“Исломобод” жоме масжиди
СтатистикаЎзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилояти Бекобод шаҳар “Исломобод” жоме масжидининг расмий Telegram канали Масжид имом-хатиби: Эргашбой Хамидов ____ Диний саволлар учун: Тел: 781503344 Бизга боғланиш учун: @IslomobodBot
- Последний пост
- 18:07
- Последнее чтение
- 21:27
- Постов за неделю
- 42
- Всего постов
- 1 005
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 1 542
- 1/48двое суток
- 1 767
- 1/72трое суток
- 1 905
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
без подписи
📿#robiul_avval 🤍#mavlid_oyi РАСУЛУЛЛОҲГА МУҲАББАТ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Баъзи мўминларни Аллоҳдан қўрқадиган ва баъзиларини Аллоҳдан қўрқмайдиган ҳолда кўрамиз. Бунга сабаб нима?» деб айтилганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким иймон ҳаловатини топса, Аллоҳдан қўрқувчидир. Ким топмаса, Аллоҳдан қўрқувчи эмас», дедилар. «Унда нима қилиб бу нарсаларга эришиб, қўлга киритилади? дейилганида, у зот: «Аллоҳнинг йўлидаги ҳақиқий севгида», дедилар. Яна: «Аллоҳ муҳаббати қандай эришиб, қўлга киритилади?», дейилганида, у зот: «Расулининг муҳаббати билан. Аллоҳ ва Расулининг ризосини уларга муҳаббат қўйиш билан ахтаринглар», дедилар». «Далоилул хойрот» китобидан 📱 ISLOMOBOD.UZ
#hadis 1099.2465. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йўлларда ўтиришдан сақланинглар!» дедилар. Шунда: «Бошқа иложимиз йўқ, чунки бу гаплашиб ўтирадиган жойларимиздир», дейишди. У зот: «Агар ўтиришдан бошқага кўнмасангиз, у ҳолда йўлнинг ҳаққини беринглар», дедилар. Улар: «Йўлнинг ҳаққи нима?» дейишди. У зот: «Кўзни тийиш, озор етказишдан тийилиш, саломга алик олиш, маъруфга буюриш ва мункардан қайтариш», дедилар». 📱 ISLOMOBOD.UZ
#NO_COMMENT 🇺🇿 Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан хайрли ташаббус 16.08.2026 Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан Бекобод шаҳри Қора мозор жоме масжидида эзгулик ва меҳр-оқибатга йўғрилган хайрия тадбири ташкил этилди. #mehr #mustaqillik #35yil #ezgulik Бекобод шаҳар масжидлари https://t.me/oqmasjidjomemasjidi22 https://t.me/bekobodislomobod https://t.me/yangimasjiduz https://t.me/Bekobod_masjidi
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
🟦🟦🟦 #NO_СOMMENT 🇺🇿 Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан хайрли ташаббус 16.08.2026 Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан Бекобод шаҳри Қора мозор жоме масжидида эзгулик ва меҳр-оқибатга йўғрилган хайрия тадбири ташкил этилди. Тадбир доирасида Бекобод шаҳар бош имом-хатиби Эргашбой домла Хамидов ҳам иштирок этди. Қора мозор жоме масжиди имом-хатиби Тошматов Баҳодир домла ҳомийларни жалб қилган ҳолда, ота-она меҳридан эрта айрилган 35 нафар фарзандларга мактабга тайёргарлик жараёнида зарур бўладиган ўқув қуроллари, мактаб сумкалари, кийим-кечаклар ва турли совғаларни олиб берди. 🎒 Янги сумкалар, ўқув қуроллари ва кийим-кечакларни қўлга олган болажонларнинг юзларидаги табассум, кўзларидаги қувонч ушбу хайрли ишнинг энг гўзал самараси бўлди. Зеро, фарзандлар — эртанги кунимизнинг эгалари, юртимизнинг порлоқ келажагидир. Уларнинг қалбига қувонч улашиш, таълим олиши ва камол топиши учун шароит яратиш — барчамизнинг эзгу бурчимиздир. Бундай хайрли ишлар жамиятимизда меҳр-оқибат, саховат ва инсонпарварлик туйғуларини янада мустаҳкамлайди. 🤲 Тадбир якунида ҳомийлар, ушбу эзгу ишга ҳисса қўшган барча саховатпеша инсонлар ҳамда юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги учун дуои хайрлар қилинди. Аллоҳ таоло барча ҳомийларнинг қилган эҳсонларини даргоҳида қабул айлаб, ризқларига барака, ишларига ривож ато этсин. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, фарзандларимиз бахтли ва илмли бўлиб улғайишсин! 🤲🇺🇿 Бекобод шаҳар масжидлари https://t.me/oqmasjidjomemasjidi22 https://t.me/bekobodislomobod https://t.me/yangimasjiduz https://t.me/Bekobod_masjidi
МЕҲР ВА ЭЪТИБОР — ЭЗГУЛИКНИНГ ГЎЗАЛ ИФОДАСИ Бекобод шаҳар «Исломобод» жоме масжиди имом-хатиби Эргашбой домла Хамидов томонидан ҳомийлар жалб этилган ҳолда хайрли ва савобли тадбир ташкил этилди. Тадбир доирасида 20 нафар боқувчисини йўқотган боланинг хатна тўйлари ўтказилиб, уларнинг қувончига шерик бўлинди. Шунингдек, 40 нафар етим болага кийим-кечак ва мактаб ўқув қуроллари совға қилинди. Болалар учун байрамона дастурхон тузатилиб, уларга самимий меҳр ва эътибор кўрсатилди. Мазкур эзгу ташаббус Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан ташкил этилди. Бу ташаббус орқали болажонларга қувонч улашиш, уларнинг қалбига илиқлик ва умид бағишлаш, жамиятда меҳр-оқибат ва саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш мақсад қилинди. Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишларга ҳисса қўшган барча ҳомийлардан рози бўлсин, қилган эҳсонларини даргоҳида қабул айлаб, хонадонларига файзу барака ато этсин! #mehr #mustaqillik #35yil #ezgulik Бекобод шаҳар масжидлари https://t.me/oqmasjidjomemasjidi22 https://t.me/bekobodislomobod https://t.me/yangimasjiduz https://t.me/Bekobod_masjidi
без подписи
#Muslim_podcast 📱🗣MUALLIFLIK HUQUQI INSON HAQQIGA KIRADIMI? 🎙 Ekspert: Yahyo qori Аbdurahmonov – Toshkent shahridagi Imom Termiziy masjidi imom xatibi, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi 🎞 Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uzda koʼring! 📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi. 🥺Telegram🛍Instagram 🤪Facebook😍YouTube 🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
https://youtu.be/sAAD3f0EKjQ?si=ksK191MXYuxPqdtS
#video #oila #mehr_muhabbat 👥Оилага меҳр-муҳаббат — Пайғамбарлар суннатидир! 🎤Бекобод шаҳар Исломобод жоме масжиди имом-хатиби Эргашбой Хамидов 📱 ISLOMOBOD.UZ 📱OQMASJID.UZ
#hadis 1088.2442. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо бундай хабар қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм ҳам қилмайди, уни ташлаб ҳам қўймайди. Ким биродарининг ҳожатида бўлса, Аллоҳ унинг ҳожатида бўлади. Ким биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади Ким мусулмондан бир ташвишни аритса, Аллоҳ ундан Қиёмат кунининг ташвишларидан бирини аритади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ Қиёмат кунида унинг айбини беркитади», дедилар». 📱 ISLOMOBOD.UZ
без подписи
📿#robiul_avval 🤍#mavlid_oyi ПАЙҒАМБАРИМИЗНИНГ СОЛЛАЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ТУҒИЛИШЛАРИ Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йилида Робиъул аввал ойининг ўн иккинчиси (баъзи манбаларда 8, 9 ёки 10-кунлари), душанба куни (милодий 571 йил, апрель ойида) дунёга келдилар. 📿 У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни рўза тутиб: “Бу мен туғилган кун”, деб айтардилар. (Имом Муслим ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилганларида оналари Омина боболари Абдул Муттолибга севинч хабарини жўнатди. Набирасининг дунёга келганидан қувонган Абдул Муттолиб келиб гўдакни Каъбага олиб кирди. Аллоҳга дуо қилиб, шукроналар айтиб набирасига Муҳаммад деб исм қўйди – Араблар одатда бундай исм қўйишмасди. Абдул Муттолиб араблар одатига кўра, набирасини еттинчи куни хатна қилдирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни оналаридан бир ҳафта кейин энг биринчи эмизган аёл Абу Лаҳабнинг чўриси Сувайба бўлган. Ўша пайтда унинг ҳам Масруҳ исмли гўдаги бор эди. Сувайба бунгача Ҳамза ибн Абдул Муттолибни ва кейин Абу Салама ибн Абдул Асад Махзумийни эмизган. 📱 ISLOMOBOD.UZ
#muftiy_minbari 📹 Мавлиднинг асл моҳияти 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣