tgindex
ДОМУЛЛО ДОВУД расмий канали

ДОМУЛЛО ДОВУД расмий канали

Статистика
@domullodovudВидеоузбекский

Сариосиё тумани "Домулло Мух,аммад Шариф" жомеъ масжиди имом хатиби Камолзода Довуднинг расмий канали Канал узбек ва тожик тилида фаолият юритади @domullodovud

Последний пост
13 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
7
Всего постов
132
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Видео (по похожим)
В каталоге с
12 авг.
Подписчики
737
−2 за 2 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
502
40 постов
Вовлечённость
68,1%
к подписчикам
Постов в день
1,0
всего 132
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
181
1/48двое суток
207
1/72трое суток
223

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • #бугун жумъа# Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу, Бугун ҳафтанинг жумъа куни Рабиул-аввал ойининг БИРИНЧИ ЖУМЪАСИ. 14 - Август 2026 йил. 1 - Рабиул-аввал 1448 ҳижрий.й Аллоҳ Таъоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин.. Амийн 🤲🤲🤲 ЯҚИНЛАРИЗГА ТАРҚАТИНГ: @DomulloDovud

  • Жума айёмингиз муборак бўлсин! Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин: ​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ «Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар. Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан. Ибн Сунний ривояти. @DomulloDovud

  • • Агар бировнинг ташвиши сени ҳам ташвишга солса; - билки ҳали табиатинг тоза экан. • Агар ўзингдан бошқаларда ҳам гўзалликни кўра олсанг; - билки, ички дунёинг гўзал экан. • Агар биродарлик ришталарини муҳофаза қила олсанг; - билки, сен учун нурли йўлларда доим ҳамроҳ топилади. • Агар ўзингдан бошқаларга ҳам яхшиликни холис қила олсанг; - билки, сен вафога жуда яқинсан! • Билгин: • Айбсиз дўст қидирган ёлғиз яшайди; • Нуқсонсиз жуфт излаган бўйдоқ ўтади; • Қийинчиликсиз ёр истасанг... истаб юраверасан; • Лабингни фақат икки нарсага ишлат: - бири табассум; - иккинчиси сукут. • Табассум мушкул ишларни ҳал қилади; • Сукут эса мушкул ишларни ўтказиб юборади. Шайх Шаъровий ЯҚИНЛАРИЗГА УЛАШИНГ!!! @DomulloDovud

  • 🎉 Мавлид ойи муборак бўлсин!  🕌 Бутун коинот интиқлик билан кутган, қалбларимиз шифоси, оламларнинг сарвари – Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам таваллуд топган муборак Рабиул аввал ойи кириб келмоқда.  🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дунёга келишлари зулматни ёритган нур ва Аллоҳ таолонинг бандаларига кўрсатган энг улуғ марҳаматидир.  📖 Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: «Албатта, сиз улуғ хулқ устидадирсиз» (Қалам сураси, 4-оят).  🕋Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари ҳақида шундай деганлар: «Албатта, мен гўзал хулқларни мукаммал қилиш учун юборилдим» (Имом Аҳмад ривояти).  ☪️ Рабиул аввал – суюкли Набийимизга бўлган муҳаббатимизни янада зиёда қиладиган, у зотнинг гўзал суннатларини ҳаётимизга татбиқ этадиган ва тилларимизни салавот билан безайдиган фазилатли фурсатдир.  Шундай экан, бу ойни ғанимат билиб, севикли Пайғамбаримизга саловат ва саломларни кўпайтирайлик!  📿 Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала саййидина Муҳаммадив ва ъала оли саййидина Муҳаммад.  ✅Яқинларингизга улашинг! 👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook

  • #янги_ой_эълони #ҳижрий_1448_йил 🌙 Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1448 йил Рабиул-аввал ойининг 1-куни  2026 йил 14-август жума кунига тўғри келмоқда. 📿 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар: "اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ" ✅ Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”. 🤲 Маъноси: "Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!". ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

  • БИР ТАНГАНИНГ БАРАКАСИ ВА ОНА ДУОСИ Бошқа бир улуғ зот Боязид Бистомий ҳазратлари ёшликларида тунда нафл ибодат қилиб, узоқ вақт намоз ўқир эдилар. Бир куни қишнинг совуқ кечасида оналари у кишидан сув сўради. Боязид кўзани олиб қарасалар, сув музлаб қолган экан. У зот дарров булоққа бориб, сув олиб келдилар. уйга қайтсалар, оналари қайта ухлаб қолган эди. Боязид онасини уйғотишга ботинмадилар ва қўлларида сув тўла коса билан оналарининг бош устида тик туриб кутдилар. Совуқдан бармоқлари косага ёпишиб музлаб кетди. Тонгда оналари кўзини очиб, ўғлини қўлида коса билан кутиб турганини кўрдилар ва йиғлаб юбордилар. Қўлларини дуога очиб: "Аллоҳим, мен ўғлимдан розиман, Сен ҳам ундан рози бўлгин. Уни инсонларнинг энг азизи ва авлиёси қилгин", деб дуо қилдилар. Кейинчалик Боязид Бистомий айтган эканлар: "Менинг топган барча маънавий мақомларим, олимлик ва авлиёлигим — ўша кеча онамнинг қилган биргина чин дилдан чиққан дуосининг баракасидир". ЯҚИНЛАРИЗГА УЛАШИНГ!!! @DomulloDovud

  • #Қуръонга_муҳаббат Қуръон тиловати билан машғул бўлганимда руҳий лаззатни ҳис қилдим. Шунда бир солиҳ инсоннинг гапини тушуниб етдим: «Биз шундай лаззатлар ичидамизки, агар подшолар уни тотиб кўрганларида, бу лаззатга эришиш учун бизга қарши қилич кўтариб жанг қилардилар», деган эди. Билдимки, ана шу лаззат боқий қолади. Ҳар қандай лаззатнинг чегараси бор, фақатгина руҳий лаззатда чегара йўқ. Aли Tантовий раҳимаҳуллоҳ @DomulloDovud

  • @DomulloDovud

  • #бугун жумъа# Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу, Бугун ҳафтанинг жумъа куни САФАР ойининг ТӮРТИНЧИ ЖУМЪАСИ. 7 - Август 2026 йил. 24 - Сафар 1448 ҳижрий.й Аллоҳ Таъоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин.. Амийн 🤲🤲🤲 ЯҚИНЛАРИЗГА ТАРҚАТИНГ: @DomulloDovud

  • 🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган) 🌙АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД ☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади. ☪️Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти) ♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!! @DomulloDovud

  • #Қуръонга_муҳаббат 🍀Ким Қуръон учун сарфланган вақтни қўлдан бой берилган вақт деб ҳисобласа, хато қилибди. Чунки, Қуръондан ўқигани миқдорича барака ва тавфиқ топади. ✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @DomulloDovud

  • 4 авг.1 698311

    Эслатма #Намоз_вақтлари Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!    22 -Сафар       - 1448  ҳ.й    5  -Август       - 2026  м.й           Чоршанба- куни    ⏰ Бомдод  - 04:55 ⏰ Пешин    - 13:00 ⏰ Аср          - 18:00 ⏰ Шом        - 19:47 ⏰ Хуфтон    - 21:30 Сариосиё туманида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади. 📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва  ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз   қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят) Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин! ЯҚИНЛАРИЗГА УЛАШИНГ!!! @DomulloDovud

  • 🌷Нимани фидо қилсангиз, ўша сизга эҳсон қилинади, Нимани қизғонсангиз, ўша билан имтиҳон қилинасиз… ✍️Мавлоно Румий @DomulloDovud

  • ШОШҚАЛОҚ БЎЛМА! Эй, шошқалоқ ва хом одам! Ҳар қандай тепа жойга ҳам зина билан, поғонама-поғона, бирма-бир босиб чиқилади .Ҳатто қозонни ҳам ўчоқда аста-аста қайнатиш лозим. Вақирлаб қайнаган қозонда пишган овқатда хайр бўлмайди. Ҳақ таоло коинотни бир мартада «Бўл!» дейиш билан яратишга ожиз, деб ўйлайсанми? Оламнинг яратилиши нима учун олти босқичда давом этди?Боланинг дунёга келиши учун нега тўққиз ой керак? Уни бир онда яратишга Аллоҳнинг кучи етмайдими? Ҳақнинг одати аста-аста яратишдир. Оддий майса бир ойда унади. Гул ўстиришни хоҳлаган киши эса бир йил кутиши керак. ✍️Мавлоно Румий. ЯҚИНЛАРИЗГА УЛАШИНГ!!! @DomulloDovud

  • https://t.me/xufar_city

  • 2 авг.919119

    https://t.me/xufar_city

  • https://t.me/xufar_city

  • Жума айёмингиз муборак бўлсин! Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин: ​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ «Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар. Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан. Ибн Сунний ривояти. @DomulloDovud

  • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дунё тор келиб қолса, ғам-ташвишлари кўпайса, қўлларидан олдин қалбларини кўтариб, бундай муножот қилар эдилар: «Эй тирик ва барҳаёт бўлган Зот! Сенинг раҳматингдан умид қиламан (ёрдам сўрайман). Менинг барча ҳолимни ислоҳ қилгин. Бир лаҳза бўлсин мени ўз ҳолимга ташлаб қўймагин!» ЯҚИНЛАРИЗГА УЛАШИНГ!!! @DomulloDovud

  • Сабр ва сукут: Фарқи нимада?   Кўпинча биз сукут сақлаган инсонни сабрли деб ўйлаймиз. Аммо уларнинг орасида катта фарқ бор:   • Сукут – тилнинг жим туришидир. У чорасизликдан, аламдан ёки қўрқувдан туғилиши мумкин. У ички оғриқни даволамайди, фақат ичга ютади. • Сабр – қалбнинг тинчланишидир. У Раббига бўлган ишончдан ва тақдирга розиликдан туғилади. Унда исён эмас, умид ва дуо бўлади. • Сукут – ташқаридан тинч, аммо ич-ичидан ёнишдир. • Сабр – ҳам ташқи, ҳам ички дунё билан Аллоҳнинг ҳукмига таслим бўлишдир.   Ҳар қандай жим туриш сабр эмас. Аллоҳ биздан шунчаки тиш тишлаб сукут сақлашни эмас, балки Ўзига суяниб гўзал сабр қилишни сўраган.   “Бас, чиройли сабр қил” (Маориж сураси, 5-оят).   Аламли сукутларимиз гўзал сабрга айлансин. ЯҚИНЛАРИЗГА УЛАШИНГ!!! @DomulloDovud