Дунё бўйлаб! 🌍
СтатистикаДунё — бу китоб, саёҳат қилмайдиганлар унинг фақат битта саҳифасини ўқийди! Саёхат бўйича №1 канал "Дунё бўйлаб"... Админ: @AmirBek_44 Реклама: @Bek_Advertising Инстаграм саҳифамиз 👇👇👇 https://instagram.com/dunyo_boylab_2022
- Последний пост
- 15 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 39
- Всего постов
- 49
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 2 219
- 1/48двое суток
- 2 400
- 1/72трое суток
- 2 588
Медиана по постам, которые мы застали свежими и померили через сутки.
Посты
#кун_ҳақиқати Қилган яхшилигингизни билмаганлардан хурсанд бўлинг! Чунки уларнинг ўрнига сизга Оламлар Роббиси жавоб қайтаради... Одамларнинг бергани қаерда-ю, Аллоҳники қаерда? Тафаккур қилинг! @dunyo_boylab 🌍
#хайрли_тонг Бахт-саодатнинг шундай овози борки, агар у қалбингиздан чиқса, ҳар тарафда, болакайнинг кулгусида ҳам, дўстингизнинг шивирлашида ҳам, ҳатто сувнинг жилдирашида ҳам уни эшитаверасиз... Ассалому алайкум Қадрдон. Бошланган яна бир янги кунингиз хайрли бўлсин! @dunyo_boylab 🌍
#хайрли_кеч Лекин... ҳаёт давом этади, гарчи сиз ҳозир мағлубият аламини тортиб ётган бўлсангиз ҳам... Олам эртага тонгда уйғониб, ҳеч нарса бўлмагандай ўз ишида давом этаверади... Шундай экан, ҳеч қачон махзун бўлманг Қадрдон. Тунингиз осуда ўтсин! @dunyo_boylab 🌍
без подписи
без подписи
без подписи
#хайрли_оқшом Айнан оқшом пайтида, денгизга қуёш ботишидек гўзал ва хайратланарли манзара бўлмаса керак... Ажойиб ва қарама-қарши ранглар уйғунлиги — бу хақиқий мўжиза... @dunyo_boylab 🌍
📍#Италия 🇮🇹 Пунта Бонфиглио. Италия брускеталари, гўшт ва пишлоқли ассортилар, турли салатлар ва ... Нессун Дорма ресторанига Америка, Австралия, Хитой ва хаттоки Янги Зеландиядан меҳмонлар, шунчаки помидор билан оддий брускетта ейиш учун келадилар... Ўртача тушлик нархи - $ 35. Ёқимли иштаҳа! @dunyo_boylab 🌍
#хайвонот_олами Мўжизани қарангки, сувда сузувчи балиқни, ҳавода учиб юрувчи ҳашоротлар билан ризқлантирган Аллоҳ, балиққа ана шу ҳашоротларга қандай етишиш илмини хам бериб қўйган... @dunyo_boylab 🌍
📍#Қирғизистон 🇰🇬 Кел-Суу кўли. Кел-Суу кўли — баланд тоғлар орасида жойлашган ажойиб ва сокин кўл бўлиб, унинг географик жойлашуви, Нарим вилоятининг жануби-шарқий қисмига, Қирғизистон - Хитой чегараси яқинига, 3500 метр баландликга тўғри келади... @dunyo_boylab 🌍
#кун_ҳақиқати Дунёда ғам чекишимизга арзирли бирор нарсанинг ўзи йўқ. Ҳамма нарсанинг интиҳоси бор. Мозий тугаган. Ҳозиримиз тугайди. Яхши келажак тугаганидек, ёмон келажак ҳам ўз вақтида охирига етади. Унда бу безовталик ва терлаш нечун?! Нега биз йўқ нарсага ғам чекаверамиз?! © Мустафо Маҳмуд, "Маҳоллик ривояти" китобидан @dunyo_boylab 🌍
#хайрли_тонг Ё Роббим! Бизларни бугун тақсимлайдиган хайринг, хидоят берадиган нуринг, улашадиган раҳматинг, берадиган ризқингдан энг кўп насибадор бандаларингдан қилгин! Жума тонги муборак бўлсин Қадрдон! Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. @dunyo_boylab 🌍
#Жума_муборак Оламда тенги йўқ ҳаловат бунда, Расулга етажак саловат бунда, "Каҳф" бордир, "Ясийн" бор, таҳажжуд шунда, Мўминлар севган кун Жума муборак! Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон! @dunyo_boylab 🌍
#хайрли_кеч Яшаганимиз учун эмас, севганимиз учун ҳам ҳаётни яхши кўрамиз. Севгида доим қандайдир телбалик бўлади... Бундай телбалик учун эса ҳар доим сабаб топилади... Тунингиз осуда ўтсин азизлар! @dunyo_boylab 🌍
🧭 Sayohat qilish uchun har doim ham samolyot kerak emas. Ba’zan yaxshi hikoyaning o‘zi kifoya. 👉 KOMPASGA qo‘shiling va dunyoni biz bilan birga kashf eting!
#хайрли_оқшом Шундай вақтлар бўладики, молу-дунёнинг қиймати қолмайди, муваффақиятнинг қиймати қолмайди, мансабларнинг қиймати қолмайди... Аммо муҳаббатнинг қиймати ҳеч замон йўқолмайди... © Айман Ёғий @dunyo_boylab 🌍
#Ўзбекистон 🇺🇿 Тошкент. Асрлар давомида ўзининг тинч ҳаётидаги муҳим воқеаларни ва суронли жангу жадалларни, юксалиш ва инқироз даврларини, 2200 йилликдан ортиқ тарих давомида бошидан кечирган Тошкент, бугунги кунда жуда гўзал пойтахт шаҳарга айланди... @dunyo_boylab 🌍
#сув_ости_салтанати Сув ости дунёсининг гўзаллигидан нафақат Кусто балки бутун инсоният хайратда қолади! Сув ости салтанатини хақли равишда хайратланарли ва гўзалликка бой мўжиза дея оламиз... @dunyo_boylab 🌍
📍#Туркия 🇹🇷 Балат. Одамларни ўзига ранг-баранглиги билан жалб қиладиган ушбу чиройли кўчалар ва уйлар Истанбулнинг Европа қисмидаги Балат туманидир... Бундай чиройли безатилган кўчаларни фақат фақат Балатда кўришингиз мумкин... @dunyo_boylab 🌍
#кун_ҳақиқати Қани энди, сен ўзингни сув деб фикр қил ва ўзингни сув каби ҳис эт. Сув каби ўзгача, сув каби ҳаётбахш, сув каби мусаффо, сув каби зарур, сув каби ҳаёт гарови ва сув каби битмас туганмас эканлигингни хаёл қил… Аммо яна сув каби кичик бир идишга ўзингни сиғдира билгин-ки, токи инсонларнинг томирларига қадар кира ол. Ҳаёт бахш эт, воз кечилмайдиган бўл! @dunyo_boylab 🌍