autodeklarant
СтатистикаТижорий ҳамкорлик, декларант хизмати ва реклама бўйича: - Боғланиш: @autodeklarant_uz - Тел: +99888-877-77-97 🤖 Ботдан фойдаланиш: @autodeklarantbot
- Последний пост
- 7 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 20
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Новости и СМИ (по похожим)
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 6 889
- 1/48двое суток
- 7 894
- 1/72трое суток
- 8 514
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
2026 йил июль ойида Ўзбекистон автомобиль бозорида электромобиллар устунлигини яна бир бор намоён қилди. Июль ойида мамлакатга 8 875 та электромобиль импорт қилинди. Бу кетма-кет олтинчи ой давом этаётган ўсиш бўлиб, шу даврда 1 604 та бензинли, 1 545 та…
2026 йил июль ойида Ўзбекистон автомобиль бозорида электромобиллар устунлигини яна бир бор намоён қилди. Июль ойида мамлакатга 8 875 та электромобиль импорт қилинди. Бу кетма-кет олтинчи ой давом этаётган ўсиш бўлиб, шу даврда 1 604 та бензинли, 1 545 та гибрид автомобиль импорт қилинди, дизелда юрадиган автомобиллар импорти эса амалда тўхтади. Йил бошидан буён эса 46 749 та электромобиль, 10 987 та бензинли ва 8 077 та гибрид автомобиль импорт қилинган. Демак, электромобиллар импорти бензинли автомобиллардан 4 баробардан кўпроқ. Энди эса яна бир муҳим омил пайдо бўлди. Муҳокамага қўйилган лойиҳага кўра, қиймати БҲМнинг 1 000 бараваридан ошмайдиган электромобилларни сотиб олиш учун ажратилган 300 млн сўмгача бўлган автокредитлар бўйича дастлабки 2 йил давомида кредит фоизининг бир қисми давлат томонидан қоплаб берилиши режалаштирилмоқда. Бу электромобилларга бўлган талабни янада ошириши ва импорт ҳажмини кўпайтириши мумкин. Шу билан бирга, бир савол ҳам туғилади. Давлат учун қайси бири самаралироқ: кредит фоизини субсидия қилишми ёки электромобиллар бўйича божхона тўловлари ва утилизация йиғимларини қайта кўриб чиқишми? Кредит фоизини қоплаш — бу давлат бюджети учун тўғридан-тўғри харажат. Божхона тўловлари ёки утилизация йиғимлари қайта кўриб чиқилса эса, автомобиль нархи пасаяди, талаб ортади ва импорт ҳажмининг ўсиши ҳисобидан иқтисодий фаоллик ҳам кучайиши мумкин. 2026 йил статистикаси шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистонда электромобилларга талаб аллақачон жадал ўсиш босқичига кирган. Агар мазкур лойиҳа қабул қилинса, бу тенденция янада тезлашиши эҳтимоли юқори. @autodeklarant
Давлат текшируви — 3 йил, тадбиркор ҳуқуқи — 15 кун? Рақамли ҳукумат деганда нимани тушунамиз? Солиқ тизимига киринг. Тадбиркор ўзининг тўлаган солиқлари, электрон ҳисобварақ-фактуралари, ҳисоботлари, шахсий карточкаси ва бошқа кўплаб маълумотларни йиллар давомида исталган вақтда бепул кўриши ва юклаб олиши мумкин. Ҳатто уларни Excel кўринишида ҳам экспорт қилиш имконияти мавжуд. Чунки бу маълумотлар тадбиркорнинг ўзига тегишли. Энди худди шу ҳолатни божхона тизими билан таққослайлик. Нега тадбиркор ўзининг божхона юк декларацияси, унга илова қилинган ҳужжатлари ва расмийлаштириш маълумотларини 15 кундан кейин эркин юклаб ололмайди? Ахир бу ҳужжатлар ҳам давлатнинг эмас, айнан тадбиркорнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва мулкига дахлдор бўлган расмий ҳужжатлардир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 34-моддасида давлат органлари ҳар кимга унинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиш имкониятини таъминлаши шартлиги белгилаб қўйилган. Божхона юк декларацияси ва унга илова қилинган ҳужжатлар айнан шундай ҳужжатлар ҳисобланади. Шундай экан, Вазирлар Маҳкамасининг 605-сон қарори билан ушбу имкониятнинг 15 кун билан чекланиши Конституцияда кафолатланган ҳуқуқнинг мазмунига қай даражада мос келади? Бу ҳуқуқий жиҳатдан чуқур таҳлил қилиниши лозим бўлган масала. Қизиғи шундаки, қарорнинг ўзида ҳам мазкур маълумотларни 3 йил давомида сақлаш назарда тутилган. Фақат уларни олиш пуллик хизмат сифатида белгиланган. 2025 йил март ойида "Растаможка" каналида айнан шу муаммо кўтарилди. Орадан икки кун ўтиб Божхона қўмитаси "Экспорт ва импорт маълумотларини олиш" электрон хизматини ишга туширганини маълум қилди. Ваҳоланки, ушбу имкониятнинг ҳуқуқий асоси 2018 йилда қабул қилинган 605-сон қарордаёқ мавжуд эди. Шундай экан, етти йил давомида ишламаган хизматнинг айнан жамоатчилик муҳокамасидан кейин ишга тушиши тасодиф деб ҳисоблаш қийин. Айрим ислоҳотлар учун йиллар эмас, асосли танқиднинг ўзи кифоя экан. Шу ойда Сирдарёда ўтказилган Божхона қўмитасининг очиқ мулоқотида ҳам декларацияларни узоқроқ муддат давомида юклаб олиш имкониятини яратиш таклифи билдирилди. Шундан сўнг ed1.customs.uz ва ed2.customs.uz порталларида "Ҳисобот" функцияси пайдо бўлди. Бу ҳам ижобий ўзгариш сифатида қабул қилинди. Бироқ кутилмаган ҳолат юз берди. Очиқ мулоқотгача амалда тадбиркорлар декларацияларини тахминан икки ой давомида юклаб олиш имкониятига эга эдилар. Энди эса тизим 605-сон қарорга мувофиқлаштирилиб, ушбу муддат 15 кун қилиб белгиланган. Натижада тадбиркорлар томонидан кўтарилган масала амалда имкониятларни кенгайтириш ўрнига, мавжуд имкониятнинг қисқаришига сабаб бўлгандек таассурот уйғотмоқда. Бу эса, албатта, тадбиркорларда асосли эътирозларни келтириб чиқаради. Божхона кодексининг 201-моддасига мувофиқ, товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назорати ҳамда божхона тўловларини қўшимча ҳисоблаш товарларнинг божхона назорати тугаган пайтдан эътиборан уч йил ичида амалга оширилиши мумкин. Демак, давлат тадбиркорни уч йил давомида текшириш ҳуқуқига эга. Лекин тадбиркор ўзини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ҳужжатларни 15 кундан кейин эркин юклаб ололмайди. Бу мутаносиб ёндашув деб бўладими? Эҳтимол, бу чеклов серверларга ортиқча юклама тушмаслиги билан изоҳланар. Лекин бу асос бугунги рақамли ҳукумат шароитида ишонарли эмас. Солиқ органларининг ахборот тизимлари миллиардлаб ёзувларни сақлаб, тадбиркорларга исталган вақтда бепул тақдим этаётган бир пайтда, божхона декларацияларини уч йил давомида юклаб олиш имкониятини яратмасликни техник имконият билан изоҳлаш қийин. Ахир ушбу маълумотлар барибир давлат серверларида сақланади. Гап фақат тадбиркорга ундан эркин фойдаланиш ҳуқуқини бериш ёки бермаслик ҳақида кетмоқда. Яна бир жиҳат бор. Божхона расмийлаштирувида тадбиркор божхона йиғимларини тўлайди. Кейин эса айнан ўзига тегишли ҳужжатларни олиш учун яна қўшимча ҳақ тўлаши назарда тутилган. Бу ҳақиқатан ҳам алоҳида хизматми ёки мавжуд маълумотдан фойдаланиш имконияти учун қўшимча тўловми? Бугун давлат идоралари рақамлаштириш, очиқлик ва тадбиркорларга қулайлик яратишни устувор вазифа сифатида белгиламоқда. Божхона тизими ҳам ушбу тамойилларга тўлиқ мос келиши керак. Ечим эса жуда оддий. Вазирлар Маҳкамасининг 605-сон қароридаги 37-банд қайта кўриб чиқилиб, тадбиркорга ўзининг божхона юк декларациялари ва уларга илова қилинган ҳужжатларни камида Божхона кодексида белгиланган уч йиллик божхона назорати муддати давомида шахсий кабинети орқали бепул юклаб олиш имконияти яратилиши лозим. Бу ҳеч қандай имтиёз эмас. Бу тадбиркорнинг Конституция билан кафолатланган ҳуқуқини амалда таъминлашдир. P.S. Танқиддан қўрқмаслик керак. Чунки кўтарилган ҳар бир асосли муаммо давлат органи фаолиятини қоралаш учун эмас, уни янада такомиллаштириш учун хизмат қилади. Энг муҳими, тадбиркорларнинг фикри натижасида имкониятлар қисқармаслиги, аксинча кенгайиши керак. Ана шунда очиқ мулоқотлар ҳам, жамоатчилик муҳокамалари ҳам ўзининг ҳақиқий самарасини беради. 🕊 @rastamojka_uz
Сўнгги вақтларда автомобиль импорти билан шуғулланаётган кўплаб тадбиркорлар Божхона кодексининг 93-моддаси асосида автомобилларни ўз омборларида божхона омбори режимида сақлаш учун ариза бермоқда. Бироқ ушбу аризалар рад этилиб, автомобилларни мажбурий равишда божхона омборларига жойлаштириш тавсия этилмоқда. Энг қизиғи шундаки, ушбу амалиёт шу пайтгача қўлланилиб келган. Тадбиркорларга ўз омборларида автомобилларни сақлаш учун рухсат берилган. Аммо яқинда ҳеч қандай расмий огоҳлантиришсиз, қонунчиликдаги ўзгаришлар эълон қилинмасдан ва тадбиркорларга тушунтириш берилмасдан бу амалиёт тўхтатилди. Тадбиркорларнинг таъкидлашича, аризалар оғзаки кўрсатмалар асосида рад этилмоқда. Натижада эса тадбиркорлар бир қатор муаммоларга дуч келмоқда: 🔹 божхона омборида сақлаш учун қўшимча харажатлар юзага келмоқда; 🔹 автомобиллар бевосита харидор номига расмийлаштирилгани сабабли мижоз транспорт воситасини автосалонда эмас, балки божхона омборига бориб кўришга мажбур бўлмоқда; 🔹 бу мижозларга ноқулайлик туғдириб, савдо жараёнини мураккаблаштирмоқда; 🔹 тадбиркорларнинг логистика ва сақлаш харажатлари ошиб бормоқда. Масаланинг яна бир муҳим иқтисодий томони ҳам мавжуд. Бугунги кунда автомобилларни ёппасига божхона расмийлаштирувидан ўтказиш қисқа муддатда давлат бюджетига тушумларни ошириши мумкин. Бироқ тадбиркорлар божхона тўловларини одатдагидан анча олдин тўлашга мажбур бўлгани сабабли уларнинг айланма маблағлари камаяди. Бу эса кейинги партия автомобилларини импорт қилиш имкониятини чеклаши мумкин. Натижада: ✔️ тадбиркорларнинг айланма маблағлари қисқаради; ✔️ импорт қилинаётган транспорт воситалари сони камайиши мумкин; ✔️ бозордаги таклиф ва рақобат пасайиши эҳтимоли юзага келади; ✔️ узоқ муддатда давлат бюджети тушумларига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу ўринда табиий савол туғилади. ❓ Агар Божхона кодексининг 93-моддаси ўзгармаган бўлса, илгари қўлланилиб келган амалиёт нима сабабдан тўхтатилди? Агар ушбу тартибни ўзгартириш зарурати туғилган бўлса, бу қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатга асосланади? Нима учун тадбиркорлар бу ҳақда олдиндан хабардор қилинмади? Қонунчиликнинг барқарорлиги, тадбиркорларнинг қонуний ишончи ва бизнес учун прогноз қилинадиган муҳит иқтисодий ривожланишнинг муҳим омилларидан биридир. Божхона кодексининг 93-моддаси ҳам айнан божхона назоратини таъминлаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароит яратишни кўзда тутади. Шу сабабли мазкур масала юзасидан Божхона қўмитасининг расмий ҳуқуқий изоҳи берилиши ҳамда 93-модданинг амалиётда бир хил ва шаффоф қўлланилиши мақсадга мувофиқ бўлар эди. @autodeklarant
Бунакасини Голливуд киноларида ҳам кўрмагансиз! Таиланддан наркотикларни олиб киришда божхона ходимларини чалғитиш учун наркокурьерларни аввал Вьетнам, Жанубий Корея, БАА ва Ҳиндистонга бориб сўнгра Тошкентга учиришган. Учтагача давлатлардан ўтиб сўнгра Тошкентга келган йўловчиларнинг ёнидаги бир неча кг наркотикларни бошқа давлатлар божхоначилари пайқашмаган ҳам! Қуруқ сут, шоколад пастаси, зиравор ва шампун қадоқлари ичида 34 кг наркотик кириб келиши олди олинди. Воқеалар баёни кинога ўхшайди. Шу боисдан Инстаграмда кичик кичик рилзларга бўлдик. 1 кисм 2 кисм 3 кисм 4 кисм 5 кисм
https://youtu.be/Bt9-BmajIDE?si=LfnSuE6gj0yGKs_K
без подписи
❗️ДИҚҚАТ! Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун қулай хизмат 🚛 Энди @Cargo_customs_bot орқали қуйидагиларни бепул текшириш мумкин: ✅ Транспорт воситасига расмийлаштирилган, божхона назоратидаги юк ҳужжатлари мавжудлиги; ✅ Божхона йиғимлари бўйича қарздорлик ҳолати; ✅ Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун расмийлаштирилган жарималар; ✅ Транспорт воситасига нисбатан қидирув ёки бошқа чекловлар мавжудлиги. 📌 Ботдан фойдаланиш мутлақо бепул ва рўйхатдан ўтиш талаб этилмайди. Чегарадан ўтишдан олдин маълумотларни текшириб, вақтингизни тежанг! @autodeklarant
Чет элдан автомобиль олиб кирмоқчимисиз? Бу борада энг кўп учрайдиган саволларга Божхона қўмитаси Раисининг матбуот котиби Ҳусан ака Тангриев фойдали видео тайёрлаптилар. Видеода қуйидаги саволларга аниқ жавоб оласиз: • Ўзбекистон фуқароси чет элдан ўз автомобилини ҳайдаб олиб кириши мумкинми? • Совға қилинган ёки ютилган автомобиль қандай тартибда олиб кирилади? • Ишончнома асосида бошқа шахс номидаги автомобилни олиб кириш мумкинми? @autodeklarant
Имтиёзлардан фойдаланишда муҳим шартлар Президент қарори билан жорий этилган божхона имтиёзлари маълум шартлар асосида амал қилади. Агар имтиёз қўлланилган юк автотранспорт воситаси: 🔹 расмийлаштирилган кундан бошлаб 3 йил ичида экспорт қилинса; 🔹 қайта жиҳозланиши натижасида ТИФ ТН коди ўзгарса (ёқилғи турини ўзгартириш ҳолатлари бундан мустасно), унда мазкур транспорт воситасига нисбатан қўлланилган барча божхона имтиёзлари бекор қилинади ва қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли божхона тўловлари ундирилади. Шу билан бирга, қарорда Евро-5 ва ундан юқори экологик стандартларга мос келувчи юк автотранспорт воситаларини импорт қилишда уларни мажбурий сертификатлашдан вақтинча озод этиш бўйича ҳам тегишли қарор қабул қилиниши назарда тутилган. @autodeklarant
без подписи
Юк ташувчилар учун катта енгиллик кутилмоқда! Таклиф этилаётган лойиҳага кўра, юк ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари — тягачлар, тиркамалар ва ярим тиркамалар импорти божхона божи ҳамда утилизация йиғимидан озод қилиниши мумкин. ✅ Агар ушбу таклиф…
✈️ “Тошкент халқаро аэропорти”да йирик миқдорда наркотик моддани олиб киришга уринишга чек қўйилди. Таиланддан келган йўловчи юртимизга 4,8 кг “марихуана” наркотик моддасини олиб киришга уринган вақтда божхона органлари томонидан аниқланиб, тўхтатиб қолинди. Эслатиб ўтамиз: айрим давлатларда айрим турдаги наркотик моддаларнинг муомаласига рухсат берилган бўлиши мумкин. Бироқ бу уларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш мумкин, дегани эмас. Ўзбекистон қонунчилигига кўра, наркотик воситаларнинг контрабандаси ва ноқонуний муомаласи учун жуда оғир жиноий жавобгарлик белгиланган. Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу йўловчи камида 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Сафарга чиқишдан олдин бораётган ва қайтаётган давлатингиз қонунчилиги билан бир қаторда, Ўзбекистонга олиб кирилиши тақиқланган товарлар рўйхатини ҳам албатта ўрганинг. @autodeklarant
Юк ташувчилар учун катта енгиллик кутилмоқда! Таклиф этилаётган лойиҳага кўра, юк ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари — тягачлар, тиркамалар ва ярим тиркамалар импорти божхона божи ҳамда утилизация йиғимидан озод қилиниши мумкин. ✅ Агар ушбу таклиф тасдиқланса: • транспорт воситаларини импорт қилиш харажатлари камаяди; • юк ташиш соҳасидаги тадбиркорларнинг молиявий юки енгиллашади; • транспорт паркларини янгилаш учун янада қулай имконият яратилади. 👉 Каналимизни кузатиб боринг, барча расмий янгиликлар биринчи бўлиб эълон қилинади. @autodeklarant
Божхонада янгиликнинг "удари" кутиляпти. Бу сирли "ҳамкасб" ким экан? Одамни қизиқтириб қўйишди. Кутайлик-чи
1 СЕНТЯБРДАН АВТОМОБИЛ ИМПОРТИДА ҚАНДАЙ ЎЗГАРИШЛАР БЎЛАДИ? 2026 йил 1 сентябрдан Базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) 412 000 сўмдан 440 000 сўмга оширилиши импорт операциялари бўйича айрим тўловларнинг ҳам кўпайишига сабаб бўлади. Кўпчиликнинг эътибори утилизация йиғимига қаратилган бўлса-да, БҲМ ошиши божхона расмийлаштируви учун йиғимлар миқдорига ҳам таъсир кўрсатади. 📌 Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 январдаги 55-сон қарори билан белгиланган божхона расмийлаштируви йиғимлари БҲМга боғланган. Шу сабабли 1 сентябрдан: 🔋 Электромобиллар (3 ёшгача) учун утилизация йиғими ➡️ 3 360 000 сўмга ошади ⛽️ Бензинли автомобиллар (3 ёшгача) учун утилизация йиғими ▪️ 1000 см³ гача — 840 000 сўмга ▪️ 1000–2000 см³ — 3 360 000 сўмга ▪️ 2000–3000 см³ — 5 040 000 сўмга ▪️ 3000–3500 см³ — 5 040 000 сўмга ▪️ 3500 см³ дан юқори — 8 400 000 сўмга 📋 Шунингдек, автомобилларни божхона расмийлаштируви учун ундириладиган йиғимлар ҳам ошади. Масалан, инвойс қиймати 100 минг АҚШ долларигача бўлган автомобиллар импортида божхона расмийлаштируви йиғими амалдаги миқдорларга нисбатан тахминан 28 минг сўмдан 196 минг сўмгача кўпайиши мумкин. ⚠️ Демак, 1 сентябрдан кейин автомобил импорт қилишда харажатлар нафақат утилизация йиғими, балки божхона расмийлаштируви йиғимлари ҳисобидан ҳам ошади. @autodeklarant
без подписи
без подписи
без подписи
🏅 БУГУНГИ ЭЪТИРОФ — БИЗ УЧУН КАТТА ШАРАФ! Асосий фаолиятимиз божхона расмийлаштируви хизматларини кўрсатиш бўлса-да, Telegram каналимиз орқали божхона соҳасидаги янгиликлар, қонунчиликдаги ўзгаришлар ва фойдали маълумотларни мунтазам ёритиб боришга ҳаракат қилиб келмоқдамиз. Бугун Божхона қўмитаси Раисининг журналистлар ва блогерлар билан очиқ мулоқотида ушбу меҳнатимиз эътироф этилиб, Божхона қўмитаси Раиси томонидан шахсан тақдирландик. 🤝 Бу биз учун нафақат фахр, балки янада масъулиятли фаолият юритиш учун катта рағбатдир. Мулоқот давомида божхона тизимида ахборот очиқлиги, жамоатчилик билан самарали мулоқот ва сифатли контент яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Таъкидланганидек, бугунги кунда божхона органларининг ахборот сиёсати янги босқичга кўтарилмоқда ва бу йўлда журналистлар ҳамда блогерларнинг ҳиссаси муҳим аҳамият касб этади. Ушбу юксак эътибор ва эътироф учун жамоамиз номидан Божхона қўмитаси раҳбарияти ҳамда барча ходимларига самимий миннатдорлик билдирамиз. @autodeklarant