, ҳеч қандай тергов айбловини асословчи фактнинг ўзи йўқлигини кўра била туриб бунақа оддийгина сўраши… ўзига ҳавола👆 Бу ҳолатлар бўйича албатта батафсил кейинги постларимда яна тўхталиб ўтаман, ноқонуний ҳаракатлар, гап сўзлар бўйича шикоятларимизни судяга билдирдик, шикоят яна ҳам киритамиз! @advokat_azizullo
⚖️ ТЕРГОВДАГИ "ҚОҒОЗБОЗЛИК" ВА КЎР-КЎРОНА ИМЗО: ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ ҚАЕРДА? Сўнгги вақтларда суд жараёнларида гувоҳлар томонидан берилаётган кўрсатувлар тергов сифати борасида аччиқ ҳақиқатларни юзага чиқармоқда. Гувоҳ "Мен тергов бўлимига бормаганман", "Криллчани тушунмайман", "Ўқимасдан қўл қўй деган кўрсатилган жойларга қўл қўйганман" бу суд жараёнларида гувоҳи бўлиб турган ҳақиқатларимиздан парчалар, бу процессуал қонунчилик оёқ ости қилинганлигига сигнал… ТЕРГОВДА ҚОНУНБУЗИЛИШ ҲОЛАТЛАРИ; 1. Ҳуқуқ ва мажбуриятлар тушунтирилмаслиги (ЖПК 116-модда) Ҳар қандай процессуал ҳаракатдан олдин шахсга унинг ҳуқуқлари тушунтирилиши шарт. Бу шунчаки расмиятчилик эмас, балки адолат мезонидир. 2. Процессуал ҳаракат жойини сохталаштириш Баённомада "ИИБ биноси тергов хонасида" деб ёзилиб, аслида сўроқ бошқа жойда ўтказилган бўлса (ёки умуман ўтказилмаган бўлса), бу — хизмат сохтакорлиги аломатларини келтириб чиқаради. 3. Баённоманинг мазмунини бузиб кўрсатиш; Гувоҳ айтмаган гапларни баённомага киритиш далилларни сохталаштиришдир. Бундай далил ЖПКнинг 95-прим 1-моддасига асосан мақбул эмас деб топилади ва суд ҳукмига асос бўла олмайди. 4. Тил ва алифбо ҳуқуқининг бузилиши (ЖПК 20-модда) Агар фуқаро крилл алифбосини тушунмаса ёки бошқа тилда гапирса, терговчи унга тушунарли тилда ва алифбода шароит яратиб бериши шарт. Тушунмайдиган тилдаги ҳужжатга қўл қўйдириш — бу кўрсатувларни сохталаштириш билан тенг. ✅ Агарда терговчи; - Аудио ва видео қайд этиш воситасида сўроқни амалга оширса, замонавий тергов фақат қоғоздан иборат эмас. Ҳар бир сўроқ жараёнини видеога муҳрланг. Бу кейинчалик судда фуқаронинг "мен бормаганман" ёки "бошқача айтгандим" деган иддаоларини йўққа чиқарадиган ягона асосли фактик далилдир. - Агар гувоҳ лотин алифбосида ўқиган бўлса, баённомани лотин алифбосида расмийлаштиришга эринманг. Бу фуқаронинг ҳужжат мазмунини тўлиқ англашини ва адолатли холис терговдан далолат. - Имзо эмас, ирода муҳим! "Мана бу ерга қўл қўй" дейишдан олдин, ёзилганларни гувоҳга овоз чиқариб ўқиб беринг. Унинг ҳар бир сўзи тўғри қайд этилганига ишонч ҳосил қилинг. - Унутманг, сизнинг биргина хато ёки эринчоқлик билан ёзган баённомангиз инсон тақдирини ҳал қилади. Тергов хонасидан ташқаридаги сўроқни "тергов хонасида бўлди" деб ёзиш — бу профессионал инқироз. 📢 ОЧИҚЛИК 2020-2026 йиллардаги суд амалиёти шуни кўрсатмоқдаки, "эскича услуб"даги тергов баённомалари судда дарров фош бўлмоқда. Далилларнинг мақбуллигини таъминлай олмаган терговчи нафақат ишни бой беради, балки ўзи ҳам қонун олдида жавобгар бўлади. Ҳақиқий профессионал терговчи ҳужжат тўлдириш, кўпайтириш эмас, 🟢ҳақиқат 🟢адолат 🟢тенглик 🟢холисликни таъминлайди! @advokat_azizullo