tgindex
Eldor Sidikov
@eldor_sidikovузбекский

Китоб ўқиш — фикрни, ҳаракат — ҳаётни ўзгартиради. Китобхон тадбиркорнинг шахсий сахифаси.

Последний пост
21 янв.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
0
Всего постов
24
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
14 авг.
Подписчики
167
0 за 1 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
423
22 постов
Вовлечённость
253,3%
к подписчикам
Постов в день
0,0
всего 24
Упоминаний
1
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
1/48двое суток
1/72трое суток

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • Channel photo updated

  • Ассалому алейкум. Инстаграмда шахсий сахифамни очдим. Энди бизнес ва китобга оид малумотларни шу сахифамда кузатишила мумкун. https://www.instagram.com/reel/DQEtKcVilsG/?igsh=MTV4b3pveHViODM4YQ==

  • #mutolaa 14.06.2025 Китоб номи: "Қани бошладик - Бизнес ва хаётдаги дарслар" Муаллифи: Ричард Брансон Ўқилган саҳифа: 12 бет Иқтибос: 2. Ҳаётда қувнаб яшанг! Қувноқ бўлинг, қаттиқ ишланг ва пулни ўзи келади. Вақтни зое ўтказманг - имкониятларингизни йўққа чиқарманг. Ҳаётга оптимистик назар билан қаранг. Қувонч топа олмасангиз, олдинга интилинг. @eldor_sidikov - "Китоб — билимлар дарвозаси."

  • #mutolaa 12.06.2025 Китоб номи: "Қани бошладик - Бизнес ва хаётдаги дарслар" Муаллифи: Ричард Брансон Ўқилган саҳифа: 16 бет Иқтибос: 1. Шунчаки амалга оширинг! Мақсадингизни бажара олишингизга ишонинг. Мақсад билан яшанг. Ҳаётдаги ҳар бир лаҳзадан завқланинг. Ҳеч қачон таслим бўлманг. Ўзингизга ишонинг. Яхшилаб тайёрланинг. Бир-бирингизга ёрдам беринг. @eldor_sidikov - "Ҳар бир китоб янги муваффақият эшигини очади."

  • Анчадан бери ўқишни қасд қилиб юрган китобим. Ўқиганлар борми?

  • Eldor Sidikov pinned «Дўстлар, кейинги ўқийдиган китобимни сизлар билан бирга танлашга қарор қилдим. Бу танловда 2 та китоб бор. Қайси бири кўпроқ овоз тўпласа, иншооллоҳ, шу китобни биринчи ўқиб чиқаман.»

  • без подписи

  • #mutolaa Бу китобни иккинчи бор ўқишим. Жуда фойдали асар. Айниқса, ҳозирги кунда ҳар бир мўмин мусулмон ўқиши лозим бўлган китоблардан деб ҳисоблайман. Ҳар сафар дин ила боғлиқ илм берилган китобларни ўқисам, қалбимда ўзгача бир руҳий лаззатни ҳис қиламан. Ҳозир шу ҳиснинг сабабини ўйлаб, ўйлашимча, бу китобларда Расулуллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зикри борлиги сабабли шундай бўлса керак. Сизчи, бундай китобларни ўқиганда қандай туйғуларни ҳис қиласиз? @eldor_sidikov - "Ҳар бир китоб янги муваффақият эшигини очади."

  • #mutolaa 10.04.2025 Китоб номи: "Бой ота камбағал ота" Муаллифи: Роберт Т. Киосаки & Шарон Л. Лечтер Ўқилган саҳифа: 34 бет (китоб тугади) Иқтибос: «Мактабда йиллар ўқиб, пул ҳақида ҳеч қандай маълумот олмаганлари сабаб одамлар молиявий муаммоларга дуч келадилар. Натижада улар пулга ишлайдилар, лекин ҳеч қачон пулни ўзига ишлатишни ўрганмайдилар», дейди Роберт. @eldor_sidikov - "Китоб — инсонни юксалтирувчи нур."

  • #mutolaa 07.04.2025 Китоб номи: "Бой ота камбағал ота" Муаллифи: Роберт Т. Киосаки & Шарон Л. Лечтер Ўқилган саҳифа: 11 бет Иқтибос: Агар қайсидир масалада ақлинг етмай, нодонлигингни сезсанг, яхши мутахассис изла ва албатта топиб, у билан маслаҳатлаш ёки жуда бўлмаганда китобга мурожаат қил. @eldor_sidikov - "Китоб ўқиш — доимий ривожланиш йўли."

  • #mutolaa 06.04.2025 Китоб номи: "Бой ота камбағал ота" Муаллифи: Роберт Т. Киосаки & Шарон Л. Лечтер Ўқилган саҳифа: 12 бет Иқтибос: Менинг тавсиям - юқорида айтилганидек - бухгалтер ҳисоби, инвестиция, бозор ва қонунларни ўрганиш бойликка олиб келади. Пул тарқатиш - кўп бой оилалар сири ҳисобланади. Рокфеллер фонди, Форд фонди ташкилотлари шунинг учун мавжудки, улар қанча бойлик олиб кўпайтиришса, шунчалик кўп таг-туги билан тарқатадилар. @eldor_sidikov - "Ўқиш — келажакка сармоя."

  • #mutolaa 02.04.2025 Китоб номи: "Бой ота камбағал ота" Муаллифи: Роберт Т. Киосаки & Шарон Л. Лечтер Ўқилган саҳифа: 60 бет Иқтибос: Кўп одамлар пул муаммосига зўр бериб, энг асосий бойлигимиз бўлган билим олишдан узоқлашмоқда. Молиявий билимсиз пул - тезда йўқ бўладиган пул. Агар бой бўлишни хоҳласангиз, молиявий билимингизни оширинг.! Қўрқув яхшиликка олиб келмайди, қайси соҳада бўлмасин, спортдами, ўзаро муносабатдами, ишдами, пул муомаласидами барибир, баъзан эса таваккал қилишни ўрганиш зарур. @eldor_sidikov - "Заковатни чархлашнинг йўли — китоб ўқиш."

  • #mutolaa 01.04.2025 Китоб номи: "Бой ота камбағал ота" Муаллифи: Роберт Т. Киосаки & Шарон Л. Лечтер Ўқилган саҳифа: 50 бет Иқтибос: Камбағал ва ўрта аҳоли пулга ишлайдилар. Бойлар пулни ўзларига ишлашга мажбур қиладилар. @eldor_sidikov - "Китоб — муваффақият сирининг калити."

  • #mutolaa Бу китоб ҳақида илк бор 2018 йилда яқин дўстим Дилшоддан эшитган эдим. Ўша пайтда асосан диний китобларни ўқиганим учун бундай китобларга унча эътибор бермаганман. Сўнгги пайтларда тадбиркорлар суҳбатларини тинглаб, молиявий саводхонликни ошириш учун бундай китобларни мутолаа қилиш кераклигини тушуниб етдим. Бугундан ўқишни бошладим. Тадбиркорларнинг фикрига кўра, бу китоб “Мактабда ўргатилмайдиган билимларни берувчи асар” экан. Сиз бу китобни ўқиганмисиз? Фикрингиз қандай? @eldor_sidikov - "Билим йўлидаги энг яхши йўлдош — китоб."

  • #tanlov Ассалому алайкум қадрли китобхонлар. Навбатдаги танловимизни бошлаймиз. Бу сафарги танловимизга 2 та китоб Миллат уйғатувчиси Абдулла Қодирийнинг "Ўткан кунлар" романи хамда Устоз Аҳмад Муҳаммад ва Мубашшир Аҳмад домламизни "Ислом ҳазораси"  китобларини…

  • ​​#taqriz Игорь Ризов – “Музокара олиб бориш сирлари” Мен ўқиб тугатган навбатдаги китоб – Игорь Ризовнинг “Музокара олиб бориш сирлари”. Бу китоб "JAVON UZ" лойиҳасининг буюртмасига биноан "HILOL-NASHR" нашриёти томонидан 2020-йилда нашр қилинган. Мен бу китобни, аввало, ишим тақазоси билан музокаралар олиб бориш кераклиги учун ўқишни лозим деб билдим. Шунингдек, шахсий ривожланишни истаган ҳар қандай инсонга ҳам бу китобни ўқишни тавсия қиламан. Китобнинг асосий мавзуси – ҳаётдаги музокаралар ва кучли инсонлар билан қандай келишиш кераклиги ҳақида. Муаллиф музокарадаги қарши тарафни “монстр” деб атайди ва у билан келишишнинг бир неча усуллари ҳақида ёзган. Бу усулларни ўрганиш орқали музокара олиб боришнинг нозик нуқталарини тушуниб етамиз. Муаллифнинг ёзиш услуби менга жуда маъқул бўлди, чунки у музокара олиб бориш усулларини тарихдаги сиёсатчилар мисолида тушунтириб берган. Китобнинг таржимаси ҳам равон ва тушунарли. Қизиқарли жиҳати шундаки, муаллиф Ден Браун асарлари ҳақида ҳам фикр билдирган. Шу сабабли, мен ҳам унинг китобларини ўқишни ният қилиб қўйдим. Хулоса қилиб айтганда, бу китоб шахсий ривожланишга аҳамият берган ҳар бир киши учун фойдали. Агар сиз ҳам музокаралар борасида тажриба оширишни хоҳласангиз, ушбу китобни мутолаа қилишни тавсия қиламан! @eldor_sidikov - "Китоб — билимлар дарвозаси."

  • #kitob Сунъий интеллектнинг дастлабки версиялари билан ҳозирги версиялари ўртасидаги мукаммалликдаги фарқ унга юкланган маълумот ҳажми билан боғлиқ. Инсон интеллекти ҳам шундай. Китоб ўқиган ва ўқимаган инсонлар онги, сўзи ва хулосасидаги фарқ ҳам бир биридан шундай фарқ қилади. Шундай экан, китоб ўқишга қаттиқ эътибор беришимиз керак. Саид Комил Муҳаммад Карим @eldor_sidikov - "Китоб — тафаккурнинг калити."

  • #mutolaa • Меҳмет Йилдиз • Аллоҳ билан кўнгил суҳбати - намоз • Дунёларга эмас, саждага бош қўйсанг, изтиробларинг малҳам топади. @eldor_sidikov - "Китоб ўқиш — ақлнинг озуқаси."

  • #kitob 72 ёшли Муҳаммад Азиз – дунёдаги энг кўп суратга олинган китоб сотувчиси, Работ шаҳри, Марокаш. У кунига 6–8 соат вақтини китоб ўқишга бағишлайди ва фақат овқатланиш, намоз ўқиш ёки мижозларига ёрдам бериш учун танаффус қилади. Қолган вақтда эса у шаҳар бўйлаб юриб, китоб излайди ва кейинчалик уларни ўз дўконида сотувга қўяди. У кишининг ўзи бундай дейди: “Мен араб, француз, инглиз ва испан тилларида 4000 дан ортиқ китоб ўқиганман, демак, 4000 дан ортиқ ҳаётни яшаганман. Ҳар бир инсон шундай имкониятга эга бўлиши керак! Менга кунимдан завқ олиш учун фақат иккита ёстиқ ва бир китоб кифоя". Ғиёсиддин Юсуф @eldor_sidikov - "Китоб ўқимаган кун — йўқотилган кун."

  • #kitob Ушбу китоб ҳар бир мусулмон хонадонида бўлиши керак, деб ўйлайман. Китобда номи келтирилган шахслар фарзандларимиз учун ҳақиқий намуна ва кумир бўла олади. Агар биз, ота-оналар, фарзандларимизга миллатимизнинг шундай буюк шахсларини танитиб, уларнинг ҳаёти ва фаолиятини ўргатсак, иншааллоҳ, болаларимиз ғайридин санъаткорларга ёки жамиятга фойдаси тегмайдиган бекорчи блогерларга тақлид қилмайди. @eldor_sidikov - "Китоб ўқиш — ақлнинг озуқаси."